The policy of "cultural revolution"оf Sovet government in 20-30 years of XX century and its realization in Uzbekistan

Abstract

Subjects of the inquiry: History of a policy of a cultural revolution of the Soviet authority in Uzbekistan.
Aim of the inquiry: Considering absence in a domestic historiography of the special research shining a policy of a cultural revolution of the Soviet authority in Uzbekistan in work the purpose comprehensively is put to study, generalize and analyse complex and inconsistent process of formation of the Soviet culture, to open stages of its introduction.
Method of the inquiry: based on the civilized approach to the problem in pursuing the research the following methods have been used: objectivism, historicism, comparison, referencing association and correlation.
The results achieved and their novelty: In the dissertation for the first time in a domestic historiography the history of formation of Soviet "cultural revolution" in Uzbekistan is in a complex investigated, the Soviet legislation is analyzed and declarative character of the democratic principles fixed in normative-legal documents is revealed, absence of elementary independence and full dependence of local governmental bodies on machineries of state is opened. Besides analyzed the actions of the Soviet authority directed against representatives of local intelligences, a national life, spiritual and religious values and their consequences.
Practical value: The maintenance and conclusions of work render scientific-theoretical and practical value in research and an estimation of essence of the Soviet cultural policy, its originality and an ideological basis, and also a control system of the Soviet authority.
Degree of embed and economic effectiveness: the author has published 1 pamphlet, 3 scientific articles, 6 theses related to the subject of the dissertation.
Sphere of usage: Materials and conclusions of research can be used in preparation of special courses, textbooks and manuals on a history Uzbekistan, a cultural life and statehood for trainees in system of historical formation.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-32
20

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Tilovatov Ф. (2023). The policy of "cultural revolution"оf Sovet government in 20-30 years of XX century and its realization in Uzbekistan. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–32. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46851
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subjects of the inquiry: History of a policy of a cultural revolution of the Soviet authority in Uzbekistan.
Aim of the inquiry: Considering absence in a domestic historiography of the special research shining a policy of a cultural revolution of the Soviet authority in Uzbekistan in work the purpose comprehensively is put to study, generalize and analyse complex and inconsistent process of formation of the Soviet culture, to open stages of its introduction.
Method of the inquiry: based on the civilized approach to the problem in pursuing the research the following methods have been used: objectivism, historicism, comparison, referencing association and correlation.
The results achieved and their novelty: In the dissertation for the first time in a domestic historiography the history of formation of Soviet "cultural revolution" in Uzbekistan is in a complex investigated, the Soviet legislation is analyzed and declarative character of the democratic principles fixed in normative-legal documents is revealed, absence of elementary independence and full dependence of local governmental bodies on machineries of state is opened. Besides analyzed the actions of the Soviet authority directed against representatives of local intelligences, a national life, spiritual and religious values and their consequences.
Practical value: The maintenance and conclusions of work render scientific-theoretical and practical value in research and an estimation of essence of the Soviet cultural policy, its originality and an ideological basis, and also a control system of the Soviet authority.
Degree of embed and economic effectiveness: the author has published 1 pamphlet, 3 scientific articles, 6 theses related to the subject of the dissertation.
Sphere of usage: Materials and conclusions of research can be used in preparation of special courses, textbooks and manuals on a history Uzbekistan, a cultural life and statehood for trainees in system of historical formation.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ТАРИХ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 008 (575.1)(09)



Тиловатов Файзиддин Умирович



Совет ҳокимиятининг ХХ асрнинг 20-30 йилларида “маданий

инқилоб” сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиши

07.00.01 – Ўзбекистон тарихи

Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ









Тошкент – 2009


background image

2

Диссертация Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистон

тарихи кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар:

Тарих фанлари доктори

Эргашева Юлдуз Алимовна


Расмий оппонентлар:


тарих фанлари доктори,
проф

.Агзамходжаев Саидакбар Саидович

тарих фанлари доктори

Ҳасанов Бахтиёр Вахобович


Етакчи ташкилот:


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университет



Ҳимоя 2009 йил __________ ойининг «____» куни соат _____да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти ҳузуридаги
07.00.01 - Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Д. 015.09.01.- рақамли фан
доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Бирлашган Ихтисослашган кенгаш мажлисида ўтказилади (Тошкент 100170,
И.Мўминов кўчаси, 9). Тел., (

99871) 262-38-73, факс: (

99871) 262-93-51,

e-mail: tarix@uzsci.net


Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Асосий кутубхонасида танишиш мумкин. (Тошкент 100170, И. Мўминов
кўчаси, 13).



Автореферат 2009 йил____ ойининг «__» куни тарқатилди.


Бирлашган Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, тарих фанлари доктори А.А. Аширов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мустақил Ўзбекистон туб ислоҳотлар

йўлидан борар экан, ўзига хос миллий ривожланиш стратегияси асосига
юқори маънавиятга эришиш, маънавий баркамол жамиятни тарбиялаш каби
муҳим вазифаларни илгари сурди. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов бир неча бор таъкидлаганидек: « Бугун шуни ишонч билан айта
оламизки, нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки жамиятимизни сиёсий ва
маънавий жиҳатдан янгилаш борасида ҳам биз танлаган тараққиёт модели ва
асосий ривожланиш тамойиллари ҳаётда ўзини тўла оқламоқда. Шундай деб
айтишга бизнинг барча асосларимиз бор».

1

Ўзбекистоннинг маънавий янгиланиш катта дастурини амалга

оширишда Ватан тарихини ўрганиш, мустабид совет тузумидан қолган
иллатларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президенти И.А.Каримов қайд этганидек: “Тарих хотираси, халқнинг,
жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини
тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни
тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади”.

2

1998 йил 27 июлда Ўзбекистон Рспубликаси Вазирлар Маҳкама-

сининг “ЎзР ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғри-
сида”ги қарори қабул қилинганидан сўнг ўзбек давлатчилиги, халқнинг
турли тарихий даврлардаги маънавий ҳаёти хусусиятларини ўрганиш
мақсадли ривожлантирила бошланди.

3

Давлат мустақиллигига эришилганидан сўнг республика тарихчилари

томонидан халқнинг тарихий хотирасини қайта тиклаш, тарих фанининг
соғломлаштиришда сезиларли ишлар амалга оширилди. Эришилган аниқ
ютуқларга қарамасдан, тарих фани соҳасида замонавий талаблар асосида
ўрганиш ва тизимли равишда қайта баҳоланиши лозим бўлган масалалар
мавжуд. Хусусан, бугунги кун долзарб мавзуларидан бири бу совет
ҳокимиятининг XX асрнинг 20-30-йй. ўзбек халқининг маънавий ҳаётини
сиёсатлаштириш, унинг кўп асрлик маънавий меросини йўқ қилиш, миллий
онгни манқуртлаштиришга қаратилган “маданий инқилоб” сиёсатининг
доктрина ва амалиёти хусусиятларини илмий таҳлил этишдир. Ўзбекистон
Президенти И.А.Каримов эътироф этганидек: “Хоҳ ўтмишда, хоҳ бугун
бўлсин, бошқа миллат, давлатни ўзига қарам қилиш ниятида ҳаракат қилган,
қилаётган кучлар доимо бир сиёсатни юритганлар, юритадилар: яъни қарам

1

Каримов И.А.Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти

асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари / Биз танлаган йўл демократик тараққиёт ва маърифий
дунё билан ҳамкорлик йўли. -Тошкент.:Ўзбекистон, 2003. Т.11. -Б.11

2

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари / Ҳавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998.Т.6. – Б.117.

3

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори 27 июль 1998й.

ЎзР ФА Тарих институти

фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида //Народное слово, 27июля 1998г.


background image

4

халқнинг маънавий, маданий, тарихий меросини йўқ қилиш, ундан жудо
этишга интиладилар”

1

.

Ҳақиқатдан ҳам, ўша даврда Ўзбекистон маданий ҳаётида маълум

ижобий ўзгаришлар ҳам бўлган. Бироқ, уларнинг аксарияти, миллий
қадриятлар ва маънавиятни сақлаб қолишга интилган миллий зиёлилар
вакилларининг сайъи-ҳаракати туфайли амалга оширилган. Аммо мазкур
муаммога бағишланган илмий нашрларда, хукмрон мафкура ва қаттиқ
цензура тайзиқи остида совет ҳокимиятининг маданий сиёсати тарихи холис
баҳосини олмаган. Шу билан бирга мавзуни тадқиқ этиш алоҳида аҳамиятга
эга, чунки айнан ушбу даврда мусулмон аҳолиси анъанавий урф-одатлардан
дунёвий маданиятга ўтиш каби мураккаб жараённи босиб ўтган. Объектив
сабабларга кўра ушбу жараён маҳаллий аҳоли учун мураккаб кечган. Бундан
ташқари, барча ўзгаришлар партия-совет бошқарув органларининг
зўравонлик усули билан олиб борилган.

Тадқиқ этилаётган мавзунинг долзарблиги ватан тарихшунослигидаги

мавжуд бўшлиқларни тўлдириш эҳтиёжи билан ҳам асосланади. Умуман
олганда, “маданий инқилоб” сиёсатининг Ўзбекистон аҳолиси турмуш-
тарзига таъсир этиши, унинг сабаб ва оқибатларини замонавий ижтимоий-
сиёсий ислоҳотлар нуқтаи назаридан ўрганиш муҳим илмий-амалий аҳамият
касб этади.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

XX асрнинг 20-30 йилларини ўз

ичига олиб, айнан ушбу даврда ҳозирги Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар

амалга оширилди. Маънавий

ҳаётдаги ўзгаришлар зўравонлик йўли билан большевистик мафкурани
сингдириш, маҳаллий зиёлилар вакилларини қатағон қилиш, қулоқлаштириш
амалиёти, халқнинг анъанавий диний ва миллий қадриятларини йўқ қилиш
сиёсати билан бирга олиб борилди.

Маънавий ишлаб чиқаришнинг социалистик трансформацияси бўйича

бундай концептуал ёндошишнинг мафкураси совет маъмурияти томонидан
“октябр инқилобидан” сўнг сингдирила бошланди. Совет давлати, жумладан,
Ўзбекистон маънавий ҳаётини зўравонлик билан қайта қуриш ва
умумлаштириш курсини олиб борган И.В.Сталиннинг давлат бошқарувига
келиши билан ушбу амалиёт янада агрессив кўринишга эга бўлди.
30-йилларнинг иккинчи ярмида Сталин бошчилигидаги ҳокимият расмий
равишда

“шаклан

миллий,

мазмунан

социалистик

маданият”ни

шакллантириш ишлари якунланганлигини расман эълон қилди. Ушбу
амалиёт совет тарихшунослигида “маданий инқилоб” номини олди.
Юқоридагилар мазкур диссертация даврий чегараларини белгилаб олишга
асос бўлиб хизмат қилди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Тадқиқ этилаётган мавзу

бўйича илмий адабиётларнинг тизимли таҳлили, шуни кўрсатадики,

1

Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ / Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. – Тошкент:

Шарқ, 1998. Т.7.– Б.145


background image

5

Ўзбекистон халқлари маънавий-маърифий ҳаёти масалаларини тадқиқ этиш
ўрганилаётган даврда алоҳида тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган.
Бироқ мавзунинг айрим томонлари ёритилган мазмун жиҳатидан мураккаб ва
даврий фарқларга эга бўлган илмий адабиётларни илмий-концептуал нуқтаи
назардан уч гуруҳга ажратиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ:

- совет даврида нашр этилган адабиётлар;
- мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар;
- хорижий муаллифлар томонидан чоп этилган ишлар.

Биринчи гуруҳ тадқиқотларни концептуал баҳолашда, уларда,

айниқса, 20-йиллардан бошлаб совет тизуми моҳияти акс эттирилганини қайд
этиш лозим. Коммунистик таълимотнинг расмий догматик руҳида ёзилган
ушбу ишларда октябрь тўнтарилиши ва унинг оқибатлари фақатгина ижобий
баҳоланган. Асосий урғу ўзбек халқи “октябрь инқилоби туфайли асрий
қолоқликдан социалистик тараққиёт чўққисига эришган”, деган фикрни
сингдиришга қаратилган эди.

Хусусан,

ТАССР маданий ҳаётининг ўзига хос хусусиятлари билан бир

вақтда зўравонлик йўли билан ўрнатилган ва мустаҳкамланиб бораётган янги
ҳокимиятнинг буюк давлатчилик шовинизми амалий кўринишлари, маҳаллий
халқларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлаётганини кўпгина далиллар
асосида кескин танқид қилган янги ҳокимият ва ҳукмрон партия арбоблари
орасида Т.Рисқулов, Н.Тўрақулов, Р.Иноғомов, Ф.Хўжаев ва бошқалар
бўлган

1

. Улар очиқдан-очиқ буюк давлатчилик шовинизмининг намоён

бўлиши, халқ норозиликларини келтириб чиқарган ва қаршилик ҳаракатини
туғдирган сиёсий раҳбарларнинг қўпол хатоларини танқид остига олган.
Масалан, Н.Тўрақулов «истиқлолчилик ҳаракати»нинг келиб чиқиш
сабабини тўғридан-тўғри иқтисодиётдаги инқироз ва маҳаллий ҳукумат
тузилмалари томонидан миллатнинг камситилиши билан боғлаган.
Кейинчалик миллатчиликда айбланган Т.Рисқулов, миллий-маданий
сиёсатнинг салбий томонларини очиб беришга ҳаракат қилган. Ф.Хўжаев,
республика ҳукумати бошлиғи сифатида миллий иқтисодиётни комплекс
тарзда ривожлантириш, имкон қадар жадидлар томонидан илгари сурилган
миллий маънавият ва маърифат ғояларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат
қилган. Маориф Халқ Комиссари Раҳим Иноғомовнинг “Ўзбек зиёлилари”
китоби катта шов-шувга сабаб бўлди. Унда жамиятнинг ривожланишида
муҳим ролни “ишчилар диктатураси” эмас, миллий зиёлилар томонидан
маънавий бошқарилаётган халқнинг ўзи белгилаши зарурлиги қайд
этилганди.

1

Тюракулов Н. Ферганская проблема. – Ташкент, 1922; Хидиралиев И. Басмачество и народное хозяйство

Ферганы // Военная мысль и революция. – Ташкент, 1923. – № 4. – С. 36-42; Рыскулов Т. Мусбюро РКП(б) в
Туркестане. – Ташкент, 1922; Унинг ўзи. Революция и коренное население Туркестана // Сбор. главнейших
статей, докладов, речей и тезисов. – Ташкент, 1925; Иногамов Р. Узбекская интеллигенция. – Ташкент, 1926;
Ходжаев Ф. Десять лет борьбы и строительства. – Самарканд. – Ташкент, 1927; Жургенов Т. Строительство
социализма и культурная революция в Узбекистане. – Ташкент, 1933 ва бошқ.


background image

6

ХХ асрнинг 20-йилларни иккинчи ярмида чоп этилган Л.Азиззода,

Боту, А.Қодирий, Зиё Саид, М.Рамзи, Ш.Раҳимий, Чўлпон, Фитрат, Элбек,
А.Ҳошимовларнинг

1

публицистик мақола ва илмий-бадиий асарларида дин

ва мусулмон мактабларига нисбатан олиб борилган чеклаш сиёсати танқид
остига олиниб, кўпасрлик маданий-маънавий ҳаётга зид келувчи “пролетар
маданияти” намуналарининг сингдирилишидан келиб чиққан ташвишлар;
асоссиз равишда тез фурсат ичида ўзбек алфавитининг ислоҳ этилиши,
шафқатсиз равишда “Ҳужум” кампаниясининг ўтказилиши, тарихий анъана
ва маънавий урф-одатларни сақлаб қолиш зарурияти тўғрисида фикр
юритилган.

Бироқ, 20-йиллар ўрталарида мамлакат бошқарувига келган Сталин

бошлиқ маъмурият ўзининг мафкуравий тазйиқини сингдира бошлади.
“социалистик янгиланиш” тарафдори бўлган, партия публицистикаси руҳида
ёзилган ишлар алоҳида аҳамият касб этди. Ушбу мазмундаги ишларга
Ўзбекистон МК КП(б) котиби А. Икромов ва Ўрта Осиё бюроси котиби
И.Зеленскийнинг асарларини мисол келтириш мумкин. Уларда миллий
маданиятни тез фурсатда “пролетарлаштириш” зарурияти асослаб берилган.

2

Ушбу гуруҳга З.Ефанов, Г.Туркестанский (П.Галузо), П.Сербский, А.
Никифоров ва бошқа тадқиқотчиларнинг ишларини ҳам киритиш мумкин.

3

1929 йилда Сталин томонидан эълон қилинган, мамлакатда социал-

истик қурилишни жадаллаштиришга қаратилган “буюк бурилиш” курсидан
сўнг фаол шахсларни оммавий қатағон қилиш кучайиб кетган. 30-йилларнинг
бошида собиқ Маориф Комиссари Т.Жургеновнинг

4

жадидлар олиб борган

1

Чўлпон А. Тилимизнинг ишланиши // Туркистон. 1923, 11 апрел; Раҳимий Ш.Ўзбек алифбоси.-

Тошкент,1925; Унинг ўзи. Состояние узбекского просвещения в прошлом и теперь. –Ташкент, 1925;
Азиззода Л. Беҳбудий // Маориф ва ўқитувчи.-Тошкент,1926. –Б.3-12; Зиё Саид. Материалы по истории
узбекской печати. – Ташкент-Самарканд, 1927; Фитрат А. Ўзбек адабиёти намуналари. –
Самарқанд,1927;Унинг ўзи. Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи. – Самарканд,1927; Унинг ўзи. XVI
асрдан кейинги ўзбек адабиёти // Аланга.-Самарқанд, 1929.- №8-9.-Б.24-35; Эльбек. Тил - имломиз устида //
Қизил Ўзбекистон, 1929, 28 январь; Хошимов А. Пролетар ва чиғатой адабиёти // Маориф ва ўқитувчи. 1928,
№4 ва бошқ.

2

Икрамов А. На идеологическом фронте. – Ташкент, 1926; Унинг ўзи. О задачах культурного строительства /

Избр. труды. – Ташкент, 1972. – С. 54-98; Зеленский И.А. Об итогах проведения национальной политики в
Средней Азии. – Самарканд, 1927; Унинг ўзи. В борьбе за культуру // За партию. – Ташкент, 1928. – № 3. – С. 34-
40.

3

Ефанов З.Д. На фронте просвещения. – Ташкент, 1924; Туркестанский Г. Кто такие были джадиды? – Ташкент,

1926; Сербский П.И., Никифоров А.Д. Народное просвещение в Узбекистане. – Самарканд. – Ташкент, 1927 ва
бошқ.

4

Жургенов Т. Строительство социализма и культурная революция в Узбекистане. – Ташкент, 1933.














background image

7

маърифий фаолиятнинг катта ижтимоий аҳамиятини очиб берувчи асари
кескин танқид остига олинди.

Ҳукмрон коммунистик раҳбариятнинг сиёсий-мафкуравий бошқаруви

тарих фанига ҳам катта зиён етказди. 30-йиллар иккинчи ярмидан бошлаб
тадқиқотлар тўлиқ миллий онгни йўқ қилиш, Ўзбекистон маънавий ҳаётини
советлаштиришга қаратилган эди. Бунга мисол сифатида А.Г.Кузнецов ва
И.Штерннинг ишларини келтириш мумкин.

1

Уларда асоссиз равишда

“инқилоб”га қадар Туркистонда миллий зиёлилар бўлмагани, маънавий ҳаёт
“туғилиш арафасида” бўлганлиги ва фақатгина “буюк октябр” унинг
уйғониш-ига “ҳаётий импульс” берган, деб қайд этилган.

Амалий ҳаётда тарихий асарлар яратишда ҳам узулиш содир бўлди.

ХХ асрнинг 30-йиллари иккинчи ярмидан 50-йиллар ўрталарига қадар асосан
катта бўлмаган рисолалар ва мақолалар чоп этилган. Йирикроқ нашрларни
чоп этиш махсус буюртма асосида тайёрланиб, сунъий равишда “маданий
инқилоб” ва “маданий фронтдаги” маъмурий буйруқбозлик амалиётини
улуғлашга қаратилган эди.

1950-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб мавзу тарихшунослигида

маълум ўзгаришлар содир бўлди. Улар Сталин шахсини фош этишга
қаратилган машҳур қарорларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган.
Шундан сўнг архив ҳужжатларидан илмий тадқиқотларда фойдаланишга
кенг йўл очиб берилди. Бунинг натижасида тадқиқотлар мавзуси кенгайиб,
уларнинг манбавий асоси бойиб борди.

80-йилларгача давом этган янги тарихий даврда у ёки бу маънода

тадқиқ этилаётган мавзуга тааллуқли нашрлар чоп этилди. Улар ичида
марксистик методология нуқтаи назаридан “социалистик қурилиш” ва
Ўзбекистон маънавий ҳаётининг таянч асосларини таҳлил этишга
бағишланган фундаментал академик асарлар

2

ва йирик умумлаштирувчи

монографиялар

3

ни қайд этиш мумкин.

Бироқ илмий ёндошувлар мафкураси ва методологиясида сезиларли

ўзгаришлар содир бўлмади, чунки мустабид тизум қисман ўзгартирилган
бўлиб, унинг табиати тўлиқ сақланиб қолинган эди. Бунинг натижасида,
аввалгидек, олимлар мафкуравий тазйиқ остида, маъмурий-буйруқбозлик
тузуми моҳияти тўғрисидаги ҳақиқатни яшириш, марказ айби билан ўзбек



1

Кузнецов А.Г. Узбекистан за 15 лет. – Ташкент, 1939; Штерн И. Социалистическая культура узбекского народа.

– Ташкент, 1939.

.

2

Очерки истории Коммунистической партии Туркестана. – Ташкент, 1964; История Узбекской ССР. В 4-х томах.

– Ташкент, 1967–1968; Победа советской власти в Средней Азии и Казахстане. – Ташкент, 1967; Ўрта Осиё

коммунистик ташкилотларининг тарихи. – Тошкент, 1969; Очерки истории коммунистической партии

Узбекистана. – Ташкент, 1974.

3

Джамалов О.Б. К вопросу об особенностях социалистического строительства в республиках Средней Азии и

Узбекистана. – Ташкент, 1957; Иноятов Х.Ш. Ўзбекистонда Октябрь революцияси. – Тошкент, 1958; Хашимов

М.А., Серый Я.М. Борьба большевиков за создание советской государственности в Туркестане. – Ташкент, 1961;

Бойжонов Р. Туркистонда Октябрь революцияси историографиясига доир (1917–1967 йй.). – Тошкент, 1968;

Хасанов К.Х. ЦК ВКП(б) в борьбе за построение социализма в Средней Азии. – Ташкент, 1968 ва бошқ.



background image

8

халқи бошига тушган талофотларни ёритмасликка мажбур бўлган. Ушбу
жиҳатлар Ўзбекистонда амалга оширилган маънавий-маданий ўзгаришларни
ёритувчи ишларда ҳам намоён бўлган. Бу йўналишдаги илмий изланишларда
тарихий фикрлашнинг жонланиши ва нашрлар сонининг ортиб бориши
кузатилди. Хусусан, ХХ асрнинг 50-йилларнинг иккинчи ярмида ва 60-
йиллар бошида илк бор совет даври маданий ҳаёти тарихини ёритувчи
тадқиқотлар яратилди.

1

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг совет шаклидаги маданий ривож-

ланиши тарихшунослигига К.А.Ақилов, Ш.Ш.Абдуллаев, К.Б. Буранов,
Д.Б.Баракаев, М.Г.Вахобов, А.В.Валиев, М.К.Караханов, Р.Я.Раджапова,
С.Ш.Шермухаммедовларнинг тадқиқотлари сезиларли даражада ҳисса
қўшди.

2

Илмий билиш объектларининг дифференциацияси йўлида ҳам

ривожланиш кузатилди. Хусусан, Ўзбекистон маънавий ҳаётининг таълим
тарихи

3

, фан

4

, миллий санъат ва адабиёт

5

алоҳида тарзда тадқиқ этила

бошланди. Уларда мужассамлашган материаллар таълим соҳасида амалга
оширилган ўзгаришлар, ватан фани, адабиёти ва санъатини ривожланиши-
нинг таянч йўналишларини аниқлашга ёрдам беради.

ХХ аср 80-йилларининг иккинчи ярми ва 90-йиллар бошларида бир

қатор илмий изланишларда ошкоралик руҳи пайдо бўлганини кузатиш
мумкин. “Қайта қуриш” йилларида яратилган К.А.Ақилов, Ф.Б.Исҳоқов,

1

Кары-Ниязов Т.Н. Очерки истории и культуры Советского Узбекистана. – М., 1955; Непомнин В.Я. Очерки

истории социалистического строительства в Узбекистане (1917–1937 гг.). – Ташкент, 1957; Абдуллаев Ш.Ш. Из

истории культуры народов Узбекистана (1921–1932 гг.). – Ташкент, 1960; Караханов М.К. Культура Советского

Узбекистана. – Ташкент, 1957; Ким М.П. О некоторых аспектах культурной революции и особенностях

советского опыта её осуществления. – М., 1970.

2

Акилов К.А. Ленин и культурная революция в Узбекистане. – Ташкент, 1972; Унинг ўзи Развитие культуры в

Узбекистане за годы советской власти. – Ташкент, 1982; Буранов К.Б. Диалектика развития социалистической
культуры. – Ташкент, 1974; Баракиев Д.Б. Развитие культуры Узбекистана за годы советской власти. – Ташкент,
1984; Валиев А.К. Формирование и развитие советской национальной интеллигенции и её социальная роль. –
Ташкент, 1969; Унинг ўзи Советская национальная интеллигенция и её социальная роль. – Ташкент, 1969; Унинг
ўзи Октябрь, культура, интеллигенция. – Ташкент, 1977; Вахабов М.Г. Ўзбек социалистик миллати. – Тошкент:
Ўздавнашр, 1960; Унинг ўзи Формирование узбекской социалистической нации. – Ташкент, 1961; Раджапова Р.Я.
Идеологическая работа компартии Узбекистана в период строительства социализма (1925–1937 г.). – Ташкент,
1982; Шермухаммедов С.Ш. Некоторые вопросы теории и практики развития социалистической культуры. –
Ташкент, 1980.

3

Шарафутдинова Р. Школьное образование в Узбекской ССР (1917–1955 гг.). – Ташкент, 1961; Кадыров И.К.

Народное образование советского Узбекистана. – Ташкент, 1964; Унинг ўзи Очерки развития

общеобразовательной школы Узбекистана. – Ташкент, 1974; Шарипов Ф. Народное образование в Узбекистане. –

Ташкент, 1977; Абдурахманов Г. Высшая школа советского Узбекистана. – Ташкент, 1977; Камалов У.Х. Великий

Октябрь и просвещение масс: из опыта партийного руководства народным просвещением в Узбекистане (1917–
1941). – Ташкент, 1982; Садыков С.С. Очерки развития высшего образования в Узбекистане. – Ташкент, 1986 ва

бошқ.

4

История общественных наук в Узбекистане. Библиографические очерки. – Ташкент, Фан, 1974; Раимов Т. Наука

в Узбекистане (1917–1942 гг.). – Ташкент: Фан, 1942; Садыкова Г. Роль сотрудничества и взаимопомощи
советских республик в развитии науки Узбекистана. – Ташкент, 1974 ва бошқ.

5

История советской многонациональной литературы. Т. 2. Кн. 2. – М., 1972; Кадыров М.Х. Традиции узбекского

театра. – Ташкент, 1976. Рахманов М. Узбекский театр с древнейших времён до 1917 г. – Ташкент, 1981; Вызго
Т.С. Интернационализм современной узбекской музыки // Общественные науки в Узбекистане. – Ташкент, 1982. –
№ 10. – С. 9-12; Нурмухамедов М.К. Литературное наследство и идеологическая борьба // Общественные науки в
Узбекистане. – Ташкент, 1975. – № 9. – С. 17-25 ва бошқ.




background image

9

Р.К.Қурбонов, П.Г.Ким, П.Мирза-Ахмедова, Р.А.Нуруллин, Д.Рашидовалар
тадқиқотларида ХХ асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистонда “маданий инқи-
лоб” билан боғлиқ турли соҳалардаги ўзгаришлар, ҳокимиятнинг миллий
анъаналарга, маданий бойликларга, зиёлиларга муносабати тўлалигича,
объектив тарзда ёритилганлигини қайд этиш лозим. Шу билан бирга айтиш
керакки, мазкур муаллифлар, айниқса машҳур зиёлилар қатағон қилин-
ганини, ёш ижодкорлар эса “пролетар” маданиятини ва янги тузумни қўллаш,
олқишлаш руҳида ижод қилишга мажбур бўлганлигига қисқача таъриф бериб
ўтишган.

1

Бугунги кунда “қайта қуриш” даври илмий адабиётларининг

ютуқлари уларда тарихий ўтмишни ёритишнинг янги тарихий-методологик
ёндошувларини ишлаб чиқиш зарурияти асосли равишда кўрсатиб
берилганлигидадир. Аммо ушбу муаммони ўша даврда ҳал этиш имкони
бўлмаган. Бу ҳолат коммунистик мафкура ҳукмронлиги сақланиб қолингани
билан изоҳланади.

Ўтмишни объектив тарихий таҳлил этиш имконияти Ўзбекистон давлат

мустақиллигига эришгандан сўнг амалга оширила бошланди. Мустақиллик
йилларида совет тузуми даврида ўзбек халқининг тақдири тўғрисидаги
тарихий ҳақиқатни қайта тиклаш, шунингдек, ўлкадаги маданий қурилиш
тарихининг у ёки бу жиҳатларини тадқиқ этишга етарли шароитлар
яратилди.

Улар ичида

янги методологик талаблар асосида ёзилган

Д.А.Алимованинг асарида Ўзбекистонда амалга оширилган “маданий
инқилоб”, хусусан динга, руҳонийларга қарши кураш ва мусулмон хотин-
қизларни озод қилишга қаратилган “Ҳужум” кампанияси ўта қўпол,
зўравонлик руҳида ҳамда ҳеч бир ижтимоий ва мафкуравий тайёргарликсиз
ўтказилганлиги батафсил далиллар асосида кўрсатиб берилган

2

.

Ўзбекистонда содир бўлган бошқа жараёнлар, воқеалар тарихини

ўрганиш, чуқур англаш учун республикамиз етакчи олимлари яратган
назарий

методологик

(услубий)

мазмунга

асосланган

танқидий

мулоҳазаларга бой асарларни қайд қилиш лозим

3

.

1

Акилов К.А. Исторический опыт решения проблем кадров народного хозяйства и культуры в советском

Узбекистане.: Автореф. дис… д-ра ист.наук. –Ташкент, 1987; Садыков С.С. Развитие народного образования
в Узбекистане. –Ташкент, 198; Курбанов Р.К. Диалектика общего и особенного в формировании
национальной интеллигенции в условиях некапиталистического развития: Автореф. дис…канд. ист. наук.-
Ташкент, 1989; Нуруллин Р.А. Как навешивали ярлыки // Правда Востока.- 1989, 5 июня; Ким П.Г Уйдирма
ва ҳақиқат. Инқилобгача Туркистон халқининг саводхонлиги хақида // Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-
1989, 20 окт.; Исхаков Ф. Прошлое глазами историка. –Ташкент: Узбекистан.,1990; Мирзо-Ахмедова П.,
Рашидова Д. Джадиды: кто они? // Звезда Востока.- Ташкен, 1998.-Б.34-50. ва бошқ.

2

Алимова Д.А. Женский вопрос в Средней Азии: история изучения и современные процессы (20–80-е гг.). –

Ташкент: Фан, 1991.

3

ХХ асрнинг дастлабки ўттиз йиллигида Ўзбекистонда тарих фани (тарихшунослик очерклари). 1-2 қисмлари /

Масъул муҳаррир Д.А. Алимова. – Тошкент, 1994; Туркистон мустақиллиги ва бирлиги учун кураш
саҳифаларида. – Тошкент, 1996; Независимость и история: новые подходы к изучению. – Ташкент, 1997;
Ўзбекистон тарихи: янги нигоҳ. Жадидлар харакатидан миллий мустақилликка қадар. – Тошкент, 1998;
Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш (Туркистон ва Бухоро жадидчилиги
тарихига янги чизгилар). Даврий тўплам. № 1 / Масъул муҳаррир Д.А. Алимова. – Тошкент, 1999; Ўзбекистон
тарихининг долзарб муамоларига янги чизгилар. Даврий тўплам. № 2 / Масъул муҳаррир Д.А. Алимова. –
Тошкент, 1999; Унутилмас сиймолар. Жадидчилик ҳаракатининг намоёндалари. – Тошкент: Шарқ, 2000;
Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости / Науч. ред. Р. Раджапова. –


background image

10

Туркистоннинг ХХ аср бошларидаги сиёсий ва иқтисодий тарихи

ёритилган монографияда

1

Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм

республикаларида совет ҳокимияти томонидан олиб борилган сиёсатнинг
бутун нозик жиҳатлари Ватан тарихи фанида илк маротаба холис
тасвирланган. Муаллифлар жамоаси ушбу асарда асосий урғуни ХХ аср
бошларида Туркистондаги миллий мустақиллик учун бўлган курашни
ёритишга бағишлаган бўлсалар ҳам, унда большевиклар партияси ва совет
режимининг маданият соҳасидаги баъзи бир қарашлари ўз аксини топган.

“Ўзбекистоннинг янги тарихи” (2-китоб)да

2

совет даврининг яхлит

тарихи кўрсатилиши билан бир қаторда ХХ аср 20-30-йилларида совет
ҳокимияти маданият соҳасида юритган сиёсати ҳақида ҳам фикр
билдирилган. Ушбу китобда большевиклар томонидан “шаклан миллий,
мазмунан социалистик” бўлган совет маданиятини яратиш хусусида
қилинган ишлар ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институтининг етакчи

олимлари томонидан тайёрланиб 2000-2001 йилларда қайта нашр этилган
монографияда

3

мустабид тузум томонидан Ўзбекистон миллий бойликларини

талаш сиёсати кўрсатиб берилган. Уларда Россия империяси ва совет даврида
Ўзбекистондан марказга олиб кетилган маданий бойликлар хусусида сўз
боради. Шунингдек, Ўрта Осиёда “маданий инқилоб” номи билан амалга
оширилган сиёсатнинг айрим жиҳатлари атрофлича таҳлил қилинган.

Миллий маданият (кенг маънода) халқнинг, энг аввало зиёлиларнинг

ижоди, мафкуравий мавқеи билан ва сиёсий-ижтимоий муҳит билан
боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, жадидчиликнинг, умуман зиёлиларнинг
тақдири, уларнинг ХХ асрнинг 20-30 йиллардаги фаолияти Д.Алимова,
Р.Ражапова, А.Голованов, А.Маврулов, Ю.Эргашева, Б.Ҳасанов тадқиқот-
ларида баён қилинган.

4

Ташкент: Шарқ, 2000; Ўзбекистонинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон Совет мустамлакачилиги даврида. –
Тошкент, 2000; Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари. Чоризм ва Совет мустамлакачилиги даврида. Ўзбекистон миллий
бойликларининг ўзлаштирилиши / Лойиха раҳбари, масъул муҳаррир Д.А. Алимова. – Тошкент: Шарқ, 2001.
Туркестан в начале ХХ века: К истории истоков национальной независимости / Науч. ред. Р. Раджаповой. –
Ташкент: Шарқ, 2000 ва

бошқалар.

1

Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. Научный редактор

Р.Раджапова. – Т.: Шарқ, 2000.

2

Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакаси даврида. Илмий муҳаррир

М.Жўраев. – Т.: Шарқ, 2000.

3

Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари (1865–

1990 йиллар) / Масъул муҳаррир Д. Алимова. – Тошкент: Шарқ, 2000; Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва
совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши / Масъул муҳаррир
Д. Алимова. – Тошкент: Шарқ, 2000.

4

Алимова Д. Джадидизм в Средней Азии. Пути обновления, реформы, борьба за независимость. – Ташкент:

Узбекистан, 2000; Алимова Д., Голованов А. Узбекистан в 1917–1990 годы: противоборство идей и идеологий. –
Ташкент, Узбекистан 2002; Алимова Д. История как история, история как наука. Т. 1. – Ташкент: Узбекистан,
2008; Т. 2. – Ташкент: Узбекистан, 2009; Маврулов А. Культура Узбекистана на современном этапе: Общее
состояние. Проблемы, тенденции развития (середина 70-х – 1990 гг.).: Автореф. дис. … докт. истор. наук. –
Ташкент, 1993; Эргашева Ю.А. Культура Узбекистана: тенденции и проблемы развития. – Ташкент: Фан, 1997;
Хасанов Б.В. Национальная интеллигенция Узбекистана и исторические процессы 1917 – начала 50-х годов. –
Ташкент, МВД РУз, 2000.


background image

11

Масалан, Д.Алимова тадқиқотларида Туркистон жадидларининг

маърифий фаолияти таҳлил этилиб, уларнинг қарашларига ва совет
ҳокимиятининг маданий ҳаётни қайта қуриш сиёсатига баҳо берилган.
Хусусан, “маданий инқилоб” тушунчасини ёритишда муаллиф асосли
равишда советлар сиёсатининг “маданий қурилиш назарияси” нафақат
синфий қурашга, балки маданият ҳамда миллатчилик ва буюк давлатчилик
шовинизми деб аталувчи жамият ҳаётининг бошқа соҳалардаги икки оқим
билан ҳам курашишга қаратилганини таъкидлайди

1

.

Совет ҳокимиятининг тил соҳасида олиб борган сиёсати хусусиятлари,

ёзувни ислоҳ этишдаги салбий оқибатлар Г.Асатова

2

диссертациясида тадқиқ

этилган.

ХХ асрнинг 20-30-йилларида Ўзбекистондаги маданий ҳаётнинг

ҳолати, ижодкор зиёлиларнинг фаолияти ёритилган ишларга Ш.Алимов,
М.Сагатова, У.А.Утепбергеноваларнинг

3

кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар

Ўзбекистонда ХХ асрнинг 20-30 йилларида миллий ва ижтимоий-иқтисодий
сиёсатнинг моҳияти, унинг амалга оширилиши ҳамда оқибатларини, ўша
даврдаги тарихий адабиётларда ёритилишини таҳлил қилишган. Ўз
навбатида

ўрганилаётган

давр

тарихшунослиги

Н.Мустафоеванинг

номзодлик диссертациясида кенг қамровли таҳлил қилинган

4

. Тадқиқотчи

ХХ асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон маданиятининг асосий йўналиш-
лари ва муаммоларини совет, мустақиллик даври ҳамда хорижий адабиётлар-
нинг қиёсий таҳлили асосида баҳолаб берган.

Ўзбек халқининг маънавий ҳаётини акс эттирувчи илмий

тасаввурларни бойитишга С.Абдухолиқов, Б.Алиев, С.Агзамходжаев,
К.Аҳророва, Н.Абдураҳимова, Г. Гуломов, Г.А. Бердиев, С.С.Раупов,
М.Н.Нишанов, А.Тилавов, Б.Рўзимуҳаммад, Т. Қаҳҳор, Х. Аҳророва ва
бошқалар ўз асарлари билан катта ҳисса қўшди.

5

1

Алимова Д.А. История как история, история как наука. В 2-х т. Т.1. История и историческое сознание. – Т.:

Узбекистан, 2008. – С.34.

2

Асатова Г.Р. Языковая политика в Узбекистане в XX веке: суть последствия и уроки.: Автореф.

дис….канд.ист.наук. – Т., 2004.

3

Хужамбердиев Т.Э. Социально-экономическое развитие села Узбекистана (1924 – 1929 гг.) .: Автореф. дис.

... канд. истор. наук. – Т., 1991; Сагатова М.М. Историческая наука в Узбекистане в 20-30-е годы.: Автореф.
дис. ... канд. истор. наук. – Т., 1993;. Утепбергенова У.А. Изучение вопросов экономического и социально-
культурного развития узбекского кишлака в исторической литературе Узбекистана (20-30 годы).: Автореф.
дис. ... канд. истор. наук. – Т., 1994; Набиев Ф.Х. Проблемы и противоречия социальной политики в
Туркестане (1917 – 1924 гг.).: Автореф. дис. ... канд. истор. наук. – Т., 1995; Турсунов И. Ўзбекистон
маорифчиларининг истиқлол йўлидаги кураши тарихидан (1917 – 1930 йиллар).: Тарих. фан. док. … дис.
автореф. – Т., 1995; Кадирова Н.Я. Подготовка национальных промышленных кадров в Узбекистане (30
годы).: Автореф. дис. ... канд. истор. наук. – Т., 1996; Нишанбоева К.В. Культурные аспекты решения
женского вопроса в Узбекистане (20-30 годы). Опыт и последствия.: Автореф. дис. ... канд. истор. наук. – Т.,
1998; Хасанов Б.В. Национальная интеллигенция Узбекистана и исторические процессы 1917 – начала 50-х
годов.: Автореф. дис. ... док. ист. наук. – Т., 2000. ва бошқалар.

4

Мустафоева Н.А. ХХ асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон маданиятининг асосий йўналишлари ва

муаммолари давр тарихшунослигида. Тар. фан. ном. … дис... – Т., 1999.

5

Маврулов А. Время духовного оздоровления. – Т., 1992; Нишанов М.Н. Обновление духовной жизни

нации. –Т., 1992; Тилавов А.С. Становление и развитие политической системы в советском Туркестане:
опыт и уроки. –Т., 1992; Гулямов Г., Хакимов Н., Алиев Б. Культура и общество. –Т, 1993; Бердиев Г.А.
Раупов С.С. Исторические традиции гуманизма народов Центральной Азии. – Бухара, 1994; Каххар Т. Хур
Туркистон учун. –Т.; 1994; Агзамходжаев С. Туркистон мухторияти: мустакиллигимиз тарихидан
сахифалар. –Т.: 1996; Ўша муаллиф. История Туркестанской автономии (Туркистон мухторияти). – Т.,


background image

12

Танланган мавзунинг турли масалалари чет эл тадқиқотчилари

томонидан чуқур бўлмаса-да, лекин ошкора танқидий руҳда ёритилган.
Мафкуравий тазйиқдан йироқ бўлган хорижий асарларда, Октябр
тўнтаришидан кейин Ўрта Осиё халқлари ҳаётидаги тарихий бурилишларга
доир турли хил фикр ва мулоҳазалар келтирилган. Аксарият тадқиқотчилар
ўз асарларида 1920-1930 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий, маданий
жараёнларни баҳолашда, Ўрта Осиё республикалари совет ҳукмронлиги
даврида мустамлакачиликнинг янги шаклига тушиб қолганлигини илмий
асослаб берди.

1

Таниқли ғарб олимлари Дж. Бэргхон, Дж. Уилер, Э.Бэкон совет

маданий сиёсатининг тоталитар характери, маҳаллий аҳоли маънавий
қадриятларига путур етказганлигини танқид қилган.

2

Шу билан бирга

Э.Оллворт ўз асарида Беҳбудий, Фитрат, Ф. Хўжаев каби маърифатпарвар
зиёлиларнинг ўлка маданий тараққиётига қўшган ҳиссасини юксак баҳолаб,
1922-1924 йиллардаги маданий жараёнлар ҳақида фикр юритади ҳамда бу
даврда маданий сиёсат, энг аввало, миллий маданият ва урф-одатларни йўқ
қилишга қаратилганлиги ва янгича тартиб қоидаларни зарурий ҳолларда
зўрлик билан маҳаллий аҳолига тазйиқ ўтказиш орқали сингдирилганлигини
очиб берган.

3

Мавзуга оид адабиёт ва илмий ишларнинг умумий таҳлили ХХ асрнинг

20-30 йилларида Ўзбекистонда бўлиб ўтган тарихий жараёнлар, воқеалар
қаторида “маданий инқилоб” ҳаракати ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги, Ватан
тарихшунослигининг талаб даражасида, яҳлит тарзда ёритилиши талаб
этилаётган масалалардан бири эканлигини кўрсатади.

Диссертациянинг илмий тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертациянинг материаллари, хулоса ва натижалари Қарши

муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ўзбекистон тарихи” кафедраси илмий
жамоаси томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг ХХ аср
маданияти

тарихи”

мавзусидаги

ОТ-Ф8-211

лойиҳа

доирасида

фойдаланилмоқда.

Тошкент Ислом Университети, 2006; Рузимухаммад Б. Чўлпон – тонг юлдузи демак… Т.: 1997; Ахророва Х.
Изларини излайман. –Т., 1998; Абдурахимова Н. Рустамова Г. Колониальная система власти в Туркестане во
второй половине XIX - первой трети XX вв. –Т., Университет.1999.

1

Caroe O. Soviet Empire the Turks of Central Asia and Stalinism. –London: ST Martins press, 1954. –300 p.; Park

A. Bolshevism in Turkistan: 1917-1927. -New York: Columbia University press, 1957. –428 p.; Hayit B.
Sowjetrussische Orientpolitik am Beispiel Turkestans.– Koln-Berlin: Verlag Kiepenheuer

Witsch, 1962. –289 p;

Унинг ўзи. Some problems of Modern Turkistan History. –Dusseldorf: Еast European Research Institute, 1963.–60
p; Унинг ўзи. Sowjetrussische Kolonialismus und Imperialisimus in Turkestan (asl Beispiel des Kolonialismus
neueren Stils gegenueber einem islamischen Volk in Asien). Niederland, 1965. - S. 124.

2

Caroe O. Soviet Empire the Turks of Central Asia and Stalinism. –London: ST Martins press, 1954. –300 p.; Park

A. Bolshevism in Turkistan: 1917-1927. -New York: Columbia University press, 1957. –428 p.; Hayit B.
Sowjetrussische Orientpolitik am Beispiel Turkestans.– Koln-Berlin: Verlag Kiepenheuer

Witsch, 1962. –289 p;

Ўша муаллиф. Some problems of Modern Turkistan History. –Dusseldorf: Еast European Research Institute,
1963.–60 p; Ўша муаллиф. Sowjetrussische Kolonialismus und Imperialisimus in Turkestan (asl Beispiel des
Kolonialismus neueren Stils gegenueber einem islamischen Volk in Asien). Niederland, 1965. - S. 124.

3

Elward. A. Allworth. The modern uzbeks from the fourteent to the present. A cultural History. – Stanford.

Californiya, 1990.


background image

13

Тадқиқотнинг манбавий базасини

турли хил тарихий ҳужжатлар

ташкил этади, уларнинг аксарият қисми биринчи марта илмий муомалага
киритилмоқда. Умуман олганда, ўрганилаётган давр тарихига доир
манбаларни: архив манбалари; даврий матбуот материаллари; статистик
тўпламларга ажратиш мумкин.

Манбаларнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий

Давлат архивининг жамғармаларида аниқланиб, таҳлил қилинди. “Маданий
инқилоб”нинг у ёки бу йўналишларини, чора-тадбирларини таърифловчи
ҳужжатлар, ахборот материаллари мазкур архивнинг Туркистон АССР
Маориф халқ комиссарлиги (ф. Р-34), Ўзбекистон ССРнинг Марказий
Ижроия қўмитаси (ф. Р-86), Маориф халқ комиссарлиги (ф. Р-94),
Ўзбекистон МК Халқ Комиссарлари Совети (ф. Р-837), “Нашри маориф”
жамияти (ф. Р-34), Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси (ф. Р-2356) ва бошқа бир
қатор ташкилотларнинг жамғармаларида кадрларни тайёрлаш, хотин-қизлар
ҳаракати, маданий-оқартув иши каби масалаларга оид маълумотлар
сақланаётган архив жамғармаларидан фойдаланилди.

Шунингдек, мавзуга алоқадор материаллар совет ҳукумати томонидан

чиқарилган декрет, низом, йўриқнома ва қарорлар, турли ҳужжатлар
тўпламлари

1

материаллари “маданий инқилоб” сиёсатининг ҳуқуқий-

меъёрий асосларини ўрганишда алоҳида аҳамият касб этди. Ўзбекистон туб
халқларининг маданий-маънавий ҳаётини “социалистик” тузум ўзагига
йўналтиришга қаратилган янги ҳокимият ва большевиклар партияси
белгилаган вазифалар, чора-тадбирлар маҳаллий миллатларнинг тарихий
қадриятларини, миллий хусусиятларини инобатга олмаганлигига ХХ асрнинг
20-30 йилларида қабул қилинган расмий ҳужжатлар ҳам гувоҳлик беради

2

.

Тадқиқот жараёнида вақтли матбуот материаллари ҳам жалб этилди.

Маданий жараёнларнинг ХХ асрнинг 20-30 йиллардаги ҳолатини кўрсатувчи
газета ва журналларда чоп этилган публицистик мақолалар ҳам муҳим манба
ҳисобланади. Мавзуни ўрганиш чоғида “Улуғ Туркистон”,”Ҳуррият”, “Қизил
Ўзбекистон”, “Правда Востока” ва бошқа газеталар, шунингдек, “Жизнь
национальностей”, “Коммунист Узбекистана”, “Шарқ Юлдузи”, “Звезда
Востока” каби журналлардан фойдаланилди.

Мавзу манбашунослиги таҳлили шуни кўрсатадики, архив фондларида

сақланаётган мавзуга оид материаллар орасида маданий-маьрифий
тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича расмий ҳисоботлар ва иш

1

Победа Октябрьской революции в Узбекистане.Сб.док.в 2- х кн. Т.I. -Т., 1963; Т.II. - Т.,1972; КПСС и

Советское правительство об Узбекистане. Сб. док. – Т.: Узбекистан, 1972; Культурное строительство в
Туркестанской АССР.Сб.док. Т.I.- Т.,1973.

2

Материалы к I съезду КП(б) Уз.Оргбюро КП(б) Уз. – Т., 1925; Первый съезд Коммунистической партии

(большевиков) Узбекистана. Стенографический отчет (6-12 февраля 1925 г.). – Т., 1925; Резолюции и
постановления II съезда Коммунистической партии (большевиков) Узбекистана: – Самарканд, 1925;
Резолюции VI курултая Коммунистической партии (большевиков) Узбекистана. – Т., 1934; Резолюции
VIII съезда Коммунистической партии (большевиков) Узбекистана. – Т. 1938; Съезды Советов РСФСР и
автономных республик РСФСР. Сб. док. Т. I. – М., 1959; Резолюции и постановления съездов
Коммунистической партии Туркестана. 1918 – 1924 г.г. – Т., Узбекистан, 1968; КПСС в резолюциях и
решениях съездов, конференций и пленумов ЦК. Изд. 8. Т. 2. – М.: Политиздат, 1970.


background image

14

режалари мавжуд бўлса-да, уларда коммунистик мафкуранинг дастури ва
кўрсатмалари устувор аҳамият касб этганлиги сабабли ҳар доим тарихий
ҳақиқат ўз аксини топмаган. Шундай бўлса-да, юқорида санаб ўтилган
манбаларни қиёсий таҳлил этиш усули ёрдамида ўрганиш танланган мавзуни
ёритишда муҳим аҳамият касб этди.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Ўзбекистонда ХХ асрнинг 20-

30 йилларида совет ҳокимиятининг олиб борган “маданий инқилоб”
сиёсатини назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш асосий мақсад этиб
белгилаб олинган. Шунга кўра, тадқиқот борасида қуйидаги вазифалар
белгиланди:

-

“маданий инқилоб” атамасининг келиб чиқиши, мазмун-моҳиятини

ўрганиш;

- замонавий концептуал-методологик ёндошувлар асосида совет

ҳокимиятининг маҳаллий аҳолининг оилавий турмуш тарзини қайта қуриш,
диний ва миллий қадриятлар дискредитациясига қаратилган тадбирларини
баҳолаш;

-

“маданий инқилоб” деб номланган расмий сиёсатнинг

Ўзбекистондаги оқибатларини аниқлаш;

- ХХ асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий,

иқтисодий ва мафкуравий ўзгаришларнинг аниқ холатини таснифлаш;

- тадқиқ этилаётган даврда Ўзбекистон маданиятининг социалистик

трансформацияси бўйича совет бошқаруви сиёсатининг мақсад ва
йўналишларини таҳлил этиш;

- Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ҳаётидаги

жараёнлар ҳамда унинг миллий асосларини заифлаштирилишини ўрганиш;

- марказий ҳокимиятнинг миллий зиёлилар вакилларига “синфий”

муносабати моҳиятини очиб бериш;

- олиб борилган тадқиқот натижалари асосида умумлаштирувчи

хулосалар, ўлканинг коммунистик мафкура тазйиқи шароитида маданий
қайта қурилиш масалаларини келгусида тадқиқ этиш борасида назарий
мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти

ва предмети

Ўзбекистонда ХХ асрнинг 20-30

йиллари амалга оширилган “маданий инқилоб” сиёсати назарияси ва
амалиёти тарихидир.

Диссертациянинг

назарий-методологик

асосини

тарихийлик,

ижтимоий-сиёсий воқеаларнинг, жараёнларнинг сабаблари ва оқибатлари
ўзаро диалектик боғлиқлиги, объективлик тамойиллари ташкил этади. Совет
тоталитар тузуми даврида бу тамойиллар марксча-ленинча методологиянинг
мазмунини белгилайди, деб айтилар эди, аслида табиий-илмий асарлар
диалектик материализмнинг, ижтимоий-сиёсий асарлар эса тарихий
материализмнинг ва давлат мафкурасининг қоидаларига мос бўлиши зарур
эди. Бундан ташқари, маҳаллий аҳолининг маданияти, турмуш тарзи, сиёсий
онги ва анъаналари тадқиқ этиладиган бўлса, уларни “феодал қолоқлик” ва
мусулмон динининг, гўёки, салбий таъсири билан боғлаш ҳамда социалистик


background image

15

маданиятнинг, большевистик мафкуранинг афзалликларини кўрсатиш керак
эди.

Хуллас, ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, тожик, туркман

халқларининг ўтмишини тадқиқ этишда синфийлик, буюк давлатчилик
позицияси чинакам назарий-услубий тамойилларни иккинчи-учинчи
даражали қилиб қўяр эди. Айни шундай ҳолатлар қандай салбий оқибатларга
олиб келганини Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов бир қатор
асарларидаги илмий-назарий, концептуал тавсияларида асослаб берган

1

.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

-

тадқиқот натижалари асосида

совет ҳокимияти ҳукмронлигининг

биринчи ўн йилигида маданий қайта қуришга нисбатан иккита: “маданий
инқилоб” доктринасига асосланган большевистик ва маҳаллий зиёлилар
вакиллари, жадидлар ва уларнинг издошлари қарашларини акс эттирувчи
миллий-демократик концептуал ёндошув белгиланганлигини кўриш мумкин;

-

В.И.Лениннинг “маданий инқилоб” ғоясининг асосий мақсади кўп

миллатли совет мамлакатида ягона социалистик маданиятни сингдиришга
қаратилган бўлиб, амалиётда маданий ҳаётнинг сиёсатлаштирилиши ва
мафкуравийлашувига олиб келди;

-

расмий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш натижасида

большевистик партия етакчилари турли хил тадбирлар ёрдамида миллий-
маънавий қадриятларни заифлаштириш ва йўқ қилиш орқали Ўзбекистон
маҳаллий аҳолисини янги мафкура ва совет сиёсатига бўйсиндириш ҳамда
маҳаллий зиёлиларни ўз тарафига жалб этишга қаратилганлиги очиб
берилди;

-

шу билан бирга,

совет маориф тизимининг ривожлантириш

тенденцияси назарий жиҳатдан “маданий инқилоб” сиёсати билан
белгиланган бўлиб, у асосан аҳолини советлаштириш ва мафкуралаштириш,
илгари мавжуд бўлган миллий таълим шаклларини йўқ қилишга қаратилган
эди;

-

совет ҳокимиятининг

маданий ҳаётни қайта қуриш сиёсати босқичма-

босқич амалга оширилмай, тез фурсат ичида маъмурий-буйруқбозлик
усуллари билан жорий этилиб, маҳаллий аҳоли учун оғир оқибатларни
келтириб чиқарган. Тадқиқот натижалари 20-30-йилларда маданий ҳаётни
ўзгартириш сиёсати аниқ ютуқлар билан бирга кутилмаган зўравонликларни
ҳам келтириб чиқарганини кўрсатиб берди;

-

“маданий инқилоб” сиёсатини амалга ошириш йилларида Ўзбекистон

адабиёти ва санъати қатъий цензура тазйиқи ҳамда марказдан ташкил
этилган жамоат ва ижодий ташкилотлар томонидан ўтказилган босим ва
назорат остида ривожланиб келган. Асосий ғоявий урғу “шаклан миллий,
мазмунан социалистик” бўлган маданиятни шакллантиришга қаратилган эди.
Ушбу жараёнда миллий маданият, адабиёт ва санъатнинг асосини
“социалистик реализм” тамойили ташкил этиши керак эди. Шу йўл орқали
тарихий-маданий мерос, адабий анъаналарни йўқ қилиш режалаштирилган

1

Каримов И.А.. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. Б.12.


background image

16

эди. Шунга қарамасдан, маҳаллий зиёлилар вакилларининг саъй-ҳаракати
туфайли миллий анъаналар ва ўзликни сақлаб колган асарлар яратилиб,
мутахассислар тайёрланди.

Диссертациянинг илмий янгилиги.

Ишда илк бор ХХ асрнинг 20-30

йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган “маданий инқилоб” сиёсатининг
моҳияти, асосий йўналишлари, услублари ва оқибатларини янги илмий-
назарий методологик талаблар асосида комплекс тарзда тадқиқ этилди.

Совет давлат қонунчилиги таҳлил қилинди ва меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган демократик тамойилларнинг деклара-
тив хусусиятга эга эканлиги, уларнинг амалий фаолиятига мос келмаслиги
“маданий инқилоб” сиёсати мисолида очиб берилди.

Кам ўрганилган манбаларни таҳлил қилиш асосида “маданий инқилоб”

атамасининг келиб чиқиши, мазмун-моҳияти очиб берилди;

ХХ асрнинг 20-30 йилларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда олиб

борган маданий сиёсатининг назарий асослари ва йўналишлари тадқиқ
этилди ҳамда маданий-маърифий ҳаётни советлаштириш ва миллий
асосларни заифлаштириш амалиёти очиб берилди;

Совет ҳокимиятининг миллий зиёлиларга муносабати, маҳаллий

аҳолининг турмуш тарзи, миллий ва диний қадриятларига қарши олиб борган
чора-тадбирлари, унинг оқибатлари танқидий таҳлил этилди.

Шунингдек, тадқиқотнинг илмий янгилиги илмий истеъмолга илгари

фойдаланилмаган манбалар, архив ҳужжатлари ва статистик материаллар
киритилганлиги билан ҳам асосланади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

.

Диссертация материаллари “маданий инқилоб” сиёсатининг моҳиятини,
мақсадларини ва амалга оширилишининг оқибатларини ўрганиш, таҳлил
этиш билан боғлиқ ҳужжатларни, ахборот маълумотларини, хулосаларни,
мулоҳазаларни тарихий дарсликларни, сиёсий-ижтимоий асарларни ёзиш ва
баҳолашда илмий-назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Тадқиқот натижаларининг жорийланиши.

Диссертациянинг асосий

мазмуни ва хулосалари республика миқёсидаги илмий анжуманларда
қилинган маърузаларда, илмий журнал ва тўпламларда эълон қилинган
мақолаларда ўз аксини топган. Иш Қарши муҳандислик-иқтисодиёт
институти Ўзбекистон тарихи кафедрасида, ЎзР ФА Тарих институтининг
“Ўзбекистоннинг ХIХ аср охири ва ХХ тарихи” бўлими йиғилиши ҳамда ЎзР
ФА Тарих институти қошидаги Д.015.09.01 Ихтисослашган кенгаш илмий
семинарларида муҳокамадан ўтган ва ҳимояга тавсия этилган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация мавзуси ЎзР ФА Тарих

институти қошидаги Мувофиқлаштирувчи Кенгаш мажлиси йиғилишида
тасдиқланган. Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари Республика
ва халқаро илмий-амалий конференцияларда ҳамда илмий журналлар ва
тўпламларда нашр қилинган мақолаларда акс эттирилган. Иш Қарши
муҳандислик иқтисодиёт институти “Ўзбекистон тарихи” кафедрасида,
ЎзРФА Тарих институти Ўзбекистоннинг ХIХ-ХХ асрлар даври тарихи


background image

17

бўлимларида ҳамда Д.015.09.01 рақамли Бирлашган Ихтисослашган кенгаш
ҳузуридаги илмий семинарда 07.00.01. “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги
бўйича муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича

битта рисола, 3та илмий мақола ва 6 та маъруза тезислари эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми

. Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати, ҳамда иловадан
қисмларидан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 176 бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

Кириш қисмида

танланган мавзунинг долзарблиги

асосланган ва муаммонинг илмий жиҳатдан ўрганилиш даражаси таҳлил
қилинган. Шунингдек, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, илмий янгилиги,
назарий-услубий асослари очиб берилган ҳамда асосий манбалар
шарҳланган.

“Совет ҳокимиятининг “маданий инқилоб” сиёсати моҳияти ва

уни амалга ошириш омиллари”

деб номланувчи биринчи бобда маънавий

ҳаётни советлаштиришнинг назарий асослари ва йўналишлари тадқиқ
этилган. Хусусан, Россия раҳбарияти маҳаллий халқларнинг мустақилликка
интилишларини ҳисобга олиб, “октябрь тўнтарилиши”дан сўнг ўлкада
нафақат совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш, балки маҳаллий аҳолининг
манфаатларини ҳимоя қилувчи миллий зиёлилар вакилларини тинчлантириш
учун Туркистонга партия-совет ишчиларини юборди. Шу тарзда
большевиклар партияси РСФСР ХКСнинг аввал фавқулодда комиссиясини,
кейинчалик эса катта ваколатга эга, Турккомиссияни Тошкентга юборди.

Манбаларда таъкидланишича, В.И.Ленин бошчилигидаги боль-

шевиклар раҳбарияти социалистик қайта қуришларнинг бошиданоқ
мамлакатда, хусусан, Туркистонда ҳам маъмурий буйруқбозлик бошқарув
усулларини сингдириш ва тазйиқ ўтказиш кампаниясини олиб борди.

1

Совет

ҳокимиятининг биринчи қадамларидаёқ, коммунистик партиянинг маданий
сиёсати урф-одатлар, адабиёт, санъат ва фаннинг миллий томирларидан
узиш, миллий менталитетга ёд бўлган “пролетар маданият” намуналарини
сингдиришга ҳаракат қилган. У В.И.Лениннинг “Кооперация тўғрисида”
номли асарида талқин этилган “маданий инқилоб” деб ном олган тушунчада
ўз аксини топди. Унда “маданий инқилоб... – халқнинг маданий
ривожланишидаги бутун бир бурилиш”, деб қайд этилган.

2

Лениннинг

социализм қуриш учлик режасининг бир қисми сифатида “маданий инқилоб”
аҳолининг анъанавий турмуш тарзини ўзгартириш, социалистик таълим
тизимини яратиш, “буржуа” зиёлиларини қайта тарбиялаш ва янги авлодни
тайёрлаш, буржуа мафкурасини йўқ қилиш ва марксча-ленинча ғояларни
ўрнатишни ўз ичига олган эди.

3

1

ЎзР МДА Ф. Р-25, р.1,иш.9, в.39.

2

Ленин В.И. О кооперации.// Полн. собр. соч. Т. 45 - М, 1986. - С.369-377.

3

Краткий политический словарь. 3-е издание. – М., 1983. - С. 162.


background image

18

“Маданий қурилиш” дастурида баъзи бир ижобий томонлар ҳам

мавжуд бўлган. Улар ичида бепул ва мажбурий таълимни жорий этишни
қайд этиш мумкин. Бироқ, 20

-

30 йиллардаги маданий жараёнларнинг

мазмуни ва динамикаси қарама

-

қаршиликлар билан фарқ қилиб турган.

Бундан ташқари ўша даврларда “маданий инқилоб” маданий қурилишнинг
айрим масалалари: саводсизликни тугатиш, мактаб қурилиши, мутахассислар
тайёрлашни ҳал этиш билан чегараланган ва маданият йўналишларини
пролетарлаштиришга қаратилган эди.

1

Бундай вазиятда большевистик партиянинг марказий ва маҳаллий

органларининг Туркистонда, кейинчалик Ўзбекистонда совет ҳокимиятини
мустаҳкамлашга қаратилган муҳим вазифаларидан бири сифатида совет
ҳокимиятининг манфаатларига мос равишда таълим тизимини ўзгартиришда
кўрган эди. Бунда, энг аввало, маҳаллий аҳолини урф

-

одатлари ва

анъаналаридан узиб ташлаб, коммунистик мафкурани сингдиришга алоҳида
эътибор қаратилди. Шундан келиб чиқиб, 1917-1924 йй. совет мактаблари
сони 576 тадан 1271тагача ўсди

2

. Бу омил республика аҳолисининг

саводхонлиги ошишига сабаб бўлди. Масалан, 1926 йил 17 декабрда
ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон туб
аҳолисининг саводхонлик даражаси – 7,7%ни ташкил этган, хусусан, шаҳар
аҳолиси – 27,7%, қишлоқ аҳолиси эса – 2,7%

3

.

1924-1925 ўқув йилида маҳаллий аҳоли орасида саводхонликни

ошириш мақсадида саводсизликни тугатиш мактабларини ташкил этиш ва
умумтаълим мактаблари учун ўқитувчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор
қаратилди. Бунда ўша ўқув йили ва кейинги 5-6 йил ичида ўқитиш сифатини
такомиллаштириш ҳукумат эътиборидан четда колган. Масалан, 1926-1927
ўқув йилида маъориф соҳасидаги вазифалар бошланғич мактаблар, қизил
чойхоналар, саводсизликни тугатиш бўйича махсус пунктлар, кўчиб юрувчи
совет мактабларини ташкил этиш ва уларнинг сонини ошириб бориш
имкониятларни ҳисобга олмасдан белгилаб берилган эди.

4

Шу билан бирга ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида

айрим ижобий ўзгаришларга ҳам эришилди. Хусусан, 1925 йил ташкил
этилган марказий ва маҳаллий қисқа муддатли курслар ҳамда педагогик
институтларда 4 йил давомида мингдан ортиқ мутахассислар тайёрланди.
Албатта, 2-3 ойлик қисқа муддатли курсларда малакали кадрларни тайёрлаш
имконияти бўлмаган. Шунга қарамасдан, совет ҳокимиятини миллий
мактаблардаги ўқитишнинг паст даражаси эмас, большевиклар мафкураси ва
сиёсатини тарғиб этиш сифати кўпроқ ташвишга соларди. Шу билан бирга
туб аҳоли болалари таълим олган мактабларда ўқитувчиларнинг
етишмаслиги кузатилган. Масалан, 908 та совет мактабларида 2,7 минг нафар

1

Алимова Д. История как история, история как наука. Ташкент,1.- Узбекистан, 2008. - С.224-225

2

Сербов П.И , Никифоров А.Д. Народное просвещение в Узбекистане. – Самарканд-Ташкент, 1927. - С. 34.

3

Всесоюзная перепись населения 17 декабря 1926 г. Краткие сводки. Выпуск 11. Возраст и грамотность

населения СССР. – М., Издание ЦСУ Союза ССР, 1928. – С. 108.

4

Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях и решениях съездов и пленумов ЦК. В.4-х. томах. –

Т., 1987. Ташкент, 1.– С. 232.


background image

19

ўқитувчи ишлаган

1

. Бошқа сўз билан айтганда ҳар бир мактабга 3та ўқитувчи

тўғри келган. Ушбу ҳолат маҳаллий аҳолининг анъанавий ва янги усул
мактабларини, мадрасаларни сақлаб қолишга бўлган интилишларини янада
оширган. 1924-1925 ўқув йилида ўлкада 1585 мактаб ва 212 мадрасалар
фаолият юритган

2

. Кейинги йилларда совет ҳокимиятининг тазйиқи

кучайиши билан дин ва диний муассасаларга нисбатан кураш авж олди.
Натижада кўрилган қатъий чоралар сабабли 1928 йилда ўлкадаги эски усул
мактаблари ва мадрасалар ёпилди.

Юқорида қайд этилган мақсадларни амалга ошириш учун ўтказилган

ўзбек ёзувини лотин алифбосига ўтказиш (1929й.), барча таълим
муассасаларида рус тилини мажбурий ўқитиш (1938й.), ватан тарихини
алоҳида фан сифатида эмас, СССР тарихи дастури ичида ўқитиш

3

каби

тадбирлар маҳаллий аҳоли маънавиятига салбий таъсир ўтказди. Ишда совет
ҳокимияти янги таълим тизимини жорий этишда, энг аввало, ёшлар қалби ва
онгига коммунистик мафкурани сингдириш мақсадларини кўзлаган эди.
Бунга қарамасдан, ташкил этилган янги таълим муассасалари, илмий-
тадқиқот институтлари миллий маданиятни қайта қуриш билан бирга, унинг
келгусидаги ривожланиши шароитлари ва йўналишлари белгилаб берилди.
Масалан, 1941 й. Ўзбекистонда фаолият юритган 5504 та совет мактабларида
1 млн. 315 минг ўқувчи, 92 ўрта махсус ўқув юртларида 12,6 мингта ўқувчи
ва 31 олий ўқув юртларида 18 мингта талаба таҳсил олган

4

.

Умуман олганда, ХХ асрнинг 20–30-йиллар умумий, ўрта махсус ва

олий таълим тизимини ривожлантиришдаги оғир ва қарама-қаршиликларга
тўлиқ давр бўлди. Совет ўқув муассасалари Ўзбекистон таълим тизимини
замонавийлаштириш ҳамда иқтисодиёт, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш
ва фан соҳасида мутахассисларни тайёрлашга замин яратди. Бироқ, уни
амалга ошириш борасида миллий анъаналарга зид бўлган буюк давлатчилик
шовинизми, синфийлик тамойиллари устувор бўлган. Масалан, архив
манбаларида 1930 йилларда Тошкентнинг янги шаҳар қисмида 54 та рус ва 2
та ўзбек мактаблари фаолият юритган. Рус мактабларида жами 10та ўзбеклар,
555 нафар руслар ва 60 нафар бошқа миллат вакиллари таҳсил олган.

5

Бундан

ташқари, Совет олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига талаба ва
ўқувчиларни танлаб олишда уларнинг ижтимоий келиб чиқишига алоҳида
урғу берилган. Таълим олиш имтиёзларига асосан ишчи ва деҳқонлар
болалари эга бўлиб, моддий таъминоти бор оилалар фарзандлари таълим
муассасаларига қабул қилинмас, ёки “ёт унсурлар” сифатида улардан
ҳайдалар эди. Шу билан бирга туб аҳоли ва бошқа миллат вакилларидан
зиёлиларни шакллантириш давом этди. Масалан, 1938 йил ЎзДУ студентлари

1

ЎзР МДА ф. Р-86, р. 1, иш. 4051, в. 26–27; Народное хозяйство Узбекской ССР за 60 лет советской власти.

/ Юбилейный статистический ежегодник. – Ташкент,1977. – С. 274.

2

Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане ... – С. 450-451.

3

ЦГА РУз., ф. Р-94, р.5, иш. 1089, в. 16, 19.

4

Ўша жойдае. л. 19.; Народное хозяйство Узбекской ССР за 60 лет советской власти. Юбилейный

статистический ежегодных.-Т.,1977.-С.274-275.

5

ЦГА РУз., ф. Р- 9, р. 1, иш. 706, в. 9.


background image

20

орасида туб миллат вакиллари 22,4 %ни, Ўрта Осиё Давлат университетида
эса – 28,3%ни ташкил этганди.

1

“Ўзбекистонда тоталитар тузум мафкурасининг шакллан-

тирилиши ва уни маданий ҳаётга таъсири”

деб аталувчи иккинчи бобда

синфий мафкуранинг шакллантирилиши ва совет ҳокимиятининг миллий
зиёлиларга бўлган муносабати, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, миллий
ва диний қадриятларига қарши чора-тадбирлар тадқиқ этилади. Совет
ҳокимияти ўз мақсадларига эришиши учун маҳаллий аҳоли орасидан айрим
ишчи-деҳқонлар билан бирга зиёлиларнинг бир қисми ҳам жалб этилган.
Улар орқали ҳам маҳаллий аҳолининг маънавий қатъиятини заифлаштириш,
ўзгартириш мумкинлигига ҳукмрон доиралар жиддий ишонган эди. Бу илғор
зиёлилар аҳолининг ижтимоий-сиёсий, маънавий манфаатларини ҳимоя
қилувчи А.Фитрат, М.Абдурашидхонов, Ф.Хўжаев, Чўлпон, А.Қодирийлар
томонидан ҳолис баҳоланган эди.

2

Бироқ, уларнинг тақдири фожеали якун

топди.

3

Миллий зиёлиларга қарши қатағонлик сиёсати мустабид тузумни

мустаҳкамлаш, миллий ўзликни синдириш ва сайқал бериш воситаларидан
бири эди. Расмий маълумотларга кўра 1937-1953 йй. Ўзбекистонда суд
муассасаларидан ташқари органлар томонидан 18652 нафар одам қатағон
қилиниб, улардан 6038 таси отиб ўлдиришга хукм қилинган эди.

4

Архивдан аниқланган маълумотлар бўйича ХХ асрнинг 20-йилларнинг

иккинчи ярмида амалга оширилган янги ижтимоий-сиёсий тадбирлар
натижасида, мактаб, мадрасаларни беркитиш, вақф мулкини мусодара
қилиш, миллий матбуотни тақиқлаш орқали туб аҳоли маънавиятига катта
зиён етказилди. 1924 йил сентябрида совет ҳокимиятининг мавқеини
ошириш ва унинг тарафдорларини кўпайтириш мақсадида иккита: “Илмий
ходимларнинг турар-жой шароитларини яхшилашга қаратилган чоралар
тўғрисида” ва “Қўшимча турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи
ҳақида”ги Қарорлар қабул қилинди.

5

ХХ-аср 30 йиллар ўрталари собиқ Иттифоқда тоталитар сиёсий тизим

тўла кучга кирган давр бўлди. Бу ҳақда совет тарихида “ғалаба қилган
социализм”, “ғолиблар” съезди деб номланган ВКП(б) XVII съездида (1934
йил) эълон қилинган эди. Бироқ, қурилаётган социализм барча
минтақалардаги турли миллатли аҳолининг манфаатларига зид эканлигини
билган давлат раҳбарияти ва махсус хизматлари иқтисодий, ижтимоий
қийинчиликларни, сиёсат ва амалиётдаги рўй бераётган нуқсонларни “халқ
душманлари”, “буржуа миллатчилари”, “панисломизм”, “пантуркизм”,

1

Ўша жойда, Ф. 94, р. 5, иш. 2665, в. 10.

2

См.: Очерки истории Коммунистической партии Узбекистана. Т.,1964,С.210–211

3

См.: Маҳмудов М. Қатағон қурбонлари. – Т: Ўқитувчи, 1991; Турдиев Ш. Улар Германияда ўқиган эдилар.

– Т.: Фан, 1991; Қиличов Ф. Зулматдан садолар. – Т.: Адолат, 1993; Каримов Н.Усмон Носир. –Т., 1993; Ўша
муаллиф. Истиқлол уйғотган шоир. – Т.: Маьнавият, 2000; Аҳророва Х. Изларини излайман. –Т.: Шарқ,
1998; Шамсутдинов Р.Т. Ўзбекистонда советларнинг қулоқлаштириш сиёсати ва унинг фожеали
оқибатлари.–Т.: Шарқ, 2001; Ўша муаллиф. Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар. –Т.: Шарқ, 2001; Репрессия
1937–1938 годы. / Документы и материалы. Выпуск 1.-Т.: Шарк, 2005.

4

Правда Востока , 1989, 21 мая.

5

ЎзР МДА, 86 фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 9-варақ.


background image

21

“реакцион руҳонийлар” каби турли “оқимлар”, “гуруҳлар”нинг советларга
қарши кураши билан изоҳлашган. Шунга биноан пролетар, социалистик
мафкуранинг мазмунини, йўналишларини мослаштиришга катта аҳамият
берилди.

ХХ аср 30-йилларининг иккинчи ярмида ҳукмрон мафкуранинг

мазмунан шахсга сиғиниш, халқлар тарихини ўрганиш ва ёритишда синфий
ва партиявий ёндошувлар асосида (Сталиннинг “ВКП (б) тарихининг қисқача
курси” асари руҳида) амалга оширилиши талаблари ҳамда рус бўлмаган ўқув
юртларида рус тилини ўрганиш тўғрисидаги қарор ва бир қатор бошқа
ўзгаришлар киритилиши

1

ҳокимият ва партия сиёсатининг ҳам, мафкуранинг

ҳам тоталитар моҳиятини кучайтирди. Бир қатор қарорлар: “Қишлоқ
аҳолисини тиббий ёрдам билан таъминлаш ва қишлоқ врачлари моддий
шароитини яхшилаш тўғрисида” (1927 й. 14 февраль), “Қишлоқ ўқитув-
чиларининг аҳволини яхшилаш тўғрисида” (1927й. 25 июль), “Тиббиёт,
ветеринар ходимлари, ўрмон ва сув хўжалиги хизматчилари ҳамда қишлоқ
шаҳарларидаги ўқитувчиларнинг турмуш тарзини яхшилаш тўғрисида” (1928
йил 1 декабрь)

2

, “Инженер-техник ва илмий ходимларни таъминлаш

тўғрисида” (1931й. 12 ноябрь)

3

даги қарорлар қабул қилинди. Мазкур

қарорлар биринчи навбатда зиёлиларнинг янги ҳокимиятга қарамлигини ва
синфий мафкурани ҳаётга татбиқ этишда иштирокини таъминлашга
қаратилган эди. Аслида бу ва бошқа чоралар Туркистонда миллий ҳудудий
чегараланишдан илгари қўлланилган. Масалан, совет ҳукуматининг 1922 йил
16 январда қабул қилган маҳфий қарорига биноан, ҳокимият ва махсус
органлар томонидан шубҳали ёки сиёсий жиҳатдан хавфли деб ҳисобланган
зиёлиларни турли маҳкамаларга тегишли турар жойлардан кўчириш
амалиёти бошланган эди

4

.

Шу билан бирга янги ҳукумат томонидан қабул қилинган бир қатор

ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар маҳаллий аҳолининг ижтимоий, маънавий
ҳаётини яхшилашга хизмат қилди. Хусусан, 1917 йилнинг охирида “Никоҳ ва
ажралиш ҳакида” Декрет, 1918 йилда “Никоҳ ва оила” Кодекси

5

, 1921 йил 14

июнда Туркистон АССР Марказий Ижроия қўмитаси томонидан “Қалинни
йўқ қилиш ҳақида”ги декрет қабул қилинди. Уларнинг замирида диний
никоҳ давлат томонидан тан олинмаслиги эълон қилинди

6

.

Дарҳақиқат, мазкур ҳужжатлар замонавий тушунчадаги оиланинг

шаклланишида ва жамиятда оила нуфузининг ошишига, ўзбек қизларини
вояга етмасдан турмушга чиқариш, кўпхотинлилик холатларининг салбий

1

Қаранг: Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях...Ташкент II.– С.25- 27.

2

Хасанов Б.В. Национальная интеллигенция Узбекистана и исторические процессы 1917- начала 1950-х гг.

С.76-77.

3

ЎзР МДА. Ф 837, р. 9, иш. 184, в. 71.

4

Хасанов Б.В. Национальная интеллигенция Узбекистана и исторические процессы 1917 – начала 50-х

годов, – С. 42-43.

5

Раскрепощение женщин Киргизии Великой Октябрской социалистической революцией (1917-1937г.г) –

Сб. документов и материалов. – Фрунзе, Кыргызстан, 1973, – С. 31.

6

Ўша жойда, Б.32.; Аминова Р.Х. Октябрь и решение женского вопроса в Узбекистане. – Ташкент, 1975, –

С. 75-79.


background image

22

жиҳатларини йўқ қилишга хизмат қилди. Аммо бу тадбирлар миллий
менталитетни ҳисобга олмасдан, жадаллик билан кўр-кўрона амалга
оширилиши аҳолининг айрим норозиликларига сабаб бўлди.

1929 йилда ВКП(б) МК котиби Л.М.Каганович имзоси билан жойларга

диний ташкилотлар бирдан – бир очиқ ҳаракат қилаётган ва оммага таьсир
кўрсатаётган аксилинқилобий кучдир, деган директива юборилди.
Жойлардаги компартия ташкилотлари учун ушбу ҳужжат дин ва диндорларга
нисбатан муносабатнинг асоси бўлди: диндорлар таьқиб остига олинди,
диний китоблар “реакцион”деб эьлон қилинди, масжид ва мадрасалар бузиб
ташланди ёки бошқа мақсадларда фойдаланилди (омборхона, худосизлар
уйи, дўкон, темирчихона ва ҳ.к.). ХХ асрнинг 20-йилларининг охирларида
Қарши шаҳридаги мадрасалар қамоқхонага айлантирилди. Қаршидаги Одина
масжиди 1930 йиллардан то мустақилликка эришгунга қадар қамоқхона
вазифасини ўтаган. “Бухородаги Абдулазизхон мадрасаси ва хонақоси
авахтага айлантирилиб, ҳибсга олинганлар аёвсиз қийноқларга солинган.
Қиш чилласида мадраса ҳовузи музини ёриб, бандиларни сувга солиб қийнар
эдилар...”

1

1929-1939 йиллар орасида фақат биргина Туркистон ҳудудининг

ўзида 14000 масжидлар фаолияти тўхтатилиб, улар бузиб ташланган.
Шайхлар, имомлар ва бошқа диний арбоблар турли жазоларга: сургун,
озодликдан маҳрум ёхуд ўлимга маҳкум қилинган

2

.

Динга қарши кураш баҳонасида халқимизнинг қадимий урф-

одатлари, маданияти, қадриятларига ҳужум бошланди. “Рўза ҳайити”,
“Қурбон ҳайити”, “Наврўз” каби диний ва миллий байрамлар тақиқланди ва
улар

ўрнига

совет

ҳокимиятининг

“Октябр

инқилоби”,

“СССР

Конституцияси куни”, “Қизил армия куни”, “В.И.Ленин туғилган кунни
нишонлаш” каби сиёсий байрамлар киритилди.

Умуман олганда, совет ҳокимиятининг сиёсати ва мафкурасида туб

аҳолининг интеллектуал қобилиятини писанд қилмаслик, маданий ва
маънавий қадриятларни топташ, миллий анъана ва урф-одатларни чеклаш
ҳамда миллий зиёлиларни доимий равишда “буржуа миллатчилик”,
“пантуркизм”,

“совет

ҳокимиятига

қаршиликда”,

“феодал-бойлар

иллатларини” сақлашга интилувчилар деб айблаб келган. Бунда турли хил
тадбирларнинг катта қисми “маданий инқилоб” билан белгиланган
янгиланишлар сифатида асосланган”.

Учинчи боб “Ўзбекистонда 1920-1930 йилларда социалистик

маданиятни ривожлантириш тенденциялари”

деб номланиб, унда туб

аҳолининг янги, синфий шаклан социалистик маданият ҳамда совет адабиёти
ва санъатини шаклланиши очиб берилган. Совет ҳукумати ва большевиклар
партияси миллий республикаларда маданият, фан, таълим, адабиёт ва санъат
соҳаларида амалга оширмоқчи бўлган ўзгаришлар биринчи навбатда туб
миллатли аҳолининг онги, дунёқараши, турмуш тарзига социалистик
мафкурани сингдиришга қаратилган эди. Советлар ҳокимияти ўзининг

1

Мурод Мирзо Аҳмадқори. Беписандлик заволи //Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1993, 4 июнь.

2

Мурод Мирзо Аҳмадқори. Беписандлик заволи //Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1993, 4 июнь.


background image

23

коммунистик мафкурасини Ўзбекистон фуқаролари онгига сингдиришда энг
таъсирчан воситалардан бири сифатида адабиёт ва санъат ривожига катта
эътибор берди.

Дарҳақиқат, иқтисодий жиҳатдан, айниқса, ишлаб чиқариш

кучларининг ривожланиш даражаси бўйича, Туркистон Россияга нисбатан
қолоқ бўлсада, миллий маданият, хусусан, туб аҳолини маънавий
талабларига жавоб берувчи адабиёт ва санъатни ислоҳ қилиш зарурияти
бўлмаган. Бироқ, буюк давлатчилик ёндошувлари ва миллий маданият
тушунчаларининг ўзига хос тушунишлари ҳокимият вакилларининг келиб
чиққан шароитга мос равишда ҳаракат қилишига замин яратган. Бу
большевистик раҳбариятнинг барча ҳаракатларида намоён бўлган. Миллий
маданиятни моддий ва ташкилий асосларидан (хусусан, маҳаллий
тадбиркорлар томонидан газета ва журналларни чоп этишни тақиқланиши,
хусусий нашриётларни беркитилиши, шунингдек, китоб савдоси, маданий
муассасалар

фаолиятини

қўллаб-қувватлаб

турувчи

тадбиркорлар

фаолиятини чекланиши, қаттиқ цензурани жорий этилиши, сиёсий фаол
бўлган зиёлиларни мажбурий эмиграцияси) маҳрум этиб, “Қизил чойхона”,
“Деҳқонлар уйи”лари, турли хил тарғибот клублари, гуруҳлари, жамоа
ташкилотлари, шунингдек, совет газета ва журналларини нашр этиш орқали
фаол тарзда янги синфий, пролетар маданиятни сингдирди. Бунда туб аҳоли
орасида ишчилар кам сонни ташкил этиши умуман ҳисобга олинмади.

Бобда қайд этилишича, шундай шароитда ҳам маҳаллий миллат

вакилларининг тарихий ворислик қадриятлари, анъаналарига содиқлиги
туфайли большевистик, совет матбуотида ҳам миллий ҳаётни, воқеалик
иллатларини ёритишга “Муштум” журналининг асосчиси Абдулла Қодирий,
“Қизил Ўзбекистон” газетасининг биринчи муҳаррирлари Усмонхон
Эшонхўжаев, Қамчинбек, Олим Шокирий, Комилжон Олимов, Маннон Рамз
ва кўпгина кўнгилли мухбирлар муносиб ҳисса қўшдилар. Бу газетанинг
муҳарририяти қошида мухбирлар бирлашмаси ташкил этилди ва миллий
матбуот учун кадрлар тайёрлаш бошланди. Бир неча йил мобайнида ўзига
хос мактаб ролини ўйнаган бу мухбирлар бирлашмаси жуда кўп истеъдодли
қаламкашларни тайёрлади. Уларнинг орасида кейинчалик атоқли публицист,
ёзувчи, жамоат арбоби бўлиб етишган Шокиржон Раҳимий, Лутфулла
Олимий, Ойдин Собирова, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ғайратий,
Зиё Саид, Абдулла Қаҳҳор, Илҳом Иброҳимов ва бошқалар бўлган

1

.

Тадқиқот материаллари ХХ асрнинг 20-30-йилларида Ўзбекистон

даврий матбуот ва китобатчилик миллий маданиятнинг муҳим соҳаси бўлган,
деб хулоса қилишга асос бўлади. Расмий маълумотларга кўра, 1932 йилда
Ўзбекистонда 6та давлат нашриёти, 200 та газета, жумладан, 124 таси ўзбек
тилида, 52 та журналлардан 19 таси ўзбек тилида мунтазам чиқарилиб турил-
ган

2

.

1

Эрназаров Т., Акбаров А. История печати Узбекистана. – Ташкент, “Ўқитувчи”, 1977. – Б. 10-11.

2

Народное хозяйства Узбекской ССР за 60 лет Советской власти. – Ташкент, 1977, – Б. 300.


background image

24

Маълумки, 1922 йил 8 июнда РСФСР Халқ Комиссарлар Совети

матбуот ишлари бўйича Бош қўмита тузишга қарор қилди

1

. Тез орада цензура

бош қўмитаси (Главлит) ташкил этилди ва унинг зиммасига матбуотда эьлон
қилинадиган барча турдаги ахборотларни қаттиқ назорат остига олиш
вазифаси топширилди. Шундан сўнг ҳамма ерда тасдиқланган китоблар
рўйхати пайдо бўлди. Совет ҳокимияти ва компартиянинг мафкуравий
ғояларини тарғибот ва ташвиқот қилувчи ахборот воситаларига кенг йўл
очилди, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланди. Бу хар бир сиёсий жараён,
иқтисодий ўзгаришлар, “синфий душманлар” билан курашда намоён бўлди.
Уларни амалга оширишга таниқли маҳаллий зиёлилар вакиллари жалб
этилди. Масалан, 1929 йил жамоалаштириш натижаларини тарғиб этиш
мақсадида «Камбағал деҳқон» газетасида, «Янги қишлоқ» журналида
Ғайратий, М.Абдурашидхонов, А.Қодирий, А.Фитрат мақолалари чоп
этилди. Уларда деҳқонларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи, ижтимоий ўзгаришлар
ва уларнинг аҳолининг дунёқарашига таъсири ёритиб берилган. Мазкур
муаллифлар ўз ишларида ўлканинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини танқид
остига олган. Бир вақтнинг ўзида уларга қарши етакчи нашрларда
маърифатчиларга қарши асоссиз айбловлар чоп этилди. Шундай усуллар
билан совет манфаатларига зид бўлган эркин фикрлилар «18лар гуруҳи»,
«иноғомовчилик», «қосимовчилик», «бадриддиновчилик» номлари билан
қораланган. Бобда, шунингдек, Ўзбекистон адабиёти ва санъатига муносиб
ҳисса қўшган маҳаллий зиёлилар фаолияти ҳам таҳлил этилган. Миллий
адабиёт ва санъат туб аҳоли маънавий ҳаётининг кучли асоси бўлганлигини
ҳисобга олиб, совет ҳокимияти қатағон қилиш ва маъмурий буйруқбозлик
усулларидан фойдаланган ҳолда, социалистик реализм тамойиллари
ёрдамида ушбу соҳаларда сунъий равишда синфий асосни сингдиришга
ҳаракат қилган. Маданият соҳасидаги мўлжалланган пролетар, социалистик
руҳдаги ўзгаришларни амалга ошириш учун рус зиёлилари томонидан
тезкорлик билан “пролетар маданияти” (“пролеткульт”) ташкилоти,
футуристлар (келажакка интилганлар) тўгараклари шакллантирилди. Бироқ
ўтмишдан сақланиб қолган миллий-маданий меросни инкор этаётган
“пролеткульт” мафкурачилари ва ўтмишни ҳам, замонавий воқеликни ҳам
ҳисобга олмаётган футуристлар маҳаллий ижодкорлар орасида керакли
таянчни топишмади. 1929-1939 йилларда араб алифбосини соддалаштириш,
кейинчалик лотин алифбосига ўтиш, 1940 йил май ойида – кирилл
алифбосига ўтилишига қарамасдан, миллий адабиёт ва санъатнинг
ривожланиши давом этди. Ижодкор зиёлиларнинг фаол вакилларидан:
ёзувчилари С.Айний, А.Қодирий, Чўлпон, А.Фитрат, Завқий, А.Авлоний,
Ғайратий; мусиқачи ва ашулачилар Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов, М.Қори-
Ёқубов, Жўрахон Султонов, Ортиқхўжа Имомхўжаев, Соибжон Колонов,
Т.Жалилов; цирк артистлари ва халқ уста кизиқчилари А.Тошкентбоев,
Ю.Шакаржонов, С.Хўжаев; кинорежиссёрлар М.Уйғур, Е.Бобожонов,

1

Геллер М.,Некрич А. История России (1917-1995) в 4 томах. Утопия у власти. Книга первая. – М., 1996.,

С. 203.


background image

25

Ю.Аъзамов, М.Қаюмов; расомлар Ў.Тансиқбоев, Р.Аҳмедов, Л.Абдуллаевлар
ёш авлодни тарбиялашга катта ҳисса қўшганлар.

Бунда ўзбек адабиётида проза, пьеса, драма, романистика, фельетон

1

каби жанрларнинг пайдо бўлиши, шунингдек ўзбек ёзувчиларининг
асарларининг бошқа халқлар тилларига таржима қилиниши катта аҳамият
касб этди. Бобда “маданий инқилоб” билан умуман боғлиқ бўлмаган Ленин
томонидан унинг эълон қилинишидан олдин олиб борилган ташкилий ва
илмий ишлар таснифланган. Бу – фольклор асарларни тўплаш ва нашр этиш
ишларидир. Бу муҳим хайрли тадбирни 20-йиллар бошида ўзбек
фольклоршунослиги етакчиси Ҳоди Зарифов бошқарган. Бу ишда Ғози Олим
Юнусов, Ғулом Зафарий, Элбек ва рус олимлари – Е.Д.Поливанов,
А.К.Боровков, Л.П.Потапов, В.М.Жирмунскийлар фаол иштироқ этган.
Натижада фольклоршунослар томонидан машҳур халқ бахшилари Эргаш
Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Пулкан шоирнинг асарлари
аниқланди. Уларнинг асарлари ва бахшилар овозидан «Алпомиш», «Ёдгор»,
«Муродхон», «Ширин ва Шакар», «Гўрўғлининг туғилиши», «Рустамхон» ва
бошқа достонлар ёзиб олинди.

Бадиий-адабий ташкилотларнинг қайта қурилиши натижасида

ёзувчилар, композиторлар, рассомлар пролетар ташкилотлари ижодий
бирлашмаларга айлантирилди ва марказга бўйсундирилди. Шундай тарзда
большевиклар комунистик партияси ва ҳукумат барча республикаларда
нафақат ижтимоий ҳаёт ва иқтисодиётда, балки маданият, адабиёт ва санъат
соҳаларида ҳам ягона сиёсатни олиб борди. Натижада кейинги ўн
йилликларда маданиятда миллий ва анъанавийлик таъсири сезиларли
даражада камайиб борди.

Масалан, 1937 йил 26 ноябрда республика ёзувчилари умумий

йиғилишида Ўзбекистон CCР прокурори Шейндлин ўз маърузасида совет
ёзувчилари олдида турган вазифаларни санаб ўтиб, уларга комунистлар,
сайловларида кўрсатилган номзодлар шаънига шеър ва очерклар ёзиш
тўғрисида кўрсатмалар берди. Маърузадан сўнг Олий Советга кўрсатилган
номзодлар шаънига музокаралар пайтида 45 та шеър ва битта очерк ўқилган

2

.

Бадиий-адабий ижод шу тариқа мустабид тузум ва мафкуранинг қўғирчоғига
айлантирилди. Ўзбекистон санъати ҳам социалистик мафкура таъсирида
ўзгариб борди. Шунга қарамасдан, миллий зиёлилар вакиллари ўз асарларида
миллий ўзликни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Эстетик қонунлар
хусусиятлари ва уларни намоён бўлиши ҳар қандай чегара ва таъқиблардан
кучли бўлган. Ушбу йилларда ўзбек адабиёти ва санъати миллий урф-одатлар
билан бойитилган қизиқарли асарлар кўпайиб борди. Ушбу давр асарларидан
юқори ижодий ғоялар билан бойитилган А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар”,
“Меҳробдан чаён”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, С.Айнийнинг “Судхўрнинг

1

ЎзР МДА ф. Р-837, р. 14, иш. 52, в. 145-146; р. 10, иш. 42, в. 151.

2

Қизил Ўзбекистон. Совет ёзувчилари сайлов участкаларида, 1937, 29 ноябрь.


background image

26

ўлими”, “Одина”, А.Фитратнинг “Абулфайзхон”, Ойбекнинг “Қутлуғ кон”,
Ғ.Ғуломнинг “Ёдгор” ва бошқа асарлари ажралиб туради.

Бобда таҳлил этилган ҳужжатлар асосида диссертант томонидан

хулосалар ишлаб чиқилиб, уларнинг асосийлари ХХ асрнинг 20-30-
йиллардаги “маданий инқилоб” сиёсатини амалга оширишда совет
ҳокимияти томонидан қўлланилган синфий ёндошувлар, руслаштириш
сиёсатига қарамасдан, миллий маданият, хусусан адабиёт ва санъатда миллий
зиёлилар саъй-ҳаракати туфайли адабий, саҳна ва мусиқа асарларида этник
хусусиятлар, миллий руҳ сақланиб қолгани, тарихий достон, халқ ашулалари,
мақол ва маталларни тўплаш каби бебаҳо ишлар қайд этилган.

ХУЛОСА

1920-1930 йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган “маданий

инқилоб”нинг сиёсий мақсадлари, моҳияти ва оқибатларини тадқиқ этиш
қуйидаги мулоҳазаларни ва хулосаларни баён қилишга асос бўлди:

- совет ҳокимияти ҳукмронлигининг биринчи ўн йиллигида маданий

қайта қуришга нисбатан иккита: “маданий инқилоб” доктринасига
асосланган большевистик ва маҳаллий зиёлилар вакиллари, жадидлар ва
уларнинг издошлари қарашларини акс эттирувчи миллий-демократик
концептуал ёндошув шаклланган эди. Совет маданий қайта қурилиши етакчи
сиёсий тамойили остида, энг аввало, янги совет таълим тизимини жорий
этиш, социалистик зиёлиларни шакллантириш, социалистик маданият ва
турмуш тарзини яратиш назарда тутилган эди. Большевистик назариянинг
амалий жорийланиши маънавий ҳаётга умумий хужум қилиш, бир хил
маданиятни сингдириш, миллий асос ва ўзликдан узиб ташалаш, мафкура-
лаштириш ва руслаштиришга қаратилганди. Ушбу сиёсатга қарама-қарши
тарзда миллий зиёлилар вакиллари саналган – жадидлар миллий хусусиятлар
ва

маънавий

қадриятларни

ҳисобга

олган

ҳолда

жамиятни

замонавийлаштириш учун қураш олиб борган;

- фактик манбалар таҳлили Ўзбекистонда “маданий инқилоб” сиёсати

доирасида амалга оширилган тадбирлар, биринчи навбатда, тарихий
анъаналарни кучсизлантириш йўли орқали бир партиялик тизимни
мустаҳкамлаш ва туб аҳолининг маънавий ҳаётини совет андозаларига мос
равишда қайта қуришга қаратилган эди;

- Ўзбекистонда бошқа Ўрта Осиё республикаларидан фарқли равишда

мустаҳкам анъаналарга эга бўлган маориф тизими мавжудлигини инобатга
олиб, совет ҳокимияти “маданий инқилоб” сиёсатини бошлашдан анча олдин
(1923й.) эски ва янги усулдаги мактаблар, мадрасаларни ёпиш, уларнинг
моддий асоси ҳисобланган вақф мулкларини мусодара қилиш тадбирларини
амалга ошира бошлади;

- “маданий инқилоб” сиёсатининг салбий оқибатлари совет

ҳокимиятининг бутун ҳукмронлиги даврида анъанавий маданий ҳаётни
сақлаб қолиш ва ривожлантиришга ёмон таъсир кўрсатиб келди. Шунга
қарамасдан, таълим тизимини замонавийлаштириш ва кадрлар тайёрлашда


background image

27

бир қатор ижобий ютуқларга ҳам эришганди. Масалан, ХХ асрнинг 20-30
йилларида ўрта махсус ва олий таълим муассасалари тизими ташкил этилди.
Шундай ўзгаришлар туфайли Тошкентда фаолият юритган Ўрта Осиё Давлат
университети Ўрта Осиё халқ хўжалигига, энг аввало, таълим, маданият
соҳаларига, малакали мутахассисларни тайёрлаш маконига айланди;

- ўрнатилган талабларга кўра таълим, маданият, адабиёт ва санъат,

тарбиявий иш ва бошқа кўпгина соҳаларнинг ривожланиши шаклан миллий,
мазмунан социалистик бўлиши мажбурий эди. Ўтмишга ёки воқеликка
ижодий ёндошувда шу талабга риоя қилиш шарт, акс ҳолда “миллатчи”,
“аксилинқилобчи” “исломпараст”, “туркпараст” ва бошқа тамғалар
ёпиштирилиши аниқ эди;

- Республикада амалга оширилган “маданий инқилоб”дан кўзланган

мақсадлардан бири бу туб миллатларнинг етакчиси бўлган зиёлиларни янги
ҳокимият манфаатларига хизмат қилдириш ҳамда маҳаллий ёшлардан
социалистик зиёлиларни тайёрлаш, шакллантириш бўлган. Шу билан бирга
бу давргача ва ундан кейин ҳам миллий зиёлиларга большевистик-совет
идораларининг муносабати доимо мураккаб бўлгани ва зиёлиларнинг
ижтимоий келиб чиқиши ҳукмрон тизимга, социалистик мафкурага хизмат
қилишига кўра ижобий ёки салбий бўлиши мумкин эди. Социалистик миллий
зиёлиларнинг ёш авлодларини шакллантириш билан барча ҳокимият
идоралари ва мафкуравий ташкилотлар миллий зиёлиларни синфий
табақалаштиришга (дифференцялаштиришга) ва партиявийлигига жиддий
эътибор бериши шарт бўлган;

- “маданий инқилоб” сиёсати ўтказилган йилларда Ўзбекистон

маданияти ва адабиёти ҳокимият ва Марказда тузилган жамоат ҳамда ижодий
ташкилотлар томонидан мунтазам равишда аралашувлар, назорат ва
сиёсийлаштиришга қаратилган турли талаблар ва айниқса, “шаклан миллий,
мазмунан социалистик” деган тамойилни амалиётга тадбиқ қилиш
шароитларида ривожланган. Бу жараёнда маъмурий-буйруқбозлик тизими
мафкураси ахлоқий ўзига хослигини, халқнинг миллий ўзликни, тарихий
хотирани йўқ қилиш, шунингдек, тарихий давр ва вақт ўртасидаги
боғлиқлиқни узиши керак эди. Бунинг натижасида ёш авлод ўз миллати
ҳаққоний тарихидан янада ажратилиб борган эди.

Миллий зиёлиларни таъқиб остига олинишига қарамасдан, 20-30

йилларда ўзбек адабиёти ва санъатини бойитган бир қатор бадиий асарлар
яратилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон миллий раҳбариятининг ватан-
парварлик фаолияти натижасида маданий қайта қуришнинг бошқа йўналиш-
ларида ҳам ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, санъатнинг янада
тараққий этишига зарурий шарт-шароитлар яратилган эди. 1932 йилда
республикада турли жанрдаги 50 га якин театрлар фаолият юритганди. Бир
вақтнинг ўзида мусиқа санъати ҳам ривожланиб борган эди. Масалан, 1929
йилда этнографик мусиқа ансамбли асосида Ўзбек мусиқа театри ташкил
этилди. Шунингдек, миллий опера асослари ҳам шаклланиб борди.
Ўзбекистон тасвирий санъати ривожланиб, таниқли рассомлар сони ортиб


background image

28

борди; маданий-оқартув муассасалари, даврий матбуот тармоғи кенгайиб
борди; омммавий кутубхоналар, клуб муассасалари ва музейлар сони ортиб
борди.

Республика раҳбарияти томонидан миллий зиёли кадрларни

тайёрлашга сезиларли эътибор қаратилган эди. Бунга ҳар йили олий ва ўрта
махсус таълим муассасалари сонининг ортиб бориши ҳам ижобий таъсир
ўтказарди. Масалан, 1930 йилда Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона,
Наманган, Андижон, Марғилон, Нукус, Урганч каби шаҳарларда педагог ва
ўқитувчилар институтлари ташкил этилганди. 1933 йилда Самарқандда
Педагогик академия асосида республикада иккинчи саналган университет –
Ўзбек Давлат университети (СамДУ) ташкил этилди. Ўша йилларда Ўзбек-
истон ССРда бир қатор бошқа олий таълим муассасалари ва техникумлар
ҳам ташкил этилганди.

Миллий раҳбариятнинг мазкур ватанпарварлик фаолияти кўпасрлик

маънавий қадриятларни ҳамда халқнинг тарихий-маданий анъаналарини
сақлаб қолишга кенг имкон яратиб берди.

НАШР ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Манзаров

Ю.,

Тиловатов

Ф.

Жадидлар

меросида

маърифатпарварлик. - Қарши, “Насаф”, 2004.

42 б.

2.

Тиловатов Ф. Совет тузумининг маданиятимиз ва маънавиятимизга

салбий таъсири. // “Авесто” ва миллий истиқлол ғояси: Ватан тарихи,
давлатчилик ва мафкура муаммолари” мавзусидаги республика илмий
конференция материаллари.

Қарши, 2002. – Б. 108- 109.

3.

Тиловатов Ф. “Маданий инқилоб” сиёсати кўзланган мақсад ва

оқибатлар.// Қарши мухандислик иқтисодиёт институтнинг 10 йиллигига
бағишланган республика илмий-амалий конференцияси материаллари.

Қарши, 2002 – Б.184-186.

4.

Тиловатов Ф. Маданий сиёсат: қиёсий таҳлили (XX асрнинг 20

йиллари билан 1991-2002 йиллар ўртасидаги қиёслар). // Ўзбекистонда
давлатчиликни шакллантириш муаммолари Республика илмий-амалий
конференцияси материаллар. Қарши, 2003.

Б.19-21.

5.

Тиловатов Ф. Маданий сиёсат, дин: қиёсий таҳлил. // Ўзбекистонда

демократик жамиятни шакллантириш жараёни: муаммолар, изланишлар,
ечимлар илмий анжуман материаллари. Қарши, 2003.

Б. 111–112.

6.

Тиловатов Ф. Жадидлар меросида маърифатпарварлик. //

Маънавият, миллий истиқлол ғояси ва комил инсон мавзусидаги вилоят
худудий илмий анжуман материаллари.

Қарши, 2004.

– Б.

134

–135

.

7.

Тиловатов Ф. Ўзбекистонда 20–30 йилларда таълим тизимини

шакллантириш тарихидан. //Аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларнинг устивор
йўналишлари халқаро илмий амалий конфренция материаллари

Тошкент,

2006.

– Б.

331-333.

8.

Тиловатов Ф. Маориф ва таълимнинг ривожланиш тарихидан. //

Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2006, Махсус сон.

Б.149-153.


background image

29

9.

Тиловатов Ф. Мустабид тузум сиёсати. // Жамият ва бошқарув

Тошкент, 2006.

№4.

Б.98-100.

10.

Тиловатов Ф. «Маданий инқилоб» тарихига назар. // Жамият ва

бошқарув. Тошкент, 2007.

№ 3.

Б.115-117.


background image

30

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Тиловатов

Файзиддин Умировичнинг 07.00.01 - «Ўзбекистон тарихи» ихтисослиги

бўйича «Совет ҳокимиятининг ХХ асрнинг 20-30 йилларида “маданий

инқилоб” сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиши »

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар

: маданий инқилоб, инқилоб, кадрлар

муаммоси, мактаб, халқ маорифи, адабиёт ва санъат.

Тадқиқот объектлари:

Ўзбекистонда амалга оширилган “маданий

инқилоб» сиёсати тарихи.

Ишнинг мақсади:

Ватан тарихшунослигида “маданий инқилоб”

тарихини ёритувчи махсус тадқиқот йўқлигини ҳисобга олган ҳолда ишда
совет маданияти шаклланишининг мураккаб ва зиддиятли жараёнини ҳар
томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, унинг амалиётга
тадбиқ этиш босқичларини очиб бериш мақсади қўйилади.

Тадқиқот методлари:

муаммога цивилизациялашган ёндошув

асосида тадқиқотда объективлик, тарихийлик, қиёсий таҳлил усулларидан
фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги

: диссертацияда

биринчи марта ватан тарихшунослигида яхлит тарзда Ўзбекистонда совет
ҳокимиятининг “маданий инқилоб” сиёсатининг шаклланиши тарихи тадқиқ
этилди; совет давлат қонунчилиги таҳлил қилинди ва меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда

мустаҳкамлаб

қўйилган

демократик

тамойилларнинг

декларатив хусусиятга эга эканлиги, уларнинг амалий фаолиятига мос
келмаслиги “маданий инқилоб” сиёсати мисолида очиб берилди. Шунингдек,
совет ҳокимиятининг миллий зиёлиларга муносабати, маҳаллий аҳолининг
турмуш тарзи, миллий ва диний қадриятларига қарши олиб борган чора-
тадбирлари ва унинг оқибатлари танқидий таҳлил этилди.

Амалий аҳамияти:

ишнинг мазмуни ва хулосалари “маданий

инқилоб” сиёсатининг моҳиятини, мақсадларини ва амалга оширилишининг
оқибатларини ўрганиш, таҳлил қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни, ахборот
маълумотлари, хулосалар, мулоҳазалар тарихий дарсликларни, сиёсий-
ижтимоий асарларни ёзиш ва баҳолашда илмий-назарий ва амалий аҳамият
касб этади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертация

мавзуси бўйича битта рисола, 3 та илмий мақола ва 6 та тезислар эълон
қилинган.

Қўлланиш

(фойдаланиш)

соҳаси:

тадқиқот материаллари ва

хулосаларидан тарих ва юридик таълим тизими талабалари учун Ўзбекистон
тарихи, маданий ҳаёт ва давлатчилик тарихи бўйича дарсликлар ва ўқув
қўлланмалари яратишда, махсус курслар ўтишда фойдаланиш мумкин.


background image

31

РЕЗЮМЕ

диссертации Тиловатов Файзиддин Умировича на тему: «Политика
«культурной революции» советской власти в 20-30-е годы ХХ века и её
осуществление в Узбекистане» на соискание ученой степени кандидата
исторических наук по специальности 07.00.01. – История Узбекистана


Ключевые слова:

культурная революция, кадровая проблема,

мактаб, народное образование, литература, искусство.

Объект исследования:

история политики культурной революции

советской власти в Узбекистане.

Цель работы:

Принимая во внимание отсутствие в отечественной

историографии специального исследования, с новых концептуальных
позиций освещающего политику культурной революции советской власти в
Узбекистане в работе ставится цель всесторонне изучить, обобщить и
проанализировать сложный и противоречивый процесс формирования
советской культуры, раскрыть этапы ее внедрения.

Методы исследования:

На основе цивилизационного похода к

проблеме в осуществлении исследования были использованы методы:
объективизм, историзм, сравнения и сопоставления.

Полученные результаты и их новизна:

В диссертации впервые в

отечественной

историографии

комплексно

исследована

история

осуществления советской «культурной революции» в Узбекистане,
проанализировано советское законодательство и выявлен декларативный
характер демократических принципов, закрепленных в нормативно-правовых
документах, раскрыто отсутствие элементарной самостоятельности и полная
зависимость местных руководящих органов от партийно-государственных
аппаратов. Кроме того, проанализированы мероприятия советской власти,
направленные

против

представителей

местной

интеллигенции,

национального быта, духовных и религиозных ценностей и их последствия.

Практическая значимость:

Содержание и выводы работы окажут

научно-теоретическое и практическое значение в исследовании и оценке
сущности советской культурной политики, ее своеобразия и идеологической
основы, а также системы управления советской власти.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

По теме

диссертации автором опубликовано 1 брошюра, 3 научных статей, 6 тезисов.

Область применения:

Материалы и выводы исследования могут

быть использованы в подготовке спецкурсов, учебников и учебных пособий
по истории Узбекистан, культурной жизни и государственности для
обучающихся в системе исторического образования.




background image

32

RESUME

Thesis of Tilovatov Fayziddin Umirovich on the scientific degree competition of
the Doctor of Philosophy in History, on specialty 07.00. 01 - History of
Uzbekistan on subject “The policy of "cultural revolution"оf Sovet government in
20-30 years of XX century and its realization in Uzbekistan".

Key words:

cultural revolution, personnel problem, maktab, national

education, the literature, art.

Subjects of the inquiry:

History of a policy of a cultural revolution of the

Soviet authority in Uzbekistan.

Aim of the inquiry:

Considering absence in a domestic historiography of

the special research shining a policy of a cultural revolution of the Soviet authority
in Uzbekistan in work the purpose comprehensively is put to study, generalize and
analyse complex and inconsistent process of formation of the Soviet culture, to
open stages of its introduction.

Method of the inquiry:

based on the civilized

approach

to the problem in

pursuing the research the following methods have been used: objectivism,
historicism, comparison, referencing association and correlation.

The results achieved and their novelty:

In the dissertation for the first

time in a domestic historiography the history of formation of Soviet "cultural
revolution" in Uzbekistan is in a complex investigated, the Soviet legislation is
analyzed and declarative character of the democratic principles fixed in normative

-

legal

documents is revealed, absence of elementary independence and full

dependence of local governmental bodies on

machineries of state

is opened.

Besides analyzed

the actions of the Soviet authority directed against

representatives of local intelligences, a national life, spiritual and religious values
and their consequences.

Practical value

:

The maintenance and conclusions of work render

scientific-theoretical and practical value in research and an estimation of essence of
the Soviet cultural policy, its originality and an ideological basis, and also a control
system of the Soviet authority.

Degree of embed and economic effectiveness:

the author has published 1

pamphlet, 3 scientific articles, 6 theses related to the subject of the dissertation.

Sphere of usage:

Materials and conclusions of research can be used in

preparation of special courses, textbooks and manuals on a history Uzbekistan, a
cultural life and statehood for trainees in system of historical formation.


References

Манзаров Ю_, Тиловатов Ф. Жадидлар меросида маърифатпарварлик. - Қарши, “Насаф”, 2004. - 42 б.

Тиловатов Ф. Совет тузумининг маданиятимиз ва маънавиятимизга салбий таъсири. // “Авесто” ва миллий истиқлол ғояси: Ватан тарихи, давлатчилик ва мафкура муаммолари” мавзусидаги республика илмий конференция материаллари. - Қарши, 2002. - Б. 108- 109.

Тиловатов Ф. “Маданий инқилоб” сиёсати кўзланган мақсад ва оқибатлар.// Қарши мухандислик иқтисодиёт институтнинг 10 йиллигига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси материаллари. -Қарши, 2002 - Б. 184-186.

Тиловатов Ф. Маданий сиёсат: киёсий тахдили (XX асрнинг 20 йиллари билан 1991-2002 йиллар ўртасидаги қиёслар). // Ўзбекистонда давлатчиликни шакллантириш муаммолари Республика илмий-амалий конференцияси материаллар. Карши, 2003. - Б. 19-21.

Тиловатов Ф. Маданий сиёсат, дин: киёсий тахдил. // Ўзбекистонда демократик жамиятни шакллантириш жараёни: муаммолар, изланишлар, ечимлар илмий анжуман материаллари. Қарши, 2003. - Б. 111-112.

Тиловатов Ф. Жадидлар меросида маърифатпарварлик. И Маънавият, миллий истиқлол ғояси ва комил инсон мавзусидаги вилоят худудий илмий анжуман материаллари. - Қарши, 2004. - Б. 134—135.

Тиловатов Ф. Ўзбекистонда 20-30 йилларда таълим тизимини шакллантириш тарихидан. //Аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларнинг устивор йўналишлари халқаро илмий амалий конфренция материаллари - Тошкент, 2006.-Б.331-333.

Тиловатов Ф. Маориф ва таълимнинг ривожланиш тарихидан. // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2006, Махсус сон. -Б.149-153.

Тиловатов Ф. Мустабид тузум сиёсати. // Жамият ва бошқарув -Тошкент, 2006. - №4. - Б.98-100.

Тиловатов Ф. «Маданий инкилоб» тарихига назар. // Жамият ва бошқарув. Тошкент, 2007,- № 3. - Б.115-117.