CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
72
ХАЛҚ ХОКИМИЯТЧИЛИГИ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР,
ҚОНУНИЙЛИК, ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА БИРДАМЛИК
Амонова Умида Шариф қизи
Қашқадарё вилоят Маъмурий суди,
Судья катта ёрдамчиси
Бердах номидаги КДУ, 4-курс талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14504702
Аннотатсия:
Мақолада ўзини ўзи бошқариш тамойиллари ва
умуминсоний гуманитар идеаллар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик
ўрганилган. Мақолада халқ иродаси ва фуқароларнинг қарор қабул қилиш
жараёнидаги иштирокига асосланган халқ демократияси қонунийлик,
ижтимоий адолат ва бирдамлик каби қадриятларни амалга ошириш
кафолати бўлиб хизмат қилиши таҳлил қилинади. Қонун олдида
тенгликни таъминлаш ва шахс ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилишда
қонун устуворлигининг роли, шунингдек, жамиятнинг барқарор ва уйғун
ривожланишининг асосий елементи сифатида ижтимоий адолатнинг
аҳамиятига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Глобаллашув шароитида
умумбашарий фаровонликка еришиш воситаси сифатида халқлар
ўртасидаги бирдамлик ва ўзаро ёрдамнинг аҳамияти таъкидланган. Тезис
замонавий дунёда халқ демократиясини умуминсоний қадриятлар билан
бирлаштиришнинг асосий муаммолари ва имкониятларини аниқлашга
қаратилган.
Аннотация:
В тезисе исследуется взаимодействие между принципами
народного самоуправления и универсальными гуманитарными идеалами.
В работе анализируется, как народная демократия, основанная на воле
народа и участии граждан в процессе принятия решений, может служить
гарантией реализации таких ценностей, как законность, социальная
справедливость и солидарность. Особое внимание уделяется роли
правового государства в обеспечении равенства перед законом и защиты
прав и свобод личности, а также значению социальной справедливости
как основного элемента устойчивого и гармоничного развития общества.
В контексте глобализации подчеркивается важность солидарности и
взаимопомощи
между
народами
как
средство
достижения
общечеловеческого благосостояния. Тезис ставит целью выявить
ключевые вызовы и возможности для интеграции народной демократии с
универсальными ценностями в условиях современного мира.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
73
Abstract
: The article explores the interaction between the principles of
national self-government and universal humanitarian ideals. The paper analyzes
how popular democracy, based on the will of the people and the participation of
citizens in the decision-making process, can serve as a guarantee for the
realization of values such as legality, social justice and solidarity. Special
attention is paid to the role of the rule of law in ensuring equality before the law
and the protection of individual rights and freedoms, as well as the importance
of social justice as the main element of sustainable and harmonious
development of society. In the context of globalization, the importance of
solidarity and mutual assistance between peoples as a means of achieving
universal well-being is emphasized. The thesis aims to identify the key
challenges and opportunities for integrating people's democracy with universal
values in the modern world.
Калит сўзлар:
Халқ демократияси, умуминсоний қадриятлар,
қонунийлик, ижтимоий адолат, бирдамлик, қонун устуворлиги, инсон
ҳуқуқлари, фуқаролик еркинликлари, фуқароларнинг иштироки,
глобаллашув, барқарор ривожланиш, ижтимоий тенглик, жамият
уйғунлиги.
Ключевые слова:
Народная демократия, общечеловеческие ценности,
законность, социальная справедливость, солидарность, правовое
государство, права человека, гражданские свободы, участие граждан,
глобализация, устойчивое развитие, социальное равенство, гармония
общества.
Keywords
: People's democracy, universal values, legality, social justice,
solidarity, rule of law, human rights, civil liberties, citizen participation,
globalization, sustainable development, social equality, harmony of society.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, инсон
хуқуқларига оид масалаларининг халқаро жихатларига алохида эътибор
қаратилди ва шу билан бирга, бу борада шўролар тузими даврида
сақланиб қолган бир йоқламалик ғояларига чек қўйилди. Умуминсоний
қадрият деганда барча миллат ва элатларнинг моддий ва маънавий
манфаатларига хизмат қиладиган тушунчаларни англаймиз. Инсонни
улуғлаш, уни мухофаза қилиш ва хар томонлама камол топтириш
Конституциянинг
асосий
ғоясига
айлантирилган.
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси мамлакатда эркин фуқаролик жамияти,
яъний халқнинг ўзи бевосита бошқарадиган жамиятва демократик
хуқуқий давлат қуришни асосий мақсад қилиб қўяди. Унда жами дунёвий
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
74
неъматлар
орасида
энг
улуғи
“инсон”
эканлиги
ёрқин
мужассамлаштирилган.
Конституциямиз инсон хуқуқлари тўғрисидаги халқаро-хуқуқий
меъёрлар асосида ишлаб чиқилган ва айтиш мумкинки, уни янада
тўлдирган. Масалан, Конституциянинг 13-моддаси фикримизга далил
бўлиши мумкин. Ушбу моддада Инсон хуқуқлари умумжахон
декларациясида эълон қилинган умуминсоний хуқуқлар олий қадрият
даражасига кўтарилган. Маълумки, Инсон хуқуқлари умумжахон
декларацияси инсонларнинг ажралмас ва дахлсиз хуқуқларини эълон
қилиб, қуйидагиларни белгилайди: “Барча одамлар эркин, қадр-қиммат ва
хуқуқларида тенг бўлиб туғилганлар”; “Хар бир инсон яшаш, эркинлик ва
шахсий дахлсизлик хуқуқига эгадир”; “Хеч ким қулликда ёки қарамликда
сақланиши мумкин эмас, қулчилик ва қул савдосининг барча турлари
тақиқланади” ва хоказо. Конституциямизнинг 13-моддасида эса инсон,
унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз
хуқуқлари олий қадрият хисобланади, деган норма мустахкамланган. Бу
Ўзбекистоннинг умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланган
давлат эканини кўрсатади.
Ўзбекистонда инсонларнинг миллатига, динига, ижтимой ахволига,
сиёсий ва бошқа эътиқодига қараб чеклашларга йўл қўйилмайди. Бу
норма Конституциянинг энг мухим қисмларидан бири – инсон ва
фуқароларнинг асосий хуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига
бағишланган иккинчи бўлимида қайд этилган. Конституцияда фақат
мамлакат фуқаролари эмас, балки Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча
инсонларнинг муқаддас ва дахлсиз хуқуқлари мустахкамланган. Қонундан
ташқари хеч ким уни хуқуқларидан махрум этиши мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.М.
Мирзиёев
Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган
тантанали маросимда сўзлаган нутқида “... давлат органларининг
кундалик фаолиятида инсон хуқуқ ва эркинликлари устуворлигига оид
конституциявий тамойил сўзсиз таъминланиши шарт”лигига алохида
тўхталиб ўтганди. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини
кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга
оширади. Ўзбекистон Республикасида хар қандай давлат органининг
фаолияти инсон ва жамият фаровонлигига хизмат қилишга, уни
юксалтиришга қаратилган. Давлат ўз вазифасини тегишли органлари
орқали амалга оширар экан, ижтимоий адолат ва қонунийликка амал
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
75
қилиши лозим бўлади. Демократик хуқуқий давлатнинг энг мухим
шартларидан бири инсон ва шахс манфаатларининг хамма нарсадан
устунлигидир. Қонунийлик принциви деганда, аввало, қонунларни ва
унинг асосида қабул қилинган бошқа хуқуқий хужжатларни давлат
органлари мансабдор шахслари, фуқаролар аниқ ва оғишмай бажариши
лозимлиги тушунилади. Қонунийлик принципи қонунларнинг юридик
хужжатлар тизимида олий кучга эга эканини, барча учун баробарлигини,
жамият аъзоларининг барчаси учун мажбурийлигини англатади.
Инсон хуқуқларининг химояси доимо мухим масалалардан бири
бўлиб келган. Шунинг учун хам истиқлолга эришган Ўзбекистон
Республикаси мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган қонун ва
хуқуқий нормаларни асосан инсон инсон хуқуқларини химоя қилишга,
фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий жихатдан хар томонлама мухофаза
қилишга қаратди ва шу йўлда давом этмоқда. Инсон хуқуқларига доир
давлат сиёсатида инсоннинг хуқуқ ва эркинликлари жамиятда қоунчилик
асосида мустахкамланиб, иқтисодий, сиёсий, юридиқ, ташкилий
кафолатлар тизими билан таъминлангандан кейингина амалга ошириши
мумкинлиги масаласи мухим ўрин эгаллайди.
Ўзбекистонда инсон хуқуқлари ва уларнинг амалда қўллаш –
жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий тузуми, халқ хокимиятчилиги,
маданий
қадриятлар,
давлатнинг
жамоат
ташкилотлари
ва
партияларнинг бутун ташкилий фаолияти билан, шунингдек, турли
юридик қоида ва меъёрлар тизими билан таъминланган.
Давлатнинг хуқуқий, демократик ёки зулмкор, зўравонлигини
бахолашда кўпинча унда шахсий дахлсизлик кафолатланганинга,
мустақил суд мавжудлигига, суд хокимиятининг мамлакатдаги ўрни ва
обрўйига эътибор қаратилади. Бу инсоннинг озодлиги ва шахсий
дахлсизлиги, шунингдек, ўзбошимчалик билан хибсга олиниши ёхуд
қамоқда сақланиши, қонунга асосланмаган холда озодликдан махрум
этилиши мумкин эмаслигини англатади. Шу маънода айбсизлик
презумпцияси, шахснинг суд мухокамасида адолатли химоя хуқуқи билан
таъминланиши мазкур қоидага амал қилинишининг мухим кафолати
хисобланади. Шунингдек, шахс ноқонуний, асоссиз хибсга олинса, қамоқда
сақланса, давлат уни тегишли товон билан таъминлашга мажбур.
Шахснинг шаъни ва қадр-қиммати унинг хаёти ва соғлиғи ёки шахсий
эркинлиги сингари такрорланмайдиган бойликдир. Инсон хуқуқлари ва
эркинликларининг ким томонидан бўлса-да бузилишидан химоя қилишда
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
76
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кафолат рамзи бўлиб хизмат
қилади. Давлатимизнинг жамият хаётида тутган ўрнини белгилашда
унинг вазифаларига, функцияларига алохида эътибор бериш керак.
Қандай вазифалар, функцияларни амалга оширишига, яъни фаолиятига
қараб, давлатнинг мохиятига бахо берилади. Агар давлат ўз фаолиятини,
аввало, инсон ва жамият манфаатларини химоя қилишга қаратган бўлса ва
уни ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга
ошириб борса, бу давлатни адолатли, демократик дейиш мумкин.
Қонунийлик принципи деганда, аввало, қонунлар ва қонунлар асосида
қабул қилинган бошқа хуқуқий хужжатларга давлат органлари мансабдор
шахслари, фуқаролар томонидан аниқ ва оғишмай риоя қилишлари
лозимлиги тушунилади. Бу давлат тузумидаги демократизмнинг
кўринишларидан бири бўлиб, хамманинг қонун олдида тенглигини
белгилайди. Қонунийлик принципи қонунларнинг юридик хужжатлар
тизимида олий кучга эгалигини, барча учун баробарлигини, жамият
аъзоларининг барчаси учун мажбурийлигини англатади.
Қонунийликнинг асосий вазифаси – мамлакатнинг ижтимоий ва
давлат тузумини мустахкамлаш, бозор иқтисодиётига ўтиш учун
мулкнинг турли шаклларига йўл очиш ва уларни қўриқлаш,
фуқароларнинг хуқуқ, эркинликлари ва бурчларини мустахкамлашдир.
Қонунийликнинг
ўзига
хос
хусусиятлари
унинг
қуйидаги
тамойилларида ифодаланади:
Қонунлар устунлиги ва унинг барча учун
мажбурийлиги;
Қонунийликнинг ягоналиги тамойили;
Қонунийликнинг мақсадга мувофиқлик асосида
бузилмаслиги тамойили;
Қонунийликнинг ахоли маданий даражаси билан
боғлиқлиги;
Қонунийликни таъминлашда халқнинг иштироки;
Қонунийликнинг
демократия
билан
узвий
боғлиқлиги.
Шундай
қилиб,
конституцияга
мувофиқ
давлат
ўз
фаолиятиниижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида
юритади. Бу эса унинг демократик мохиятини намоён қилади.
2023-йилда Конституциямизнинг 14-моддасида илк маротаба
“ижтимоий бирдамлик” тушунчаси белгиланди. Ижтимоий бирдамлик –
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
77
ижтимоий
давлатнинг
мухим
белгиси
сифатида
жамиятни
бирлаштирадиган ва мустахкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад
йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни
таъминлашга
қаратилган
муносабатлар,
жамиятни
биргаликда
ривожлантириш принципидир.
Ушбу принцип фуқаролар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ишонч
туйғуларини шакллантиришга хизмат қилиб, инсон, жамият ва давлат
манфаатларини муваффақиятли амалда амалга ошириш учун керакли
ҳамкорликни таъминлайди. Бу ҳамкорлик фуқароларнинг умумий
мақсадларга йўналтирилган ҳаракатлари орқали фаоллашади ва
давлатнинг
ижтимоий-сиёсий
барқарорлигини
мустаҳкамлайди.
Жамиятда ижтимоий бирдамликни таъминлашда молиявий ва иқтисодий
механизмлар муҳим роль ўйнайди, чунки улар ресурсларни адолатли
тақсимлаш ва фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга имкон
беради. Бу механизмлар орқали давлат иқтисодиёти самарали
бошқарилади, даромадлар ва имкониятлар ўртасидаги тенгсизликларни
камайтиришга эришилади, шу орқали ижтимоий барқарорлик ва
тинчликни сақлашга йўл очилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
-Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 01.05.2023 йил;
2.
- Хусанов О. Конституциявий хуқуқ. Дарслик. – Т.: Юридик
адабиётлар, 2023.;
3.
- Мадиев Ф. Шахсий хуқуқ ва эркинликларнинг конституциявий
асослари. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2023.
