Агротуризмни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
166-172
5
1
Поделиться
Туробова, Х. (2019). Агротуризмни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Экономика и инновационные технологии, (6), 166–172. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11188
Хулкар Туробова, Бухарский государственный университет

Старший преподаватель кафедры экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришга асос бўлувчи сабаблар таҳлил қилинган. Агротуризмни ривожлантириш имкониятлари ва босқичлари ҳамда агротуризмнинг таркибий қисмлари тўлиқ ёритилган. Таҳлил учун қишлоқ хўжалиги ва туристик ресурслар имкониятлари асос қилиб олинган. Мақолада
мамлакатимизда агротуризмни ривожлантириш ва уни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

155

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АГРОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Туробова Ҳулкар Рустамовна

Бухоро давлат университети “Иқтисодиёт” кафедраси

катта ўқитувчиси

E-mail:

hulkar-rustamkhon@mail.ru

Аннотация.

Мақолада

Ўзбекистонда

агротуризмни

ривожлантиришга

асос

бўлувчи

сабаблар

таҳлил

қилинган.

Агротуризмни

ривожлантириш

имкониятлари

ва

босқичлари

ҳамда

агротуризмнинг

таркибий

қисмлари

тўлиқ

ёритилган.

Таҳлил

учун

қишлоқ

хўжалиги

ва

туристик

ресурслар

имкониятлари

асос

қилиб

олинган.

Мақолада

мамлакатимизда

агротуризмни

ривожлантириш

ва

уни

такомиллаштириш

бўйича

таклиф

ва

тавсиялар

ишлаб

чиқилган.

Калит сўзлар:

қишлоқ

хўжалиги,

туристик

фирмалар,

меҳмонхоналар,

агротуризм,

экотуризм,

таълим

туризми,

тиббий

туризм,

этнотуризм,

гастротуризм

.

Abstract.

The article analyzes the reasons for the development of agro-tourism in

Uzbekistan. The structure, stages and possibilities of agritourism development are revealed. The
analysis is based on the possibilities of agriculture and the tourism industry. The article developed
conclusions and proposals for the development and improvement of agro-tourism in the country.

Key words:

agriculture, travel companies, hotels, agro-tourism, ecotourism, educational

tourism, medical tourism, ethno-tourism, gastro-tourism.

Кириш

2017 йилда қабул қилинган “Ҳаракатлар стратегияси”да қишлоқ хўжалигини

модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш устувор вазифа сифатида
белгиланиб, унда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ

-

овқат хавфсизлигини

янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш,
аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш; фермер
хўжаликлар, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бир
қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар
кўрсатиш

билан

шуғулланаётган

кўп

тармоқли

фермер

хўжаликларини

рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш зарурлиги

белгилаб олинди

[1].

Аграр

соҳани

барқарор

ривожлантириш

учун

имкониятлар

жуда

ҳам

кўп

бўлиб,

шулардан

бири

сифатида

агротуризмни

олишимиз

мумкин.

Агротуризмни

ташкил

этиш

ва

ривожлантириш

орқали

минтақаларда

қишлоқ

аҳолисини

иш

билан

таъминланишига,

уларнинг

қўшимча

даромадлари

ошишига,

аграр

корхоналар

ва

туристик

корхоналарнинг

фойдалилик

даражаларининг

юқори

бўлишига,

қишлоқ

инфратузилмасининг

яхшиланишига

эришилади.

Зеро, туризм даромадли соҳа

эканлиги жаҳон амалиётида ўз исботини топган. Баъзи бир хорижий мамлакатларда
агротуризм қишлоқ жойларни

ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қўшимча

даромад манбаи бўлиб қолмоқда. Агротуризм

1972 йилдан бошлаб иқтисодиётнинг

алоҳида тармоғи сифатида ажралиб чиқди. Ҳозирги кунда қишлоқ туризми тез


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

156

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

суръатлар билан ривожланиб бориб, хорижий туристларнинг диққатини ўзига
тортмоқда. Агротуризм Италия, Ирландия, Франция, Щвецария, Скандинавия
мамлакатларида, Испания давлатларида ривожланиш бўйича етакчи ҳисобланади.
Уларнинг даромадлари йилига 100 млн. долларни ташкил этмоқда. Агротуризмдан
келадиган даромад туризмдан келадиган даромаднинг 10

-

20 %ини ташкил

қилмоқда

[9].

Мамлактимизда

минтақаларнинг

хусусиятидан

келиб

чиққан

ҳолда

агротуризмни

ўзига хос хусусиятларини

аниқлаш, унинг самарали йўналишларини

ташкил этиш,

ташкилий

-

ҳуқуқий шаклларини

ҳамда иқтисодий механизмларини

ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш зарур деб ўйлаймиз.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатмизда эса айнан агротуризмни ривожлантириш бўйича мустақил

тадқиқот ишлари

амалга оширмаганлиги, бизга ушбу мавзуни тадқиқот объекти

сифатида танлашимизга сабаб бўлди.

Авваломбор, агротуризм тушунчасига

олимлар ва шу соҳа мутахассислари

томонидан берилган таърифларни таҳлил қилсак. Агротуризм тушунчасига
олимларимиз томонидан турлича аниқлик киритилади.

Агротуризм ассоциацияси (Agro tourism association) мутахассислари томонидан

агротуризм тушунчасига қуйидагича таъриф беради. Агротуризм –

бу қишлоқ

жойларда ташкил этиладиган фаолият бўлиб, меҳмонга келувчиларга комплекс
хизмат кўрсатиш яъни яшаш, дам олиш, овқатланиш, экскурсия хизматлари, бўш
вақтни ва спорт тадбирларини самарали ташкил этиш, туризмнинг фаол
кўринишлари балиқ ови, хайвонларни овлаш билан шуғулланиш ҳамда билим ва
янгиликларга эга бўлиш демакдир.

Россиялик олим А.Б. Здоров томонидан агротуризм тушунчаси қуйидагича

таърифланади яъни агротуризм

-

қишлоқ хўжалигига йўлдош тармоқ бўлиб, дам

олишни ташкил этиш орқали қишлоқ ахолисини иш билан таъминлаш ва
контингентни жалб этиш орқали фукароларнинг даромадлари ва асосий ишлаб
чиқариш xажмини оширишдир [2

].

Агротуризм тушунчасига М.Турковский қуйидагича аниқлик киритади.

Агротуризм –

каникул

дам олиш имкониятлардан бири бўлиб, мавжуд табиат

ресурсларидан фойдаланиш ёки бўш бинолардан, хўжалик иморатлари ҳамда жонли
меҳнат резервларидан фойдаланишни амалга оширишдир

[ 2].

О.А. Никитина ва Е.П. Кушаренколар агротуризмга геодемографик нуқтаи

назардан қараб

,

бу шаҳар ташқарисида жойлашган аҳолиси зич бўлмаган

территориядаги туризмдир

деб атаган. Рекреакцион нуқтаи назардан эса

агротуризм

бу –қишлоқ уйларида яшашдан бошланиб

,

табиат қўйнида дам олишга

мўлжалланган, саргузаштли саёҳат ва маҳаллий аҳолини машғулотларида тўғридан

-

тўғри иштирок этиш билан тугулланадиган турли хил хизматлар мажмуасидир

[3].

Баъзи адабиётларда агротуризм қишлоқ туризмининг таркибий қисми

эканлиги

таъкидланган[

6].

Қишлоқ

туризмининг олдинги формаси фермада

яшаш

(

жойлаштириш) тушунчаси

билан қаттиқ боғланган бўлиб, юз йиллар мобайнида

мавжуд бўлиб келган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

157

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Агротуризм тушунчаси эса 1980 йиллардан қўлланила бошланган. Аста

-

секинлик билан эса муомалага

қишлоқ туризми термини

кириб келган ва агротуризм

қишлоқ туризмининг бир қисми сифатида қараб келинган

[5].

Бизнингча, юқорида

келтирилган таърифлардан келиб чиқиб, жаҳон иқтисодий

ривожланиш асоссацияси ишлаб чиққан таърифда агротуризм тушунчасига аниқроқ

ёндашилган. Юқоридаги таърифларни таъкидлаган ҳолда, бу борадаги ўз
қарашимизни ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Агротуризм

-

туризмнинг тармоқларидан бири

бўлиб, табиат, маданий

-

тарихий ва бошқа қишлоқ жойлардаги ресурсларни ва ўзига

хос туристик махсулотлар мажмуасини тузишдан иборатдир.

