Поетик рамзлар янгиланиши тамойили

CC BY f
183-186
20
11
Поделиться
Тажибаева, Л. (2022). Поетик рамзлар янгиланиши тамойили. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 183–186. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5528
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Биламизки, бадиий адабиётда рамз кенг фойдаланиладиган тасвир усулларидан бири ҳисобланади, рамз – аниқ тасаввур этиш қийин бўлган ҳодиса ёки тушунчаларни одамларнинг кўз олдида яққол келтирадиган нарсалар орқали ифодалашни билдиради. “Рамз атамасига адабиётшунослик луғатларида қуйидагича изоҳ берилади: Рамз (ар. сўз бўлиб – имо, ишора, имлаш) – символ; кўчим турларидан бири, фақат шартли равишда ва шу матн доирасида кўчма маьно касб этувчи сўз ёки сўз бирикмаси; образлилик тури. Рамз моҳиятан аллегорияга яқин, ундан фарқи шуки, рамз контекст доирасида ҳам ўз маьносида, ҳам кўчма маьнода қўлланади. Рамзнинг маьноси контекст доирасида ва шартдан хабардорлик бўлганда реаллашади”[2]. Ўзбек адабиёти ўзининг неча минг йиллик тарихи давомида рамзийлик асосига қурилган бетакрор асарлари билан жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаб келмоқда. Халқ оғзаки ижодидан тортиб Навоийгача ва ундан кейинги адиблар ижодидан ҳам рамзийликнинг гўзал намуналарини учратишимиз мумкин. “…бадиий адабиётда сўзнинг маъноси кутилмаган тарзда кенгайиб, ўзгача гўзаллик ва жозиба касб этади. Бошқача айтганда сўз шоирнинг қалб қудрати билан образ деб аталадиган бутунлай бошқа сўзга, нозик кечинма ва хаёллар, фикрлар мажмуасига, шартли белги – аломатга айланади. Аслида ҳар қандай сўз аввал-бошда худди шундай белги – аломат, рамз сифатида яралган


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

183

ПОЕТИК РАМЗЛАР ЯНГИЛАНИШИ ТАМОЙИЛИ

Тажибаева Латофат Фарходовна –

Қорақалпоқ давлат университети

Биламизки, бадиий адабиётда рамз кенг фойдаланиладиган тасвир

усулларидан бири ҳисобланади, рамз – аниқ тасаввур этиш қийин бўлган
ҳодиса ёки тушунчаларни одамларнинг кўз олдида яққол келтирадиган
нарсалар орқали ифодалашни билдиради. “Рамз атамасига адабиётшунослик
луғатларида қуйидагича изоҳ берилади: Рамз (ар. сўз бўлиб – имо, ишора,
имлаш) – символ; кўчим турларидан бири, фақат шартли равишда ва шу матн
доирасида кўчма маьно касб этувчи сўз ёки сўз бирикмаси; образлилик тури.
Рамз моҳиятан аллегорияга яқин, ундан фарқи шуки, рамз контекст доирасида
ҳам ўз маьносида, ҳам кўчма маьнода қўлланади. Рамзнинг маьноси контекст
доирасида ва шартдан хабардорлик бўлганда реаллашади

[2]

. Ўзбек адабиёти

ўзининг неча минг йиллик тарихи давомида рамзийлик асосига қурилган
бетакрор асарлари билан жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаб
келмоқда. Халқ оғзаки ижодидан тортиб Навоийгача ва ундан кейинги адиблар
ижодидан ҳам рамзийликнинг гўзал намуналарини учратишимиз мумкин.
“…бадиий адабиётда сўзнинг маъноси кутилмаган тарзда кенгайиб, ўзгача
гўзаллик ва жозиба касб этади. Бошқача айтганда сўз шоирнинг қалб қудрати
билан образ деб аталадиган бутунлай бошқа сўзга, нозик кечинма ва хаёллар,
фикрлар мажмуасига, шартли белги – аломатга айланади. Аслида ҳар қандай
сўз аввал-бошда худди шундай белги – аломат, рамз сифатида яралган.
Кундалик эҳтиёжлар туфайли қайта-қайта ишлатилавериш натижасида унинг
ана шу рамзий мақоми ўзгариб охори тўкилиб, оддий мулоқот воситасига
айланиб кетади. Ижодкорнинг маҳорати шундаки,сўзга рамзийликни янгича
оҳанг ва либосда қайтаради. Шу тариқа бундай сўзларнинг бадиий қуввати
орқали минг-минглаб маърифатли аждодларимизнинг қандай ўй-хаёллар,
кечинмалар билан яшаганини, одамзотнинг қалби ва тасаввурлар дунёсидаги
қудрат ва гўзалликни ҳис этамиз [1, 498]. Ҳақиқатан ҳам ижодкор рамз асосида
фикрларини баён қилар экан кўнглининг энг тубидаги сиригача, хаёлини
ҳамиша банд этган ҳақиқатларигача ошкора ёзади. Яъни рамзлар билан
сирлашади, энг инжа ҳис-туйғулари билан ўртоқлашади.

“ХХ асрда халқимиз кўп ёруғ ва қора кунларни бошдан кечирди. Бадиий

адабиёт ана шу нур ва зулмат талотумларида эл назар солган маёқ бўлиши
баробарида, ўзини яратган фарзандлари янглиғ гоҳ гулxандек ловуллаб, гоҳ
тутаб гоҳ лопиллаб турди. Лекин ҳеч қачон ўчмади. ХХ асрнинг 1-ярмидаги
шеъриятимиз манзаралари Фурқат ва Муқимийнинг дилбар ва ҳажвий
ғазалларида, Ҳамза Авлонийнинг гоҳ миллатпарвар, гоҳ мафкуравий риё
таъсиридаги сиёсий-ижтимоий шеърларида, Чўлпон ва Фитрат тимсолидаги
жадид адабиётининг ҳам шакл, ҳам мазмун жиҳатидан шеъриятимизда миллий
инқилоб ясаган асарларида… намоён бўлди [2,311]. Балки шунинг учун ҳам
бадиий адабиёт санъатлар ичида инсон қалбига энг яқин, энг тушунарли ҳодиса
сифатида антик даврлардан бери яшаб келмоқда. Сўз аслида қалбдан, юракдан
чиқадиган акс-садодир, одам ичида яшайдиган оламнинг ҳайқириғидир!


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

184

“Мустамлакачилик келтирган бало-офатларни, унинг сон-саноқсиз мудҳиш

оқибатарини айтиб адо этиш қийин, уларнинг энг даҳшатлиси – миллат
руҳиятини топтаб, ўзлик туйғусини синдириб, одамларни мутелик қуллик
балосига мубтало этиш, ғафлат бандасига айлантиришдан иборат мудҳиш
офатдир. Миллий уйғониш дорғалари – Чўлпон, Қодирийлар миллат вужудига
сингдирилган мана шу иллат-офатга қарши ўт очдилар [3,110]. Чўлпоннинг
“Пўртана” номли шеърида шундай сатрларни ўқиймиз:

Ўйнат, эй, пўртана, тўхтатма, қувват ол.
Чоғъ келгач, эриниб ётма, ухлама,
бўлмасин йўқлама.
Кўп эзган душмандан,
паст ёндан
Ўчни ол, ўчни ол, ўч ол!…
Таъкидлаш керакки бу сатрларда Чўлпон қалбидаги туғён, жамиятдаги

адолатсизликка қарши кўтарилган исён алангаси

пўртана

тимсоли орқали

ифодаланмоқда. Шоир ижодида зулм ва адолатсизликка қарши курашга
ундовчи, истиқлол орзусини акс эттирувчи сатрлар талайгина, улар кўпинча

хаёл, кўнгил, булут, юлдуз, қуёш, кишан

тимсоллари орқали гавдаланади.

“Кишан” сарлавҳали шеърида шоир бу тимсол моҳиятини янада таъсирчан
талқин этади. Шеърда кишан эркинликнинг зидди ўлароқ умумлашма тимсол
даражасига кўтарилган.(Нурбой Жабборов). Чўпоннинг 1922 йилда Тошкентда
босилиб чиққан “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламига киритилган шеърлари шоир
ижодий йўлининг аниқ йўналишларини белгилаб беради. Ушбу тўпламдан ўрин
олган “Суйғон чоғларда”, “Гўзал”, “Хаёли”, “Зарафшон”, “Қаландар ишқи”,
“Табиатка”, “Уйқу”, “Бокуга Шарқ қурултойига кетканда”, “Парча”, “Ёруғ
юлдузга”, “Пўртана”, “Тортишув тонги”, “Шарқ нури”, “Ўзбек қизи учун”
шеърларининг барчасида истиқлол орзуси рамзлар, образлар воситасида шоир
ижодий ниятини акс эттирган. “Истиқбол ҳақидаги ўй нафақат Чўлпонни, у
билан бир замонда яшаган барча миллатпарварларни ўйлантиргани аён.
Миллатнинг мунаввар сиймолари бу ўйдан изтироб исканжасига тушгани ҳам
рост”[4,84]. Адабиёт оламига қўйган дастлабки қадамлариданоқ Чўлпоннинг
мурғак юраги истиқлол орзуси билан урган, сувдай покиза қалби озодлик дея
лов-лов ёнган, бутун хаёлини эрк орзуси қамраб олган. Асқарали Шарапов
таъкидлаганидек “Қатъий интизом – поетик мазмун, шоир тафаккури талаби.
Коинот, турли галактикадаги ўз орбитасида ҳаракат қилаётган юлдузлар
сабабсиз бир-бирлари билан тўқнашиб кетмаганидек, ҳақиқий шеърдаги бирон
ташбеҳ, ҳатто сўз ҳам шоир ният чизиғидан ташқарида ҳаракат қилмаслиги,
шоирнинг эзгу ниятига зид бўлмаслиги зарур”[5,192]. Чўлпон шеърларидаги
ҳар бир образ ва тимсол, ҳаттоки тиниш белгилар ҳам шоир руҳиятини, ижодий
ниятини англатишга хизмат қилади. Биламизки бадиий сўзнинг шаклланиш
жараёнининг ўзи бирмунча мураккаб ҳодиса саналади, бадиий образ, яъни
турли воқеа-ҳодисалар, туйғу-тушунчаларни умумлаштириб, янгича маъно ва
руҳда ифода этадиган сўз ва ибора яратиш эса икки ҳисса мураккаблик
туғдиради. Шу боис ҳақиқий ижодкор инсон бу оғир ва мураккаб вазифани адо
этишда халқнинг сўз бойлиги унинг руҳияти ва тафаккур хазинасига таянади.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

185

Ўтмиш салафлари ижодига мурожаат қилади. Чўлпон ҳам ўз ижодини халқ
оғзаки ижоди ва мумтоз адабиёт вакиллари ижодидан илҳомланиб озиқланиб
яратган. Илҳомланиш ва озиқланиш деганда биз шунчаки таъсирланишни
назарда тутмаяпмиз, балки сўз қўллаш ва образ, тимсол яратишдаги маҳоратга
ишора қиляпмиз. Шоирнинг “Суйган чоқларда” шеърида шундай сатрлар бор:

Гўзалларнинг маликаси экансан,
Буни сенинг кўзларингдан ўқидим.
Ўқидим-да, истиқболим қушига
Хаёлимдан олтин қафас тўқидим
“Шоирнинг истиқбол қушига хаёлидан олтин қафас тўқиши – бунинг

ёрқин далили. Ўкинч руҳи билан суғорилган бу сатрларни ўқир экансиз,
беихтиёр ҳазрат Алишер Навоийнинг “Ғурбатда ғариб...” деб бошланувчи
рубоийсидаги

“Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса, Булбулға тикандек ошён

бўлмас эмиш”,

мисралари ёдга келади”[6,75] Туркистон эли мислсиз зулматга

ботиб кетавериши Фитрат шеърларида ҳам мантиқан давом эттирилади.
Қуйидаги мисралар рамзлар қаътига яширинган истиқлол орзусининг нақадар
кучли эканлигини англатади:

Олдимизни тўсган

булут

парчаси, Кучли бир

ел

кўргач турмас, йиртилар.

Умид гули

бизим учун ҳам туғар; Қайғурмагил, сира

эй ҳақ туйғуси!

Фитрат Туркистонни зулматга ботиришга уринётган,

инсонларнинг ўзлигини топтаб, бор-будини тортиб олаётган золимларни –

булут парчаси

дея атамоқда. Уларнинг зулми нақадар кучли бўлмасин,

халқимизга бошига етказаётган жабр-зулими қанчалик оғир бўлмасин улар бор
йўғи бир булут парчаси. Халқ қўзғалса, халқ бирлашса шундай кучли бир
шамолга айланиб бу булутларни тарқатиб юбориши ҳеч гап эмас. Ахир
замондоши Чўлпон айтганидек,

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.

Халқ исёндир,халқ оловдир, халқ ўчдир

. Агар халқ истаса бутун бир салтанатни

ҳам йўқ қилиб юборишга қодир. Фитрат юрагидаги келажакка ишонч, ёруғ
кунларга умид туйғуси ҳеч қачон сўнмаган. Мана шу умид туйғуси ҳамиша
ижодкорнинг қалбига олов қалаб турган. Шу боис ҳам “Мен сенинг учун
тирилдим, Сенинг учун яшарман, Сенинг учун ўлурман, эй туркликнинг
муқаддас ўчоғи! Ўлим сенинг ўлимингни истаганларга, Нафрат сени кўмгани
келганларга! каби оловли сатрларни битган. Бу сатрларни шунчаки ўқиб
бўлмайди, ўқиган инсон, албатта, қалбида қандайдир титроқни ҳис қилади.
Ўқувчики шундай титраб ўқияпти, ёзувчи қандай ёзди экан?!” Ватанни
шунчаки севиб бўлмайди, Унинг дарди билан яшамоқ, унинг бахтидан қувониб
юрмоқ, у билан фахрланмоқ керак. Бу ҳам кифоя эмас. Чинакам муҳаббат,уни
яна ҳам гўзалроқ, яна ҳам мукаммалроқ, яна ҳам улуғворроқ қилишга ундаши
керак. Бу эса кураш демакдир. Ватан озодлиги масаласининг, аслида,
бошланиш нуқталарида бўлган бу нарса шоирдан фахр ёнида қаҳрнинг ҳам
бўлишини талаб қилади. ХХ бошидаги адабиётимиз бу масалага конкрет
ёндошди. Масалан, Авлоний ўнлаб шеърларида зулмат қаърида нажотсиз
тўлғонган Туркистоннинг жирканч ва аянчли манзарасини чизди” [7,158].

Ватан бизларға дер: таҳсил айланг илм ила урфон,
Етар ғафлат, етар зиллат, етар бу хоби бепаён,
Емас ётмоқ замони, навбаҳор айёмидур аълон,


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

186

Ўтурма гўшаи ғафлатда, экмак илмини ўргон.
Қилу бизлардан, эй аҳли Ватан, фарёд Туркистон,
Ҳама обод бўлди, бўлмади обод Туркистон.
“Ватани қадрини билмас” авлоднинг маърифатсизлиги сабабли “Тушиб

савдойи сот-сот бошимизға, беватан қолдук”. “Яшаб роҳат била кўксинда бўлди
исмимиз инсон” ва лекин “ҳақиқий модарин инсон сотурми оқчаға – арзон”, бу
каби ҳамиятсиз ишларимиздан Туркистонимиз фарёд қилмоқда, барча обод
бўлса ҳам бизни элимиз обод бўлмади, кундан кунга залолатга, ғафлатга ботиб
бормоқда. Ватанни севиш, унинг орзу-армонлари, қувонч ташвишлари билан
яшаш минг йиллардан буён адабиётда энг юксак инсоний туйғу бўлиб келган.
Шу саб ҳам Авлоний “Туркий Гулистонда..” “Ватанни суймак” деган махсус
боб ажратади.

Адабиётлар:

1.

Qarshiboy M. O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol,

2011.

2.

Nazarov B.O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol,

2011.

3.

Normatov U. O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol,

2011.

4.

Қаранг: Тўраев Д. Миллий истиқлол ғояси ва жадид адабиёти /

Жадидчилик ва миллий истиқлол тантанаси. – Тошкент, 2002, – Б.84.

5.

Sharapo A. O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol,

2011.

6.

Xojiyeva Shahlo. Чўлпон шеъриятида поэтик тафаккурнинг янгиланиш

тамойиллари): PhD ДА. – Қарши, 2019. –Б.75.

7.

Qosimov B. Izlay-izlay topganim. – Тошкент: Adabiyot va san’at nashriyoti,

1983.

Библиографические ссылки

Qarshiboy M. O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol, 2011.

Nazarov B.O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol, 2011.

Normatov U. O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol, 2011.

Қаранг: Тўраев Д. Миллий истиқлол ғояси ва жадид адабиёти / Жадидчилик ва миллий истиқлол тантанаси. – Тошкент, 2002, – Б.84.

Sharapo A. O‘zbek adabiy tanqidi. Antologiya. – Тошкент: Turon-Iqbol, 2011.

Xojiyeva Shahlo. Чўлпон шеъриятида поэтик тафаккурнинг янгиланиш тамойиллари): PhD ДА. – Қарши, 2019. –Б.75.

Qosimov B. Izlay-izlay topganim. – Тошкент: Adabiyot va san’at nashriyoti, 1983.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов