История Средней Азии и Узбекистана в советский период глазами турецких историков

CC BY f
139-147
4
6
Поделиться
Тошев, С. (2020). История Средней Азии и Узбекистана в советский период глазами турецких историков. Восточный факел, 2(2), 139–147. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14890
Солехон Тошев, Чирчикский государственный педагогический институт

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

После распада бывшего Советского  Союза во всем мире возрос интерес к истории центрально азиатских  стран,  в  том  числе  Узбекистана.  Благодаря  независимости  наша  страна пытается  занять  свое  место  на  международной  арене,  вести  соответствующие  политические  и культурные связи с зарубежными государствами. Наряду с другими зарубежными странами и в Турции были проведены исследования по истории Центральной Азии, в том числе Узбекистана. В данной статье освещается деятельность ряда организаций, проводивших и поддержавших эти исследования

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

139

уларнинг манфаатлари ҳам ҳисобга олинган эди. Шу йўл билан Шоҳрух Мирзо оққўюнли ва
қорақўюнлиларни ўз таъсир доирасида тутиб туришга муваффақ бўлган эди.

Султон Абусайид Мирзо Темурийлар ичида Шоҳрух Мирзодан кейинги даврда салтанат

ҳудудларини қайта бирлаштирган сўнгги ҳукмдор ҳисобланади. У ўзининг 18 йиллик
ҳукмронлик даврида мамлакатда тартиб ва адолат ўрнатишга ҳаракат қилди. Бироқ, Ғарбий
Эрон минтақасига нисбатан эҳтиётсизлик билан тутган ҳарбий сиёсати унга муваффақият
олиб келмади.

ЎРТА ОСИЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТЛАР ДАВРИ ТАРИХИ

ТУРКИЯ ТАРИХЧИЛАРИ НИГОҲИДА

ТОШЕВ СОЛЕЖОН

Ўқитувчи,

ЧДПИ

Аннотация. Совет Иттифоқининг тарқалишидан сўнг, нафақат мамлакат ичида, балки бутун

дунёда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига бўлган қизиқиш ошди. Ўрта Осиё давлатлари, жумладан
Ўзбекистон мустақиллик яратган имконият соясида халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлиш, чет
давлатлари билан муносиб сиёсий ва маданий алоқаларни олиб боришга интилмоқда. Чет давлатлари
жумладан Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига доир кўплаб тадқиқотлар амалга
оширилганки, бу мақолада ушбу тадқиқотлар тарихшунослиги ва мазкур тадқиқотларни ташкил
этган ҳамда қўллаб қувватлаган ташкилотлар фаолияти ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: Совет Иттифоқи, Ўзбекистон, Туркия Республикаси, Ўрта Осиё давлатлари,

советлар даври тарихшунослиги, илмий тадқиқот марказлари, тарихшунослик, истиқлол.

Аннотация. После расспада бывшего Советского Союза во всем мире возрос интерес к истории

центральноазиатских стран, в том числе Узбекистана. Благодаря независимости наша страна
пытается занять свое место на международной арене, вести соответствующие политические и
культурные связи с зарубежными государствами. Наряду с другими зарубежными странами и в Турции
были проведены исследования по истории Центральной Азии, в том числе Узбекистана. В данной статье
освещается деятельность ряда организаций, проводивших и поддержавших эти исследования.

Опорные слова и выражения: Советский Союз, Узбекистан, Турецкая Республика, страны

Центральной Азии, историография, исследовательские центры, независимость.

Аbstrаct. After the dissolution of the Soviet Union, interest in the history of Central Asia and Uzbekistan

increased not only in the country, but also throughout the world. The countries of Central Asia, including
Uzbekistan, are trying to gain their place in the international arena in the shadow of the opportunity created by
independence, to conduct appropriate political and cultural ties with foreign countries. Many studies on the history
of Central Asia and Uzbekistan have been carried out in foreign countries, including Turkey. In this article, the
activities of these studies and organizations that have organized and supported these studies are highlighted.

Keywords аnd expressions: Soviet Union, Uzbekistan, Republic of Turkey, Central Asian countries,

Soviet historiography, research centers, historiography, independence.

Кириш.

ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги бошларида мустабид советлар давлатининг

барҳам топиши нафақат собиқ иттифоқ халқлари ҳаётида, балки жаҳон миқёсида сиёсий


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

140

вазиятни тубдан ўзгартирди. Собиқ иттифоқ таркибидан биринчилардан бўлиб Ўзбекистон
Республикаси ажралиб чиқди. Сўнгра, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон
республикалари ташкил топди. Халқларимизнинг асрий орзуси бўлмиш мустақиллик мус-
тамлака даврида оёқости қилинган миллий, маьнавий, илмий, аҳлоқий-фалсафий, қадрият-
ларни тиклаш, ўзликни англаш, илдизлари қадимий даврларга бориб тақалган тарихни
холисона ва чуқур ўрганиш имкониятини берди.

Маълумки, мустабид тузум даврида Ватанимиз тарихи тоталитар мафкура босими остида

сохталаштирилган ва тарихий жараёнлар, жумладан тарихий шахслар ҳаёти ҳукмрон маф-
кура манфаатларидан келиб чиқиб нохолис талқин этилган. Мустақиллик шароитида тарихи-
миз асосланган илмий қарашлар ва холисона тадқиқотлар асосида ўзига хос янгиланиш,
тикланиш йўлидан ривожланмоқда. Шу тараққиёт берган имконият соясида хорижий тарих-
шуносликда мафкуравий чеклашлар бўлмаган шароитда Ватанимиз тарихи қандай ёритил-
ганлигини ўрганиш ва шу тарихий ҳақиқатни тиклаш зарурияти долзарблик касб этади.

1

Иккинчидан, Илмий тадқиқот жараёнида дуч келинадиган энг долзарб муаммолардан

бири тадқиқот ишининг бундан олдин ўрганилган ёки ўрганилмаганлигини аниқлаш ва бу
соҳадаги илмий ишларни таҳлилий ўрганишдир. Шундан келиб чиқиб тадқиқотчи илк саҳи-
фаларда манбаларни таҳлил этар экан, тадқиқот мавзусига тегишли бўлган библиогира-
фияларга мурожаат этишига тўғри келади.

Учинчидан, мавзу танлашда такрорга учрамаслик, ўрганилмаган мавзуларни аниқлаш,

тадқиқотлар ўртасидаги даврий, ғоявий ва илмий узвийликни таъминлаш, мавзуга оид
олдинги тадқиқот натижаларидан самарали фойдаланиш учун илмий ишлар тарихи ва ман-
балари ҳақида хабардор бўлиш муҳим аҳамиятга эгадир. Хусусан, хорижий тарихшунослик
намуналари маълум бир давлатдаги соҳага оид илмий ютуқларни кўрсатиши билан бирга,
маълум бир даврда содир бўлган тарихий жараёнларни ғоявий ва илмий таҳлил этишда
хорижий давлатлардаги илмий қарашлардан фойдаланиш имконини бериши билан
долзарблик касб этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолияти кон-

цепцияси тўғрисида”ги (2012) қонуни

2

, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон фармони

3

ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон
ҳамжамияти, жумладан, Туркия жумҳурияти билан ҳамкорлиги масалаларининг назарий-
методологияси ҳамда қонунчилик асосини ташкил этади.

Мақсад ва вазифа:

Мустақиллик даврига келибгина хорижий тарихшунослик илк бор

илмий мақсадларда мафкуравий чеклашлардан холи тарзда ўрганила бошланди. Шундан
келиб чиқиб хорижда, хусусан Туркияда Ватанимиз тарихига оид илмий тадқиқот ишлари ва
илмий адабиётларни тизимли ўрганиш, улардаги илмий қараш ва мулоҳазаларни таҳлил этиш
тарихий жараёнларга холис хулосаларни берибгина қолмасдан, Ўзбекистон халқларининг
мустабид тузум давридаги мураккаб ижтимоий сиёсий ҳаёти, маданий, маърифий тараққиёт

1

Санобар Ш. Немис ва турк тарихшунослигида совет мустамлакачилигига қарши кураш масалалари.- Т.:Абу

Матбуот Консалт, 2008

2

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси. 2012 йил 10 сентябрь. // Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси. № 9/1. 2012. – Б. 12

3

Ўзбекистон Республикаси Президентинининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони. – Т.: Адолат, 2017. –112 б


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

141

хусусиятлари, мустақиллик учун бўлган курашлар тарихига Туркиядаги илмий муносабат
ҳақида тасаввур ҳосил қилиши билан аҳамиятлидир.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг советлар мустамлакачилиги даври тарихини турк

тарихшунослиги асосида Ўрта Осиёнинг бошқа Республикаларидаги тарихий жараёнлар
билан бирга ўрганиш, ўрганилган давр бўйича Туркиядаги илмий тадқиқотларни маҳаллий
тадқиқотлар билан қиёсий таҳлил этиш ва ҳиссиётга берилмаган, холис фикрларга асослан-
ган илмий хулосалар чиқариш асосий вазифа сифатида белгиланди.

Усуллар:

Мазкур масалани тадқиқ этиб керакли илмий хулосалар ҳосил қилиш учун,

умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, қиёсий-мантиқий таҳлил, дискорс
таҳлил, холислик тамойилларидан фойдаланиб Туркияда Ўзбекистонннинг 1945-1991 йил-
лардаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихига оид амалга оширилган илмий
тадқиқот ишлари: - диссертациялар, илмий асарлар, илмий мақолалар мажмуи яратилиб
таснифланган ва таҳлилий ўрганилган, шунингдек улардаги илмий қарашлар ва хулосалар
совет тарихшунослиги ва мустақиллик даври тарихшунослиги билан қиёсий таҳлил этиш
долзарб вазифа сифатида белгиланди.

Натижалар ва мулоҳаза

: 1990 йиллар бошларида дунё сиёсий харитасидаги ўзгаришлар,

янгидан тузилган таянч ҳудудлар ичида Ўрта Осиё минтақаси муҳим стратегик аҳамиятга
эгадир. Туркиянинг минтақадаги давлатлар билан тарихий ва маданий муштараклиги бу
ҳудудни ўрганишга, иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорлик фаолиятини амалга оширишга
ва бу мақсад сари илмий ва сиёсий фаолиятига асос бўлган ва бўлмоқда.

Совет Иттифоқининг тарқалиши ва Ўрта Осиёда мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши

Туркияда бу давлатлар, жумладан минтақада қулай геосиёсий қўними, шунингдек ўзига хос
маданият ва давлатчилик тарихига эга бўлган Ўзбекистон тарихига оид қизиқишни ошишига
ва илмий тадқиқотларнинг ортишига сабаб бўлди.

Турк тарихчиси Ефе Чаман ўзининг “Кавказ ва Марказий Осиёда Туркиянинг янги

минтақавий сиёсати” (Kafkasya ve Orta Asya’da Türkiye’nin Yeni Bölgesel Politikası) номли
асарида таъкидлаганидек: “Иккинчи Жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган халқаро сиёсий
бўлинишда Туркиянинг зиммасидаги роли ва СССРнинг икки қутбли тизимдаги позицияси
Туркия ва "Марказий Осиё" ўртасида кучли сиёсий, маданий ва иқтисодий муносабатлар
ўрнатишга изн бермади "

1

Совуқ урушнинг тугаши билан Туркиянинг Ўрта Осиё давлатлари билан кенг миқёсдаги

халқаро алоқаларга киришуви тасодиф эмас. Туркларнинг Ўрта Осиё давлатлари билан
тарих, маданият, тил, дин ва қадриятлар борасидаги яқинлиги инкор этилмас ҳақиқатдир. Бу
яқинлик мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг пойдевори ҳисобланади. Бугунги глобалла-
шув даврида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва интеграциялашув тараққиётнинг воз
кечилмас муҳим омили ҳисобланади. Бироқ, шуни ҳам унутмаслик лозимки, мамлакатлар
ўртасидаги ҳамкорлик мафаатлар устида қурилади. Ҳар бир дўстлик қўлини чўзган давлат
биринчи ўринда ўз манфаатини кўзлаши инкор этилмас ҳақиқатдир.

Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига доир кўплаб тадқиқотлар асосан Совет

иттифоқининг парчаланиши ва мамлакатларнинг мустақилликга эришгандан сўнг амалга
оширилган бўлсада, илмий тадқиқот ишлари нафақат мустақилликдан кейинги давр тарихи,

1

Efe Çaman, “Kafkasya ve Orta Asya’da Türkiye’nin Yeni Bölgesel Politikası: Dış Politika’nın Yönelim Sorunsalı”,

Avrasya Dosyası 2006, Cilt 12. Sayı 1, Ankara, ASAM Yayınları, s.188


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

142

балки Ўрта Осиё тарихининг барча даврлари, жумладан Совет мустамлакачилиги даври
тарихи ҳам ўрганилган.

Туркияда Ўрта Осиё халқлари тарихига бағишланган тадқиқотларда “Ўрта Осиё” ҳудуди

номини таърифлашда баъзи тафовутлар учрайди. Ўрта Осиё ҳудуди ҳам географик нуқтаи
назардан, ҳам минтақадаги давлатларни таснифлашда ҳам фарқли қарашлар мавжуд. Мисол
учун, географик маънода “Merkezi Asya”(Марказий Осиё), “Türkistan” (Туркистон), “Türk
Dünyası”(Турк дунёси) ва б. каби атамалар қўлланилмоқда. Бироқ, Туркияда ҳудудга оид
сиёсий нуқтаи назардан аниқ бир атама ҳануз шаклланмаган. Агар собиқ иттифоқ даврига
нисбатан Ўрта Осиё давлатлари асосан “Türkistan” (Туркистон), ва “Sovyet dönemde Orta Asya
Türk Cumhuriyetleri”(Cоветлар даврида Ўрта Осиё туркий давлатлар ) каби номлар билан
ифодаланган бўлса, иттифоқ парчалангандан сўнг давлатлар учун “Türk Cumhuriyetleri”(Турк
Республикалари), “Orta Asya Türki Cumhuriyetleri” (Ўрта Осиё турк Республикалари), “Orta
Asya Cumhuriyetleri”(Ўрта Осиё турк Республикалари), “Yeni Türk Cumhuriyetleri”(Янги турк
Республикалари), “Türk Dilini Konuşan Ülkeler”(Турк тилида сўзлашувчи давлатлар), “Müslü-
man Cumhuriyetler”(Мусулмон Республикалар), “Türk ve Akraba Toplulukları”(Турк ва қардош
халқлар) сингари бир қанча географик ва ҳудуд билан боғлиқ атамалар қўлланилмоқда.

Турк тарихчиси Фахри Солак тузган “Türkistan ve Kafkasya Bibliyografyası” (Туркистон ва

Кавказ библиографияси) китобида “Avrasya”(Евросиё) 497 марта, “Dış Türkler”(Туркиядан
ташқаридаги туркийлар) 68 марта, “Türk Cumhuriyetleri” (Турк Республикалари) 278 марта,
“Türk Dünyası” (Турк дунёси) атамаси эса 589 марта ишлатилган. Жой номлари индексида
Ўрта Осиё атамаси 561 марата, Туркистон Атамаси 622 марта ишлатилган.

1

Яна бир турк тарихчиси Фират Пурташнинг фикрига кўра Ўрта Осиё Совет иттифоқининг

парчаланишидан сўнг пайдо бўлган геосиёсий ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бироқ, Фират
Пурташ ҳудуднинг аниқ бир чегараси маълум эмаслигини, Санкт Петербургдаги
Шарқшунослик Институтида тайёрланган қомусий изоҳли луғатга асосан шундай кўрсатади:
“Ўрта Осиё, Ҳазар қирғоқларидан Манжуриягача чўзилган ерлар ҳисобланади.”

2

Туркияда Ўрта Осиё давлатларининг тарихи ва ижтимоий, сиёсий жараёнларни ўрганган

ва шу йўналишда фаолият олиб борган ташкилотларни қуйидагича таснифлашимиз мумкин.

1.

Давлат ташкилотлари

2.

Университетлар қошидаги илмий муассасалар

3.

Стратегик тадқиқот марказлари

4.

Илмий журнал ва вақф ташкилотлари

Туркияда Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа

муносабатларни қуриш ва бу алоқаларни яхшилаш учун ташкил етилган енг аҳамиятли
ташкилотлар ТiКA, ТÜРКСОЙ, ЕCО Турк-Па каби расмий муассасалар ҳисобланади.
Туркияда 1991 йилгача бўлган даврда “Туркий ўчоқлар” (Türk Ocakları), “Турк дунёси
тадқиқотлар вақфи” (Türk Dünyası Araştırmaları Vakfı), “Туркия миллий маданият вақфи”
(Türkiye Milli Kültür Vakfı), “Турк маданияти тадқиқот маркази”(Türk Kültürünü Araştırma
Enstitüsü) каби кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлари туркий халқлар маданияти ва тари-
хини ўрганган ва илмий тадқиқот фаолиятини олиб борган. Бундан ташқари Советларнинг

1

Fahri Solak Türkistan ve Kafkasya Bibliyografyası, Türk Dünyası Belediyeler Birliği Yayınları, Okutan Yayıncılık,

Istanbul, 2007, s.720-755

2

Fırat Purtaş, “Orta Asya’nın Bütünlüğü Sorunsalı ve Orta Asya’da Bölgesel Entegrasyon Girişimleri”, Orta Asya ve

Kafkasya’da Güç Politikası, Derleyen M.Turgut Demirtepe, Ankara. USAK, 2008 içinde s.35


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

143

атеистик мафкураси таъсирида қолган ёшларга исломни ўргатишни мақсад қилган бир қанча
ижтимоий ҳаракат ва бирлашмалар ҳам фаолият олиб борган. Булар орасида Туркия диёнат
вақфи (Türkiye Diyanet Vakfı), Исломий билимлар тадқиқот маркази(Islami Ilimler Araştırma
Vakfı), Ҳазрат Акшамсиддин вақфи (Hz Akşemseddin Vakfı, Ilim Yayma Vakfı), Ҳақ йўли
вақфи (Hakyol Vakfı)ларни мисол келтиришимиз мумкин.

1

Туркияда Ўрта осиё давлатлари билан сиёсий. иқтисодий ва маъданий алоқалар ўрнатиш

ва бу алоқаларни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган кўзга кўринарли расмий
ташкилотлар TIKA, TÜRKSOY, ECO, Türk-Pa ҳисобланади. Ўрта Осиё Республикалари ўз
сиёсий мустақилликларига эришганларидан сўнг бу давлатлар билан алоқалар ўрнатган ва
ҳудуддаги давлатлар ва халқларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, маданияти, тарихи, ривож-
ланиш хусусиятларини ўрганган энг илғор ташкилотлардан бири шубҳасиз

TIKA (Türk

Işbirliği ve Kalkınma Ajansı)

ташкилоти ҳисобланади. 1992 йил январ ойида ташкил этилган

ҳозирда 20 давлатда расмий идораси эга бўлган мазкур агентлик туркий халқлар, жумладан
Ўрта Осиё халқлари тарихи ва маданиятини тадқиқ ва тарғиб этиш йўлида самарали фаолият
олиб бормоқда.

2

Турк маданияти ва санъати қўшма идораси (TÜRKSOY)

ташкилоти турк маданияти

ва санъати санъатнинг ривожланиши, Туркия ва турк дунёси тарихи, санъати ва маданиятини
ўргатиш, тарқатиш, тарғиб қилиш бошқа туркий республикалар ўртасида маданий алоқала-
рини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 1993 йил июл ойида Олмаотада Озарбайжон,
Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Туркманистон маданият вазирлари томо-
нидан ташкиллаштирилган “Туркий тилда сўзлашадиган давлатлар вазирларининг III
йиғилиши”да имзоланган шартнома билан ташкил этилган. Таъсис этилгандан сўнг, яна бир
қанча туркий автоном ўлкалар ушбу ташкилотга автоном аъзо сифатида қўшилишди.

Турк

Маданияти ва Санъати Қўшма Идораси

(TÜRKSOY) ташкилоти ҳозиргача турк

маданиятининг муштарак қадриятлари ва тарихий шахсларини тарғиб қиладиган 32 га яқин
китоблар ва нуфузли нашрлар, интеллектуал ва бадиий асарларни тақдим этган бўлиб бу
асарлардан Ўзбекистон тарихи, жумладан советлар даври тарихига оид қимматли маълу-
мотларни олишимиз мумкин.

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, халқ маданиятларини тадқиқ қилиш

ва ривожлантириш бошқармаси ҳузуридаги

“Турк Дунёси Тадқиқотлар Бўлими”

Туркия-

дан ташқарида яшайдиган туркий халқлар тарихи ва маданиятига оид тадқиқотлар ва тегиш-
ли нашрларни амалга ошириш, соҳага оид лойиҳаларни қўллаб қувватлаш фаолияти билан
шуғулланадиган яна бир расмий ташкилот ҳисобланади. Турк Дунёси Тадқиқотлари Бўли-
ми

"Ота юртдан она юртгача турк дунёси

” номли илмий журнални нашр этиб келмоқда.

Туркияда Совет Иттифоқи таркибидаги туркий халқларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисо-

дий ва маданий тарихига оид яратилган диссертациялар, асарлар, илмий мақолаларни жамлаб
таҳлилий ўрганиш Ўзбекистон тарихининг хорижий тарихшунослигида муҳим қадам
ҳисобланади.

Турк тадқиқотчиларининг ишларига тарихшунослик нуқтаи назаридан биринчи марта

Д.Х.Зияева томонидан мурожаат қилинди.

1

Karasar, H.A. Kuşkumbayev, S.: Türkistan Bütünleşmesi, Merkezi Asya’da Birlik Arayışları 1991-2001, Ötüken

Yayınları, Istanbul 2009,s 151

2

Ainur Yerbolayeva, Türkiye’de Orta Asya ile Đlgili Araştırma Yapan Kurumlar, Yüksek Lisans tezi, Istanbul

Üniversitesi? Sosyal Bilimler Enstitüsü, Sosyoloji Anabilim Dalı Istanbul 2009 190 s


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

144

Д.Х.Зияева ўз докторлик диссертациясида

1

ва қатор мақолаларида 1918-1924 йилларда

Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатлари нафақат ватан тарихшунослиги, балки хорижий
тарихшунослик асосида ўрганилган. Лекин, унда 1918-1924 йилларда Туркистон халқлари
ҳаёти ҳақидаги турк тилидаги тадқиқотларга тўхталиб ўтилтсада, ишнинг даврий чегара-
сидан келиб чиқиб Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр тарихшунослиги ёритилмаган.

С.Шодмонова ўзининг докторлик диссертациясида ва қатор илмий асарларида

2

совет

мустамлакачилик даври тарихшунослиги немис ва турк тилидаги илмий тадқиқотлар асосида
таҳлил этилган. Муаллиф илк бор совет мустамлакачиларига қарши кураш масалаларини
немис ва турк тарихшунослиги, хусусан даврий матбуот намуналари асосида совет тарихшу-
нослиги билан қиёсий таҳлил асосида ўрганиб, уларнинг илмий хулосалардаги фарқлар,
манбавий асослари, илмий қарашлардаги ҳамоҳанглик ва тафовутларни кенг ёритган.

Туркий тилдаги тарихшунослик намуналари эса илк бор Тоҳир Қаҳҳорнинг “Ҳур

Туркистон учун”

3

китобида таҳлил этилди.

Ўзбекистон Совет мустамлакачилик даври тарихи, хусусан иккинчи жаҳон урушидан

кейинги тарихий жараёнлар,Совет Иттифоқидаги марказлашган тоталитар тузум ва давлат
томонидан амалга оширилган қатағонлик сиёсати тарихни холисона ўрганишга тўсиқ бўлган.
Шу нуқтаи назардан хорижда, хусусан тарихий илдизи бир бўлган Туркияда Ватанимизнинг
ушбу даврига бағишланган манбалар ва улардаги илмий-ғоявий қарашларни таҳлил этиш,
ўша давр ҳақида ҳиссиётга берилмаган илмий хулосаларга эга бўлишга асос бўлади.

Совет Иттифоқининг тарқалиши ва Ўрта Осиёда мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши

Туркияда бу давлатлар, жумладан минтақада геосиёсий қўними, шунингдек ўзига хос
маданият ва давлатчилик тарихига эга бўлган Ўзбекистон тарихига оид қизиқишнинг оши-
шига ва илмий тадқиқотларнинг ортишига сабаб бўлди. Туркияда Совет Иттифоқи таркиби-
даги туркий халқларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихига оид ёзилган
диссертациялар, асарлар, илмий мақолаларни жамлаб таҳлилий ўрганиш Ўзбекистон тарихи-
нинг хорижий тарихшунослигида муҳим қадам ҳисобланади.

Туркиялик тарихчи олим Фаҳри Солакнинг “Туркистон ва Кавказ библиографияси”

4

номли асари Ўзбекистон тарихига бағишланган турк тилидаги илмий тадқиқот ишлари ва
илмий адабиётлар билан танишиш учун муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилади.

1928 йилдан бошлаб Туркияда Ўрта Осиё ҳақида тадқиқотлар тўғрисидаги маълумотлар-

ни Фахри Солакнинг "Туркистон ва Кавказ" библиографик асаридан кўришимиз мумкин.
Туркияда Ўрта Осиёга оид 1928-йилдан 1960-йилгача фақатгина 43 та диссертация, 213 та
китоб, 325 та мақолалар нашр этилар экан, 1960-1969 йиллар минтақа билан боғлиқ нашрлар
кўпайганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Лекин ҳақиқий сакраш, Фахри Солак таъкидлага-
нидек, 1991-йилда минтақа давлатлари мустақилликка эришган йилларидан бошланади.
"Айниқса олий ўқув юртлари битирувчилари ва магистрлар ўз тадқиқотларида Ўрта Осиё
халқлари ва давлатлари тарихига оид масалаларга урғу беришни бошлади ва бу академик
тадқиқотларнинг сезиларли ўсишига олиб келди. 1990-йилларда мазкур йўналишда 180

1

Зияева Д.Х. Туркистонда миллий озодлик ҳаракати масалалари ХХ аср тарихшунослигида(1916 йил қўзғолони

ва 1918-1924 йиллардаги истиқлолчилик ҳаракати мисолида).: Тарих фанлари илмий даражасини олиш учун
диссертация.- Т.1999.

2

Санобар Ш

. Немис ва турк тарихшунослигида совет мустамлакачилигига қарши кураш масалалари. -

Т.:АБУ МАТБУОТ КОНСАЛТ, 2008. –б.127

3

Қаҳҳор Т

. Ҳур Туркистон учун.- Т.: Чўлпон, 1994. –б.112

4

Fahrı Solak.

Türkistan ve Kafkasya bibliyografyasi.- İstanbul.Türk dünyasi belediyeler birliği yayınları.2007.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

145

докторлик диссертацияси ва 600 дан ортиқ магистрлик диссертацияси тайёрланди. Бу даврда,
энг катта ўсиш мақолалар сонига тўғри келиб 1990-1999 йилларда 4000га яқин чоп этилди.
Илгари давр мобайнида мавзуга оид нашрлар асосан Turancı(Турончи), Türkçü(Туркчи)
миллий ташкилот ва ҳаракатлар томонидан амалга оширилган бўлса, 1992 йилдан минтақа
билан боғлиқ тадқиқотлар сони ва уларга бўлган илмий қизиқиш ҳамда ижтимоий талаб
ортган. Шуниси аҳамиятлики, мустақилликдан кейинги тадқиқотларда нафақат мустақиллик-
дан кейинги давр, балки ундан олдинги, жумладан советлар мустамлакачилиги даврида Ўрта
Осиё халқлари тарихи ўрганилган.

1-Жадвал. Туркияда 1928-2007 йиллар оралиғида Ўрта Осиёга оид амалга

оширилган илмий тадқиқотлар

1928-
1939

1940-
1949

1950-
1959

1960-
1969

1970-
1979

1980-
1989

1990-
1999

2000-
2007

Жами

Диссерта-
циялар

19

16

8

170

251

129

783

164

1540

Китоблар

60

79

74

124

247

343

1.185 595

2.707

Мақолалар

44

81

200

488

465

1.090 3931

1958

.257

Жами

123

176

282

782

963

1562

5899

2717

12504

2-Жадвал. Туркияда 1928-2007 йиллар оралиғида Ўрта Осиё тарихига бағишланган

диссертацияларнинг таснифи

Номзодлик диссертациялари

8

Докторлик диссертациялари

262

Магистрлик диссертациялари

786

БМИ(Битирув малакавий иши)

484

Жами

1540


Ўзбекистоннинг 1945-1991 йиллардаги тарихи Туркиядаги кўплаб тарихий тадқиқот

ишларида ўрганилган. Жумладан, Кара Фусун, Зокир Чотаев, Гунеш Ҳокан, Игре Фелиз,
Меҳмет Халил, Онай Яшарларнинг докторлик диссиртациялари

1

, Атмaжа Шадуман, Ченгиз

Сердар, Челеби Эржан, Tекинже Мевлут, Улашов Тура, Яман Филиз, номзодлик диссерта-
циялари

2

, Айхан Бекир, Эрдал Чавдар, Сидика Гўк, Дурсун Гўндоғду Таҳирларнинг магистр-

1

Kara, Füsün

, Özbekistan tarihi (1917-1991), Doktora tezi, Fırat Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Elaziğ, 1990,

190 s;

Chotayev, Zakir

, Eski Sovyet Topraklarinda Şıddet ve şıddete karşı kuvvet kullanma politikalarının uluslararası

hukuk açısından (Orta Asya ve Kafkaslar örneği). Doktora tezi, Ankara ünversitesı, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara,
2006 ,304 s;

Güneş, Hakan

, Post sovyet Kazakıstan, Kırgızıstan ve Özbekistan’da sıyasal konsolidasyon ve

mobilizasyon örüntüler, Doktora tezi, Marmara ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, İstanbul, 2005 ,280 s,;

Onay,Yaşar

, Tarihte ve günümüzde Rusyanın Orta Asya siyasetleri, Doktora tezi, İstanbul Ünversitesi, Sosyal bilimler

Enstitüsü, İstanbul, 1995,;

İrge, Filiz

, SSCB’de Gorbaçov liderliğinde başlayan radikal reform haraketlerinin nedenleri,

Reform hedefleri-uygulanışı ile Doğu blokunda, Sovyet Cumhurıyetleri’nde ve uluslararası alanda etkileri-sonuçları,
Doktora tezi, İstanbul Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, İstanbul, 1995;

Leylak, Mehmet Halil,

Orta Asya ve

Kafkaslar’da turklerin demografık yapısı (XX.yüzyil), Doktora tezi, Ankara Ünversitesi, 1998

2

Atmaca Şaduman

, Sosyalist sistemınde tarımın vergilendirilmesi (Sovyet deneyimi) Yüksek lisans tezi, Uludağ

Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Bursa, 1991,104;

Çingiz Serdar

, 1945-1980 arası Türk-Sovyet ilişkleri, Yüksek

lisans tezi, Gazi Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 1990, 134 s;Çelebi, Ercan, Yaş Türkistan dergisi’ne


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

146

лик ишларида

1

ўрганилаётган даврдаги Ватанимиз тарихига оид ижтимоий сиёсий ва

маданий жараёнлар Ўрта Осиёнинг бошқа Республикалари билан боғлиқликда ўрганилган.

Хусусан, Кара Фусун ўзининг “1917-1991 йилларда Ўзбекистон тарихи” мавзусидаги

докторлик диссертациясида

2

Ватанимизнинг 1917-1991 йиллардаги географияси, иқлими ва

табиати, демографик хусусиятлари, маъмурий тузилишини ёритиш билан бирга 1917 йил
октябр инқилобидан то 1991 йил Ўзбекистон ўз сиёсий мустақиллигини қўлга киритишигача
бўлган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлар, ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий
ҳаракатлар тарихини баён этган.

Кара Фусун диссертациясининг сўз бошисида йиллар давомида Чор Россияси томонидан

моддий, маънавий, табиий, иқтисодий бойликлари билан мустамлака қилинган ўзбек халқи-
нинг 1917 йил октябр инқилобидан кейин ҳам, ўз Она Ватанларида қабоҳат ва ғайриинсоний
муносабатларга учраганлари, ишонч ва эътиқодларидан, ўз табиий ва иқтисодий имко-
ниятларидан маҳрум бўлиб истибдод тобеъси бўлганларини ёзади. Кара Фусун диссерта-
циядаги асосий ғоя мустақилликдан олдинги мустабид тузум даврида ўзбек халқи бошдан
кечирган тобеълик натижаси ўлароқ моддий, маънавий йўқотишларни илмий асослашдан
иборатдир. Унда ўзбек халқинининг ўз эътиқодидан, миллий маънавиятидан маҳрум этишга
бўлган ҳаракатлар илмий далиллар асосида фош этилиб кескин қораланган. Жумладан,
комунистик мафкура томонидан “эскилик сарқити” деб 10000дан ортиқ тарихий меъморий
обида бутунлай йўқ қилингани келтириб ўтилган. Муаллиф ўз қарашларида мустабид тузум
даврида Ватанимиз тарихи ҳақида ҳаққоний холисона ёндошган бўлсада, бу даврдаги инкор
этилмас баъзи жиҳатлар ёритилмаган. Жумладан, Иккинчи жаҳон урушида ўзбек халқининг
жасорати ва ғалаба йўлидаги фидокорона хизмати ҳақида маълумотлар учрамайди.

Бугунги замонавий тарихшуносликда туркиялик таниқли тарихчи олим Меҳмет Сарай-

нинг “Ўзбек турклари тарихи”

3

китобида ҳам ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги Ўзбекистон

тарихи ёритилган бўлиб, илмий-оммабоп асар тарзида ёзилгани учун тарихий жараёнлар,
воқеалар ҳақида умумий тасаввур беради. Тарихий жараёнларни баён этишда, талқин этишда
маҳаллий шарт-шароитлар ҳисобга олинмаган.

Хулоса

. Мавзуга қўйдагича хулоса қилиш мумкинки, Туркияда Ўзбекистон тарихини

ўрганишга бўлган илмий қизиқиш юқори бўлишига қарамай иккинчи жаҳон урушидан
кейинги дунёдаги сиёсий мафкуравий жараёнлар ва бунда Туркия ва Совет Иттифоқининг
тутган позицияси илмий тадқиқотларга тўсқинлик қилган.

göre Türkistan milli mücadelesi, Yüksek lisans tezi, Gazi Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 2000, 267 s;

Tekince Mevlüt

, Rusya Federasyonu’nun Orta Asya polıtıkaları ve Çarlık ve SSCB dönemi uygulamalarınınbu

politikalara yansıması, Yüksek lisans tezi, Gazi ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 1997 ,93s; Ulaşov
Türe,Türkıye ve Özbekistan’da öğretmen yetiştirme, Yüksek lisans tezi, Hacettep Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü,
Ankara, 1995, 53 s;

Yaman, Filiz

, 1945-1980 dönemi Türk Sovyet ilişkeleri, Yüksek lisans tezi, İstanbul Ünversitesi,

Sosyal bilimler Enstitüsü, İstanbul, 1988, 103 s;

1

Ayhan, Bekir

, Rus idaresinde Orta Asya, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul,

1971;

Cebeci, Erdal

, Rus idaresinde Orta Asya, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü,

İstanbul, 1971;

Çavdar, Sıdıka

, S., Özbek Tarıhı hakkında bibliyografya denemesi, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi,

Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul, 1982;.

Gök, Dursun

, Türkistan tarihi, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi,

Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul,1972;

Gündoğdu, Tahir

, Özbekistan Sovyet sömürgeciliğine dair bir makale,

Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul.1972

2

Kara, Füsün

. Özbekistan tarihi (1917-1991). Doktora tezi, Fırat Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Elaziğ, 1990

3

Mehmet Saray.Özbek türkleri tarihi. İstanbul. 1993. s.46


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

147

Мустақилликдан кейин Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига бағишланган илмий

тадқиқотлар ва мазкур тадқиқотларни қўллаб қувватловчи давлат ва нодавлат ташкилотлар, илмий
муассасалар, фондлар, сиёсий институтлар сони илмий тадқиқот натижаларининг сони ошган.

Ўрганилган масала бўйича турк тилидаги илмий тадқиқотларда баён этилган илмий

қарашларда советлар юритган мустамлакачилик сиёсатини қоралаш билан бирга, Ўзбекистон
ва советлар мустамлакасидаги туркий халқларининг истиқлол учун олиб борган мардона
кураши улуғланади. Бундан ташқари мураккаб сиёсий босим остида яшаган халқлар ўз
миллий маънавиятини, дини, она-тили, миллий ўзлиги, тарихий хотира ва қадриятларини
асраш йўлидаги йуқотишлари, охир оқибат курашлар самараси ўлароқ истиқлол неъматига
эришиш тарихи хорижий тарихшуносликда, хусусан турк тарихчилари асарларида қандай акс
этганини аниқлаш ҳам тарихий ҳақиқатларни тиклаш, ҳам ватанимиз тарихшунослигидаги
жумбоқли саволларга жавоб топиш нуқтаи назаридан ғоят аҳамиятлидир.

ЧИҒАТОЙ УЛУСИ БОШҚАРУВИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ

БЕКМУРАДОВ САНЖАР

Ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Мўғул аёлларининг жамиятдаги сиёсат, иқтисодиёт ёки дин каби турли соҳаларида

фаол иштирок этиши империянинг барча ҳудудларида ХII асрнинг охиридан тортиб ХIV асрга қадар
кузатиш мумкин. Ушбу ҳудудларнинг аксариятида аёлларнинг жамият учун аҳамияти регент
сифатида намоён бўлган.

Ҳудди шундай, Мўғуллар ҳукмронлиги ва унинг кенгайиши чўққисида Чиғатой улуси Ўргина Хотун

исмли аёл томонидан бошқарилган. Шу сабабдан, XIII асрда бу аёлнинг ҳокимият ва бошқарувга
кўтарилиши, хонликдаги аҳамияти хусусидаги таҳлиллар ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади бўлиб,
Ўргина хусусида маълумот берувчи ёзма манбалар, нашрлар ва тадқиқотлар асосидаги қарашлар
билан хулосалар қилинади.

Чиғатой вафотидан сўнг улуснинг тарихи қироллик оиласининг турли аъзолари ўртасидаги

тартибсизликлар ва қарама-қаршиликлар билан тавсифланган. Тахт учун бўлган курашлар
аввалидан улус тақдирига таъсир эта бошлаган. Шундай тиғиз бир вазиятда улуснинг ҳукмдори
сифатида Ўргина (1251-1260) сиёсий бошқарувда пайдо бўлган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича
улус асосчиси билан Ўргина ўртасида жуда яқин алоқалар бўлиб, Чиғатой уни севимли набираси
Қора-Хулагу билан унаштириш мақсадида Марказий Осиёга олиб келтирган. Чиғатойнинг ўз
меросхўрини айнан Ўргинага уйлантиришга бўлган қизиқиши, унинг оилавий келиб чиқишига назар
ташланганда янада равшан бўлади. Бинобарин, уларнинг ўзаро никоҳлари, Чиғатой авлодининг
Ойрат қабиласи ҳамда Чингизийлар ўртасида кенгроқ иттифоқини мақсад этган эди.

Гарчи дастлабки йилларда Ўргинанинг бошқаруви тўғрисида маълумотлар етарли бўлмаса-да,

улус тарихида содир бўлаётган сиёсий ҳолатлар 1250 йилларнинг иккинчи ярмида манбаларда зикр
этила бошланди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов