Ўткир Ҳошимовнинг “дунёнинг ишлари” асарида она образи

CC BY f
674
5
1
Поделиться
Хамидов, Х., & Курамбаева, Г. (2023). Ўткир Ҳошимовнинг “дунёнинг ишлари” асарида она образи . Перспективы развития медицины, 1(1), 674. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/development_medicine/article/view/21629
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

ХХ аср ўзбек адабиётининг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ХХ1 аср ёшларининг ҳам энг севимли адибидир. Ёзувчининг қайси бир асарини олиб варақламанг, унда жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар шундай маҳорат билан ёритилганки, ўқувчини ўзига ром этади. Адибнинг ҳамма асарлари китобхонлар учун тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади.

Похожие статьи


background image

674

ЎТКИР ҲОШИМОВНИНГ “ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ” АСАРИДА ОНА

ОБРАЗИ

Ҳамидов Ҳожиакбар, 209-гуруҳ 1 Педиатрия ва халқ табобати

факультети

ТошПТИ, Ўзбек тили

ва адабиёти

кафедраси

Мавзунинг долзарблиги

. ХХ аср ўзбек адабиётининг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ХХ1 аср ёшларининг ҳам энг севимли адибидир.
Ёзувчининг қайси бир асарини олиб варақламанг, унда жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф
ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар шундай маҳорат билан
ёритилганки, ўқувчини ўзига ром этади. Адибнинг ҳамма асарлари китобхонлар учун
тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади.

Мавзунинг мақсади

. Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссасида ҳаёт

манзаралари шунақа содда, жўн тилда ёзилганки, ўқиган китобхон унда ўз онасини кўради.
Дунёнинг ишлари мужассам бўлган мазкур китоб шахсан менга катта ҳаётий хулоса берди.

«Дунёнинг ишлари»

она ҳақидаги дардлар мужассам бўлган асар. Дунёда ҳеч қандай чегарани

тан олмайдиган ва қуёш каби муттасил нур сочиб турадиган сеҳрли куч бор. Бу - Она меҳри!
Ёзувчининг

«Дунёнинг ишлари»

асарида ҳар бир ҳикоя мустақил асар сифатида берилган.

Уларнинг ҳаммасида Она образи бор. Агар баъзиларида иштирок этмаган бўлса ҳам унинг ички
руҳиятини ёритиб, ҳикоя воқеаларидан келиб чиқадиган ҳикматни бир-бирига улаб туради. Бу
асар ҳар жиҳатдан мукаммаллиги билан ажралиб туради. Ҳажман катта бўлмаса ҳам асарда
ёзувчининг инсонпарварлиги, инсоний фазилатлари ўз аксини топган. Адиб ушбу асари билан
жамики оналарга ҳайкал қўя олган. Албатта, биз ҳар биримиз дунёни она тимсоли орқали
англаганмиз, улғайганмиз ва ҳаётда ўз ўрнимизни топганмиз. Адиб ўзининг “Дафтар
ҳошиясидаги битиклар” асарида таъкидлаганидек, “Китоб ёзаётган қаламкаш ҳаяжони китоб
ўқиётган ўқувчи ҳаяжонидан ўн карра кучлироқ бўлади. Китоб ўқиётганингизда жиндай
табассум қилсангиз, билингки, ўша саҳифаларни қаламкаш росмана кулиб ёзган. Китоб
ўқиётганингизда кўзингизга бир қатра ёш келса, билингки, қаламкаш ўша саҳифаларни
росмана йиғлаб ёзган” Ҳақиқатдан ҳам, “Дунёнинг ишлари”га кирган ҳар бир ҳикояни
ўқиганингизда ё куласиз, ёки кўзингизда ёш пайдо бўлади. Ундаги Она образи тасвирида
ўзимизнинг болаликда волидаи муҳтарамамиз билан ўтказган ширин онларимиз кўз ўнгимизда
гавдаланади. Ёзувчининг қиссага киритилган “Илтижо” номли ҳикоясини ҳаяжонланмасдан
ўқишнинг асло иложи йўқ: “Ойи мен келдим... Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим...Қаранг,
ойи, тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан Сизни далага олиб
чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб қувонардингиз.
Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзингизга суртиб, “омонлик-
сомонлик” қилардингиз.Бугун. ўзингизнинг устингиздан бойчечак ўсиб чиқибди... Йўқ, йўқ,
ойижон... йиғлаётганим йўқ. Биламан, мен йиғласам, сиз безовта бўласиз... Ҳозир... ҳозир ўтиб
кетади. Мана бўлди.Қабрингизни силаб қўйсам ором оласизми... Мана, ойижон, мана... Йўқ,
йўқ, йиғлаётганим йўқ. Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади.”

Хулоса

. Ёзувчининг бу асари ҳар бир ўқувчини оналаримизнинг қадрига тириклигида етиш,

уларнинг ҳолидан хабар олиш, ҳурматини жойига қўйиш, энг муҳими фарзандлик бурчимизни
адо этишимиз лозимлигини қайта-қайта уқтирадиган ноёб асар. Бу асар шу жиҳати билан ҳам
қадрлики, унинг яратилганига 40 йилдан ошган бўлса-да, ҳамон ўзининг бадиий-эстетик
қимматини йўқотмаган, аминманки, келажак авлод учун ҳам маънавий озуқа вазифани ўтайди.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Дон, А. (2021). Гистоморфометрия аденогипофиза и щитовидной железы под влиянием
ладыгинозида в эксперименте. Медицина и инновации, 1(4), 55-63.

Илмий раҳбар: доц.Курамбаева Г.К.

Библиографические ссылки

Дон, А. (2021). Гистоморфометрия аденогипофиза и щитовидной железы под влиянием ладыгинозида в эксперименте. Медицина и инновации, 1(4), 55-63.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов