Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда миллий ҳунармадчиликнинг аҳамияти

CC BY f
198-201
1
0
Поделиться
Назарова , Ф. . (2023). Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда миллий ҳунармадчиликнинг аҳамияти . Информатика и инженерные технологии, 1(2), 198–201. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/computer-engineering/article/view/25038
Фатима Назарова , Ташкентский финансовый институт

И.Ф.Д., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбек миллатининг йиллар давомидаги тарихий салохиятига эътибор берадиган бўлсак, миллий ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъатини сақланиб қолиниши, бу миллатнинг мероси ва тарихий анъаналарини давом этишлишини дарак беради деб ҳисоблаймиз. Иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларга ярадам бериш имкони етарли.

Похожие статьи


background image

198

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МИЛЛИЙ

ҲУНАРМАДЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

и.ф.д., проф. Назарова Фатима Ҳакимовна

Тошкент молия институти


Аннотация:

Ўзбек миллатининг йиллар давомидаги тарихий салохиятига

эътибор берадиган бўлсак, миллий ҳунармандчилик, бадиий ва амалий
санъатини сақланиб қолиниши, бу миллатнинг мероси ва тарихий анъаналарини
давом этишлишини дарак беради деб ҳисоблаймиз. Иш билан банд бўлмаган
аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни
ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларга ярадам бериш имкони етарли.

Калит сўзлар:

Рақамли иқтисодиёт, ҳунармандчилик, инновация,

платформа, рақобат.


Шу боис ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларига катта эътибор

бериш, ташкилий-иқтисодий томонларини такомиллаштиришда илмий
ёндашиш, давлат томонидан молиявий томонларини қўллаб-қувватлаш,
ҳунармандчилик билан боғлиқ инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, ёш
ҳунармандлар мактабини ташкил этиш, касбий маҳорат ва иқтисодий
саводхонликни ошириш, соҳада рақамли иқтисодиёт имкониятларидан самарали
фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилиш бугунги
куннинг долзарб масалалари деб биламиз.

Бу

вазифаларни

амалга

оширишда

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон «Ҳунармандчиликни янада
ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон
«Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-
қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари, мазкур
фаолиятни ривожлантиришдаги белгиланган вазифаларни амалга оширишда
хизмат қилади[3].

Мамлакатимиз

миллий

ҳунармандчилигини

ривожлантиришда

имкониятларда диверсификатсияланган ва салохиятли бозор шаклланганлиги,
кўп турга эга маҳсулотлар мавжудлиги , давлат қўллаб-қувватловчи сиёсати
юритилиши, бозорларга хизмат кўрсатадиган турли хил маҳсулотлар,
мослашувчан ишлаб чиқариш, янгиликнинг кириб келишига тўсиқларнинг
камлигини эътиборга олиш лозим. Аммо хали бу соҳада миллий
ҳунармандчиликни муоммоларихам мавжуд, яъни инфраструктура ва
алоқавоситаларининг етишмаслиги, халқаро талаблар ва бозор ҳақида
маълумотлар, янги технологияларни етарли эмаслиги ва жорий бозор
тендентсиялари ҳақидаги плптформалар камлиги.

Тахлиллар қўрсатишича, миллий ҳунармандчиликнинг ривожлантириш

самарадорлигини оширишда маҳаллий ва халқаро туризмни ривожлантириб,
давлат томонидан кенг кўламдаги яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб,
улардан оқилона фойдаланиб иш юритилса, бой маданий мероси ва тарихий


background image

199

ан'аналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва янада бойитиш, ҳунармандчиликни кенг
миқёсда қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланишга
аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни
рағбатлантириш лозим. Ҳунармандчилик марказларини сайёҳлик салоҳиятдан
кенг фойдаланган ҳолда, молиявий ва хомашё ресурслар билан таъминлаш, улар
ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш, шу жумладан экспорт қилиш учун
шароит яратишга ёрдам бериш ишлари самарадорлигни янада оширарди[1].

Факат бизда эмас, балки бошқа мамлакатлар хам ўзига хос материаллардан

тайёрланган маҳсулотларни харид қилишга харакат қилишади, улар шам,
ёғочдан тайёрланган буюмлар, сунъий гуллар ва мевалар, сопол идишлар, шиша
идишлар, металл буюмлар ва суякдан ясалган маҳсулотларидир. Масалан Хитой
глобал уй аксессуарлари бозорида экспорт қилувчи сифатида эгаллаб турган
позитсиясида бўлиб, соҳа мутахассислари ушбу тендентсиянинг яқин келажакда
ўзгармаслигига ишонч ҳосил қилишади. Хитой улкан ишлаб чиқариш қуввати ва
иш ҳақи камлиги билан бошқа давлатларнинг ишлаб чиқарувчилари ажралиб
туради.

Замонавий ускуналар ва юқори маҳсулдорлик Хитойга ишлаб

чиқарувчилар катта миқдорда маҳсулотни тез, ўз вақтида ва паст нархларда
этказиб беришга имкон беради. Бу компаниялар ишлаб чиқаришни
механизатсиялашда (кесиш, саралаш, қадоқлаш ва ҳоказо) компютерорқали
безаш ва ранг бериш технологияларидан мукаммал ва илғор фойдаланиш
омконини беради. Бундай янгилик Хитойлик ишлаб чиқарувчиларга бошқа
мамлакатлардан келтириладиган қўлда тайёрланган нақшларнинг яқин
нусхаларини машина ёрдамида яратишга ҳам имкон яратади. Энди ҳар қандай
маҳсулотни арзон ва самарали Хитой дунёдаги бошқа жойлардан кўра кўпроқ
ишлаб чиқариши мумкин.

Самарали ишлаб чиқариш ва йиғиш қоидаларига қўшимча равишда,

Хитой фабрикалари харидорнинг инвентаризатсиясини бошқариш тизими ва
аниқ спетсификатсиялар бўйича ёрлиқларни, штрихкодлашни ва қадоқлашни
аниқ таъминлаш ва тартибга солишга қодир. Ҳозирги вақтда Хитой
маҳсулотларига бўлган глобал талаб жуда юқори, баъзи хитой корхоналари
керакли малакали ишчиларнинг етишмаслиги сабабли буюртмаларини бекор
қилиб, уларни бошқа ишлаб чиқариш объектларини мавжуд бўлган малакали
меҳнатдан фойдаланиб очишга ундайди[2].

Мамлакатимизда хам маҳалла раислари ҳунармандчилик билан

шуғулланиш хоҳиши ва салоҳияти борларининг рўйхатини тузиб, тегишли
сектор раҳбарига тақдим этишмоқда. “Ҳунарманд” уюшмаси туман (шаҳар)
бўлими бошлиғи ушбу секторда фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар тўғрисида
маълумотларни тўплаб , йўналишлар учун режа тузишади. Сектор раҳбари,
маҳалла раиси ва “Ҳунарманд” уюшмаси туман (шаҳар) бўлими билан
биргаликда, ҳунармандчилик қилиш истагидаги фуқароларни ҳунармандчилик
соҳасида кўникма ҳосил қилиш учун уларни ҳунармандларга “Устоз-шогирд”
тамойили асосида бириктиради.

Ҳунарманднинг ўқув устахонаси қуввати, касб хусусиятига кўра

шогирдлар

устозларга

бириктирилади,

бунда

бир

ҳунармандга


background image

200

бириктириладиган шогирдлар сони 10 нафардан ортиб кетмаслиги белгидаб
қўйлади. Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ишсиз
фуқаролар ва уста-ҳунарманд ўртасида ҳунар ўргатиш бўйича барча зарурий
шартлар ва ўқиш муддатлари кўрсатилган уч томонлама шартнома тузади.
Ишсиз фуқаролар бир вақтнинг ўзида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида
“ишсиз” сифатида рўйхатда туради ва ҳунар ўрганиш даврида стипендия
тўланади. Шартнома муддати ҳунар ўргатиш хусусияти ва шартларига кўра
белгиланади, шу билан биргаликда, касбга ўқитиш муддати 6 ойдан ошмаслиги
керак. Ўқув курси якуни билан бириктирилган фуқаролар ҳунармандчилик
билан шуғулланиш учун давлат хизматлари марказидан тегишли тартибда якка
тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтади ва “Ҳунарманд” уюшмасига
аъзо бўлади.

Маҳалла раислари тадбиркорлик ва ҳунармандлик қилиш истагидаги

фуқаролар касбга ўқитишни самарали ташкил қилиши учун туман (шаҳар) Аҳоли
бандлигига кўмаклашиш маркази ва “Ҳунарманд” уюшмаси билан мустаҳкам
алоқани йўлга қўйилмоқда. Хозирги вақтда маҳаллалар бўйича меҳнат бозорида
талаб юқори бўлган касбларга эътиборни кўчатириш лозим.
Ҳунармандчиликда ҳозирги замон маркетинги махсулот ишлаб чиқариш ва
хизматлар кўрсатишни бевосита бозор имкониятларини ҳисобга олган ҳолда
амалга оширишни тақозо этади ва кўп ҳолларда айнан бозор учун мослашган
махсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни шакллантиришда хунарманд
кўникмасига боғлиқ.

Демак, бу масалага ўз муносабатимизни билдириб, шуни таъкидлаймизки,

бизнинг фикримизча, маркетинг ривожлантиришда ҳунарманднинг шахсий ва
ижтимоий эҳтиёжини қондириш мақсадида маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш,
ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорда сота билиш ва уни истеъмол жараёнидаги
хизмат

кўрсатишни

ташкил

қилишга

йўналтирилган

истеъмолчини

жозибадорлигини оширувчи тадбирлар мажмуаси яратиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳунарманд махсулоти бозорида сотувчилар ва харидорларни юқори

даражада ташкил этилган сервис асосида ишни ташкил этишга қаратилган
тадбирларнинг йиғиндиси бўлиб, унинг мамлакат миқёсидаги ижтимоий-
иқтисодий моҳияти, бу соҳада амалга ошириладиган ишлар кўламини замонавий
маркетинг тамойиллари асосида йўлга қўйиш заруриятини белгилайди. Шундан
келиб чиққан ҳолда, айнан миллий ҳунарманд товарлари бозорида маркетинг
фаолиятини шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари билан боғлиқ, илмий-
амалий муаммоларни ечимига урғу бериш ва бу жараёнда маркетинг тизимини
ривожлантириш билан боғлиқ бўлган хусусиятларни ўрганиш ўта муҳимдир.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳунарманд маҳсулотларига талаб нисбатан

секин ўзгаради ва кўплаб омиллар, айрим ҳолларда умумий ёки бир маҳсулотга
тегишли бўлган омиллар асосида белгиланади. Ҳунарманд товарлари
истеъмолчиларини ахборотлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида ва бунинг
сифатли маҳсулотларига харидорлар диққатини жалб қилувчи маълумотларни
аниқлаш имконини берувчи восита ҳисобланади.

Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсади, иқтисодий

сиёсатида асосий ҳунармандчилик турларининг кўпатириш ва ошириш орали


background image

201

ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва қўл меҳнатига асосланган миллий-
тарихий

ҳунармандчилик

фаолиятининг

такомиллаштиришдир.

Ҳунармандчиликнинг миллий-тарихий хусусиятлари билан боғлиқ омилларни
эътиборга

олиб,

«уй-устахона-дўкон»

тизимидаги

ҳунармандчилик

лойиҳаларини давлат субсидиялари ва узоқ муддатли кредитлар орқали
молиялаштирилса ҳунармандларни янги авлодини тайёрлаш имкони бўлар
эди[3].

Рағбатлантиришда

ҳунармандчиликдаги

бандликнинг

ижтимоий-

демографик хусусиятлари, жумладан, ёш ва жинс, моддий таъминланганлик
даражаси, фаолият фаоллиги, шогирдлар сони, ҳудудий жойлашув ҳамда
молиявий имкониятларнинг ҳунармандлар сони билан боғлиқлик моделлари
асосида соҳа фаолиятининг кўп йиллик прогноз кўрсаткичлари ишлаб
чиқирилиши лозим.

Фикримизча, ҳунармандлар янги авлодини тайёрлашни рағбатлантиришда

«устоз-шогирд» анъаналарининг тарихий тенденциялари ҳамда меҳнатни
ташкил этишнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда, шогирд қабул
қилишда истеъдодлигини танлаб олиш керак;

ҳунармандчилик ишлаб чиқарувчи маҳсулот маркетингини олиб бориш

буюртмачилар иштирокида буюртмани маҳаллий бозор учун ишлаб чиқариш
тизими яратиш керак;

ҳунармандчилик фаолияти тадбиркорлик фаолиятидан фарқли равишда

жисмоний шахсларнинг меҳнат ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари
бўйича жалб қилинмай, мустақил равишда амалга ошириладиган товарлар ишлаб
чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматларни қўл меҳнати ва
асбобларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишдаги фаолиятидир;

ҳунармандчилик миллий анъаналар ва якка тартибдаги ижодиётни ўзида

мужассамлаштирган, кўп жиҳатдан қўл меҳнатига асосланган юқори малакали
меҳнат, у доимо ривожланувчи ва янги касбий йўналишлар ҳамда шаклларни
яратувчи юқори технологик, ҳатто, инновацион ишлаб чиқаришни оширишга
имкон беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.Тўланова З. Амир Темур ва Темурийлар даврида ҳунармандчилик.

Бизнес-Эксперт журнали. – Тошкент. №8 2015 йил, 50-53-б. (08.00.00; №3).

2. Хамидова З. Торговые и денежные отношения в период Темуридов.

International Conference on Eurasian Economies Tashkent, 2018, June 18. 579-582
pp.

3. Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева

на торжественной церемонии открытия первого Международного фестиваля
народно-прикладного искусства. 14.09.2019.– https: //president. uz/uz/ lists/view.




Библиографические ссылки

Тўланова З. Амир Темур ва Темурийлар даврида ҳунармандчилик. Бизнес-Эксперт журнали. – Тошкент. №8 2015 йил, 50-53-б (08.00.00; №3).

Хамидова З. Торговые и денежные отношения в период Темуридов. International Conference on Eurasian Economies Tashkent, 2018, June 18. 579-582 pp.

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии открытия первого Международного фестиваля народно-прикладного искусства. 14.09.2019.– https: //president. uz/uz/ lists/view.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов