Рақамли технологиялар негизида бўлажак ўқитувчиларни рақамли технологиялар негизида касбий фаолиятнинг узлуксиз методик таъминоти тизимини яратиш

CC BY f
578-582
1
1
Поделиться
Туракулов, У. (2023). Рақамли технологиялар негизида бўлажак ўқитувчиларни рақамли технологиялар негизида касбий фаолиятнинг узлуксиз методик таъминоти тизимини яратиш . Информатика и инженерные технологии, 1(2), 578–582. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/computer-engineering/article/view/25671
Улугбек Туракулов, Филиал Казанского федерального университета в Джизаке

(PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада рақамли технологиялар негизида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга оид узлуксиз илмий-методик тизимни яратиш масаласи қаралади. Мазкур мақоладан бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш муаммоси билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин.

Похожие статьи


background image

578

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР НЕГИЗИДА БЎЛАЖАК

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР НЕГИЗИДА

КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИНГ УЗЛУКСИЗ МЕТОДИК ТАЪМИНОТИ

ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

(PhD), Тўрақулов Улуғбек Холбутаевич

Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали


Аннотация:

Мазкур мақолада рақамли технологиялар негизида бўлажак

ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга оид узлуксиз илмий-методик
тизимни

яратиш

масаласи

қаралади.

Мазкур

мақоладан

бўлажак

мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш муаммоси
билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин.

Калит сўзлар:

рақамли технологиялар, ўқитувчилар; технологик таълим;

узлуксиз; яратиш; илмий-методик; таъминот; илм-фан; техника- технология;
такомиллаштириш; мақсад; вазифалар; тоифали; ресурслар; босқичлар; жорий
этиш; лойиҳалаштириш; амалиёт; мўлжалланган; талабалар; босқичлар;
педагогик; самарадорлик; хулосалар; тавсиялар; ахборот технологиялари;
матнли материаллар; моделлар.


Маълумки, таълим жараёнидаги ёки муайян бир йўналишдаги

мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда режалаштирилган мақсадни
амалга ошириш қаралаётган фаолиятнинг турлича янгидан-янги усулларини,
методларини, технологияларини ва шу кабиларини келтириб чиқаради. Уларни
танлашда албатта қаралаётган муаммонинг қўйилиши ва мақсад - вазифаларини
ҳал қилишни оптималлаштириш нуқтаи назаридан қараб чиқиш керак. Бу
қаралаётган яъни тадқиқот жараёни бўйича янгича сифат ўзгаришлар қилиб,
юқори самарадорликни қўлга киритишга кенг имкониятлар яратади, яъни
инновацион ёндашувни амалга оширишга шарт-шароит яратади. Ана шу
сабабларга кўра ҳам ҳар қандай тадқиқот ишини олиб боришда уни амалга
оширишнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш ҳар доим ҳам долзарб
бўлиб келган. Айниқса педагогик тадқиқот ишларини олиб боришда унга мос
узлуксиз илмий-методик таъминотни ишлаб чиқиш ёки қаралаётган муаммони
ҳал қилишда ундан фойдаланиш ушубу соҳадаги тадқиқот ишларининг асосий
негизини ташкил этади.

Шу сабабли ҳам бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг

узлуксиз илмий-методик таъминоти тизимини яратиш муоммоси кун тартибига
қўйилган долзарб ва истиқболи муаммолардан ҳисобланади ва бундай
муаммоларни ҳал қилиш орқали бўлажак мутахассисларни янгича шароитларда
ишлашга тайёрлаш масаласини ҳал қилиш мумкин бўлади.

Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз натижалари бўлажак технологик

таълим ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга
мўлжалланган узлуксиз илмий-методик таъминот тизимини ишлаб чиқиш
мумкинлигини кўрсатди[1-3].


background image

579

Бундан кўриниб турибдики, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини

касбий фаолиятга тайёрлашга мўлжалланган илмий-методик таъминот тизимини
яратиш муаммоси ўзига хос ижодий ва мажмуавий ёндашув қилишни талаб
этади. Биз бундай тадқиқот ишини дастлаб илмий-методик таъминот тизимини
яратишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлашдан бошладик. Уларни қуйдаги
кетма-кетликда амалга оширдик

Мақсад: Рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга мўлжалланган илмий-методик
таъминот тизимини яратиш.

Вазифалар қуйдагилардан иборат:
1.

Рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотни
тизимини яратишнинг ахборот ресурсларини аниқлаш.

2.

Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга

тайёрлашдаги таълимни ахборотлаштиришга қўйилган талабларни асослаш.

3.

Рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотига
тегишли биринчи тоифали таъминотлар тизимини шакллантириш.

4.

Рақамли

технологиялар негизида бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотига
тегишли иккинчи тоифали таъминотлар тизимини шакллантириш.

5.

Рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш босқичларини
илмий-методик жиҳатдан асослаш.

6.

Рақамли

технологиялар негизида бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга оид тайёрланган илмий-методик
таъминот тизимини амалиётга жорий этишни лойиҳалаштириш.

7.

Рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-
методик тизимдан амалиётда фойдаланишдаги педагогик самарадорлигини
аниқлаш ва баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш.

8.

Олиб борилган тадқиқот иши натижаларига асосланган ҳолдаги

хулосалар ва тавсиялар тизимини шакллантириш.

Энди бевосита юқорида қайд этилган вазифаларнинг ҳал этилиши ҳақидаги

тақиқот натижалари ҳақида тўхталамиз.

Биринчи вазифа

бўйича рақамли технологиялар негизида бўлажак

технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга оид
тайёрланган илмий-методик таъминотга тегишли ахборот ресурсларини аниқлаб
ва асослаб олдик. Бундай вазифани ҳал қилишни биз рақамли технологиялар
негизида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларни замонавий касбий
фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга мажмуавий ёндашув қилиш нуқтаи
назаридан қарадик. Бунга сабаб мажмуавий ёндашувда таълим жараёнида
таълим олувчиларнинг ўқув-билув, ўқув-амалий ва мустақил фаолиятларини
органик бирликда қаралади.


background image

580

Иккинчи вазифа бўйича

Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларни

касбий фаолиятга тайёрлашдаги таълимни ахборотлаштиришга қўйилган
талабларни илимй-методик жиҳатдан асослаш масаласи қаралади. Ушбу
босқичнинг аҳамиятли томони шундаки, тадқиқот объектини чуқур таҳлилий
ўрганиш тадқиқот олиб бориш стратегиясини белгилаб олишда ва ишчи фаразни
асослаб олишда дастлабки функционал асос бўла олади. Ушбу босқичдаги
материаллар таълим олувчиларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнларида
янги билимларни эгаллашига ҳам муҳим дидактик асос бўла олади, шунингдек,
бу босқич бўлажак технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга
тайёрлашнинг интеллектуал-лаштирилган ўқитиш тизимини ишлаб чиқиш
жарайёнида ҳам муҳим асос бўла олади.

Учинчи вазифа

бўйича рақамли технологиялар негизида бўлажак

технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-
методик таъминотига тегишли биринчи тоифали таъминотлар тизимини
шакллантириш масаласи қаралади.

Ушбу соҳада олиб борилган изланишларимиз ва кузатишларимиз

натижаларининг кўрсатишича рақамли технологиялар негизида бўлажак
технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашдаги илмий-
методик таъминотни такомиллаштириш муаммосини ҳал қилишнинг
мукаммаллигини таъминлаш учун қуйидагидек таъминотлар тизимини таркиб
топтириб олиш керак экан: қонуний-ҳуқуқий таъминот; меъёрий-ҳуқуқий
таъминоти; ахборотли таъминот; техник таъминот; дастурий таъминот;
ташкилий таъминот; услубий таъминот; эргономик таъминот.

Тўртинчи вазифа

бўйича рақамли технологиялар негизида бўлажак

технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-
методик таъминотига тегишли иккинчи тоифали таъминотлар тизимини яратиш
масаласи қаралади.

Бу вазифани бажаришда асосан бўлажак технологик таълим ўқитувчиларни

касбий фаолиятга тайёрлашдаги илмий-методик таъминотнинг асосий таркибий
қисмлари бўлмиш ўқув-дидактик, ўқув-услубий, ўқув-дастурий, ўқув-ахборотли
ва дастурий-методик таъминотлар ҳамда илмий-методик таъминотга қўйилган ва
ундан амалиётда фойдаланишга қўйилган талаблар ҳақидаги тадқиқот
натижалари келтирилади. Бўндай тадқиқот жараёнида методика ва унинг
мазмун-моҳиятининг аҳамияти катта.

Бешинчи вазифа

бўйича рақамли технологиялар негизида бўлажак

технологик

таълим

ўқитувчиларни

касбий

фаолиятга

тайёрлашни

такомиллаштириш босқичларини илмий-методик жиҳатдан асослаш масаласи
қаралади.

Бу босқичдаги ижодий изланишларимизда бўлажак технологик таълим

ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш босқичлари
билан бирга уларни касбий фаолиятга тайёрлашдаги илмий-методик таъминотни
такомиллаштириш босқичларини интеграциялаш масаласини тадқиқ этилади.
Бунда рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим
ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-метод таъминотини
такомиллаштиришнинг дидактик босқичларига оид илмий-амалий тушунчалар


background image

581

негизида уларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг тайёргарлик босқичига оид
изланишлар олиб борилади. Худди шунингдек, бўлажак технологик таълим
ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини
такомиллаштириш генерамизациялаш, адаптациялаш ва жорий этиш босқичлари
негизида

бўлажак

технологик

таълим

ўқитувчиларни

тайёрлашни

такомиллаштиришнинг шакллантириш, асословчи ва жорий этиш босқичлари
оид изланишлар олиб борилади.

Олтинчи вазифа

бўйича рақамли технологиялар негизида бўлажак

технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга тайёрланган
илмий методик таъминот тизимини амалиётга жорий этишни лойиҳалаштириш
масаласи қаралади.

Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга

тайёрлашдаги лойиҳалаштиришнинг асосий мақсади таълим олувчиларнинг
назарий

билимларини

амалий-ҳаётий

вазиятларга

нисбатан

қўллаш

кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Еттинчи вазифа

бўйича рақамли технологиялар негизида бўлажак

технологик таълим ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга оид ишлаб
чиқилган илмий-методик тизимдан амалиётда фойдаланишдаги педагогик
самарадорликни аниқлаш ва баҳолаш механизимини ишлаб чиқиш ҳал
масалалари қаралади. Бунда фақатгина БТТЎсининг БТТЎни КФТни
такомиллаштиришдаги сўнгги назорат натижалари асосий эътиборда бўлади.
Улар таълим сифати ва самарадорлигига қараб даражаланади ва у даражалар
учта йўналишда бўлади. Ана шуларга қараб бўлажак мутахассиснинг касбий
тайёргарлигига хулосалар берилади.

Саккизинчи вазифа

бўйича олиб бориладиган тадқиқот иши

натижаларига асосланган ҳолда хулосалар ва тавсияларни тизимини
шакллантириш масаласи қаралади. Бунда олдинги таркибий қисмлари
даражаланган натижаларга мос хулосалар ишлаб чиқилади.

Бу босқичдаги “натижалар→хулосалари→тавсиялари” тизими ўлажак

технологик таълим ўқитувчиларни рақамли технологиялар негизида касбий
фаолиятга тайёрлашни нечоғлик самарали олиб борилганини аниқлаш
кўрсаткичи ҳам бўла олади.

Бу олиб борилган тадқиқот иши бўйича хулоса ўрнида таъкидлаш

мумкинки, рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим
ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга мўлжалланган узлуксиз илмий-
методик таъминоти тизимини яратиш кетма-кетлигидан амалиётда фойдаланиш
натижасида, биринчидан таълимда ижодий муҳит яратилади, иккинчидан
бўлажак технологик таълим ўқитувчиси сифатли, ишончли, мукаммал,
интеллектуал билимларга эга бўлади, учинчидан, бўлажак технологик таълим
ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашдаги барча фанларни ўқитишни
ахборотлаштиришга кенг имкониятлар яратади, тўртинчидан, бўлажак
технологик таълим ўқитувчга янги билимларни эгаллашга тўлиқ шарт-шароит
яратиб беради, бешинчидан, қайд этилган кетма-кетлик асосида тайёрланган
бўлажак

технологик

таълим

ўқитувчиси

инновацион

ривожланган

рақобатбардош замонавий етук кадр бўлади.


background image

582

Ушбу яратилган инновацион технологиядан ихтиёрий йўналишдаги

мутахассисларни тайёрлашни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин ва энг
асосийси уўбу соҳадаги узлуксиз дастурий-методик тизимини шакллантиришга
ҳам муҳум фундаментал методологик асос бўла олади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Тўрақулов У.Х. Бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал фаолиятни

ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштириш. пед. фан. фалс. докт.
(PhD)..дисс.-Т., 2020, 187 б.

2.

Тўрақулов У.Х. Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини касбий

фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини ишлаб чиқишга тизимий
ёндашув// Инновацион ёндашувлар – илм – фан тараққиёти калити сифатида:
ечимлар ва истқболлар: Республика миқёсидаги илим – техник анжумани
материаллари тўплами.-Жиззах, 2020.-Б. 318-322.

3.

Тўрақулов У.Х., Ўрозбоев С.Э. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш

жараёнида

шарқ

мутофаккурлари

асарларидан

фойдаланишни

технологиялаштириш // Абай Қунонбоев ва шарқ мутофаккирларининг
педагогик қарашлари: Халқаро илмий – амалий конференциси материаллари.-
Жиззах, 2020.- Б. 108-110.


DEVIANT XULQ-ATVORNI SHAKLLANTIRISHDAGI IJTIMOIY

TA’SIRLAR

Yusupov Umidjon Salim oʻgʻli

Oʻzbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali

Abduhovidova Dilyora

Oʻzbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali talabsi

Annotatsiya:

Ushbu tesizda deviant xulq-atvorni shakllanishdagi ijtimoiy

ta‘sirlar, oila dinamikasi, ijtimoiy normalarning o‘rni, ommaviy axborot vositalarining
deviant xulq shakllanishiga ta‘siri.

Kalit so‘zlar:

differensial assotsiatsiya, ijtimoiy tartibsizlik, ijtimoiy normalar,

OAV ta‘siri, psixologik faktorlar, maktab va atrof-muhit, oila dinamikasi.

Deviant xulq-atvor deganda ijtimoiy me'yorlardan chetga chiqadigan, shaxs va

butun jamiyat uchun salbiy oqibatlarga olib keladigan xatti-harakatlar tushuniladi.
Deviant xulq-atvorning shakllanishida individual omillar muhim rol o'ynasa, ijtimoiy
ta'sirlar, xususan, tengdoshlar guruhlari va atrof-muhit omillari uning rivojlanishiga
sezilarli darajada yordam beradi. Ushbu tesizda ijtimoiy ta'sirlarning deviant xulq-
atvorning shakllanishiga ta'sirini o'rganadi, tengdoshlar guruhlari, oila dinamikasi,
maktab muhiti va jamoa omillari shaxslarni deviant xatti-harakatlarga qanday
shakllantirishi va ta'sir qilishi mumkinligiga oydinlik kiritadi.

Tengdoshlar guruhlari munosabat, e'tiqod va xatti-harakatlarni shakllantirishga

kuchli ta'sir ko'rsatadi. O'smirlik - bu odamlar o'z tengdoshlari tomonidan qabul

Библиографические ссылки

Тўрақулов У.Х. Бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштириш. пед. фан. фалс. докт. (PhD)..дисс.-Т., 2020, 187 б.

Тўрақулов У.Х. Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини ишлаб чиқишга тизимий ёндашув// Инновацион ёндашувлар – илм – фан тараққиёти калити сифатида: ечимлар ва истқболлар: Республика миқёсидаги илим – техник анжумани материаллари тўплами.-Жиззах, 2020.-Б. 318-322.

Тўрақулов У.Х., Ўрозбоев С.Э. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида шарқ мутофаккурлари асарларидан фойдаланишни технологиялаштириш // Абай Қунонбоев ва шарқ мутофаккирларининг педагогик қарашлари: Халқаро илмий – амалий конференциси материаллари.- Жиззах, 2020.- Б. 108-110.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов