Налоговая нагрузка на деятельность налогоплательщиков теоретические основы воздействия

CC BY f
1-11
6
9
Поделиться
Тураев, Ш. (2021). Налоговая нагрузка на деятельность налогоплательщиков теоретические основы воздействия. in Library, 21(1), 1–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17030
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучая влияние налоговой нагрузки на деятельность налогоплательщиков, рассматривается необходимость расчета налоговой нагрузки в национальной экономике, распределение налоговой нагрузки в экономике между налогоплательшиками, также обращено вниманиена направления расчета налоговой нагрузки на юридических и физических лиц.


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

Тўраев Шавкат Шухратович,

мустақил изланувчи

СОЛИҚ ЮКИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА

ТАЪСИРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Мақолада солиқ юкини солиқ тўловчилар фаолиятига таъсири ўрганилган бўлиб,

унда миллий иқтисодиётда солиқ юкини ҳисоблаш зарурияти, иқтисодиётда солиқ
тўловчилар ўртасида солиқ юкини тақсимланиши кўриб чиқилган, шунингдек, юридик ва
жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш йўналишларига эътибор берилган.

В

статье

изучая

влияние

налоговой

нагрузки

на

деятельность

налогоплательщиков, рассматривается необходимость расчета налоговой нагрузки в
национальной экономике, распределение налоговой нагрузки в экономике между
налогоплательшиками, также обращено вниманиена направления расчета налоговой
нагрузки на юридических и физических лиц.

In the article, studying the influence of the tax burden on the activities of taxpayers, the

necessity of calculating the tax burden in the national economy, the distribution of the tax
burden in the economy between taxpayers is considered, attention is also paid to the directions
of calculating the tax burden on legal entities and individuals.

Солиқ тизими муаммолари ичида солиқ юкинианиқлаш марказий

ўринни эгаллайди. У ўзида маълум давлатнинг солиқ сиёсати ва тизимини
пировард баҳосини акс эттиради, у мамлакат солиқ ислоҳотининг натижавий
кўрсаткичи бўлиб, иқтисодиётда муҳим ўрин тутади. Давлатнинг молиявий
ресурсларга бўлган эҳтиёжларини қондирувчи оқилона солиқ тизими солиқ
тўловчиларнинг ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир
кўрсатмайди, аксинча, хўжалик юритишнинг самарали йўлларини топишга
ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли солиқ тўловчининг солиқ юки
кўрсаткичи мамлакат солиқ тизимининг сифатини баҳолаш учун етарли
бўлади.Солиқ юки мамлакат солиқ тизими кўрсаткичларининг мажмуасини
ифодалайди. Алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар ёки бошқа солиқ
тўловчиларнинг даромадидан муайян фоизи давлатга солиқ ёки тўлов
шаклида тўланади.

XVIII асрда яшаб, ижод қилган А.Смит солиқ юки даражаси билан

давлат бюджетига тушувчи маблағлар ўртасидаги боғлиқликка алоҳида
эътибор бериб: «Давлат йиғиб олиниши қийин бўлган солиқларни юклашдан
кўра, солиқ юкини пасайтиришдан кўпроқ ютади. Бўш қолган маблағлар эса
келгусида ғазнага солиқ тўланадиган қўшимча даромад сифатида қолиши
мумкин. Шу билан бирга давлатнинг жазолаш ва мажбурий тўлатиш билан
боғлиқ қўшимча харажатлари камайиб, солиқ тўловчилар ушбу тўловларни
осонлик билан амалга оширишлари мумкин»[1], деб айтиб ўтган.

Икки юз йилдан ортиқ давр мобайнида молия фани солиқларнинг

аҳоли даромадлари ва иқтисодиётга таъсири масаласини ўрганмоқда. Шу
пайтгача, олимлар солиққа тортиш даражасининг асосийлигини ва солиқ юки
кўрсаткичини белгилаш масаласини аниқлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

XVIII-XIX асрларда хорижлик олимлар бюджет ва миллий даромад

ўртасидаги нисбатни, хўжалик субъектлари ва фуқаролардан солиқ олиш
ўлчамларини таҳлил қилиб беришган. Солиқ юки кўрсаткичи ва
иқтисодиётга таъсири ҳақида илк бор XVIIIасрда ишора қилинган. Бу борада
Ф.Юсти солиқ юкини бюджет ва давлатнинг миллий даромади ўртасидаги
боғлиқлик нуқтаи назаридан макродаражада ўрганган. Шу ўринда у мамлакат
бюджети миллий даромаднинг 1/6 қисмини ташкил қилиши керак деган
фикрни олға сурган[2].

К.Гок давлат бюджети харажатлари ва даромадлари билан миллий

даромад ўртасидаги нисбатларини асослаб берди. У аниқ мамлакат учун реал
бўлган, иқтисодий ривожланишнинг турли босқичларида ҳаққоний бўлган
солиқ юкини ягона, универсал ва шу билан бирга оптимал кўрсаткичи
бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблаган[3].

Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, айтишимиз мумкинки,

айни бир мамлакат ёки солиқ тўловчилар учун солиқ юки кўрсаткичини аниқ
ва оптимал аниқлаш мумкин эмас, буни фақат эмпирик йўл билан аниқлаш
мумкин. Чунки, бошқача аниқлашнинг имкони йўқ. Алоҳида бир мамлакат
учун солиқ юкини конкрет аниқлашнинг ягона методологиясининг ўзи
мавжуд эмас.

Биринчи жаҳон урушидан сўнг репарацион тўловлар миқдори,

иттифоқдошлар қарзларини тўлаш учун солиқ юки оғирлигини ўлчашнинг
аниқ усулларини ишлаб чиқиш заруриятини туғдирди. Ушбу усулларнинг
мақсади умумий иқтисодиётда, аҳолининг алоҳида ижтимоий гуруҳлари
кесишмаларида ва ишлаб чиқариш тармоқлари доирасида келгусида солиқ
юки оғирлигини ўрганиш учун асос яратиб берди. Иқтисодиётда назарий ва
амалий жиҳатдан солиқ юкига қизиқиш бежиз эмас. Мамлакат учун солиқ
юки кўрсаткичини ҳисоблашнинг заруриятини схематик равишда қуйидагича
ифодалашимиз мумкин:












1-расм. Иқтисодиётда солиқ юкини ҳисоблашнинг зарурияти*

*Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Иқтисодиётда солиқ юки кўрсаткичини ҳисоблашнинг зарурияти

Солиқ сиёсатини

ишлаб чиқишда

Солиқ юкини

қиёсий таҳлил

қилишда

Ижтимоий

сиёсатни ишлаб

чиқишда

Хўжалик

юритувчи

субъектларнинг

иқтисодий

ҳолати

индикаторини

белгилашда


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

Расмдан келиб чиқиб, солиқ юки кўрсаткичининг роли ва аҳамиятини

қуйидагича асослашимиз мумкин.

Биринчидан, солиқ юкини ҳисоблаш ва аниқлаш ҳар бир давлатнинг

солиқ сиёсатини ишлаб чиқиши учун керак. Эски солиқларни бекор қилиб,
янги солиқларни жорий этиш, солиқ ставкалари ва солиқ имтиёзларини
белгилаш орқали давлат иқтисодиётга босим ўтказишга йўл қўймайди.
Макроиқтисодий нуқтаи-назардан давлат солиқ юки орқали бюджетнинг
даромад қисмини, солиққа тортиш базасини ва иқтисодиётга солиқларнинг
таъсирини белгилашда фойдаланилади.

Иккинчидан, солиқ юки кўрсаткичи давлатнинг бошқа турли давлатлар

солиқ юки ва солиқлари кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил қилиш учун
керак. Мамлакат ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш, инвестицияни
тақсимлаш ҳамда капитал ҳаракатини йўлга қўйиш учун зарур. Шунингдек,
мамлакат ичкарисида ва ҳудудлар бўйича ҳам қиёсий таҳлилни олиб бориш
учун бу маълумотлардан фойдаланилади.

Солиққа тортишни босқичма-босқич ўзгартириб бориш муҳим омилга

– турли даврлардаги солиқ юкини аниқлаб олишга имкон яратади.Солиқ юки
солиқларнинг жамият ҳаётида тутган ролини умумий кўрсаткичини
билдиради. Кўпгина давлатларда макроиқтисодий даражада солиқ юкини
ҳисоблаш ЯИМга кўра солиқлар ва йиғимлар умумий суммасига нисбатан
амалга оширилади[4]. Унинг кўриниши қуйидагича:

𝐶Ю =

С+Т

ЯИМ

× 100%

(1)

Бу ерда:

СЮ

– солиқ юки;

С

– солиқлар;

Т

- тўловлар;

ЯИМ

– ялпи ички маҳсулот.

Солиқнинг давлат ва жамият ҳаётидаги роли географик ва иқлим

омилларига боғлиқ. Чунки омиллар миллий иқтисодиёт ривожига таъсир
кўрсатади ва давлат иқтисодиётини фарқлаш ва қиёслаш имкониятига эга.






Хизматлар тури = Солиқлар ва йиғимлар


2-расм. Давлат ва солиқ тўловчиларнинг ўзаро муносабатлари

*

*Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Давлат – хизмат

таклиф қилувчи

Солиқ тўловчи – давлат

хизматларининг

истеъмолчиси


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон


Шундан келиб чиқиб, давлат солиқ юкини белгилайди ва солиқ

тўловчиларга турли хизматлар орқали бу маблағларни қайтаради. Буни 3-
расмда янада яққолроқ кўришимиз мумкин.












3-расм. Солиқ юки даражасини белгилашнингйўналишлари*

*Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Солиққа тортиш асосларига диққат қилиш, уни пухта аниқ ишлаб

чиқиш, тўлов муддатларини ва ҳажмини тўғри белгилаш адолатли солиқ
юкини таъсис қилишга олиб келади.

Тўртинчидан, солиқ юки кўрсаткичларидан хўжалик субъектларининг

иқтисодий фаолиятини белгилашда фойдаланилади. Айнан шу кўрсаткич
ишлаб чиқаришга капитал қўйиш йўналишларини белгилаб беради. Ишлаб
чиқаришни ривожлантириш ва пасайтириш, иқтисодиётни тартибга солиш,
тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш, янги иш
ўринларини яратиш, хўжалик субъектларининг истеъмол ва жамғариш
жараёнларини меъёрлаштириш, инвестицияларни йўналтириш каби
масалаларни ҳал этишда солиқ юки кўрсаткичи катта ёрдам беради.

Иқтисодиётда назарий жиҳатдан солиқ юкини белгилаш икки

йўналишда олиб борилади. Яъни, макро ва микродаражада белгиланади.
Макродаражада солиқ юкини иккига бўлишимиз мумкин, яъни, умумий,
бутун иқтисодиёт ва аҳоли зиммасига тушадиган солиқ юки. Бу кўрсаткич
умумий бўлиб, юқорида келтириб ўтганимиздек, ЯИМга нисбатан солиқлар
ва тўловларнинг улуши сифатида белгиланади. Макродаража бутун
мамлакатнинг солиққа тортиш тизимини билдиради, бошқача айтганда,
давлатнинг иқтисодиётга аралашувини, унинг солиқ босимини англатади. Бу
ўринда солиқ юки корхоналар, соҳалар ва тармоқларга тақсимланади.
Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга макродаражадаги солиқ юки

Иқтисодиётда солиқ юкининг тақсимланиши

Микродаражада солиқ юкини

тақсимлаш

Макродаражада солиқ

юкинитақсимлаш

Жисмоний

шахсларга

Юридик

шахсларга

Умумий

аҳолига

Умумий

иқтисо-

диётга


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

аҳамиятсиз ҳисобланади. Чунки улар бюджетга ва бюджетдан ташқари
фондларга солиқлар ва тўловларни ўз даромадларидан тўлайди.

Умумий аҳоли зиммасидаги солиқ юки бу аҳолининг тўлайдиган барча

солиқлари йиғимларининг ЯИМга нисбати сифатида ҳисобланади. Аҳолига
солинадиган солиқ юкини дунё тажрибаси яна микро ва макро даражага
бўлиб кўрсатади. Микро даража бу бир кишининг, макро даража бу умумий
аҳолининг солиқ тўловидир.Ҳар бир оила солиқ субъекти сифатида солиқ
юкини ҳисоблаши муҳим ҳисобланади. Аҳолининг солиқ юки кўрсаткичи
аҳоли жон бошига солинадиган барча солиқларни билдиради. Мамлакатда
аҳоли зиммасига тўғри келадиган солиқ юки хусусида ҳам тўхталишни лозим
топдик. Чунки, мамлакатдаги солиқ юкини икки субъект, яъни юридик шахс
ва жисмоний шахс тўлайди. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни
кўрсатадики, солиқ юкининг асосий қисми жисмоний шахсларга тушади.

Жаҳоннинг илғор мамлакатлари давлат бюджети даромадлари таркиби

таҳлил қилинганда, ЯИМ таркибида тўғри солиқлар, яъни даромад солиқлари
асосий ўринни эгаллайди. Эгри солиқлар улуши эса, паст даражада.
Ўзбекистон Республикасида бунинг аксини кўришимиз мумкин. Чунки,
бозор муносабатлари шароитида эгри солиқлар кўпроқ фискал функцияни
бажаради ва бу давлат учун зарурдир. Ишлаб чиқарувчилар нуқтаи-
назаридан келиб чиқсак ҳам бу фикр ўринлидир.

Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг охирги истеъмолчиси бу жисмоний

шахслар ҳисобланади. Эгри солиқларнинг ҳақиқий тўловчиси ҳам маҳсулот
(иш, хизмат)ларнинг истеъмолчиси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб,
айтишимиз мумкинки, жисмоний шахслар ўзлари тўлайдиган солиқлар ва
эгри солиқларни ҳам тўлайдилар. Бундан ташқари юридик шахслар
тўлайдиган айрим солиқ турлари ҳам мавжудки, булар маҳсулот таннархига
киритилади. Маҳсулот таннархига киритилган солиқ тўловлари ҳам бориб,
жисмоний шахслар зиммасига тушади.

Давлатбюджети даромадлари кўрсаткичларидан эгри солиқларни,

жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларни, юридик шахслар томонидан
маҳсулот (иш, хизмат)лар таркибига киритиладиган мол-мулк ва ер
солиқларини олиб, улар йиғиндисини олганимизда жисмоний шахслар
зиммасидаги умумий солиқ юки келиб чиқади ёки улар бюджет
даромадларини қанча қисмини шакллантиришини кўриш мумкин.

Аҳоли зиммасидаги солиқ юкини аниқроқ таҳлил қилсак, жисмоний

шахслар тўлайдиган барча солиқларни аҳолининг йиллик ўртача сонига
бўлсак, аҳоли жон бошига тўғри келадиган солиқ суммаси келиб чиқади. Бу
бир кишига тўғри келадиган ўртача солиқ суммасини белгилайди. Иқтисодий
адабиётларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи
ҳисобланади. Солиқлар ЯИМнинг муайян қисмини тақсимлаб бюджетга
туширади. Демак, мазкур икки иқтисодий категория ўртасида узвий
боғлиқлик мавжуд. Шу боис, аҳоли жон бошига тўғри келадиган солиқ
суммасини ҳисоблаш ҳам иқтисодий мазмунга эга бўлган кўрсаткичдир.


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

Биз юқорида назарий жиҳатдан ёндашиб, давлат бюджети даромадлари

кўрсаткичларини олиб, уларнинг йиғидисини аҳоли сонига бўлиб топдик.
Бундан ташқари аҳолининг солиқ юки кўрсаткичини қуйидаги формула
орқали ҳам ҳисоблаш мумкин:

С

д

=

С:Жн

Д:Жн

(

2)

Бунда:
С

д

- солиқ юки даражаси;

С - аҳолининг барча солиқлари;
Ж

н

– мамлакат аҳолиси сони;

Д – аҳоли олган барча даромадлари суммаси.

Аҳолига солиқ юкини баҳолашда аҳолининг тўлаган барча

солиқларининг суммасидан келиб чиқиш лозим. Юқоридаги формулага
асосан ҳисоблашнинг мураккаблиги шундаки, аҳолининг бевосита ва
билвосита тўлаган солиқ ҳажмини аниқлаш қийин. Шу маънода аҳоли асосий
истеъмолчи ҳисобланади ва унинг зиммасига асосий солиқ юки тушади.

Ишчининг (меҳнат ҳақи олиб ишловчининг) солиқ юки даромад

солиғидан иборат бўлади. Бу кўрсаткичдан турли мамлакатларда даромад
солиғига тортишни таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Бу кўрсаткич
ривожланган мамлакатларда юқори ҳисобланади. Биргина шу солиқ ҳисобига
АҚШ Федерал бюджетининг 45 фоизидан кўпроғи молиялаштирилади.

Юридик шахслар учун солиқ юкини белгилаш муаммоларидан бири

юридик шахснинг тўлаган барча солиқ ва йиғимларини айрим иқтисодчилар
қўшилган қийматга нисбатан ҳисобласа, айримлар маҳсулот сотишдан
тушган соф тушумга нисбатан ҳисоблайди. Бу тўғрисида ҳали-ҳануз аниқ бир
тўхтамга келинмаган. Юридик шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш ва баҳолаш
турларини 4-расмда келтириб ўтамиз.











4-расм. Юридик шахсларда солиқ юкини баҳолаш услубиёти

*

*Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Юридик шахсларда

солиқ юкини баҳолаш

йўналишлари

Сотишдантушг

ан тушумга

нисбатан солиқ

муносабати

Ҳисобланган

ёки хусусий

фойдага солиқ

муносабати

Қўшилган

қиймат ёки

янги яратилган

қийматга

бўлган солиқ

муносабати

Асосий

фаолиятдан

олинган
фойдага

солиқ

муносабати


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

Юридик шахсларда солиқ юки уларнинг оладиган даромадларига қараб

белгиланади. Унга кўра, солиқ юки маҳсулот сотиш ҳажмидан келиб чиқиб
ҳисобланади. Бу кўрсаткичга асосан фойда солиғи белгиланади.Шунингдек,
сотишдан олинган фойда ҳамиша ҳам солиққа тортиш манбаси бўлиб
ҳисобланмайди. Шу сабабли юридик шахснинг айрим солиқлари бу
кўрсаткичга таъсир кўрсатмайди.

Ҳар бир солиқ тури ўз манбасидан қатъий назар баҳолаш мезонига эга.

Энг асосийси бу – корхона фойдасидир. Яъни, юридик шахс томонидан
тўланадиган солиқлар ва тўловларнинг фойда кўрсаткичига таъсири ёки
уларнинг улуши сифатида аниқланади. Бундан ташқари юридик шахсларнинг
тўловлари унинг соф фойдасига нисбатан ҳам аниқланади. Бунинг учун
қуйидаги формулага таянишимиз мумкин:

С

д

=

Дф+Ис+Мс+Тс

Ф

(3)

ёки:

C

д

=

Дф+Ис+Мс+Тс

Сф

(4)

Бунда:
Сд – юридик шахснинг солиқ юки даражаси;
Дф- даромад (фойда) солиғи;
Ис- ишлаб чиқаришга солиқлар;
Мс- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар учун солиқ;
Тс – тушумдан ёки айланмадан тўланадиган солиқлар;
Ф – асосий фаолиятдан фойда;
Сф – соф фойда
Кўпчилик иқтисодий адабиётларда фойда ёки соф фойда кўрсаткичи

юридик шахсларнинг солиқ юкини аниқ ифодалаб бера олмайди деган фикр
олға сурилади. Биз юқоридаги формуладаюридик шахснинг солиқ юкини
аниқ ифодалаб беради, деган фикрда эмасмиз. Юқоридаги формула юридик
шахснинг фойда ва соф фойда кўрсаткичларига солиқларнинг таъсирини
қандайлигини аниқлаб беради. Бу фақат юридик шахсга нисбатан солиқ юки
ва унга солиқларнинг таъсирини ифодалаб берувчи формулаларнинг бир
йўналиши холос.

Юқоридаги формуладан келиб чиққан ҳолда юридик шахснинг

сотишдан тушган тушум ва фойда кўрсаткичларининг шаклланиш босқичини
жадвалдаги каби ифодалашимиз мумкин.








background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

Жадвал

Юридик шахснинг сотишдан тушган тушум ва фойда кўрсаткичларининг

шаклланиши

Тўлиқ таннарх

Фойданинг шаклланиши

М

атери

ал

ха

ра

ж

атл

ар

Иш

ҳа

қи

Ам

орти

за

ци

я

С

оли

қла

р,

ж

ум

ла

да

н

иж

ти

м

ои

й

аж

ра

тм

ала

р

би

ла

н

би

рг

али

кд

а

М

оли

яв

ий

ф

аоли

ятд

ан

оли

нг

ан

д

аром

ад

ла

р

уч

ун

соли

қ

Т

уш

ум

да

н

ёк

и

а

йла

нм

ад

ан

оли

на

ди

га

н

соли

қла

р

Да

ром

ад

(

ф

ой

да

)

соли

ғи

С

оли

қла

р

ва

тўл

ов

ла

р

тўл

ан

га

нд

ан

к

ей

ин

ги

ф

ой

да

ёк

и

соф

ф

ой

да

ҚҚС ва акцизлар корхона даромадини оширувчи солиқлар сифатида

қаралади. Шу маънода ҳамиша корхонанинг фойда кўрсаткичларига асосий
эътибор қаратилади.Хўжалик субъектларига солиқ юки белгилашнинг яна
бир усули қўшилган қийматга нисбатан белгилашдир. Қўшилган қиймат
юридик шахснинг маълум бир даврда янгидан яратган қиймати ҳисобланади.
Яъни, юридик шахс маълум нархдаги товарни ёки хом ашёни сотиб олиб, уни
қайта ишлаш давомида унга қўшимча қиймат қўшади. Бу шу даврда янгидан
яратилган қиймат ҳисобланади. Бу кўрсаткич барча солиқларнинг манбаи
бўлиб ҳисобланади. Агар юридик шахс қўшилган қиймат яратмаса, у ҳеч
қандай солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланмайди (мол-мулк ва ер солиқларидан
ташқари), солиқ тўлайдиган манба ярата олмайди. Қўшилган қийматга асосан
ҳисобланган солиқ юки кўрсаткичи юридик шахснинг солиқ юкини кенгроқ
ифодалаб беради.

С

д

=

𝑪

Кк

(5)

бунда:
С-тўланган солиқлар ва тўловлар суммаси;
Ққ – қўшилган қиймат.
Қўшилган қиймат таркиби тўғрисида тўхталадиган бўлсак, бизнингча,

уни қуйидагича ифодалаш лозим бўлади:

Ққ = Ам + Мх + Иа + Эс + Ст + Ф (6)

бунда:
Ам – амортизация ажратмаси;
Мх – меҳнат ҳақи харажатлари;
Иа – ижтимоий ажратмалар;
Эс – эгри солиқлар;


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

Ст – бошқа солиқлар;
Ф – фойда.
Қўшилган қиймат таркибига амортизация ажратмалари, меҳнат ҳақи

тўловлари, ижтимоий ажратмалар, эгри ва бошқа солиқлар ҳамда фойда ҳам
қўшилади. Шу сабабли бу усулга кўра солиқ юкини ҳисоблаш мураккаброқ
кечади.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари таркибида

якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам мавжуд.
Бу тадбиркорлар юридик шахс сифатида эмас, балки жисмоний шахс
сифатида фаолият юритадилар. Бу субъектларда баланс ҳисоботи
юритилмайди. Яъни, махсус солиқ режими асосида қатъий солиқ тўлайдилар.
Уларнинг иқтисодий фаолияти давомида амортизация ажратмаси
кўрсаткичини ҳисоблаш имконияти йўқ. Шу сабабли фикримизча улар
яратаётган қўшилган қиймат таркибида амортизацияни ҳисобга олмаслик
лозим. Аслида ҳисобга олишнинг илмий асосланган усули йўқ. Шу сабабли
бу субъектларда солиқ юкини ҳисоблашда қўшилган қиймат таркибига
амортизацияни қўшмасдан ҳисоблашни таклиф этамиз. У ҳолда формула
қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Ққ = Мх + Иа + Эс + Ст + Ф (7)

бунда:
Мх – меҳнат ҳақи харажатлари;
Иа – ижтимоий ажратмалар;
Эс – эгри солиқлар;
Ст – бошқа солиқлар;
Ф – фойда.
Бу усулнинг афзаллиги шундаки, у аниқ корхонанинг соҳасидан қатъи

назар якка тадбиркорларнинг солиқ юкини ҳисоблаб бера олади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, кўп ҳолларда тўланган солиқлар

суммаси билан корхонанинг фойда кўрсаткичига асосланиб, солиқ юки
ҳисобланади. Бундай ёндашув масалага янада теран қарашни талаб этади,
чунки фойда солиқ тўлови манбаи ҳисобланмайди.

Кўриб чиқилган барча усуллар хўжалик субъектларининг солиқ юкини

ва улар фаолиятига солиқларнинг таъсирини ифодалаб бера олади. Демак,
корхонанинг барча солиқлари ҳисобга олиниши керак. Жисмоний
шахсларнинг даромад солиғи корхонанинг иқтисодий фаолиятига ҳеч қандай
таъсир кўрсатмайди, фақат ишчининг даромадларига ўз таъсирини
кўрсатиши мумкин, холос. Юридик шахс жисмоний шахснинг даромадига
нисбатан давлатнинг солиқ агенти сифатида муносабатда бўлади ва солиқни
бюджетга ўтказиш билан чекланади. Бу солиқ ишчининг солиқ юкини
ҳисоблашда ҳисобга олиниши шарт.

Солиқ юкини ҳисоблашнинг бу услубиётларини қўллаш тажрибаси

шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг бирортаси солиқ юкини ҳисоблашнинг энг


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

маъқул варианти бўла олмайди. Фақатгина турли кўрсаткичларни ўзаро
қиёслаш нисбатан солиқ юкини аниқлашга яқинлашади, холос.

Айни пайтда, солиқ назарияси бевосита солиқларни маҳсулотнинг

характеридан қатъи назар харидор ва истеъмолчи ўртасида бўлишни тавсия
қилади. Шу сабабли хўжалик субъектлари учун универсал солиқ юкини
белгилаш мумкин эмас.Бугунги амалиётдаги солиқ юкини ҳисоблаш
усулларининг ҳар бири афзаллик ва камчилик хусусиятларига эга. Шу
сабабли уларнинг бирортаси иқтисодиёт тармоқларида мутлоқ даражада
солиқ юкини белгилаш учун кафолат бера олмайди.

Шунингдек,

иқтисодиёттармоқлари

ўзининг

ишлаб

чиқариш

хусусиятларига эга, яъни, меҳнат унумдорлиги, материаллар базаси, капитал
айланмаси, маҳсулотнинг мавсумийлиги каби хусусиятлари мавжуд. Бу
омиллар ҳам ягона универсал солик юкини белгилаш имконини бермайди.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, солиқ тўловчиларга нисбатан

солиқ юкини ошириш (солиқлар юкини ошириш ва солиқлар ставкаларини
кўтариш, солиқ имтиёзларини олиб ташлаш ва бошқалар) натижасида
дастлаб солиқ тушумлари ошади ва максимум даражага етгандан сўнг, бу
кўрсаткичлар туша бошлайди. Шу сабабли бюджетга тушумлар камайиб
кетади ва солиқ тўловчиларнинг муайян қисми таназзулга юз тутади ёки
ишлаб чиқариш камайиб кетади, солиқ тўловчиларнинг қолган қисми эса
солиқ тўлашдан ноқонуний равишда ўзини олиб қочади. Натижада яширин
иқтисодиёт юзага келади.

Ҳозирги кунда солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритишда кўп

давлатлар имтиёзлар ва чегирмаларни олиб ташлаш йўлидан бормоқда, янги
тўловларни жорий қилишга интилмоқда. Бироқ, бу ҳол даромаднинг ва
солиққа тортиш капиталининг кескин камайиб кетишига олиб келади.

Солиққа тортишга доир дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, солиқ

тўловчиларнинг кўпроқ даромадларини солиқ сифатида олиш иқтисодиётга
инвестицияларнинг камайиб боришига олиб келади. Агар солиқ ставкаси
даромадларнинг 40 фоизига етса, у тадбиркорликни ривожланишига ва
ишлаб чиқаришнинг кенгайишига салбий таъсир кўрсатади.

Бошқача айтганда, самарали солиқ тизими даромадларнинг 1/3

қисмини олиш билан давлат эҳтиёжини қондириши керак. Айни пайтда,
солиқ юкининг аниқ кўрсаткичи макро ва микродаражада турлича
мамлакатларда турли хил намоён бўлади. Бу ўринда гап аввало, давлат ва
солиқ тўловчилар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақида кетмоқда. Солиқ юки
даражаси давлат аҳолисининг тиббий, таълим, коммунал ва бошка хизматлар
билан таъминлаш, бюджет харажатларига боғлиқ ҳолда юзага келади. Мисол
учун, Швецияда аҳоли ўз даромадларининг 50 фоизини давлат хазинасига
беради ва бу ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир этмаяпти.
Бунинг ажабланадиган жойи йўқ, чунки давлат солиқ тўловчиларни
иқтисодий ва ижтимоий томондан кенг ҳимоя қилиб келмоқда.


background image

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали. 2021 йил,

3

-

сон

Зеро, солиқ юки аниқ солиқ тўловчининг фаолиятига зарар

келтирмаслиги лозим. Шунинг учун давлат солиқ юкини белгилашда ўртача
кўрсаткичлардан фойдаланиши лозим.

Албатта, ҳар бир мамлакат ўзининг турли миллий хусусиятлари ва

ишлаб чиқаришидан келиб чиқиб, солиқ юкини белгилайди. Ҳар бир
мамлакатда турли хусусиятларга эга ўн минглаб фаолият юритаётган
корхоналар бор. Уларнинг ҳар бири солиқ тўлашда турлича имкониятларга
эга. Шу сабабли, давлатлар миқёсида солиқ юкини қиёсий таҳлил қилишда ва
макродаражада солиқ юкини ҳисоблашда солиқлар ва тўловларнинг ЯИМга
нисбатини олиш орқали ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, солиқ юки кўрсаткичлари давлатнинг

солиқ, инвестиция ва ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқишда асосий
омиллардан ҳисобланади. Жумладан:

мамлакат иқтисодиётидаги солиқ юки давлат солиқ сиёсатининг

натижаси бўлиб, ҳар қандай солиқ тизимининг сифат тавсифини ифодалайди.
Шу билан бирга олинаётган солиқлар даражаси, бир томондан, ижтимоий
ишлаб чиқаришнинг самарадорлигига, бошқа томондан эса, давлатнинг
молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжи миқдори билан белгиланади. Шу
сабабли, солиқ юкининг оғирлигини камайтириш, биринчи навбатда, давлат
харажатларини қисқартириш билан боғлиқдир;

давлат ўзининг ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқишда солиқ юки

кўрсаткичига асосланади ва бу унинг учун асосий манба бўлиб хизмат
қилади;

тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, хўжалик субъектларида

солиқ юки кўрсаткичини ҳисоблашда аниқ бир ягона услубиёт йўқ. Уни
ҳисоблаш ва таҳлил қилиш учун бир неча усулларга асосланиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати :

1.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.: Соцэкгиз.

1962.

2.

Соловей Г.Г. Государственные бюджеты. – М. – Л., 1928. – С. 5.

3.

Пансков В.Г. Налоги и налоговая система Российской Федерации: Учебник. М.:

Финансы и статистика, 2006. – 464 с.: ил. стр 93.

4.

Налоги и налогооблажение. Под ред. Б.Х.Алиева. –М.: Финансы и статистики.

2004. С.85

Библиографические ссылки

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.: Соцэкгиз.1962.

Соловей Г.Г. Государственные бюджеты. – М. – Л., 1928. – С. 5.

Пансков В.Г. Налоги и налоговая система Российской Федерации: Учебник. М.: Финансы и статистика, 2006. – 464 с.: ил. стр 93.

Налоги и налогооблажение. Под ред. Б.Х.Алиева. –М.: Финансы и статистики. 2004. С.85

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов