Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
41
28-iyun 2024-yil.
МУЛТИЦЕПТОЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ИТЛАР ОРАСИДА ТАРҚАЛИШИ
Газнақулоа Т.К. в.ф.н., катта илмий ходим
Аминжонов Ш.М.в.ф.д. катта илмий ходим
Ветеринария-илмий тадқиқот институти
Аннотация.
Мақолада ценуроз касаллигининг тарқалишида асосий тарқатувчиси
бўлган итларнинг организимида мултицепс-мултицепснинг ривожланиши ва бу касалликнинг
тарқалишида итлар асосий сабабчи бўлишини, бундан 100 йил аввал Холл (1910) ёзиб
қолдирган. Унинг фикрича, мултицепслар фақат итнинг ичагида ривожланади. Шунинг учун
итлар ценуроз касаллигининг келиб чиқиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутишига этибор
берилган. Минтақалар орасида итларнинг мултицепслар билан зарарланиши кўпроқ тоғ-олди
минтақасига тўғри келган, чул биёбон минтақасида сурув итларининг зарарланиши, қишлоқ
итларининг зарарланиши, йил фаслларига қараб зарарланиш натижалари ёритилган. Ит
оиласига кирувчи ҳайвонлар, яьни бўри, тулки, шағол ва мушуклар касалликнинг
тарқалишида иккиламчи вазифани бажариши ценуроз касаллигининг табиатда тарқалишида
муҳум ахамиятга эга эмаслиги муаллифларнинг ишларида ёрқин намоён этилган.
Калит сўзлар.
Ценуроз, мултицепс, паразит, ит, бўри, тулки, шағол, мушук.
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳайвонларнинг паразитар касалликлари шу муаммоларни
самарали ҳал этишга катта тўсқинлик қилмоқда. Бу касалликлар орасида қишлоқ хўжалик
ҳайвонларининг ценурози асосий ўринни эгаллайди. Касаллик кўп мамлакатларда
чорвачилик, хусусан қўйчиликка ихтисослашган хўжаликларда кенг тарқалган бўлиб,
чорвачиликни ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Ценуроз – қишлоқ хўжалик
ҳайвонлари, айниқса қўйларнинг ўта оғир кечадиган охири ўлим билан тугайдиган паразитар
касалликларидан бири хисобланади. Касалликни
Multiceps multiceps
итларнинг ингичка
ичагида ривожланади. Унинг личинка шакли (
Coenuris cerebralis
) асосан қўй эчкилар ва бошқа
қ/х ҳайвонларнинг миясида турлича катталикдаги пуфакчалар пайдо бўлади ва улар ценурлар
деб аталади. Ценуроз касаллиги ҳайвонлардан ташқари одамларда ҳам учрайди.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
Ценуроз касаллигини қишлоқ хўжалик
ҳайвонлари орасида асосий таркатувчиси итлар ҳисобланади. Итлар оиласига кирувчи
хайвонлар яъни, бўри, тулки, шагал ва мушуклар эса касалликнинг тарқалишида иккиламчи
вазифани бажаради. Э.Эргашев (1958) Самарқанд вилояти ҳудудларида 6 бош ёввойи
мушукни текширган. Дарҳақиқат улардан биронтасида ҳам мултицепсларни кузатмади.
П.Мўминов (1965) ҳам республикамизнинг турли ҳудудларида текширилган 32 бош ёввойи
мушукларда мултицепсларни аниқланмади. Бухоро вилояти ҳудудларида Р.Бекиров (1968)
томонидан текширилган 26 бош ёввойи мушукда ҳам паразит кузатилмади. Ўзбекистоннинг
турли туманларида Э.Эргашев ва В.Содиқов (1965)-лар 45 бош тулкини текширганда улардан
2 тасида етилмаган мултицепслар аниқланди. Муаллифларнинг фикри бўйича ценуроз
касаллигининг табиатда тарқалишида тулкилар иккиламчи аҳамиятга эга.
Н.Матжанов ва Р.Бекировлар томонидан (1968) Бухоро вилоятининг турли
туманларида кузатилган 52 бош тулки ҳам мултицепслардан холи чиқди. Муаллифлар
лаборатория шароитида 4 бош тулки ва 4 бош ит болаларини ценур протосколекслари билан
сунъий зарарлантирганда ит болаларидан ҳаммаси зарарланди, 162 дона протосколекс олган
тулкилардан биттасининг ичагида 4 дона мултицепс кузатилди. Р.Бекиров (1989)
Республикамизнинг турли шаҳар ва кишлокларида текширган 34 бош уй мушуги, 46 бош
тулки, 29 бош шохол ва 3 бош бўрининг биронтасида хам мултицепслар топилмади. Уларнинг
мултицепслар балан зарарланмаслиги тугрисида бошка давлатларнинг олимлари ҳам кайд
этиб ўтишган. Масалан, А.М.Петров ва Л.Ф.Потехина (1953) Тожикистон Республикасининг
ҳудудларида текширган 2 бошбўри паразитдан холи эди. Мордова Республикасида
Ф.Н.Морозов (1951) текширган 20 бош бурида ҳам мултицепслар Кузатилмади. Мултицепслар
А.И.Агапова (1950) томонидан текширилган 122 бош, В.И.Бондарева текширган (1963) 37,
Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
42
28-iyun 2024-yil.
Н.Т.Қодиров текширган (1959) 20 ва С.Д.Ульянов ва А.Б.Байдалиевлар (1961) текширган 28
бош бўрида кузатмади. Лаборатория шароитда В.И. Бондарева ва бошқалар (1957) томонидан
сунъий зарарлантирилган 4 бош тулкидан биттасида паразит ривожланди. Назоратда бўлган 2
бош ит эса ҳаммаси зарарланди.
Касалликнииг тарқалишида шоголларни «хизматини аниклаш мақсадида бошка
республикаларда олиб борилган тадкикотлар, жумладан, Тожикистонда Л.Ф.Потехина (1953),
В.И.Чернишев (1954), Озарбайжонда И.А.Содиков (1953), Жанубий Қозоғистонда
С.Д.Ульянов (1957) шуни кўрсатдики, мултицепслар ушбу ҳайвоннинг организмида
мослашмаган ва у ценуроз касаллигининг тарқалишида муҳим эпизоотик аҳамиятга эга эмас.
Демак, ценуроз касаллигини тарқалишида итларни ҳисобламаганда ит оиласига кирувчи
бошка ҳайвонлар эпизоотик ва эпидемологик аҳамиятга эга бўлолмайди. Итлар бу
касалликнинг таркалишига асосий сабабчи бўлишини бундан 100 йил аввал Холл (1910) ëзиб
колдирган. Унинг фикрича, мултицепслар фақат итнинг ичагида ривожланади. Шунинг учун
итлар ценуроз касаллигининг келиб чикиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутишига эътибор
берилган. У.Усаров (1993) Олмата вилоятининг турли ҳудудларида ҳар хил хизматда бўлган
итларни текширганда улар мультицепслар билан ўртача 12,4 фоиз зарарланганлиги
тасдиқланди.
Минтақалар орасида итларнинг мултицепслар билан зарарланиши купрок тог олди
минтақасига тўғри келган ва бу борадаги кўрсаткич 22,3-36,3 фоизни ташкил этган. Тоғ ва
чўлбиёбон минтақаларида итларнинг ушбу паразит билан зарарланиши 10,5 фоиздан ошмаган.
Тоғ олди минтақасида жойлашгаи кишлокларда итлар купрок зарарланган (21,2 фоиз).
Кейинги йилларда Қозоғистон худудларида И.З.Муханов (1995) олиб борган тадкикотларга
караганда Республика бўйича итларнинг мултицепслар билан ўртача зарарланиши 5,6 фоизга
тенг. Аммо бу далил, муаллифнинг фикрича, ҳамма минтақаларга мос келмайди. Жумладан,
чўл-биёбон минтақасида сурув итларнинг зарарланиши 9,8 фоизга тенг. Қишлоқ итларининг
зарарланиши 5,3 фоиздан ошмайди. Тадқиқотчи йилнинг фаслларига қараб итларнинг
мултицепслар билан зарарланишида маълум тафовутларни кузатди. Масалан, баҳорда
сурувдаги итлар 5,3 фоизга, қишлоқ итлари 9,08 фоизга зарарланган бўлса, ёз фаслида эса бу
борадаги кўрсаткич тегишлича 2,6 ва 6,9 фоизга тенг бўлган. Чўл минтақасининг шимолий
кисмида итлар мултицепслар билан киш ойларида 1,3 фоизга, баҳор ойларида 9,0 фоизга, ёз
ойларида 5,2 фоизга ва куз ойларида 6,2 фоизга зарарланган. Шу минтақанинг жанубида
кўрсатилган фаслларда итларнинг зарарланиши тегишлича 3,8, 5,2; 1,2 ва 7,7 фоизни ташкил
этди. А.Абдурасулов (1998) Туркманистоннинг Сундукли массивида текширилган 441 бош
итдан 198 тасида ёки 44,9 фоизида мултицепслар кузатди, жумладаи 122 сурув итдан 13 боши
арланган, Сундукли массивида жойлашган қишлоқлардаги итлардан 185 таси зарарланганлиги
аниқланди. Муаллифнинг таъкидлашича, Сундукли массивида жойлашган қоракўлчилик
хўжаликлари қўйларининг ценуроз касаллиги билан зарарланишига асосан қишлоқ итлари
сабабчи булмокда. В.И.Бондарева (1963) нинг кузатишича сурув итлар кўпроқ мултицепслар
билан зарарланади. У бундай итлар мултицепслар билан 23,0 фоизгача зарарланганлигига,
зарарланиш кўпроқ баҳор фаслига тўғри келишига гувоҳ бўлган. Тадқиқотчининг фикрича
бунга сабаб баҳор фаслида итларни зарарланиши шу муддатда кўйлар орасида ценуроз
касаллиги кўпроқ учрашидир.
Қозоғистон куйчилиги ценуроз касаллигидан ҳамон жиддий зарар кўрмокда. Бу фикрни
тадқиқотлар ҳам тасдиклайди. Масалан, А.И.Абдибекова (2001) нинг маълумотларига
караганда Жамбил вилоятида итларнинг мултицепслар билан ўртача зарарланиши 14,9 фоизга
тенг. Аникроги паразит текширилган 171 бош итдан 23 тасида кузатилган (20,0 фоиз).
Р.Бекиров (1989) шаҳар ва қишлоқ итларининг мултицепслар билан зарарланишини таққослаб
ўрганди. Бунда текширилган 311 бош шаҳар итидан 3,54 фоизи, 448 бош қишлоқ итларидан
10,4 фоиз паразит билан зарарлангани аниқланди.
Итларнинг мултицепслар билан йил фаслларига караб зарарланишини ўрганиш бўйича
Э.Эргашев ва В.Содиқовлар (1966) олиб борган текширишлар кўрсатдики, юкори зарарланиш
Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
43
28-iyun 2024-yil.
биринчи ва иккинчи фаслларга тўғри келар экан. Муаллифлар мултицептоз касаллигига
кўпинча 2-4 яшар итлар мойиллигини ҳам кузатганди. Мултицепслар билан итларнинг
зарарланиши йилнинг фаслларига боғлиқлигини В.Баротов (1970) ҳам ўз тажрибаларида
исботлади. Масалан, иккинчи фаслда текширилган 21 бош итдан 7 тасида ёки 33,3 фоизида
мултицепслар топилди. Биринчи фаслда 26 та итдан 6 тасида ëки 23 фоизи зарарланган эди.
Мултицепслар билан зарарланиш бошка фаслларда, жумладан, учинчи фаслда 15,3 фоиз ва
тўртинчи фаслда 9,09 фоизни ташкил этди. Кашкадарё вилоятида Ш.Азимов, Р.Бекиров ва
3.Жумаев (1975) лар 36 бош итни текширганда 66,6 фоизи ёки 24 тасида мултицепслар
кузатдилар. М.Мусинов (1986) томонидан республикамизнинг турли минтақаларида
текширган 57 бош сурув итнинг 24 боши (42,1 фоизи) да, 53 бош қишлоқ итдан 22 бошида
(41,5 фоиз) мултицепслар кузатилди. Муаллифнинг маълумотлари бўйича итлар хизмат
турларига қарамасдан мултицепслар билан юқори даражада зарарланган. Муаллиф (1988)
кейинги тадқиқотларида итларнинг мултцепслар билан зарарланишида минтақалараро
тафовутлар борлигини кузатди. Чунончи, бундай зарарланиш ток ва тоголди минтақасида
итларнинг зарарланиши 34,25 фоизга, чўл-биёбон минтақасида 32,18 фоизга, суғориладиган
минтақада 27,64 фоизга тенг эди.
Бухоро вилоятининг қоракўлчилик хўжаликлари билан чегарадош, бу соҳа
ривожланган кишлокларда мавжуд 4090 та итни текширган Б.Ҳакимов (1990) уларнинг 969
тасида ëки 23,6 фоизида мултицепсларни кузатди. Муаллифнинг (1999) фикрига қараганда,
қорукўлчилик хўжаликлари билан чегарадош қишлоқларнинг итлари мултицепслар билан
юкори даражада бу 23,4 фоизга зарарланган.
Т.Fазнакулов (1998) Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани хўжаликларидаги 769
бош қишлок итларини текширганда 96 тасида мултицепсларни кузатди (12,4 фоиз), Хатирчи
туманида 696 та итдан паразит билан 111 ёки 16,3 фоизи зарарланганлигини қайд этди.
Т.Бойсугиров, Х.Арзиев (2000) келтирган маълумотлари бўйича Қизилкум массивидаги овул
итлари 19,9 фоиздан 64,5 фоизгача зарарланган.
Ўзбекистон шароитида итларнинг ценурозга эпизоотик хизмати ўрганилганлигини
ҳисобга олган ҳолда кейинги 20-25 йил мобайнида ахвол кандай кечаётганлиги юзасидан
мукаммал тадкикотлар олиб борилди. Жумладан, коракулчилик ривожланган вилоятларда,
туманларда, хужаликларда турли хизматда бўлган итлар назоратдан ўтказилди. Бу жараёндаги
текширув асосида, суғориладиган минтакадаги кишлок итлари эса 4 гуруҳга бўлиб:
коракўлчилик хўжаликларига чегарадош кишлоқ итлари, бу соҳа ривожланган қишлоқ итлари,
қоракўлчилик ривожланмаган қишлок итлари ва кўйлар бўлмаган кишлок итлари, сурув ва
хўжалик ҳудудидаги қишлок, овул итлари текширилди. Бунда текширилган 22295 бош итдан
5319 таси, яъни 23,8 фоизи мултицепслар билан зарарлангани аникланди (5-жадвал ва ҳарита).
Бу борадаги кўрсаткич Хоразм вилоятида 49,0 фоизни, Қорақалпоғистонда 37,5 фоизни,
Бухоро вилоятида 25,9 фоизни ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида 23,5 фоиз, Самарқандда
19,7 фоиз, Қашқадарёда - 20,4 фоиз ва нихоят, Сурхондарё вилоятида 16,9 фоиздан ошмади.
6-жадвалда келтирилган маълумотлардан ҳам кўриниб турибдики, тог ва тог олди
минтақасида итлар ўртача 20,2 фоизга, чул-биёбон минтакасида 27,4 фоизга, суғориладиган
минтакада 23,5 фоизга зарарланган.
Бухоро вилояти хужаликларида олиб борилган тадкикотларнинг натижаларидан хулоса
чиқариш мумкинки, текширилган 5295 бош итдан 1374 таси ёки 25,9 фоизи зарарланган (5-
жадвал). Итларнинг мултицепслар билан юкори даражада зарарланиши «Олот» ширкат
хўжалиги ҳудудида жойлашган қишлоқлардаги итлардан кузатилди (40,8 фоиз). Бундан ҳам
юкори зарарланиш «Қоравулбозор» (56,2 фоиз), «Қизилравот» (70,0 фоиз) ва бошқа
хўжаликлар кишлокларидаги итларда аникланди.
Хулоса.
Юкорида келтирилган маълумотларнинг кискача таҳлилидан кўринмокдаки,
кўйларнинг ценуроз касаллиги тарқалишида бирдан бир сабабчи итлар ҳисобланади.
Таҳлил натижаларидан маълум бўладики, қоракулчилик хўжаликларида ценуроз
касаллиги тарқалишига кўпинча хўжаликлар худудларида жойлашган ва аулларга чегарадош
қишлоқларнинг итлари сабабчидир.
Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
44
28-iyun 2024-yil.
Чунки бу итлар сурув итларига қараганда мунтазам гижжасизлантирилмайди,
гижжасизлантирганда итлар боғланмайди. Оқибатда улар мултицепсларнинг тухумларини
яйлов ва сувларга тарқалишига ва қуйларнинг зарарланиши учун доимий маънба булиб хизмат
қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
Аминжонов, Ш., & Газнакулов, Т. (2023). Препараты для профилактики и лечения
ценуроза каракульских овец.
in Library
,
4
(4), 336-340.
2.
Аминжонов, Ш. М., & Газнакулов, Т. К. (2023). Научно-исследовательский институт
ветеринарии, Тайляк, Узбекистан В статье приведены данные по профилактике ценуроза
каракульских овец для создания способов получения биосовместимых, безвредных и
экологически безопасных антигельминтных средств растительного происхождения.
Ключевые слова. ценуроз, антигельминтики, патенты, вакцины, растения, препараты.
ББК 1
А28
, 23.
3.
Аминжонов, Ш. М., & Газнакулов, Т. К. (2023). ПРОФИЛАКТИКА ЦЕНУРОЗА
КАРАКУЛЬСКИХ ОВЕЦ. In
Advances in Science and Technology
(pp. 23-26).
4.
Газнакулов, Т. К., & Аминжонов, Ш. М. (2024). ЗООАНТРОПАНОЗ ИНВАЗИОН
КАСАЛЛИКЛАРИДАН ЦЕНУРОЗНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОСТИКАСИ ВА ҚАРШИ
КУРАШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В
МИРЕ
,
44
(3), 30-34.
5.
Аминжонов, Ш. М. (2011). Қўйлар эхинококкоз касаллигига қарши вакцинани
гематологик текшириш.
Зооветеринария.–Тошкент
, (8), 17-19.
6.
Аминжонов, Ш. М., & Довгий, Ю. Изучение ларвоцисты Echinococcus granulosus
(Batsch, 1786) в организме у промежуточных хозяев.
Вестник житомирского национального
агроэкологического университета
, (1), 7-10.
7.
Аминжонов, Ш. М., & Аминжонов, М. А. (2009). Эхинококкознинг иқтисодий ва
ижтимоий зарари.
Ж.” Зооветеринария
,
7
.
8.
Аминжонов, Ш. М. (2018). Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши
иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш.
Вет. фан. док... дисс. автореф.–
Самарқанд: СамВМИ
,
22
.
9.
Аминжонов, Ш. (2010). Роль дегельминтизации собак при цестодозах.
in Library
,
3
(3),
29-30.
10.
Аминжонов, Ш. (2016). Меры борьбы с эхинококком и ценурозом животных в
Узбекистане.
in Library
,
16
(4), 58-62.
11.
Aminjonov, S. M. (2016). MEASURES AGAINST ECHINOCOCCUS AND COENUROSIS
OF ANIMALS IN UZBEKISTAN.
Путь науки
,
1
(11), 58-62.