ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
49
ИЖРО ИШИ ЮРИТИШ ЖАРАЁНИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШДА
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Икромов Хокимжон Атхамжон ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш академияси магистранти
E-mail: ikromovmib@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.14961080
Аннотация.
Сунъий интеллект технологиялари ёрдамида айрим ижро
ҳаракатларини автоматлаштириш орқали Мажбурий ижро бюроси давлат
ижрочиларининг иш ҳажмини оптималлаштириш, ҳужжатлар ижросини
таъминлаш жараёнида рақамли технологиялар, электрон платформалар
ва ахборот тизимларидан янада кенг фойдаланиш масалалари ҳақида
фикр юритилган.
Калит сўзлар:
Мажбурий ижро бюроси, давлат ижрочиси, сунъий
интеллект, ижро ҳужжатлари ижросини автоматлаштириш, рақамли
технологиялар.
Аннотация.
В статье рассматриваются вопросы оптимизации объема
работы
государственных
исполнителей
Бюро
принудительного
исполнения за счет автоматизации некоторых исполнительных действий с
помощью технологий искусственного интеллекта. Также анализируется
более широкое использование цифровых технологий, электронных
платформ и информационных систем в процессе обеспечения исполнения
исполнительных документов.
Ключевые
слова:
Бюро
принудительного
исполнения,
государственный исполнитель, искусственный интеллект, автоматизация
исполнения исполнительных документов, цифровые технологии.
Abstract.
The article discusses optimizing the workload of state executors
at the Bureau of Compulsory Enforcement by automating certain enforcement
actions using artificial intelligence technologies. It also examines the broader
use of digital technologies, electronic platforms, and information systems in
ensuring the execution of enforcement documents.
Key words:
Bureau of Compulsory Enforcement, state executor, artificial
intelligence, automation of enforcement of documents, digital technologies.
Сунъий интеллект бугунги кунда дунё ҳаётининг барча жабҳалари
қаторида давлат бошқаруви, шу жумладан, ижро иши юритиш соҳасида
ҳам муҳим технологик инқилобларнинг асосий омилига айланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги қийинчиликлар, иш ҳажмининг
юқорилиги, хусусан, катта ҳажмдаги ҳужжатлар билан ишлаш, вақт
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
50
самарадорлигини таъминлаш ва инсон омилидан келиб чиқувчи
хатоларни камайтириш каби муаммоларни ҳал этишда сунъий
интеллектнинг ўрни дунё миқёсида юқори баҳоланмоқда.
Сунъий интеллект – инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид
қилиш имконини берувчи (шу жумладан, мустақил равишда ўрганиш ва
ечимларни излаш) ҳамда аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий
фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш
имконини берадиган технологик ечимлар мажмуи.
“Замонавий сунъий интеллект турли амалларни бажаришга
мўлжалланган алгоритм ва дастурий тизимлардан иборат бўлиб, инсон
онги бажариши мумкин бўлган бир қанча вазифаларни ахборот базасига
киритилган маълумотлар асосида амалга оширади. Шунингдек, сунъий
интеллект мураккаб таҳлиллар ва катта маълумотлар билан ишловчи
дастурларни ўз ичига олиб, мантиқли изчил мулоҳаза қилиш ҳамда тавсия
бериш қобилиятига эга “ақлли” технология ҳисобланади.”
Сунъий интеллект имкониятлари жаҳоннинг кўзга кўринган олим,
ёзувчи ва мутахассислари томонидан ҳам жуда юқори баҳоланиб
келинмоқда.
Жумладан, швециялик философ Ник Бостром ўзининг “Сунъий
интеллект. Босқичлар. Таҳдидлар. Стратегиялар” (Superintelligence: Paths,
Dangers, Strategies) китобида сунъий интеллект тараққиётининг
эҳтимолий
ссенарийлари,
хавф-хатарлари
ва
уни
бошқариш
стратегиялари ҳақида сўз юритган бўлиб, унинг фикрича, “Сунъий
интеллект энг сўнгги ихтиро бўлиши мумкин, чунки у барча кейинги
ихтироларни ўзи амалга ошира олади.”
Ёки, швед-америкалик физик олим ҳамда сунъий интеллект
мутахассиси Макс Тегмарк ўзининг “Ҳаёт 3.0: сунъий интеллект даврида
инсон бўлиб қолиш” (Life 3.0: Being Human in the Age of Artificial Intelligence)
китобида таъкидлашича, “Сунъий интеллект ҳаётни илгари ҳеч қачон
бўлмагандек гуллаб-яшнашига ёрдам бериши ёки биз бошқара
олмайдиган даражага келиб қолиши мумкин.”
Ўзбекистон Республикасида ҳам ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт
тармоқларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш учун
қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатнинг сунъий интеллект
технологияларидан фойдаланувчи дунёнинг етакчи давлатлари қаторига
киришига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
14.10.2024 йилдаги “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
51
қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-358-
сонли қарори тасдиқланган.
Ушбу қарорга асосан сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга
қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган мақсадли
кўрсаткичлар белгиланган бўлиб, унга кўра, “Ўзбекистонда сунъий
интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган
хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш, ягона
интерактив давлат хизматлари порталида сунъий интеллект асосида
кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш, сунъий интеллект
йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага
етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш,
сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга қаратилган
норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, соҳада стандартларни
такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш,
маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган
лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш,
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор
лойиҳаларни амалга ошириш, сунъий интеллект технологияларидан
фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш,
кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, ҳукуматнинг сунъий интеллектга
тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистон
Республикасининг биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига
эришиш” вазифалари қўйилган.
Мазкур халқаро ташкилотнинг 2024 йил якунлари бўйича тақдим
этган ҳисоботига кўра, Ўзбекистон “Сунъий интеллект стратегиялари
ривожланиш босқичида бўлган давлатлар” қаторида эканлиги қайд
этилиб, 53,45 балл билан дунё мамлакатлари орасида 70-ўринни
эгаллаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш
ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-
сон фармонига асосан “иқтисодиёт тармоқларида виртуал ва тўлдирилган
реаллик, криптография, машина ўрганиши, катта маълумотларни таҳлил
қилиш ва “булутли” ҳисоблаш технологияларидан фойдаланиш
имкониятларини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш, ишчи
жойларни босқичма-босқич автоматлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
52
жараёнларини
роботлаштириш,
шунингдек,
сунъий
интеллект
технологияларини жорий этиш” устувор йўналишлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан
белгиланган
мақсадлар
ва
Ўзбекистоннинг
сунъий
интеллект
технологияларини жорий этиш бўйича халқаро миқёсдаги ўрнини
ошириш мақсадида бошқа соҳалар билан бир қаторда ижро иши юритиш
соҳасига ҳам ушбу технологияларни кенг жорий этиш ходимларнинг иш
юкламасини камайтириш ва ижро иши юритишдаги тарафларни (қарздор
ва ундирувчи) ижро иши юритиш жараёнидаги ҳолатлар ҳақида тезкор
хабардор қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи томонидан
2021 йилнинг ноябрь ойида Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ХХVI халқаро
конгрессда “Бутунжаҳон рақамли ижро кодекси” (Global Code of Digital
Enforcement) қабул қилинган .
Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи ва Мажбурий ижро бюроси
ўртасида 2018 йилда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланиб,
аъзо давлатлар қаторига қўшилганини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 27 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим
қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-406-
сонли қарори асосида Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотлардаги
аъзолиги бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул бўлган давлат
органлари рўйхатига киритилганлиги, шу билан бирга, Мажбурий ижро
бюроси Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқига аъзолик бадалларини ўз
вақтида тўлаш учун масъул эканлигини инобатга олган ҳолда
“Бутунжаҳон рақамли ижро кодекси”да тақдим этилган тавсияларни
миллий қонунчилигимизга жорий этиш масаласини кўриб чиқиш
мақсадга мувофиқдир.
“Бутунжаҳон рақамли ижро кодекси” – бу суд қарорлари ва ижро
жараёнларини рақамли муҳитда самарали амалга ошириш учун ишлаб
чиқилган халқаро стандартлар мажмуаси бўлиб, кодексда суд
қарорларини
мажбурий
ижросини
таъминлашда
рақамли
технологияларни жорий этишда миллий қонунчиликка татбиқ этиш
лозим бўлган асосий тамойиллар келтирилган.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
53
Унинг асосий мақсади суд ижрочилари, молиявий институтлар ва
турли давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни такомиллаштириш ва суд
қарорлари
ижросини
рақамлаштириш
орқали
тезлаштиришдан
иборатдир.
Бунда “Бутунжаҳон рақамли ижро кодекси” нафақат суд қарорлари
ижроси билан боғлиқ жараёнларни рақамли технологиялар орқали
стандартлаштириш ва автоматлаштириш, балки қарздорликни ундириш
ва суд қарорларини ижро этиш жараёнида инсон омилини камайтириш,
жараёнларни тезкорлик билан амалга оширишни назарда тутувчи
нормаларни ҳам қамраб олган.
Жумладан, мазкур кодекснинг олтинчи боби “Ижро жараёнида сунъий
интеллектдан фойдаланиш” (Use of Artificial Intelligence in Enforcement) деб
номланган бўлиб, ушбу бобда:
– сунъий интеллект ёрдамида қўлланилаётган мажбурий ижро
чораларини баҳолаш, суд ижрочилари томонидан қўлланилиши мумкин
бўлган ижро чораларини сунъий интеллект технологияларидан
фойдаланган ҳолда аниқлаш орқали қарор қабул қилиш жараёнларини
тезлаштириш ва аниқлигини ошириш;
– сунъий интеллект воситалари ёрдамида автоматлаштирилган ижро
механизмларини жорий этиш, блокчейн технологияларини жорий этиш
орқали ундирувчи, қарздор ва суд ижрочиси ўртасида тўловларни
автоматик равишда амалга ошириш имкониятларини яратиш;
– автоматлаштирилган ижро жараёнлари давомида қабул қилинган
қарорлар ва амалга оширилган мажбурий ижро чораларининг хатолиги
туфайли зарар кўрган томонларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкам
ташкил этиш мақсадида улар томонидан шикоят қилиш тартибининг
ҳамда жиддий қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жабр кўрган тарафга
компенсация тўлашнинг соддалаштирилган механизмларини жорий этиш;
– суд ижрочилари фаолиятида сунъий интеллект технологияларидан
фойдаланиш орқали умумэътироф этилган ахлоқий меъёрларга қатъий
риоя қилиш, бунда инсон қадр-қиммати, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсга
доир ошкор этилиши мумкин бўлмаган маълумотларни дахлсиз сақлаш ва
уларни камситмаслик каби тамойилларни тўлиқ қамраб олиш масалалари
ёритилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу бобда нафақат сунъий
интеллект ёрдамида автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши
мумкин бўлган мажбурий ижро чоралари, балки, улардан фойдаланиш
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
54
орқали юзага келадиган камчиликларни олдини олиш борасида ҳам
асосли тавсиялар келтириб ўтилган.
Шунга кўра, миллий қонунчилигимизнинг суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш билан боғлиқ нормаларини мазкур
тавсиялар асосида такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, айрим ижро ҳаракатларини сунъий интеллект
орқали автоматлаштирилган тарзда олиб борилиши натижасида давлат
ижрочиларининг иш юкламалари сезиларли даражада камайишига олиб
келиб, уларни дастур томонидан амалга ошириш мумкин бўлмаган муҳим
ижро ҳаракатлари билан шуғулланишларига етарли вақт ажратилишида
асосий омил бўлиб хизмат қилади.
“Сунъий интеллект иш жараёнларини тубдан ўзгартириб, инсонларга
ижодий муаммоларни ҳал қилиш, стратегик фикрлаш ва инновацияларга
эътибор қаратиш имконини беради. Келажакда сунъий интеллект ва
инсонлар биргаликда ишлайди, ҳар бири ўзининг кучли томонларини
намоён қилади. Сунъий интеллект такрорий ва маълумотларга асосланган
вазифаларни бажарса, инсонлар энг яхши қила оладиган ишларига –
фикрлаш, яратиш ва инновациялар устида ишлашга эътибор қаратади.”
Ижро ҳаракатларини автоматлаштиришда сунъий интеллект
технологиялари қарор қабул қилиш ва жараёнларни оптималлаштиришда
қанчалик муҳим бўлса, ушбу жараёнларнинг хавфсизлиги ва
шаффофлигини таъминлаш учун блокчейн технологиялари жуда муҳим
ўрин тутади. Ушбу икки технологиянинг бирлаштирилиши орқали ижро
ишларини юритиш тизимини янада самарали ва ишончли олиб
борилишига замин яратилади.
“Блокчейн (блоклар занжири) – тақсимланган маълумотлар тўплами
бўлиб, унда маълумотлар сақлаш қурилмалари умумий серверга
уланмаган бўлади. Бу маълумотлар тўплами блоклар деб аталадиган
тартибга солинган қайдлар доимий ўсиб борадиган рўйхатида сақланади.
Ҳар бир блок вақт белгисига ва бундан олдинги блокка ҳаволага эга
бўлади.”
Блокчейн технологиясининг ижро иши юритиш тизимига жорий
этилиши орқали биринчи навбатда шаффофлик таъминланади ва
маълумотларнинг ишончлилик даражаси ортади.
Иккинчидан, маълумотлар ягона серверда эмас, балки тарқатилган
тармоқларда сақланиши натижасида эҳтимолий кибер ҳужумлар ҳамда
маълумотлар йўқолишининг олди олинади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
55
Учинчи навбатда эса, ушбу технология автоматлаштирилган ижро
жараёнларида жуда муҳим ўрин эгаллаши мумкин бўлиб, у орқали муайян
шартларнинг бажарилиши бошқа бир муайян ҳаракат автомат равишда
амалга оширилишига ва блокчейн транзакциялари инсон омилисиз
амалга оширилиши сабабли ижро ишларини кечиктириш ва бюрократик
тўсиқларни камайтиришга хизмат қилади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, суд ҳужжатларини ижро этиш
тизимига сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг бир қатор
муаммоли жиҳатлари ҳам ҳам мавжуд:
Биринчидан, сунъий интеллектнинг суд қарорларини ижро этиш
жараёнидаги ҳуқуқий мақоми белгиланмаган;
Иккинчидан, шахсга доир маълумотларнинг ошкор бўлиш хавфи
юқори бўлиб, муайян шахснинг паспорт маълумотларига эга бўлган шахс
сунъий интеллект ёрдамида яратилган тизим орқали ўша шахсга алоқадор
ижро ишлари ҳақида маълумот олиш йўл билан унинг ижтимоий, оилавий
ва моддий аҳволи ҳақидаги ёпиқ маълумотларни қўлга киритиши мумкин;
Учинчидан, сунъий интеллект ёрдамида яратилган етарли даражада
хавфсизлиги таъминланмаган дастурий таъминотлар ва тизимлар кибер
жиноятчиларнинг нишонига айланиши ҳамда ёпиқ ва шахсий
маълумотларнинг ошкор бўлишига олиб келиши мумкин.
Хулоса
ўрнида
таъкидлаш
мумкинки,
сунъий
интеллект
технологиялари мажбурий ижро юритиш тизимида инсон омилини
камайтириш, самарадорликни ошириш ва вақтни тежашда муҳим аҳамият
касб этади. Мамлакатимизда ҳам бу борадаги илғор тажрибаларни жорий
этиш орқали ижро соҳасини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш
мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон;
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт
стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ-60-сон
Фармони
//
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон;
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.10.2024 йилдаги
“Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-358-сон Қарори //
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
56
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 07/24/358/0825-
сон;
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги
“Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони //
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2020 й., 06/24/185/0944-
сон;
5.
Italian Code of Civil Procedure. Book Four Title VIII Arbitration1.
Электрон
манба:
http://www.arbitrations.ru/userfiles/file/Law/Arbitration%20acts/Italian%20
Code%20of%20Civil%20Procedure
6.
Marc SCHMITZ – President of the UIHJ. Cyberjustice, new opportunities for
the judicial officer. XXIVth International Congress of the International Union of
Judicial Officers Dubai – 22nd to 25th November 2021.
7.
Nick Bostrom, “Superintelligence: Paths, Dangers, Strategies”. Oxford
University Press, 2014
8.
Max Tegmark, “Life 3.0: Being Human in the Age of Artificial Intelligence”.
New York: Alfred A. Knopf, 2017
https://www.uihj.com