75
№ 4 (20)
Октябрь-Декабрь, 2022 йил
Инвестиция, рақамли ва инновацион технологиялар / Инвестиции, цифровые и
инновационные технологии / Investment, digital and innovative technologies
Ҳудудларда информацион технологиялар
ривожланишидаги тафовутлар
Дилорам ТАШМУХАМЕДОВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
“Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси” раиси ўринбосари,
E-mail: d_toshmuxamedova@senat.uz
Бугунги кунда инсон ҳаётини ахборот техноло-
гияларисиз тасаввур қилиш тобора қийинлашиб
бормоқда. АКТ одамларга мулоқот қилиш, ёрдам
излаш, ахборот ва таълим олишнинг янги, яхши
ва тезкор усулларини тақдим этган ҳолда ҳаёт-
нинг барча жабҳаларига кириб бормоқда. Ҳар йили
Портуланс Институти томонидан 134 та мамла-
катни қамраб олган “Тармоқ тайёрлиги индекси”
ҳисобланади, ушбу индекс ахборот-коммуникация
технологиялари ва тармоқ иқтисодиётининг риво-
жланиш даражасини тавсифловчи комплекс кўр-
саткичлардан ташкил топган. Индекснинг юқори
поғоналарида Швеция, Дания ва Сингапур каби
мамлакатлар етакчилик қилади. Афсуски, ушбу ин-
дексга Ўзбекистон ҳали киритилмаган. Сўнгги бир
неча ўн йиллик давомида бутун дунёда АКТ хиз-
матлари жадал суръатлар билан ўсди. 2020 йилда
глобал АКТ харажатлари тахминан 4,9 триллион
АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2023 йилга
бориб бу кўрсаткич 5,8 триллион долларгача оши-
ши кутилмоқда.
БМТнинг маълумотларига кўра, 2021-йил охи-
рига келиб интернет тармоғига 4,9 миллиард киши
уланган, 2019-йилда бу рақам 4,1 миллиардни таш-
кил этган эди. БМТ экспертлари буни глобал ри-
вожланиш нуқтаи назаридан яхши янгилик, деб
ҳисобламоқда. Бироқ, умумий маълумотлар катта
рақамли тафовутни кўрсатади. Ҳали ҳам интернет-
га уланмаган 2,9 миллиард дунё аҳолисининг қа-
рийб 96%и ривожланаётган мамлакатларда яшай-
ди. Мутахассисларнинг қайд этишича, пандемия
даврида кўрилган чора-тадбирлар интернетга ула-
нишлар сонининг ўсишига туртки бўлган. Панде-
мия даврида тармоқ фойдаланувчилари сони 17%га
ошган. Кўпчилик интернетга уланишга мажбур
бўлган, чунки бу ўқиш, ишлаш, янгиликлар олиш
ва коммунал тўловларни тўлашнинг ягона йўли эди.
Лекин ҳамма ҳам тегишли телефонлар, компьютер-
лар ёки ноутбукларни сотиб олишга ёки Интернет
хизматлари учун ҳақ тўлашга қодир эмас.
Ривожланиш даражаси паст бўлган мамлакат-
ларда аҳолининг деярли тўртдан уч қисми ҳеч қа-
чон интернет тармоқларига уланмаган. Бунинг асо-
сий сабаблари – қашшоқлик, саводсизлик, электр
энергиясидан фойдаланиш чекланганлиги, рақамли
кўникмалар ва рақамли хабардорликнинг етишмас-
лигидир. Шу билан бирга, асосан аёллар рақамли
дунёдан ташқарида қолмоқда. Шунингдек, шаҳар
ва қишлоқ аҳолиси ўртасидаги рақамли тафовут
сақланиб қолмоқда. Дунё миқёсида шаҳар аҳолиси
орасида интернет фойдаланувчилари сони қишлоқ
жойларда яшовчиларникидан деярли икки бара-
вар кўп. Ёш орасидаги тафовутлар дунёнинг барча
минтақаларида яққол кўзга ташланади. Ўртача 15
ёшдан 24 ёшгача бўлган дунё аҳолисининг 71%и
интернетдан фойдаланади, қолган барча ёш гу-
руҳларида эса бу кўрсаткич 57%ни ташкил қилади.
Бутун дунё бўйлаб интернет фойдаланувчила-
ри сони пандемиянинг биринчи йилида 17%дан
кўпроққа ўсди, бу сўнгги ўн йилликдаги энг катта
йиллик ўсишдир.
Internet World Stats [1] маълумотларига кўра,
2021 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 50,6%и ин-
тернетга уланган, Давлат статистика қўмитасининг
УЎК:
004.332.1(575.1)
76
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
маълумотларига кўра эса, 56,2%. Жаҳон банки-
нинг маълумотларига кўра эса, 2019 йилда аҳоли
орасида Интернетнинг тарқалиши 70%ни ташкил
этган. Асосий ўсиш нуқтаси 2012 йилга тўғри ке-
лади, шундан сўнг фойдаланувчилар сони ҳар икки
йилда деярли икки баравар кўпайган.
2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлан-
тириш стратегиясида рақамли иқтисодиётни иқтисо-
дий ривожланишнинг асосий омилларидан бирига ай-
лантириш кўзда тутилган. Соҳадаги лойиҳалар уларни
амалиётда қўллашга қаратилган. Масалан, рақамли
инфратузилмани янада ривожлантириш орқали бар-
ча аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари ва
магистрал йўлларни кенг полосали тармоқлар билан
қамраб олиш. Бу тадбирлар Президентимизнинг 2020-
йил 5-октабрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стра-
тегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга оши-
риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида
бошланган. Ҳужжатга мувофиқ, уч йиллик рақамли
трансформация доирасида Навоий вилоятида умумий
қиймати 54 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 122 та тад-
бирни амалга ошириш режалаштирилган.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб туриб-
дики, юртимизда АТ соҳасини ривожлантириш
бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунга яна бир яққол мисол “Дастурий маҳсулот-
лар ва ахборот технологиялари технологик парки”
(IT-Парк)нинг ташкил этилишидир. Ушбу IT-парк-
да жами 17 та бино қурилади. Унда юқорида қайд
этилган ташкилотлардан ташқари университет,
хизмат уйлари, меҳмонхона, умумий овқатланиш
шохобчалари, савдо дўконлари, спорт майдончаси
ва дам олиш масканлари жойлашади. Буларнинг
барчаси юртимиздаги АТ соҳасини ривожланти-
ришга катта ҳисса қўшиши табиий.
АТ – соҳасининг ривожланиши иқтисодий ва
ижтимоий соҳаларнинг ривожига ижобий таъ-
сир кўрсатиб келмоқда. Бунинг исботи сифатида
қатор тадқиқотларни келтириш мумкин:
Ахборот-коммуникация технологиялари глобал
ишсизлик муаммосига қарши курашишда ёрдам бера-
диган иш ўринларини яратиш учун янги имкониятлар
очмоқда. Масалан, мобил телефон иловалари саноа-
тининг равнақ топиши ривожланган ва жадал суръ-
атлар билан ривожланаётган мамлакатларда кичик ва
ўртача корхоналар учун янги имкониятлар яратди [2].
Оптик толали интернет узунлигининг 100 км га
ошиши ишсизликнинг 0,04 ф.п. га қисқаришида ёр-
дам беради [2].
Интернетдан фойдаланувчилар сонининг 1 ф.п.
га ортиши ишсизликни 0,02 ф.п. га камайтиради.
100 та янги асосий уяли алоқа станциясининг
қурилиши ишсизлик даражасини 0,05 ф.п. га ка-
майтириш имконини беради [2].
АКТнинг ривожланиши ишсизлик даражасига
яна бир восита орқали таъсир кўрсатади. Иқтисо-
дий тараққиётнинг ҳозирги босқичида бандлик би-
лан боғлиқ муаммоларни янгича ёндашув – масофа-
вий иш ёки фриланс орқали ҳал қилиш мумкин[2].
Шунингдек, тадқиқот натижаларида АКТ реал
даромадларнинг ўсишига бир неча йўллар орқали
ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган: масалан,
таълим тизимига (онлайн дарслар ва курсларни
жорий этиш орқали, молия ташкилотлари фао-
лиятининг кенгайииши, ишсизликнинг қисқари-
шига (янги касблар ва иш ўринлари, жумладан
онлайн-маконда ташкил этилиши орқали таъсир
қилади.
Оптик толали алоқа линиялари узунлигининг
100 километрга ортиши аҳоли реал даромадлари-
нинг 1,43 фоизга ўсишида ёрдам беради. Интернет-
дан фойдаланувчилар сонининг 1 фоиз пунктига
кўпайиши аҳоли реал даромадларининг 0,9 фоизга
ошишига олиб келади [3].
Юқорида келтирилган тадқиқотлардан кўриниб
турганидек, ахборот технологияларининг ривожла-
ниши ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий соҳаларга ижо-
бий таъсир қилиб, мамлакат ривожи ва аҳоли фаро-
вонлигини оширишга катта ҳисса қўшади.
1- расм. Ҳудудлар кесимида интернет тармоғига
уланган абонентлар сони (100 кишига нисбатан)
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Давлат ста-
тистика қўмитаси маълумотлари.
Бугунги кунда республикада АТ – соҳасини ри-
вожлантириш бўйича қатор чора-тадбирларнинг
олиб борилишига қарамай, ҳудудлар кесимида ин-
тернетдан фойдаланиш бўйича қатор муаммолар ва
77
№ 4 (20)
Октябрь-Декабрь, 2022 йил
тафовутлар мавжуд. Ҳудудларда ахборот техноло-
гияларини ривожлантириш даражасига қуйидаги
омиллар таъсир кўрсатади:
– ҳудудларда ахборот технологияларини ри-
вожлантириш бўйича олиб борилаётган сиёсат (шу-
нингдек, инфраструктура);
– минтақа иқтисодиётининг тармоқ тузилмаси;
– ҳудуд аҳолисининг харид қобилияти ва иқти-
содий фаоллиги;
– ноишлаб чиқариш соҳасининг ривожланиш
даражасига, биринчи навбатда, савдо, молиявий
сектор, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар;
– инвестицияларнинг фаоллиги.
Тошкент шаҳрида аҳолининг 151,5%и (йил охи-
рига, 100 та аҳолига нисбатан) интернет тармоғига
уланган ва бу албатта республика бўйича энг яхши
кўрсаткич ҳисобланади. Энг паст кўрсаткичлар
Қашқадарё (50,3%), Тошкент (50,9%), Андижон
ва Жиззах (55.6%) вилоятларида кузатилмоқда (1-
расм).
Аҳолининг интернет тармоғига уланиши ҳудуд-
лардаги инфраструктура даражасига боғлиқ. Оптик
толали алоқа линияларининг узунлиги бўйича Тош-
кент шаҳри 15 минг километрлик узунлик билан
биринчи ўринда, 11 минг км. билан Самарқанд ви-
лояти иккинчи ўринда, 10,5 минг км. узунлик билан
Тошкент вилояти учинчи ўринда туради. Энг паст
кўрсаткичлар Хоразм, Жиззах ва Сирдарё вилоят-
ларида кузатилмоқда.
якунлари бўйича республика бўйича мобил алоқа
тизимига уланган абонентлар сони 29 миллиондан
ошган. Уларнинг 21,8% Тошкент шаҳрига, 10,4%
Фарғона, 9,6 % эса Самарқанд вилоятларига тўғри ке-
лади. Кўриниб турганидек, ушбу кўрсаткич бўйича
ҳам республика ҳудудларида қисман бўлсада тафо-
вутлар мавжуд (2-расм). Ҳудудлар кесимида мобил
алоқа тизимига уланган абонентлар Тошкент (100 та
аҳолига нисбатан 57,4 та) ва Сурхондарё (59,3) вило-
ятларида бошқа вилоятларга нисбатан кам.
АТ – соҳасининг ривожланиш даражасини кўр-
сатувчи яна бир омил – кўрсатилаётган алоқа ва ах-
боротлаштириш хизматларининг ҳажмидир. 2021
йил якунлари бўйича аҳолига кўрсатилган алоқа ва
ахборотлаштириш хизматларнинг ҳажми республи-
ка бўйича 17 755.1 миллиард сўмни ташкил этган,
ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 128,2% га
ошган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, кўрсатилган хиз-
матларнинг деярли 60%и Тошкент шаҳрига тўғри
келади (3-расм).
2-расм. Ҳудудлар кесимида мобил алоқа тизи-
мига уланган абонент станциялари улуши
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Давлат ста-
тистика қўмитаси маълумотлари.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, дунё аҳо-
лисининг катта қисми интернет тармоғига мобил
алоқа воситалари ёрдамида уланади, шунинг учун
мобил алоқа тизимига уланиш даражаси интернет-
дан фойдаланишга катта таъсир кўрсатади. 2021
3-расм. Ўзбекистон Республикасида кўрсатил-
ган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳа-
жмининг ҳудудлар бўйича улуши
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Давлат ста-
тистика қўмитаси маълумотлари.
Кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича Фарғона
вилояти 5,3% улуш билан иккинчи ўринни, Са-
марқанд вилояти эса учинчи ўринни эгаллади.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган
барча кўрсаткичлар бўйича Тошкент шаҳри етакчи
бўлиб қолмоқда, бу эса ўз навбатида инфраструкту-
ра, аҳолининг яшаш тарзи ва бошқаларга жиддий
таъсир кўрсатиши мумкин.
Интернетга уланиш бўйича таъсир қилувчи
омилларни аниқлаш мақсадида эмперик таҳлил
амалга оширилди. Таҳлилда ҳудудлардаги оптик
толали алоқа линияларининг узунлиги, аҳолининг
реал даромадлари, ишсизлик даражаси, олий таъ-
78
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
лим билан қамраб олиш даражаси, аҳоли жон бошига ЯИМ, телефон аппаратлари билан қамраб олиш
даражаси каби омиллар таъсири аниқланди. Биринчи навбатда индикаторлар орасидаги корреляцион боғ-
лиқлик аниқланди (1-жадвал).
1-жадвал
Омиллар орасидаги корелляцион боғлиқлик
Абонентлар
сони
Линиялар
узунлиги
Мобил
алоқа
Тел.
аппаратлари
ЯҲМ
Аҳоли жон
бошига ЯҲМ
Аҳоли жон бошига
даромадлар
Ишсизлик
даражаси
Абонентлар сони
1,000
Линиялар узунлиги
0,737
1,000
Мобил алоқа
0,936
0,547
1,000
Тел.
аппаратлари
0,697
0,359
0,728
1,000
ЯҲМ
0,822
0,812
0,696
0,510
1,000
Аҳоли жон бошига
ЯҲМ
0,457
0,584
0,304
0,547
0,740
1,000
Аҳоли жон бошига
даромадлар
0,666
0,760
0,482
0,545
0,833
0,909
1,000
Ишсизлик даражаси
0,217
0,409
0,005
-0,268
0,310
0,265
0,389
1,000
Манба:
муаллиф ишланмаси.
Жадвалдан кўриниб турганидек, интернетга
уланган абонентлар сони ва ишсизлик даражаси
орасида корреляцион боғлиқлик деярли йўқ, қол-
ган барча кўрсаткичлар орасида кучли корреляци-
он боғлиқлик мавжуд экани аниқланди. Омиллар-
нинг таъсир этиш даражасини аниқлаш мақсадида
регрессия қурилди. Регрессиямизнинг тенгламаси
қуйидагича кўринишга эга:
Labon.= 0,34*LGDPp.c.+0.04*liniyalar+0,04*Te
l.app+2,55*Cons.
бунда,
Labon.
– логарифмланган интернет тар-
моғига уланган абонентлар сони;
LGRPp.c.
– аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий
маҳсулот;
liniyalar
– оптик толали алоқа линияларининг
узунлиги;
Tel.app
– телефон аппаратлари билан таъмин-
ланганлик даражаси.
Тенглама натижаларига кўра, аҳоли жон бошига
ҳудудий маҳсулотнинг 1% га ошиши, интернет тар-
моғига уланган абонентлар сонининг 0,34% га оши-
шига олиб келади, линиялар узунлигининг 1%га
ошиши абонентлар сонини 0,04% га, телефон ап-
паратлар сонининг 1%га ошиши эса абонентлар со-
нини 0,04% га ошириши маълум бўлди. Аҳолининг
реал даромадлари ҳам интернетга уланган абонент-
лар сонига ижобий таъсир қилиши маълум бўлди,
лекин аҳоли жон бошига ҳудудий маҳсулот ҳажми
билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги юқори бўлга-
ни учун биргаликда тенгламада қўллаш имконияти
йўқ. Олий таълим билан қамраб олиш ва ишсизлик
даражаси каби омиллар статистик аҳамиятсиз экан-
лиги учун моделдан олиб ташланди.
2-жадвал
Интернет тармоғига уланган абонентлар
сонига таъсир этувчи омиллар таҳлили
Омилларнинг номланиши
Эластиклик
коэффициенти
Эҳтимол
P>/t/
оптик толали алоқа
линияларининг узунлиги
0,04
0,000***
аҳолининг реал даромадлари
0,70
0,022***
ишсизлик даражаси
0,04
0,848
олий таълим билан қамраб
олиш даражаси
-0,00
0,797
аҳоли жон бошига ЯҲМ
0,34
0,013***
телефон аппаратлари билан
қамраб олиш даражаси
0,04
0,013***
Кузатувлар сони
98
R-squared
0.94
Манба:
муаллиф ишланмаси.
Шундай қилиб, эмперик таҳлил натижалари-
га кўра, Ўзбекистон мисолида интернетга уланган
абонентлар сонига биринчи навбатда аҳоли жон
бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ва аҳолининг реал
даромадлари таъсир қилиши маълум бўлди. Бундан
келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида интернетдан фой-
даланишдаги номутаносибликларни ҳал қилиш мақ-
садида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш
тавсия этилади:
79
№ 4 (20)
Октябрь-Декабрь, 2022 йил
- биринчи навбатда, аҳоли жон бошига ЯҲМ
ва аҳоли реал даромадларини ошириш мақсадида
янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли фаровон-
лигини ошириш мақсадида зарур чора-тадбирлар-
ни амалга ошириш;
- ҳудудларда аҳоли орасида интернетдан кенг
фойдаланишни таъминлаш мақсадида оптик тола-
ли алоқа линияларини кенгайтириш;
- замонавий ахборот-коммуникация технология-
лари асосида масофавий таълим дастурларини таш-
кил этиш;
- маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни
онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи,
шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга
юкловчи “E-MINBAR” платформасини амалиётга
жорий этиш, таълим жараёнларида “булутли техно-
логиялар”дан фойдаланиш;
- масофадан туриб фойдаланиш имконини бе-
рувчи электрон кутубхона тизимини ҳудудларда
кенг жорий этиш;
- таълим муассасаларида дастурий маҳсулотлар
етарли даражада эмаслигини ҳисобга олиб, уларни
мультимедиа электрон дарсликлар, ўргатувчи тре-
нажёрлар, виртуал лаборатория, техник қурилма-
ларнинг дастурий таъминоти, уларни ишлатиш ва
ўргатиш бўйича қўлланмалар билан таъминлаш;
- миллий электрон таълим ресурслари яра-
тилишини жадаллаштириш, хорижий электрон
таълим ресурсларини таржима қилиш ишлари-
ни ташкил этиш, таълим жараёнида электрон
ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб
бориш, электрон ўқув адабиётлар яратиш, улар-
ни мобил қурилмаларга юклаб олиш мақсадида
кутубхоналарда QR-код ёрдамида электрон ресур-
слар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизи-
мини такомиллаштириш;
- ота-оналарнинг ўз фарзандларида Интернет-
дан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш,
назорат қилиш бўйича масъулиятини оширишга
йўналтирилган махсус қўлланмалар, тарғибот ма-
териаллари, видеороликлар ишлаб чиқиш ва ОАВ
орқали кенг ёритиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари билан
боғлиқ йўналишда кадрлар тайёрловчи олий таъ-
лим муассасалари битирувчилари сонини, ахборот
технологиялари соҳасида ўртача даражада компе-
тенцияга эга бўлган ўрта махсус касб-ҳунар таъли-
ми муассасалари битирувчилари сонини ошириш
(айниқса, ҳудудларда);
- ҳудудларда ғоялар ва янги технологиялар яра-
тишни тарғиб қилувчи республика танловлари ва
тадбирларини (хакатонлар, конкурслар, олимпиа-
далар ва бошқалар) ўтказиш;
- ҳудудлардаги таълим тизимида таълим сифати
ва самарадорлигини оширишга қаратилган устувор
йўналишларни аниқлашда бевосита таълим олаёт-
ган ёшлар, хусусан хорижда ўқиётган ёшларнинг
ташаббусларини чуқур таҳлиллар асосида ўрга-
нишга алоҳида эътибор қаратиш.
Манба ва адабиётлар
1. Internet World Stats https://www.internetworldstats.
com
2. https://ifmr.uz/publications/articles-and-abstracts/
internet_development
3. https://ifmr.uz/publications/articles-and-abstracts/
ict
4. Давлат статистика қўмитаси манбалари
https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/raqamli-iqtisodiyot
Миллий электрон таълим
ресурслари яратилишини
жадаллаштириш, хорижий
электрон таълим ресурсларини
таржима қилиш ишларини
ташкил этиш, таълим
жараёнида электрон
ресурслар салмоғини
босқичма-босқич ошириб
бориш, электрон ўқув
адабиётлар яратиш, уларни
мобил қурилмаларга юклаб
олиш мақсадида кутубхоналарда
QR
-код ёрдамида электрон
ресурслар ҳақидаги
ахборотларни жойлаштириш
тизимини такомиллаштириш.
80
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
Ҳудудларда информацион технологиялар
ривожланишидаги тафовутлар
Дилорам Ташмухамедова,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг “Ёшлар, маданият ва спорт
масалалари қўмитаси” раиси ўринбосари
Аннотация:
мақолада дунё миқёсида ахборот тех-
нологияларининг ривожланиши бўйича қисқача шарх
келтирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси-
нинг ҳудудларида ахборот технологияларининг ри-
вожланиши бўйича таҳлил олиб борилган, мавжуд
муаммолар аниқланиб тафовутлар қайси ҳудудлар-
да эканлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси-
нинг 14 та ҳудуд маълумотлари асосида экономе-
трик таҳлил амалга оширилган. Мақола сўнггида
ҳудудларда ахборот технологияларини ривожлан-
тириш бўйича таклифлар келтирилган.
Калит сўзлар:
ахборот технологиялари, ахбо-
ротлаштириш, АT-соҳа, рақамли иқтисодиёт, оп-
тик толалар.
Различия в развитии информационных
технологий в регионах
Дилорам Ташмухамедова,
Сенатор Олий Мажлиса Республики Узбекистан,
Заместитель председателя «Комитета по
вопросам молодежи, культуры и спорта»
Аннотация:
в статье представлен краткий об-
зор развития информационных технологий в мире.
Также был проведен анализ развития информацион-
ных технологий в регионах Республики Узбекистан,
выявлены существующие проблемы и определе-
ны различия. Проведен эконометрический анализ
на данных 14 регионов Республики Узбекистан. В
конце статьи предложены рекомендации по разви-
тию информационных технологий в регионах.
Ключевые слова:
информационные техноло-
гии, информатизация, IT – индустрия, цифровая
экономика, оптические волокна.
Differences in the development of information
technologies in the regions
Diloram Tashmukhamedova,
Senator for Oliy Majlis of Republic
of Uzbekistan the Deputy
Chairman of the Committee on Youth,
Culture and Sports
Abstract:
the article presents a brief overview
of the development of information technology in the
world. An analysis of the development of information
technologies in the regions of the Republic of Uzbekistan
was also carried out, existing problems were identified
and differences were identified. An econometric
analysis was carried out on the data of 14 regions of
the Republic of Uzbekistan. At the end of the article,
recommendations are offered for the development of
information technologies in the regions.
Keywords:
information
technology,
informatization, IT industry, digital economy, optical
fibers.
