СОВРЕМЕННЫЙ ВЗГЛЯД К ПРОФИЛАКТИКЕ АНОМАЛИЙ РЕФРАКЦИИ У ДЕТЕЙ | Журнал вестник врача

СОВРЕМЕННЫЙ ВЗГЛЯД К ПРОФИЛАКТИКЕ АНОМАЛИЙ РЕФРАКЦИИ У ДЕТЕЙ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
131-134
166
Поделиться
Дадамухаммедова, Ш., & Султонова, Ф. (2022). СОВРЕМЕННЫЙ ВЗГЛЯД К ПРОФИЛАКТИКЕ АНОМАЛИЙ РЕФРАКЦИИ У ДЕТЕЙ. Журнал вестник врача, 1(1), 131–134. https://doi.org/10.38095/2181-466X-2021981-130-133
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

По данным Всемирной организации здравоохранения, развитая мамла- 20 процентов дошкольников на этажах и каждый четвертый школьник считают, что есть проблемы со способностями [18]. Аномалии рефракции на данный момент – актуальная проблема детской офтальмологии - это один из коренных зубов. В последние годы наблюдается преимущественно заболевание близорукостью, в том числе повторная тенденция роста среди детей патологий с дробными дефектами- Магда [1,6].

Похожие статьи


background image

Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021 

130 

 

 

DOI: 10.38095/2181-466X-2021981-130-133                                                                                 УДК 616.24-006.5.88-112 

БОЛАЛАРДА РЕФРАКЦИЯ НУҚСОНЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИГА  

ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАР 

Ш. М. Дадамухаммедова

1

, Ф. А. Султонова

2

 

1

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиѐт маркази 

2

Тошкент тиббиѐт академияси Урганч филиали, Ўзбекистон. 

 

Таянч сўзлар: 

рефракция, нуқсон, ташҳислаш, даволаш, профилактика. 

Ключевые слова: 

рефракция, аномалия, диагностика, лечение, профилактика. 

Key words: 

refraction, anomaly, diagnosis, treatment, prevention. 

 

СОВРЕМЕННЫЙ ВЗГЛЯД К ПРОФИЛАКТИКЕ АНОМАЛИЙ РЕФРАКЦИИ У ДЕТЕЙ 

Ш. М. Дадамухаммедова

1

, Ф. А. Султонова

2

 

1

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр микрохирургии глаза 

2

Ургенчский филиал Ташкентской медицинской академии, Ургенч, Узбекистан 

 

A MODERN VIEW OF THE PREVENTION OF REFRACTIVE ERRORS IN CHILDREN 

Sh. M. Dadamuhammedova

1

, F. A. Sultonova

1

Republican specialized scientific and practical medical center of eye microsurgery 

2

Urgench branch of the Tashkent medical academy, Uzbekistan 

Жаҳон  соғлиқни  сақлаш  ташкилотининг  маълумотларига  кўра,  ривожланган  мамла-

катларда мактабгача ѐшдаги болаларнинг 20 фоизи ва ҳар тўртинчи мактаб ўқувчиси кўриш 
қобилиятида муаммолари борлиги айтилади [18]. 

Ҳозирги кунда рефракция нуқсонлари – болалар офтальмологиясининг долзарб муам-

моларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда асосан миопия касаллиги шу жумладан ре-
фракция  нуқсони  бўлган  патологияларнинг  болалар  орасида  ўсиш  тенденцияси  кузатил-
моқда [1,6]. 

Рефракция нуқсони бу кўриш аъзосининг кенг тарқалган патологик ҳолатларидан би-

ри бўлиб, асосан кўзнинг ташқи олам суратини аниқ жамлай олмаслик ҳолати билан ифода-
ланади. Рефракция нуқсонлари оқибатида беморларда хира кўриш кузатилади ва айрим ҳол-
ларда кўриш ўткирлигининг кескин пасайишигача олиб келади [2,3,6].  

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги кунда жаҳон-

да кўриш ўткирлиги муаммоларидан 153 миллион атрофидаги инсонлар азият чекади. Ушбу 
патологик ҳолатларнинг аксарияти рефракциянинг коррекцияланмаган нуқсонлари туфайли 
юзага келади. Бу маълумотларга пресбиопия билан яшаѐтган инсонлар кирмайди. Агар кор-
рекцияланмаган пресбиопия кўрсаткичлари ҳам қўшиб ҳисобландиган бўлса таббийки улар-
нинг сони янада ошиши мумкин [2,15]. 

Бутун  жаҳон  соғлиқни  сақлаш  ташкилоти  таркибига  кирувчи  давлатлар  ва  ҳамкор 

ташкилотлар жойларда белгиланган мутахассислар томонидан тиббий ѐрдамга муҳтож ин-
сонларга,  айниқса,  офтальмологик  ѐрдам  кўрсатишда  чекланган  имкониятлар  бўлган  қаш-
шоқ ҳудудларга оммабоп нарҳларда ѐрдам кўрсатиш учун ечим топиш устидан бош қотир-
моқдалар [6,11].  

Шунингдек  ушбу  ташкилотнинг  маълумотларига  кўра,  ривожланган  мамлакатларда 

мактабгача таълим ѐшидаги болаларнинг 20 фоизи ва ҳар тўртинчи ўқувчида кўриш билан 
боғлиқ муаммо мавжуд. Беларус давлатида 2010 йилда ўтказилган оммавий диспансер куза-
тувида  рефракция  нуқсонлари  барча  болаларнинг  66  фоизида  учраган,  27  фоиз  болаларда 
ғилайлик касаллиги ташҳисланган [3,7].  

Бугунги кунда ўтказилган текширишлар натижасида, рефракция нуқсонларининг ўқув 

таълим  муассасалари  ўқувчилари  орасида  ўсиб  бораѐтгани  қайд  этилди.  Бундай  ҳолатни 
кўриш  аъзосининг  кўрув  юкланмаларига  чидамлилигининг  пасайиши,  кам  ҳаракатли  ҳаѐт 
тарзи ва тезкор ривожланиб бораѐтган ахборот-кузатув технологиялари билан юзага келиши 

Обзор литературы 


background image

Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021 

131 

 

 

билан  изоҳланади.  Олий  таълим  муассаларида  ўтказилган  тадқиқотларда  тиббиѐт  олий 
таълим муассасалари талабалари орасида миопиянинг кенг тарқалаѐтганлиги мазкур муам-
мони изчил ўрганишни тақозо қилади [2.9]. 

Жаҳонда ўтказилган тиббий кўрсаткичлар натижалрига кўра, кўриш бузилиши сабаб-

лари орасида биринчи ўринни рефракция нуқсонларининг миопия, гиперметропия, астигма-
тизм каби турлари кўпроқ учраши қайд этилган [12,15]. 

Рефракция  нуқсонлари  сабаблари  ниҳоятда  кўп  бўлиб  улар  орасида  ягона  сабабни 

аниқлаш  ва ажратиб кўрсатиш қийин бўлади. Аксарият ҳолларда мазкур касалликни келти-
риб чиқарувчи полиэтиологик омиллари сифатида қуйидаги касалликларни кўрсатиш мум-
кин бўлади: 

Кўзнинг анатомик тузилиши. 

Рефракция нуқсонларида кўз соққаси сагиттал ўқнинг 

узайиши  ѐки  кўз  ривожланишида  меъѐрдан  кеч  қолиши  кузатилади.  Айрим  ҳолларда  кўз 
олдинги орқа ўқининг жуда қисқа бўлиши яқиндан кўраолмасликка сабаб бўлади. Шунинг-
дек, рефракция нуқсонлари оптик муҳитнинг синиш кучи ўзгарганда ҳам юзага келади; 

Кўз ўлчами: агар кўзнинг олдинги орқа ўқи жуда узун бўлса нур тўплами тўр пардага-

ча жамланади ва узоқни кўраомаслик юзага келади. Агар олдинги орқа ўқи жуда қисқа бўл-
са яқинни кўраолмаслик вужудга келади.  

Мугуз парданинг қийшайиши: мугуз парда мукаммал сферасимон юзага эга бўлмасли-

ги туфайли нурнинг синиши ва жамланиши қийин бўлиши натижасида астигматизм юзага 
келади. Узоқни кўраолмаслик ва яқинни кўраолмаслик астигматизм билан боғлиқ бўлмайди 
аммо улар биргаликда ѐки алоҳида учраши ҳам мумкин. 

Кўз гавҳарининг қийшайиши: агар кўз олдинги орқа ўқ узунлигига нисбатан шох пар-

да сфериклигининг ва гавҳар қабариқлиги кучли намоѐн бўлган бўлса, миопия вужудга ке-
лади, акс ҳолда – гиперметропия юзага келади.  

Генетика. 

Айрим муаллифлар миопияни наслий касаллик деб ҳисоблайдилар. Агар бу 

насл  суришнинг  аутосом-доминант  тури  бўлса,  касаллик  енгил  кечади  ва  кечроқ  намоѐн 
бўлади. Агар бу насл суришнинг аутосом-рецессив тури бўлса, миопия эрта ѐшда жадалла-
шади ва нохуш башоратларга сабаб бўлади; 

Кўриш  аъзоси  зўриқиши  инсонларнинг  узоқ  вақт  мобайнида  яқин  масофада  ўқиши, 

компьютерда ишлаши оқибатида аккомодацион спазм юзага келади. Бошқача сўз билан айт-
ганда, кўз соққаси ўзининг мослашиш хусусиятини йўқотади ва узоқни кўраолмаслик хавфи 
юзага келади; 

Инфекциялар. 

Рефракцион бузилишлар ўтказилган инфекцион касалликлар оқибати-

да  юзага  келадиган  бир  неча  сабаблари  мавжуд.  Жумладан:  офтальмогерпес,  қизилча,  ва 
туғма ривожланувчи токсоплазмозларни хавф омиллари сифатида кўрсатиш мумкин: 

Кўз  олд  сегментида  органик  патологиялар. 

Бу  каби  рефракцион  бузилишлар  кўз 

шикастланишларида, кератитларда, мугуз парда ҳиралашишида юзага келади. Бунинг оқи-
батида,  кўз  гавҳари  ва  шоҳ  пардада  радиус  ўзгараши  кузатилади.  Мазкур  ҳолатда  нур 
йўналиши  ўз  ҳолатини  ўзгартиради  бу  эса  астигматизм  юзага  келишига  бошланғич  меха-
низм бўлиб хизмат қилади; 

Моддалар  алмашинуви  бузилиши. 

Қандли  диабетдан  азият  чекадиган  беморларда 

модда  алмашинуви  бузилиши  туфайли  аккомодация  вақт  ўтиши  билан  сусаяди.  Бу  ҳолат 
инсон организмида меъѐрдан ортиқча сорбин ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. 

Болаларда  рефракция  нуқсонлари  компнсацияси  ҳақидаги  тамойил  Аветисов  Э.С.  ва 

Розенблюм Ю.З. томонидан таклиф қилинган бўлиб, кейинроқ эса Аветисов С.Э. (2004) то-
монидан ривожлантирилган. Муаллифлар томонидан оптик коррекциянинг икки мақсадини 
ажратиш  таклиф  қилинди:  ―тактик‖  –  кўриш  функцияларининг  яхшиланиши  учун  ҳамма 
нарса  қилиш  ва  ―стратегик‖  –  рефракция  тўғри  ривожланиши  учун  шароит  яратишдан 
иборат. Агар кўриш қобилияти рефракцион сабабларга кўра пасайган бўлишида оптик кор-
рекция кўриш ўткирлигига ѐрдам бериши шубҳасиздир. Коррекциянинг болаларда рефрак-
ция шаклланишига таъсири ҳақидаги маълумотлар кам бўлиб, улар бир бирига қарама қар-

Ш. М. Дадамухаммедова, Ф. А. Султонова 


background image

Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021 

132 

 

 

шиликни юзага келтиради [13]. Адабиѐтларда миопияни коррекциялаш ва унинг рефракция 
шаклланишига таъсирига кўпроқ эътибор қаратилаган Гиперметропияни коррекциялашнинг 
асосан, ғилайлик билан боғлиқ ўрни ўрганиб чиқилаган. 

Болалар рефракция бузилишига (аметропия) қарши кураш доим икки мақсадни кўзда 

тутади  –  тактик  (кўриш  функцияларини  яхшилашга  барча  кучни  бериш)  ва  стратегик 
(кўриш аъзосини тўғри ривожлантириш учун зарурий шароитлар яратиш).  

Болаларда рефракция нуқсонларининг мавжуд бўлиши бу нуқсонларни ҳар доим ҳам 

коррекциялаш керак деган хулосани бермайди. Соҳа олимларининг фикрича аметропия хо-
латида  декомпенсация  симптомлари  мавжуд  бўлган  ҳолларда  нуқсонларни  коррекциялаш 
зарурлгини  айтишади.  Нуқсонларни  коррекциялаш  зарурияти  ҳақидаги  қарорни  қабул 
қилишда,  шифокор  аметропия  даражасини,  бола  ѐшини  кўриш  аъзосининг  иш  фаолияти, 
ѐндош патологияси мавжудлигини инобатга олаган холда амалга оширади. Гиперметропия-
ни коррекциялаш учун зарурият қуйидаги ҳолатларда юзага келади: 

-esotropia яъни бурун томонга ғилайлик; 
-кўриш ўткирлигининг пасайиши; 
-астенопия (кўриш толиқиши). 
Агарда беморда декомпенсация жараѐни юзага келган бўлса, яқин кўриш ўткирлиги-

дан  қатъий  назар  даволаш  зарур.  Болаларда  гиперметропияни  коррекциялаш  учун  кўзой-
накни доимий тақиш, ҳамда дори дармонлар ѐрдамида даволаш курси тавсия этилади [5,13].  

Беморларда миопия аниқланган ҳолатларда комплекс консерватив даволаш усули тав-

сия этилади. Миопияни комплекс даволашнинг замонавий усуллари патологиянинг жадал-
лашиш сабабларини бартараф этиш имконини беради ва шу билан бирга, кўриш функцияси 
ѐмонлашишини  тўхтатади.  Кўзойнак  билан  коррекциялашдан  ташқари  (кўзойнаклар  дои-
мий  тақишга,  ѐки  вақтинчалик  тақишга  тавсия  этилиши  мумкин)  миопиянинг  аппаратли 
коррекциялаш,  юмшоқ  контакт  линзалар  тақиш  ва  дори  воситалари  билан  терапия  қўлла-
нилади.  Беморларда  ўтказилган  махсус  тестлар  орқали  узоқни  кўраолмаслик  бўйича  хавф 
гуруҳидаги болаларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради [12,16].  

Астигматизм ҳам декомпенсация аломатлари мавжуд ҳолатда даволаниши зарур бўла-

ди. Одатда 1D ва ундан юқори астигматизмнинг коррекция қилинади, камроқ намоѐн бўла-
диган патология фақат алоҳида ҳолатлардагина коррекцияланади. Астигматизмни даволаш, 
консерватив ва жарроҳлик йўли орқали амалга оширилади.  

Астигматизмнинг турига қараб, махсус кўзойнак орқали коррекциялаш (кичик ѐшдаги 

болалар), ѐки контакт линзалар билан коррекциялаш (каттароқ болалар) амалга оширилади. 
Коррекциялаш  ўз  вақтида  ва  тўғри  ўтказилган  бўлса,  касалликнтнг  кечиши  яхши  бўлади. 
Агар кўз шох пардасининг патологияси йўқ бўлса, 7 ѐшга келиб кўриш функцияси тиклана-
ди, стабиллашади [2,14]. 

Тиббий профилактика чорағтадбирларини қуйидаги тартибда бажариш зарур: офталь-

мологик кўриги янги туғилган давридан бошланиши лозим. Бу ѐшда шифокор туғма глауко-
ма,  катаракта,  нистагм  мавжудлигини  аниқлай  олади  ва  кўз  туби  томирлари  ҳолатини 
баҳолай  олади.  Бу  даврда  ҳар  йилда  бир  маротаба  офтальмолог  кўригида  бўлиш  тавсия 
қилинади.  Икки-уч  ѐшда,  одатда,  илк  маротаба  боланинг  кўриш  ўткирлиги  текширилади, 
ғилайлик ва амблиопия ташҳисланади. Бунда бинокуляр кўриш функциялари, рангли кўриш 
баҳоланади,  узоқни  кўраолмаслик  ва  яқинни  кўраолмаслик  мавжудлиги  аниқланади.  Эрта 
ташҳислаш  касалликни  аниқлаш  билан  бир  қаторда,  ривожланишдаги  эҳтимолий  бузили-
шларни олдини олишга ҳам ѐрдам беради, негаки кўриш ўткирлигининг кескин пасайиши 
ташқи дунѐни англаш жараѐнини чеклаб қўяди, нутқ, хотира, тасаввурнинг шаклланишига 
салбий таъсир кўрсатади [13]. Патология аниқланганда кўз шифокори кўригига бориш орта-
ди ва ўзгаришлар намоѐн бўлиши ва тавсия этиладиган даволаш тадбирларига боғлиқ бўла-
ди. Шуни айтиш керакки, кўз шифокори унинг кўригига келган боладаги ҳолатни аниқлаш 
билан чекланмай, яъни нафақат пассив профилактикани амалга ошириши зарур, балки фаол 

Обзор литературы 


background image

Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021 

133 

 

 

равишда, навбатдаги кўрикка келмаган беморларни чақириши, ота-оналар ва болалар ўқув 
муассасалари намоѐндаларига фаол тушунтириш ишларини олиб бориши зарур. 

Хулоса қилиб айтганда, мактаб ѐшидаги болаларда кўриш функцияси бузилиши юзага 

келиши  ва  жадаллашишини  олдини  олиш  мақсадида  энг  оддий  гигиеник  қоидаларга  риоя 
қилиш алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Бундан ташқари мактабда ўқув кунини рацио-
нал тузиш, таълим ва таълимдан ташқари дам олиш вақтини тўғри ташкил қилиш, витамин-
лар ва макро- ва микроэлементларга бой озуқалар билан тўғри овқатланишлар киради.   

Зеро, инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун! 
 
 
 
 
 

Фойдаланилган адабиѐтлар: 

1.  Аветисов Э.С. Близорукость. ― М.: Медицина, 1999. ― 288 с.  
2.  Асиновскова В.В., Багрова И.С. Особенности рофрактогенза  у детей с  гиперметропнческой рефракцией//

Тезисы докладов VIII съезда офтальмологов России.-М

„ 2005.- 

С. 743, 

3.  Амбарцумян  А.Р.  Современные  анатомо-клинико-функциональные  аспекты  интраокулярной  коррекции 

гинерметропии: Дис. . канд. мед. наук. -М.,2000. 127с. 

4.  Балашевич Л.И. Рефракционная хирургия. С. - П.: СП6МАПО,2002. -285с. 
5.  Дога  А.В.  Эксимелазерная  рефракционная  микрохирургия  роговицы  на  базе  сканирующей  установки 

«Микроскан»: Дис. . д-ра мед. наук. М.,2004. - 271с. 

6.  Крушельиинкий Л В Новая теория аккомодации. // Офгальм. журнал -2004. №4. - С5Э~57. 
7.  Сомов Е.Е. Клиническая офтпльмоло«ия. М: МЕДпресо-инфоры. 2005. -&I2J. 
8.  Либман E.C., Шахова E.B. Слепота и инвалидность вследствие патологии органа зрения в России // Вест-

ник офтальмологии. ― 2006. ― No1. ― С. 35-37.  

9.  Ланцевич А.В, О принципах оптической коррекции у детей//Окулист.-2006.-С. П. 
10. Святковская Е.Ю. Зрительно-рабочее расстояние у детей начальной школы н факторы, его формируюшнс//

Тез. докл. Конференции молодых исследователей,- Самара, 2000.-С. 126-128. 

11. Тарутта  ЕЛ. Возможности профилактики прогрессирующей н осложненной миопии в свете современных 

знаний о ее патогенезе Тезисы докладов VIII съезда офтальмологов России.-М., 2005- С Л12-713. 

12. Факер Абруд, Кононов В-М. Способ объективной рефрактометрии у детей раннего возраста/ГГезисы до-

кладов VUI съезда офтальмологов России-М., 2005,- С. 742. 

13. Чичерин Л.П. Ведущие проблемы охраны здоровья детей и подростков // Бюллетень Национального НИИ 

Общественного Здоровья РАМН. ― 2011. ― No2. ― С. 17-20.  

14. Chaudhry  R.  Frequency  and  underlying  factors  of  myopia  among  medical  students  /  R.  Chaudhry,  H.  Ali,  N. 

H.Sheikh // Biomedica. – 2011. – Vol. 27(2). – P.154-160. 

15. Refractive errors in Singapore medical students / Y.C. Chow [et al.] // Singapore Med J. – 1990. – Vol. 31. – P.472

-473. 

16. Sanchez-Galeana C.A., Zadok D., Montes M. et al. Refractory intraocular pressure increase after phakic posterior 

chamber intraocular lens implantation // Am.J.Ophthalmol. 2002.- Vol.134.- №1.- P.121-123. 

17. Tachtaev Y., Balashevich L. Surgery ofhigh ametropia: lesectomy vs posterior chamber phakic IOL // XX  Con-

gress of the ESCRS: Abstracts. Nice. - 2002. -P.208. 

18. World Health Organization http://www.who.int/ blindness / causes / priority / en/ index4.html 

 
 

Ш. М. Дадамухаммедова, Ф. А. Султонова 

Библиографические ссылки

Аветисов Э.С. Близорукость. — М.: Медицина, 1999. — 288 с.

Асиновскова В.В., Багрова И.С. Особенности рофрактогенза у детей с гиперметропической рефракцией.'/ Тезисы докладов VIII съезда офтальмологов России.-М„ 2005.- С. 743,

Амбарцумян Л.Р. Современные анатомо-клинико-функциональные аспекты интраокулярной коррекции гиперметропии: Дис.. канд. мед. наук. -М.,2000. 127с.

Балашсвич Л.И. Рефракционная хирургия. С. - П.: СП6МАПО,2002. -285с.

Дога А.В. Эксимелазерная рефракционная микрохирургия роговицы на базе сканирующей установки «Микроскан»: Дис.. д-ра мед. наук. М.,2004. - 271с.

Крушсльиинкий Л В Новая теория аккомодации. // Офгальм. журнал -2004. №4. - С5Э-57.

Сомов Е.Е. Клиническая офтпльмоло«ия. М: МЕДпресо-инфоры. 2005. -&I2J.

Либман Е.С., Шахова Е.В. Слепота и инвалидность вследствие патологии органа зрения в России // Вестник офтальмологии. — 2006. — Nol. — С. 35-37.

Ланцевич А.В, О принципах оптической коррекции у детей//Окулист.-2006.-С. П.

Святковская E.IO. Зрительно-рабочее расстояние у детей начальной школы н факторы, его формирующие// Тез. докл. Конференции молодых исследователей,- Самара, 2000.-С. 126-128.

Тарутта ЕЛ. Возможности профилактики прогрессирующей н осложненной миопии в свете современных знаний о ее патогенезе Тезисы докладов VIII съезда офтальмологов России.-М.. 2005- С Л12-713.

Факер Абруд, Кононов В-М. Способ объективной рефрактометрии у детей раннего возрастаТГезисы докладов VUI съезда офтальмологов России-М., 2005,- С. 742.

Чичерин Л.П. Ведущие проблемы охраны здоровья детей и подростков // Бюллетень Национального НИИ Общественного Здоровья РАМН. — 2011. — No2. — С. 17-20.

Chaudhry R. Frequency and underlying factors of myopia among medical students / R. Chaudhry, H. Ali, N. H.Sheikh // Biomedica. - 2011. - Vol. 27(2). - P. 154-160.

Refractive errors in Singapore medical students / Y.C. Chow [et al.] // Singapore Med .1. 1990. Vol. 31. P.472 -473.

Sanchez-Galeana C.A.. Zadok D., Monies M. et al. Refractory intraocular pressure increase after phakic posterior chamber intraocular lens implantation // Am J.Ophthalmol. 2002.- Vol. 134.- №1.- P. 121-123.

Tachtaev Y.. Balashevich L. Surgery ofhigh ametropia: lesectomy vs posterior chamber phakic IOL // XX Congress of the ESCRS: Abstracts. Nice. - 2002. -P.208.

World Health Organization http://www.who.int/ blindness / causes / priority / en/ index4.html

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов