ТАРБИЯ КОЛОНИЯЛАРИДА ВОЯГА ЕТМАГАН МАҲКУМЛАР МОДДИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНОТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Abstract

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганларга нисбатан жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган барча ислоҳотлар юртимиз равнақи, инсон қадри ва манфаатлари учун амалга оширилаётганлигининг гувоҳимиз. Албатта юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учун қилинмоқда, бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришни таминлаш  ва юртимизда қонун устуворлигини ўрнатишга хар бир соҳада алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
143-148
15

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Насиров , И. ., & Исомиддинов, С. (2025). ТАРБИЯ КОЛОНИЯЛАРИДА ВОЯГА ЕТМАГАН МАҲКУМЛАР МОДДИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНОТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Current Approaches and New Research in Modern Sciences, 4(6), 143–148. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/canrms/article/view/91824
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганларга нисбатан жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган барча ислоҳотлар юртимиз равнақи, инсон қадри ва манфаатлари учун амалга оширилаётганлигининг гувоҳимиз. Албатта юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учун қилинмоқда, бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришни таминлаш  ва юртимизда қонун устуворлигини ўрнатишга хар бир соҳада алоҳида эътибор қаратилмоқда.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

143

ТАРБИЯ КОЛОНИЯЛАРИДА ВОЯГА ЕТМАГАН МАҲКУМЛАР

МОДДИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНОТИНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Насиров Иззатилла Суннат ўғли

Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси,

катта ўқитувчиси, майор

Исомиддинов Санат Хуршидович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси 3-ўқув курси курсанти,

https://doi.org/10.5281/zenodo.15463118

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганларга

нисбатан жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон
Республикасида олиб борилаётган барча ислоҳотлар юртимиз равнақи,
инсон қадри ва манфаатлари учун амалга оширилаётганлигининг
гувоҳимиз. Албатта юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учун қилинмоқда, бундан кўзланган
мақсад фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришни таминлаш ва
юртимизда қонун устуворлигини ўрнатишга хар бир соҳада алоҳида
эътибор қаратилмоқда.

Инсон жиноят содир этгани билан барибир у инсондир. Хар бир

шахснинг Конституциявий ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатлангани
каби хар бир маҳкумнинг ҳам қонунчиликдаги чеклашларсиз барча
ҳуқуқлари жазони ижро этиш муассасаси ходимлари томонидан
таъминланади. Бу ҳуқуқлар сирасига маҳкумларнинг моддий-маиший
таъминотини мисол қилишимиз мумкин. Жазони ижро этиш
муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни озиқ-овқат
маҳсулотлари

билан

таъминлаб

уларга

яратилаётган

маиший

шароитларнинг тобора яхшиланиб бораётганлиги мамлакатимизда инсон
қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг нуфузи
нақадар юқори эканлигидан далолат беради. Ушбу сўзимнинг исботи
сифатида 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Жиноят-ижроия
кодексининг 12-бобида ўз тасдиғини топган .

Айнан жиноят-ижроия кодексига тўхталадиган бўлсак маҳкумларнинг

яшаш жойи ва овқатланиш меъёрлари шунингдек маҳкумларни уст-бош
ҳамда тиббий-санитария таъминотлари жиноят-ижроия кодексининг 84-
87 моддаларида алоҳида тартибда хар бир маҳкум учун енг кам меъёрлар
белгилаб берилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

144

Жиноят-ижроия

кодексининг

12-бобида

назарда

тутилган

маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти давлат бюджетидан яъни
бепул амалга оширилади (бундан манзил колонияларида сақланаётган
маҳкумлар мустасно). Маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти
меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони
ижро этиш департаменти тасарруфидаги жазони ижро этиш
муассасаларида

жазо

муддатини

ўтаётган

маҳкумлар,

тергов

ҳибсхоналарида шунингдек ИИВ тасарруфидаги вақтинча сақлаш
ҳибсхоналарида, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини
ўтаётган шахслар учун қарорнинг 1-иловасига мувофиқ озиқ-овқат билан
таъминлаш меъёрлари шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 март
кунидаги 143-сон қарори имзоланди. Мазкур қарор билан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги “Ўзбекистон
Республикаси

Ички

ишлар

вазирлигининг

вақтинча

сақлаш

ҳибсхоналарида ва тергов ҳибсхоналарида сақлаб турилган шахсларнинг,
шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган
маҳкумларнинг таъминоти меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 184-сон
қарори бекор қилинди.

Мамлакатимизда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини

ўтаётган

маҳкумларнинг

моддий-маиший

таъминоти

БМТнинг

“Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартлари
қоидалари” (Нельсон Мандела қоидалари)да кўрсатилган талабларга мос
келадиган даражага келтирилди .

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти таъкидлаганидек:

«...хўжалик ишлари билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича одамларни қамаш
шарт эмас – бу давлатга жуда қимматга тушади, қолаверса, бундай жазо
тури маҳкумларни тарбиялаш ва қайта тарбиялаш вазифасини ҳал
қилмайди» деб таъкидлаб ўтган эди.

Янги ижтимоий-иқтисодий шароитда, ишлаб чиқариш ва истеъмол

бозори имкониятининг қисқариб бориши, инфляция ва нархларнинг
доимий равишда ошиб бориши Ўзбекистон аҳолисининг даромади ва
мулкий белгиларига кўра қатламланишига, фуқаролар, ва айниқса вояга
етмаганлар ҳаётига жиддий равишда таъсир қилмоқда. Бундай


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

145

шароитларда вояга етмаган шахсларга нисбатан тайинланган жазони
ижро этиш жараёнларининг хусусиятларини ва ижтимоий даражасини
белгилаш катта аҳамият касб этади. В.Ф.Рыбальскаянинг фикрича, вояга
етмаганлар

жиноятчилигига

давлатдаги

ижтимоий,

иқтисодий

ўзгаришлар ҳам таъсир этади. Бу ҳолат бошқача яшаш шароитининг
вужудга келиши, меҳнат қилишдаги, таълим олишдаги ўзгаришлар билан
боғлиқ бўлади деб таъкидлаб ўтган.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 85-

моддасига асосан вояга етмаган маҳкумларга бериладиган озиқ-овқат
оширилган меъёрларда (нормаларда) белгиланган. Тиббий хулоса асосида
вояга етмаган маҳкумларга қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари олишга
рухсат этилиши мумкин. Маҳкумлар овқатланишининг минимал
нормалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
16 мартдаги 143-сон қарорининг 1-иловаси 4-сон меъёрида вояга етмаган
маҳкум ва маҳкумаларнинг озиқ-овқат таъминоти белгиланди. Ушбу
меъёрда йигирма беш турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кўрсатилган
бўлиб шундан беш хил турдаги гўшт, тўрт турдаги сут, ўнга яқин мева
ҳамда ўндан ортиқ полиз маҳсулотлари берилиши очиқ ҳолда кўрсатиб
ўтилган .

Тарбия колониясида сақланаётган вояга етмаган маҳкумларни яшаш

жойи билан таъминлашда Жиноят-ижроия кодексининг 84-моддасига
мувофиқ бир вояга етмаган маҳкумга тўғри келадиган яшаш нормаси
миқдори уч квадрат метрдан кам бўлмаслиги шарт этиб белгиланди.
Яшаш

хоналри

маҳкумларни

туркумлар,

бригадалар

бўйича

жойлаштиришдан келиб чиқиб қурилади, оммавий-маданий ишлар учун
мўлжалланган хоналар, ҳожатхоналар, шахсий буюмлар сақлаш учун
хоналар тарзида жиҳозланади. Ҳар бир маҳкум якка ухлаш жойи билан
таъминланди. Яшаш хоналарига қатъий санитария-гигиена талаблари
қўйилиб. Жумладан улар қуруқ бўлиши, шамоллатиб туриш имконига эга
бўлиши, табиий ва электр ёруғлигига, тегишли жиҳозларга (столлар,
табуреткалар, тумбочкалар ва шу кабилар) эга бўлиши, ҳар бир хонага
радио уланган бўлиши шартлиги шунингдек йилнинг совуқ пайтларида
яшаш хоналаридаги ҳаво ҳарорати 1800-2000 даражадан кам бўлмаслиги
лозим. Ҳар бир маҳкум алоҳида крават, кўрпа-ёстиқ, адёл, чойшаб, икки
кишига битта тумбочка, стол билан таъминланди. Ҳар бир краватнинг оёқ
тарафига маҳкум ҳақидаги маълумотлар ёзилган белгилар қўйилади.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

146

Маҳкумларга рухсат этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур

нарсаларни электрон дўкон орқали сотиб олиш амалиёти жорий этилган.
Маҳкумларга сотиб олишлари мумкин бўлган пул суммаси Жиноят-
ижроия кодексининг 75, 114, 117, 119, 121, 123, 125 ва 137-моддаларида
кўрсатилган.

Маҳкумларга овқат тайёрлашда қуйидаги қоидаларга риоя

этилишини таъминлаш мақсадга мувофиқ:

1. маҳкумларни жойлаштириш шароитлари, уларни овқат билан

таъминлашни ташкил этилиши, муассасанинг сув таъминоти устидан
лаборатория тадқиқот усулларини қўллаган ҳолда тиббий назорат олиб
бориш;

2. овқат тайёрлаш ва сув таъминоти объектларидаги доимий иш

билан боғлиқ, шунингдек, озиқ-овқат омборхоналарида омборчи бўлиб
ишлаётган шахслар, озиқ-овқат ташийдиган фургон машиналарининг
ҳайдовчилари ва ҳоказоларни лаборатория текширувидан ўтказиш, бунда
мазкур тоифадаги шахсларнинг шахсий тиббий дафтарчасига ўрнатилган
қоидага зид ҳолатлар, касалликлар йўқлиги ва ишга қўйиш мумкинлиги
тўғрисида белги қўйиб борилиши шарт.

3. турар жойларни, сув таъминоти ва канализaция тизимини, озиқ-

овқат сақланадиган ва овқат тайёрланадиган жойларни, омборхона ва
бошқа биноларни санитария-гигиена талабларига амал қилиш мақсадида
дезинфекция ишлари амалга оширилади. Кир ювиладиган хона, кир
қуритиш хоналари, сартарошхона ҳамда бошқа коммунал-маиший
объектларни аниқ ва пухта ишлаши йўл қўйилади.

Агарда вояга етмаган шахсларни тергов ҳибсхоналарида, вақтинча

сақлаш ҳибсхоналарида ёки махсус қабулхоналарда сақлашга тўғри келиб
қолса ушбу қарорнинг 4-сон меъёри (вояга етмаган маҳкум(а)лар учун)
бўйича вояга етмаган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш чоралари
кўрилади.

Организмнинг энергияга ва озиқа моддаларига физиологик

эҳтиёжини таъминлаш учун таомнома 7 кунга тузилади. Таомномани
тузишда бир турдаги маҳсулот миқдорини ҳафтанинг қайсидир куни ёки
кунларига йиғиб берилишига рухсат этилади. Таомномани тузишда гўшт,
турли хил ёрмалар, нон, шакар, туз ва ёғ каби биологик аҳамиятга эга
бўлган маҳсулотлар ҳар куни ишлатилишига эътибор қаратилиши лозим.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

147

Озиқ-овқат

маҳсулотлари

ҳисобланиши

учун

муассасада

маҳсулотларни олиб кириш кунидаги махсус контингентнинг амалдаги
сони асос бўлиши шарт қилиб белгиланган.

Маҳкумларнинг моддий-маиший ва тиббий-санитария таъминоти

жазони ижро этиш муассасасининг нормал иш фаолиятини таъминлайди.

Хулоса

Вояга етмаган маҳкумлар жиноий жавобгарликка тортилганда,

уларнинг ёш хусусиятлари, руҳий ва жисмоний ривожланиш жараёнлари
тўлиқ тугалланмаган бўлади. Шу сабабли, уларни сақлаш шароити ҳамда
таъминотида алоҳида ёндашув талаб этилади. Моддий-маиший таъминот
фақат

жисмоний

эҳтиёжларни

қондириш

эмас,

балки

қайта

ижтимоийлашувга йўналтирилган тарбиявий муҳит яратишни ҳам
назарда тутади.

Ушбу йўналишда қуйидагиларни таклиф қиламиз:
1. Индивидуал ёндашув асосида кийим-кечак, гигиена воситалари

ва маиший буюмлар билан таъминлаш тизимини жорий этиш;
Ҳар бир маҳкум учун алоҳида гигиена тўплами (шахсий соғлиқ учун

мўлжалланган маҳсулотлар) ажратишни мажбурий қилиш;

2.

Овқатланиш

сифатини

яхшилаш,

ёшга

мос

витаминлаштирилган таомлар рационини жорий этиш;

Колония ҳудудида бандлик ва машғулотларни ташкил этиш, меҳнат

фаолияти орқали моддий таъминотга ҳисса қўшиш имкониятини яратиш;

3. Психологик ва педагогик хизматлар билан таъминлашни

моддий-маиший шароитлар билан боғлиқ ҳолда мувофиқлаштириш;

Ота-оналар ва васийлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, манзил-жой

билан боғлиқ эҳтиёжларни ҳисобга олиш.

Юқоридаги

таклифларни

амалга

ошириш

вояга

етмаган

маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эҳтиёжларини тўлиқроқ ҳисобга олишга,
уларнинг жамиятга қайтишига ёрдам берувчи моддий ва маънавий
муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat protsessual kodeksi //
https://lex.uz/docs/161253 // (murojaat vaqti: 01.04.2025-yil).
2. O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi // https://lex.uz/docs/111453
// (murojaat vaqti: 01.04.2025-yil).
3.

O‘zbekiston

Respublikasi

Jinoyat-ijroiya

kodeksi

//

https://lex.uz/docs/163629 // (murojaat vaqti: 01.04.2025-yil).


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

148

4. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 7 noyabrdagi “Jinoyat-
ijroiya qonunchiligini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-
4006-sonli qaror // https://lex.uz/docs/4045443 // (elektron bazaga murojaat
vaqti: 01.04.2025-yil).
5. Nasirov I., To‘rayev Q. Jazoni ijro etish muassasalarida mahkumlarning
murojaatlari bilan ishlashni takomillashtirish //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. –
Т. 3. – №. 12. – С. 99-104.
6. “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум
қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ https://lex.uz/docs/2216121
// (маълумотлар манбасига мурожаат этилган вақти: 04.03.2023й.).
7. Носиров И., Жабборов Т. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод
килинаётган маҳкумларни ижтимоий реабилитaцияси ва адаптaциясини
амалга оширишнинг тушунчаси ва мохияти //Наука и технология в
современном мире. – 2022. – Т. 1. – №. 7. – С. 361-370.
8.

O‘zbekiston

Respublikasining

Konstitutsiyasi

//

URL:

https://lex.uz/docs/20596 (Murojaat vaqt: 29.01.2025-yil).
9. Nasirov I. Typology of women released from penal jurisdiction //International
Bulletin of Applied Science and Technology. – 2023. – Т. 3. – №. 4. – С. 219-224.
10. Насиров И., Абдуғафуров Ж. Жазони ижро этиш муассасаларида
маҳкумларнинг психологияси ва ижтимоий мослашуви //Академические
исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 157-161.
11. Насиров, Иззатилла, and Мўминжон Муродкулов. "Жазони ижро этиш
муассасаларида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича хорижий
давлатларининг тажрибаси." Development of pedagogical technologies in
modern sciences 3.6 (2024): 104-109.

References

O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat protsessual kodeksi // https://lex.uz/docs/161253 // (murojaat vaqti: 01.04.2025-yil).

O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi // https://lex.uz/docs/111453 // (murojaat vaqti: 01.04.2025-yil).

O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksi // https://lex.uz/docs/163629 // (murojaat vaqti: 01.04.2025-yil).

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 7 noyabrdagi “Jinoyat-ijroiya qonunchiligini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-4006-sonli qaror // https://lex.uz/docs/4045443 // (elektron bazaga murojaat vaqti: 01.04.2025-yil).

Nasirov I., To‘rayev Q. Jazoni ijro etish muassasalarida mahkumlarning murojaatlari bilan ishlashni takomillashtirish //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 12. – С. 99-104.

“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ https://lex.uz/docs/2216121 // (маълумотлар манбасига мурожаат этилган вақти: 04.03.2023й.).

Носиров И., Жабборов Т. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод килинаётган маҳкумларни ижтимоий реабилитaцияси ва адаптaциясини амалга оширишнинг тушунчаси ва мохияти //Наука и технология в современном мире. – 2022. – Т. 1. – №. 7. – С. 361-370.

O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi // URL: https://lex.uz/docs/20596 (Murojaat vaqt: 29.01.2025-yil).

Nasirov I. Typology of women released from penal jurisdiction //International Bulletin of Applied Science and Technology. – 2023. – Т. 3. – №. 4. – С. 219-224.

Насиров И., Абдуғафуров Ж. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг психологияси ва ижтимоий мослашуви //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 157-161.

Насиров, Иззатилла, and Мўминжон Муродкулов. "Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича хорижий давлатларининг тажрибаси." Development of pedagogical technologies in modern sciences 3.6 (2024): 104-109.