Олий таълим профессор-ўқитувчиларни касбий ривожланишининг ўзига хос мезонлари

CC BY f
292-294
0
0
Поделиться
Бозоров , А. (2023). Олий таълим профессор-ўқитувчиларни касбий ривожланишининг ўзига хос мезонлари . Цифровизация современного образования: проблема и решение, 1(1), 292–294. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-modern-education/article/view/24799
А Бозоров , Ташкентский государственный университет востоковедения

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Олий таълим тизимида ўқитувчилик касбининг хусусияти уларнинг ўз билимлари, салоҳияти ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириб боришларини тақозо этади. Шунинг учун “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мактаб ўқитувчиларнинг малакасини оширишга мактабдаги таълим жараёнининг ажралмас қисми сифатида қараш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Бунинг учун ўқитувчилар малакасини оширишнинг қулай шакл ва воситаларини топиш, уларнинг ижодий ишлари учун кенг имконият яратиш лозим.


background image

292

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ПРОФЕССОР

-

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ КАСБИЙ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС МЕЗОНЛАРИ

Бозоров А., ЎзДЖТУ катта ўқитувчиси

Олий таълим тизимида ўқитувчилик касбининг хусусияти уларнинг ўз

билимлари, салоҳияти ва кўникмаларини узлуксиз

ривожлантириб боришларини

тақозо этади. Шунинг учун “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мактаб
ўқитувчиларнинг малакасини оширишга мактабдаги таълим жараёнининг

ажралмас қисми сифатида қараш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Бунинг учун

ўқитувчилар малакасини оширишнинг қулай шакл ва воситаларини топиш,

уларнинг ижодий ишлари учун кенг имконият яратиш лозим.

Мустақиллик йилларида таълим соҳасида эришилган ютуқлар, баркамол

шахсни шакллантириш ва малакали мутахассисларнинг малакасини оширишга

янгича мазмун ва

йўналишда ёндашилди. Узлуксиз таълим тизими

шакллантирилиши борасида қатор ишлар амалга оширилди:

Ўқитувчиларни касбий тайёрлаш даражасига қўйиладиган талабларни

тартибга солувчи такомиллаштирилган ДТС;

таълим ва ўқитувчилар билимлари сифатини назорат қилувчи

кўрсаткичлар, назорат тизими;

янги ўқув дастурлари, дарсликлар ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ

этилди, таълим мазмуни янгиланмоқда, таълим жараёнини ташкил этишга

психологик

-

педагогик шарт

-

шароит яратилмоқда, уни бошқаришнинг самарали

усуллари татбиқ этилмоқда.

“Илгари бирор бир мамлакатнинг тараққиёти ва куч

-

қудратини ифодалаш ва

баҳолаш учун унинг мавжуд бўлган табиий бойликлари ва иқтисодий салоҳияти

ҳақида сўз юритилар эди. Бугун дунё тараққиётнинг шундай босқичига қадам

қўйдики, ҳар қандай миллат ва давлат имкониятларининг ҳал қилувчи белгиси –

бу маърифат, инсонларнинг интеллектуал, касбий ва маънавий салоҳиятидир”.

Шиддат билан илгарилаб бораётган давр таълим соҳасида ҳам ўзгаришлар

бўлишини, ўқитувчидан эса ўз фаолиятини ўзгартиришни талаб этади. Яратилган

шароитларга жавобан ўқитувчи ўз касбининг устаси бўлиши лозимлиги талаб

қилинмоқда. Бугунги кун ўқитувчисининг асосий вазифаси фақат билим бериш
эмас, балки бошқарувчилик фаолиятини ҳам амалга оширишни талаб қилмоқда.

Таълим жараёни ташкилотчиларига таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш,

аниқ тизимга асосланган ҳолда лойиҳалаш ва бошқаришга эътиборни

кучайтириш таъкидланмоқда.

Маълумки, шахснинг хислат ва фазилатлари фаолият кўрсатиш жараёнида

шаклланади ва фаолиятнинг натижаси ҳисобланади.

Ўқитувчи

кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини

такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2004

-2009

йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури”да

асосий йўналишлардан бири эканлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Малака ошириш жараёнида таълим сифати ва курс самарадорлигини

ошириш педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг асосий

мақсадидир. Бунинг учун ўқув

-

мавзу режалар, профессор

-

ўқитувчилар

салоҳиятини кўтариш, уларда машғулотларни замонавий таълим

технологиялари

асосида ташкил этиш, ўқув жараёнида тингловчилар фаоллигини ошириш,

уларнинг илғор тажрибаларига суяниш, ўз устида тинимсиз ишлаб, касб


background image

293

маҳоратини ошириш кўникмасини ҳосил қилиш, машғулот олиб бориладиган

аудиторияларни ДТС ва Давлат талаблари асосида жиҳозлаш, индивидуал

ишлашни, электрон қўлланма, ахборот технологияларидан машғулотларда кенг
ва унумли фойдаланишни ташкил қилиш зарурдир.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан асосий

мақсад ҳам таълим ходимларини ўқиш, ўрганиш, меҳнатига бўлган масъулиятини

ошириш орқали таълим сифатига эришишдан иборат. “Шуни унутмаслигингиз

керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача
айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун

қандай

таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота

-

она, устоз ва

мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий

талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш
қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш

-

таълим

-

тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул

қилишимиз керак. Бу эса таълим

-

тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб

этади.

Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди

-

бу

шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”. Бизнинг буюк мутафаккирларимиз Абу

али Ибн

-

Сино, Имом Бухорий, Имом Мотурудий, Ҳаким ат

-

Термизий, Аҳмад

Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд Мухаммад Ал

-

Хоразмий, Абу Райҳон Беруний –

қомусий олим, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий каби аждодларимизни ўзи бизга

намуна бўла олади.

Абу Наср Форобийнинг

“Фозил одамлар шаҳри” асарида бу боради қуйидаги

фикрлар берилган: “Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш
ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга

муҳтож бўлади, у

бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди ва уларга эга бўлиш учун

шундай инсонлар жамоасига эҳтиёж туғиладики, бундай жамоанинг ҳар бир

аъзоси унинг эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсалардан бирортасини етиштириб

беради”. Форобийнинг ижтимоий масалаларга оид бундай фикр

-

мулоҳазалари

“Ақл маънолари ҳақида рисола”да, “Бахт

-

саодатга эришув ҳақида”, «Аристотель

категорияларига шарҳлар» “Ихсо ал

-

Улум” номли асарлари ва турли шарҳларда

ҳам учрайди. Инсоннинг камолотга эришуви йўлида ёрдам бериш нафақат

жамиятнинг, балки давлат миқёсида ҳам эътиборга молик эканлигини:
“Давлатнинг вазифаси инсонларни бахт

-

саодатга олиб боришдир, бу эса илм ва

яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритилади” фикрлари орқали билдирган.

Профессор

-

ўқитувчиларни касбий камолоти

илм ва яхши ахлоққа эга бўлиш

ёшларга таълим

-

тарбия беришда ниҳоятда зарур, шунинг учун ҳам таълим

-

тарбияга масъулиятли бўлишни талаб қилади.

Олий ўқув юртлари педагог ўқитувчилари малакасини оширишнинг ҳозирги

ҳолатини

таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, бу

жараён ўқитувчи савиясини

аниқ ҳисобга олиш асосида эмас, балки Ўқитувчининг меҳнатига, унинг ўз
савиясини оширишга, малака оширишнинг ҳамма бўғинларига ўртача, ялпи,

шахсига умумлашган ҳолда ёндашишига асосланган. Курсларда берилаётган

билимлар ўқитувчининг бор билимларини такрорлаш ва қисман янгиликларга

олиб киришдан иборат бўлиб қолмоқда. Чунки ўқитувчининг уч йил аввал олиб

кетган янги билимларини яна уч йилда рўй берган янги ахборотлар билан
бойитиш таълим берувчида ҳам таълим олувчида ҳам қийинчиликларни юзага

келтирмоқда.


background image

294

Олий ўқув юртлари педагог ўқитувчилари малакасини ошириш таълим

жараёнининг ажралмас қисми. Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш масаласида таълим муассасаларининг аниқ эҳтиёжларини мунтазам
ўрганиш зарур. Айниқса, бу борада кенг қамровли ўлчов ва баҳолаш мезонларини

ишлаб чиқиш, мониторинг ишларини олиб бориш, ўқитувчиларни малакасини

ошириш ҳудудий режаларини илмий асосланган ҳолда тузиш ва уларни самарали

амалга ошириш лозим. Олий ўқув юртлари педагог ўқитувчиларини қайта

тайёрлаш ва малакасини оширишдан мақсад уларнинг ижодий имкониятларини
ривожлантириш сифатларини, касбий билимлари ва умумий савиясини

такомиллаштириш, пировардда, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш мазмуни ва

сифатини оширишдан иборат. Таълим

-

тарбия ишларининг мураккаблашиб

бориши ўқитувчилар олдида турган вазифалар кўламини кенгайтирмоқда. Шунга
кўра ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида уларни ижодий изланишга
одатлантириш, ижодкорлик фаолиятини рағбатлантириш, мақсадга мувофиқ

ишини оммалашттириш муҳим аҳамиятга эга.

Узлуксиз таълимнинг малака ошириш тизимида ва мавжуд адабиётларда

асосий урғу малака оширишнинг умумий ҳолатига. Бу муаммони ҳал қилишнинг

бирдан бир йўли, ўқитувчиларни малакасини ошириш жараёнида узвийлик,

узлуксизликка эришиш, уларнинг касбий фаолиятини оширишга қўйиладиган

талабларни такомиллаштириш, таълим технологияларидан фойдаланишнинг
самарадорлигини оширишга илмий тавсиялар яратиш, ўқитувчилар учун касбий

тайёргарликни ривожлантириш, маҳоратини ошириш ҳамда малака ошириш

жараёни узлуксизлигининг технологик тизимини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Айни ўринда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, таълим жараёни

бошқарувчиларига бериладиган малака оширишдаги таълимнинг дидактик ва

ташкилий жиҳатдан тўғри ташкил этилиши касбий маҳорат самарадорлигини

таъминлашда муҳим омил сифатида намоён бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Музайямхон Ф. Шарқ мутафаккирларининг маънавий меросида фарзанд

тарбияси. Илмий

-

услубий қўлланма. –

Тошкент: Тасвир, 2020. –

36 б.

2.

Андреева А.Д., Вохмянина Т.В., Воронова А.П., Чуткина Н.И. / под ред.

Дубровиной М.В. Руководство практического психолога. Психическое здорове
детей и подростков. –

М., 1995.

3.

Бобнева М.И. Социологический нормы и регуляция поведения. –

М.: Наука,

1978.

311 с.

4. Величковский Б.М. Современная когнитивная психология. –

М.: МГУ, 1982.

336 с.

5. Болшой Энциклопедический словар, 2000.

O’QUVCHILARNI MUSTAQIL TA’LIM OLISH KOPMETENTLIGINI OSHIRISHDA

TARIX FAN TO’GARAKLARINING O’RNI VA ULARNI TASHKIL ETISHDA

ZAMONAVIY YONDASHUVLAR

Sabitova K.F., TDPU

Annotatsiya.

Maqolada umta’lim maktablarida darsdan keyingi mashg’ulotlarni

qanday tashkil qilish va tarix fani to’garakalar orqali o’quvchilarni mustaqil ta’lim

olishga o’rgatish metodikasi ochib beradilgan. Bundan tashqari mashg’ulotlarda

Библиографические ссылки

Музайямхон Ф. Шарқ мутафаккирларининг маънавий меросида фарзанд тарбияси. Илмий-услубий қўлланма. – Тошкент: Тасвир, 2020. – 36 б.

Андреева А.Д., Вохмянина Т.В., Воронова А.П., Чуткина Н.И. / под ред. Дубровиной М.В. Руководство практического психолога. Психическое здорове детей и подростков. – М., 1995.

Бобнева М.И. Социологический нормы и регуляция поведения. – М.: Наука, 1978. – 311 с.

Величковский Б.М. Современная когнитивная психология. – М.: МГУ, 1982. – 336 с.

Болшой Энциклопедический словар, 2000.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов