Пример из сборника древнеиндийских сказок

CC BY f
3-9
11
1
Поделиться
Мухибова, У. (2020). Пример из сборника древнеиндийских сказок. Восточный факел, 3(3), 3–9. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14898
Ульфатхон Мухибова, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная  статья  посвящается  переводу  на  узбекский  язык  двух  индийских  сказок  из сборника  “Веталопанчовиншати”  (“25  рассказов  Веталы”).  В  нем  описывается  образ  доблестного  и мудрого царя Викрама, получившего глубокое признание своего народа еще при жизни. В данной статье предоставляется перевод двух сказок из вышеуказанного сборника и краткая информация о произведении.  Царь Викрам правил Ужжайном в Западной Индии и отличался справедливостью и любовью к своему народу, обладал острым умом и проницательностью, непобедимой храбростью и мужеством, считался правителем-новатором, создавшим новую эру, отсчет которой начинается с 57 г. до н.э. Викрам  жил  в  1  веке  до  н.э.  и  в  истории  остался  как  самый  мудрый  царь,  о  котором  было создано множество сказок, отражающих острый ум и проницательность правителя, и дошедших до нас в виде двух сборников.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

3

¥ИНД АДАБИЎТШУНОСЛИГИ

ҚАДИМГИ ҲИНД ЭРТАКЛАРИ ТЎПЛАМИДАН НАМУНА

МУҲИБОВА УЛФАТХОН

филология фанлари доктори. профессор, ТДШУ

Аннотация. Ушбу мақола қадимий ҳинд эртаклари таржимасига бағишланган. Ўзбек тилига

ҳали таржима қилинмаган “Веталопанчовиншати” (“Веталанинг 25 ҳикояси”) номли тарихий
шахс, адолатли Викрам шоҳнинг донишмандлиги ва мардлигига бағишлаб халқ орасида яратилган
эртаклар мана шу тўпламга жамланган. Ушбу тўмламдаги икки эртакнинг таржимаси ва асар
ҳақида маълумот берилмоқда.

Викрам шоҳ аслида, Ҳиндистоннинг Ужжейн шоҳлигининг подшоҳи бўлган ва ўзининг адолати

ва инсонпарварлиги билан, янгиликларни кўп яратгани, халқ меҳрини қозонгани билан ажралиб
туради. У ҳинд жамиятида, ҳаттоки, у янги эрага, санага асос солган ва у сана бизнинг эрамиздан
57 йил илгари юради.

Викрам мелоддан аввалги 1 асрларда яшаб ўтган ва тарихда у ўзининг донишмандлиги билан ном

қолдирган. Шу боис унинг номи билан боғлиқ эртаклар халқ орасида жуда кўп яратилган ва улар
икки йирик тўламга жамланиб бизгача етиб келган.

Қуйида мана шу шоҳнинг донишмандлигини кўрсатувчи эртаклардан иккитасининг таржимаси

келтирилади.

Таянч сўз ва иборалар: Викрам, ветала, ужжейн, мурда, монгол, сеҳрли, донишманд, зукко, мард.
Аннотация. Данная статья посвящается переводу на узбекский язык двух индийских сказок из

сборника “Веталопанчовиншати” (“25 рассказов Веталы”). В нем описывается образ доблестного и
мудрого царя Викрама, получившего глубокое признание своего народа еще при жизни. В данной статье
предоставляется перевод двух сказок из вышеуказанного сборника и краткая информация о произведении.

Царь Викрам правил Ужжайном в Западной Индии и отличался справедливостью и любовью к своему

народу, обладал острым умом и проницательностью, непобедимой храбростью и мужеством, считался
правителем-новатором, создавшим новую эру, отсчет которой начинается с 57 г. до н.э.

Викрам жил в 1 веке до н.э. и в истории остался как самый мудрый царь, о котором было

создано множество сказок, отражающих острый ум и проницательность правителя, и дошедших
до нас в виде двух сборников.

Опорные слова и выражения: Викрам, ветала, ужжейн, мервец, мангол, вольшебный, умный,

догадливый, герой.

Abstract. This article is devoted to the translation into Uzbek of two Indian fairy tales from the

collection Vetalapanchavimshati (25 talеs of the Vetala). It describes the image of the valiant and wise
King Vikramaditya who received deep recognition from his people during his lifetime. This article provides
a translation of two fairy tales from the above collection and gives brief information about the work.

The King Vikrama who ruled Ujjain in the West India distinguished by justice and the love of his

people, had a keen mind and shrewdness, invincible bravery and courage, and was considered the ruler -
innovator created a new era the Vikrama Samvat which began in 57 BCE.

Vikrama lived in the 1st century BC and stayed in the history as the most wise king, many tales was

created that reflect the wit and acumen of the ruler, and extant in two collections.

Keywords and expressions: Vikram, vetala, uzhzheyn,

mangol,

smart, quick-witted, hero.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

4

Кириш.

Халқ оғзаки ижодида, одатда, тўқима образлар, воқеалар, ҳодисалар, халқнинг

орзу-умидлари, турли тасаввурлари акс этади. Ундаги образлар, хоҳ у инсон бўлсин, хоҳ
ҳайвон, асосан типиклаштирилган бўлади. Халқ оғзаки ижодига мансуб ҳар қандай асарда
миллатнинг фахри бўлган, халқ орзу қилган қаҳрамонлар, персонажлар, характерлар яра-
тилади ва мана шу образ, воқеа ва ҳодисалар замирида шу миллатга хос бўлган энг муҳим
жиҳатлар, миллий қадриятлар ўз аксини топади. Бироқ эртакларда тарихий шахснинг бош
қаҳрамон бўлиши камдан-кам ҳолларда учрайди.

Ҳиндистон фольклор меросга жуда бой мамлакат ҳисобланади. Ҳинд халқининг оғзаки

ижоди жуда қадимийлиги ва ўзига хос такрорланмас жиҳатлари билан ажралиб туради.
Ҳинд эртак ва масаллари кўпгина халқлар оғзаки ижодига ўз таъсирини ўтказган, бироқ
ҳинд фольклорининг ўзи бирон-бир ташқи таъсирга учраган ҳолатлар кўзга ташланмайди, у
азалдан ўз миллий қобиғида, ўз миллий қадриятлари ва анъаналари доирасидан четга
чиқмаган ҳолда ривожланган.

Ҳинд жамиятида қадимдан тарихда икки подшоҳ энг адолатли, халқпарвар ва

донишманд шоҳ сифатида ном қолдирган ва уларнинг номи билан боғлиқ ривоятлар,
афсоналар, эртаклар халқ томонидан жуда кўп яратилган ва улар айни халқ оғзаки ижодига
мансуб асарлардир. Бу икки шоҳдан бири мелоддан аввалги иккинчи минг йилликлардаги
Айодхья шоҳи Рам ва иккинчиси V-VI асрларда Ужжейн шоҳи донишмандлик тимсоли
сифатида тарихда қолган Викрам шоҳдир. Рам ҳинд халқи ҳаётига Рамаяна эпоси орқали
кириб келган ва шу эпоснинг бош қаҳрамони сифатида гавдаланади. Мана шу икки шоҳ
тарихий шахс бўлиши билан бир қаторда қадимги ҳинд эпоси, эртак ва афсоналарининг
бош қаҳрамони сифатида кенг тарқалган.

Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Викрам шоҳ жуда кўп эртакларнинг бош

қаҳрамони сифатида маълум ва машҳур. Бугунги кунгача етиб келган қадимги ҳинд эртак ва
масаллари йўналишидаги мерос орасида бутун Ҳиндистон миқёсида танилган санскрит
тилида яратилган иккита эртаклар тўплами бор, улар “Веталопанчовиншати” (“Веталанинг
25 ҳикояси”) ҳамда “Синхасанадватриншатика” (“Шоҳ тахти ҳақида 32 ҳикоя”). Мана шу
ҳар икки тўпламдаги эртакларнинг барчаси Викрам шоҳнинг адолатлилиги, донишманд-
лигига бағишланган.

Эртакларнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳар бир эртак мазмуни Викрамнинг

донишандлигини очиб беришга йўналтирилган бўлиб, эртакдаги ҳикоя якуни савол
тариқасида тугалланиб, унинг тўғри жавобини топиш Викрамга ҳавола этилади ва, албатта,
Викрам ўз донишмандлиги билан ҳар бир эртак сўнггидаги жумбоқли якуннинг тўғри
жавобини топади ва эртак шу билан якунланади.

«Веталанинг 25 ҳикояси» бошқа халқлар адабиётига ҳам турли хил йўллар билан кириб

бориб ўз таъсирини ўтказган. Жумладан, мўғул халқи адабиётида кенг тарқалган «Сеҳрли
мурда» эртаги аниқланишича, ҳиндлардаги мана шу «Веталанинг 25 ҳикояси» асарининг
мўғул адабиётига таъсири натижасида бунёдга келган.

Мўғул халқи кўчманчи халқ бўлишига қарамасдан ўзининг миллий адабиётига эга.

Айниқса, Мўғулистоннинг ғарбий қисмида истиқомат қилувчи ойрат ва қалмиқ элатлари
бой ёзма адабий меросга эга. Мана шу мерос таркибида халқ орасида кенг тарқалган ва
севиб ўқиладиган асарлардан бири «Сидди-Кюр», яъни «Сеҳрли мурда» асаридир. Бу асар
эртаклар мажмуасидан иборат бўлиб, унинг сюжет ва композицияси ва таркибидаги
эртакларнинг мазмуни ҳинд халқининг «Веталопанчовиншати» асари билан деярли бир хил.
Уларнинг бир-бирига ўхшашлиги билан бир қаторда фарқли томонлари ҳам бор. Масалан,


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

5

мўғулча вариантда бутун асар ғоясини ташкил этувчи кириш сўз бутунлай бошқача. Ҳинд
асаридаги брахман образи ўрнида мўғулларнинг буддист авлиёси Нагаржуна иштирок
этади. Викрам шоҳ ўрнида эса мўғул шоҳи Амулунг-Едлегчи иштирок этади. Мўғулча
асарда буддизм ғояларининг таъсири кучли эканлиги табиий, албатта. Эртакларда эса Тибет
халқи урф-одатлари, миллий анъаналари катта ўрин эгаллайди. «Сидди-Кюр» ҳинд асари-
нинг мўғулча варианти бўлишига қарамасдан ерли халқ унга ўз миллий руҳлари ва
эътиқодлари, урф-одат ва анъаналарини киритиб уни бутунлай мўғул халқининг мустақил
бир асарига айлантириб юборганлар.

Қуйида Викрам донишмандлигига бағишлаб халқ орасида шаклланган ва кейинчалик

бир тўпламга жамланган “Веталопанчовиншати” (“Веталанинг 25 ҳикояси”) номли
тўмламга киритилган эртаклардан намуналар таржимаси келтирилмоқда.

ВИКРАМ ВА ВЕТАЛА

Бир замонларда бўлган воқеа. Дхара шаҳрида Гандарва Сен исмли бир шоҳ бўлган экан.

Унинг тўрт маликаси ва олти нафар ўғли бўлган экан. Барча ўғиллари бир-биридан
келишган ва олийжаноб бўлган экан.

Шоҳ вафотидан кейин тахтга унинг катта ўғли Ражгаҳи ўтирибди. Катта ўғил тахтга

ўтиргач, айшу ишратга берилиб, халқга золимлик қила бошлабди. Унинг ёмон ишлари
сабабли халқ ўртасида гап-сўзлар кўпайибди. Унинг бундай қилмишлари туфайли салтанат
ҳам заифлаша борибди. Унинг феълидан сарой аъёнлари ҳам норози бўлиб, ташқи кучлар
ҳам бу шоҳликка ҳамла қилиш режаларини туза бошлабдилар.

Халқ ва сарой аҳлининг норозилигига гувоҳ бўлиб турган Гандарва Сеннинг кейинги

ўғли Викрамадитья ўзининг ёвуз акаси ва шоҳга қарши кураш бошлабди. Ҳарбийлар ҳам
уни қўллаб-қувватлабдилар, жанг бўлиб шоҳ қатл этилибди ва Викрамадитья тахтга
ўтирибди. Викрамадитья давлатни рисоладагидек бошқара бошлабди.

Викрамадитья сарой аъёнларини хизматига яраша тақдирлар, уларга ҳурмат кўрсатар ва

имкони борича уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилар экан. Викрамадитья ўз
сарҳадларини ҳам кенгайтириб, Жамбудвип шоҳлигини енгиб уни ўзига қўшиб олибди.

Айтишларича, Викрамадитья шунчалик ақлли, ботир ва зеҳнли (вивеки) эканки, у ҳақда

ҳатто маъбудлар маконида ҳам унинг шуҳрати ва амалга ошираётган ишлари ҳақида илиқ
гаплар бўла бошлабди.

Викрамадитьянинг энг катта муваффақияти шу эканки, у ўз сиёсатида сутни сут, сувни

сув дея олишга эришган эди. Ўша пайтларда, Викрамадитья шоҳлик қилаётган Дхара
шаҳрида маъбудларга жуда ихлос қиладиган бир брахман яшар экан. У ўз ибодатлари билан
маъбудларни жуда хурсанд қилар экан. Ундан хурсанд бўлган маъбуд ўз бандасига
кўриниш бериб, ундан сўрабди: “Эй брахман, мен сенинг эътиқодингдан хурсандман, тила
тилагингни, дебди”. Кўз олдида пайдо бўлган маъбудни кўрган брахман дебди: “Эй маъбуд,
менга абадийликни бахшида этишингни истайман”.

“Сен айтгандек бўлади” - дебди маъбуд. Унга бир мева бериб шундай дебди – “Бу

абадийлик мевасидир, уни ким еса абадий барҳаёт бўлади”, деб кўздан ғойиб бўлибди.

Ўз ибодатлари эвазига қўлга киритган мевасини олиб брахман уйига кетибди. У ўзининг

севимли аёли олдига ўша мевани қўйиб дебди: “Эй жоним! Қара мендан маъбудлар хурсанд
бўлиб ўз қўллари билан мана шу мевани совға қилди. Кел икковимиз еб барҳаёт бўламиз ва
асрлар оша ер юзида бахтли ҳаёт кечирамиз, вақт соатимиз етганда танани тарк этиб
маъбудлар маконига бориб яшаймиз”.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

6

Брахман бу гапларни аёлим хурсанд бўлади деган умидда мароқ билан гапирганди. Лекин,

бунинг бутунлай акси бўлди. У ўз умр йўлдошини тўғри йўлга бошлаш мақсадида деди: “Эй умр
йўлдошим, бизга инсон умри ер юзида яхши ишлар қилишимиз учун берилган. Кўп одамларга
яхшилик қилиб савоб йиғишимиз лозим, токи вафотимиздан кейин Худонинг меҳрибончилиги
билан озодликка эришайлик ва қайта-қайта туғилишдан халос бўлайлик”!

Аёл бир лаҳза сукут сақлаб турдида кейин эрига қараб: “Абадийлик мевасини еб боқийликка

эришиш ақлли инсоннинг иши эмас. Агар биз абадийликка эришсак унда биз нафс гирдобида
қоламиз, гуноҳлар кўпаяди ва инсон бўлиб дунёга келганимиз бир пул бўлади” – деди.

Аёлининг ақлли гапларини тинглагач эрининг кўзи очилди, барҳаёт бўлиш истаги

йўқолди. Бироз ўйлаб кўриб деди: “Энди нима бўлади, мен маъбуддан боқийлик мевасини
олган бўлсам. Энди бу мевани нима қиламиз. Кимга берамиз? Буни ишлатишнинг бирон
бир йўли бўлиши керак, бўлмаса маъбуд хафа бўлиб қоладику”.

Брахманнинг аёли деди: “Жоним, бу боқийлик мевасини ейишга фақат шоҳ муносибдир.

Бу халқпарвар, қонунсевар, адолатли ва ақлли шоҳ Викрамадитья бу мевани еб боқий бўлиб
асрлар давомида халқ хизматини қилса бундан яхши нарса бор эканми? Менга қолса сен
мана шу мевани олиб бориб адолатли ва ақлли шоҳга бер ва унинг хислатини унга
тушунтириб қўй. Бундан хурсанд бўлган шоҳ сенга катта бойлик ҳам совға қилади. Бу
бойлик бизга фойдага қолади ва сен тиланчилик қилишдан қутуласан. Ўша бойлик бизга
бир умрга етади”.

АХМОҚЛАР ҲИКОЯСИ

(таржимон ТДШУ магистранти Халилова Захро)
Жуда ҳам катта мамлакат бор эди. Шу мамлакатда Вишал исмли брахман яшар эди.

Брахманнинг кўркам ва келишган тўрт ўғли бор эди. Тўрт ўғилнинг учтаси ўқимишли ва
бири оми эди. Ўқимаган ўғилнинг исми Субудҳи эди.

Бир куни брахманнинг тўрт ўғли бойлик тўплашга қарор қилишди. Улар "Бизнинг

ўқимишлилигимиздан нима фойда, агар унинг ортидан оз бўлса ҳам бойлик орттира олмасак" -
деб ўйлашди. Шу хаёл билан брахманнинг тўрттала ўғли ҳам бойлик тўплагани йўлга тушди.

Бир пас юришгандан кейин ўқимишлилардан бири деди – Субудҳи!

Ҳа , ака!

Сен ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайсан. Биз билан бирга бориб нима қиласан.

Билимсиз бирор нима орттира оласанми? Сен уйга қайтиб кетақол!

Шунда бошқа бири "йўқ" деди. – Субудҳи болалигидан биз билан бирга. Нимаки йиғсак

ҳам унда унинг тенг ҳиссаси бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ўзимиз билан бирга олиб
кетяпмиз. Ҳамманинг фикри шунақа.

Тўртта ака-ука йўлда давом этишди.
Тўртта ака-ука юриб-юриб бир шаҳарга етиб боришди. Шаҳарнинг номи Акчакра эди.
Акчакра шаҳарчасига етиб боришганида шом бўлган эди. Бундай пайтда бирор иш

қидиришнинг иложи йўқ эди. Кимдандир тунашга жой ёки қандайдир ёрдам сўрай олмас эдилар.

Шунинг учун кечки пайт тўрттала ака-ука бир танишларининг уйига бордилар.
Тўрт ака-ука уникида тўхтадилар.
Овқатланиб бўлишгач, тўрттала ака-ука хонадаги кўрпалар устида ўтириб ўзаро

маслаҳат қила бошлашди.

Субудҳидан бирор нима сўрашга зарурат йўқ эди, чунки у ўқимишли эмас эди. Барчанинг

ичида аҳмоғи эди. Уччала ака-ука эса ўз касбининг устаси ва илмни ҳам мукаммал эгаллашган эди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

7

Уччала ака – ука эртаси куни эрталабдан саройга боришга ва рожага ўз билимларини

маълум қилиб ишга эга бўлишга қарор қилишди. Етарли бойлик тўплашгандан сўнг ортга
қайтадиган бўлдилар. Шундай келишгач тўрттала ака – ука ухладилар.

Кейинги кун…
Тўртта ака – ука саройга етиб бордилар.
Шоҳ саройига етиб боргач тўртталаси Акчакр шаҳри подшоҳига ўзларини таништирдилар.
Рожа жавоб қайтаришдан аввал улардан сўради – “Эй, Брахман ўғиллари, бу ерга қандай

қилиб келиб қолдингиз?”

Улардан бири деди – “Буюк рожа, биз тўртталамиз қондош ака – укалармиз. Тўртталамиз

сизни ҳузурингизга иш қидириб келдик. Бизга иш берсангиз илтифот кўрсатган бўлар эдингиз. ”

– “Брахман ўғиллари!”
– “Лаббай”
– “Қўлингиздан нима келади?” ( Нима қила оласизлар?)
Улардан бири деди – “Буюк рожа! Биз шундай билимга эгамизки, ҳатто сизда ҳам уларга

жавоб йўқ. Биз оламдан ўтган инсонни тирилтира оламиз. Инсон нима бўлибди, агар
суяклари сақланган бўлса ҳар қандай мавжудотни тирилтира оламиз. ”

Унинг гапларини эшитган рожа ҳайрат билан унга қаради. Рожа унинг гапларига заррача

ҳам ишонмади.

Шунда рожа у томонга ўгирилиб шундай деди – “Эй, Брахман ўғли”
– “Ҳа, буюк рожа!”
– “Ўз билимларингга ишонасизларми? Қачондир уни амалда синаб кўрганмисизлар?” –

сўради рожа.

– “Буюк рожа!”
– “Сўзла!”
– “Биз ҳозирга қадар ўз билимимизни ҳеч қаерда синаб кўрмаганмиз, аммо билимимиз

иш беришига ишончимиз комил.”

– “Эҳ!”
– “Ҳа, буюк рожа”
Рожа бир пас ўйлагандан сўнг деди – “Яхши. Бу ерда ишлашларинг мумкин. Сизлар бу

ерда ходим бўлиб ишлайсизлар.”

“Тушунарли”
Шу тариқа тўрттала Брахман ўғиллари Акчакра шаҳри рожасининг қўлида ходим ишчи

бўлиб ёлланди.

Акчакра шаҳрида қолганларидан бери ҳам анча вақт ўтди. Улар ўз вақтида ойлик маош-

ларини олишарди. Рожа уларни ҳеч қандай имтиҳон қилмади. Уларни имтиҳон қилиб
кўриш мумкин бўлган вазият ҳам учрамади. Уларнинг илми ҳар кимда синаб кўриладиган
илмлардан эмас эди. Ҳаёт ва ўлим масаласи юқоридагиларнинг қўлида.

Анча вақт ўтгандан сўнг улар ўз шаҳарларига қайтишга қарор қилишди. Энди улар ўз

шаҳарларини қўмсаётган эди.

Улар қарор қилганларидан сўнг кейинги кун саройга боришди .
– “Буюк рожа!”
– “Гапир, Брахман ўғли”
– “Буюк рожа, сизнинг шаҳрингизга келганимизга ҳам анча бўлди. Биз шунча вақт

давомида сизнинг тузингизни едик. Илмимизни намойиш этишга қулай фурсат бўлмади.
Рожа, энди бизга ўз юртимизга қайтишга ижозат беринг. Оиламизни, юртимизни соғиндик”.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

8

Бирор зарурат туғиладиган бўлса рожа уларни чақиртиришни ўйлади. Ҳозир уларга

жавоб бериш керак.

Рожа уларга кетишларига ижозат берди. Рожа кетиш олдидан Брахман ўғилларига

етарли пул берди.

Брахман ўғиллари пулни олишгач ўз шаҳарлари томон равона бўлишди. Тўртовлон

кетишаётганда йўлда бир ўрмондан ўтишларига тўғри келди.

Ўша ўрмондан кетишаётганда йўлда ўлган шернинг суяклари ётганини кўришди.
“Энди ўз билимларимизни ишга солиб бу ўлган шерни тирилтирайлик” – деди

суякларни кўрган ўқимишли ака – укалардан бири.

“Ҳа, ҳа. Албатта. Нега энди йўқ.” – деди икки ака – ука.
Ўз илмларимизни намойиш қилиш учун бундан ҳам қулай фурсат бўладими?
Шундан сўнг сочилиб ётган суякларни бир ерга йиғиб шернинг скелетини тайёрлашди.
Шунда бошқа бири деди – “Мен ўз илмим билан суякларни бир ерга йиға оламан.”
Учинчиси деди – “Мен ўз илмим билан суякларга тери қоплай оламан.”
Тўртинчиси деди – “Агар сизлар шундай қила олсангиз мен ўз илмим билан шерга жон

кирита оламан.”

Суяклар йиғилди…тери қопланди ва тўртинчи ўғил дуо ўқиб шерга жон киргазди.
Шерга жон кирибоқ ўкирди.
Тўртта Брахман ўғли тўрт тарафга қочди. “Қочинглар…қочинглар…жонингни қутқар”.
Субудҳи…
Ака – укалари орасида ўқимаган ва аҳмоқ саналган Субудҳи деди – “Оғалар, агар

яшашни хоҳласанглар ҳозироқ дарахт устига чиқинглар.”

Ўрмонда эмасмилар, тўрттала ака – ука дарров бошқа – бошқа дарахт тепасига чиқиб

кетишди.

Аранг қочиб қутилишди.
Энди…
Уч ўқимишли ўзларининг хатоларини энди англашган эди.
Улар аҳмоқ деб ҳисоблашган оғаларидан ҳам аҳмоқроқ эдилар ва агар у дарахт устига

чиқиш фикрини бермаганида уларнинг ҳаммаси шерга ўлжа бўлар эди.

Шер бир дарахт тагида ўтириб олган эди. Одам иси уни ўша ерда ўтиришга ундаган эди.

Айнан улар шерни тирилтиргани ҳақида шер қаердан ҳам биларди. Ҳайвон –да, шунинг
учун ҳам ҳеч нимани билмайди. Одам ейиш унинг табиатига хос, шунинг учун ҳам уларни
ейиш мақсадида шу ерда ўтирибди.

У ерда…
Тўсатдан Акчакр шаҳри рожасининг қизи вафот этган эди.
Рожа дарҳол тўрт суворийсига Брахманнинг тўрт ўғлини чақиртириб олиб келишга

буйруқ берди.

Тўрт суворий ҳам ўша ўрмондан ўтишди.
Тўртталаси ўша ердан ўтаётганда шер яна одам исини сезди.
Шер ўкирди.
Унинг овозини эшитиб суворийлар сергак тортишди. Эҳтиёткорлик билан қадам ташлай

бошлашди.

Шер бирдан ҳамла қилди.
Шер бир суворий устига сакраганида у қиличини ишга солди.
Шернинг олдинги икки оёғи кесилиб кетди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

9

Қолган учта суворий ортдан ўз қиличлари билан шерга кўп зарба беришди.
Шер бўлак – бўлак бўлиб кетди.
Шунда дарахтга чиқиб кетган Брахманнинг ўғиллари пастга тушиб келишди.
Брахманнинг ўғиллари суворийларга қайта – қайта раҳмат айтишди. Агар улар келиш-

маганида ким билади қачонгача дарахтнинг устида ўтиришларига тўғри келар эди. Улар
шерга овқат бўлишлари ҳам мумкин эди.

Суворийларга раҳмат айтгач бир Брахман ўғли деди – “Сизлар бу ерга қандай келиб

қолдингиз, айтингчи”

Бир суворий деди – “Эй, Брахман ўғиллари, тўсатдан рожанинг қизи оламдан ўтиб

қолди. Биз рожанинг буйруғига биноан сизларни чақиришга келаётган эдик. Бахтимизга
сизларни шу ерда учратдик. Энди сизлар биз билан юринг. ”

– “Кетдик.”
Тўрт Брахман ўғиллари суворийлар билан бирга рожанинг қизини тирилтиришга йўл олишди.
Аммо…
Бетал сўради – “ Энди айтчи Викрам, тўртталаси орасидан энг аҳмоғи қайси бири эди?”
Викрам бир пас ўйлагач жавоб берди – “Шерга жон киргазган.”

ҲИНДИСТОН АДАБИЁТИДА КИЧИК НАСРИЙ

ЖАНРЛАР РИВОЖИ

ХОДЖАЕВА ТАМАРА

филология фанлари номзоди. доцент, ТДШУ

Аннотация. Мақолада ХХ асрда кичик насрий жанр — “рекхачитр” (тасвир) жанрининг

ривожи, хусусиятлари ва тутган ўрни илк бор кузатилмоқда ҳамда ҳиндий ва панжоб адабиёти
вакиллари мисолида ўрганилган.

“Рекхачитр” (тасвир) жанри деярли ўрганилмаган мавзу, бу ҳақда айрим адабиётшунос

олимларнинг фикрлари мавжуд, бироқ у илмий тадқиқот объекти сифатида ҳали кенг миқёсда
ўрганилмаган. Ушбу мақолада ҳинд адабиётшунос олимлари, “рекхачитр” (тасвир) жанрида ижод
қилган адибларнинг асарлари мисолида масалага бироз ойдинлик киритишга ҳаракат қилинган.

“Рекхачитр” (тасвир) жанри ХХ аср кичик насрий жанри сифатида бир қанча адиблар ижоди-

дан ўрин олган. Ушбу масалани ўрганишда рус ҳиндшуносларидан, хусусан, Челышев Е.П. , Сенкевич
А.П., Утехин Н.П., шунингдек, ҳинд адабиётшуносларидан Махендра Кумар Дхингра., Лакшмисагар
Варшайя, Нагендра ва В. Трипатхилар тадқиқотларида баён этилган фикрларга таянилди.

Таянч сўз ва иборалар: Очерк, кўриниш, эссе, дунёқараш, образлик, ўткир зеҳн, чуқур таҳлил,

бетарафлик, шакл ва мазмун, матбуот, юрак олови.

Аннотация. В статье рассматривается появление, формирование и развитие таких малых

прозаических жанров в литературе ҳинди и панджаби как зарисовка («рекхачитра»), их
отличительные черты, особенности и роль в литературе.

Жанр «Рекхачитра» (изображение) - фактически неизученный жанр в отечественной индоло-

гии. Есть мнения некоторых русских индологов, таких как Е.П. Челышева, А.П. Сенкевича и Н.П.
Утехина. В статье также приводяться мнение некоторых литературоведов ҳинди, в частности,

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов