Проблемы определения оптимального обьема налогового бремени

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
44-47
7
0
Поделиться
Иминова, Н., & Тураев, Ш. (2022). Проблемы определения оптимального обьема налогового бремени. in Library, 22(4), 44–47. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17042
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье научно и теоретически исследуются проблемы определения оптимальной налоговой нагрузки в национальной экономике. Рассмотрены показатели, которые важно учитывать при расчете оптимальной налоговой нагрузки. Также исследованы направления определения налоговой нагрузки на юридические лица.


background image

44

Biznes-Эксперт

№ 11-12, 2022

СОЛИ

ª

Аннотация

Ушбу мақолада иқтисодиётда оптимал солиқ юкини аниқлаш муаммолари илмий-назарий тадқиқ этилган бў-

либ, унда миллий иқтисодиётда оптимал солиқ юкини аниқлаш муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкини тақсимла-

ниши, оптимал солиқ юкини ҳисоблашда эътиборга олиш муҳим бўлган кўрсаткичлар каби масалалар кўриб чиқил-

ган. Шунингдек, юридик шахслар зиммасидаги солиқ юкини аниқлаш йўналишлари тадқиқ этилган.

В данной статье научно и теоретически исследуются проблемы определения оптимальной налоговой нагрузки в

национальной экономике. Рассмотрены показатели, которые важно учитывать при расчете оптимальной налого-

вой нагрузки. Также исследованы направления определения налоговой нагрузки на юридические лица.

In this article, the problems of determining the optimal tax burden in the economy are scientifically and theoretically

researched, in which issues such as the problems of determining the optimal tax burden in the national economy, the distribution

of the tax burden in the economy, indicators that are important to consider when calculating the optimal tax burden are

considered. Also, directions for determining the tax burden of enterprises were studied

Наргизахон ИМИНОВА,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот технологиялари университети

кафедра мудири, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Шавкат ТЎРАЕВ,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот технологиялари университети

профессори, иқтисодиёт фанлари доктори.

Оптимал солиº юки µажмини аниºлаш муаммолари

Проблемы определения оптимального обьема

налогового бремени

Problems of determining the optimal volume of the tax burden

УЎТ: 336.225.613

Калит сўзлар:

солиқлар, солиқ юки, оптимал солиқ юки, қўшилган қиймат, ялпи ички маҳсулот, юри-

дик шахс.

Глобаллашув шароитида иқтисодиётда солиқ

юкини аниқлаш ва уни оптималлаштириш бора-

сида олиб борилаётган илмий тадқиқотларда со-

лиқ турлари ва ставкаларини унификация қилиш

орқали солиқ юкини оптималлаштириш, самарасиз

солиқ имтиёзларни бекор қилиш, юридик шахслар

зиммасидаги солиқ юки кўрсаткичини аниқлашда

улар тўлайдиган барча солиқлар ва тўловларни қў-

шилган қийматга нисбати орқали аниқлаш, мик-

родаражада солиқ юкини оптималлаштириш мақ-

садида корхоналарда солиқ юки кўрсаткичини соф

ва умумий солиқ юкини тарзида эътибор қаратил-

моқда. Иқтисодиётда солиқ юкини оптималлашти-

ришда мол-мулкининг аниқланган кадастр қий-

матидан кам бўлмаган миқдорда солиққа тортиш,

солиқ тўловчилар томонидан топшириладиган ҳи-

соботларга “қўшилган қиймат” кўрсаткичини қў-

шиш каби йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб

борилмоқда.

Ўзбекистонда “.... солиқ юкини камайтириш,


background image

45

Biznes-Эксперт

№ 11-12, 2022

СОЛИ

ª

солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва

солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш”

1

ҳамда “иқтисодиётда солиқ юкининг даражасини

камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг содда-

лаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича

солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъ-

ектлар ўртасида солиқ юки даражасидаги ному-

таносибликларни бартараф этиш”

2

каби устувор

вазифалар белгилаб олинган. Замонавий шароитда

солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш ва

солиқ тўловчилар зиммасидаги солиқ юкини оп-

тималлаштириш ҳамда пасайтиришга оид илмий-

амалий тадқиқотлар олиб борилаётганига қарамай

соҳада мавжуд бўлган муаммолар ҳали ҳануз ўз ечи-

мини тўлиқ топмаяпти.

Иқтисодиётда солиқ юкининг таъсирини ўр-

ганиш доимий равишда долзарб тадқиқот мавзуи

ҳисобланади. Олимларнинг диққат-эътиборини

асосан солиқ юкининг иқтисодий фаолиятга таъ-

сири, солиқ юки оғирлигини хўжалик юритувчи

субъектлар ва жисмоний шахслар ўртасида тақсим-

ланиши муаммолари, солиқ юки оғирлигини бошқа

бир субъектларнинг зиммасига ўтказилиши, солиқ

юкини солиқ тўловчи субъектларнинг молиявий

ҳолатига таъсири каби масалалар нисбатан кўпроқ

қизиқтирган.

Солиқ юки муаммоси билан олимлар узоқ йил-

лардан бери шуғулланиб келишганига қарамай

солиқ юкининг ҳар бир давлат учун энг оптимал

даражасини аниқ баҳолай олиш масаласи ҳамон ўз

ечимини топмаяпти. Ҳолбуки, амал қилувчи солиқ

юкининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши оқибат на-

тижада тадбиркорлик фаолиятига ҳамда иқтисо-

диётнинг ривожланишга жиддий салбий таъсир

кўрсатиши яхши маълум. Ҳар бир жамиятда солиқ

муносабатларини ташкил этиш ҳамда бошқариш

масалаларига объектив нуқтаи назардан қараш

шундан далолат берадики, солиқ юкининг иқтисо-

дий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамма вақт

олимларнинг эътиборини ўзига тортиб келган му-

аммолардан бири саналган.

Олимларнинг фикрича, солиқ юкининг мутлақ

кўрсаткичи мазмун-моҳиятан “давлат бюджети-

га ва давлат бюджетига алоқаси бўлмаган бошқа

фондларга ўтказилиши шарт бўладиган амалдаги

солиқларнинг умумий суммасини ифодалайди”

3

.

Бизнингча, юқорида таърифи келтирилган солиқ

юки кўрсаткичининг битта жиддий камчилиги бор.

У ҳам бўлса, мазкур усул солиқ тўловчи субъект-

лар томонидан тўланадиган солиқ тўловларининг

умумий суммаси қийматини солиқ тўловларининг

манбаи билан боғлаб қарамайди, бунинг оқибатида

жорий солиқ мажбуриятларининг кўрсатадиган бо-

сими эътибордан четда қолаверади.

Солиқ юкининг оптимал ҳажмини аниқлашга

интилиш баробарида солиқ юкининг нисбий кўр-

саткичидан ҳам фойдаланиш зарурлигини бошқа

бир қанча олимлар ҳам қўллаб-қувватлашган. Улар-

нинг эътирофича, солиқ юкининг нисбий кўрсат-

кичидан амалда фойдаланиш алоҳида олинган мам-

лакат миқёсидаги солиқ тизимида рўй бераётган

ўзгаришларни ҳисобга олишга, турли давлатлар

солиқ тизимларини, солиқ ислоҳотларининг турли

хил вариантларини ўзаро таққослаб кўришга қулай-

лик яратиб беради.

4

Е.Н. Егорова ва Ю.А. Петровларнинг таъкидла-

шича, солиқ юки оғирлигини аниқлаш учун алоҳида

олинган битта мамлакатдаги солиқ юкининг мутлақ

кўрсаткичини ҳисоблаб чиқиш билан бирга ушбу

кўрсаткичнинг бошқа хорижий давлатлардаги ана-

логик (ўхшаш бўлган) характеристикаларини ҳам

таққослаб кўриш лозим

5

.

Солиқ юкининг оптимал даражасини аниқлаш

услубиётини янада аниқлаштиришга ҳисса қўша-

диган ва унинг мазмун-моҳияти, функцияларини

аниқлаштиришга ёрдам қиладиган илмий мақола-

ларнинг салмоғи анчагина катталигини алоҳида

таъкидлаш лозим.

Баъзи бир муаллифлар солиқ юки кўрсаткичи-

ни солиқларнинг йиғилиш даражаси, яъни, бар-

ча турдаги бюджетлар ҳамда бюджетдан ташқари

фондларга келиб тушиши лозим бўладиган, аммо

қандайдир сабабларга кўра ундирилмасдан қолган

мажбурий тўловларнинг умумий суммасини эъти-

1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикаси янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомил-

лаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони.

3

Фокин Ю., Кирова Е. Налоговая нагрузка, проблемы и пути решения // Экономист. 1998. №10. с. -55

4

Балацкий Е.В. О природе несостоятельности российской фискальной системы // Общество и экономика. 2004, №11 – 12. с. – 129. Балацкий

Е.В. Налоговые реформы и экономический рост // Проблемы прогнозирования. 2006. №2. с. 136 – 144.

5

Егорова Е.А., Петров Ю.А. Сравнительный анализ эффективной ставки налогов в России и зарубежных странах // Налоговый вестник.

1995. №11. с. - 14


background image

46

Biznes-Эксперт

№ 11-12, 2022

СОЛИ

ª

борга олиб аниқлаштириш лозимлигини таъкидла-

шади

6

. Стандарт кўрсаткични коррекциялаштириш

зарурияти борлигини олимлар ҳар вақтда жамиятда

мажбурий тўловлар, тайинланган қонуний жари-

малар ўз вақтида тўланмаслиги боис маълум да-

ражадаги камомад мавжуд бўлиб, уни эътибордан

четда қолдириш пировард натижада солиқ юкининг

аниқ даражасини аниқлашга қаратиладиган ҳисоб-

китоб ларда хатога йўл қўйилишига олиб келади.

Е.Т. Гурвич солиқ юкининг оғирлигини учта

турдаги – истеъмол соҳасида амал қилувчи (қўшил-

ган қиймат солиғи, акцизлар), меҳнат соҳасида амал

қилувчи солиқлар (ягона ижтимоий тўлов, жисмо-

ний шахслар даромад солиғи), капитал айланма-

си рўй берадиган соҳадаги (олинадиган фойда ва

мол-мулкдан ундириладиган) солиқларнинг сама-

радорлигини ўзаро таққослаш асосида аниқлаш,

шундан кейин миллий ҳисоблар тизимидан фойда-

ланиб уларнинг базаларини баҳолашни таклиф эта-

ди

7

. Солиқ юкини ҳисоблаб чиқишнинг ушбу усули

иқтисодий субъектларнинг статистик маълумотла-

рида қайд этилмаган даромадларини ҳам баҳолашга

имкон беради ва шу сабабдан солиқ юкининг опти-

мал ҳажмини реал баҳолаш мумкин бўлади.

М.И. Литвин томонидан таклиф этиладиган

ёндашувда солиқ юкининг оптимал ҳажмини қў-

шилган қиймат солиғи, акцизлар билан сотилади-

ган маҳсулотлар реализациясидан кейин қолади-

ган фойда, таннархда ҳисобга олинган ер солиғи,

даромад солиқлари каби алоҳида гуруҳга мансуб

солиқлар бўйича тўланган маблағларнинг умумий

суммасини ўзаро солиштириш асосида аниқлаган

маъқул

8

. Муаллиф ўзининг фикрини бир қатор ҳол-

ларда аниқ турдаги солиқлар базаси билан солиқ

манбаи ўртасидаги номувофиқлик мавжудлиги би-

лан асослаб беришга ҳаракат қилади.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчи-

мизки, юқорида турли хил муаллифлар томонидан

таклиф этилган солиқ юкини ҳисоблаб чиқиш усул-

ларининг асосида ётган миқдор кўрсаткичлари

оқибат натижада алоҳида олинган қандайдир битта

гуруҳга мансуб солиқларнинг манбаига нисбатан

кўрсатиладиган фискал босимни характерлайди,

шунинг учун бу услубдан анчагина тор доирада

фойдаланиш мумкин бўлади. Айни вақтда аксарият

мамлакатларда турли хилдаги солиқ базасига асос-

ланган мажбурий тўловлар амал қиладиган солиқ

тизими қарор топган бир шароитда миқдор кўрсат-

кичлари ёрдамида ифодаланадиган солиқ юкининг

жамланган суммасини умумий интеграл базага

олиб келиш зарур.

Ҳозирги вақтга қадар солиқ юки ҳажмини ҳисоб-

лаб чиқишда йиғиладиган солиқларнинг умумий

ҳажмини айнан қайси бир гуруҳга мансуб бўлган

солиқ манбаига нисбатан солиштириш лозимли-

ги хусусида мутахассислар ўртасида ҳамон қизғин

баҳслар кетмоқда. Муҳокама этилаётган масала

юзасидан турли хил муаллифлар томонидан билди-

рилган фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб шун-

дай хулоса чиқариш мумкин, ялпи ички маҳсулот,

қўшилган қиймат ва миллий ҳисоблар тизимида акс

этадиган ушбу муҳим кўрсаткичларнинг таркибий

элементлари солиқ тўловлари учун асосий манба

ролини бажаради.

Шунингдек, юридик шахслар учун солиқ юкини

белгилаш муаммоларидан яна бири юридик шахс-

нинг тўлаган барча солиқ ва йиғимларини айрим

иқтисодчилар қўшилган қийматга нисбатан ҳисоб-

ласа, айримлар маҳсулот сотишдан тушган соф ту-

шумга нисбатан ҳисоблайди. Бу тўғрисида ҳали-ҳа-

нуз аниқ бир тўхтамга келинмаган.

Юридик шахсларда солиқ юки уларнинг олади-

ган даромадларига қараб белгиланади. Унга кўра,

солиқ юки маҳсулот сотиш ҳажмидан келиб чиқиб

ҳисобланади. Бу кўрсаткичга асосан фойда солиғи

белгиланади. Шунингдек, сотишдан олинган фойда

ҳамиша ҳам солиққа тортиш манбаси бўлиб ҳисоб-

ланмайди. Шу сабабли юридик шахснинг айрим со-

лиқларининг бу кўрсаткичга таъсири бўлмайди.

Ҳар бир солиқ тури ўз манбасидан қатъи на-

зар баҳолаш мезонига эга. Энг асосийси бу – кор-

хона фойдасидир. Яъни, юридик шахс томонидан

тўланадиган солиқлар ва тўловларнинг фойда кўр-

саткичига таъсири ёки уларнинг улуши сифатида

аниқланади. Бундан ташқари юридик шахслар-

нинг тўловлари унинг соф фойдасига нисбатан ҳам

аниқланади.

Кўпчилик иқтисодий адабиётларда фойда ёки

соф фойда кўрсаткичи юридик шахсларнинг солиқ

юкини аниқ ифодалаб бера олмайди деган фикр

олға сурилади. Фикримизча, юридик шахснинг

фойда ва соф фойда кўрсаткичларига солиқларнинг

6

Литвин М.И. Налоговая нагрузка и экономические интересы предприятий // Финансы. 1998. №5. с. -31, Паньсков В.Г. Налоги и налого-

обложение в РФ. М.: Книжный мир. 1999, с. 67 - 68

7

Паньсков В.Г. Налоги и налогообложение в РФ. М.: Книжный мир. 1999, с. 69.

8

Литвин М.И. Налоговая нагрузка и экономические интересы предприятий // Финансы. 1998. №5. с. - 30


background image

47

Biznes-Эксперт

№ 11-12, 2022

СОЛИ

ª

таъсирини қандайлигини аниқлаш муҳим йўналиш

ҳисобланади. Бунда юридик шахсга нисбатан солиқ

юки ва унинг молиявий фаолиятига солиқларнинг

таъсирини ифодалаб берувчи формулалар ишлаб

чиқиш мақсадга мувофиқ.

Юридик шахсларга нисбатан солиқ юки белги-

лашнинг яна бир усули қўшилган қийматга нисба-

тан белгилашдир. Қўшилган қиймат юридик шахс-

нинг маълум бир даврда янгидан яратган қиймати

ҳисобланади. Яъни, юридик шахс маълум нархда-

ги товарни ёки хом ашёни сотиб олиб, уни қайта

ишлаш давомида унга қўшимча қиймат қўшади. Бу

шу даврда янгидан яратилган қиймат ҳисобланади.

Бу кўрсаткич барча солиқларнинг манбаи бўлиб

ҳисобланади. Агар юридик шахс қўшилган қиймат

яратмаса, у ҳеч қандай солиқ тўловчи бўлиб ҳисоб-

ланмайди (мол-мулк ва ер солиқларидан ташқари),

солиқ тўлайдиган манба ярата олмайди. Қўшилган

қийматга асосан ҳисобланган солиқ юки кўрсатки-

чи юридик шахснинг солиқ юкини кенгроқ ифода-

лаб беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон

Респуб ликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Респуб-

ликасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони.

3. Ю. Фокин, Е. Кирова. Налоговая нагрузка, проблемы и пути решения // Экономист. 1998. №10. с.

-55

4. Е.В. Балацкий. О природе несостоятельности российской фискальной системы // Общество и эко-

номика. 2004, №11-12. с. 129.

5. Е.В. Балацкий. Налоговые реформы и экономический рост // Проблемы прогнозирования. 2006.

№2. с. 136 – 144.

6. Е.А. Егорова, Ю.А. Петров. Сравнительный анализ эффективной ставки налогов в России и зарубеж-

ных странах // Налоговый вестник. 1995. №11. с. – 14.

7. М.И. Литвин. Налоговая нагрузка и экономические интересы предприятий // Финансы. 1998. №5. с.

-31, В.Г. Паньсков. Налоги и налогообложение в РФ. М.: Книжный мир. 1999, с. 67 – 68.

8. В.Г. Паньсков. Налоги и налогообложение в РФ. М.: Книжный мир. 1999, с. 69.

9. М.И. Литвин. Налоговая нагрузка и экономические интересы предприятий // Финансы. 1998. №5.

с. – 30.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон ликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони.

Ю. Фокин, Е. Кирова. Налоговая нагрузка, проблемы и пути решения // Экономист. 1998. №10. с. -55

Е.В. Балацкий. О природе несостоятельности российской фискальной системы // Общество и экономика. 2004, №11-12. с. 129.

Е.В. Балацкий. Налоговые реформы и экономический рост // Проблемы прогнозирования. 2006. №2. с. 136 – 144.

Е.А. Егорова, Ю.А. Петров. Сравнительный анализ эффективной ставки налогов в России и зарубежных странах // Налоговый вестник. 1995. №11. с. – 14.

М.И. Литвин. Налоговая нагрузка и экономические интересы предприятий // Финансы. 1998. №5. с. -31, В.Г. Паньсков. Налоги и налогообложение в РФ. М.: Книжный мир. 1999, с. 67 – 68.

В.Г. Паньсков. Налоги и налогообложение в РФ. М.: Книжный мир. 1999, с. 69.

М.И. Литвин. Налоговая нагрузка и экономические интересы предприятий // Финансы. 1998. №5. с. – 30.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов