STARS International University
129
Annotatsiya:
Uslub tilning tarixan tarkib topgan bir ko‘rinishi bo‘lib, o‘ziga xos tarkibi,
birikish xususiyati va nutq vositalarini qo‘llash qonuniyatlari bilan ajralib turadi. Adabiy til
uslubi – bu ma’lum darajada adabiy til matnlarida o‘zining aniq ifodasini topgan, uslubiy
bo‘yoqqa ega hamda uslub jihatidan betaraf til unsurlarini ongli ravishda tanlash asosida
tashkil topgan ma’lum tizimdir.
Kalit so‘zlar:
uslub, nutq, nutq vositalari, til, adabiy til, matn, til unsurlari, uslublar tarixi,
adabiy matnlar tili, yodgorliklarning til xususiyatlari.
Адабий тил тараққиётининг ҳар бир босқичида унинг ўзига хос услублари
мавжуд бўлади, чунки адабий тил услублар тизимидан ташкил топади. Шун-
га кўра, адабий тил тарихи, асосан, унинг услублари тарихини қамраб олади.
Жамиятнинг ривожланиши билан боғлиқ равишда ҳар бир даврда адабий
тил услубларининг миқдори, унинг характерли хусусиятлари ва улар ора-
сидаги ўзаро муносабат ўзгариб туради. Адабий тил тарихи адабий матн-
лар тили тарихидан иборат бўлиб, ҳар бир даврга оид бу матнларнинг тил
хусусиятларини жамлайди, умумлаштиради ва шу асосда ўзаро ўхшаш тил
хусусиятлари билан ажралиб турувчи матнлар гуруҳини белгилайди, маълум
гуруҳга кирган ёдгорликларнинг тил хусусиятлари йиғиндиси, умумлашмаси
ҳақида ҳамда адабий тилнинг турлича услублари ҳақида маълумот беради.
Услуб тилнинг тарихан таркиб топган бир кўриниши бўлиб, ўзига хос тар-
киби, бирикиш хусусияти ва нутқ воситаларини қўллаш қонуниятлари билан
ажралиб туради. Адабий тил услуби – бу маълум даражада адабий тил мат-
нларида ўзининг аниқ ифодасини топган, услубий бўёққа эга ҳамда услуб
жиҳатидан бетараф тил унсурларини онгли равишда танлаш асосида ташкил
топган маълум тизимдир. Адабий тил услублари фақат унинг тизимини таш-
кил этиш хусусиятлари жиҳатидангина эмас, балки у ёки бу услуб тизими-
нинг юзага келиши учун асос бўлган омиллар нуқтаи назаридан ҳам ажралиб
туради. Шу жиҳатдан дастлаб функционал услубларни кўрсатиш мумкин. Бу
услублар тизимининг хусусияти унинг ишлатилиш доираси, бу услубларнинг
ижтимоий қўлланиш соҳалари билан боғланган. Жумладан, ҳозирги ўзбек
адабий тилининг публицистик ёки профессионал-техник услубларида, бо-
MUALLIF: J.SH. LATIFOV
STARS International University
1-kurs talabasi
latifovjahongir20@gmail.com
ILMIY RAHBAR: M.N. RAHIMJANOV
STARS International University
dotsenti, PhD.
masrur.79@mail.ru
ADABII
TIL
USLUBLARI
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp129-131
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
130
шқа функционал услубларда бўлганидек, тил воситаларини танлаш ва тар-
тибга келтириш шу матнларнинг мазмуни, моҳиятининг ҳамда ишлатилиш
соҳасининг ўзига хос хусусияти билан боғланган.
Функционал услублар билан бир қаторда индивидуал услублар ҳам бор.
Бу услублар тизимининг хусусияти шундан иборатки, унда муаллиф ўз ин-
дивидуал нуктаи назари ва дидига мос равишда тилнинг синонимик ифода
воситаларини танлаб олади. Индивидуал услублар, асосан, бадиий асарлар
тилида қўлланади, ундан қайта услубий буёқ олади, турли жанрларга ва ада-
бий-бадиий йўналишларга хос услублар билан бирга ишлатилади.
Бу, ўз навбатида, бадиий асарларда ёзувчи тили ва ёзувчи услубини
фарқлаш зарурлигини ҳам келтириб чиқаради. Ёзувчи томонидан адабий тил
ва жонли сўзлашув тилидан танлаб олинган барча тил воситалари мажмуи
ёзувчи тилини ташкил қилади. Ёзувчи тилини ўрганишда асосий диққат му-
аллифнинг адабий тилдан нималарни ўз асари учун танлаб олганлигига қа-
ратилади.
Ёзувчи услуби эса ёзиш услуби, муаллиф томонидан танлаб олинган тил
воситаларини ишлатиш, ундан фойдаланиш усулидир. Ёзувчи услубини ўр-
ганишда унинг энг яхши индивидуал, таъсирчан ва образли ифодалар яра-
тишда танлаб олинган умумтил воситаларидан қандай фойдаланишига
кўпроқ диққат қилинади. Демак, ёзувчининг услуби унинг дунёқараши, ада-
бий-бадиий оқим, асарнинг мавзуси, жанри, ғоявий йўналиши ва муаллиф-
нинг индивидуал бадиий ғоясига асосланган ёзиш услубидир.
Шуни қайд қилиш керакки, адабий тил тарихига тил услублари масаласи
тарихий ривожланиш нуқтаи назаридан қаралиши зарур. Чунки тил услубла-
ри тарихий категориядир.
Ўзбек адабий тили тарихида ёзувчиларнинг тили ўрганилади, муаллиф
яшаган давр адабий тили хусусиятларининг акс этиши аниқланади. Шунин-
гдек, ўзбек адабий тили тарихида ёзувчининг ўз даври адабий тилига қандай
янгиликлар киритганлиги, унинг ўзбек адабий тилининг кейинги тараққиёти-
га қандай таъсир кўрсатганлиги аниқланади. Чунки тилдан фойдаланиш да-
вомида ёзувчи адабий тил, миллий тилнинг шаклланиши ва тараққиёти билан
мос равишда адабий тилнинг ривожига катта ҳисса қўшади, умумхалқ мил-
лий тилини янада такомиллаштиришга кўмаклашади.
Адабий тил маълум ижтимоий вазифаларни бажаради, бу вазифалар жа-
мият тараққиётининг турли даврларида ўзгариб туради. Адабий тилнинг
ижтимоий функцияси тил тарихининг энг муҳим масалаларидан биридир. Бу
масала адабий тил тарихининг маданият ва ижтимоий тафаккур тарихи би-
лан, адабиёт ва адабий йўналишлар тарихи билан боғлиқлигинигина эмас,
балки турли даврларда адабий тил тарихининг ижтимоий-ғоявий кураш би-
лан алоқадорлигини ҳам тақозо этади.
Масалан, ўзбек адабий тилининг XIV–XV асрлардаги тараққиётини, айниқ-
са, Алишер Навоийнинг адабий тилга хос фаолиятининг асосий манбалари-
ни, у асос солган эски ўзбек адабий тили соҳасида эришилган юксак муваф-
фақиятларни, шу даврда яшаган йирик ижтимоий фикр ва адабиёт намоянда-
ларининг ғоявий-сиёсий нуқтаи назарини, фикрларини ҳисобга олмай туриб
тўғри тушуниб бўлмайди. Ана шунинг ўзиёқ ўзбек адабий тили тарихида экс-
тралингвистик омилларнинг нақадар муҳим роль ўйнашини очиқ кўрсатади.
STARS International University
131
Ёзма ёдгорликларнинг жанр хусусияти ва нутқ воситаларини танлаб
ишлатиш билан боғлиқ равишда адабий тил услублари бир қанча гуруҳга
бўлинади.
Ўзбек адабий тилида қуйидаги услуб турларини кўрсатиш мумкин:
а)
адабий-бадиий услуб.
Бу тур таркибида назм услуби ва насрий услуб-
нинг хусусияти билан боғлиқ равишда бир қанча гуруҳлар ажратилади;
б)
илмий баён услуби.
Турлича фан соҳаларининг хусусияти билан боғлиқ
равишда бу тур ҳам бир қанча гуруҳларга (иқтисодий фанлар услуби, тиббий
фанлар услуби каби) бўлинади;
в)
ижтимоий-публицистик услуб,
яъни турли ижтимоий-сиёсий мавзулар-
да ёзилган асарлар (мақолалар, очерклар каби) услуби;
г)
ишлаб чиқариш-техник услуб.
Бунга турли касблар ва техникага доир
асарлар услуби киради;
д)
расмий ҳужжатлар, махсус иш юритиш услуби.
Бу, ўз навбатида, қо-
нунлар, ҳар хил буйруқ ва фармонлар, иш юритиш ҳужжатлари кабиларга
бўлинади;
е)
адабий тилнинг алоҳида услуб тури
сифатида ёзишмалар, номалар ва
хатларга доир
мактуб услубини
кўрсатиш мумкин.
Адабий тил тарихининг турли даврларида унинг услублари, уларнинг хиз-
мат доиралари ҳам ўзгариб туради. Аммо барча услублар учун ўзбек адабий
тилининг грамматик қурилиши ва кенг истеъмолда бўлган “бетараф” сўзлар
умумий бўлиб қолади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқи-
миз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. Прези-
дент Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан уч-
рашувдаги маърузаси // “Халқ сўзи”. – 2017. – 4 август.
2. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. (Зоҳир Аълам ва Урфон Отажон таржи-
маси) – Тошкент: Янги аср авлоди, 2015.
3. Бартольд В.В. Работы по истории и филологии тюркских и монгольских
народов. Сочинения. V. – Москва: Наука, 1968.
4. Лотман Ю.М. Анализ поэтического текста. – Ленинград: Просвещение.
1972.
5. Бертельс Е.Э. Избранные труды: Навои и Джами. – Москва: Наука, 1965.
6. Веселовский А.Н. Историческая поэтика / Вступительная статья. Гор-
ского И. К. – М.: Высшая школа, 1989.
7. Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. – Тошкент: Ўзбекистон,
1993.
8. Раҳмонов Н. “Олтин ёруғ” асари ҳақида. Ўзбек мумтоз адабиётшуносли-
ги антологияси. – Т., Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 2016.
9. Раҳмонов Н. Руҳиятдаги нур муроди. – Тошкент: Абдулла Қодирий номи-
даги халқ мероси нашриёти, 2002.
10. Сирожиддинов Ш. Ўзбек мумтоз адабиётининг фалсафий сарчашмала-
ри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2011.