Ўзбекистон республикаси божхона органлари иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш

CC BY f
28-36
4
0
Поделиться
Шадибекова, Д. (2023). Ўзбекистон республикаси божхона органлари иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(3), 28–36. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp28-36
Дилдора Шадибекова, Ташкентский государственный экономический университет

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда божхона назорати ва унинг аҳамияти, иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда божхона назоратини такомиллаштириш, божхона назорати ва божхона расмийлаштируви учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини қисқартириш масалалари кўриб чиқилган. Мақолада ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини таҳлил қилиш, божхона назоратида рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

28

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ

Шадибекова Дилдор Абдурахмановна,

доцент,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Мақолада ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга

солишда божхона назорати ва унинг аҳамияти, иқтисодий фаолиятни

ривожлантиришда божхона назоратини такомиллаштириш, божхона

назорати ва божхона расмийлаштируви учун талаб қилинадиган

ҳужжатлар сонини қисқартириш масалалари

кўриб

чиқилган. Мақолада

ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини

таҳлил қилиш, божхона назоратида рақамли

технологиялардан

фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади.

Калит

сўзлар

:

божхона маъмуриятчилиги, инновацион ёндашув,

божхона органлари, рақамли

технологиялар, электрон декларация, божхона

тўловлари.

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамизда сўнгги йилларда амалга

оширилаётган ислоҳотлар самараси тобора яққол ўз натижасини бериб
бормоқда. Бугунги кунда юртимизнинг айнан ташқи иқтисодий

фаолиятдаги фаол ҳамкорлик муносабатларини изчиллик билан олиб

бораётгани ҳамда ушбу жараёнларда ташқи савдо товар моддий

бойликларини ва пассажирларни божхона назорати ва божхона

расмийлаштирувидан ўтказиш изчиллик билан такомиллаштирилиб

борилаётгани мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарларнинг жаҳон

бозорида ўз ўрнини топа олиши ва уларнинг мазкур бозорларда

рақобатбардош бўлишида ўз

аксини топмоқда.

Мамлакатимизнинг бозор муносабатларига ўтиши, ташқи савдо

алоқаларининг ўсиб бориши, божхона чегаралари орқали йўловчилар

ҳаракатланишининг ортиб бориши, миллий ва фуқароларнинг шахсий

хавфсизлик масалаларининг йил сайин кучайиб бориши, замонавий

технологияларнинг жорий этилиши ва жаҳон мамлакатлари билан

иқтисодий интеграциялаш жараёнининг ортиши давр тақозосига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси божхона тизимини замон талабларига мос

равишда ислоҳ этишни талаб этмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда божхона назорати ва

унинг аҳамияти, божхона назоратини ўзига хос хусусиятлари, ташқи

иқтисодий

фаолиятни

ривожлантиришда

божхона

назоратини


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

29

такомиллаштириш, божхона назорати ва божхона расмийлаштируви учун

талаб қилинадиган щужжатларни сонини қисқартириш шу билан бирга,

ташқи

иқтисодий

фаолият

иштирокчилари

фаолиятини

мувофиқлаштириш услублари каби масалалар муҳим ўрин эгаллайди.

Мамлакатимизнинг ташқи савдо сиёсатини ва унинг жорий ҳолатини

таҳлил қилиш ҳамда халқаро савдони тартибга

солишда божхона

назоратининг тутган ўрнини тадқиқ қилган ҳолда мамлакатимизнинг

ташқи савдо товар айланмасини ривожлантиришда божхона назорати ва

уни соддалаштириш, шу билан бирга, жаҳон

савдо

ташкилотига

aъзо

бўлиши жараёнида божхона назоратида амалга оширилаётган ислоҳотлар

юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳозирги

куннинг

долзарб

вазифаси

ҳисобланади.

Бугунги кунда жаҳонда юз

бераетган

сиёсий

воқеалар, санкциялар

билан боғлиқ чекловларга дуч келаётган ташқи савдо алоқаларини қўллаб

-

қувватлаш, мамлакатларда

божхона қонунчилигини либераллаштириш,

божхона процедураларини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш,

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қўшимча имтиёз ва

шароитлар яратиш ҳамда савдони енгиллаштириш билан боғлиқ халқаро

ташкилотларнинг тавсиялари ва стандартларини жорий этиш божхона

соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифалари ҳисобланади.

Рақамли божхона механизми фаолиятнинг янги йўналиши сифатида

божхона органлари фаолиятини анчагина соддалаштириш билан бирга
ТИФ иштирокчилари учун янада қулайликлар яратишни мақсад қилиб

қўяди. Шу билан бирга, буни амалиётга қўллаш орқали тизимда кўплаб

ютуқларга эришиш мумкин. Ўз навбатида, рақамли божхона аслида

рақамли иқтисодиётнинг бир бўлаги бўлганлиги сабабли ҳам мавзунинг

нақадар долзарблигини англатади.

Республикамизда олдида турган долзарб вазифалар қаторида ташқи

иқтисодий фаолият ва ташқи савдони ривожлантириш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, шу жумладан, савдо айланмасининг ўсиши, иқтисодий

алоқаларнинг кенгайиши ва инвестицион жозибадорликни оширишга

қаратилган амалий чора

-

тадбирларни амалиётга жорий этиш каби устувор

вазифалар ўрин олган. Ушбу жараёнга рақамли технологияларни жорий

этиш тобора долзарб ва аҳамиятли бўлиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан

2020 йил

24

январдаги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига

йўллаган Мурожаатномасида 2020 йилни “Илм

-

маърифат ва рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиш таклифини берди.

Маълумки, жаҳонда рақамли технологиялар барча соҳаларда ҳал қилувчи

роль ўйнаяпти. Белгиланган мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

30

Ўзбекистон–2030”стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга

ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6079-

сонли Фармони ва у

билан тасдиқланган

“Рақамли Ўзбекистон

-

2030” стратегияси ва уни амалга

ошириш чора

-

тадбирлари тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон

Республикаси давлат божхона хизмати фаолиятини такомиллаштириш

тўғрисида”ги ПФ–

6005-

сон фармони билан божхона идораларига, божхона

маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада

такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон

божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли

божхонани” шакллантириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги

умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий

қонунчиликка имплементация қилиш каби топшириқлар берилган.

Бунинг учун эса ташқи савдонинг ривожланишига

тўсқинлик қилувчи

ҳар қандай чекловларни минималлаштириш ва божхона процедураларини

автоматлаштириш кўзда тутилган.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

31

Божхона маъмуриятчилигини оптималлаштириш ва соддалаштириш,

шу жумладан, рақамли божхонага босқичма

-

босқич ўтиш бўйича ўз

тасдиғини топган ва илмий асосланган ечимларни қўллаш бўйича хорижий

давлатларда олиб борилаётган тадқиқотлар ва изланишлар, шунингдек,

божхона органларининг фаолиятини баҳолашнинг оптималлаштиришда

илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва уни миллий божхона тизимига

татбиқ

этиш механизмларини ишлаб чиқиш максадга мувофиқдир.

Замонавий ахборот коммуникация технологиялари ривожланар экан,

у барча соҳаларга жадал суръатларда ўз таъсирини кўрсата бошлади.

Жумладан, мамлакатлар иқтисодиётини рақамлаштириш ҳамда рақамли

технологиялар ёрдамида барқарор иқтисодий ўсишга эришиш бугунги кун

талабидир. Зеро, ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатлар бугун

жаҳон бозорига муваффақиятли интеграцияни амалга ошириш учун барча

соҳаларда инсон омилини камайтириш, кўрсатилаётган хизматларни

автоматлаштириш, сарфланаётган харажатларни камайтириш, шу билан

бирга, фаолиятнинг шаффофлигини оширишни асосий мақсад қилиб

қўймоқда. Хусусан, мамлакат иқтисодиётининг бирламчи элементларидан

бири бўлган божхона соҳасини ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият

қатнашчиларига кенг имкониятлар тақдим этиш, божхона чегараси орқали

ҳаракатланаётган фуқароларга қулайликлар яратиш мамлакатнинг

божхона соҳасини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг асосий

устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Импорт тартиботларини соддалаштириш ҳамда божхона, санитария,

ветеринария ва бошқа идоралар фаолиятидаги камчиликларни бартараф

қилиш учун

бир

қанча

ишларни

амалга

ошириш даркор.

Бугунги

кунда

товарларни

импорт

божхона

режимига

расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 январдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги

тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари

рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 43

-

сонли қарорига биноан

жуда

кўплаб товарлар мувофиқлик ва бошқа турдаги сертификатлар олингандан

сўнг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Шуни

қайд

этиш

керакки, 2021 йил 21 июнда ҳукумат

комиссиясининг 39

-

сонли баённомаси билан бугунги кунда ноозиқ

-

овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўз эҳтиёжлари учун олиб келинаётган

товарларига нисбатан мувофиқлик сертификати талаб қилинмаслиги

белгилаб қўйилди. Лекин бугунги кунда ушбу товарлардан ташқари кўплаб

товарларга нисбатан сертификат олиниши мажбурийдир (қурилиш

материаллари, кўмир, цемент, уй рўзғор буюмлари ва бошқа сотиш

мақсадида олиб келинаётган ноистеъмол товарлар).


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

32

Фикримизча,

ушбу

қарордаги

мувофиқлик сертификати талаб

этиладиган товарлар рўйхатида озиқ

-

овқат маҳсулотлари, дори

-

дармон

воситалари ва инсон танасига таъсир этувчи воситаларгина қолиши керак.

Қолган товарларни тадбиркорлик субъекти ўзи кафолат остида “эркин

муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштиргандан сўнг

сертификат олиш амалиётини жорий қилиш керак. Бу расмийлаштирув

жараёнини қисқаришига ва ТИФ қатнашчиларига жуда катта қулайлик

яратади.

Иккинчи муаммо шундаки, ҳозирги кунда амалиётда 1975 йилда

Женевада қабул қилинган Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган

ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси ҳамда

Божхона кодексининг 227

-234-

моддаларида назарда тутилган тартиб

бўйича Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни

халқаро

ташишга

рухсат

бериш

тўғрисидаги

гувоҳномаларни

расмийлаштириш бевосита ҳудудий бошқармаларнинг божхона постлари

ихтиёрига ўтказилган. Иш жараёнида юкларни халқаро ташиш учун

рухсатноманинг қоғоз нусхаси ҳайдовчи (фирма вакили)да бўлса

-

да,

расмийлаштирилган гувоҳномалар ЯААТ дастурига ўз вақтида

киритилмасдан қолиб кетиши оқибатида ТИФ божхона пости ходимлари ва

ҳайдовчи (ёки фирма вакили) ўртасида хар хил тушунмовчиликлар юзага

келиши, шунингдек, гувоҳнома дастур орқали рўйхатга олинмаган бўлса

-

да, пост ходимлари томонидан мазкур транспорт воситасига ЮЕБНК
расмийлаштириб бериш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса ўз навбатида

ДБҚнинг

тегишли

бошқармалари

томонидан

хатоликларнинг

аниқланишига ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Фикримизча, жисмоний ва юридик шахслар томонидан халқаро

йўлларда ташиш китобчасини қўллаган холда юкларни халқаро ташишга

рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш жараёнини

тўлиқ электрон тарзга ўтказиш мақсадга

мувофиқдир.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

33

Бунда гувоҳнома олишга талабгор бўлган шахс Ягона интерактив

давлат хизматлари портали ёки ДБҚ расмий веб

-

сайти орқали электрон

мурожаатни божхона органларига тақдим этади. Талабгор ўзининг

электрон тарзда тақдим этиладиган аризасида транспорт воситаси
(транспорт воситаси давлат рақами, русуми, фотосурати ва бошқалар),

транспорт

воситасига эгалик қилувчи ташкилот ҳамда ўзига яқин бўлган

божхона органи (ТИФ божхона пости) тўғрисидаги маълумотларни

кўрсатади.

Электрон мурожаат келиб тушган божхона органи амалдаги

регламент/ҳужжатлар асосида электрон аризани кўриб чиқади.

Автотранспорт воситаси белгиланган талабларга жавоб бермаса,

камчиликларни кўрсатган ҳолда ДБҚ ЯААТ орқали мурожаатга рад жавоби

берилади.

Агарда транспорт воситаси барча талабларга жавоб берса, у ҳақидаги

маълумотлар ДБҚ ЯААТда шакллантирилади. Шу билан биргаликда

талабгорнинг шахсий кабинетига шу вақтни ўзида ахборот тизимлари
орқали гувоҳноманинг электрон нусхаси жўнатилади.

Мазкур таклифни амалга оширилиши натижасида ДБҚ ЯААТда

Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган холда юкларни халқаро

ташишга рухсат бериш

тўғрисидаги гувоҳномалар реестрини реал вақт

режимида шаклланиши таъминланади, шунингдек, ташқи иқтисодий

фаолият қатнашчиларини ортиқча вақт ва пул маблағларини тежалишига

олиб келади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

34

Яна бир муаммо шундаки: тадбиркорлар томонидан халқаро

ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг банк

-

молия тузилмалари

маблағлари ҳисобидан олиб келинаётган асбоб

-

ускуналар учун имтиёзлар

қўлланилиши, йиғимлардан озод этилиши белгиланган ҳамда ушбу

товарлар юзасидан тузилаётган импорт шартномалари ва уларнинг

нархлари назорат қилинмаслик

ҳолатлари учрамоқда. Бунинг натижасида

айрим тадбиркорлар томонидан олиб келинаётган ушбу ускуналарнинг

самараси ўта паст, тегишли талабларга жавоб бермаслиги, муқаддам

фойдаланишда бўлган арзон нархдаги асбоб

-

ускуналарнинг усти қайта

бўялиб, енгил таъмирдан чиқарилиб “янги” кўринишга келтирилган ҳолда

олиб келиниши, ушбу товарларнинг нархи сунъий равишда оширилиб

кўрсатилишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, асбоб

-

ускуналар юзасидан

тақдим этилган БЮД ДБҚ ЯААТ дастури орқали автоматик равишда “яшил”

ёки “сариқ” йўлакка йўналтирилган тақдирда, божхона ходими томонидан

товарларнинг божхона кўригидан ўтказмаганлиги сабабли асбоб

-

ускунанинг ишлаб чиқарилган йили бўйича маълумотга эга бўлиш имкони

мавжуд эмас.

Фикримизча, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия

ташкилотларининг қарз маблағлари иштирокида олиб келинаётган асбоб

-

ускуналар юзасидан тузилаётган импорт шартномалари

ва уларнинг

нархларини назорат қилиш механизмини яратиш. Бунда тузилган

шартнома ва шартномада назарда тутилган товарларнинг нархларини
тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза

қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосасини олган тақдирда БЮД

расмийлаштиришга рухсат бериш. Расмийлаштирилаётган БЮДлар “яшил”

ёки “сариқ” йўлакка тушса хам ходимлар томонидан жойларга чиқиб

ускуналар бўйича ўрганиш ишларини амалиётга жорий этиш.

Божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш орқали

текширилган товарлар ҳажмини ва божхона назорати сифатини ошириш

мумкин. Аммо, бир нарсани доимо эсда тутиш керак, божхона назоратининг

техник воситаларини қўллаш контрабанда товарларини аниқлаш

миқдорини

оширса ҳам, божхона орқали ўтадиган товарлар миқдорини

камайтирмайди.

Хулоса

сифатида

шуни таъкидлаш

жоизки, божхона тўловларини

ҳисоблаш, ундириш ва давлат бюджетига ўтказишда ахборот

технологияларини қўллашда рақамли божхона

тизими юқори самара

бермоқда. Бу эса қуйидаги йўналишдаги ишларни ривожлантиришни

тақозо этади:

божхона органларига юборилаётган электрон БЮДларга илова

сифатида тақдим этилаётган товарга тегишли сертификатларга, ҳисоб

-


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

35

фактура ва бошқа ҳужжатларни рақамлаштириш, яъни расм форматидаги

ҳужжатларнинг ўзида ушбу ҳужжатларни берувчи ташкилот томонидан

ундаги маълумотларни ўз ичига олган штрих кодни жойлаштириш

амалиётини жорий этиш таклиф этилади. Бу эса электрон шаклда тақдим

этилаётган мазкур ҳужжатларнинг асллигини ҳамда реал

вақт оралиғида

текшириш имкониятини яратади. Бунда ҳужжатларни қалбакилаштириш

ҳолатларини олди олинади, натижада божхона расмийлаштируви

жараёнида

тўловлари ундиришини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Божхона тизими учун замонавий рақамли ахборот технологиялари

бўйича билим ва кўникмаларга эга

бўлган

малакали кадрларни

тайёрлашни такомиллаштириш ва божхона соҳасида хизмат олиб

бораётган ходимларни малакасини доимий равишда ошириб бориш

мақсадга

мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Матвеева Н.В.

Особенности помещения товаров под таможенные

процедуры переработки на современном этапе / Н. В. Матвеева // Ученые

записки Санкт

-

Петербургского имени В.Б. Бобкова филиала Российской

таможенной академии.

-2018

2.

Shadibekova, D. (2019). Challenges on digital economy in sample of

various income economies as an development instrument in Uzbekistan.

Архив

научных исследований,

1(1). извлечено от https://journal.tsue.uz/index.php/

archive/article/view/476

3.

Shadibekova, D. (2019). Foreign investments and innovative development

is the most important factor in expanding Uzbekistan’s production

capacities.

Архив

научных

исследований,

1(1).

извлечено

от

https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/479

4.

“Ягона дарча” ахборот тизимини амалга ошириш механизми.

http://tfig.unece.org/RUS/contents/swif.htm.

5.

Савдони енгиллаштиришнинг ўзига хос тамойиллари ва фойдалари.

http://tfig.unece.org/RUS/details.html.

6.

Web-

сайт ec.europe.eu “Система Управления таможенными рисками

(CRMF)” 2021 йил 5

-

апрел.

7.

Хўжаев,

Фазлиддин

Элмуродович.

"БУХОРО

ВИЛОЯТИДА

МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ САМАРАЛИ

БОШҚАРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ." Иқтисодиётда инновация 10.3 (2020

).

8.

Sobirovna, Dilorom Kosimova, and Adashev Azimjon O'rinboyevich.

"Directions for increasing product competitiveness in industrial enterprises."

Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR) 8.7 (2019): 29-35.

9.

Abrorjon, Kucharov, and Ishmanova Dinora. "XALqARO BIZNESDA

GLOBALLASHUVNING ROLI." Архив научных исследований 1.1 (2021).


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

36

10.

Molyneux, Philip, and Munawar Iqbal. Banking and financial systems in

the Arab world. Springer, 2016.

11.

Kamalova, Elvira. "Improvement on management methods of innovative

development over the international road transport." TRANS Asian Journal of

Marketing & Management Research (TAJMMR) 6.5 (2017): 4-18.

12.

Маҳмудова, Нозимахон Бахриддинхонова. "ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ

МОҲИЯТИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ЯРАТИЛИШИ."

EDITORIAL BOARD (2022): 182.

13.

Gafurov, Ubaydullo, and Zulfiya Xamidova. "Theoretical and

methodological basis of the nature study and characteristics of craft work."

Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar 5 (2019): 76-82.

14.

Абдуллаева, М. (2021). Формирование патриотической культуры у

военной

молодежи

в

современных

условиях

на

примере

жизнедеятельности З.М. Бабура. in Library, 21(1), 1–14. извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/8757

Библиографические ссылки

Матвеева Н.В. Особенности помещения товаров под таможенные процедуры переработки на современном этапе / Н. В. Матвеева // Ученые записки Санкт-Петербургского имени В.Б. Бобкова филиала Российской таможенной академии. -2018

Shadibekova, D. (2019). Challenges on digital economy in sample of various income economies as an development instrument in Uzbekistan. Архив научных исследований, 1(1). извлечено от https://journal.tsue.uz/index.php/ archive/article/view/476

Shadibekova, D. (2019). Foreign investments and innovative development – is the most important factor in expanding Uzbekistan’s production capacities. Архив научных исследований, 1(1). извлечено от https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/479

“Ягона дарча” ахборот тизимини амалга ошириш механизми. http://tfig.unece.org/RUS/contents/swif.htm.

Савдони енгиллаштиришнинг ўзига хос тамойиллари ва фойдалари. http://tfig.unece.org/RUS/details.html.

Web-сайт ec.europe.eu “Система Управления таможенными рисками (CRMF)” 2021 йил 5-апрел.

Хўжаев, Фазлиддин Элмуродович. "БУХОРО ВИЛОЯТИДА МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ." Иқтисодиётда инновация 10.3 (2020).

Sobirovna, Dilorom Kosimova, and Adashev Azimjon O'rinboyevich. "Directions for increasing product competitiveness in industrial enterprises." Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR) 8.7 (2019): 29-35.

Abrorjon, Kucharov, and Ishmanova Dinora. "XALqARO BIZNESDA GLOBALLASHUVNING ROLI." Архив научных исследований 1.1 (2021).

Molyneux, Philip, and Munawar Iqbal. Banking and financial systems in the Arab world. Springer, 2016.

Kamalova, Elvira. "Improvement on management methods of innovative development over the international road transport." TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) 6.5 (2017): 4-18.

Маҳмудова, Нозимахон Бахриддинхонова. "ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ МОҲИЯТИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ЯРАТИЛИШИ." EDITORIAL BOARD (2022): 182.

Gafurov, Ubaydullo, and Zulfiya Xamidova. "Theoretical and methodological basis of the nature study and characteristics of craft work." Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar 5 (2019): 76-82.

Абдуллаева, М. (2021). Формирование патриотической культуры у военной молодежи в современных условиях на примере жизнедеятельности З.М. Бабура. in Library, 21(1), 1–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/8757

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов