Авторы

  • Хокимжон Икромов
    Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.135228

Ключевые слова:

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси электрон ҳамкорлик сунъий интеллект рақамли технологиялар хорижий тажриба давлат ижрочиларининг иш ҳажми.

Аннотация

Мазкур тезисда ижро иши юритиш жараёнида давлат ижрочиларининг иш юкламасини оптималлаштириш мақсадида ижро иши юритиш жараёнига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, сунъий интеллект соҳасида илғор тажрибага эга бўлган хорижий компанияларнинг бу борадаги тажрибасини миллий қонунчилик ва миллий ижро тизимига жорий этиш, Мажбурий ижро бюроси ходимларини сунъий интеллект соҳасида катта ютуқларга эга компаниялар билан ҳамкорликда малакасини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этиш, шу билан бирга, давлат ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиб янги таҳрирда қабул қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш хусусидаги таклифлар ҳақида фикр юритилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

102

ИЖРО ИШИ ЮРИТИШНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ

ИЖРОЧИЛАРИ ИШ ҲАЖМИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ

ҲУҚУҚИЙ-АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Хокимжон Икромов

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни

муҳофаза қилиш академияси,

Ўзбекистон

E-маил манзили: ikromovmib@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.16958641

Аннотация:

Мазкур тезисда ижро иши юритиш жараёнида давлат

ижрочиларининг иш юкламасини оптималлаштириш мақсадида ижро иши

юритиш жараёнига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий
этиш, сунъий интеллект соҳасида илғор тажрибага эга бўлган хорижий

компанияларнинг бу борадаги тажрибасини миллий қонунчилик ва

миллий ижро тизимига жорий этиш, Мажбурий ижро бюроси

ходимларини сунъий интеллект соҳасида катта ютуқларга эга

компаниялар билан ҳамкорликда малакасини ошириш мақсадида ўқув

машғулотлари ташкил этиш, шу билан бирга, давлат ижрочиларининг иш

ҳажми меъёрларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бугунги

кун талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиб янги таҳрирда

қабул қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш хусусидаги таклифлар

ҳақида фикр юритилган.

Калит сўзлар:

Мажбурий ижро бюроси, давлат ижрочиси, электрон

ҳамкорлик, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, хорижий тажриба,

давлат ижрочиларининг иш ҳажми.

Abstract:

This thesis discusses proposals for the wide implementation of

artificial intelligence technologies in the process of enforcement proceedings in

order to optimize the workload of state enforcement officers. Special emphasis

is placed on studying and adapting the experience of foreign companies with

advanced expertise in artificial intelligence to the national legislation and

enforcement system. It also proposes the organization of training sessions for

the staff of the Bureau of Compulsory Enforcement in cooperation with leading

AI companies to improve their professional skills. Furthermore,

recommendations are made to review and adopt in a new edition the regulatory

legal acts that define the workload standards of state enforcement officers in
accordance with current requirements, as well as to improve the legislation.

Key words:

Bureau of Compulsory Enforcement, state enforcement

officer, electronic cooperation, artificial intelligence, digital technologies, foreign

experience, workload of state enforcement officers.

Аннотация:

В

данной

тезисной

работе

рассматриваются

предложения по широкому внедрению технологий искусственного

интеллекта в процесс исполнительного производства с целью


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

103

оптимизации рабочей нагрузки государственных исполнителей. Особое
внимание уделено изучению и применению опыта зарубежных компаний,

обладающих передовыми разработками в области искусственного

интеллекта, в национальное законодательство и систему исполнения.

Также предлагается организация учебных занятий для сотрудников Бюро

принудительного исполнения совместно с ведущими компаниями в сфере

искусственного интеллекта с целью повышения их квалификации. Кроме

того, выдвигаются предложения по пересмотру и принятию в новой

редакции нормативно-правовых актов, устанавливающих нормы нагрузки

государственных исполнителей, исходя из современных требований, а

также совершенствованию законодательства.

Ключевые

слова:

Бюро

принудительного

исполнения,

государственный

исполнитель,

электронное

взаимодействие,

искусственный интеллект, цифровые технологии, зарубежный опыт,

нагрузка государственных исполнителей.

INTRODUCTION/ ВВЕДЕНИЕ/ КИРИШ

Ижро иши юритиш жараёнида давлат ижрочиларининг иш

юкламасини оптималлаштириш мақсадида ижро иши юритиш жараёнига

сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, сунъий интеллект

соҳасида илғор тажрибага эга бўлган хорижий компанияларнинг бу

борадаги тажрибасини миллий қонунчилик ва миллий ижро тизимига

жорий этиш, Мажбурий ижро бюроси ходимларини сунъий интеллект

соҳасида катта ютуқларга эга компаниялар билан ҳамкорликда

малакасини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этиш бугунги

кунда соҳа олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Хусусан, сўнгги йилларда Мажбурий ижро бюроси органлари

фаолиятига кенг қамровда ахборот коммуникация технологиялари жорий

этилган бўлсада, ваколатли органлардан келиб тушаётган ижро ишлари

динамикаси юқори суратларда ошиб бораётгани сабабли давлат

ижрочиларининг иш юкламаси ҳам юқорилигича қолмоқда. Бу эса, соҳага

сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали ундирувнинг

қўшимча механизмларини янада кенг жорий этиш йўли билан

ходимларнинг иш ҳажмини қисқартириш лозимлигини кўрсатмоқда.

METHODS/ МЕТОДЫ / ТАДҚИҚОТНИНГ УСУЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини

ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ-1-сон Фармонининг 1-иловасига асосан тасдиқланган

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини

янада ривожлантириш бўйича” Чора-тадбирлар дастурининг 8-бандида

“Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик

ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан

ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва қарор қабул қилишда


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

104

инсон омилини камайтириш механизмларини жорий этиш” лозимлиги
кўрсатилган.1

Сўнгги йилларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини

ижро этиш соҳасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида

мамлакатимизнинг мажбурий ижро этиш тизимида бир қатор ижобий

ўзгаришлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳон миқёсида содир бўлаётган

охирги ўзгаришлар ва янгиликларни инобатга олган ҳолда замонавий

технологияларни ижро соҳасига мунтазам татбиқ этиб борилишини

таъминлаш, шундан келиб чиққан ҳолда миллий қонунчиликни доимий

такомиллаштириб бориш ва бугунги кундаги вазиятга мос бўлмаган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириб, янги таҳрирда қабул
қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

DISCUSSION/ ОБСУЖДЕНИЕ/МУҲОКАМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 10.03.2011 йилда

2207-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Суд ижрочиларининг

иш ҳажми меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қўшма қарорига асосан

суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари ижро иши юритишлар бўйича

суд ижрочилари томонидан бажариладиган ишларнинг вақт меъёрлари

асосида ҳисобланган бўлиб, унга кўра бир нафар ижрочи бир ойда ўртача

18,9 та, чоракда 56,7 та, йилда эса 226,8 та ижро ишини тамомлаш

имконияти мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Бунда, 1 та ижро ҳужжати билан боғлиқ барча зарурий процессуал

ҳаракатларни амалга ошириши учун давлат ижрочиси ўртача 592 дақиқа

сарфлаши ҳисоблаб чиқилган.

Бироқ, 2011 йилда ижро тизимига ахборот технологиялари, электрон

ахборот алмашинуви тизимлари, рўйхатдан ўтказувчи ва назорат

органларининг маълумотлар базалари интеграция қилинмаган бўлиб, ҳар

бир ижро ҳаракати қоғоз шаклда юритилишини инобатга олган ҳолда

юқоридаги хулосага келинган.

Бугунги кунда эса, Мажбурий ижро бюросининг “МИБ-Портал”

дастури вазирлик, идора ва ташкилотларнинг 70 га яқин ахборот

тизимига интеграция қилиниши таъминланган.

Аксарият

ижро

ҳаракатлари

дастур

орқали

тўлиқ

автоматлаштирилган бўлиб, давлат ижрочиларининг иш ҳажмини

енгиллаштиришда катта рол ўйнамоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда 10.03.2011 йилда қабул қилинган

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2024 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-1-сонли фармони. https://lex.uz/uz/docs/6723273


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

105

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан
тасдиқланган “Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларини тасдиқлаш

тўғрисида”ги Қўшма қарорининг бугунги кун талабларидан келиб чиққан

ҳолда такомиллаштириш ва давлат ижрочиларига янгиланган нормалар

асосида юклама белгиланиши мақсадга мувофиқдир.

Яъни, юқоридаги ҳужжатга асосан бугунги кунда бир нафар ижрочи

бир ойда ўртача 18,9 та, чоракда 56,7 та, йилда эса 226,8 та ижро ишини

тамомлаш имконияти мавжудлиги қайд этилган бўлсада, жорий этилган

ахборот тизимлари интеграцияси ва дастурларнинг имкониятларини

инобатга олган ҳолда ушбу меъёрларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ

ҳисобланади.

Бунда, 2011 йилда суд ижрочиларининг иш ҳажмига таъсир

кўрсатган барча индикаторлар орасидан бугунги кунда Мажбурий ижро

бюросининг дастурий таъминотлари орқали амалга ошириш имкони

мавжуд бўлган ҳаракатларни чиқариб ташлаш ёки кам вақт белгилаш

орқали ҳисоблаб, реал иш ҳажми меъёрларини келтириб чиқаришимиз

мумкин бўлади.

Хусусан, 2011 йилдаги ҳужжатга кўра:

1) Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш,

ижро иши юритишни қўзғатишга 16 дақиқа;

2) Ижро иши юритишни расмийлаштириш. Ижро иши юритиш

қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилишга 19 дақиқа;

3) Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш

тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув

қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштиришга 27 дақиқа;

4) Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198

1

-моддасида назарда тутилган

жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқаришга 33 дақиқа;

5) Қарздорнинг яшаш жойи ёки унинг мол-мулки турган жойга

чиқишга 74 дақиқа;

6) Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини аниқлашга

40 дақиқа;

7) Ундирувни қарздорнинг пул маблағларига қаратишга 44 дақиқа;

8) Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини хатлаш (банд

солиш), холисларни таклиф қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини

тушунтириш,

мол-мулкни

кўздан

кечириш,

далолатнома тузишга 72 дақиқа;

9) Мол-мулкни баҳолаш чораларини кўриш, ижро иши юритиш

тарафларини хабардор қилиш, мол-мулкни арзонлаштиришга 91 дақиқа;

10) Мол-мулкни сақланишини таъминлаш чораларини кўришга 55

дақиқа;

11) Хатланган мол-мулкни олиб қўйишга 84 дақиқа;


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

106

12) Хатланган мол-мулкни реализация қилиш учун топширишга 59

дақиқа;

13) Қарздор тугатилганда ижро ҳужжатини тугатиш комиссиясига

юбориш. Ижро ҳужжати тугатувчига юборилганлиги ҳақида ундирувчига

хабар беришга 38 дақиқа;

14) Ундирувчининг

талабларини

қаноатлантириш

навбатини

аниқлашга 25 дақиқа;

15) Ундирилган пул маблағларини тақсимлаш, ҳисоб-китоб

ҳужжатларини расмийлаштиришга 35 дақиқа;

16) Реализация қилинмаган мол-мулкни қарз ҳисобига олиш

ҳақидаги таклифни тайёрлашга 35 дақиқа;

17) Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаришга

20 дақиқа;

18) Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юборишга 23 дақиқа вақт

сарф этилиши ҳисоблаб чиқилган.

Бугунги кунда юқоридаги ижро ҳаракатларининг аксарияти

Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимлари ёрдамида амалга

оширилаётганидан келиб чиққан ҳолда:

Битта давлат ижрочисига тўғри келадиган иш ҳажми меъёрлари

ўртача бир кунда 1,5 та, ойда 30 та, чоракликда 90 та, йилда 360 та ижро

иши юритишлар сонига тўғри келиши ҳақида хулоса қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюросида айрим ижро ҳаракатлари

рақамлаштирилган бўлсада, Мажбурий ижро бюроси ва тарафлар

ўртасидаги алоқа жараёнлари автоматлаштирилмаган. Яъни, бугунги

кунда фуқароларнинг ижро соҳасидаги саволларга сунъий интеллект

асосида жавоб берувчи тизим жорий этилмаган.

Шунингдек,

Мажбурий

ижро

бюросида

сунъий

интелект

технологияларини жорий этиш билан ишловчи алоҳида тармоқ мавжуд

эмаслиги ҳам бу борадаги ишларнинг жадаллашишига салбий таъсир

кўрсатмоқда.

Бу ҳолат ҳам, давлат ижрочиларининг иш ҳажми ортишига ўзининг

салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Давлат ижрочилари иш вақтида мажбурий ижро ҳаракатларини олиб

бориши ва кўп вақти ҳудудда ўтиши боис фуқаролар билан мулоқат

қилиш имконияти чекланади. Шу сабабли, фуқаролар Бюронинг “Call
markazi”га ижро соҳасидаги саволлар билан мурожаат қилишига тўғри

келмоқда.

“Call markazi” ходимлари соат 9:00 дан 18:00 гача фаолият олиб

боргани сабабли фуқароларнинг саволлари ва мурожаатларини

24/7 режимида қабул қилиш имкони мавжуд эмас. Операторлар сони

камлиги, мурожаатлар салмоғи юқорилиги сабабли навбатлар сони

юқорилигича қолмоқда.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

107

Шунга кўра, бу борада хорижий тажрибани ўрганиб, ушбу

йўналишдаги илғор ечимларни Мажбурий ижро бюроси фаолиятига ҳам

татбиқ қилиш мақсадга мувофиқдир.

Мисол учун, Россия Федерациясида Суд ижрочилари федерал

хизмати (ФССП) томонидан сунъий интеллект технологияларидан

фойдаланиш 2023 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб йўлга қўйилган бўлиб,

технология ёрдамида ишлаб чиқилган овозли ёрдамчига “Полина” деб ном

берилган.

Жорий этилган сунъий интеллект тизими +7 (800) 303-00-00

телефон рақамли қўнғироқлар маркази орқали фуқароларга бепул

масофавий хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, сунъий

интеллект технологияси абонент оғзаки сўровини тушуниб, берилган
сўров мазмуни орқали унинг мавзусини аниқлайди, синтез қилади,

шунингдек, қўнғироқларни қайта ишлашнинг турли сценарийларини

аниқлайди. Бу эса, ижро иши бўйича тарафлар томонидан келиб

тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш амалиётини автоматлаштириш

билан бир қаторда мурожаатлар сонини сезиларли даражада камайишига

хизмат қилади.

Фуқаро билан мулоқот жараёнида овозли бот қўнғироқ қилувчининг

фамилияси, исми ва отасининг исмини, туғилган санаси ва рўйхатдан

ўтган ҳудудини сўрайди ва ушбу маълумотлар орқали мурожаат қилган

шахсни идентификация қилади. Қабул қилинган маълумотлар асосида

сунъий интеллект тизими сўров мазмунини шакллантиради ва ижро

ишларининг ягона маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотларни

аудио форматда тақдим этади.

Бунда мурожаат қилувчи томонидан муайян ижро иши бўйича

кенгайтирилган маълумот талаб қилинса, “Полина” шахснинг шахсини

тасдиқлаш учун қўшимча маълумотларни (ПИНФЛ ёки ИНН) сўраб олади

ва улар тақдим этилгандан сўнг батафсил маълумотни тақдим этади.

Овозли ёрдамчи мурожаат қилувчиларга қуйидаги маълумотларни

тақдим қилади:

– шахсга нисбатан ижро иши мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

– шахснинг Россия Федерацияси ҳудудидан четга чиқишига тақиқ

мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

– мол-мулк ва банк ҳисоб рақамларига қўйилган бандлар;
– мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатларга

нисбатан қўйилган чекловлар;

– суд ижрочилари ва бўлим бошлиқларининг шахсий қабули

тартиби.

Суд ижрочилари федерал хизмати (ФССП) томонидан сунъий

интеллект технологияси ёрдамида яратилган ушбу овозли ёрдамчи

“Яндекс” корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

108

технологиялари асосида ҳамкорликда яратилиб, амалиётга жорий
этилган.

Ўзбекистон Республикасида ҳам сунъий интелект асосида саволларга

жавоб берувчи Ўзбекистон миллий қонунчилик миллий базаси томонидан

ишлаб чиқилган ва қонунчилик соҳасидаги саволларга жавоб излашга

мўлжалланган ai.lex.uz сайти ва Олий суднинг суд соҳасидаги саволларга

жавоб берувчи my.sud.uz сайтидаги “чат-бот” ишга туширилган.

RESULTS/ РЕЗУЛЬТАТЫ/ НАТИЖАЛАР

Тадқиқот иши мобайнида олиб борилган таҳлил ва тўпланган

маълумотларлар асосида бугунги кунда Мажбурий ижро бюросини

рақамлаштиришнинг қўшимча воситаларини жорий этиш орқали давлат

ижрочиларининг иш юкламасини камайтириши мумкин бўлган айрим
таклифлар рўйхати шакллантирилди:

– Мажбурий ижро бюросида сунъий интелект технологияларини

жорий этиш билан ишловчи алоҳида тармоқ мавжуд эмаслиги сабабли,

биринчи навбатда Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратида

сунъий интеллект технологияларини жорий этишга масъул бўладиган

алоҳида тармоқ тузиш, тармоққа штат бирликлари ажратиш ва

ажратилган штатларни малакали мутахассислар билан тўлдириш;

– Сунъий интелект технологияларини “Yandex” компаниясининг

Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Бюро фаолиятига

татбиқ этиш;

Бунда, Бюронинг “Call markazi” фаолиятига сунъий интеллект жорий

этилиб, овозли роботлар ёрдамида операторлар ва фуқаролар ўртасидаги

ўзаро алоқалар автоматлаштирилади ҳамда ушбу тизим 24/7 режимида

хизмат кўрсатади;

– Бюронинг расмий веб-сайтида ижро соҳасидаги саволларга сунъий

интеллект асосида жавоб берувчи “чат-бот” жорий этиш;

– Мажбурий ижро бюросининг “mib.ijrochi” андроид дастурида

далолатномаларни “овозли ёрдамчи” орқали шакллантириш тизимини

жорий этиш;

– “Yandex” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан

ҳамкорликда Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш маркази ходимларини сунъий интеллект соҳасидаги билим ва

кўникмаларини ошириш;

– Ўзбекистонда “Yandex” хизматидан рўйхатдан ўтган хайдовчиларни

Бюро органларидаги мавжуд қарздорликлари ҳақида хабардор қилиш

механизмини жорий этиш. Бунинг натижасида, қарздорликлар ҳақида ўз

вақтида хабар берилиши ва ундирилиши таъминланади. Бугунги кунда

Ўзбекистонда “Yandex” хизматидан рўйхатдан ўтган хайдовчилар сони 650

мингдан юқори кўрсаткични ташкил этади;

– Сунъий

интеллект

технологиялари

ёрдамида

“Telegram

мессенжери” орқали ижро иши тарафларини огоҳлантиришга қаратилган


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

109

овозли қўнғироқлар ва матнли хабарлар юбориш имкониятларини жорий
қилиш. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида телеграмдан

фойдаланувчилар сони 18 млн. нафарни ташкил қилади;

– Давлат ижрочиларига бугунги кун талабларидан келиб чиққан

ҳолда юклама белгилаш ва уларнинг иш ҳажмини реал ҳолат асосида

таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Меҳнат

ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 10.03.2011 йилда

қабул қилинган “Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларини тасдиқлаш

тўғрисида”ги Қўшма қарорини бугунги кун талабларидан келиб чиққан

ҳолда такомиллаштириш ва янги таҳрирда қабул қилиш мақсадга

мувофиқдир.

CONCLUSION/ ЗАКЛЮЧЕНИЕ/ ХУЛОСА

Юқорида қайд этилган ижро ҳаракатларини Мажбурий ижро бюроси

маълумотлар базаси орқали рақамлаштириш механизмининг жорий

этилиши давлат ижрочиларининг иш ҳажмини камайтириш билан бир

қаторда, ундирув самарадорлигининг ортишига хизмат қилади.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёев

таъкидлаганидек «Суд қарорларининг адолатли ва ўз вақтида ижро
этилиши – халқ ишончини мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартидир».

References/ Список Источников/

Фойдаланилган Адабиётлар Рўйхати:

1) Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт
стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ-60-сон

Фармони

//

Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги
“Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони //
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2020 й., 06/24/185/0944-
сон;
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2019 йилдаги “Суд
ҳужжатлари

ва

бошқа

органлар

ҳужжатларини

ижро

этиш

самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-
сон Қарори;
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.10.2024 йилдаги “Сунъий
интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

110

стратегиясини

тасдиқлаш тўғрисида”ги

ПҚ-358-сон

Қарори //

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 07/24/358/0825-
сон;
6) Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 10 мартда 2207-сон билан
рўйхатдан ўтказилган “Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги Қўшма қарори // Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 20.03.2011 й., 2011 й., 10-11-сон, 109-сон;
7) https://www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2020 й., 06/24/185/0944-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2019 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сон Қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.10.2024 йилдаги “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-358-сон Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 07/24/358/0825-сон;

Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 10 мартда 2207-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қўшма қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.03.2011 й., 2011 й., 10-11-сон, 109-сон;