Пути развития фермерских хозяйств в Бухарской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
9-18
20
3
Поделиться
Туробова, Х., & Мадаминова, З. (2018). Пути развития фермерских хозяйств в Бухарской области. Экономика и инновационные технологии, (2), 9–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9680
Хулкар Туробова, Бухарский государственный университет

старший преподаватель

Зулхумор Мадаминова, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены факторы влияющие на развитие фермерского хозяйства. Проанализированы проблемы фермерских хозяйства. Раскрытанеобходимость эффективной организации кооперации в решении проблемы.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Туробова Ҳулкар Рустамовна,

Бухоро давлат университети катта ўқитувчиси

E-mail:

hulkar-rustamkhon@mail.ru

Мадаминова Зулхумор Рўзметовна,

ТИҚХММИ катта ўқитувчиси

Аннотация:

Мақолада фермер хўжаликларини ривожланишига таъсир этувчи

омиллар ўрганилган. Фермер хўжаликларидаги муаммолар таҳлил қилинган ва
уларнинг ечими сифатида кооперация муносабатларини самарали ташкил этиш
зарурлиги ёритилган.

Аннотация

:

В статье изучены факторы влияющие на развитие фермерского

хозяйства. Проанализированы проблемы фермерских хозяйства. Раскрыта
необходимость эффективной организации кооперации в решении проблемы.

Abstract:

In article studied factors affecting the development of farms. The problems

of farming are analyzed. The need for effective organization of cooperation is revealed in
solving the problem.

Калит сўзлар:

фермер хўжалиги,

мелиорация ва ирригация, кооперация,

SWOT-

таҳлили, ҳаракатлар стратегияси.

Кириш

Мамлакатимизда фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида олиб

борилаётган ислоҳотлар чуқурлашиб бормоқда. Бу ислоҳотлардан асосий

мақсад

фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва молиявий барқарорлаштириш

-

дан иборатдир. Олиб борилаётган ислоҳотларни давоми сифатида

2017 йил 9

октябрда Ўзбекистон Республикасининг

Президенти томонидан «Фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул

қилинди.

Унда фермер хўжаликлари, умуман қишлоқ хўжалиги тармоғини тубдан ўзгартириш,
имкониятлардан тўлиқ самарали фойдаланиш тўғрисида яна бир бор ўйлаб кўриб,
амалий тадбирларни ишга солиш зарурлиги таъкидлаб ўтилган[1].

Фермерликни ривожлантириш мақсадида республикамизда қатор ибратли

ишлар амалга оширилишига қарамасдан, фермер хўжаликларининг бевосита
ривожланишига салбий таъсир этувчи муаммолар вужудга келмоқда:

-

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда хавф

-

хатарнинг юқорилиги ва

буларни фермернинг

ўзи енга олмаслиги;

-

маҳсулот таннархининг ошиб бораётганлиги ва рақобатбардошлиги

пастлиги;

-

фермерларнинг

молиявий ҳолати ва моддий

-

техника базасини ёмонлиги;

-

кичик ҳажмдаги ва кўп сонли фермер хўжаликлари бир вақтнинг ўзида маҳсулот

етиштириш, моддий

-

техник ресурслар сотиб олиш, маҳсулот сотиш бозорларини

ўрганиш, харидор қидириш

ва маҳсулотнинг истеъмолчигача етиб бориши билан

боғлиқ ҳаракатини самарали таъмин этиш имкониятига эга эмас;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

-

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар сони кўплиги ва маҳсулот

ҳажми кичиклиги, узоқ бозорларга кичик ҳажмли маҳсулот олиб боришни ёки
бозорлардан кичик ҳажмдаги моддий

-

техник ресурслар сотиб олишни иқтисодий

жиҳатдан инкор этади ва транспорт харажатлари маҳсулотнинг рақобатбардошлигини
кескин пасайтириб, фермер оладиган даромадининг бир қисмини йўқотади, аксарият
ҳолларда зарарига ҳам маҳсулот сотишига мажбур бўлади;

-

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун омборхоналар, совутиш

тизимига эга бўлган ва маҳсулотларни саралаш имконини берувчи объектларни қуриш
ва улардан фойдаланиш харажатлари юқорилиги сабабли кичик ҳажмли фермер
хўжалиги учун бундай объектларга эга бўлиш имкони мавжуд эмас.

-

тез бузилувчи маҳсулотларни бозорга чиқариш ва сотишда уларни саралаш,

қадоқлаш, сақлаш ва ташиш учун махсус жиҳозланган транспорт воситалари, совутиш
тизимига эга омборхоналар бўлишини талаб этади

.

Юқоридаги масалаларни ҳал этиш йўлларидан бири фермер хўжаликлари ва

бошқа ташкилотлар ўртасида кооперация муносабатларини самарали ташкил этиш
деб ўйлаймиз. Фермер хўжаликлари кооперациявий муносабатларга киришиш
орқали ўзларининг ижтимоий

-

иқтисодий

ҳолатини яхшилашга муваффақ бўлишлари

мумкин.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги фермер хўжаликлари ривожланиши билан узвий

боғлиқ экан, уларнинг юксалишига имкон берадиган илмий

-

методологик асосларни

шакллантириш,

устувор

йўналиш

сифатида

кооперация

муносабатларини

такомиллаштиришга қаратилиши, бу борада илмий таклиф ва амалий тавсияларни
ишлаб чиқишнинг зарурлиги мавзунинг долзарблигини белгилайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожланишига таъсир этувчи омиллар

ёки муаммолар кўпгина олимлар ва мутахассислар томонидан

ўрганиб чиқилган.

Масалан

,

Б.Т.Салимов ва М.С.Юсуповларнинг илмий ишларида фермер хўжаликла

-

рини ривожланиши учун уни экспорт салоҳиятини ошириш зарурлигини айтиб
ўтадилар. Экспорт салоҳиятини яхшилашга салбий таъсир этувчи омиллар сифатида
фермерларнинг аниқ билим ва ишончли ахборотга эга эмаслиги, маҳсулотлар ишлаб
чиқаришда унинг рақобатбардошлигига эътибор берилмаслиги, маҳсулотларни ташиш
учун музлаткич

-

машиналарга эга эмаслиги ёки ташиш харажатларининг юқорилиги,

экспортчи фермерларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватланмаслигини

айтиб

ўтадилар [4].

Э.И.Эргашевнинг илмий мақоласида фермер хўжалигини ривожлантиришда бир

-

бирига боғлиқ ички ва ташқи омилларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш
зарурлиги

таъкидланади.

Шундай

омиллардан

асосийси

бўлиб,

фермер

хўжаликларининг сифатли маҳсулот етиштириши ва уни рақобатбардошликка таъсир
этиши таъкидланади. Ушбу муаммонинг ечими аксарият жиҳатдан қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини давлат томонидан тартибга солишнинг комплекс усулларини
ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллашга боғлиқлиги айтилади[10].

Проф. Т.Ҳ.Фармоновнинг илмий ишларида фермер хўжаликларини истиқболда

янада ривожлантириш учун уларни тайёрлов, қайта ишлаш корхоналари ва бошқа
хўжалик

субъектлари

билан

бўладиган

шартномавий

муносабатларини

такомиллаштириш

зарурлиги

таъкидланади.

Шартномавий

муносабатлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

тузилаётганда юзага келаётган камчиликлар ва низолар асосан фермерларда ҳуқуқий
билимнинг етишмаслиги, шартнома шартлари ва мажбуриятларида томонларнинг
вазифаларини тўлиқ

билмаслиги ва шунга ўхшаш бошқа омиллар натижасида содир

этилмоқда дейилади[5].

Н.Хушматов ва Ш.Муродовлар аграр тармоқни ривожлантириш билан боғлиқ

бўлган муаммоларни икки гуруҳга бўладилар яъни қишлоқ хўжалиги корхоналари
(тадбиркорлар) томонидан ҳал этиладиган муаммолар ва давлат томонидан ҳал
этиладиган муаммолар. Фермер хўжалигини ўзига боғлиқ бўлган муаммоларга асосан
ишлаб чиқаришни ташкил этиш; маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни самарали
режалаштириш; сарф харажатларни камайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш
ҳисобига ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш; ҳосилдор ва бозор
талабига мос махсулот етиштириш имконини берувчи экин

навлари, чорва моллари

зотларини танлаш; маҳсулотларни қайта ишлашни ташкил этиш; илм

-

фан ютуқларидан

фойдаланган ҳолда ресурс тежовчи технологияларни жорий этишни киритадилар[6].

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб шуни айтиш

мумкинки, фермер

хўжаликларини ривожланишига таъсир этувчи омилларни ички ва ташқи омилларга
бўлиш мумкин. Фермер хўжаликларини ривожланишига таъсир этувчи ички
омиллардан бири сифатида тадбиркорлик қобилиятини олишимиз мумкин. Фермерга
ташқаридан қанчалик қўллаб

-

қувватланмасин, унинг ўзида тадбиркорлик қобилияти

ва фаоллиги яхши ривожланмаган бўлса, унга кўрсатилган ҳар қандай ёрдам самарасиз
кетиши мумкин. У ўзидаги қобилиятини ишга солиб ташқи ва ички омилларни
мутаносиблигини сақлаб қолиши мумкин. Фермердаги тадбиркорлик фаоллигини
ривожланиши

хўжаликни

молиявий

аҳволини

яхшилашга,

рақобатбардош

маҳсулотлар етиштиришга катта таъсир кўрсатади.

Юқорида таъкидланган фермер хўжаликларини ривожланишига таъсир этувчи

омилларни яхшилаш ва кўрсатиб ўтилган муаммоларни бартараф этиш учун улар
ўртасида кооперация муносабатларини ривожлантириш зарур деб ўйлаймиз. Бу ҳақда
Ш.Эргашходжаева, Т.Фармонов. Қ.Чориев, Н.Хушматов, А.Эргашев, О.Жумаев ва
бошқаларнинг илмий ишларида ҳам тадқиқ қилинган. Ш.Эргашходжаеванинг илмий
тадқиқот

ишларида

қишлоқ

жойларда

кооперация

муносабатларини

ривожлантиришнинг

маркетинг

стратегиясига

эътибор

қаратилган[11],

Т.Фармоновнинг илмий ишларида фермер хўжаликларида шартномавий ва
кооперация муносабатларини ҳуқуқий асослари очиб берилган[5], Қ.Чориев[7] ва
Н.Хушматов[6]ларнинг тадқиқотлари умуман қишлоқ хўжалигида кооперация
муносабатларини ташкил этишга қаратилган. А.Эргашевнинг илмий тадқиқот
ишларида кооперация муносабатларини ғаллачилик тармоғида[9], О.Жумаев[3] эса
мева

-

сабзавотчилик тармоғида ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб ўтадилар.

Шу билан бирга, қайд этилган илмий ишларда фермерлик фаолиятини устувор

даражада ривожлантиришда кооперация муносабатларини самарали ташкил этишга
эътибор қаратилмаганлиги мустақил тадқиқод мавзуси сифатида танлашимизга сабаб
бўлди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот учун Бухоро вилояти фермер хўжаликлари танлаб олиниб, уларнинг

фаолияти тизимли таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида монографик, эксперт ва SWOT
таҳлил каби усуллардан фойдаланилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамай ҳозирги кунда фермер

хўжаликларни ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни учратамиз. Тадқиқот
давомида фермер хўжалигини ривожланишига таъсир кўрсатаётган бир қанча
масалаларни қуйида кўриб чиқишга ҳаракат қилдик.

Биринчидан,

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ирригация ва

мелиорация тизимини ривожига эътибор қаратсак. Кейинги йилларда ерларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича сезиларли амалий тадбирлар амалга
оширилмоқда. Биргина 2016 йилда Бухоро вилоятида 1663,77 км, яъни қиймати
16650,06 млн.сўмлик мелиоратив объектларда таъмирлаш ва тиклаш тадбирлари
бажарилди. Бунинг натижасида ирригация тармоқларини ва ерларнинг мелиоратив
ҳолати яхшиланди. Натижада фермер хўжаликларида олинаётган деҳқончилик
маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ҳам ошиб бормоқда дейиш мумкин (1

-

расмга

қаранг). Лекин, ушбу тизимга қилинган харажатларни янада самарали бўлишини
таъминлаш учун сув ресурсларини тежаб

-

тергаб ишлатиш ҳам зарур ҳисобланади.

1-

расм. 20

12-

2016 йилларда Бухоро вилоятида фермер хўжаликларида

деҳқончилик маҳсулотлари ҳосилдорлиги, ц/га

Манба: Бухоро вилоят Статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилди.

Бухоро вилоятида сув ресурслари танқислиги ва сувни олиб келиш қимматлигини

ҳисобга олиб, хўжаликларда сувни тежовчи технологияларни қўллаш зарур.
Мутахассисларни фикрича, сувни тежаш усуллари ўсимликларни турига қараб, турли
хил усулларни қўллаш мумкин экан [2]. Бизга маълумки, сув тежаш технологиялари кўп
маблағ талаб этади. Шунинг учун сувни тежаш технологияларини қўлламоқчи бўлган
хўжаликларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва сувни тежовчи технологияларни
қўллаган хўжаликларни молиявий жиҳатдан қўллаб

-

қувватлаш зарур.

Иккинчидан,

кейинги йилларда фермер хўжаликлари фаолиятида чорвачиликни

янада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда ва бунинг натижасида фермерлар
ихтиёридаги чорва бош сонлари кўпайиб бормоқда (2–расм).

56,6

205,4

202,5

186,2

134,5

109,6

56,8

205,9

207,7

192,8

143,6

115,2

56,9

214

208,1

193,2

139,2

108,1

57

216

209,3

193,2

166,4

132,8

57,1

219

214,6

205,1

189,1

152,3

дон

Картошка Сабзавотлар

Полиз

Мева ва

резаворлар

Узум

2016 йил

2015 йил

2014 йил

2013 йил

2012 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

2-

расм. 2013

-

2016 йилларда Бухоро вилоятида чорва моллари

бош сонини ўзгариши

Манба: Бухоро вилоят Статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилди.

Фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш, унинг маҳсулдорлигини

ошириш учун кенг имкониятлар бўлишига қарамай, тизим хўжаликларида
етиштирилган гўштнинг 2013

-

2016 йилларда мос равишда 2,7

-

2,9 фоизи, сутнинг 3,6

-

3,6 фоизи, тухумнинг 11,4

-

10,7 фоизи ва қоракўл терининг 4,8

-

5,5 фоизи фермер

хўжаликлари ҳиссасига тўғри келиши ва вилоятда атиги 10 фоиз майдонда чорва озуқа
экинлари экилганлиги салбий ҳолдир[8]. Вилоятда чорвачилик маҳсулотларини
етиштиришнинг аксарияти шахсий хўжаликларга тўғри келади. Мамлакатда озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилганлигини ҳисобга олган
ҳолда, аҳолини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш
мақсадида бу соҳани ҳам ривожлантириш долзарб масала ҳисобланади. Шу мақсадда,
вилоятда фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялаш ва уларни янада
ривожлантириш учун 2017 йилда жами 65633 млн.сўмлик лойиҳани амалга

ошириш

кўзда тутилган эди. Лойиҳада 1460 та фермер хўжалиги қатнашди. Лекин, жами
йўналишлар бўйича режалаштирилган лойиҳалар қийматининг 33 фоизи бажарилган
(2017 йил 1 октябрь ҳолатида). Чорвачилик тармоғини кенгайтириш учун белгиланган
режадаги лойиҳалар яъни, гўшт ва сутни қайта ишлаш, қуёнчилик соҳаларидаги
лойиҳалар бажарилмаган. Ушбу лойиҳаларнинг 80 фоизи баъзиларида 100 фоизи
фермерларнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириш мўлжалланган эди. Лекин
таҳлиллар фермер хўжаликларини молиявий ҳолати яхши эмаслиги, тўлов
қобилиятининг пастлигини кўрсатмоқда. Бухоро вилояти фермер хўжаликларининг
молиявий натижаларини таҳлил қилганимизда уларнинг рентабеллиги даражаси 7,9

-

9,5 фоизни (2013

-

2015 йилларда) ташкил қилмоқда. Бундай рентабеллик кўрсаткичи

билан катта лойиҳаларни амалга ошириш жуда ҳам қийин кечади.

Учинчидан,

Бухоро вилоятида деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми

ошиб бормоқда. Вилоятда 2012

-

2016 йилларда айниқса, сабзавот, мева ва узум ишлаб

чиқариш ҳажми нисбатан юқорироқ суръатлар билан кўпайган (3

-

расм).

Бироқ етиштирилган маҳсулотни истеъмолчиларга етказишда камчиликлар тўла

бартараф этилмаган. Бу маҳсулотларни истеъмолдан ортиқча қисмини сақлаш ва уни
қайта ишлаш керак. Лекин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш
тизими яхши ишламаяпти. Эксперт таҳлили натижасига асосланиб фермер
хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг 25

-30

қайта ишланмоқда

0

100

200

300

2013 йил

2014 йил

2015 йил

2016 йил

Қорамоллар

ш.ж.Сигирлар

Қўй ва эчкилар

Паррандалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

дейишимиз мумкин. Натижада етиштирган маҳсулотини қаерга жойлаштиришни ва
сотишни билмай фермерлар оворагарчиликка учрамоқда. 2017 йилда фермерларни
ўзи томонидан 10400 тонналик музлаткичлар ташкил этилди. Лекин бу ҳам барча
фермерларни қамраб олмаяпти.

3-

расм. 2012

-

2016 йилларда Бухоро вилоятида деҳқончилик маҳсулотлари

етиштириш ҳажми. (минг тоннада)

Манба: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Статистик тўплам. 2017 й.

Фикримизча, юқорида таъкидланган масалаларга ечим сифатида фермер

хўжаликлари ўртасида кооперацион муносабатларини йўлга қўйиш зарур деб
ўйлаймиз. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигида
кооперациянинг турли шаклларини самарали ташкил этиш муҳим масала
ҳисобланади.

Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалиги

корхоналари, фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари, қайта ишлаш ва хизмат
кўрсатиш соҳалари корхоналари ва

ташкилотлари томонидан ўз

-

ўзини бошқариш

тамойиллари асосида фаолият кўрсатувчи кооперативлар ва улар тизимларининг
ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасига асосланган ҳолда, қишлоқ хўжалигида

кооперация 4 хил йўналишда мавжудлигини айтиш мумкин:

1.

Кооперация ишлаб чиқарувчи фирма (корхона) шаклида мавжуд бўлиб, бунда

корхона (кооператив) аъзоларини аниқ мақсад йўлида бирлаштирган бўлиб, у
аъзоларининг биргаликдаги меҳнатига асосланади. Натижада уларнинг манфаатлари
ва фойда олишларини кўзлайди.

2.

Қишлоқ

хўжалигида кооперация муносабатлари вертикал интеграцияга

асосланади. Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналари, уларни сақловчи ва қайта ишловчи
корхоналарнинг ўзаро келишуви асосида ташкил этилади ва фаолият юритади. Бунда
корхоналарнинг мустақиллиги сақланиб қолади.

3.

Ҳамкорликда

ишлайдиган корхона (хўжалик) ва фирмаларнинг иттифоқи

(коалицияси) шаклида фаолият юритади.

4.

Қишлоқ

хўжалиги корхоналари ва унга алоқадор ташкилотлар билан

шартномавий муносабатлар асосида фаолият юритиши тушунилади.

0

50

100

150

200

250

300

350

400

450

маҳс

ул

о

т ҳ

ажм

и

2012 йил

2013 йил

2014 йил

2015 йил

2016 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Кооперация муносабатларини ташкил этиш бўйича олимлар ва мутахассислар,

халқаро кооперция тажрибасини ўрганган ҳолда, таҳлил натижаларини қуйидаги
расмда акс эттирдик (4

-

расм).

4-

расм. Фермер хўжаликларида кооперация муносабатларининг SWOT таҳлили

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган.

Юқоридаги расмда келтирилган кучсиз томонларни ва тўсиқларни бартараф

этсак, имкониятлардан унумли фойдалансак, фермер хўжаликлари ва унга алоқадор
корхоналар

ўртасидаги

кооперация

муносабатлари

юқори

самарадорлик

кўрсаткичлари намоён бўлади.

Тўртинчидан,

фермерлар

ҳам

тадбиркорлик

субъекти

ҳисобланади.

Тадбиркорликда асосий капитал бўлиб унинг ўзи ҳисобланади. Ҳар бир тадбикорда
бўлгани каби фермерда ҳам ташаббускорлик, таваккалчилик, ислоҳотчилик,
новаторлик ва яратувчанлик хусусиятлари шаклланган бўлиши керак. Тадбиркор
мустақил, ихтиёрий, эркин, қонунийлик, моддий жавобгарлик ва самарадорлик
тамойилларига таянган ҳолда фаолият юритади. Тадбиркорлик фаоллиги хўжаликни
иқтисодий салоҳияти, моддий барқарорлиги ва рақобатбардошлиги билан
белгиланади. Амалиётда кўпгина фермерларимизда бундай хусусиятлар мавжуд
бўлиб, улар фаолиятларида юқори самарадорликка эришмоқдалар. Кузатишларимиз
натижасига таяниб айтишимиз мумкинки, шундай хусусиятга эга бўлган тадбиркор
фермерларимиз неча йиллардан бери фаолиятларини кенгайтириб фойдалилик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

даражасини 40

-

60 фоизгача кўтариб келмоқдалар. Лекин, шундай фермерларимиз ҳам

борки, уларда тадбиркорлик қобилияти яхши шаклланмаган. Натижада хўжаликлари
фаолиятини тўғри йўлга қўя олмасдан, мавжуд имкониятларидан самарали
фойдаланмаяптилар

деб

ўйлаймиз.

Биринчи

навбатда

фермерларимизда

тадбиркорлик фаоллигини ривожлантиришимиз зарур.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда

ирригация ва мелиорация тармоғини такомиллаштириш ва модернизациялаш учун
етарлича маблағ сарфланмоқда. Натижада ҳосилдорлик сезиларли ошганлигига гувоҳ
бўламиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини оширишда фақат
бунинг ўзи камлик қилади. Ундан ташқари, сув ресурслари танқис шароитда сувдан
самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини доимий равишда яхшилаб
бориш талаб этилади. Фикримизча, бунинг учун фермерларни молиявий қўллаб

-

қувватлаш тизимини такомиллаштириш зарур яъни сув тежовчи технологияларни
қўллаган хўжаликларга имтиёзли кредит ажратиш ҳамда ернинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаб бориши учун дотациялар ажратиш зарур деб ўйлаймиз.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулот етиштиришда алмашлаб экиш тизимини яна

самарали йўлга қўйиш зарур. Бунда озуқа экинларидан фойдаланиш зарур. Бунинг
натижасида ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, ҳосилдорлик ошса, бошқа
тарафдан чорва моллари учун озуқа базаси ҳам яхшиланарди. Чорвачилик
маҳсулотлари етиштириш ҳажми ҳам ошган бўларди. Фермер хўжаликлари кўп
тармоқлар билан шуғулланиб, молиявий барқарорлиги ҳам ошади. Ушбу масалалар
кооперация амал қилиш шароитида яхши натижа беради деган умиддамиз.

Кооперация муносабатларидан эришиладиган натижалар

2017

—2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича

ҳаракатлар стратегиясида

белгиланган вазифаларни бажарилишига мос

тушади. Ушбу ҳаракатлар

стратегиясидан келиб чиқиб, кооперация мунносабатлари

йўлга қўйилган тақдирда қуйидаги натижаларга эришилади (5

-

расм).

4-

расм. Кооперация муносабатларининг стратегик натижалари

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган.

Биргаликдаги

(

жамоатчилик

)

бошқаруви

Институционал

,

халқаро имидж

Ҳуқуқий,

шартномавий

бирдамлик

Хамкор ресурслар

Ижтимоий

фаровонлик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Кооперация муносабатларининг самарали йўналишлари йўлга қўйилганда:

-

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан

самарали фойдаланишдаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулияти янада ошади;

-

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун кулай шарт

-

шароитлар яратилади;

-

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг молиявий

-

иқтисодий

барқарорлигини таъминланади, уларнинг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат
кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатларида замонавий бозор
механизмларини жорий этилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

фармони.

“Фермер,

деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”. ПФ

-5199-

сонли.

09.10.2017

й.

// www.lex.uz

2.

Ахмедав А.К. Cув тежаш технологияларидан қишлоқ хўжалигида

фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги// “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май

-

июнь, 2014 йил

3.

Жумаев О. Кўп укладли иқтисодиёт шароитида мева

-

сабзавотчилик мажмуида

кооперацияни

ривожлантиришнинг

ташкилий

-

иқтисодий

асослари:

и.ф.н...

диссертация автореферати. –

Т.: 2004.

21 б.

4.

Салимов Б., Юсупов М. Чуқур таркибий ўзгаришлар ва модернизация орқали

қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришнинг устувор йўналишлари// “Иқтисодиёт
ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март

-

апрель, 2017 йил.

5.

Фармонов Т.Ҳ. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. «Янги

аср авлоди». –

Т.: 2004. –

143 б.

6.

Хушматов Н.С., Муродов Ш. Қишлоқ хўжалигида кооперация тамойилларини

жорий этиш имкониятлари ва асосий йўналишлари. ЎзБИИТИ ил

-

ам.конф.

материаллари. –Т.: 2008. –Б. 4.

7.

Чориев Қ. Пахта ва дон етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари

таъсисчилигида қишлоқ хўжалик кооперативи ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар.

Т.: «ЎзБИИТИ», 2011. –

34 б.

8.

Туробова Ҳ.Р. Возможности развития агропродовольственного комплекса

путем укрепления кооперативных отношений

//

Ж. Экономика

и

предпринима

-

тельство. М.: 2017. №10 (ч.2) с.494

-500.

9.

Эргашев

А.

Кўп

укладли

иқтисодиёт

шароитида

дончиликни

ривожлантиришнинг ташкилий

-

иктисодий асослари: и.ф.н...диссертация авторефе

-

рати. –

Т.: 2001. –

26 б.

10.

Эргашев Э. Аграр тармоқ хўжаликларини ривожлантиришнинг ўзига хос

хусусиятлари ва омиллари//“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон журнали. № 5, 2015 й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

11.

Эргашходжаева Ш. Қишлоқ жойларида кооперацияни ривожлантиришнинг

маркетинг стратегияси. –Т.: 2006. –

140 б.

12.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Статистик тўплам. Т.: 2017 й.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти фармони. "Фермер, де^цон хужаликлари ва томорца ер эгаларининг цуцуцлари ва цонуний манфаатларини х,имоя цилиш, цишлок, хужалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида". ПФ-5199-сонли. 09.10.2017 й. // www.lex.uz

Ахмеда в А.К. Сув тежаш технологияларидан цишлоц хужалигида фойдаланишнинг ицтисодий самарадорлиги// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

Жумаев О. Куп укладли ицтисодиёт шароитида мева-сабзавотчилик мажмуида кооперацияни ривожлантиришнинг ташкилий-ицтисодий асослари: и.ф.н... диссертация автореферати. - Т.: 2004. - 21 б.

Салимов Б., Юсупов М. Чуцур таркибий узгаришлар ва модернизация орцали цишлоц хужалигини жадал ривожлантиришнинг устувор йуналишлари// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил.

Фармонов Т.Х- Фермер хужаликларини ривожлантириш истицболлари. «Янги аср авлоди». -Т.: 2004. - 143 б.

Хушматов Н.С., Муродов Ш. Кишлоц хужалигида кооперация тамойилларини жорий этиш имкониятлари ва асосий йуналишлари. УзБИИТИ ил-ам.конф. материаллари. -Т.: 2008. -Б. 4.

Чориев Ц. Пахта ва дон етиштиришга ихтисослашган фермер хужаликлари таъсисчилигида цишлоц хужалик кооперативи ташкил этиш буйича услубий тавсиялар. -Т.: «УзБИИТИ», 2011. - 34 б.

Туробова Х-Р- Возможности развития агропродовольственного комплекса путем укрепления кооперативных отношений// Ж. Экономика и предпринимательство. М.: 2017. №10 (ч .2) с.494-500.

Эргашев А. Куп укладли ицтисодиёт шароитида дончиликни ривожлантиришнинг ташкилий-иктисодий асослари: и.ф.н...диссертация авторефе-рати.-Т.:2001.-26 б.

Эргашев Э. Аграр тармок. хужаликларини ривожлантиришнинг узига хос хусусиятлари ва омиллари//"Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 5, 2015 й.

Эргашходжаева Ш. К,ишлоц жойларида кооперациями ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси. -Т.: 2006. - 140 6.

Узбекистан цишлок, хужалиги. Статистик туплам. Т.: 2017 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов