Подготовка экономических кадров высокого уровня в условиях экономики знаний и улучшения ее финансирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
101-107
8
4
Поделиться
Туробова, Х., Гиязова, Н., & Кодиров, А. (2018). Подготовка экономических кадров высокого уровня в условиях экономики знаний и улучшения ее финансирования. Экономика и инновационные технологии, (4), 101–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10568
Хулкар Туробова, Бухарский государственный университет

старший преподаватель

Нозима Гиязова, Бухарский государственный университет

старший преподаватель

Азиз Кодиров, Бухарский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается значение учебных лабораторий в совершенствовании подготовки квалифицированных кадров в системе высшего образования. Изучены значение учебных лабораторий в подготовке кадров экономистов в системе высшего образования и подходы зарубежных и ученых нашей страны к совершенствованию финансирования учебных лабораторий. Основываясь на результаты монографического, экспертного и системного анализа в статье дается порядок организации и финансирования учебных лабораторий в подготовке кадров экономистов.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

БИЛИМЛАР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ОЛИЙ ДАРАЖАДА

ИҚТИСОДЧИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИ МОЛИЯЛАШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Туробова Ҳулкар Рустамовна,

БухДУ катта ўқитувчиси

E-mail:

hulkar-rustamkhon@mail.ru

Гиязова Нозима Баязовна,

БухДУ катта ўқитувчиси

E-mail:

giyasovanozi@mail.ru

Қодиров Азиз Анварович,

БухДУ катта ўқитувчиси

E-mail:

azizqodir@mail.ru

Аннотация:

Мақолада олий таълим тизимида сифатли ва малакали кадрлар

тайёрлашни янада такомиллаштиришда ўқув

-

лабораторияларнинг аҳамияти

ёритилган. Олий таълим тизимида иқтисодчи кадрларни тайёрлашда ўқув

-

лабораторияларнинг аҳамияти ва уни молиялаштиришни такомиллаштириш юзасидан
ўзбек ва хориж олимларининг таҳлилий ёндашувлари ўрганилди. Мақолада монографик
ва эксперт ҳамда тизимли таҳлил натижаларига асосланиб, иқтисодчи кадрлар
тайёрлашда ўқув

-

лабораторияларни ташкил этиш ва уни молиялаштириш тартиби

кўрсатиб берилган.

Аннтоация:

В данной статье раскрывается значение учебных лабораторий в

совершенствовании подготовки квалифицированных кадров в системе высшего
образования. Изучены значение учебных лабораторий в подготовке кадров экономистов
в системе высшего образования и подходы зарубежных и ученых нашей страны к
совершенствованию финансирования учебных лабораторий. Основываясь на результаты
монографического, экспертного и системного анализа в статье дается порядок
организации и финансирования учебных лабораторий в

подготовке кадров экономистов.

Abstract:

This article highlights the importance of training laboratories in improving the

training of qualified personnel in the system of higher education. The importance of training
laboratories in the training of economists in the higher education system and the approaches of
foreign and scientists of our country to improving the financing of training laboratories have been
studied. Based on the results of monographic, expert and system analysis, the article gives an
order of organization and financing of training laboratories in the training of economists.

Калит сўзлар

:

билимлар иқтисодиёти, олий таълим, ўқув

-

лаборатория,

молиялаштириш, кадрлар тайёрлаш миллий дастури, бюджет маблағлари, бюджетдан
ташқари маблағлар, хусусий корхоналар ҳамкорлиги, ўқув

-

лаборатория фонди.

Кириш

Мамлакатимизда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг

негизида сифатли, малакали ва халқаро андозаларга жавоб бера оладиган кадрлар
тайёрлаш ётади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинганда асосий мақсад қилиб,

таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, ривожланган демократик давлатлар
даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали
кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш белгилаб олинган эди[1].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим

тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва
кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим
тизимини

ягона

ўқув

-

илмий

-

ишлаб

чиқариш

мажмуи

сифатида

изчил

ривожлантиришни таъминлаш ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини
жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий
давлат қурилиши жараёнларига мослаштириш кўзда тутилган[2].

Бизга сир эмаски, малакали ва билимли кадрлар тайёрлашда назарий

билимлар билан бирга амалий кўникмаларнинг ҳам аҳамияти каттадир. Назария
билан амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш ижобий натижаларга олиб келади.
Малакали ва сифатли кадрлар тайёрлашда назарий билимлар билан бирга амалий
кўникмаларни яхлитлигини таъминлашда ўқув

-

лабораторияларнинг ўрни каттадир.

Ўқув

-

лабораториялари аниқ ва табиий фанлар бўйича барча олий таълим

муассасаларида ташкил этилган ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириб
келинмоқда. Лекин иқтисодчи, молиячи, бухгалтер ва бошқа ижтимоий, гуманитар
фан йўналишлари бўйича ўқув

-

лабораториялари ташкил этилмаган. Билимлар

иқтисодиётига ўтиш шароитида ҳамда келажакда иқтисодиётимизни янада
ривожлантириш учун иқтисодиёт йўналишидаги талабаларга ҳам шундай ўқув

-

лабораторияларни ташкил этиш зарурдир. Бу иқтисодчи кадрларни тайёр мутахассис
бўлиб етишишига катта ёрдам беради.

Шундан келиб чиқиб, ушбу мақолада кўтарилган масалалар яъни иқтисодиёт

йўналишларида ўқув

-

лабораторияларини ташкил этиш ва уни молиялаштириш

мавзуси ўта долзарб ҳисобланади.

Мавзуга доир адабиётлар таҳлили

Олий таълим тизимини молиялаштиришнинг долзарб масалалари бўйича

республикамизда олимлар ва мутахассислар томонидан илмий тадқиқот ишлари
олиб борилмоқда. Мақолани тайёрлаш давомида чоп этилган илмий ишлар билан
танишиб чиқилди. Масалан, профессор М.Х.Саидов томонидан чоп этилган “Олий
таълим муассасаларини молиялаш” номли китобида республика олий таълим
муассасаларини молиялаш йўллари ва асосий манбалари кўрсатиб ўтилган[11,12].

Ж.Т.Йўлдошевнинг илмий ишларида олий таълимни молиялаштиришда

бюджетдан ташқари маблағларнинг аҳамиятини ошириш ва бюджетдан ташқари
манбаларнинг оширилишида тадбиркорлик маблағларининг ўрни алоҳида қайд этиб
ўтилган[7].

А.Шеров олий таълим муассасаларига бюджетдан ташқари маблағларни жалб

этишни такомиллаштириш

ва хориж тажрибасини қўллаш зарурлигини таъкидлаб, у

ерда талаба ўз вақтида ўзлаштирилмаган ҳар бир фандан қўшимча имтиҳон
топшириши учун таълим муассасаси ҳисоб рақамига белгиланган маблағни
ўтказгандан сўнггина рухсат берилишини таклиф этадилар[15].

Рахмонов Д., Пўлатов А., Ева Виетсмалар Ўзбекистонда олий таълим тизимини

молиялаштириш амалиёти асосан бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш
ҳамда хориж давлатларининг тажрибаларини қўллаш зарурлигини таъкидлай

-

дилар[10].

Тадқиқотчи Ш.Расулов[9], Н.Шамшиева[15] ва А.Махмудов[8]ларнинг илмий

ишларида олий таълимни ривожлантиришда давлат ва хусусий секторни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда олий таълимни молиялаштиришнинг халқаро
моделларидан фойдаланиш зарурлиги очиб берилган. Юқорида келтирилган
олимлар ва мутахассисларнинг тадқиқот ишлари умуман олий таълимни
ривожлантириш ва молиялаштириш масалаларига қаратилгандир. Ҳеч бир ишда
иқтисодчи кадрларни тайёрлашда ўқув

-

лабораторияларни аҳамияти ва уни

молиялаштириш манбаларига эътибор қаратилмаганлиги ушбу тадқиқот мавзусини
алоҳида тадқиқот объекти сифатида кўриб чиқишимизга сабаб бўлди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида тизимли таҳлил, монографик таҳлил ҳамда эксперт таҳлил

усулларидан фойдаланган ҳолда ўқув

-

лабораторияларнинг таълим тизимини

яхшилашдаги аҳамияти ва молиялаштириш усулларини такомиллаштириш бўйича
таклифлар тайёрланди.

Таҳлил ва натижалар

Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги

Президентимиз қарорида олий таълим илм

-

фанининг устувор йўналишлари бўйича

ўқув

-

илмий лабораторияларни замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш

орқали янада мустаҳкамлаш тўғрисида сўз боради[4]. Юқорида таъкидлаб
ўтганимиздек, ҳозирги пайтда олий таълим тизимидаги муассасаларда аниқ фанлар,
табиий фанлар ва бошқа фан йўналишларида ўқув лабораториялари ташкил этилган.
Лекин гуманитар ва ижтимоий фанлар, шу жумладан иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш
соҳасидаги мутахассислар тайёрлаш тизимида бундай ўқув лабораторияларни
учратмаймиз.

Билимлар иқтисодиёти шароитида инсонларнинг билими ва малакаси

жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини аниқловчи муҳим омилдир.
Шунинг учун

кўпчилик мамлакатларда таълимни ривожлантириш истиқболи энг

асосий масалалардан бирига айланмоқда.

2008 йилда ўзбек тадбиркорлари орасида ўтказилган сўровда уларнинг 73

фоизи бизнесни олиб боришдаги тўсиқлар сифатида ишчиларнинг билим даражаси
ва малакалари етишмаслигини кўрсатган бўлса, 2013 йилда Жаҳон банки ҳисоботини
тайёрлашда ўтказилган сўровларда саноат фирмаларининг 49 фоиз раҳбарлари олий
маълумотли малакали мутахассисларни топишда қийинчиликлар борлигини
кўрсатишган. Олий ўқув юртлари битирувчиларининг билими ва малакаси сифатидан
33 фоиз фирма раҳбарлари қаноатланган бўлса, 36 фоизи норози эканлигини
билдирган. Бу хусусда, олий ўқув юртлари битирувчиларининг анча қисми (турли
мутахассисликлар бўйича 30–50 фоизгача) ўз йўналиши бўйича ишламаётганлиги
таъкидланган[13].

2017 йилнинг январь

-

июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси таълим тизими

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича
қўмитаси (UNESCO) ва консалтинг ташкилоти (DGP Research & Consulting)
ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан
комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижаси асосида берилган
хулосада олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаган

-

лиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида
ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми
тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

касбини, мутахассислигини ўрганаётганлиги, шунингдек, таълим сифатини назорат
қилиш механизми замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида
малакали педагог ва бошқарув кадрларнинг етишмаслиги, хорижий таълим
муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби
камчиликлар “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда
иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” Президент қарорида қайд этилган[3].

Иш берувчилар, саноат ва олий ўқув юртлари орасидаги ўзаро алоқанинг

бўшлиги иқтисодиётга инновациялар татбиқини секинлантирувчи яна бир омилдир.

Мамлакатимизда олий таълим муассасаларида ўқув

-

лабораторияларни

молиялаштиришда давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ва олий ўқув
юртларининг моддий

-

техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан

фойдаланилмоқда. Бу маблағлар асосан, олий таълим муассасаларини қайта
таъмирлаш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган яъни 2015 йилда 312,
млрд.сўм, 2016 йилда эса 355,6 млрд.сўм. маблағ сарфланган.

1-

расм.

2015-

2016 йилларда Олий ўқув юртларининг моддий

-

техника базасини

ривожлантириш фондидан сарфланган маблағлар

Манба:

Шеров А. (2017)

//www.biznes-daily.uz.

Биз фаолият олиб бораётган Бухоро давлат университетида келажакда Олий

ўқув юртларининг моддий

-

техника базасини ривожлантириш фонди ҳисобидан 2017

-

2021 йиллар мобайнида жами 1921,5 млн сўм маблағ ўқув

-

лаборатория базасини

модернизациялаш учун сарфлаш кўзда тутилган. Бу режага метрология, стандартлаш
бўйича, экология, материалшунослик, иссиқлик техникаси ва термодинамика
йўналишларида ўқув

-

лабораториялари ташкил қилиш киритилган.

Ҳозирда Бухоро

давлат университетида физика йўналишида 5 та, тупроқ ва география йўналишида 2
та, кимё йўналишида 2 та, меҳнат йўналишида 6 та, экология йўналишида 1 та,

196,7

52

1,8

18,2

38

1,2

4,1

193,3

100

18,3

39,1

4,9

0

50

100

150

200

250

Реконструкция

ва қурилиш

Жиҳозлаш

Келгуси йил

лойиҳа

қидирув

ишлари

Берилган

объектлар

бўйича

кредиторлик

қарзларини

сўндириш

Капитал

таъмирлаш

Келгуси йил

лойиҳа

қидирув

ишлари

Берилган

объектлар

бўйича

кредиторлик

қарзларини

сўндириш

2015 йил

2016 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

биология йўналишида 2 та ўқув

-

лаборатория ташкил қилинган.

Рақамлардан кўриниб

турибдики, иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича ёки бирор ижтимоий ва
гуманитар

фанлар

йўналишларида

ўқув

-

лабораториялар

ташкил

қилиш

режалаштирилмаган[16].

Билимлар иқтисодиётига ўтиш шароитида иқтисодиётнинг тармоқларини

келажаги ва ривожланиши малакали ва сифатли кадрларга боғлиқ экан, бу соҳадаги
мутахассислар тайёрлашда амалий ва лаборатория дарсларини такомиллаштириш ва
ўқув

-

лаборатория хоналарини ташкил

этиш зарур. Иқтисодчи кадрлар тайёрлашда

ўқув

-

лабораторияларнинг аҳамияти жуда каттадир. Хорижлик олимларнинг фикрича,

лаборатория бу амалий машғулотлар ва тажрибалар ўтказиш ҳамда фан соҳаларида
илмий тадқиқотлар олиб бориш орқали талабаларни малакасини

оширишга

мўлжалланган платформадир[6]. Лаборатория фақат хонада ташкил этилиши шарт
эмас, корхонанинг бўлимларида, цехларида, табиат қўйнида ёки бошқа жойларда
туриб талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш, тажрибасини ошириш
мумкин. Лаборатория талабаларда стратегик иқтисодий қарорларни тайёрлаш
малакасини шакллантиришда катта ҳисса қўшади. Ўқитиш ва ўрганишда иқтисодий
таълим лабораториясининг ўрни каттадир.

Умуман олганда лабораторияни бир қанча функциялари мавжуддир[5]. Яъни

биринчидан, назария ва амалиёт илмини бирлаштиради ҳамда назария ва амалиётни
мувофиқлаштиради. Иккинчидан, илмий иш билан шуғулланаётган тадқиқотчилар
учун ҳам, маърузачи ва талабанинг ҳам маҳоратини оширади. Учинчидан, ижтимоий
ва табиий муҳитда билимнинг объектида илмий ҳақиқатлар табиатини излаш
малакасини оширади ва ривожлантиради. Тўртинчидан, тадқиқотчиларнинг кенг
доирада билим олишга қизиқишини тарбиялайди яъни тажриба ва тадқиқот орқали
илмий ҳақиқатни излашга ва текшириб кўришга ундайди. Бешинчидан, лаборатория
тадқиқотчиларнинг олган кўникмаларига бўлган ишончини оширади ва уни
мустаҳкамлайди. Олтинчидан, лаборатория амалий машғулотлар орқали
муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ёки жамиятда юзага келадиган ўрганиш билан
боғлиқ муаммоларни, илмий муаммолар ёки бошқа муаммоларни ўрганади.

Хулоса ва таклифлар

Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари бўлиб, шахс,

давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ушбу
миллий моделдан ва юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб, юқори малакага эга
бўлган ва реал секторда ишлашга тайёр бўлган сифатли ва малакали иқтисодчи
кадрларни тайёрлашда “ўқув муассаса

-

ишлаб чиқариш корхонаси” ҳамкорлигини

самарали ташкил этиш зарур. Бунда ишлаб чиқариш корхонасида ўқув лаборатория
хонаси ёки хоналари ташкил этилади. Талабалар ҳафтада бир ёки бир неча марта
кичик гуруҳларга бўлиниб, дарсдан кейин ёки амалий дарсларда (2

-

4 соат) шу ўқув

лаборатория хоналарида корхонанинг иқтисодий фаолияти билан танишади ёки
мутахассисликдан келиб чиқиб, ихтисослик фанлари билан боғлиқ бўлган амалий
кўникмаларни шакллантиради. Талабаларга ўқув

-

лаборатория раҳбари сифатида

корхонанинг мутахассислари бириктирилади. Ушбу мутахассисларга корхона
томонидан иш ҳақи тўланиши кўзда тутилади. ОТМ томонидан ўқув

-

лаборатория

дастурлари ишлаб чиқилади ва талабаларнинг кичик гуруҳларда иштироки
таъминланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Ўқув

-

лабораторияларни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари:

1.

Корхона биноси ичидан битта ёки иккита хона ажратиш;

2.

Хонани асосий воситалар ва инвентарлар билан таъминлаш;

3.

Канцелярия товарлари;

4.

Иш ҳақи харажатлари;

5.

Бошқа харажатлар.

O

ТМларда ўқув

-

лаборатория машғулотларини ўтказиш харажатларини қоплаш

мақсадида “Ўқув

-

лаборатория” фонди ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Ушбу ўқув

-

лаборатория фонди қўйидагича молиялаштирилиши мумкин:

I.

Давлат бюджети маблағлари. Бунга Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий

-

техника базасини

ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа

манбалар

ҳисобидан.

II.

Талабалар ёки уларнинг ота

-

оналари маблағлари.Бунда талабаларнинг

ўзлари,

ота

-

оналари

ёки

васийлари

ва

ҳомийлари

томонидан

молиялаштирилади.

Шартнома

асосида

ўқийдиган

талабаларнинг

шартнома

пулига

1-2 %

миқдорида

қўшимча

тўлов

киритиш

орқали

ёки

алоҳида

ҳолда

ота

-

оналар

ёки

ҳомийлари

томонидан

киритилган

суммалар

орқали

молиялаштириш

мумкин.

III.

Ҳомийлик маблағлари.

IV.

Давлат ёки хорижий давлат ва ташкилотларининг грантлари ҳисобидан.

Олий таълим тизимини ривожлантириш ва иқтисодчи кадрлар тайёрлаш

жараёнини молиялаштиришда ўқув муассаса ва хусусий сектор корхоналарининг
ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш орқали малакали ва сифатли мутахассислар
тайёрлашни ташкил қилиш мумкин. Эксперт таҳлил натижаларига асосланиб шундай
хулоса қилиш мумкинки, олий таълим тизимидаги давлат ва хусусий сектор
ҳамкорлигини ривожлантириш иқтисодчи кадрларни сифатини оширишда ва
халқаро талабларга жавоб берадиган юқори малакага эга бўлган мутахассислар
тайёрлашда

катта

ёрдам

беради.

Бунда

хусусий

сектордаги

малакали

мутахассисларни кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб қилиш, назария ва амалиёт
уйғунлигини таъминлашда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, талабаларни
биринчи курсдаёқ хусусий секторнинг маълум бир соҳа учун бўлажак кадр сифатида
тайёрлаб бориш, профессор

-

ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларнинг хорижий

давлатларда малака оширишлари ва тажриба алмашишлари учун шароитлар
яратилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 1997 й. 29 август.

463-I-

сон

2.

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1997 й. 29 август,

464-I-

сон.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Олий маълумотли

мутахассислар

тайёрлаш

сифатини

оширишда

иқтисодиёт

соҳалари

ва

тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида.

2017

йил 27 июль,ПҚ

-3151-

сон

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Олий таълим тизимини

янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида.

20.04.2017 й. ПҚ

-2909

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

5.

Decaprio, Richard. Tips Mengelola Laboratorium Sekolah, IPA, Bahasa, Komputer

dan Kimia. Jogyakarta: Diva Press. 2013.

6.

Leny Noviani, Budi EkoSoetjipto, Muhammad Sabandi. Economic Education

Laboratory: Initiating a Meaningful Economic Learning through Laboratory// Journal of
Education and Practice. Vol.6, No.33, 2015

7.

Йўлдошев Ж.Т. Кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштириш жараёнида

тадбиркорлик маблағларининг ўрни.// Иқтисодиёт ва инноваицон технологиялар
илмий электрон журнал. №3. 2012 й.

8.

Махмудов А.А. Олий таълим муассасаларида молиялаштириш тизимини

бошқаришнинг халқаро амалиёти// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2015 йил.

9.

Расулов Ш.А. Олий таълимда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги//

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март

-

апрель, 2015 йил.

10.

Рахмонов Д., Пўлатов А., Ева Виетсма. Ўзбекистонда олий таълим

муассасаларини

молиялаштиришни

илғор

тажрибалар

асосида

такомиллаштириш//http://www.bfajournals.uz. 6

-

сон январь, 2017

11.

Саидов М. Олий таълим муассасаларинимолиялаш. –

Т.: Молия, 2002.

12.

Саидов

М.Х.

Таълим

тизимида

тажриба

ва

самарадорлик//

www.huquqburch.uz/

13.

ХўжаевҒ

.

Олий таълим муаммолари: таққос ва статистика//kun.uz/news

14.

Шамшиева Н.Н. Инновационное развитие высших учебных заведений в

условиях

интеграции

«вуз

-

производство»//“Иқтисодиёт

ва

инновацион

технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2016 йил

15.

Шеров А.Олий таълим муассасаларига бюджетдан ташқари маблағларни

жалб этишни такомиллаштириш//http://www.biznes

-daily.uz.

№3(111)

-2017 .

16.

Бухоро давлат университети ҳисоботи маълумотлари.

Библиографические ссылки

Кадрлартайёрлаш миллим дастури. 1997 й. 29 август. 463-1-сон

«Таълим тутрисида»ги Узбекистон Республикаси К,онуни. 1997 й. 29 август, 464-1-сон.

'Узбекистон Республикаси Президентининг Кдрори. Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда ицтисодиёт со^алари ва тармокларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тутрисида. 2017 йил 27 июль,ПК-3151-сон

Узбекистон Республикаси Президентининг К,арори. Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида. 20.04.2017 й. ПК.-2909.

Decaprio, Richard. Tips Mengelola Laboratorium Sekolah, IPA, Bahasa, Komputer dan Kimia. Jogyakarta: Diva Press. 2013.

Leny Noviani, Budi EkoSoetjipto, Muhammad Sabandi. Economic Education Laboratory: Initiating a Meaningful Economic Learning through Laboratory// Journal of Education and Practice. Vol.6, No.33, 2015

Йулдошев Ж.Т. Кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштириш жараёнида тадбиркорлик маблатларининг урни.// Ик,тисодиёт ва инноваицон технологиялар илмий электрон журнал. №3. 2012 й.

Махмудов А.А. Олий таълим муассасаларида молиялаштириш тизимини бошкдришнинг халкдро амалиёти// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил.

Расулов Ш.А. Олий таълимда давлат ва хусусий сектор хдмкорлиги// "Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил.

Рахмонов Д., Пулатов А., Ева Виетсма. Узбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштиришни илтор тажрибалар асосида такомиллаштириш//ЬПр:/Лл/л/л/^а]оигпа15.иг. 6-сон январь, 2017

Саидов М. Олий таълим муассасаларинимолиялаш. -Т.: Молия, 2002.

Саидов М.Х. Таълим тизимида тажриба ва самарадорлик/Zwww.huquqburch.uz/

ХужаевТ. Олий таълим муаммолари: такцос ва статистика/Zkun.uz/news

Шамшиева Н.Н. Инновационное развитие высших учебных заведений в условиях интеграции «вуз-производство»//"Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

Шеров А.Олий таълим муассасаларига бюджетдан ташцари маблатларни жалб этишни такомиллаштириш//Н«р:/Муул/.Ы2пе5-с1аПу.и2.

№3(111)-2017.

Бухоро давлат университети ^исоботи маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов