STARS International University
231
O‘ZBEKISTONNING
EKOTURIZM
SALOHIYATI VA UNING
SAMARADORLIGINI
OSHIRISHDA XORIJ
TAJRIBASINI TATBIQ
ETISH
RASULOVA NIGORA,
Mustaqil tadqiqotchi, Toshkent
davlat iqtisodiyot universiteti.
nrasulova8779@gmail.com
Annotatsiya:
Mazkur maqolada O‘zbekistonning ekoturizm salohiyati va uning sama-
radorligini oshirishda xorij tajribasini tatbiq etish masalalari ilmiy tadqiq etilgan. Shu jum-
ladan, ekologik turizm, ekomarkazlar, innovatsiyalar, «Yashil iqtisodiyot» innovatsion tur
mahsulotlarni tatbiq etish hamda ekoturizm barqarorligini ta’minlash maqsadida elektron
ekoturizm innovatsion platformalarni optimallashtirish masalalari tahlil qilingan.
Kalit so‘zlar:
ekologik turizm, ekomarkazlar, zamonaviy tashrif markazi (visitor center),
innovatsiyalar, “Yashil iqtisodiyot”, elektron ekoturizm, innovatsion platformalar
.
КИРИШ
Ўзбекистон океан ва денгизлардан узоқда жойлашгани ва табиий сув ҳав-
залари ҳажми кичиклиги сабабли экотуризмни ривожлантириш учун мақбул
жойлар қўриқхоналар ва уларга яқин жойлашган ҳудудлар ҳисобланади.
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида туризмнинг ҳозирги
ҳолати таҳлили, минтақаларда экологик туризмни ривожлантириш шарт-ша-
роитлари ва ресурс салоҳиятини баҳолашга услубий ёндашувлар, минтақада
экологик туризмни ривожлантиришда алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳу-
дудларнинг ролини ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Экотуризмнинг табиатга етказиши мумкин бўлган зарарининг олдини
олишда, аввало, давлат назорати ҳамда жамиятдаги экологик билимлар
аҳамияти беқиёс. Давлат назорати эса зарур норматив-ҳуқуқий базани та-
комиллаштиришга асосланади. Такомиллаштиришда халқаро стандартлар
ҳамда хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланилиши зарур. Бу борада
Ўзбекистон Республикасининг табиат муҳофазасига оид бир неча халқаро
конвенция ва шартномани имзолагани аҳамиятлидир. Бироқ мамлакатимиз
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp231-234
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
232
ҳозирга қадар экологик туризмга оид халқаро шартномаларга қўшилгани
йўқ. Бевосита туризм ва у сабаб келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқи-
батларнинг олдини олишда давлат, нодавлат ташкилотлари ва сайёҳларнинг
ўрнини белгиловчи БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилотининг
“Туризм этика-
си тўғрисида”
ги ҳадли конвенцияси ҳамда
“Экотуризм тўғрисида”
ги Квебек
декларациясини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Мазкур халқаро шарт-
номаларда табиат ва экотуризм тараққиётини туризмнинг салбий таъсири-
дан ҳимоя қилиш, табиий ва маданий меросни инновацион дастурларнинг
ёмон оқибатларидан муҳофаза қилиш билан боғлиқ ахлоқ-одоб принципла-
ри ҳамда экотуризм тараққиётини белгилашда давлат ва нодавлат сектори-
нинг роли, шунингдек, соҳа ривожига оид бошқа муҳим масалалар акс этган.
Шу сабабли Ўзбекистонда экологик ва агротуризм ривожига эш бўладиган
зарур ҳуқуқий ва ташкилий вазифаларни белгилаб олишда экотуризм бўйи-
ча Квебек декларацияси меъёрларини қўллаш тавсия этилади.
Шу ўринда мазкур масала юзасидан бир нечта хориж тажрибасига тўх-
талиб ўтиш жоиз. Сингапурда экотуризмни ривожлантиришда давлатнинг
ўрни жуда катта. Давлат табиий меросни ҳимоялашдан ташқари, экотуриз-
мни ривожлантириш мақсадида турли хил фондлар ташкил этади, қонун
ҳужжатларини қабул қилади. Шунингдек, хусусий сектор муассасалари би-
лан экотуризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Гонконг ва
Шанхай банки каби хусусий муассасалар эса мамлакатда “Табиатга ғамхўр-
лик қилиш” дастурига ҳомийлик қилмоқда. Бироқ Сингапурнинг айрим ҳу-
дудларида экология билан боғлиқ муаммолар келиб чиқаётгани кузатилган.
Ўзбекистонда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида қўшма дастурлар
ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Мамлакатда ту-
ризм, айниқса, экотуризм соҳасидаги салоҳият замонавий талабларга жавоб
бермайди. Соҳа тараққиёти учун зарур шароитлар яратишда инвестициялар
жалб этибгина қолмай, улардан оқилона, табиатга зиён етказмасдан фойда-
ланишда давлат назоратини кучайтириш муҳим омил ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси ишлаб чиққан
“Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи-
нинг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга
солиш тўғрисида”
ги Қарори лойиҳасини экотуризмни ривожлантиришга қа-
ратилган ижобий мисол сифатида келтириш мумкин. Мазкур ҳужжатга кўра,
Урунғоч кўли ва унга туташ ҳудудда гидрологик табиий ёдгорлик ташкил
этилади. Кўл ҳудудида экотуризмни ривожлантириш режалаштирилган. Асо-
сий вазифалар қаторига табиий кўл ва унга туташ ҳудудни сақлаш ва муҳо-
фаза қилиш, тоғ экотизимининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш, эко-
логик туризмни ташкил этиш, илмий ва экологик таълимни ривожлантириш
киради. Ёдгорлик ҳудудида кўлга салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай
фаолият тури тақиқланади. Бундан ташқари, у ерда экологик назорат пости-
ни ўрнатиш режалаштирилган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
билан бирга сайёҳлик йўналишлари белгилаб олинади. Бундан ташқари, ҳу-
дудда сайёҳлар учун махсус йўлакчалар, ўриндиқлар, ахлат қутилари, ахбо-
рот ва тақиқлаш белгилари ҳамда биоҳожатхоналарни ташкил қилиш каби
чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.
STARS International University
233
АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳияти ва унинг самарадорлигини оши-
ришда хориж тажрибасини татбиқ этиш масалаларининг назарий, услубий
ва ташкилий жиҳатлари хорижлик бир қатор маҳаллий ва хорижий олимлар
томонидан атрофлича ўрганилган.
Жумладан, С.Усманова ўзининг “Экотуризмни ривожлантиришдаги асосий
зиддият: табиатми, тижоратми?” номли мақоласида экологик туризм деганда
мамлакатнинг диққатга сазовор жойларни ўрганиш ва улардан завқланиш
учун табиатнинг инсон қадами «тегмаган» (нисбатан кам теккан) жойларга
саёҳат қилишни англатишини ва бундан ташқари, сайёҳлар учун ушбу ҳу-
дудларнинг маданий ва этнографик хусусиятлари ҳам қизиқлигини таъки-
длаб ўтган. Олима, шунингдек, экотуризм маҳаллий аҳолининг фаол ижти-
моий-иқтисодий иштирокини ва мазкур фаолият туридан даромад олишини
ҳам таъминлашини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Ш.У. Ибрагимов “Экологик туризм “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш-
нинг муҳим йўналиши сифатида” мақоласида атроф-муҳитни муҳофаза қи-
лиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда экологик туризмнинг
аҳамияти, “яшил” иқтисодиётни шакллантиришда ҳудудларнинг экотуристик
имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари таҳлил этилган.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни тўплаш, умумлашти-
риш, гуруҳлаш, таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг Ўзбекистон-
нинг экотуризм салоҳияти ва унинг самарадорлигини оширишда хориж та-
жрибасини татбиқ этиш соҳасидаги иқтисодий муносабатлар ва уларнинг ту-
ризм хизматлар соҳасига таъсири, муаммолар ва уларнинг ечимларига бағи-
шланган тадқиқотлари, соҳани тартибга солувчи қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларни ўрганиш асосида кўплаб омилларнинг экологик туризмни ри-
вожлантиришга таъсири, муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган ху-
лоса ва таклифлар шакллантирилган.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ
Экотуризмнинг соф иқтисодий самарасини аниқлаш – мушкул масала. Тур-
ли мамлакатлар тажрибасидан маълумки, экотуризмдан тушган даромад-
нинг 95 фоизи маҳаллий ҳудудлар (вилоят ва туманлар) иқтисоди улушига
тўғри келади. Бундан ташқари, экотуристларнинг кунлик харажатлари бо-
шқа турдаги сайёҳларникидан 2-3 баробар кўп. Мисол учун, дунёнинг етакчи
экотуризм ҳудудларидан бири бўлмиш Коста-Рикада бир сайёҳ экотуризм
манзилида ўртача
$1000
сарфласа, бу кўрсаткич Франция учун
$400
га тенг.
Бошқа мисол: Доминикада сайёҳлар табиатга зиёнсиз кичик қўноқлар учун
сайёҳлик кемаларидан кўра 18 марта кўп пул тўлайди.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан экологик туризмни риво-
жлантиришда инновацион рақамли платформаларни татбиқ этишнинг дол-
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
234
зарб масалалари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган
ечимлари таклиф этилди:
Республикада фаолият юритувчи туроператорлар, давлат ҳокимияти идо-
ралари ходимлари ва аҳолининг экологик билимларини ошириш масаланинг
яна бир муҳим жиҳатидир. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда
Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Ўзбекистонда эко-
туризмни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни тавсия
этиш мумкин.
Шунингдек, экотурларни Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш лозим. БМТ нинг барча барқарор
ривожланиш мақсадларига (хусусан, экологик ва иқтисодий барқарорлик
соҳасидаги) эришиш учун Ўзбекистон Республикасида туризмнинг муқобил
тури сифатида экотуризмни ривожлантириш муҳим, албатта. Уни ривожлан-
тиришда экология ва туризмнинг манфаатлари қарама-қаршилиги эмас, ак-
синча, ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Sh.U. Ibragimov. Ekologik turizm “yashil” iqtisodiyotni rivojlantirishning muhim
yo‘nalishi sifatida. Builders of The Future SJIF-2022-5.752.
2. С. Усманова. Экотуризмни ривожлантиришдаги асосий зиддият: табиат-
ми, тижоратми? https://www.uzanalytics.com/iqtisodiet/5438/
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019–2030 йиллар даври-
да Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори.
“Jayron” ekomarkazi – ekologik turizm markazi sifatida. http://www.uznature.
uz/uz/site/news?id=817.