Узбекистан – Турция: новый этап стратегического сотрудничества

CC BY f
174-177
23
2
Поделиться
Назаров, А. (2020). Узбекистан – Турция: новый этап стратегического сотрудничества. Восточный факел, 2(2), 174–177. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14895
Алишер Назаров, Ташкентский государственный институт востоковедения

к.т.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной  научной  статье  проанализированы  отношения  между  республиками Узбекистан  и  Турция.  Корни  сотрудничества  между  двумя  странами,  основанные  на  принципах взаимной  дружбы  и  братства,  уходят  далеко  в  прошлое  и  играют  важную  роль  в  развитии эффективного стратегического партнерства. Рассмотрены  вопросы  и  перспективы  развития  взаимовыгодного  сотрудничества  в  политической, торгово-экономической  и культурно-гуманитарной  сферах.  В частности,  отмечается, что дружественные отношения между лидерами двух стран, регулярные встречи придают большой импульс развитию взаимного сотрудничества. Особое  внимание  уделяется  изучению  достижений  и  опыта  Турции  в  области  экономики, промышленности,  текстиля  и  туризма,  реализации  взаимовыгодных  проектов  между  предпринимателями двух стран, которое положит начало новому этапу развития сотрудничества. По-прежнему  существуют  неиспользованные  возможности  для  сотрудничества  между  двумя странами  в  области  промышленности,  сельского  хозяйства,  транспорта,  науки  и  образования, здравоохранения и многих других, которые одинаково выгодны как для Узбекистана, так и для Турции.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

178

ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКИЯ: СТРАТЕГИК

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

НАЗАРОВ АЛИШЕР

PhD, ТДШУ

Аннотация. Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги мунос-

абатлар таҳлил қилинган. Айниқса, ўзаро дўстлик ва биродарлик тамойилига асосланган икки
мамлакат ҳамкорлигининг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалиши ҳам самарали стратегик
шерикчилик муносабатлари ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлаётганига тўхталиб ўтилган.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли

ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва истиқболлари кўриб чиқилган. Жумладан, мақолада
икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар,
самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бераётганлиги қайд этилган.

Туркиянинг иқтисодиёт, саноат, тўқимачилик ва туризм соҳаларида эришган ютуқлари ва

тажрибасини ўрганиш, икки давлат ишбилармонлари ўртасида ўзаро истиқболли лойиҳаларни ҳаётга
татбиқ этиш ҳамкорлик ривожининг янги босқичини бошлаб беришига алоҳида эътибор қаратилган.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар

мавжуд бўлиб, бунда саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, фан-таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа
кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркия учун бирдек манфаатли
эканига урғу бериб ўтилган.

Таянч сўз ва иборалар: ташқи сиёсат, иқтисодиёт, дўстлик, биродарлик, стратегик ҳамкорлик,

туризм, маданият, савдо-сотиқ, саноат, қишлоқ хўжалиги.

Аннотация. В данной научной статье проанализированы отношения между республиками

Узбекистан и Турция. Корни сотрудничества между двумя странами, основанные на принципах
взаимной дружбы и братства, уходят далеко в прошлое и играют важную роль в развитии
эффективного стратегического партнерства.

Рассмотрены вопросы и перспективы развития взаимовыгодного сотрудничества в поли-

тической, торгово-экономической и культурно-гуманитарной сферах. В частности, отмечается,
что дружественные отношения между лидерами двух стран, регулярные встречи придают большой
импульс развитию взаимного сотрудничества.

Особое внимание уделяется изучению достижений и опыта Турции в области экономики,

промышленности, текстиля и туризма, реализации взаимовыгодных проектов между предприни-
мателями двух стран, которое положит начало новому этапу развития сотрудничества.

По-прежнему существуют неиспользованные возможности для сотрудничества между двумя

странами в области промышленности, сельского хозяйства, транспорта, науки и образования,
здравоохранения и многих других, которые одинаково выгодны как для Узбекистана, так и для Турции.

Опорные слова и выражения: внешняя политика, экономика, дружба, солидарность, стратеги-

ческое сотрудничество, туризм, культура, торговля, промышленность, сельское хозяйство.

Аbstrаct. The present article aims to analyze relations between the republics of Uzbekistan and Turkey.

The roots of cooperation between the two countries, being based on the principles of mutual friendship and
brotherhood, go far into the past and play an important role in developing an effective strategic partnership.

Issues and prospects for the development of mutually beneficial cooperation in the political, trade,

economic, cultural and humanitarian spheres were also considered. In particular, it is noted that friendly
relations between the leaders of the two countries give a great impetus to the development of mutual
cooperation.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

179

Studying the achievements and experience of Turkey in the fields of economy, industry, textile industry

and tourism, the implementation of mutually beneficial projects between entrepreneurs of the two countries
will usher in a new stage in the development of cooperation.

There are still unused opportunities for cooperation between the two countries in the fields of industry,

agriculture, transport, science and education, healthcare and many others, which are equally beneficial for
Uzbekistan and Turkey.

Keywords аnd expressions: foreign policy, economics, friendship, solidarity, strategic cooperation,

tourism, culture, trade, industry, agriculture.

Мамлакатимизда мустақилликка эришилган илк кунлардан бошлаб ҳар томонлама пухта

ўйланган, изчил ташқи сиёсат юритиб келинмоқда. Ушбу ташқи сиёсат замирида халқимиз-
нинг кўп асрлик тарихи, маданияти, анъана ва қадриятлари, эзгу орзу-интилиш ва манфаат-
лари мужассам. Айниқса, сўнгги йилларда кузатилаётган ўзгариш ва жараёнлар, янгича ёнда-
шув ва дадил қадамлар ташқи сиёсатимизда ҳам янги саҳифа очилишига замин яратмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа

очилди. Бунда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғоннинг сиёсий
иродаси, қатъияти муҳим асос бўлди. Яъни икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона
алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик
ривожига катта туртки бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, Туркия Республикаси Ўзбекистон ташқи сиёсатида алоҳида ўринга

эга мамлакат. Буни қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, ушбу мамлакат
дунёдаги 200дан ортиқ мамлакатлар ичида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақил-
лигини биринчи бўлиб тан олган ва дунё харитасида янги давлат сифатида эътироф этилиши
билан боғлиқ муҳим жараённи бошлаб берган. Иккинчидан, ўзбек ва турк халқларини азалий
дўстлик, биродарлик ва қардошлик ришталари боғлаб туради. Ҳар икки халқ ҳам туркий
тилда сўзлашувчи бўлиб, уларнинг маданияти, дини ва урф-одатлари бир-бирига жуда яқин.

Туркия Осиё ва Европа қитъалари кесишган нуқтада жойлашган, маъмурий-ҳудудий

тузилишига кўра унитар давлат, бошқарув шаклига кўра эса президент – парламент республикаси
ҳисобланади. Конституцияга мувофиқ, Туркия Республикаси демократик, дунёвий ва социал-
ҳуқуқий давлат бўлса-да, аҳолисининг деярли 95 фоизини ислом динига эътиқод қилувчилар
ташкил этганлиги боис, бу ерда ислом динига ҳурмат анча юқори экани кузатилади.

Туркия турли соҳаларда, ўрнак бўлса арзигулик даражада ривожланган мамлакат, ўзининг

иқтисодий қудратига кўра у дунёда кучли Йигирмалик гуруҳи (G20) давлатларидан биридир.
Бундан атиги ярим аср олдин анча қолоқ аграр мамлакат ҳисобланган Туркия ҳозирги кунга
келиб, тобора индустриаллашиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Мамлакатда 81 провинция мавжуд. Аҳоли сони айни пайтда 81 миллион нафар. Аҳолиси

кўплиги бўйича Истанбул (16 миллионга яқин), Анқара (5 миллион 445 мингдан зиёд), Измир
(қарийб 4 миллион 300 минг), Бурса (3 миллион атрофида), Анталия (2 миллион 400 минг
нафардан ортиқ) шаҳарлари олдинги ўринларда туради.

Истанбул Европа ва Осиёни бир-бирига боғлаб турувчи, мамлакат тарихида, иқтисодий,

ижтимоий-маданий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи шаҳар ҳисобланади. Савдо-сотиқ, саноат
юксак даражада ривожланган. Мисол учун, Туркия савдо соҳаси ҳажмининг қарийб 30 фоизи
ушбу шаҳар ҳиссасига тўғри келади.

1

1

Халқ сўзи, 2018 йил 27апрель.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

180

Йирик бизнес ва саноат марказлари мавжуд. Бир қанча хусусий банклар, фирмалар,

машҳур телеканаллар, таҳририятларнинг бош офиси шу ерда жойлашган. Тарихий
масканлари, ёдгорликлари кўплиги, денгиз соҳили, юқори даражали сервис хизмати туфайли
Истанбул бутун дунёдан туристлар эътиборини жалб қилади. Ҳар йили ўртача 7-9 миллион
нафар атрофида хорижлик сайёҳлар ташриф буюради.

Мамлакат иқтисодиётида саноатнинг улуши 28 фоизни, қишлоқ хўжалиги 15, қурилиш 6,

хизматлар 51 фоизни ташкил этади. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида қайта
ишлаш саноати энг катта улушга эга. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари
ҳам саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Тўқимачилик,
кончилик, озиқ-овқат, кимё, фармацевтика соҳалари, энергетика, металлургия, кемасозлик,
автомобилсозлик ва электр маиший товарлар ишлаб чиқариш тараққий этган. Айниқса,
туризм динамик тарзда ривожланаётган тармоқ ҳисобланади.

Туркиянинг юқорида келтириб ўтилган жабҳалардаги ибратли ютуқларини ўрганиш,

ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш йўлида олиб борилаётган
ислоҳотларда ушбу мамлакатнинг илғор тажрибасидан фойданиш ва турк тадбиркорлари
ҳамда компанияларининг сармояларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган, икки томон
учун ҳам манфаатли бўлган турли қўшма лойиҳаларга жалб қилиш мамлакатимизнинг
миллий манфаатларига тўлиқ мос тушади.

Ўз навбатида, Туркия ташқи сиёсатида Ўзбекистон минтақада муҳим ўрин тутади.

Юртимиз бугунги кунда Анқаранинг Марказий Осиёдаги энг асосий шерикларидан бири
ҳисобланади. Диёримизнинг улкан бозори, тобора либераллашиб бораётган иқтисодиёти,
қулай инвестициявий муҳити, тарихий шаҳарлари, муқаддас диний қадамжолари Туркияда
катта қизиқиш уйғотмоқда. Демак, ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ҳар икки томон ҳам
манфаатдор бўлиб, бу эса ўзаро муносабатларнинг истиқболи порлоқ эканидан далолатдир.

Рангли металлар ва улардан тайёрланадиган буюмлар, мева-сабзавот, хизматлар, азот

ўғитлари, нефтни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар мамлакатимизнинг Туркияга
чиқарилаётган экспорт товарлари асосини ташкил этади. Ўз навбатида, мамлакатимиз
пардоз-андоз буюмлари, турли механик ва электрон ускуналар, пластмасса ва улардан
тайёрланадиган маҳсулотлар, тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари, тери ошлаш
ва бўяш воситаларини импорт қилади.

1

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мамлакат-

ларимиз ўртасида 1996 йилда имзоланган Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги
шартнома, савдо, иқтисодиёт, транспорт, туризм, маданият, шунингдек, терроризм ва
наркоманияга қарши курашиш бўйича жами 88 та ҳужжат ташкил этади. Улардан 52 таси
давлатлараро ва ҳукуматлараро, 15 таси идоралараро ва 21 таси бошқа йўналишдаги
(маданият марказлари, олий ўқув юртлари ҳамкорлиги ва бошқалар) ҳужжатлардир.

2016 йил ноябрь ойида Режеп Таййип Эрдўғоннинг Самарқандга ташрифи, 2017 йил май

ойида Пекинда ўтказилган “Бир макон, бир йўл” форумида, сентябрь ойида Остона шаҳри
мезбонлик қилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича саммити
ҳамда 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида Ўзбекистон ва
Туркия раҳбарлари икки томонлама алоқалар истиқболлари тўғрисида фикрлашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябрь

кунлари Туркияга давлат ташрифи икки томонлама дўстона муносабатларда янги даврни

1

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-turkiya-zaro-ishonch-va-d-stlikka-asoslangan-amkor-01-05-2018


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

181

бошлаб берди. Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлиги-
нинг мавжуд ҳолати ва истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар. Имзоланган Қўшма
баёнот ўзаро ҳамкорликни стратегик шериклик даражасига олиб чиқишда муҳим ҳужжат
бўлди. Ушбу ташриф доирасида мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба давлатлараро
муносабатларда мутлақо янги ташқи сиёсат институти – олий даражадаги Стратегик
ҳамкорлик кенгаши ташкил этилиб, ўзаро алоқаларда янги саҳифаси очилди.

1

Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида олиб боради.

Сиёсат, хавфсизлик ва мудофаа, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, туризм, энергетика, транс-
порт ва транзит, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, маданият, таълим, фан ва техника,
инновациялар, соғлиқни сақлаш ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни
ривожлантириш стратегиясини белгилайди.

Унинг биринчи йиғилишида саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, фан-таълим, соғлиқни

сақлаш каби кўплаб соҳаларда муштарак лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама
этилди. Туркиялик ишбилармон доира вакилларининг фикрига кўра, олий даражадаги Стратегик
ҳамкорлик кенгаши мамлакатларимиз муносабатлари тарихида ҳали кузатилмаган руҳда ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Туркияга давлат ташрифи давомида ушбу

мамлакат парламенти – Буюкмиллат мажлисида ҳам бўлган эди. Туркия парламентида кечган
муҳим мулоқотлар жараёнида икки давлат парламентлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш,
парламентларнинг қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати шакллари бўйича ўзаро
тажриба алмашиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилганди. Мазкур ташриф арафасида
“Ўзбекистон – Туркия” парламентлараро дўстлик гуруҳи тузилиб, Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик
тўғрисида меморандум имзоланганди. Бугунги кунда жаҳон сиёсатида парламентлар ўртасидаги
алоқалар тобора юксалиб бораётганини эътиборга олсак, мазкур меморандум тарихий аҳамиятга
эга, десак асло муболаға бўлмайди. Зеро, Ўзбекистон ва Туркия парламентлари ўртасида ўзаро
мулоқотни жонлантириш икки мамлакатнинг ҳамкорлик алоқаларини юқори босқичга олиб
чиқишга, хусусан, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, инвестициявий ҳамда технологик,
маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни
ҳаётга тўлиқ жорий этишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўтган уч йилда алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Президентларнинг

7 марта учрашуви ўтказилди. Олий даражадаги учрашув ва музокараларда мамлакатларимиз
ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу
икки мамлакат ишбилармон доиралари учун қулай шароит яратиш, инвестиция муҳитини
яхшилаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини
амалга ошириш каби кўплаб йўналишларда ўз аксини топмоқда.

Ўтган йили сентябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди. Ўзбекистоннинг
мазкур ташкилотга қўшилишини барча туркий мамлакатлар, аввало, Туркия Республикаси
фаол қўллаб-қувватлади. Шу тариқа мамлакатларимиз учун яна бир халқаро тузилма дои-
расида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик учун янги имкониятлар пайдо бўлди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Туркий кенгашнинг Бокуда ўтган еттинчи саммити

олдидан Тошкентда Туркий тилли давлатлар ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвести-
ция форуми ташкил этилди.

1

Халқ сўзи, 2020 йил 26 февраль.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

182

Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли дўстона муносабатлар изчил ривожланмоқ-

да. Барча даражадаги мулоқотлар фаоллашди. Ўзбекистон ва Туркия халқаро ташкилотлар
доирасида бир-бирини доимий қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жумладан, БМТ, Ислом ҳам-
корлик ташкилоти каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам самарали ҳамкорлик йўлга
қўйилган. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича томонларнинг пози-
циялари бир-бирига ўхшаш ва яқин.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли. Мамлакатимизнинг

бозори, тобора эркинлашаётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити Туркиянинг қизи-
қишига туртки бўлмоқда. Ушбу мамлакатнинг ривожланган саноати, транспорт коммуникация-
лари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги ва туризм салоҳияти Ўзбекистон учун ҳам манфаатли.

Ҳудудлараро алоқалар жадал тус олди. Тошкент ва Анқара, Самарқанд ва Истанбул

ўртасида амалий ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Туркия Ўзбекистоннинг муҳим савдо шерикларидан биридир. Кейинги йилларда қулай

инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити самарасида турк бизнеси вакиллари юртимиздаги
фаолиятини кенгайтирди. 2019 йилда ўзаро савдо ҳажми 2,5 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Айни пайтда Туркия билан 500 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга

оширилмоқда. Бундан уч йил олдин ушбу рақам 20 миллион долларни ҳам ташкил қилмаган.
Ўтган йилнинг ўзида қўшма ширкатлар салкам 500 тага кўпайиб, қарийб 1 минг 300 тани
ташкил этмоқда.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Жумладан, 2019 йилда автомобилда юк

ташиш 33 фоизга, темир йўлда 17 фоизга, ҳаво қатновлари орқали 42 фоизга ошди.

1

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Туркия ҳукуматлараро комиссияси

иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ҳудудлар ва тармоқлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳ-
камлашга кўмаклашмоқда. Айни пайтда икки мамлакатда харидоргир бўлган юқори қўшимча
қийматли маҳсулотларни етказиб бериш, узоқ муддатли инвестициявий ҳамкорликни
ривожлантириш орқали ўзаро савдо ҳажмини муттасил ошириб бориш ва диверсификация
қилиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Туркия ўзининг ривожланган тўқимачилик саноати билан ҳам маълуму машҳур.

Мамлакатимизда Туркиянинг етакчи компаниялари билан тўқимачилик корхоналарини таш-
кил этиш ва етиштирилаётган пахтани тўлиқ қайта ишлаб, тайёр маҳсулот учун сертифи-
катлашни жорий этиш ва жаҳон бозорига йўналтириш мўлжалланмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда маданий-

гуманитар тадбирлар, турли фестиваллар муҳим ўрин тутади. 2016 йил июнь ойида Анқарада
Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Туркия маданияти ва санъати вакиллари
Самарқандда ўтадиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида мунтазам иштирок
этиб келмоқда. Шунингдек, турк амалий санъати ва фольклори намояндалари юртимизда илк
бор ўтказилган Халқаро мақом санъати анжумани, Ҳунармандчилик фестивалида ҳам ўз
санъати ва маданияти намуналарини тақдим этди.

Ўзбекистонда 1993 йилдан буён Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги

(ТИКА)нинг ваколатхонаси фаолият юритиб, ушбу агентлик томонидан амалга оширилаёт-
ган саъй-ҳаракатлар ҳам юксак эътирофга муносиб. Ўтган давр мобайнида агентлик тиббиёт
ва таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш, қишлоқ

1

https://uza.uz/oz/politics/-zbekiston-turkiya-oliy-darazhadagi-strategik-amkorlikning-ya-20-02-2020


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

183

хўжалиги ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган қатор лойиҳа-
ларнинг ҳаётга татбиқ этилишида фаоллик кўрсатди.

Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим соҳаларида, етакчи тадқиқот марказлари ўртасида

тажриба алмашиш ҳамда профессионал кадрлар тайёрлаш борасидаги ҳамкорлик ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Бу борада ўтган йили Бухоро давлат тиббиёт институтида халқаро факультет
ташкил этилиб, 131 талаба ўқишга қабул қилинганини қайд этиш ўринли. Туркия билан
ҳамкорликда бундай қўшма таълим даргоҳларини кўпайтириш, ҳудудларда тиббиёт
даражасини ошириш ва аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббий
туризмни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Туркиялик фуқаролар учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий этилгани ва юртимизда

зиёрат туризмига қулай шароитлар яратилаётгани, Самарқанд – Истанбулйўналиши бўйича
қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилганлиги сайёҳлар оқимининг кўпайишига сезиларли
таъсир кўрсатди. Бугунги кунда Истанбулдан Тошкент ва Самарқандга парвозлар амалга
оширилмоқда. Келгусида Бухоро шаҳрига ҳам парвозлар режалаштирилган. Ўтган йилнинг
ўзида 64 минг туркиялик сайёҳ мамлакатимизга ташриф буюрди.

1

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон ва Туркия инсонпарварлик, бағрикенглик,

дўстлик ғояларига содиқ қолган ҳолда давлатлараро муносабатларни самарали ривожлантир-
моқда, ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларида қарашлар ва ёндашувлар
бирлигини,айниқса, ҳозирги кундаги мураккаб шароитларда бир ёқадан бош чиқарган ҳолда
намоён этиб, ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтармоқдалар ва узоқ муддатли
стратегик шерикчилик асосини мустаҳкамламоқдалар.

1

Халқ сўзи, 2020 йил 26 февраль.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов