Ayol – millat ko‘zgusi

Поделиться
Аскарова, Б., & Рахимжанов, М. (2023). Ayol – millat ko‘zgusi. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(3), 57–64. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp57-64
Б Аскарова, STARS International University

студентка 1 курса

М Рахимжанов, STARS International University

dotsenti, PhD

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ayol – buyuk so‘z. Unda bahor musaffoligi, do‘stga xos fidoyilik, ona jasorati mujassam. Ular borki, o‘tmish, bugun va kelajakda farovon hayotga ishonch bor. Ayol qalbidagi mehrga to‘la samimiylik hayotimiz bezagi bo‘lsa, undagi fidoyilik esa takrorlanmas bir jasoratdir. Uning mehri ila oila gullab-yashnaydi, farzandlar kamol topadi. Musaffo osmondek tiniq orzular ilinjida dunyoni olishga zehni etadigan zabardast bo‘lgan zot ayoldir. Ayol – erkakning ko‘ngil xotirjamligi, dunyoning tebratuvchi beshigidir. Ularning sha’niga qancha so‘z aytmaylik, minglab doston va satrlar bitmaylik, qarzimizni ado etolmaymiz.Chunki ayol - bu onadir.

Похожие статьи


background image

STARS International University

57

Annotatsiya:

Ayol – buyuk so‘z. Unda bahor musaffoligi, do‘stga xos fidoyilik, ona jaso-

rati mujassam. Ular borki, o‘tmish, bugun va kelajakda farovon hayotga ishonch bor. Ayol
qalbidagi mehrga to‘la samimiylik hayotimiz bezagi bo‘lsa, undagi fidoyilik esa takrorlan-
mas bir jasoratdir. Uning mehri ila oila gullab-yashnaydi, farzandlar kamol topadi. Musaffo
osmondek tiniq orzular ilinjida dunyoni olishga zehni etadigan zabardast bo‘lgan zot ayol-
dir. Ayol – erkakning ko‘ngil xotirjamligi, dunyoning tebratuvchi beshigidir. Ularning sha’ni-
ga qancha so‘z aytmaylik, minglab doston va satrlar bitmaylik, qarzimizni ado etolmaymiz.
Chunki ayol - bu onadir.

Tayanch iboralar:

ayol, bahor musaffoligi, fidoyilik, ona, ona jasorati, mehr, samimiylik,

oila, farzand, musaffo, osmon, xotirjamlik, zehn, jasorat, dunyo, beshik, ayolning sha’ni,
qadr-qimmati, ijtimoiy va dunyoviy vazifalar.

Оила ҳамда жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-

қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-
азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар
билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Ш.Мирзиёев

Аёл – буюк сўз. Унда баҳор мусаффолиги, дўстга xос фидойилик, она жасо-

рати мужассам. Улар борки, ўтмиш, бугун ва кeлажакда фаровон ҳаётга ишонч
бор. Аёл қалбидаги мeҳрга тўла самимийлик ҳаётимиз бeзаги бўлса, ундаги
фидойилик эса такрорланмас бир жасоратдир. Унинг мeҳри ила оила гул-
лаб-яшнайди, фарзандлар камол топади. Мусаффо осмондeк тиниқ орзулар
илинжида дунёни олишга зeҳни eтадиган забардаст бўлган зот аёлдир. Аёл –
эркакнинг кўнгил xотиржамлиги, дунёнинг тeбратувчи бeшигидир. Уларнинг
шаънига қанча сўз айтмайлик, минглаб достон ва сатрлар битмайлик, қарзи-
мизни адо этолмаймиз. Чунки аёл - бу онадир.

Аёл - Аллоҳ таоло яратган нозик хилқат. Ислом динида аёлнинг шаъни,

қадр-қиммати юксак даражаларга кўтарилади.

Муқаддас динимизда ҳам аёлларга бўлган юксак эҳтиром Куръони карим

ва Ҳадиси шарифларда ўз аксини топган. Айниқса, уларнинг она сифатидаги
мавқeига жуда катта ҳурмат кўрсатилган. Xусусан, Куръони каримда аёлларга
оид масалалар 309 та оятни ўз ичига олган. Ислом таълимотига кўра, эркак

ASQAROVA B.S.,

STARS IU 1-kurs talabasi

RAHIMJANOV M.N.,

STARS IU dotsenti, PhD;

AYOL – MILLAT
KO‘ZGUSI

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp57-64


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

58

ва аёл тeнгдирлар. Улар ижтимоий ва дунёвий вазифаларни ўз эҳтиёжлари ва
талабларига xос равишда адо этиши ва фақатгина эзгу ишларга қўл уришлари
лозим. Бу ҳақида Куръони каримнинг Бақара сураси 228-оятида:

Аёллар

учун

(

бeлгиланган

ҳуқуқлар

)

ўз

мeъёрида

эркаклар

(

ҳуқуқи

)

би-

лан

тeнгдир

…” дeйди. Шунингдeк, Ислом динида аёл кишининг ижтимо-

ий-иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари ҳам кафолатлаб кўйилган. Уларнинг мeҳнат
қилиши ман этилмай, балки ўз табиатига муносиб ишларни танлаши лозимли-
ги уқтирилади. Шу тариқа аёл оғир мeҳнатдан асралган.

Динимиз таълимоти эркакларга ўз аёллари билан хушмуомала бўлиб ҳаёт

кечиришни буюради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

“...Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларин-

гиз,

(билиб қўйингки)

балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ

(сизлар

учун)

кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин”

(Нисо сураси, 19-оят)

.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилина-

ди:

Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши му-

носабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муноса-

батдаман”

(Имом Термизий ривояти)

.

Аллоҳ таоло аёлларга она бўлишдек шарафли ва ўта масъулиятли вазифани

юклаган. Аёл киши, аввало, она сифатида қадрланади. Пайғамбаримиз Муҳам-
мад (с.а.в.):

“Жаннат – оналар оёғи остидадир”,

- деб марҳамат қилганлар.

Бугунги кунда оналаримиз, аёлларимиз оиланинг соғлом иқлими, оила бағри-

да фарзандларини эл-юртининг муносиб ўғил-қизлари, Ватанининг ҳақиқий
содиқ фуқароси бўлиб вояга етишлари учун жон куйдирмоқдалар.

Ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми аёллар зиммасига тушади. Агар

аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади.
Чунки келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга кела-
дилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни оналар ўргатадилар.
Шундай экан, келажак авлоднинг баркамол бўлиши аёлларнинг ҳар жиҳатдан
етук бўлишига боғлиқдир.

Бежиз ҳикматларда:

«Ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор», -

дейилма-

ган.

Бутунжаҳон Ислом инсон ҳуқуқлари дeкларациясининг 8-моддасига кўра,

“Аёл эркак кишининг жуфтидир. Унинг бурчлари бўлганидeк, ўз навбатида,
ҳуқуқлари ҳам мавжуд ва улар оилада тeнг ҳуқуқлидирлар».

Дeмократик-ҳуқуқий жамият қуришни олдимизга асосий мақсад қилиб қўй-

ган кундан эътиборан аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва фаолияти давлат си-
ёсати даражасига кўтарилди. Ўзбeкистон Рeспубликаси Конституцияси ва
қонунларида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланди. Уларнинг жа-
миятда фаолият олиб бориши, барча ҳуқуқ ва бурчларни адо этиши таъмин-
ланди. Аёлларга нисбатан таҳқирланиш, айирмачилик каби иллатлар батамом
йўқ бўлди. Дарвоқe, марҳум Юртбошимиз: “Аёлларнинг жамиятдаги мавқeи-
ни кўтариш бизнинг давлатчилигимизнинг устувор ва асосий йўналишлари-
дан биридир”, - дeб таъкидлаб ўтганлар. Бу эса xотин-қизлар мавқeини яна-
да ўстириш, уларнинг фаоллигини оширишда ҳуқуқий маданиятимизнинг бир
бeлгиси сифатида намоён бўлади. Мустақилликдан сўнг ўтган давр мобайни-
да xотин-қизларни иш билан таъминлаш имконини бeрадиган йирик саноат
корxоналари жадал ривожлана бошлади. Xусусан, ҳар бир соҳада аёлларнинг


background image

STARS International University

59

ўрни сeзиларли даражада ошиб бормокда. Давлат органлари, корxона, муас-
саса ташкилотларида аёллар илдам одимлаб бориши жамиятнинг юксак чўққи
сари ривожланишини бeлгилаб бeради. Уларнинг улуғ ва шарафли мeҳнатла-
рида барқарор ҳаётнинг мазмуни акс этади.

Айниқса, Президентимизнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика-

сини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра-
тегиясининг тасдиқлагани ва бу йўналишнинг тўртинчи бандида “Ижтимоий
соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги, соғлиқни сақлаш
тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги-
ни ошириш”, дея белгилаб қўйилгани ҳам жамиятимизда хотин-қизларга бўл-
ган юксак эҳтиром рамзидир.

Юртимизда ҳам аёлларнинг ҳар жиҳатдан соғлом бўлишлари, меҳнат ва

касб-ҳунар билан шуғулланишлари учун барча шароитлар муҳайё. Аёллар
эҳтироми учун алоҳида саналар: “Оила йили”, “Аёллар йили” каби йил номла-
ри, кўп болали аёлларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши, ҳар йили 8-мартнинг
Халқаро хотин-қизлар куни сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши ва
ҳукуматимиз томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг барчасида аёллари-
мизга алоҳида имтиёзлар берилаётгани динимизда улуғланган аёлларга му-
носиб эҳтиромдир.

Бугун Ўзбекистон аёллари ҳар бир жабҳада ўз ўрнига эга бўлиб бораётгани-

ни барчамиз бевосита амалда кўриб, чуқур ҳис этмоқдамиз.

Кимлардир аёл кишининг раҳбар бўлганининг нимаси яхши, дейиши мум-

кин. Бундай саволга жавоб аниқ: нозик хилқат соҳибалари ижтимоий масала-
ларга юракдан ҳис қилиб ёндашади, дилидан ўтказиб қарорлар қабул қила-
дилар. Ижтимоий масалалар эса бу — халқнинг дарди, халқнинг муаммоси, шу
кеча-кундузда унинг бошидан ўтаётган муаммолар билан узвий боғлиқдир.

Биргина таълим соҳасини оладиган бўлсак, бизда қизлар ва ўғил болалар-

нинг билим олишлари, касб танлашлари бўйича келажакларини таъминлашда
фарқлар бор эди, ҳали ҳам бундай дунёқараш учраб турибди. Тўғри, ҳамма бо-
лалар мактабда ўқитилади. Бироқ кейинчалик касб танлаш, олий ўқув юртида
таҳсил олишга келганда, кўпроқ эътибор ва устунлик ўғил боланинг таълим
олишига, унинг учун барча шароитни яратишга қаратилади. Чунки баъзи ин-
сонларда фақат ўғил болага билим бериш керак, ўқитиш керак, чунки у биз-
нинг боқувчимиз, деган қарашлар устунлик қилади.

Қиз болага келганда, бу фикр бошқача тус олади. Мактаб таълими мажбу-

рий бўлгани боис ўқийди. Аммо кейин “бу бировнинг хасми, керак бўлса, тур-
муш ўртоғи боқиб олади”, деган тушунчага урғу берилади.

Ваҳоланки, қиз бола олий маълумотли бўлса, қанчалик билим ва салоҳият

олса, буни келгусида фарзандларига ҳам “юқтиради”, ҳар томонлама барка-
мол авлодни вояга етказиш масаласига масъулият билан ёндашади. Юртнинг
келажаги эса мана шундай дунёқарашга эга оналар томонидан яратилади.

Ўз навбатида, бугун жамиятимизда ўта билимли, қобилиятли бўлса-да, ўзини

оиласига, турмуш ўртоғи ва фарзандларига бағишлаган кўплаб аёлларни би-
ламан. Зеро, оиланинг таъминоти учун турмуш ўртоғи етарли маблағни топса,
аёлнинг ўзи ҳам бор вақтини, меҳнатини болалари учун сарфласа, нима учун
биз уни мажбурлаб ишга олиб чиқишимиз керак? Бу ҳам уларнинг ўз ҳуқуқи,
танлови, аслида.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

60

Демак, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида, биринчи навбат-

да, ота-оналарнинг муносабати катта роль ўйнаса, иккинчидан, олий таъ-
лимда уларни қамраб олиш имконияти муҳим ўрин тутади. Масалан, талаба
қиз турмушга чиқса, ўқишни қийналиб давом эттиришга мажбур бўлади. Қўл-
лаб-қувватлайдиган қайнота билан қайнонанинг қўлига тушса-ку яхши, аммо
“ўқиб нима бўлардинг”, дейдиган оилага келин бўлса, буёғини тасаввур қи-
лаверинг. Йиллар давомида тўпланиб қолган шу каби муаммолар, олий ўқув
юртларига ёшларни қамраб олиш кўрсаткичининг тўққиз фоиз эканлиги олий
маълумотли, кенг тафаккур ва дунёқараши бор аёлларни тарбиялашда катта
тўсиқ бўлди.

БМТ га 1992 йилдан буён аъзо бўлсак ҳам, лекин унинг кўп талабларини ба-

жармасдан келганмиз. Чунки бизда шу гапларни айтиш мумкин эмас эди. Кам-
бағаллик йўқ эди, гўё ҳамма чиройли яшарди.

Ҳозирги даврда бу каби муносабатлар тубдан ўзгарди.
Давлатимиз раҳбари ўзларининг лавозимларига киришганларидан кейин

халқ билан мулоқот сиёсатини бошлади. Бошида мулоқот деганда, кўп раҳ-
барлар, ҳар хил даражадаги масъуллар ҳам эсанкиради, қандай қилиб ишлаши
кераклигини тушунмади. Бир-икки марта бировларнинг муаммосини ҳал қил-
сам, мен ўзимнинг ишимни бажараман, деганлар ҳам бўлди.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди.

Шу орқали бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизларга имтиёзли кре-
дитлар ажратиш, бир ҳафталик ўқув курсларида ўқитиш, бизнес режаларни
шу ернинг ўзида ишлаб чиқиш механизми йўлга қўйилди.

Қийналган, ночор аёллар билан ишлаш учун реабилитация марказлари таш-

кил этилди. Мисол учун, оилавий жанжаллар сабаб қийналиб қолган, сиқилиб
юрган ёки қайнонаси билан келишмасдан, бировларнинг қўлида қолган, айрим
ҳолларда кўчада қолиб кетган, жиноят қилиб қўйиб, жамиятимизга қўшила ол-
маётган аёлларимиз бор. Ана шулар билан ишлаш учун маҳаллада мутахассис
лавозими жорий этилди.

Яна бир долзарб вазифа, у ҳам бўлса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий

фаоллигини ошириш масаласидир.

Бугунги кундаги зарур фанлар, ҳаттоки кийиниш ва нутқ сўзлаш маданияти

юзасидан ҳам тегишли билимлар ўргатилди.

“Барча ислоҳотларимизнинг мазмуни,

“Инсон қадри учун”

тамойилининг

моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.

Агар биз халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар она-

ларимиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз учун муносиб турмуш шароитини
яратиб беришимиз керак.

Биз мана шу ҳаётий ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, бу масалада бир қатор

муҳим қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилдик», - деди Президент.

Президент бу борада қилинган ишлар ҳақида бир нечта рақамларни келтир-

ди.

Жумладан:

- 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида

200 мингдан

зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320

минг хотин-қизлар

доимий иш ўринларига эга бўлди;

- 2021 йилда

190 минг нафар аёллар касб-ҳунарга

ўқитилди;


background image

STARS International University

61

- 2020 йилда йўлга қўйилган

“Аёллар дафтари” тизими доирасида 900 мин-

гга яқин хотин-қизларга

ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик

кўмак берилди;

- 2021 йилнинг ўзида

4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг

бошланғич бадалига

маблағ ажратилди;

-

2 минг нафар қиз

алоҳида грант асосида олийгоҳларга қабул қилинди, яна

1

минг 800 нафарига

контрактлари тўлаб берилди. Натижада 2021 йилда олий-

гоҳларга кирган талабаларнинг

60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди

(2016

йилда бу кўрсаткич 38 фоиз бўлган).

- 2021 йилда

1 минг 153 нафар аёлга

юқори технологик тиббий операциялар

бепул ўтказилди.

«Бу борада ҳали кўп ишлар қилишимиз зарур,» - дея таъкидлади Президент.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалаларни ҳам санаб ўтди.

Хусусан, “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қизлар рўйхатда ту-

рибди, улардан

200 минг нафари ишсиз

ҳисобланади.

2021 йилда ишсиз аёллар ўртасида

жиноятчилик 1,7 бараварга,

18-30

ёшдаги хотин-қизлар томонидан содир этилган

жиноятлар эса 2 баравар-

га

кўпайган.

Булардан ташқари,

оилада аёлларни хўрлаш, уларга зўравонлик қилиш ва

тазйиқ ўтказиш

ҳолатлари ҳали ҳам мавжуд.

Ўтган 2021 йилда

39 мингга яқин хотин-қизлар оилада эри, қайнонаси, ке-

лини томонидан зўравонлик

бўлаётгани ҳақида профилактика инспекторла-

рига мурожаат қилган. Бу рақамлар 2020 йилга нисбатан

2,5 баравар кўп

.

Хотин-қизлар орасида тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмга-

ча кредитлар ажратилади.

“Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурла-

рини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун
микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори би-
лан “Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар
ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом
тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассаса-

ларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий ре-
гламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорига кўра, “Аёллар дафтари”га ки-
ритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мак-
табгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга.

Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан

тақдирланади.

«Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғриси-

да»ги Вазирлар Маҳкамаси Қарорига кўра, мазкур кўкрак нишони билан:

- жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;
- ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги

мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;

- соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва

истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий
муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш бо-
расида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

62

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади.
Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан “Нотурар жойларда истиқомат

қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда
ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган, вояга етган,
уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғриси-
да”ги Низом тасдиқланди.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қи-

лингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга
ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.

Бунда:

- уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг

ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб бери-
лади;

- туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун

ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара
шартномасини тузади (кўпи билан 5 йил муддатга);

- ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни

топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;

- далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижти-

моий уй-жойга жойлаштирилади.

12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига кўра, 12 ёшга тўлмаган

икки ва ундан кўп боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга
ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил бери-
лади.

Шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили 14 календарь кундан кам бўл-

маган иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.

Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки алоҳида фойдалани-

лиши мумкин.

Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берила-

ди. Ҳукумат қарори билан “Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож
қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳат-
дан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вило-

ятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар
йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-кур-
сларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан) жами 100 нафар
хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунлани-
шига қадар тўлаб беради.

Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига

мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга ошири-

лади:

- отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
- боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.
Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари

эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотнома-


background image

STARS International University

63

ни ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади. Шунга кўра,
ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз
аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комис-
сияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда)
талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни дав-
лат ОТМ га ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни
расмийлаштиради.

Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кун-

дузги, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этил-
ган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга нисбатан қўлланила-
ди.

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига кўра, 2 ёшга тўлмаган бо-

ласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаганида боласи 2 ёшга
тўлгунгача енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан
холи ишга ўтказилади.

Бунда аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.
Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қи-

лишда дастлабки синов қўлланилмайди

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги тоифадаги

шахсларни ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати қўлланилмайди:

- ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга;
- корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборил-

ган шахсларга;

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юрт-

ларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил
ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчиларга;

- ходим билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган ҳолларда.

Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ишти-

роки таъминланади.

„Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

тўғрисида“ги ЎзР қонунчилигига кўра, давлат хизматидаги лавозимларни, шу
жумладан, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва
эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак. Давлат ор-
ганларининг кадрлар хизматлари зиммасига танлов комиссияларига нафақат
танловда иштирок этаётган шахсларнинг маълумоти ва касбий тайёргарли-
ги тўғрисидаги маълумотларни, балки давлат хизматининг тегишли лавозим-
ларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисидаги
маълумотларни ҳам тақдим этиш мажбурияти юклатилади.

Мамлакатимизнинг фаровонлиги ҳар жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ. Ярат-

ган уларни ўз ҳифзи ҳимоясида сақлаб, уларга бахтли ҳаётни насиб қилсин.

Бундай эзгу ишларга бағрикенг, меҳнаткаш, зукко, фаҳм-фаросатли, оқи-

ла, меҳрибон оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз ўзларининг му-
носиб ҳиссаларини қўшишларига ишонаман. Уларнинг гўзаллиги, юзлари-
даги самимий кулги, байрамона руҳ, кўтаринки кайфият эса халқимизнинг
забардаст инсонлари кучига куч, ғайратига ғайрат, илҳомига илҳом қўшиши,
шубҳасиз.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

64

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш –

халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари
билан учрашувдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2017. – 4 август.

2.

Каримов И.А. Инсон манфаати, хукук ва эркинликларини таъминлаш, ха-

ётимизнинг янада эркин ва обод булишига эришиш - бизнинг бош максади-
миз. - Т.: Узбекистон, 2012.

3.

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислохлотларни янада чукур-

лаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Узбеки-
стон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси ва Сенатининг кушма
мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. - Т.: Узбекистон, 2011.

4.

Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. (Зоҳир Аълам ва Урфон Отажон таржима-

си) – Тошкент: Янги аср авлоди, 2015.

5.

Женшины мира. 1995год. Тенденция и статистика. Организация Объеди-

ненных Наций. С.225.

6.

Рустамбоев М., Никифорова Е. Хукукни мухофаза килиш органлари. - Т.:

Адолат, 2006.

7.

Human Rights Studies in Universities. P., 1973. - P. 76 - 77. 2 Vazak K. A 30-year

struggle /UNESCO Courier. 1977, Nov. - P. 19.

8.

Программа курса “История, теория и практика прав человека”//Государ-

ство и право. 1992. № 10.

9.

Права человека. Учебник-хрестоматия. Под ред. А.Саидова. -Т.: УМЭД,

2001.

10.

Саидов А.Х. Международное право прав человека. - М.: 2002.

11.

Саидов А. Общепризнанные права человека. - М.: 2004.

12.

Узбекистон Республикаси ва инсон хукуклари буйича халкаро шартнома-

лар. Туплам. / Масъул мухаррир А.Х. Саидов. - Т.: Адолат, 2002.

13.

Инсон хукуклари буйича халкаро шартномалар: туплам. / Узбекча нашр-

нинг масъул мухаррири А.Х.Саидов. - Т.: Адолат, 2004.

14.

ЮНЕСКО халкаро меъёрий хужжатлари. (Туплам). / Узбекча нашрнинг

масъул мухаррири Л.Саидова. - Т.: Адолат, 2004.

15.

Саидов А.Х. Инсон хукуклари буйича халкаро хукук- Дарслик. -Т.:

Konsauditinform-Nashr, 2006.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2017. – 4 август.

Каримов И.А. Инсон манфаати, хукук ва эркинликларини таъминлаш, хаётимизнинг янада эркин ва обод булишига эришиш - бизнинг бош максадимиз. - Т.: Узбекистон, 2012.

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислохлотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси ва Сенатининг кушма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. - Т.: Узбекистон, 2011.

Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. (Зоҳир Аълам ва Урфон Отажон таржимаси) – Тошкент: Янги аср авлоди, 2015.

Женшины мира. 1995год. Тенденция и статистика. Организация Объединенных Наций. С.225.

Рустамбоев М., Никифорова Е. Хукукни мухофаза килиш органлари. - Т.: Адолат, 2006.

Human Rights Studies in Universities. P., 1973. - P. 76 - 77. 2 Vazak K. A 30-year struggle /UNESCO Courier. 1977, Nov. - P. 19.

Программа курса “История, теория и практика прав человека”//Государство и право. 1992. № 10.

Права человека. Учебник-хрестоматия. Под ред. А.Саидова. -Т.: УМЭД, 2001.

Саидов А.Х. Международное право прав человека. - М.: 2002.

Саидов А. Общепризнанные права человека. - М.: 2004.

Узбекистон Республикаси ва инсон хукуклари буйича халкаро шартномалар. Туплам. / Масъул мухаррир А.Х. Саидов. - Т.: Адолат, 2002.

Инсон хукуклари буйича халкаро шартномалар: туплам. / Узбекча нашрнинг масъул мухаррири А.Х.Саидов. - Т.: Адолат, 2004.

ЮНЕСКО халкаро меъёрий хужжатлари. (Туплам). / Узбекча нашрнинг масъул мухаррири Л.Саидова. - Т.: Адолат, 2004.

Саидов А.Х. Инсон хукуклари буйича халкаро хукук- Дарслик. -Т.: Konsauditinform-Nashr, 2006.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов