Barcha maqolalar - Geologiya

Maqolalar soni: 28
  • The main problems of ecology and fertility of soils in the aspect peculiarities of the nature of the mountain brown-carbonate soils of the Western Tien Shan. An analysis of own and available in the literature data of comprehensive studies that allow to determine the causes of erosion and loss of soil fertility, depending on the relief and exposure of the slope. The results of an assessment of the humus state of eroded soils formed in mountain conditions are considered
    N Raupova, Z Gulamova, B Xalimov
    179-188
    70   15
  • Silicon granules were obtain based on powder technology. Its raw material was monocrystalline silicon, designed for the solar cell manufacturing industry. Preliminary research have found that silicon granules range in size from 400 nanometers to 1,000 micrometers and have a rough surface
    Zarnigorkhon Sokhibova, Dinora Ibragimova
    140-142
    87   20
  • In Uzbekistan’s quarries and mines, the use of modern drilling equipment with hydraulic impact actuating equipment is increasingly being used, which in turn raises the question of establishing optimal basic technological dependencies and modes of hydraulic impact drilling in specific mining and geological and mining and technological conditions of field development
    S Abdullaev
    118-120
    65   18 18
  • Достаточно давно известно, что на степень загрязнения объектов окружающей среды, а значит на уровни заболеваемости населения и состояние его здоровья, оказывают влияние самые различные факторы, которые можно подразделить на 2 основные группы: природные и антропогенные.

    М Файзиева , М Хасанова , С Назарова
    171-173
    243   110
  • В статье приведены результаты исследования процессов получения оксида магния путем разложения серпентинитов Арватенского месторождения серной кислотой и с добавкой азотной кислоты в раствор серной кислоты последуюшим разделением кремнезема из суспензии, нейтрализацией фильтрата аммиаком до значения рН 8,5 для осаждения и раздаеления ионов примесных металлов, осаждение и разделения ионов магния из раствора с использованием аммиака и углекислого аммония, термическое разложение корбаната магния с получением оксида магния. Установлено, что использования смесь кислот т.е. с добавкой небольшой количества азотной кислоты в раствор серной кислоты увеличиваеть выход оксид магния от 83,34% до 92,68 % чем при использования только серной кислоты при одинрковых нормах. При оптимальных условиях после термического разложения карбоната магния получен продукт содержащый 97,13% оксид магния со степенью извлечения 92,68 % от исходного сырья.

    Г Усенова, Т Пиримов
    54-63
    133   36
  • Мақолада брикет тайёрлашда кўмир таркибининг ахамияти тахлил қилинган.

    А Хакимов, Х Собиров
    254-256
    36   11
  • Monografiyada 2019-2021 yillarda Samarqand shahrida avtomobil chiqindilari natijasida tuproqning og‘ir metallar bilan ifloslanishi, ularning tuproq komponentlari, organik moddalar bilan o‘zaro ta’sir qilish jarayoni, mis miqdorini aniqlash usullari, og‘ir metallarni olishning mahalliy va zamonaviy usullari yoritilgan. tuproqdan. Bundan tashqari, tuproqning kimyoviy ifloslanish xavfi ekologik-gigiyenik nuqtai nazardan baholanib, asosan 2-3-4 sinflarga xos xavfli sinflarning mavjudligi aniqlangan. Poligonda kadmiy, qoʻrgʻoshin, nikel, simob va boshqalar kabi ogʻir metallar topilgan va oʻsimliklarning tuproqdan chiqishidagi ahamiyati atroflicha oʻrganilgan. Ushbu monografiya tibbiy profilaktika, ekologiya, biologiya mutaxassisliklari, Tabiatni muhofaza qilish qo‘mitasi xodimlari, ilmiy xodimlar, pedagoglar, magistrlar va talabalarga tavsiya etiladi.

    B Tuxtarov, R Abdumuminova, Z Naimova, X Xakimova, A Karimov
    2-110
    139   0
  • Maqolada Xivaning geologik va gidrogeologik sharoitlarini o'rganish bo'yicha olib borilgan instrumental kuzatuvlar natijalari bo'lajak zilzilalar paytida mintaqa intensivligining o'sishini baholash uchun taqdim etilgan.
    B Raxmonov, R Savutov, S Quromboev, B Kattakishiev
    239-242
    67   15
  • Тадкикот объектлари: турли физик-механик хусусиятга зга бўлган лесс грунтлардан гашкил топтан хар-ҳил кияликлар.
    Тадкикот максади: киялик турғунлигини бахолашга оид “зилзилабардош кияликлар усули”ни ва турли сейсмик гаъсирларга чидамли киялик турғунлигини таъминлашга қаратилган тадбир ишлаб чикиш.
    Тадкикот методлари: замонавий ўлчов асбоблари ва ускуналаридан фойдаланиб лесс грунтдан ташкил топтан кияликларнинг моделлари устида лаборатория тадкиқотлари ўтказиш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: турли микдорли динамик таъсир остида турли шаклдаги кияликлар каъридаги лсссимон грунтларнинг мустаҳкамлиги ва деформацияланишини 1рунтнинг таркиби, холати ва хусусиятига боғлаб ўрганилди; киялик 1рунтлари мустахкамлигини бахолашга каратилган мувозанат тсзланишини ҳисобий микдорини аниклаш усули яратилди; киялик нишабига боғлик равишда куйкаланиш катламини юзага кслиши ва унинг чукурлик бўйлаб таркалиш ҳолатлари аникланди; кияликлар турғунлигини бахолашга оид “зилзилабардош кияликлар усули” таклиф этилди; киялик сиртини юклаш оркали унинг зилзилага нисбаган турғунлигини таъминлаш услуби ишлаб чикилди.
    Амалий ахамияти: грунт катламини куйка холагга келиб кўчки хосил бўлиши, зилзилабардош киялик усули ва киялик сиртини юклаш ёрдамида унинг зилзилабардошлигини таъминлаш усулларини таклиф этилганлигидадир.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Зилзилабардош кияликлар усули Андижон вилоятидаги Куйган ёр сув омборини таъмирлашда тўғон зилзилабардошлигини ҳисоблашда амалиётга қўлланилган. Диссертация ҳулосалари гидротехника иншоотлари курилиши мутахассислиги бўйича таълим олаётган магистрларнинг ўкув режасига киритилган. Таклиф этилган усулларнинг иктисодий самарадорлиги аввало кияликларнинг зилзилабардошлигини таъминлашда намоён бўлади.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: сейсмик районларда лесс грунтлардан ташкил топтан кияликларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш.

    Адхам Садыков
    1-19
    50   12
  • Тадқиқот объектлари: Марказий Осиёнинг сейсмик фаол сриклар зоналари.
    Ишнинг мақсади: Марказий Осиё срости сувларида гслийнинг тақсимланиши хусусиятларини ва уни зилзилаларни прогноз қилишда қўллаш имкониятини аниклаш.
    Тадқиқот методлари: Барча вазифалар гелийнинг срости сувларидаги мутлақ микдорини мажмуали тахлил этишнинг муаллиф томонидан ишлаб чиқилган усули асосида счилган. Гелий микдорини ўзгариши қонуниятларини ва табиатини аниқлаш, ҳамда зилзилаларни прогноз қилишда инструментал-аналитик усуллар кўлланилган.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Биринчи маротаба Марказий Осиёнинг геологик-тектоник шароитлари учун срости сувларида гелийнинг эркин микдорини аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Регионнинг турли гидрогеологик шароитлари учун алоҳида геодинамик полигонларда гелийнинг мутлақ микдори ўрганилган. Геологик-гидрологик майдонларда гелий аномалияларининг фазо-макондаги конуниятлари сейсмопрогноз мониторингни ташкил этиш ва уларни табиий генезисини баҳолаш учун гелийнинг вариациялари асосида ажратилган. Гслийнинг срости сувларида тарқалишининг хусусиятлари ўрганилган ва уларнинг юкори микдори узилишли бузилишлар зоналари ва блоклар чсгараларида кузатилиши аникланган. Ушбу худудлар учун биринчи марта гелийнинг срости сувларидаги микдори аномалиялари ва уларни зилзилаларни тайёрланиш парамстрлари билан богликлиги коррсляцион боғлиқликлар бўйича баҳоланган.
    Амалий ахамияти: Гелийнинг срости сувларидаги микдорини ўрганиш бўйича муаллиф томонидан ишлаб чиқилган усул зилзилаларни прогноз қилишда сейсмопрогноз кузатувларни сифатини сезиларли оширади.
    lyruiri vvri 11 v j i\j jui j ujiu|jiiii vrivjyui iiiiii vvjMJiuy;in vluii
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган усул Узбскистоннинг барча гео динамик полигонларидаги рсжимли кузатувлар амалиётига тадбиқ этилган ва Озарбайжон, Қирғизстон, Арманистон, Туркманистондаги турдош ташкилотларда қўлланилади. Улар шунингдек УзР ФА Сейсмология институтининг хафталик Прогноз комиссияси маълумотларида қўлланилиб, унинг натижалари ва хулосалари Узбекистан Рсспубликаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборилади.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Геофизика, сейсмология, зилзилаларни прогноз қилиш, келгусидаги зилзилалар зоналарини аниклаш.

    Насриддин Зиявуддинов
    1-22
    43   19
  • Тақиқот объектлари: Жанубий Узбекистан ср кобиғи.
    Ишнинг мақсади: Жанубий Узбекистан ср қобиғи хозирги замон фаоллигининг геологик-гсофизик кўрсаткичлари хусусиятлари ва уларни сеймиклик билан боғлиқлигини аниклаш.
    Тадқиқот методлари: геологик-гсофизик, гсодезик ва сейсмологик усулларда олинган маълумотларни ср кобиғи хозирги замон фаоллигининг интеграл хариталарини тузиш учун йўналтирилган мужмуавий тахлили.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ср қобиғи замонавий фаоллиги кўрсаткичларининг янги хариталари тузилган ва мавжудлари рақамлаштирилган ва уларнинг маълумотлар базаси яратилган; ер қобиғи замонавий фаоллигини интеграл кўрсаткичларининг ўзаро, шунингдек сейсмиклик билан боғликликлари аникланган; Жанубий Узбекистан ср кобиғи замонавий фаоллигининг янги харитаси тузилган.
    Амалий ахамияти: Жанубий Узбскистонда зилзилаларни содир бўлиши мумкин бўлган жойларнинг умумлаштирилган прогноз харитаси тузилган. Бу ахборот кслажакда турли масштабдаги сейсмик районлаштириш хариталарини тузишда, шунингдек геодинамик холатни ва сейсмик хавфни баҳолашда мақсадли қўлланилиши мумкин.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари Узбекистан Рсспубликаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигига, Марказий аэрогеодезик корхонасига, «Khandiza Services» ОАЖга тадбик этилган.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: замонавий геодинамика, сейсмотектоника, зилзилаларни башорат килиш, сейсмик районлаштириш.

    Илхом Алимухамедов
    1-19
    42   28
  • Тадқиқот объектлари: Денгизкўл кўтарилмаси шимоли-ғарбий қисмидаги юра даври карбонат ётқизиқларининг нефть-газли ётқизиқлари.
    Ишнинг мақсади: Денгизкўл кўтарилмаси шимоли-ғарбий қисмидаги юра даври карбонат ётқизикларининг геологик тузилиши хусусиятларини муфассал ўрганиш, конларнинг янги чегараларини аниклаш, нефть-газга истиқболли коллекторларнинг кесимда горизонтал ва вертикал йўналишларда тарқалиш қонуниятларини аниқлаш, ўрганилаётган конларнинг аниқлаштирилган қўшимча горизонтларни ўзлаштиришга жалб килиш имкониятларни ҳисобга олган ҳолда геологик-геофизик моделини тузиш.
    Тадқиқотлар методлари: бурғилаш ишлари, синаш ва қудуқларда геофизик тадқикотлар, сейсмик разведка ва геологик-геофизик тадкиқотлар ўтказиш асосида тўпланган материалларни комплекс тахлил қилиш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Шоди кони XV-HP го-ризонтининг юқори қисмида ўтказилган 3D сейсмик разведка далиллари ҳамда, ритмостратиграфиядан фойдаланиб кесимни ажратишда, контракт ҳудудида ва ундан ташқаридаги майдонларда кўшимча коллекторларнинг тарқалишини асослайдиган янги геологик модель тузилди.
    Амалий аҳамияти: захираларнинг мумкин бўлган ўсиши баҳоланди, 3D сейсмик разведка маълумоти бўйича Денгизкўл кўтарилмасининг шимо-ли-ғарбий қисмидаги конларнинг газлилик чегараси ортидаги истиқболли ре-сурслар аниқланди ва баҳоланди. Кейинчалик бажариладиган геологик разведка ишларининг тури, ҳажми ва жойлашиши белгиланди, аниқланган қатламларнинг ўзлаштиришга жалб қилинишини рентабеллиги иқтисодий жиҳатдан бахоланди.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: кесимни рит-мостратиграфик ажратиш методикаси Ўзбекистондаги кўпгина конларда қўлланилиши мумкин, натижада кесимни стратиграфик ажратишнинг аниқлиги сезиларли даражада ошади. Қўшимча разведкага тавсия этилган коллектор-қатламларни синаш учун сарфланадиган маблағлар микдори ре-жалаштирилаётган ўсишга нисбатан кам бўлади.
    Қўлланиш сохаси: Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ соҳасида, нефть ва газ уюмларини излаш ва разведка қилишни амалга ошираётган таш-килотларда қўлланилади.

    Руслан Иcламов
    1-21
    72   18
  • Тадқиқот объекти: Ғарбий Ўзбекистондаги олтин-сульфид-маргимушли Довғизтов кони.
    Ишнинг мақсади: олтининг учраш шакллари, довғизтов турдаги маъданларни қидириш-баҳолаш белгиларини ишлаб чиқиш учун бириламчи маъданларда пирит ва арсснопиритнинг типоморф хусусиятларини ўрганиш.
    Тадқиқот методлари: минералогии тадкиқотларнинг анъанавий дала ва лаборатория усуллари, элсктрон-микрозонд ва рснтгсноструктуравий таҳлиллар.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: 1) кон учун янги минсралар аникланди; 2) биринчи марта кон учун пирит ва арсснопиритни типоморф кристаллокимсвий хусусиятлари ўрганилди; 3) сульфидларни янги морфотурлари ажратилиб, уларнинг олтиндорлиги бахоланди; 4) эртанги метаморфоген-гидротсрмал пирит-сульфоарсенид микроассоциация аникланди; 5) довгизтов турдаги олтин маъданлари учун кидирув мсзонлари ишлаб чикилди.
    Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан геологик-кидирув ишлари амалиётида, шунингдек нодир мсталларни “кийин бойитиладиган” маъданлардан ажратиб олиш технологиясини ишлаб чикиш учун асос сифатида фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари “Нодир ва рангли мсталлар геологияси” ДК ИИЧМ, “Довғизтов ГҚЭ” ДК ва МРИ-ларга фойдаланиш учун такдим этилди.
    Қўлланиш соуаси: фан ва ишлаб чиқаришнинг геология

    Маргарита Ким
    1-25
    94   31
  • Тадқиқот объектлари: турли хил мииераллар, руда, саиоат материаллари чиқиндилари, стандарт намуналар ва бошқалар.
    Ишнинг мақсади: Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ларни ТАЛ эритмасида кислота -асосли хоссалари турлича фон электролитлар ва буфер аралашмаларда амперометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган электрокимёвий усулни реал табиий объектлар ва саноат материаллари анализида амалда қўллаш.
    Тадқиқот усуллари: потеициометрик кулонометрия, кимёвий анализ, кондуктометрия, полярография, вольтамперометрия, амперометрик титрлаш ва олинган натижаларни хисоблаш усули.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: табиати ва концентрацияси турлича буфер эритма ва фон электролитларда платина микродискли анодда ТАА ва унинг металлокомплексларини вольтамперометрик ўзгариши ўрганилган. Деполяризаторнииг бир молекуласи оксидланишидаги электро-доиорлик сони ва чегаравий анод токлариинг табиати аиикланган ҳамда Pt(IV), Pd(II) ва Аи(Ш) ларни ТАА эритимасида аииқлаш шароити оптималлаштирилган. Олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган электрокимёвий усулнинг реал объектлар ва саноат материаллари анализида қўллаш имконияти кўрсатилган.
    Амалий ахамияти: табиати ва концентрацияси турли хил фон электролитлар ва буфер аралашмаларни, ҳамда сезгирлиги юқори реагент - ТАА қўллаш орқали бинар, учламчи ва реал табиий объектларни ва саноат материалларини ифодаловчи янада мураккаб модел аралашмаларда Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ни амперометрик титрлаш имконияти кўрсатилган.
    Олинган натижалар турли таркибли шламлар, чикиндилар, стандарт намуналари ва қотишмалар, заргарлик махсулотлари ва бошқа материалларни анализ қилишнинг рационал йўлини танлаш имконини беради.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ни ТАА эритмасида олинган электрокимёвий титрлаш натижалари Олмалиқ тоғ-кон корхонаси ва Қашқадарё вилояти Деҳқонобод калий заводи лабораторияларида, ҳамда Мирзо Улугбек номидаги ЎзМУ кимё факультета нооганик ва аналитик кимё кафедраси, Навои Давлат кончилик института кимё ва кимёвий технология кафедраси, Алишер Навои номидаги Самарканд Давлат педагогика университети аналитик кимё кафедрасида, Абдулло Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика института кимё-экология ва уни ўқитиш услубияти кафедрасида бакалавр ва магистрларни ўқитиш жараёнида амалда қўлланилган.
    Қўлланиш сохалари: аналитик ва физик кимё, электрокимё, атроф мухит муҳофазаси объектлари, тиббиёт, саноат материаллари ва табиий объектлар таркиби назорати.

    Зухра Яхшиева
    1-24
    49   8
  • 'Гадқиқот обеъкти: Тадқиқот объекта Жарой-Сардара фосфорит кони.
    Ишнннг мақсади: Паст навли фосфорит рудаларини флотореагент сифатида ёғ-мой комбинатининг чикитларини кўллаб бойитишнинг комбинацией технологиясини яратиш.
    Тадқиқот методлари: Фосфорит рудаси характеристикасини аниклаш учун унинг таркибини кимёвий, минералогик, фазовий ва спектрал таҳлиллар ёрдамида ўрганилди. Фосфорни аниклаш учун фотоколориметр ва магнийаммонийфосфат кўринишида чўктириш усулидан фойдаланилди. Руданинг кимёвий таркиби комплексонометрик, перманганатометрик, фотоколориметрик усуллар билан аниқланди. Ренгенфазовий таҳлил ДРОН-05 дифрактометрида бажарилди, спектрлар UR.-20 спектрометрида олинди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Реагент си(|>атида ёғ-мой комбината чиқитларн ва янги флотореагент «Фомол» кўллаб, таркибида 27-28% Р2О5 бўлган фойдали бойитма олиш мумкин бўлган паст навли фосфорит рудаларини бойитишнинг оптимал комбинацией технологичен яратилди.
    Амалий ахамияти: Ўтказилган изланишлар ва яримсаноат тадқиқотлари асосида таркибида Р2О5 ни 14,8% дан 27-28% гача ошириш ва кальций модулини 2,48 дан 1,85 гача камайтириш мумкин булган фойдали бойитма олиш учун паст навли Жарой- Сардара конининг фосфорит рудаларини бойитишнинг комбинацией технологияси яратилди.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган технология «Ингичка тажриба-услубий технологик экспедицияси» ОАЖ бойитиш ускуналарида яримсаноат синовларидан ўтказилди.
    Ишлаб чиқилган технологиями НКМК ҚФК да қўллаб кутиладиган йиллик иқтисодий самарадорлик 100 000 т рудага 17,543 млн. сўмни ташкил қилади.
    Қўлланилиш сохаси: кон-металлургия ва кимё саноати.

    Нодиржон Донияров
    1-20
    54   10
  • Тадқиқот объектлари: Сурхандарс дспрсссиясининг Ер кобиғи.
    Ишнинг мақсадн: Сурхондарё депрсссиясининг чукурлиқдаги геологик тузилишини ўрганиш; шу жумладан Ер пўстида чуқурликдаги чегараларни ажратиш, пойдсвор юзасини замонавий рсльсфдаги аксини ўрганиш.
    Тадқиқот усуллари: геологик-геофизикавий маълумотларнинг комплекс тахлили; биринчи навбатда “зилзилаларнинг алмашув тўлқинлари усули” ёрдамида олинган сейсмологик материаллар хамда гравиразвсдка, чукур бурғулаш ишларининг натижалари ва турдош тадқиқот сохалари маълумотларини талқин килиш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: зилзилаларнинг алмашув тўлқинлари усули ёрдамида илгари маълум бўлмаган “мантия плюми” дебталқин қилинаётган ва Мохо юзасини кесиб ўтувчи жисм ажратилди; худуднинг жанубий ва ғарбий чсккаларида Ер пўстининг пастки қисмида “оралиқ Мохо зонаси” мавжудлиги аникланиб, бу ҳол геозичлик моделлаштириш натижасида ҳам ўз тасдиғини топди; Сурхондарс чуқур ср ёриғи ажратилди ва хариталанди. Урганилган худуд плиоцен даврининг охирида- тўртламчи даврнинг бошларида ривожланишнинг фаол орогеник фазасига кирганлиги аникланди.
    Амалий ахамияти: зилзилаларнинг алмашув тўлқинлари усули маълумотлари асосида кўмилган пойдсвор рсльсфи юзасининг схематик харитаси тўзилган. Палеозой пойдсворининг ётиш хусусиятларини тахлили асосида дизюнктив бузилмалар аниқланган ва палеозой ётқизиқларининг дислокацияланиш даражаси баҳоланган ва кслгусида қидирув-развсдкалаш ишларини максадли равишда олиб бориш учун истикболли майдонлар ажратилган.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлнгн: Сурхондарё ботиклигининг шарқий кисмининг чуқурликдаги тузилишини аниқлаш мақсадида VI-VI- профил бўйича кўшимча дала тадқикотларини ўтказиш бўйича тавсиялар бсрилган; нсфт ва газ захираларига истикболли бўлган локал структураларни ажратишга оид тавсиялар ОАЖ “Узбскгсофизика” томонидан Кабул килинган.
    Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Узбекистан Рсспубликаси нсфтгаз саноати, нсфт ва газ конларини кидирувчи ва разведка қилувчи гсологик-қидирув ташкилотлари.

    Дилшот Атабаев
    1-23
    92   22
  • Тадқиқот объектлари: Қизилкум палеоген даврининг чўкинди ётқизиқлари формациялари.
    Ишнннг мақсади: Қизилкум палеоген даври чўкинди формацияси ётқизиқларининг ҳосил бўлиши шароитлари ва моддий таркибини комплекс ўрганиш, чўкинди ҳосил бўлиш ҳавзасини асосий эволюцион боскичларга ажратиш, фациал бирликларнинг замон ва маконда ўзгариш конуниятларини аниқлаш ва фойдали қазилма конларининг ҳосил бўлишидаги уларнинг ўзаро генетик боғликлигини аниқлаш.
    Тадқиқот методлари: чўкинди формациясининг босқичли динамикага асосланган фациал тахлили, кесмаларни биоритмостратиграфик табакалаш ва таққослаш, сув ҳавзасининг гидрокимёвий таркибини белгиловчи оксидланиш-тикланиш, кислотали - ишкорли кўрсатгичларидан келиб чиқиб, комплекс гидрокимёвий шароитлари асосида чўкинди жинсларнинг фациал тахлили.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: палеоген чўкинди ҳавзаси эволюцияси беш босқичга ажратилди. Палеоген денгиз ҳавзасининг трансгрессияси ва регрессияси алмашиши, улкан сабаб, яъни дунё океанининг эвстатик тебраниши билан боғлиқ эканлиги аникланди. Минтақа палеоген ётқизиклари кесмаларининг биоритмостратиграфик табақаланиш ва таккосланиши схемаси тузилди. Динамик фациал бирликлар ва биринчи марта, чўкинди ҳосил бўлиш мухитининг геохимиявий шароитларини ифодаловчи ўзига хос бўлган: сульфатли-доломитли кимёвий, карбонатли биокимёвий и бентонитли физик-кимёвий фациал бирликлар ажратилди.
    Амалий аҳамияти: юқори сифатли ишқорли бентонит ва карбонат-полигорскитли Навбахор гиллари ва Вауш ок унсимон доломит конлари, ҳамда Кўкча опокосимон гиллари ва Омантайтау зич доломит конлари нишоналари очилди.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Навбаҳор кони негизида йиллик куввати 40 минг тонна бўлган гилмоя кукуни ишлаб чиқарадиган завод қурилди. Ушбу завод ишлаб чиқараётган маҳсулотлар импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалангандир.
    Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: стратиграфик, фациал, минерал-геокимёвий мезонларга асосланиб номаъдан конларини минтақавий башоратлаш, уларни кидириш ва баҳолаш.

    Абдуразак Мирзаев
    1-38
    45   27
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Кейинги йигирма йил давомида кўлами тобора ортиб бораётган чора-тадбирларга қарамасдан дунёда биологик хилма-хилликнинг глобал инкирози давом этмокда. Биологик ресурсларни баркарор бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш алоҳида турлар ва экотизимларни саклаб қолишга қаратилган мақсадли тезкор ва қатъий чораларни талаб этмокда. Бунинг учун миллий ва халкаро миқёсда биологик хилма-хилликни ўрганиш ва уни тизимли равишда кузатишга қаратилган салоҳиятни янада мустаҳкамлаш, табиий экотизимларнинг функционал фаолиятини яхшилаш, уларни in-situ, биологик ва генетик ресурсларни ex-situ шароитларида саклаб қолиш борасидаги самарали маҳаллий чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш зарур1.
    Ўзбекистонда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объекларини мухофаза этиш ва ундан баркарор фойдаланиш давлат экологик сиёсатининг мухим устувор йўналишларидан бири хисобланади. Биохилма-хиллик компонентларини саклаб қолиш уларни ўрганилганлик даражаси билан чамбарчас богликдир. Айни пайтда Ўзбекистоннинг айрим худудларини флористик жихатдан ўрганилганлик ҳолати талаб даражасида эмас. “Ўзбекистон флораси”нинг охирги нашридан сўнг янги маълумотларни кайд этиш борасидаги тизимли тадқиқотлар йўлга кўйилмаган.
    Фарғона водийси табиий ландшафтларни саклаб колиш муаммосининг долзарблиги билан алоҳида ажралиб туради. Ўсимлик қопламини узок йиллар давомида ўрганилишига қарамай, водий флорасининг рўйхати мавжуд эмас. Турларнинг таркалиши ва популяцияларнинг ҳозирги ҳолати хақида маълумотлар янги тадқиқотларни талаб этади. Экотизимларнинг барқарорлигини таъминлаш флора таркибини аниқлаш, турларнинг тарқалиши, камёб ва йўқолиб бораётган популяцияларининг замонавий ҳолати тўғрисидаги илмий маълумотларга асосланади.
    Флористик тадқикотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида флоранинг алоҳида компонентларига ёки ҳаётий шаклларнинг етакчи гуруҳларига бағишланган изланишлар олиб борилмаган. Тоғли Ўрта Осиёнинг жанубий қисмидаги флораларнинг полиморф оилалар (Amaryllidaceae Liliaceae, Xanthrrhoeaceae ва бошқ.), туркумлар (Allium, Gagea, Tulipa, Eremurus, Iris ва бошк.) спектрида етакчилик килувчи ҳамда эндемизмнинг юкори фоизи билан ажралиб турадиган бир уругпаллали геофитларни тадкик этиш маҳаллий биохилма-хилликни ўрганишнинг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси хайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади бир уруғпаллали геофитларнинг таксономик таркибини аниқлаш, маълумотларнинг электрон базаси ва тирик коллекциясини яратишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    Фарғона водийси флорасидаги бир уруғпаллали геофитларининг 210 тур, 25 туркум ва 9 оиладан иборат бўлган замонавий конспекта тузилган;
    илк бор 2 янги тур {Allium tatyanae F.O. Khass. & F. Karim, ва Iris austrotschatkalica Tojibaev, F. Karim. & Turgunov) топилган ва тавсифланган;
    илк бор 7 турдаги бир уруғпаллали геофитлар (Allium lutescens Vved., А. fdidentiforme Vvcd., A. petraeum Kar. & Kir., A. viridiflorum Pobcd., Eremurus altaicus (Pall.) Steven, Iris alberti Rcgel, Orchis salina Turcz.) Узбекистан флораси ҳамда Чотқол, Фарғона, Қурама тоғ тизмалари ва Мўғултоғ учун янги ўсимлик турлари аниқланган;
    геофитларнинг Фарғона водийси тоғ тизмалари, ботаник-географик районлари ва флороценотипларинг ўзига хослик даражаси аникланган;
    Фарғона водийси флорасидаги бир уруғпаллали геофит ҳаётий шаклининг турли гуруҳчалари ўртасидаги нисбатлари асосида “пиёзбош” ҳаётий шаклининг устунлик килиши аниқланган;
    Фарғона водийси геофитларининг эндемизм кўрсаткичи барча геофитларнинг 22% дан кўпроғини ташкил килиши аникланган.
    ХУЛОСА
    «Фарғона водийсининг бир уруғпаллали геофитлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Фарғона водийси флорасида 210 тур, 25 туркум ва 9 оилага мансуб бир уруғпаллали геофитлар аникланди. Уларнинг замонавий конспекта ва ГАТ-хариталар билан мустахкамланган маълумотларнинг электрон базаси тадқиқотнинг асосий назарий ва амалий ахамиятини кўрсатади.
    2. Фан учун 2 янги тур кашф этилди, Узбекистан флораси учун 7 янги тур илк бор келтирилмокда. Тадкикотлар водийни ўраб турувчи тог тизмалари, ботаник-географик районлар ва флороценотипларнинг таркиби аниқлаштириб, дифференциал бахолаш имкониятини беради.
    3. Фаргона водийси флорасидаги бир уругпаллали геофитларининг полиморф оилаларида (Amaryllidaceae, Liliaceae, Iridaceae ва Xanthorrhoeaceae) турларнинг асосий кисми жамланган (88,09%). Етакчи туркумлар таркибини Allium (85 тур), Gagea (34), Tulipa (21), Iris (20) ва Eremurus (13) ташкил этади. Ушбу туркумларнинг турларга бойлиги Фаргона водийсини Урта Осиёдаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник ҳудуд сифатидаги мақомини кўрсатади.
    4. Турларнинг географик тарқалишининг таҳлили Ғарбийтиёншон (57 тур; 27,14%) ва Помиролой (37 тур; 17,61%) ареал синфларининг устунлик килишини ва махаллий тур ҳосил бўлиш марказлари мавжуд эканлиги кўрсатади.
    5. Фаргона водийсини ўраб турувчи тог тизмалари орасида Олой тизмаси НО тур ва 30 хос турлар (жами турларнинг 27,2%) билан устунлик килади. Чотқол (79), Қурама (79) ва Фаргона (74) тизмалари бир - бирига якин кўрсаткичлар билан кейинги ўринларни эгаллайди. Бирок улар орасида Қурама тог тизмаси хос турларининг кўплиги (18 тур; 22,7%) билан ажралиб туради ва бу холат Чоркесар районида эндемизм кўрсаткичининг юқори эканлиги билан изоҳланади.
    6. Фаргона водийсидаги флороценотиплар орасида Арчазорлар (98 тур), Эрон-турон фриганоидлари (38), Эрон-турон яримсаванналари (33) таркиби геофит турларига бойлиги билан ажралиб туриши аниқланди ва Эрон-ҳимолойолди гурухдарига яқинлиги билан ажралиб туради. Бу флороценотипларнинг таркиби Тоғли Ўрта Осиё эндемизмининг юқори кўрсаткичини намоён этади (73% гача) ва эндемизм фракциясининг шаклланишидаги катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
    7. Таксономик, ботаник-географик ва фитоценологик таҳлил натижалари Фаргона водийсининг Allium, Gagea, Tulipa туркуми турлари учун замонавий тур ҳосил бўлиш марказларидан бири эканлигини кўрсатиб, уларнинг 68% Тоғлиўртаосиё провинциясининг автохтон элементлари хисобланади.
    8. Бир-биридан нисбатан мустақил характерга эга бўлган Ғарбий Тиёншон ва Помир-Олой турлар хилма-хиллигининг марказлари мавжудлиги аниқланди. Бу алохида тог тизмалари бўйича тор тарқалиш доирасига эга бўлган эндемизм ўчоқларининг мавжудлиги билан изоҳланади. Ҳар икки тог тизимларининг ўзига хос хусусиятлари тог тизмалари, ботаник-географик районлар ва хатто флороценотиплар таркибида хам намоён бўлади.
    9. Фаргона водийси флорасидаги бир уругпаллали геофит хаётий шаклининг турли гуруҳчалари ўртасидаги нисбатлари ўрганилди ва таҳлил натижасида «пиёзбош» гуруҳчаси «илдизпоя» гуруҳчасидан устунлик килиши аниқланди. Бу холат етакчи оилалар таркиби, тик минтақалар, тог тизмалари, ботаник-географик районлар ва хатто флороценотиплар таркибидаги ўзаро нисбатларда кузатилади.
    10. Фаргона водийси бир уруғпаллали геофитлари орасида 48 эндем ва субэндем турлар (22,85%) аниқланиб, бу эса Тоғли Ўрта Осиё бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Фаргона водийси геофитлари эндемизми Allium, Tulipa, Gagea, Iris туркумлари таркибидаги ёш ва прогрессив тузилмаларни, маҳаллий тур ҳосил бўлиш жараёни натижаларини ўзида жамлайди.

    Фарход Каримов
    1-76
    35   15
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сўнгги йилларда дунёда йирик конларни шаклланишини генезисига бўлган қизикиш ортди. Россия, АҚШ, Канада, Австрия, Франция ва Австралияда табиий ресурслар, захиралар, фойдали казилмаларни казиб олиш маълумотлари бўйича ўтказилган глобал умумлаштириш деярли барна жиддий захиралар айнан гигант конларга асосланганлигидан 1 ишонарли далолат беради.
    Ўзбекистон худудида 1800 дан ортик конлар очилган, жумладан Мурунтов, Зармитан (олтин-кварцли, Жанубий Тянь-Шань) ва Катта Олмалиқ (олтин-мис-порфирли, Ўрта Тянь-Шань) каби унта гигант конлар бутун дунёга маълум. Аникланган захиралар базасида литосфера плиталари тектоникаси, чукурлик геодинамикаси ва террейн тахлили, компьютерли тахлил хамда башоратлашнинг янги усуллари - янги илмий геодинамикадан парадигма келиб чиқкан холда худуднинг маъдандорлиги ва металлогении потенциалини янгича баҳолаш имконияти тугилмокда ва бу келгусида яширин олтин-мис-порфирли конларни кейинча башоратлида килишга янги илгор ёндашув асосини ташкил этмокда.
    Марказий Осиё бурмали камари глобал тектоник структурасига кирувчи ЎртаТянь-Шаньнинг геодинамик эволюцияси жараёнида иккита геотектоник структура - Чотқол террейни ва Торгасой палеочетки денгизи аникланди. Торгасой палеочетки денгизи якин ўртада тугамайдиган металлогении потенциалга эгадир. Бугунги кунда Ўрта Тянь-Шань шаклланиши хақида кўплаб қарашлар ва геодинамик схемалар мавжуд, аммо, мис маъданланиши билан геодинамик шароитлар ўртасида аник корреляциянинг мавжудлиги масаласида ягона ечим мавжуд эмас. Минтақанинг ривожланишининг концептуал модели бўйича қарама-қарши фикрларни мавжудлиги уни янада универсаллаштириш, аниқлаштириш зарурлигини кўрсатади, чунки башоратли тузилмаларнинг сифати ва тўғрилиги унга богликдир.
    Магматизм ва у билан богланган мисли маъданлашувнинг геодинамик талкин қилиш барча турдаги башоратлаш, геологик разведка ишларининг муваффақиятлиги ошириш учун шунингдек, математик статистика ва моделлаштириш услубларини кўллагаш ва башоратлаш усулларини такомиллаштириш зарурдир.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПК-1396 сонли «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Тянь-Шань ривожланишининг геодинамик моделини ишлаб чиқиш ҳамда асосий геотектоник структураларининг магматизм ва маъданлашув жараёнлари билан алоқадорлигини аниклашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор Ўрта Тянь-Шань ҳудудида иккита токембрий геотектоник структуралари - Чотқол террейни ва Торғасай четки денгизига ажратилган;
    илк бор ажратилган структуралар протерозойдан кайназойгача етти геодинамик режимга учраганлиги аниқланган;
    жанубда Қозоғистон каледон орогенини ўстирган, каледон орогенези натижасида силурда туташган Торгасой четки денгизнинг акрецияланиши ва Чоткол террейнининг Қозоқ-Қирғиз микроконтинентига кечки токембрийда -протерозой континентал блокнинг амальгамация вақти аниқланган;
    илк бор Ўрта Тянь-Шань ҳудудида эндоген мис намоёндалари полихрон, полиген марказдан қочма - ярим ҳалка тектоно-магматик структураларни ривожланишига алокадор бўлганлиги, каледонидларнинг потенциал мис-порфир конлари гранитоид магматизм билан боғликлиги, варисцидалар билан эса шонкинит-сиенит-монцонитли мантия-кобиқли магматизм туфайли «Катта Олмаликнинг» барча миспорфирли конлари шакллангани асосланган.
    ХУЛОСА
    «Ўрта Тянь-Шаннинг геодинамик ҳолатлари ва мис маъданлашуви» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ишда Чотқол террейни - бошка куруклик блоклари билан бир каторда Гондвана куруклик блоклари каторининг «экзотик» бўлаклардан бошлаб Қирғиз-Қозоғистон қичик қуруқликларидаги кечки протерозойда аккрецирланган, морфологик жихатдан ўзаро боғланган палеозой структураларигача бўлган эволюциясида еттита давр ажратилган: Чотқол террейни - Торгасой палеочетки денгизи.
    2. Чотқол террейни - Торгасой денгизи биргаликда, гарб томондан унга ғарбдан келиб қўшиладиган биринчи ва асосий Торгасой кадимги чекка денгиз бўлиб, Қурама ороллар ёйи уни Туркистон палеоокеани хавзасидан ажратиб, дагал материалларни олиб келувчи асосий манба ролини бажарган. Терриген материаллар хажми шу қадар катта бўлганки, у каледон орогенези даврида Торгасой чекка денгизи остида гранит-гнейсли қаттик кобик катламларини ҳосил килган ва бунинг кучи таъсирида уни ўраб турувчи бу минтакада кенг ривожланган, шимолдан ғарбга томон чўзилган серёрик гранитоидли интрузиялардан ташкил топган куруклик блоклари билан «пайвандланиб» континентал қобик кўринишини олган. Шундай килиб, турли ёшли континетал кобиқли гетероген блок - У рта Тянь-Шань пайдо бўлган.
    3. Ушбу блокнинг кейинги тарихи, Марказий Козоғистоннинг барча худудларини ҳамда Чотқол-Қурама минтақасини қамраб, токи Фарғона ботиқлигининг шимолий чегарасига кадар меридианал йўналишда чўзилган девон даврига хос континетал-вулканоген камарининг ривожланиши билан боғлиқлигида кузатилади. Қозоғистонда ушбу камар доирасида йирик мис-порфирли конлар ва кўплаб маъдан намоёндалари аникланган жойлар маълум. Ўзбекистон худудида ҳам бу турга фақат битта кон - Сари-Чеку кони киради. Бу ҳолат Ўзбекистон худудида ушбу вулканоген камарга нисбатан мис маъдан концентрациясининг потенциал ташувчиси сифатида қизиқишга сабаб бўлади.
    4. Қозоқ палеоконтинетида гранитоидли магматизм билан боғлиқ бўлган каледон ёшидаги мис-порфирли конлар маълум. Ўзбекистон ҳудудида бу вақтда куйидаги гранитоидли комплекслар шаклланди - Бошқизилсой,Қорақия, Қитайўлди, Қизота. Уларнинг металлогении ҳусусиятларига каледон гранитоидлари шлихларида акцессор халькопиритнинг доимо иштирок этиши таалуқли бўлиб, минтақада эртапалезой ёшидаги мисорфирли маъданлашув мавжудлиги эҳтимолини оширади.
    5. Кўрилаётган минтақада мис-порфирли конларнинг шаклланишини диссертант Узбекистан ҳудудида эрта-ўрта карбонда Трансосиё чуқур линеаменти ва у билан боғланган Ўрта Тянь-Шандаги Қумбел-Угом линеаменти тизимини ривожланиши билан боғлиқ ҳолда юзага келган постквазиплатформа шароитида мантия фаоллашуви билан боғлайди.
    6. Палеозой магматизми ривожланиши ва улар билан боғлиқ эндоген мис маданлашуви берк холдаги Торгасой палеочетки денгизи худудида магматизм ривожланишининг марказдан қочма ва жараён сўнгида уни антидромли характерга эга бўлиши билан ярим халқали вулкон-интрузияли тектоник структурани намоён қилувчи эндоген мисли маъданлашувнинг майдонли модели тузилди.
    7. Геологик маълумотларни компьютер дастурлари ва электрон хариталар базази асосида Чотқол-Қурама регионида мис маъданлашувини жойлашишининг статистик омилларини аниқлаш усули ишлаб чикилди. Усул «Плотность, DISZONE» дастурлари ва ГИС-технологияларидан иборат бўлиб, у маъданли конларни аниқлаш, тахдил килиш ва жойлашиш конуниятларини микдорий бахолаш ва башоратлашга мўлжалланган. Унда математик тахлил ва башоратлашнинг математик усуллари амалга қўлланилган. ГИС-технологиялари турли геологик, жумладан картографик маълумотларни рақамли шаклга ўтказиш учун қўлланилиб, компьютер таҳлили ва башоратлаш учун тўлақонли маълумотлар базасини тузиш имконини тугдиради.
    8. Бир вактлар айнан Чоткол террейнининг территорияси мисли маъданлашувга амалда «бўш» бўлиб туюлган изолинияларда Торғасой палеочетки денгизи территориясидаги мисли объектларнинг зичлиги акс эттирилган электрон харита тузилди. Харитада, шунингдек узок вакт фаол бўлган ер ёрикларининг шимолий-ғарбий йўналишига мос келувчи мис объектларини концентрациясининг чизиқли шакли белгиланган. Улардан бирида Олмалик мис-порфирли кони жойлашган, бошқалари Қурама туридаги мис-порфирли конларнинг геологик тузилишининг умумий эталон моделини яратиш максадида махсус геологик-геофизик ўрганилишга мухтож.
    9. Мисни чизиқли ва майдонли концентрациясини мужассамлаштириш Қурама зонасида кенг ривожланган вулқон-тектоник курилмалардаги эпитермал жараёнлар таъсирида кўпярусли маъданлашувнинг пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гояга олиб келди. Айниқса вулқон курилмаларнинг туб кисмларида маъданларнинг бой концентрацияси мавжудлиги ишонарли мисолдир, яъни чукурда маъданли ярусларнинг мавжудлигига Индонезиядаги Грасберг мис-порфирли кони мисол бўлиб хизмат килади, ундаги маъданлашувнинг вертикал кесими 1000-1200 м ни ташкил килади.

    Лола Садиқова
    1-75
    57   24
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда «...ер шарининг тўртдан бир қисми тоғли тизмалар ҳиссасига тўғри келиб, тоғликлар тропиклардан тортиб қутбгача ҳар хил ландшафтларни, хилма-хил табиатга эга бўлган текисликдан фарқ қилувчи мажмуани ташкил килади»1. Бу хилма-хиллик тог ва тог олди тупрок ҳосил килувчи жинсларини ва тупроклардан фойдаланишни белгилайди, яъни бу ҳолатларга ўзига хос тог экотизимлари таъсир кўрсатади. Шунга кўра, вертикал минтақа тупроқлари генезиси, эволюцияси ва унумдорлигини тадқиқ этиш бугунги куннинг асосий назарий муаммоларидан бири хисобланади. Бу муаммо ечимининг чукурлиги ва кенглигига тупроқларни географик таркалиши, геокимёвий ландшафтларни ривожланиш боскичлари, умуман табиий мухитни билиш ва ундан фойдаланиш билан бевосита боглик хисобланади.
    Республикамиз тог ва тог олди тупроқлари иқлим ўзгариши интеграл кўрсаткич бўлиб, бу борада Фаргона водийси тог ва тог олди тупроқлари ўзининг арид ва гумид, ярим гумидлиги билан фарк қилади ҳамда ўзига хос регионал тупроқ-экологик режим билан табиий ва антропоген ўзгаришларга жавоб беради. Шу боне суғориладиган тупроқларда гидротермик ва бошқа тупрок хосил килувчи омилларни тупрок хоссаларига таъсирини, шунингдек, унумдорлик даражасини баҳолаш, сақлаш ва ошириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
    Дунёда тоғ ва тоғ олди тупроқлари генезиси ва эволюциясини билишда макро- ва микроэлементларнинг микдори, сифати ва миграцияси тадкиқ этиш бу соҳадаги занжирнинг мухим бўлакларидан бири хисобланади. Табиий ва антропоген шароитда кимёвий элементларнинг геокимёвий ландшафтларда, тоғ ва тог олди шароитида миграция ва аккумуляция жараёнлари ханузгача тадқиқ этилмаган. Умуман макро- ва микроэлементларни, айрим кимёвий бирикмаларни аккумуляция ва дифференциация жараёни тупрок-геокимёвий барьерларда тадкик этиш долзарб илмий муаммолардан бири хисобланади. Тог ва тог олди зоналарда тупрок ҳосил бўлиш муаммоларини жойнинг регионал ва локал хусусиятларини эътиборга олмай туриб хал килиб бўлмайди. Бу борада тог ва тог олди тупроқларининг экологик-генетик, агрофизик, кимёвий ва биогеокимёвий хоссаларини, умуман унумдорлигини тадқиқ этиш муҳим масалалардан саналади. Бугунги кунда амалда микроэлементларни, хусусан Rb, Cs, Cr, U, Sc, La, Hf, Sb, Ce, Sm, Tb, Yb, Lu, Th каби элементларни элементар ландшафт тизимида, тог тупроклари оналик жинси - тупрок - ўсимлик занжирида тадкик этиш, геокимёвий ландшафтлар ва тупрок генезисида, шаклланишида катта назарий ва амалий ахамият касб этади. Қолаверса, бу тупроқларнинг гумуслилик холати, улар таркибидаги макро- ва микроэлементлар учун фон микдорлари ишлаб чиқиш, тупрок-геокимёвий провинцияларини аниқлаш мавзунинг долзарблик даражасини янада оширади. 
    Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 августдаги 273-сон «2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қарорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади морфогенетик ва ландшафт-геокимёвий тадқиқот усуллари асосида тоғ ва тоғ олди тупрокларига мажмуавий тавсиф бериш, экологик-генетик хусусиятларига кимёвий элементларнинг миграция, аккумуляция ва дифференциациясининг таъсирини «оналик жинси-тупроқ-ўсимлик» занжирида амалга ошириш хамда унумдорлигини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Фарғона водийси тоғ ва тоғ олди тупроқ ҳосил бўлиши жараёнлари ёғинлар, суғориш сувлари, рельеф ва бошқалар таъсирида хозирги экологик-генетик ва тупроқ-геокимёвий хусусиятларни олганлиги исботланган;
    турли хил шароит ва жинслар устида шаклланган қўнғир тоғ-ўрмон ва тоғ жигарранг тупроқларининг морфогенетик, биогеокимёвий, физик-кимёвий, кимёвий хоссалари ва геокимёвий барьерлари аниқланган;
    тупрок ва оналик жинсларида Rb, Cs, Cr, U, Sc, La, Hf, Sb, Ce, Sm, Tb, Yb, Lu, Th ларнинг педогеокимёси ва фон микдорлари аниқланган;
    тоғ ва тоғ олди тупрокларнинг гумуслилик холати, гумификация ва минерализация жараёни, гумус фульватли-гумат типга мансублиги хамда Сгк^Сфк нисбати 1-2 оралигида тебраниши исботланган;
    янги икки томонлама педогеокимёвий барьерлар ажратилиб, барийли, магнийли, молибденли ва бошка педогеокимёвий провинция аниқланган, шу асосида тупрок ва оналик жинсининг генетик, геокимёвий ва экологик-генетик холати ва хусусиятлари исботланган;
    тупрокларнинг вертикал минтақавийлик чегараларида гидротермик кўрсаткичлар водийнинг шимолий ва жанубий қисмларида йиллик ўртача ҳароратни 1,85°С га кўтарилиши, натижада аридланиш жараёнини ортиб бораётганлиги, тупрок генезиси, хоссаларига хамда элементар ландшафт блокларига муҳим таъсир кўрсатиши аниқланган.
    ХУЛОСАЛАР
    1. Тоғ ва тоғ олди тупроқларини пайдо килувчи омилларнинг таъсири текислик тупроқларда тутган ўринларидан фарқ қилади. Тоғ ва тоғ олди тупрокларда тупрок косил килувчи омилларнинг етакчилари каторидан иклим ва рельеф жой олади. Бу омиллар таъсирида тоғларда хилма-хил тупрок-геокимёвий ландшафтлар хосил бўлади. Бу ландшафтлар элементлар окими билан ўзаро боғланган.
    2. Оналик жинслар, тупроқлар ва уларнинг таркибидаги элементлар ўртасидаги ўзгаришлар қадимий даврлар ётқизиқлари билан бевосата боғликдир. Жумладан, Нанай худуди ва ундан баланд даҳалар юқори перм ва қуйи неоген-миоцен таркибли бўлиб, оҳактош-сланецлардан, глауконит мажмуаларидан таркиб топган. Жанубда Ёрдон ва Ҳайдаркон ҳудудлари куйи силур ва куйи карбон хамда девон ётқизиқларидан ташкил топган бўлиб, охактош-доломитлар катламидан иборат.
    Фаргона водийси тог ва тог олди ландшафтлари шароитида асосан оч қўнғир ўтлоқи-дашт, кўнғир тоғ-ўрмон, тог жигарранг, карбонатли ва бўз тупроклар шаклланган. Улар тупроқ-экологик жиҳатдан ўзаро бир-биридан кескин фарк килувчи скелетли элювий, пролювий, шунингдек, лёсс ва лёссимон кумоқ жинслар устида шаклланган. Шимол тупроқларининг морфологик қатламлари жанубга нисбатан бироз чўзилган.
    3. Худудда ўртача харорат ортиб бориши ҳисобига аридланиш жараёни аста-секинлик билан бормокда, лекин шу билан бирга шимолда ҳамда жанубда харорат ортиб бормокда. Бу холат албатта вертикал зоналликдаги тупроклар чегарасини кўтарилишига олиб келади.
    4. Тоғ жигарранг, тўқ тусли ва типик бўз тупрокларнинг органик моддалари заҳираларини суғорилмайдиган ҳолатлари билан солиштирганда суғориладиган тупрокларда уни, яъни гумусни камайиши дастлабки йилларда кузатилди. Ювилма тупрокларда эса гумус микдори ошади. Пекин суғориш бу тупроқларни унумдорлигини тўла тенглашувига олиб келмайди. Бунга сабаб гидрогеологик шароит, рельеф ва иқлимни ҳар хиллигидир.
    Тупроқ ҳосил бўлиши мураккаб ва хилма-хил омилларга таянган Фарғона водийси тоғли минтақа тупроқлари ўзига хос хусусиятларга, геокимёвий, биогеокимёвий хоссалар ва эволюция механизмига эга эканлиги исбот қилинган.
    5. Тоғ ва тоғ олди тупрокларига эга бўлган ландшафт-геокимёвий шароитда макро- ва микроэлементлар миграция йўли автоном ландшфтлардан тобе томонга йўналган бўлиб, бу йўлда хилма-хил педогеокимёвий берьерлар: буғланувчи, карбонатли икки томонлама, карбонат-гипсли икки томонлама, кислородли, глейли шаклланган.
    6. Тупроқларда карбонатлар микдори, карбонатли қатлам қалинлиги ортиши билан ўсимликларда қатор макро- ва микроэлементлар учун биологик сингдириш коэффициента сусаяди, шунингдек унумдорликни пасайтиради. Бу жараён тўқ тусли бўз тупроклардан оч тусли бўз тупроклар йўналишида кучаяди, лекин суғоришлар бу жараёнларни бироз нивелирлайди.
    Тупрок қатлами билан оналик жинсидаги СаСО3 нинг нисбати 1,25 ни ташкил килади. Бунда тупроқ қатламидаги карбонатлар аккумуляцияси жараёни, гидрокарбонатли сизот сувларининг буғланиши ҳисобига эмас, балки сизот сувлар 10 м ва ундан чукурда жойлашган бўлиб, тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида қатнашмайди, тупроқ биотаси ва ўсимликлар иштирокида содир бўлади.
    Шундай қилиб, ўрганилган тупрокларнинг аккумулятив функциялари нафақат органик углеродда балки карбонатлар углеродида, яъни минерал углеродда ҳам намоён бўлади.
    7. Водийнинг суғориладиган бўз тупроқлари ялпи молибден микдорига кўра тўйинаётган геокимёвий провинцияга киради ва уларда молибден микдори 2,2-4,7 КК ни ташкил қилади. Карбонатли қатламнинг юкори чегараси ва катлам қалинлигига боғлиқ равишда молибденнинг миграция даражаси сусаяди ёки тўлик тўхтайди. Бу ҳолат ўсимликларни молибденнинг провинция ҳолатидаги микдорининг салбий таъсиридан саклайди.
    8. Тог ва тоғ олди тупроклар, хусусан оч қўнғир ўтлоқи-дашт, тоғ-ўрмон, тоғ жигарранг карбонатли, суғориладиган бўз тупроклар учун Fe, Ва, Sc, Cr, Rb, Sb, Cs, Hf, La, Ce, Sm, Tb, Yb, Lu, Th, U ва бошқа элементлар учун фон бўлиб хизмат қилади. Ушбу тупроклар учун ўрганилган кимёвий элементлар фони унумдорлик даражасини белгилайди, бир пайтнинг ўзида қатор педогеокимёвий ва генетик тавсиф хамда тупрок-геокимёвий мониторинг тузишда, кишлок хўжалиги экинларидан экологик тоза махсулот олиш учун жойлаштиришда катта амалий ахамият касб этади.
    9. Бўз тупрокли ландшафтлар учун бор (КК=6-8), рух (КК=1,6-2,8), молибден (КК=1,0-1,9), марганец (КК=1-1,7), мис (КК=1,4-1,5) каби провинциялар характерли ҳисобланади. Бу борада тупрок ва тупрок пайдо килувчи оналик жинслар учун нисбатан кучли алоқадорлик руҳга, энг юкори маҳаллий миграция коэффициента борга тўғри келган ҳолда, колган элементлар Mn>Cu>Mo>Zn оралиқ ҳолатни эгаллайди.
    Ғўза, тупрок ва оналик жинслар ўртасидаги энг юқори алоқадорлик молибденга хос бўлиб (Ах=0,4), колган микроэлементлар катори B>Cu>Zn>Mn кўринишида 0,4 дан кам холатни ташкил килади. Тобе элементар геокимёвий ландшафтлар учун ортикча мисли геокимёвий провинция, бўз тупроқли минтақа учун эса рух-молибденли геокимёвий провинция характерли хисобланади.
    10. Тадқиқотга тортилган геокимёвий ландшафт тупроклари ўзаро олтин микдори билан фаркланади. Олтин микдори ўнг соҳил тупроқларида чап сохил тупроклари ва тупрок хосил килувчи жинсларига нисбатан бир даража баланд. Олтиннинг энг кўп микдори бўз тупроклар ва лёсс хамда лёссимон ётқизиқларда эканлиги аникланди. Унинг максимал микдори аккумуятив ландшафтларга тўғри келади. Ҳудуднинг бўз тупроклари учун олтин, мишьяк, молибен, кадмий, лантан, самарийларнинг юкори даражадаги вариацияси тўғри келади.
    11. Калийнинг кўпчилик минерал тузлари сувда яхши эрийди, юқори даражадаги биофиллиги уни натрийга нисбатан кучсизрок миграцияланишига олиб келади. Бундан ташкари натрийга нисбатан каттароқ ион радиусга эга, шу боис бу элемент гилларда тезрок ушланиб колади, натижада миграция кобилияти пасаяди. Калий ўзининг кимёвий хоссаларига кўра натрийга яқин туради, лекин биосферада унинг геокимёси магний ва барийга яқин.
    12. Мишьякнинг (КК дан кам) нисбатан юқори концентрацияси гумусли ва глейли катламлар учун характерли. Ҳайдаладиган тупрокларда гумус микдори билан мишьяк ўртасидаги алоқадорлик кучсиз намоён бўлади. Чап сохилнинг тупрок ва тупрок хосил килувчи жинсларида ўнг соҳилга нисбатан мишьяк микдори 25% га юкори хисобланади ва бу Фаргона водийси жанубини мишьякли тупрок-геокимёвий провинция холатидан далолат беради.
    Биогеокимёвий усул энг аввало мавжуд геокимёвий фон негизида симоб, мишьяк, сурьма ва бошқа элементларни ўсимликларда биологик аккумуляция даражаси ва тупрокларнинг унумдорлигини билишда асос бўла олади. Жанубда мавжуд симоб-сурьма-мишьякли биогеокимёвий провинцияли ҳудуд тупроқларидан қишлоқ хўжалигида эҳтиётлик билан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
    Стронцийнинг юқори даражадаги провинцияси водийнинг жанубига характерли бўлиб, бу холат уров касаллиги даражасида хавфли эмас. Чунки Фаргона водийси тупроқларида, ландшафтларида кальций элемента етарли.
    13. Ҳар хил экологик шароитда тўйинган провинциялардаги етиштирилган ўсимликларнинг кимёвий таркиби назоратга нисбатан деярли барча ўрганилган элементларга бой.
    Юқори даражадаги биологик сингдириш коэффициентига эга бўлган маккажўхори, картошка, помидор ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва махсулот етиштиришда симобли, мишьякли, сурьмали биогеокимёвий провинция мавжуд бўлган ҳудудда алоҳида эҳтиётлик талаб этилади.
    14. Фаргона водийси тог ва тог олди тупроқларининг элемент таркибидан (Fe, Ва, Sc, Cr, Rb, Sb, Cs, Hf, La, Ce, Sm, Tb, Yb, Lu, Th, U) фон тарикасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-кидирув ташкилотлари, табиатни муҳофаза килиш кўмитаси, олий таълим битирувчилари, магистрантлари, илмий-тадқиқотчилари мониторинг ишларини ўтказишда фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, элемент таҳлили натижалари ва тупроқ провинцияларидан биология, тупроқшунослик, экология ва қишлоқ хўжалиги йўналиши талабалари, магистрантларига махсус курслар ўқишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
    15. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқармалари қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда борли ва бошқа провинцияларни ҳисобга олиш тавсия этилади, хусусан қанд лавлаги, окжўхори борли ва бошқа провинцияларда юкори ҳосил беради.
    Вилоятлар Ер кадастри бошқармалари, табиатни муҳофаза килиш давлат қўмитаси тупрокларни бахолашда, мониторинг ўтказишда ўрганилган тупроклардаги гумус, сувда эрувчи тузлар, озика элементлар, оғир металлар, радионуклидлар микдори ва бошка маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади.

    Муроджон Исағалиев
    1-77
    37   13
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида энергия манбаларини етказиб бериш хозирги кунда иктисодиётнинг мухим тармоқларидан биридир. Ер ости қувурлари шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида хаётни таъминловчи тизимларнинг (сув, газ ва иссиқлиқ таъминоти, канализация) асосий бўғинларига хизмат қилади ҳамда қазиб олинган нефт, газ ва бошка маҳсулотларни етказиб беришда мухим аҳамият касб этади. «БМТ нинг маълумотларига кура, қурилишга сарф қилинаётган харажатларнинг 25% дан ортиги ер ости иншоотларига тугри келади»1. Ер ости қувурларининг сейсмик мустахкам-лиги сохасига ривожланган чет эл мамлакатларида, жумладан АҚШ, Япония, Туркия, Италия, Россия, Хиндистон, Эрон ва дунёнинг бошка давлатларида алохида эътибор каратилмокда.
    Мустақиллик йилларида республикамизнинг сейсмик худудларида газ, нефт, нефткимё ва бошқа саноат корхоналари ривожланмокда, бундай худудларда ер ости иншоотларининг сейсмик мустахкамлигини таъминлаш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини (КДҲ) аналитик усуллар ёрдамида аниклаш, экспериментал тадқиқот усуллари ёрдамида грунт билан қувурнинг ўзаро таъсир кўрсаткичларини аниклаш ва бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг КДҲ ни хисоблаш усулларга бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу эса зилзила оқибатларини олдиндан бартараф этишда жуда мухим масалалардан хисобланади.
    Жахонда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлиги масалаларига сонли усулларни тадбик этиш, хисоблаш усулларини такомиллаштириш, ер ости кувурларини сейсмик мустахкамлиги ва сифат кўрсаткичларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан турли грунт шароитларида ва мураккаб геометрик шакллардаги ҳаётни таъминловчи ер ости кувурларининг КДҲ ни аниклашнинг янги усулларини ишлаб чикиш, сейсмик кучларни ер ости кувурларига таъсир этиш йўналишларини хисобга олиш, ер ости кувурлари сейсмик мустахкамлигини замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб хисоблаш усулларни ишлаб чикиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалага ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ килиш тугрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сон «Узбекистан Республикаси Фавкулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг макса ди ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикасини хисоблаш услубларини ишлаб чикишдан иборат.
    Диссертация тадқиқотииииг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    ер ости қувурлари сейсмодинамикасида сонли тақрибий усулларнинг кенг қўлланилиши орқали хисоблаш услублари такомиллаштирилган;
    «қувур-грунт» тизимида чизикли ва чизиксиз ўзаро таъсирни хисобга олиб бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
    сейсмик юкланишлардаги таркалган массали мураккаб тизимли ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
    ортогонал ва ноортогонал шаклли ер ости кувурларининг ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишлардаги кучланганлик-деформацияланганлик холатини хисоблаш услуби ишлаб чикилган.
    Хулоса
    «Ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Табиий грунтларда ётқизилган ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқотларини ўтказиш имкониятини берувчи сонли хисоблаш услублари ва дастурий мажмуалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган хисоблаш услублари турли сейсмик таъсирларда грунт шароитларини, кўмилиш чукурлигини, кувурнинг геометрияси ва чегараларини махкамланишини хисобга олган ҳолда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини хисоблашга хизмат килади.
    2. Сейсмик юкламалар таъсирида грунт билан чизикли ва чизиқсиз ўзаро таъсирдаги ер ости кувурларининг максимал кучланиши вужудга келадиган хавфли кесимлари аникланди, хар бир аник холлар учун сонли натижалар олинди. Танланган сонли усулларда ўтказилган тахлилларни ишончлилигини исботлаш мақсадида, олинган натижалар аввалги олинган натижалар билан солиштирилди (ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда курилиш» меъёрий хужжати бўйича ҳисобланган қийматларга нисбатан 5-10 % га фарк килади).
    3. Иҳтиёрий йўналган сейсмик юкланишлар таъсирида Г-, V-кўринишдаги қувурларнинг бўйлама ва кўндаланг тебранишларини богликлик тенгламалари келтириб чикарилди. Мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг бирикиш тугунларини силжишга мойиллигини хисобга олиб ер ости кувурларининг кесишган тугунларидаги юкланишлар аникланди. Бу мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини аниқлашда мухим ахамият касб этади.
    4. Ҳисоблаш алгоритми ва дастурларни универсаллиги ортогонал ва ноортогонал бириккан мураккаб шаклдаги қувурларнинг КДҲ ни кенг тадкик этиш учун хизмат килади.
    5. Сейсмик юкланишнинг таъсир этиш бурчагига боғлик қатор сонли натижалар олинди. Зилзила шароитларида ортогонал ва ноортогонал шаклдаги ер ости кувурларининг мураккаб тизимини КДҲ тадқиқотларини ўтказиш схемаси яратилди.
    Утказилган назарий ва сонли-экспериментал тадқиқотлар конструкциянинг бош ўқига нисбатан ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишларда Г-, V-кўринишдаги кувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашда мухим ахамият касб этади.
    6. Бажарилган иш копмлекс масалаларни кўришдаги биринчи кадам ҳисобланиб, келажакда мураккаб шаклдаги (Т-, Г- ва V-кўринишдаги) қувурлар ҳолатини тадқикотларига кенг йўл очади. Такдим этилган усуллар ва дастурий таъминотлар сейсмик таъсирлардаги ер ости кувурлари мустахкамлигини комплекс тахлил этиш учун хизмат килади.
    7. Натижаларнинг амалий аҳамиятининг муҳимлиги бевосита масаланинг кўйилишидан келиб чиқади. Шунинг учун илмий-тадқиқот ишларида нафақат алгоритмлар ва компьютерда хисоблаш дастурлари якунланган, балки якуний амалий натижаларгача олиб борилган. Улар ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий ҳудудларда курилиш» меъёрий хужжатининг IV «Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари» бўлимига қўшимчалар кўшишда муҳим ахамият касб этади.
    8. Олинган натижалар ер ости кувурларини лойиҳалашда («Мундуз» объекта, Андижон вилояти; «Орзу» объекти, Наманган вилояти) фойдаланилиб, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини 15% гача ортишига, хисоблаш вақтини 2 марта тежалишига, ер ости кувурнинг тургунлиги ва чидамлилигини 1,2 марта захира билан таъминланишига эришилди. Амалиётга жорий этилишдан олинган иқтисодий Самара 142 млн 809 минг сўмни ташкил этган (14.04.2016 йил ва 25.05.2016 йилдаги жорий этиш далолатномалари).

    Диёрбек Бекмирзаев
    1-48
    28   6
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Гидрогеологии тадқиқотларнинг жахон амалиётида янги шифобахш сув конларини башорат кипит вя қидируп ишпарими ямяпгя ошириш муаммоси допзярб бўпиб келмоқда. Йирик конлар бўйича гидрогеологии ва геофизии маълумотларни умумлаштириш асосида, тиббиёт аҳамиятига эга бўлган ўзига хос микрокомпонент тариибли шифобахш сувлар тўпламини ва хосил бўлишини аниқлаш бўйича геологик-кидирув ишларини олиб бориш ва башоратлаш бўйича тадкиқотлар олиб борилган.
    Мустакиллик йилларида мамлакатимизда инсон соглигини яхшилаш ва тиклаш борасида согломлаштириш мариазлари ва сихатгохдар хизмати фаолиятини янада жадаллаштириш маисадида, гидроминерал ер ости сувлар ресурсларини иўпайтириш юзасидан кенг иамровли тадбирлар амалга оширилди. Ўтган 26 йил давомида республииамизда 30 тадан зиёд турли шифобахш сув ионлари очилган ва фойдаланишга топширилган. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиккан холда ахоли ўртасида касалланиш кўрсаткичларини пасайишини ва умр узайишини таъминлаш борасида гидроминерал сувлар билан даволайдиган согломлаштириш масканлар имкониятларидан фойдаланиш алохида ахамият касб этади. Бу борада ер ости шифобахш сувларни истикболли майдонларини башоратлаш ва захираларини бахолашга йўналтирилган кенг иамровли илмий ва амалий ишларни оширишни такозо этади.
    Бугунги кунда дунё миқёсида даволовчи шифобахш сувларнинг хосил бўлиш конуниятларини ва хилма-хиллигини башоратлашнинг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чикиш устувор йўналишлардан биридир. Бу борада, шифобахш сувларнинг хосил бўлиш шароитларини ўрганиш, сувга истикболли майдонларни, таркалиш чегараларини, тўйиниш даражаси бўйича сувли жойларни ва кўп сув берадиган бурғуларни ўрнатиш нукталарини аниқлаш масал аларига алохида эътибор каратилган. Шу билан бирга водород-сульфидли сувлар ва бошка тиббий аҳамиятга эга бўлган шифобахш сувларнинг истикболли майдонларини - катта маблаг сарфламасдан, гидрогеологии ўрганиш ва кидириш ишларисиз, нефт кидириш маисадида аввал олиб борилган геологии ва геофизик маълумотларни кайта талкин этиш асосида аниқлаш, хамда ишлаб-чикаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади. Уларнинг ечимини топиш гидрогеология-иидирув корхоналари иктисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши натижалари муайян даражада хизмат қилади.
    Тадкикотнннг макса ди Фаргона хавзасида водород-сульфидли сувларнинг истикболли тўпламларининг хосил бўлиш хусусиятларини аниклашдан иборат.
    Тадкикотнннг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
    Фарғона хавзасида водород-сульфидли сувларни таркалиш ва хосил бўлиш хусусиятлари аникланган;
    Фаргона хавзаси дарзсимон сув ушловчи жинсларнинг гидрогеологик ва геофизикавий параметрлари ўртасидаги ўзаро богликлик аникланган;
    гидрогеологик ва геофизикавий параметрларнинг боғлиқлигини акс эттирувчи ва кидирув мезонларини белгилаш учун асос хисобланувчи водород-сульфидли сувлар конларининг физик геологик модели (ФГМ) ишлаб чиқилган;
    гидрогеофизикавий параметрлар ва гидрогеокимёвий маълумотлардан фойдаланиб, водород-сульфидли сувларнинг истикболли участкаларини аниқлаш услубияти ишлаб чикилган;
    Фаргона хавзасида (Чўнғара, Шимолий Сўх, Чимион, Полвонтош, Андижон, Хўжаобод ва Жанубий Оламушук) водород-сульфидли сувлар тарқаладиган энг истикболли майдоилар аникланган.
    Хулоса
    Тадқиқотлар асосда қуйидаги натижалар олинди:
    1. Истикболли участкаларни ажратиш учун аниқланган геофизикавий қидирув мезонлари асосида Чимион водород-сульфидли сув кони бўйича физик геологик модел (электроразведка) ишлаб чиқилган.
    2. Майдонлар бўйлаб водород-сульфидли сувларнинг тарқалиш хариталарини тузиш услубияти ишлаб чиқилган. Водород-сульфидли сувларга истикболли бўлган майдонлар: ўткир водород-сульфидли Қашкарқир (100-125 мг/л); кучсиз ва ўртача водород-сульфидли Чимион ва Қашкарқир тузилмаси туташган жой (10-50, 50-100 мг/л) тавсия этилган. Сувнинг сингдирувчанлик даражаси бўйича майдонларга ажратилган, туркистон ва бухоро-олой сувли горизонта бўйича юқори унумдорликка эга бўлган эксплуатацией кудукларнинг ўрнатилиш жойлари белгиланган.
    3. Чимион водород-сульфидли сув конининг хосил бўлишида майдонни тузилмавий-тектоник тузилишини ахамияти белгиланган. Бўйлама тектоник ва бир нечта махаллий бузилишлар, туркистон горизонтининг тепа чегараси бўйича ер ости сувлари оқимларининг йўналишлари аниклаштирилган. Ундалган кутбланиш усулида юкори, аномал кутбланиш зонаси ва водород-сульфидли сувларнинг концентрациям бўйича боғлиқлиги аникланган. Шунингдек ушбу майдонларда водород-сульфидли сувларнинг концентрациям бўйлаб тарқалиш худудлари чегараланган ва гидрокимёвий зоналлик аникланган. 
    4. Чимион тузилмасининг дарзсимон сув ушловчи жинслари учуй гидрогеологик (М, £H2S, Кф) ва геофизик (Рп, рк, угл) кўрсаткичлар ўртасидаги богликлик аникланган. Аникланган боғликликлар нафакат истикболли сувли горизонтларни аниқлаш, балки тузилмалардаги водород-сульфидли сувлар оқимининг тўпланиш жойларини аниқлаштириш, кар бир қатлам бўйича гидрогеологик кўрсаткичларни аник асослаб бериш имкониятларини хам яратди. Натижада, олинган гидрогеофизикавий ва гидрогеокимёвий маълумотлар асосида водород-сульфидли сувларнинг концентрация бўйича таркалиш контурлари, Чимион тузилмаси бўйича водород-сульфидли сувлар оқимларини тўпланиш жойлари, шунингдек Чимион ва Қашкаркир тузилмаларидаги водород-сульфидли сувларнинг хосил бўлиш шароитлари аникланган.
    5. Тасдикланган ўзига хос табиий шароитлар асосида хар бир кон бўйича водород-сульфидли сувларнинг таркалиши биринчи нефт контуригача кенгайтирилган, истикболли сувли горизонтларни аниклаш максадида гидрогеологик ва геофизикавий параметрлар ўртасидаги богликлик аникланган. Водород-сульфидли сувларга истикболли бўлган (Чимион, Шимолий Сўх, Чўнғара, Полвонтош, Андижон, Хўжаобод и Жанубий Оламушук) майдонлари аникланган, сув сингдирувчанлиги бўйича ҳудудлар ажратилган.
    6. Фаргона хавзаси нефтли конларида водород-сульфидли сувларнинг хосил бўлиш хусусиятлари аникланган: водород-сульфидни хосил бўлиши учун нефт конларидаги сувли горизонтларда сульфат таркибли катламларни ювиш жараёни хисобига оксидланиш реакцияси юзага келади, нефтли катламларда эса сульфатредуцияловчи бактериялар иштирокида водород билан тикланиш реакцияси содир бўлади; антиклинал тузилманинг бўйламали тектоник бузилишларининг мавжудлиги хисобига ер юзасидаги сувлар нефтли катламларга сингади ва бу эса сульфатредуцияланиш жараёнларини кучайтиради; Фаргона хавзасининг водород-сульфидли сувлари белгиланган геокимёвий вазият натижасида (Eh -29 - -300 мВ; pH 6,5-8,5) косил бўлади; электроразведка усули натижалари бўйича Фаргона чўкмаси жанубий канотининг хар бир антиклинал тузилмасида гидродинамик жараёнларнинг мавжудлиги тасдикланган; маҳсулдор горизонтнинг ўртача харорати 28°С дан 48°С гачани ташкил этади.
    7. Кўрсатилган ўзига хос белгилар (эвапоритли ва нефтли катламнинг мавжудлиги, кўндаланг тектоник бузилиш, махсулдор катламнинг ер устига якин ётиши (2 км. гача), нефт-газ конида тектоник бузилиш хисобига катламлар сувининг тепага кўтарилиши, хамда ер ости суви тўйиниш жойи билан нефтгаз кони орасида ёткизиклар мажмуасининг кия жойлашганлиги) Сурхондарё хавзасининг шаркий кием и да мавжуд бўлмокда. Демак, бу ерда водород-сульфидли сувларни хосил бўлиши учун имкониятлар мавжуд. Фаргона ва Сурхандарё хавзаларида водород-сульфидли сувларнинг истикболли тўпламларининг косил бўлиш хусусиятлари бир хил, бу Фаргона хавзаси бўйича олинган натижаларни яна бир бора тасдиқлайди.

    Музаффар Жўраев
    1-44
    30   10
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Геологик тадқикотларнинг жахон амалиётида янги конларни, жумладан олтин конларини башорат қилиш ва кидирув ишларини амалга ошириш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмокда. Осиё мамлакатлари, Канада, Америка Қўшма Штатлари ва бошка давлатларнинг йирик конлари бўйича ўтказилган умумлаштирувчи тадқиқотлар, яширин маъданлашувнинг саноат аҳамиятига эга бўлган тўпламлари хосил бўлишида ва башорат килиш ва кидирув ишларинининг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқишда геокимёвий ва минералогик изланишларнинг маълумотлари асосий манбалар эканлигини кўрсатди
    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тог-кон саноатининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация килиш юзасидан кенг камровли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, мавжуд фойдали казилма конлари захираларини кўпайтириш мақсадида, уларнинг салоҳиятини кайта баҳолаш ва дунё бозорида талаб юқори бўлган казилма бойликларининг янги турларини жалб килиш туфайли соханинг минерал хомашё базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқкан ҳолда маҳаллий хомашё ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва кайта ишлаш максадида фан ва геология-кидирув ишлари интеграцияси оркали, стратегик ахамиятга эга бўлган фойдали казилма бойликларининг, жумладан олтиннинг, минерал-хомашё негизини янада кўпайтириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
    Бугунги кунда жаҳон миқёсида турли маъданларнинг моддий таркибини ўрганиш ва уларни кидириш ва башорат килишнинг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқиш юзасидан максадли тадқиқотларни амалга ошириш устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, маъданларни кайта ишлаш усулларини такомиллаштириш ва улардан комплекс равишда фойдаланиш, маъданлар таркибидаги фойдали компонентларнинг намоён бўлиш шаклларини аниклаш ва уларни ажратиб олишнинг ноананавий усулларини ишлаб чиқиш, олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароитларини, минералогик ва геокимёвий хусусиятларини ўрганиш масалаларига алохида эътибор қаратилмокда. Шу билан бирга кимматбахо, рангли, нодир металлар ва бошка стратегик ахамиятга эга бўлган минерал хом-ашё маъданларининг геологик, геофизик ва минералогик-геокимёвий кидириш ва бахолаш меъзонлари мажмуаларини аниклаш ва хамда ишлаб-чикаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади ва уларнинг ечимини топиш геология-кидирув корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши натижалари муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади маъданларнинг минерал ва микроминерал таркибини ҳамда олтин, кумуш ва бошқа элементларнинг геокимёвий таркалиш хусусиятларини аниклаш, Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин, олтин-нодир металли маъданлашувининг қидирув-баҳолаш меъзонларини ажратишдан иборат.

    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтин конлари ўзаро метасоматитлар комплекслари ва улардаги маъданлашувнинг юзага келиш вақти билан фарқ қилиши исботланган;
    Ауминзатов ва Букантовдаги олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароити кўп босқичли эканлиги ва олтин-нодир металли, олтинли маъданлар минерал ассоциациялар мажмуаси, макро- ва микроминерал таркиби, минералларнинг типоморф хусусиятлари билан фарқланиши асосланган;
    олтин-нодир металли маъданлашув учун платина ва висмут кўшимча элементлари бўлган соф олтин хослиги, олтин маъданлашувда олтиннинг асосий қисми сульфид минералларидаги дисперс шакли ва камрок қисми паст аслликдаги олтиндан иборат эканлиги аникланган;
    илк бор олтин-нодир металли маъданлашувида олтиннинг висмут, теллур ва вольфрам билан, олтинли маъданлашувда эса маргимуш, кумуш, селен ва сурма билан узвий геокимёвий богланганлиги хамда минерал парагенезисларнинг маъдан атрофида кетма-кет жойлашуви, олтин геокимёвий ассоциацияларининг ўзгаришига сабаб бўлиши аникланган;
    Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтинли маъданлашув учун турлича бўлган минералогик ва геокимёвий кидирув-баҳолаш меъзонлари мажмуалари аникланган ва улар асосида истикболли майдонлар ажратилган.
    Хулоса
    «Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин ва олтин-нодирметалли маъданлашувнинг минералогик-геокимёвий хусусиятари ва қидирув-баҳолаш меъзонлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашуви метасоматик ҳосилалари, маҳсулдор минерал ассоциациялари комплекслари, макро- ва микроминерал таркиби ва геокимёвий хусусиятлари билан фаркланиши, уларнинг турли геологик позицияларда - олтин-нодирметаллининг гранитоид интрузиялар контактида, олтинлининг эса тектоник ёрикланиш зоналарида ҳосил бўлишига боғлиқ.
    2. Олтин маъданларининг хосил бўлиши кўп босқичли: олтин-нодирметалли маъданлашув асосан олтин-нодирметалли, олтин-висмут-теллуридли ва камроқ микдорда пирит-арсенопиритли, полисульфид-теллуридли, олтин-сульфосолли ассоциациялардан; олтинли маъданлашув эса уларнинг кейинги комплексларидан иборат эканлиги кўрсатилади.
    3. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун олтин билан висмут минералларининг узвий боғлиқлиги аникланган: постмагматик маъданлашувнинг олд босқичлари махсулотларида висмутнинг соф, сульфидли ва теллуридлари, кечки боскичларида - унинг турли сулфосоллари; олтинли маъданларда эса селенидлар, сульфоантимонидлар, хамда кумуш ва олтиннинг теллуридлари типоморф белги сифатида кўрсатилади.
    4. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун платина ва висмут аралашмаларига эга бўлган соф олтин хос. Олтинли маъданлашувда олтиннинг асосий микдори сульфидлардаги дисперс шакли билан боглик, камроқ кисми эса юқори микдордаги мис, рух, селен, сурма элемент-аралашмалари бўлган электрум, кюстелит ва петцит каби минерал шаклида учраши хусусий хисобланади.
    5. Букантовдаги олтин-нодирметалли маъданлар ҳосил бўлиш жараёнида олтиннинг ўзига хос геокимёвий белгиси Bi, Те, W билан, Ауминзатов ва Букантовдаги олтинли маъданлашуви эса As, Ag, Se, Sb билан узвий богликлигидир. Олтин-нодирметалли конларда олтиннинг геокимёвий ассоциациялари пастдан юқорига караб Bi-Te-W = Bi-Tc-Cu-Mo-As = As-Te-Cu = Te-Ag-Sb, олтинлиники эса - As-Те = Te-Ag-Se-Sb кўринишида ўзгариши аникланган.
    6. Турли хил маъданлашув учун ўзига хос бўлган геологик, минералогик ва геокимёвий қидирув-баҳолаш меъзонлари ажратилди. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун Bi, Те, W нинг юқори концентрацияси; нисбатан юкори пробали олтин билан висмут теллуридлари, сулфосоллари, сулфидларининг микроассоциялари; кобальтин ва герсдорфит мавжудлиги; асосий минералларда W, Мо, Pt, Pd аралашмалари; Ni/Co нисбатининг юқори (3,5-4) ва Se/Te нисбатининг паст (2) кўрсаткичлари ўзига хос кидирув белгилари бўлиб хизмат килади. Олтинли маъданлашув учун Ag, Sb, As, Se нинг юкори микдори; паст пробали олтин билан Ag, Sb, Pb селенидлари, теллуридлари, сульфосоллари ва сульфидларининг микроассоциацияси; ульманит, пентландит, олтин ва кумуш теллуридларининг қатнашиши; кўрсатилган элеметларнинг асосий минералларда аралашма шаклида учраши; Ni/Co нисбатининг паст (2) ва Se/Te нисбатининг юкори (45) кўрсаткичлари қидирув-баҳолаш меъзонлари сифатида геология-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинди.
    7. Аникланган геологик ва минералогик-геокимёвий белгилар асосида, ҳар хил турдаги яширин маъданларга истикболли бўлган участкалар ажратилди - Шимолий-ғарбий (Саритов маъдан майдони), Жанубий Қасқиртов (Букантов), Шаркий Карабугут (Ауминзатов). Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашувининг башоратлаш-қидирув модели яратилди ва геология-кидирув ишларида қўллашга тавсия қилинди.
    8. Олинган хулосаларни Қизилкум, Нурота ва Чотқол-Қурама регионлари маълумотлари билан таккослаш натижалари, аникланган мезонлар, худудларнинг геологик тузилиши ва геокимёвий хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, бутун Республика территориясида қўллаш мумкинлигидан далолат беради.

     

    Маматхон Карабаев
    1-55
    43   10
  • Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида деградацияга учраган майдонлар ортиб бормокда: сув эрозияси таъсирида 56 фоиз, шамол эрозияси таъсирида 28 фоиз, тупрокда озуқа моддалари миқдорининг камайиши, шўрланиш, ифлосланиш жараёнлари туфайли 12 фоиз ва зичлашиш, ботқоқлашиш, чўкиш жараёнлари таъсирида эса, 4 фоиз ерларнинг холати ёмонлашмокда1. Бундай салбий жараёнлар хамда дунёнинг 80 та мамлакатида сув танкислиги муаммоси мавжудлигидан ҳар Йили 7 млн. гектар экин майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланувидан чиқиб кетиши натижасида дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси юзага келмоқда.
    Республикамизда бугунги кунда суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупрок унумдорлигини ошириш, сув танкислиги шароитида мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кўшимча сув манбаларини шакллантириш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида бугунги кунда: 38863 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 52 дона мелиоратив насос станциялар, 1344 дона мелиоратив тик кудуклар таъмирланди ва тикланди. 13,2 минг га. томчилатиб, 18,0 минг га. эгатга плёнка тўшаб, 16,8 минг га. майдонда ўкариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш усуллари жорий этилиб, бунинг натижасида 1 млн. 200 минг га. ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди2. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектларнинг тармогини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор берилган. Бу борада сув танқислигини юмшатиш, коллектор-зовур сувларидан самарали фойдаланиш оркали тупрокнинг мелиоратив холатига таъсирини ўрганиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий тадкиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. 
    Дунё суғорма деҳкончилиги амалиётида (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Исроил кабилар) сув танкислиги шароитида экинларни суғоришда илмий асосланган суғориш тартибларини кўллаш, кўшимча сув манбаси сифатида минерализацияси паст бўлган коллектор-зовур ҳамда чиқинди сувлардан фойдаланиш орқали дарё сувлари иқтисод килиниб, экинлардан олинаётган ҳосилни 10-15 фоизгача ошириш имконияти яратилмокда. Шу жиҳатдан, Республикамизда тобора ортиб бораётган сув танкислиги шароитида унинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириб, улардан суғорма деҳқончиликда фойдаланишга бағишланган илмий изланишлар долзарб ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017 - 2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнннг мақсади Бухоро воҳаси шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликлари ёрдамида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Бухоро вилоятининг коллектор-зовур сувларида лаборатория шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azol la caroliniana) сув ўсимликларини ўсиши, ривожланиши, биомасса ҳосил қилиши аниқланган;
    Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (AzoIla caroliniana) сув ўсимликларини коллектор-зовур сувларидаги озуқа моддаларга таъсири хамда уларнинг минерализациясини камайтириш самарадорлиги аниқланган;
    минерализацияси юқори бўлган коллектор-зовурлар бўйидаги кичик ҳовузларда Кичик Ряска (Lemna minor) сув ўсимлигининг коллектор-зовур сувларида ўсиши, ривожланиши ҳамда уларнинг минерализациясига таъсири аникланган;
    минерализацияси биологик усулда пасайтирилиб, сифати яхшиланган коллектор-зовур сувлари билан ғўзанинг Бухоро-6 навини сугоришнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири аникланган.
    Хулосалар
    1. Бухоро вилоятида жами суғориладиган ерлар 275,1 минг гектар бўлиб, сизот сувлари минерализацияси 1-3 г/л гача бўлган майдонлар 170,1 минг га (61,8%), минерализацияси 3-5 г/л бўлган майдонлар 96,3 минг га (35 %), минерализацияси 5-10 г/л бўлган майдонлар 8,5 минг га (3,1 %) ва минерализацияси 10 г/л дан юқори бўлган майдонлар 1,2 минг га (0,45 %) ни ташкил этади.
    2. Бухоро вилоятида бир йилда қишлоқ хўжалиги учун жами 4,1-4,3 млрд м3 сув ресурлари ишлатилади. Сугориладиган майдонлардан эса коллектор - зовур тизимлари оркали хар Йили 1,9-2,1 млрд м3 сув олиб чиқиб кетилади. Сув танқис бўлган йилларда уларнинг 61,0 % ини сугорма деҳқончиликда қайта ишлатиш, 5,23 % ини даре сувлари билан кўшиб кишлок хўжалик экинларини суғоришда фойдаланиш оркали сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш мумкин.
    3. Минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида “Lemna minor" сув ўсимлиги лаборатория шароитида ўстирилганда энг яхши натижа кўрсатиб, улардаги хлор миқдорини 28 % гача, куруқ қолдиқ миқдорини эса 18 % гача камайтиради. Pistia stratiotes ҳамда Azolla caroliniana сув ўсимликлари етиштирилганда зовур сувларидаги хлор микдори 19 % ва 11 % га, курук қолдиқ микдори эса, 10 % ва 6 % гача камайганлиги аниқланди.
    4. “Lemna minor" сув ўсимлигини лаборатория шароитида ўстириш натижасида курук колдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,14-1,23 ни, 3-5 г/л бўлган зовур сувларида 1,28-1,29 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида 1,07-1,12 ни ташкил этди. Хлор иони бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси: 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,11-1,14 ни; 3-5 г/л бўлганда зовур сувларида 1,33-1,39 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида эса 1,08-1,10 ни ташкил этди.
    5. Лаборатория шароитида 120 соат давомида “Lemna minor” сув ўсимлигининг сув юзасини қоплаши минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида (вариант-1) 0,203-0,208 м2 ни ташкил қилган бўлса, минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида (2-вариант) 0,238-0,240 м2 га тенг бўлиб, 1-вариантга нисбатан 0,035 м2 га кўпдир. 2-вариантда “Lenina minor''’ сув ўсимлигининг массаси 238-251 граммни ташкил килиб, биринчи вариантга нисбатан 20-22 граммга огирлиги кузатилди.
    6. Дала шароитида “Lenina minor" сув ўсимлиги етиштирилган ҳовуздаги зовур сувида хлор микдори дастлаб, 0,374 г/л га тенг бўлган бўлса, тажриба охирига бориб 0,291 г/л ни ташкил килиб, 22 % га камайган бўлса, курук колдиқ микдори дастлаб 3,9 г/л га, тажриба охирида 2,8 г/л ни ташкил килиб, 28 % га камайди. “Lemna minor” сув ўсимлигини очик зовур сувида етиштирилганда зовур суви таркибидаги тузларнинг курук қолдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента 1,29-1,39 ни, хлор иони бўйича эса 1,26-1,29 га тенг бўлди.
    7. Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши суғориш суви сифатига боғлиқ бўлди. 1-августда даре сувига биологик тозаланган зовур суви кўшиб суғорилган 2-вариантда ғўзанинг бўйи 88,1 см ни, хосил шохлари 13,3, ҳосил элементлари 16,6 ва кўсаклар сони 6,2 донани ташкил килган бўлса, дарё сувига зовур суви қўшиб суғорилган 3-вариантда ғўзанинг бўйи, ҳосил шохлари, ҳосил элемептлари ва кўсаклар сопи 2 - вариаптга нисбатан мос равишда 0,6 см, 0,5; 1,2; 0,6 донага кам бўлди. Зовур сувининг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, суғорилган 4-вариантда ғўзанинг бўйи 87,5 см га тенг, ҳосил шохлари 12,6 донани, ҳосил элементлари 15,8 донани ҳамда кўсаклар сони 5,6 донани ташкил килган бўлса, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган 5-вариантга нисбатан бу кўрсаткичлар мос равишда 5,1 см; 3,0; 4,4 ва 0,8 донага юқори бўлганлиги кузатилди.
    8. Бир дона кўсакдаги пахта огирлигига зовур сувлари минерализациясининг таъсири аниқланганда, уларнинг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилган далада бир дона кўсакдаги пахта огирлиги зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилганга нисбатан 0,6 гр га оғир бўлиб, 5,0 гр ни ташкил қилди.
    9. Дарё сувига биологик тозаланган зовур сувини кўшиб сугорилганда (2-вариант) ўртача ҳосилдорлик 37,8 ц/га ни ташкил килиб, шартли соф фойда 840847 сўм/га га, рентабеллик даражаси 38,9 % га тенг бўлиб, дарё сувига зовур сувини тўғридан-тўғри қўшиб сугорилганга нисбатан (3-вариант) ғўзанинг ҳосилдорлиги 3,7 ц/га га, шартли соф фойда эса 250042 сўм/га, рентабеллик даражаси 11,6 % юқори бўлганлиги кузатилди.
    10. Зовур сувлари минерализациясини биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилганда (4-вариант) хосилдорлик 32,3 ц/га, шартли соф фойда 356592 сўмга, рентабеллик даражаси 16 % га тенг бўлиб, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган (5-вариант) га нисбатан хосилдорлик 4,2 ц/га га ва рентабеллик 16 % га юқори бўлди.
    11. Сув танқислиги купли бўлган йилларда унинг салбий окибатларини камайтириш мақсадида хамда дарё сувларининг етиб бориши қийин бўлган худудларда минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5 г/л) зовур сувларини “Lemna minor" сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, ғўзанинг Бухоро-6 навини сугориш натижасида унинг хосилдорлиги-32,3 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-16,0 % ни ташкил этади.
    12. Минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5г/л) зовур сувларини “Lemna minor” сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, дарё сувига тенг равишда аралаштириб, ғўзани “Бухоро-6” навини сугориш натижасида унинг ҳосилдорлиги - 37,8 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-38,9 % ни ташкил этади.
    13. Зовур сувларининг минеразациясини биологик усулда пасайтиришда фойдаланилган “Lemna minor” сув ўсимлигидан биоорганик чиқинди сифатида биогаз олиш хамда сув ўсимлиги кайта ишланиб, биоўғит олиш имконияти яратилади.

    Умид Жўраев
    1-45
    26   13
  • Тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати. Дунёда фойдали қазилмаларнинг нотекис таркалганлиги ва мавжуд конлар захираларининг камайиб бораётганлиги туфайли асосий иқтисодиёт тармоқларини минерал хомашёларга бўлган эҳтиёжларини узликсиз таъминлаш биринчи даражали вазифа ҳисобланади. Бугунги кунда дунё бўйича казиб олинаётган барча фойдали қазилмаларнинг 70 фоиздан кўпроғи чўкинди жинслар билан боғлиқ бўлган минерал хомашёлар ҳиссасига тўғри келади. Шунинг учун, номаъдан фойдали қазилма бойликларни қидириш ва башоратлашнинг самарали усули ҳисобланган минтакавий фациаль-палеогеографик тадқиқотлардан фойдаланиб, саноат аҳамиятига молик конлар ва кон номоёндаларини аниклаш номаъдан фойдали қазилмаларга эхтиёжманд сохаларни таъминлашда устувор вазифалардан бўлиб қолмоқда.
    Бугунги кунда жаҳон микёсида хар бир геологик даврнинг фациал-палеогеографик шароитларини тиклаш устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, кечки рифейдан тўртламчи давргача бўлган геологик давр ётқизиқларининг турли хариталарини тузиш, ер юзининг турли худудларида таркалган бир даврга мансуб ётқизиқларни тақкослаш орқали стратиграфиясини такомиллаштириш, фойдали қазилмаларнинг башоратлаш мезонларини ишлаб чикиш, палеоген денгиз ётқизиқлари билан боглик углеводородли ва номаъдан конларга ўхшаш конларнинг ҳосил бўлиш шароитларини тадқиқ қилиш, фациал-палеогеографик тадқиқотларни геологик ахборотлар тизими (ГАТ) технологияларини қўллаш оркали такомиллаштириш масалаларига алохида эътибор каратилмокда. Шу билан биргаликда Марказий Евросиё палеоген даври денгизи ётқизиқларининг табиий очилмалари ҳамда қазилган чукур бургу қудуқлари маълумотлари асосида фациал-палеогеографик хариталар тузиш оркали мажмуавий тадқиқ қилиш соҳа фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади. Уларнинг ечимини топиш палеоген даври стратиграфиясини янги маълумотлар асосида такомиллаштириш, хар бир худуднинг геологик ривожланиш боскичлари учун тавсилий фациал-палеогеографик хариталар тузиш, саноат ахамиятига молик фойдали қазилмалар намоён бўлган майдонларни самарали ажратиш учун кулай имкониятлар яратади.
    Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармокларини минерал ҳомашёлар билан узликсиз таъминлашга йўналтирилган илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва олинган аник ва кенг қамровли натижаларни амалиётга жорий этиш бўйича муайян ютукларга эришилди. Тоғ-кон соҳасини структуравий жиҳатдан қайта кўриб чикиш, тубдан янгилаш бўйича кенг камровли тадбирлар ўтказилди, жумладан, маъданли казилмалар билан бир қаторда номаъдан минерал ҳомашёлардан самарали фойдаланишга, уларнинг захираларини кўпайтиришга ва қўллаш соҳаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лекин, олиб борилган ишлар тизимсиз характерга эга бўлиб, норуда қазилма бойликларнинг минтақавий башоратлаш меъзонларини ишлаб чиқиш, уларнинг фациал-палеогеографик шароитларини тиклаш ҳамда фойдаланиш сохаларини кенгайтиришга дойр тадкикотларга етарлича эътибор қаратилмаган. "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «Ижтимоий-иктисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун хар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашё, ... салохиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, Фаргона ботигининг палеоген даври ёткизиқлари билан боглик номаъдан минерал хомашёларни комплекс тадкиқ килиш мухим аҳамиятга зга.
    "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 3004-сон «"Узбекистан Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар кўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Фарғона ботиғида тарқалган палеоген ётқизикларининг фациал-палеогеографик ҳусусиятларини аниқлаш, номаъдан фойдали қазилмаларни башоратлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларнинг истиқболли майдонларини ажратишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    Фарғона ботиғидаги палеоген даври қатламларининг тавсилий тахдиллари асосида кесмалар тузилишига аниқликлар киритилган ва илк маротаба уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилувчи 9 та тури ажратилган;
    палеоген даври ётқизикларининг стратиграфии табақаланиш схемаси такомиллаштирилган ва биринчи марта 12 та ритмопачкалар ажратилган, уларнинг хар бири учун 1:200000 миқёсли тавсилий фациал-палеогеографик хариталари тузилган;
    биринчи марта Фарғона ботиғининг палеоген даври ётқизиклари сув ости делталари, саёз қўлтиклар (лагуналар), уринма тўлқинлар ва марказий тиниш фациал камарлари ва зоналари ҳукмрон бўлган динамик фациал шароитларда ҳосил бўлганлиги аникланган;илк бор тадқиқот ҳудудининг палеоген ётқизиклари гилли жинслари таркибидаги асосий гил минерали бўйича ажратилган ассоциацияларнинг тарқалиши палеоген даврининг чўкинди тўпланиш фациал шароитлари билан бевосита боғлиқ эканлиги исботланган;
    Фаргона ботигининг палеоген даври ётқизиклари билан боғлиқ номаъдан фойдали казилмаларнинг стратиграфик, фациал ва минералогик-геокимёвий башоратлаш мезонлари ишлаб чиқилган ва истиқболли майдонлари ажратилган;
    Фаргона ботигининг палеоген ётқизиқларида аниқланган монтмориллонитли, гидрослюдали, палигорскитли гиллар ҳамда фосфорит сақловчи жинслардан иқтисодиётнинг янги соҳаларида фойдаланиш имкониятлари исботланган.
    Хулоса
    Диссертация ишида олинган илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
    1. В.И.Попов томонидан аввал ишлаб чикилган Фаргона ботигининг палеоген ётқизиклари ритмостратиграфик схемаси такомиллаштирилди. Дат-ўртаэоцен қуйи Фаргона, ўртаэоцен-эртаолигоцен ўрта Фаргона ва олигоцен юқори Фаргона қуйи ритмик катламлар таркибида олтита ритмик свиталар, еттита куйи ритмик свиталар ва ўн иккита ритмик пачкалар ажратилди.
    2. Ажратилган ритмик свита ва ритмик пачкаларнинг чегара чизиқлари, Марказий Евросиё палеоген денгизининг трансгрессия ва регрессия чегара чизиқлари билан, шунингдек, Дунё океанининг эвростатик сатх чизиклари билан мос тушиши, палеоген даврида Фаргона ботигининг континентлараро седиментацион хавзаси хам Тетис океани хавзаси билан ўзаро алокада бўлганлигидан далолат беради.
    3. Фаргона ботиги атрофида кенг таркалган палеоген даври ётқизиқларининг табиий очилмалари ва унинг марказидан казилган бургу кудуқлари бўйича тўпланган материалларнинг тавсилий тахдиллари асосида, палеоген даври палеогеографик шароитларини тиклаш, улар билан боглик норуда фойдали казилмалар таркалган истикболли майдонларни башоратлаш ва ҳосил бўлиш шароитларини тушинтиришда муҳум аҳамият касб этувчи тўккиз хил кесма турлари ажратилди.
    4. Палеоген даврининг гилли ёткизиқлари моддий таркибини турли тадқиқ усуллари ёрдамида мажмуавий ўрганиш натижасида, улар таркибида: монтмориллонит (ишқорий ва ишқорий ер), гидрослюда, аралаш катламли ҳосилалар, палигорскит, кам микдорда - каолинит, хлорит каби гил минераллари, гил минерали бўлмаган - доломит, кальцит, дала шпати ва бир катор акцессор минераллар (38та) аникланди. Гилли жинслар таркибида таркалган гил минералларининг нисбатлари бўйича уларнинг бешта ассоциациялари ажратилди. Олинган натижалар палеоген даври ётқизиқлари билан боғлиқ фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш шароитларини (палеоиклим, палеотектоник, палеогеографик, гидродинамик ва гидрокимёвий) тиклаш, норуда фойдали казилмаларни башоратлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва истикболли майдонларни ажратиш учун асос бўлиб хизмат килди.
    5. Фациал-палеогеографик хариталаш натижалари Фаргона ботигининг палеоген даври ётқизиклари таркибида сув ости дельталари, саёз қўлтиқлар (лагуналар), уринма тўлқинлар ва марказий тиниш фациал камарларини ажратиш имконини берди. Уларнинг хар бири билан маълум бир фойдали қазилма тури боғлиқ эканлиги аникланди. Сув ости дельталари фациал камари ётқизиқлари ва уринма тўлқинлар фациал камарининг бўлакли зоналари, углеводородли флюидлар учун коллектор вазифасини бажариши мумкин. Уринма тўлкинли фациал камарининг карбонат-катламли фациал зонаси жинслари курилиш материаллари ишлаб чикариш учун манба вазифасини ўтайди. Саёз қўлтиқлар (лагуналар) фациал камари билан палигорскитли ва гидрослюдали гиллар, гипслар, доломитлар боғлиқ. Марказий тиниш фациал камари ишқорий ер монтмориллонитлари ва опокасимон гиллар учун истикболли эканлиги аникланди.
    6. Палеоген даврининг хар бир боскичи учун тузилган хариталарда палеоген даври ётқизиклари ва улар билан боғлиқ норуда фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ўз ифодасини топган ва ушбу хариталар бир вактнинг ўзида башорат хариталари бўлиб хизмат килади.
    7. Фаргона ботигининг палеоген хавзасида турли хил норуда хомашёларнинг шаклланишида, тургун платформали шароит, хавза туби релъефи юзасининг максимал текислиги, арид иқлим шароити, гидродинамик ва гидрокимёвий омиллар таъсирида ривожланган чўкинди моддалар дифференциацияси билан узвий боглик эканлиги аникланди. Чўкинди моддаларнинг механик дифференциацияси натижасида кварцли кум ётқизиклари, донадор фосфоритли горизонтлар, физик-кимёвий дифференциацияда ишқорий хамда ишқорий ер монтмориллонитлари, кимёвий дифференциацияда гипслар, доломитлар ва палигорскитли гиллар, биокимёвий дифференциацияда эса карбонат кальцийнинг микроорганизмлар билан бирга чўкмага ўтиши натижасида опокасимон гиллар, мергеллар ва гилли охактошлар ҳосил бўлганлиги исботланди.
    8. Башоратлашнинг минтақавий даражадаги мезонлари асосида ўрганилган худудда таркалган палеоген ётқизиқлари билан боглик номаъдан конларнинг жойлашув хусусиятлари аникланди ва стратиграфик, фациал ва минералого-геокимёвий мезонлари ишлаб чиқилди ҳамда саноат аҳамиятига эга бўлган куйидаги янги кон номоёнлари ажратилди: Шўрсув, Тул ва Янгиер - палигорскитли гиллар; Шўрсув, Оқтурпоқ, Тапчар -фосфоритсақловчи жинслар; Ғовасой, Шўрсув ва Чимён -ишқорий ер бентонитлари; Логон - ишқорий бентонитлар; Варзик, Шўрсув, Чимён - гидрослюдали гиллар; Шўрсув, Тул - гипслари; Ғова, Каттакурғон, Шўрсув - охактошлари; Сулюкта - кварц кумлари; Шўрсув -доломитлари истиқболли деб баҳоланди.
    9. Аниқланган норуда фойдали казилмалар Республиканинг турли иқтисодиёт тармокларида, жумладан, ишкорий ва ишкорий ер бентонитларидан қишлоқ хўжалигида - ерлар структурасини яхшилаш, бугдой хосилдорлигини оширишда; кимё саноатида - коагулянт тариқасида алюминий сулфат тузини ажратиб олишда, ҳамда паст навли фосфоритлардан калцийли ва микроэлементли комплекс ўғитлар ишлаб чикаришда; курилиш сохасида - гидрослюдали гилларни қўллаб курилиш материаллари сифатини оширишда фойдаланиш мумкинлиги исботланди.

    Пулатжон Султонов
    1-57
    44   15