Бердақ ижодида сатира ва юмор

CC BY f
636-637
0
0
Поделиться
Исматов , Д., & Курамбаева, Г. (2023). Бердақ ижодида сатира ва юмор. Перспективы развития медицины, 1(1), 636–637. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/development_medicine/article/view/21651
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ижтимоий ҳаёти ниҳоят даражада ёмонлашган давр эди. Ўша пайтларда солиқлар тўхтовсиз оширилиб борган, тенгсизлик ҳукм сурган, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинган эди. Мана шундай оғир шароитда яшаб ижод этган қорақалпоқ адабиётининг асосчиси шоир Бердақ Қарғабой ўғли бу адолатсизликларни кўриб, чидаб тура олмади. Ўзининг қатор достон ва шеърларида халқ бошига азоб-уқубатлар ёғдираётган мана шундай золимларни танқид остига олди. Шоир ҳажв ва кулги орқали ижтимоий тузумдан ўзига хос тарзда ўч олиб, меҳнаткашларни эзган шахсларни эл-юрт олдида масхара қилади ва уларнинг маънан тубан қиёфаларини “кўзгу” каби аск эттиради.

Похожие статьи


background image

636

БЕРДАҚ ИЖОДИДА САТИРА ВА ЮМОР

Исматов Достон, 207-гуруҳ 1 Педиатрия ва халқ табобати факультети

ТошПТИ, Ўзбек

тили ва

адабиёти кафедраси

ижтимоий ҳаёти ниҳоят даражада ёмонлашган давр эди. Ўша пайтларда солиқлар тўхтовсиз
оширилиб борган, тенгсизлик ҳукм сурган, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинган эди.
Мана шундай оғир шароитда яшаб ижод этган қорақалпоқ адабиётининг асосчиси шоир Бердақ
Қарғабой ўғли бу адолатсизликларни кўриб, чидаб тура олмади. Ўзининг қатор достон ва
шеърларида халқ бошига азоб-уқубатлар ёғдираётган мана шундай золимларни танқид остига
олди. Шоир ҳажв ва кулги орқали ижтимоий тузумдан ўзига хос тарзда ўч олиб,
меҳнаткашларни эзган шахсларни эл-юрт олдида масхара қилади ва уларнинг маънан тубан
қиёфаларини “кўзгу” каби аск эттиради.

Мавзунинг мақсади

. Азалдан ҳазил-мутойибага мойил халқ фарзанди Бердақ Қарғабой

ўғли ижодида сатира ва юмор ўзига хос ўринга эга. Шоир ўзидан олдин яшаб ижод этган Жиен
Жиров, Ажиниёз, Кунхўжа каби ижодкорларнинг услубига хос сатирик хусусиятларни,
жумладан, сиёсий ҳаётга танқидий нуқтаи назардан қараш, баҳолаш, ҳукм чиқариш,
исёнкорлик, душманлардан нафратланиш фазилатларини юқори босқичга кўтарди. Қорақалпоқ
мумтоз адабиётида биринчилардан бўлиб ижтимоий-иқтисодий сатиранинг нодир, ғоявий-
бадиий жиҳатдан бақувват намуналарини яратди. Шоирнинг “Солиқ”, “Яхшироқ”, “Бу йил”
каби шеърларида сатирик оҳанглар мавжуд. Шоир меҳнаткаш халқнинг оғир турмуш
шароитини акс эттирибгина қолмай, умри роҳат - фароғатда ўтаётган айрим шахсларнинг
маънавий тубанлигини ҳам фош этади. Икки хил турмуш манзараларини бир-бирига қарама-
қарши қўйиб гавдалантириш орқали ҳаётнинг ҳаққоний, ишонарли манзарасини чизади.

Бердақ “Солиқ” шеърида “шўрлик оч Эрназар” каби солиқ тўлашга қурби етмайдиган

камбағалларни, иккинчи томонда эса текинхўрлар “фаолияти”ни гавдалантиради. Масалан:

“Анов ётган Палим лаққи,
Халойиқда борми ҳаққи,

Берар эдим унга заққи.

Ёки:

“Анов юргандир Элмурод.
Остида ёмон ола от,
Унга недир бу салтанат”.

Бундай хусусият шоирнинг “Бу йил” ва “Яхшироқ” шеърларида ҳам бор. Шоир “Бу йил”

шеърида эл-юртда очарчилик ҳукм суришига сабабчи бўлган “оқсоқ мироб - қора қарға”ни
лаънатласа, “Яхшироқ” шеърида алдамчи, муттаҳам, текинхўр кимсаларни ҳажв тиғи остига
олади.

Аввал бераман деб сўнгра бермаган,
Меҳнаткашга ёруғлик эп кўрмаган
Нуқул ёлғон сўзлаб, ҳануз ўлмаган,
Нурмуроддан балки ҳайвон яхшироқ.

Хулоса

. Бердақ қорақалпоқ мумтоз адабиётида сатира ва юмор жанрини юксак босқичга

кўтарди, унинг мавзу жиҳатидан ранг-баранг, услубий ўзига хос, бадиий жиҳатдан бақувват
намуналарини ярата олди. XIX аср феодал турмуш манзаралари, эксплуататор синф
вакилларининг образларини яратиб, уларни халқчиллик ва инсонпарварлик нуқтаи назаридан
фош этди.

Илмий раҳбар: доцент Курамбаева Г.К.

Мавзунинг долзарблиги

. Маълумки, XVIII-XIX аср қорақалпоқ халқининг


background image

637

Адабиётлар рўйхати:

1.

Мищенко, Т. С., et al. "Новые возможности в патогенетической терапии хронической
ишемии головного мозга." Международный неврологический журнал 1 (2011): 37-42.

Библиографические ссылки

Мищенко, Т. С., et al. "Новые возможности в патогенетической терапии хронической ишемии головного мозга." Международный неврологический журнал 1 (2011): 37-42.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов