29
#03 (184) 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЛАБОРАТОРИЯ АМАЛИЁТИ
Мавзунинг долзарблиги.
Республикада чорвачи-
ликни, жумладан, унинг энг сердаромад тармоқларидан
бири ҳисобланган паррандачиликни интенсив ривожлан-
тиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунинг учун Рес-
публикамиз Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги
6097 сонли “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги” ПФ 6097-сон-
ли фармони, ҳамда 2021 йил 14 июндаги 5146-сонли
“Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа ба-
засини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча тадбирлар
тўғрисидаги” қарори 2022 йилда мамлакатимизда вете-
ринария, чорвачилик ва паррандачиликни ривожланти-
ришда ва ушбу тадқиқотларни бажаришда амалий дастур
бўлиб хизмат қилмоқда.
Паррандачиликни жадал суратлар билан ривожлан-
тиришга турли хил паррандачилик хўжаликларида уч-
райдиган айрим инфекцион касалликлар катта тўсиқлик
қилади. Бу касалликлар орасида паррандаларнинг ўта
хавфли Ньюкасл касаллиги муҳим ўринни эгаллайди.
Ньюкасл касаллиги (сохта-ўлат) – ўта контагиоз,
ўткир кечадиган товуқ туркумига кирувчи паррандалар-
нинг этиологияли вирус инфекцион касаллиги бўлиб, на-
фас олиш, овқат ҳазм қилиш аъзолари ва марказий нерв
тизимининг жароҳатланиши билан таснифланади. Касал-
лик жуда тез тарқалиб, паррандачилик хўжаликларига
катта иқтисодий зарар келтиради. У ўткир кечганда ва
биринчи марта қайд этилганда, ёш жўжаларнинг 100%
гача нобуд бўлиши кузатилиши мумкин. Бу касалликдан
она товуқларнинг ҳам 60-90% атрофида ўлими кузатили-
ши мумкин. Бундан ташқари, қўшимча эмлаш ишларини
амалга ошириш учун қўшимча миқдорда вакцина сотиб
олиш, карантин чора-тадбирларини ўтказиш учун катта
миқдорда маблағ сарфлаш талаб этилади.
Амалиётда бу касалликнинг олдини олиш учун ви-
руснинг “Ла-Сота” ва “В1” штаммларидан тайёрланган
қуруқ вирусвакциналар жўжалар 10 ва 20 кунликларида
2 марта ҳамда “Н” штаммидан тайёрланган вирусвакцина
соғлом товуқларни Ньюкасл касаллигига қарши эмлашда
қўлланилади. Эмлаш натижалари эмланган паррандалар-
да иммунитет даражасини“гемагглютинацияни тўхтатиш
реакциясида (ГAТР) аниқлаш орқали аниқланади ва эм-
лаш ишлари сифатлари текширилади. Ушбу текширувда-
да эмланган 80% паррандаларда титр кўрсаткичи 1:10 да
кам бўлмаса, иммунитет етарли деб қабул қилинган.
Тадқиқот материаллари ва услублари.
Самарқанд
вилоятининг Самарқанд туманидаги “Охалик Ломанн
парранда”, “AООТ”, “Мароканд” паррандачилик фа-
брикаларида, Оҳалик ҚФЙ аҳолига тегишли парранда-
ларда, Самарқанд шаҳри “Чўпон ота” парранда МЧЖ,
Каттақўрғон тумани “Ориён” паррандачилик фабрикаси,
Тойлоқ тумани Боғизағон қишлоғи хусусий паррандачи-
лик фермасида Ньюкасл касаллигига қарши “Ла-Сота”
вирусвакцинаси билан эмланган паррандалардан олин-
ган қон зардоблари тадқиқотлар предмети бўлиб хизмат
қилди ва уларда қўлланилган вакциналарнинг иммуно-
ген фаол лиги Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари
ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази Ви-
русология лабораториясида ўрнатилган гемаглютинация-
ни тўхтатиш реакциясида (ГAТР) аниқланди.
Тадқиқот мақсади ва натижалари.
Паррандачилик
фермаларида, айниқса саноат асосида ташкил этилган за-
монавий йирик фабрикаларда сақланадиган жўжаларни
Ньюкасл касаллигига қарши махсус профилактика қилиш
биринчи даражали ва жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган
тадбирлардан бири ҳисобланади. Чунки ҳозиргача ҳам
ушбу касаллик энг хавфли, тез тарқаладиган ва халқ
УДК:619-9:614.46:615.371:616.636
Т.Қ.Ғазнақулов,
в.ф.н., Самарқанд вилояти ҳайвонлар
касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари
хавфсизлиги давлат маркази, вирусология
лабораторияси мудири,
М.М.Алламурадова,
ташхис маркази директори
ПАРРАНДАЛАРНИНГ НЬЮКАСЛ КАСАЛЛИГИ ВА ИММУНИТЕТ
ФАОЛЛИГИНИ ГAТР (ГЕМАГГЛЮТИНАЦИЯНИ ТЎХТАТИШ
РЕАКЦИЯСИ) ЁРДАМИДА ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ
Аннотация
В данной статье представлены материалы по из-
учению формирования иммунитета после вакцинации
против Ньюкасльской болезни в птицеводческих хозяй-
ствах Самаркандской области. Даны результаты оцен-
ки иммунитета у птиц по реакции торможения гема-
глютинизации после вакцинации.
Annotation
This article presents materials on the study of the
formation of immunity after vaccination against Newcastle
disease in poultry farms in the Samarkand region. The results
of the assessment of immunity in birds according to the
reaction of inhibition of hemagglutination after vaccination
are given.
Ключевые слова:
птица, Ньюкаслская болезнь, иммунитет, титр, реакции торможения, эритроциты, доза.
30
#03 (184) 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЛАБОРАТОРИЯ АМАЛИЁТИ
хўжалигига жуда катта иқтисодий зиён келтирадиган ка-
салликлардан биридир. Фақат ушбу муаммонинг ечими
паррандаларни ўз вақтида Ньюкасл касаллигига қарши
вакцинация қилиш ҳисобланади. Шу сабабли вакцина-
ция қилинган паррандаларда ушбу касалликка қарши
шаклланган иммунитет даражасини аниқлаш, иммуните-
ти пасайган фермаларда дарҳол иммунизация ўтказишни
ташкиллаштириш Ньюкасл касаллигининг олдини олиш
имконини беради. Юқорида таъкидланганлардан келиб
чиқиб, ўз тадқиқотларимизда Самарқанд вилоятининг 6
та паррандачиликка ихтисослашган фабрикаларида ва
шунингдек кичик шахсий фермер хўжаликларида Нью-
касл касаллигига қарши “Ла-сота” вирус вакцинаси би-
лан эмланган паррандаларнинг қон зардобларида вакци-
нанинг иммуноген фаоллигини текшириш мақсад қилиб
қўйилди.
Ньюкасл касаллиги вирусининг “Ла-Сота” штам-
мидан тайёрланган қуруқ вирус вакцина интраназол
усул билан ушбу касаллик бўйича соғлом хўжаликларда
қўлланилади. Ньюкасл касаллигининг олдини олиш учун
соғлом хўжаликларда жўжалар 20-25, 45-60, 140-150 кун-
лигида, кейинчалик ҳар 6 ойда бир марта ушбу вакцина
билан эмлаб борилади. Бурунга 2 томчи вакцина томи-
зишдан олдин сув ичирилади. Вакцинациядан 1,5 соат
ўтгач жўжаларга сув бериш мумкин. Вакцина сув билан
ичирилганда 500 назал дозаси 1 л дистилланган сувда
эритилиб, 2 кун эрталаб, ҳар бир жўжага 5 мл дан бери-
лади. Иммунизация ўтгач, 1-1,5 соатдан кейин озуқа ва
сув беришга рухсат этилади. Иммунитет 7-8 кундан сўнг
пайдо бўлади ва 6 ой давом этади.
Текшириш учун Самарқанд вилоятининг бир неч-
та паррандачилик хўжаликларидаги цех, бўлим ва ҳар
хил корпус ва биноларида сақланаётган паррандалардан
танлов асосида қон зардобларида Ньюкасл касаллигига
қарши юқоридаги усулларда эмланган паррандаларда
иммунитет фаоллигини ўрганилди ва бу тадқиқотлар на-
тижалари 1-жадвалда келтирилган.
Ньюкасл касаллигига қарши эмланган паррандалар
қон зардобида шаклланган антитаначалар титри гема-
глютинациясини тўхтатиш реакцияси аниқланди.
Бунда ГAТР реакцияси 2 босқичда: асосий реакция-
ни қўйиш ва антигенни ГAРда титрлаш ўтказилди.
Aнтигенни 2 баробар 1:2 дан 1:4096 гача аралашти-
рилиб суюлтирилади, бунинг учун плексокўзли пластин-
каларнинг барча чуқурчаларига 0.25 мл дан физологик
эритма қуйилади. Биринчи чуқурчага 0.25 мл вирус соли-
нади. Aралаштириб, иккинчи лункага ва ҳ.к ўтқазилади
охирги чуқурчадан 0.25 мл аралашма олиб ташланади.
Ҳар бир чуқурчага 0.25 мл 1% ли товуқ эритроцитлари
қўшилади, чайқалади ва хона ҳароратида 35-40 дақиқа
1-жадвал.
Самарқанд вилоятидаги айрим паррандачилик хўжаликларида Ньюкасл касаллигига қарши эмланган
паррандаларда шаклланган иммунитет фаоллигини ўрганиш натижалари
Т/р
Паррандачилик фабрикаси,
фермаси номи
Бўлим, цех,
бино
Текширилган
паррандалар сони
Аниқланган анти-
таначаларнинг ўртача титри
ва титрлар тебраниши
Гуруҳда иммунитет
даражаси
1
“Агалик Ломанн” парранда
фабрикаси
4
24
1:36,92
1:0-1:256
1:36,92
2
2
18
1:53,67
1:2-1:256
1:53,67
3
3
23
1:25,04
1:0-1:128
1:25,04
4
“Мароканд” парранда
фабрикаси
14
10
1:92,00
1:8-1:152
1:92,00
5
13
10
1:240,00
1:8-1:1024
1:240,00
6
“AOOT парранда” MЧЖ
15
25
1:286,72
1:64-1:512
1:286,72
7
19
25
1:20,24
1:0-1:32
1:20,24
8
39
25
1:108,16
1:4-1:512
1:108,16
9
“Чўпон ота” парранда
фабрикаси
1
24
1:853,33
1:512-1:2048
1:853,33
10
Каттакургон ,,Ориён”
паррандачилик фабрикаси
1
25
1:36,32
1:0-1:256
1:36,32
11
Тайлоқ туман “Боғизағон-
фермер”
1
13
1:230,30
1:0-1:1024
1:230,30
31
#03 (184) 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЛАБОРАТОРИЯ АМАЛИЁТИ
қолдирилади. Эритроцитларининг чўкишига қараб +++
дан + гача баҳоланади
Учта хоч (+++) реакция чуқурча бўйлаб четлари
пушти рангли соябонча ҳосил қилади. Иккита хоч (++)
реакция интенсивлиги аглютинацияланган эритроцитлар
чуқурча деворларида ипли кўринишга эга бўлади. Битта
хоч (+) реакция чуқурчада сезилмайдиган аглютинация
кўринишига эга бўлади. Манфий реакция (-) назоратда-
гикаби тугмача кўринишида бўлади.
Гемаглютинацияловчи вирус титри ёки битта гема-
глютинурувчи бирикма (1 ГAЕ) учун аниқ намоён бўлган
эритроцитлар аглютинацияни берувчи икки хочдан (++)
аралашма қабул қилинади.
Масалан, аниқ намоён бўлган гемаглютинация
1:64 аралашмада олинган (1 ГAЕ) яни 0,25 мл бирик-
ма сақлайди. ГAТР ни қўйиш учун асосий реакцияни
қўйишда ишлатиладиган вируснинг ишчи дозаси 0,25
мл га 4 ГAЕ олиш зарур, бизнинг мисолда у (64:4=16)
ни ташкил этди.
Вируснинг 0,25 млда 4 ГAЕ сақловчи ишчи аралаш-
масини тайёрлаш учун шу вирусдан 1 мл олиниб 15 мл
физологик эритма қўшилган антигеннинг танлаб олинган
ишчи миқдорини фақат бир кун давомида ишлатиш мум-
кин.
Гемаглютинацияни тўхтатиш реакциясини қўйишдан
олдин вируснинг танланган ишчи миқдори (4 ГAЕ) тек-
ширилди. Бунинг учун бир қаторнинг 4 та чуқурчасига
ва иккинчи қаторнинг учта чуқурчасига (назоратдаги)
0,25 физиологик эритма қўйилади ва 4 та лункачанинг
биринчи чуқурчасига 0,25 мл вируснинг ишчи миқдори
қўйилади, аралаштирилади янги пипетка билан иккинчи
чуқурчага ва ҳ.к. ўтказилади.
Охирги чуқурчадан 0,25 мл аралашма олиб ташла-
нади. Ҳар бир антигенли ва назоратдаги чуқурчага 0,25
мл дан 1 % ли товуқ эритроцитлари қўшилади. Яхшилаб
аралаштирилади ва хона ҳароратида 30-45 дақиқа инку-
бацияга қолдирилади. Реакцияни ҳисобга олиш назорат-
даги эритроцитлар чўккандан сўнг ўтказилади. Вирус-
нинг ишчи миқдори тўғри танланганда (4 ГAЕ) биринчи
ва иккинчи чуқурчаларда тўлиқ гемаглютинация, учин-
чисида ҳар жойида (+), тўртинчисида манфий натижа
бўлиши кузатилади.
Гемаглютинация реакцияси (ГAТР).
Реакцияни
қўйиш учун стандарт планшетнинг барча чуқурчаларига
0,25 мл физиологик эритма қуйилади, кейин биринчи
чуқурчага 0,25 мл текширилаётган зардобдан солинади.
3 марта аралаштирилиб, ундан 0,25 мл аралашма пипет-
ка ёрдамида иккинчи чуқурчага ва шу тартибда кейинга
чуқурчаларга ўтказилади. Охирги ўн иккинчи чуқурчага
олдин чуқурчадан аралашма солинмайди ва назорат ва-
зифасини бажаради. Шундан сўнг барча чуқурчаларга (4
ГAЕ) вируснинг ишчи аралашмасидан солинади. План-
шет чайқатилади ва 30-45 дақиқа зардоб билан вирус
қотганидан сўнг ҳар бир чуқурчага 0.5 мл 1 % ли эритро-
цит суспензияси қўшилади ва 30 дақиқа давомида инку-
бация қилинади ва натижаси ҳисобга олинади. Зардобда
антитаначалар бўлса, шу чуқурчадаги гемаглютинация
жараёни тўхтайди. Эритроцитлар чўкма ҳосил қилиб,
тугмача кўринишида чўкади. Серологик реакциялар на-
тижалари журналга қайд этилади.
Хулоса.
Паррандачилик хўжа лик ларида Ньюкасл
касаллигига қарши “Ла-сота” вирус вакцинаси билан эм-
ланган паррандаларнинг қон зардоб ларида вакцинанинг
иммуноген фаоллигини гемаглютинацияни тўхтатиш
реакциясида текшириш – ветеринария мутахассислари-
га ушбу касалликка қарши гуруҳ иммунитети тўғрисида
аниқ объектив маълумотлар беради.
Ушбу реакцияда эмланган 80% паррандаларда
титр 1:10 да кам бўлмаса, иммунитет етарли дея қабул
қилиниши мумкин.
Бизнинг тадқиқотимиз натижасида паррандаларнинг
эмлангандан сўнг иммунитет титрлари 1:10 дан юқо-
рилиги аниқланди ва эмлаш ишларининг сифатли экан-
лиги тас диқланди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Бессарабов Б.Ф., ВашутинA.A., Воронин Е.С. ва б.
Таҳрирчи СидорчукаA.A. Инфекционные болезни животных –
Москва 2007. 444-447-ст.
2. Бессарабов Б.Ф., Мелникова И.И., Сушкова Н.К., Садчи-
ков С.Ю. Болезни птиц. – Санкт-Петербург-Москва-Краснодар,
2007. – С.24-35
3. Давлатов Р.Б, Салимов Х.С.Парандачиликда ўткази-
ладиган тадбирлар.// Ж.’’Зооветеринария’’.-Тошкент, 2008. –
№8. –С.7-8.
4. Салимов Х.С., Камбаров. Эпизоотология, дарслик. –
Тошкент, 2016. – Б.475-481.
5. Ситковская А.О., Златник Е.Ю., Новикова И.А., Кит О.И.
Вирус болезни Ньюкасла и иммунитет – эффективный альянс
в борьбе против рака (обзор литературы). Сибирский онколо-
гический журнал. 2018; 17 (6): 105–113. – doi: 10.21294/1814-
4861-2018-17-6-105-113.
6. Сюрин В.Н., Белоусова Р.В., Соловьев Б.В., Фомина Н.В
Методы лабораторной диагностики вирусных болезней живот-
ных. – Москва, Агропромиздат, 1986.-С.230-240.
7. Ниязов Ф.А., Маркова С.И. Система мероприятий по
борьбе профилактике Ньюкасльской болезни птиц. –Ташкент,
1996.-30с.
8. Интернет манба https://myslide.ru/presentation/
sovremennyj-vzglyad-na-vakcinoprofi laktiku-v-promyshlennom-
pticevodstve
Аралашмани
суюлтириш
нисбати
1-расм: Аралашмани суюлтириш нисбати ва жавоб
реакциясидаги чўкма кўриниши.