Тадқиқот методологияси

Мақолани тайёрлаш давомида

2011-

2017 йилларда мамлакатни ривожланиши

кўрсаткичлари

иқтисодий

таҳлил қилинди, ҳамда

фермер хўжаликлари фаолияти

монографик тахлил ёрдамида ўрганилиб, уларда агротуризмни ташкил этишнинг
ўзига хос хусусиятлари, эксперт таҳлил натижасида минтақада агротуризмни ташкил
этишнинг инновацион моделлари ишлаб чиқилди.

Тахлиллар ва

натижалар

Мамлакатимизда агротуризмни ташкил этиш ва ривожлантиришга қуйидагилар

сабаб бўлади:

Биринчидан, олиб борилган тадқиқотларимиз натижасида қишлоқ хўжалик

корхоналарининг фойдалилик даражаси пастлиги

аниқланди

(1-

расмга қаранг)

. 1-

расмдан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги тармоғини рентабеллик даражаси
саноат тармоғига нисбатан жуда ҳам паст даражада. Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги
корхоналарни молиявий кўрсаткичларни янада яхшилаш учун улар фаолиятини
диверсификациялашнингаҳамияти

каттадир.

Агротуризм

қишлоқ

хўжалик

корхоналарига ва қишлоқ аҳолисига юқори фойда олиш имкониятини бериши
мумкин. Чунки, улар мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, агротурхизматлар
ва маҳсулотларни таклиф этишлари мумкин.

1-

расм. Қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоғини рентабеллик даражаси кўрсаткичи

Манба: Ўзбекистон молияси. Йиллик статистик тўпламдан олинган маълумотлар асосида

тузилди. Т.: 2015

-

2016 йй.

Иккинчидан, 2017 йилда республикамизда 449 та туристик ташкилотлар ва 816

та меҳмонхоналар фаолият юритмоқда. Маълумотларга қараганда, 2017 йилда

0

2

4

6

8

10

12

14

16

18

қишлоқ хўжалиги

саноат

2011 йил

2012 йил

2013 йил

2014 йил

2016 йил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

158

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хорижий туристлар қарийиб 2,7 млн. кишига ва маҳаллий туристлар сони 2,1 млн
кишига етди, бу олдинги йилга нисбатан мос равишда 33,3 % ва 16.6 % га кўп дегани.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, мавжуд туристик корхоналарнинг
хизматлари рўйхатига агротуристик хизматларни ҳам

қўшган ҳолда хорижий

туристларни жалб қилиш мумкин.

2-

расм. Республикада туризм салоҳияти кўрсаткичлари тахлили

Манба: Ўзбекистонда туризм. Т.: 2018 йил. Статистик тўплам маълумотлари асосида

муаллиф ишланмаси

Учинчидан, сўровлар ва кузатишларимиз натижасида аниқланишича,

агротуризмга маҳаллий аҳолининг ҳам қизиқиши юқоридир. Шунга кўра,
минтақаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, агротурхизматлар ва маҳсулотларни
уларга таклиф этиш мумкин.

Тўртинчидан, республикамизнинг бир нечта олий ва ўрта махсус таълим

муассасаларида туризм соҳасига оид мутахассислар тайёрланади (3.2

-

расмга қаранг).

Агротуризмни ташкил этишда ушбу мутахассислар хизматидан фойдаланиш
имконияти мавжуд.

Бешинчидан, баъзи

бир қишлоқ хўжалик корхоналари ва туристик фирмалар

агротуризмни ташкил этишга асос бўлувчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
малакасига ҳамда инфратузилма объектларига эгадир. Яъни, туризм соҳасидаги
(сервис хизматлари кўрсатиш тажрибаси, мехмонхоналар ва

бошқа инфратузилма

объектлари) ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (ишлаб чиқариш амалиёти, дала
шийпонлари, мавжуд бошқа инфратузилма объектлари) имкониятларидан самарали
фойдаланишимиз зарур.

Агротуризмнинг ўзига хос хусусияти шундаки, туристни дам олиши давомида,

қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, қушлари, паррандалари ва ўсимликлари, қишлоқ
ҳаёти ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан танишишдан иборат. Бу шаҳарнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

159

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

сершовқин кўчаларидан ва одамларидан чарчаган, руҳий зўриққан инсонларга
эмоционал дам олиш имконини беради.

Хулоса ва таклифлар

Агротуризм туризмнинг бир нечта турини ўзида қамраб олиш имкониятига

эгадир (3

-

расм).

3-

расм. Агротуризм

таркибий қисмлари

Манба: муаллиф ишланмаси


Агротуризмни бошқа туризм турларидан фарқи шундаки, унда туризмни бир

нечта турларини биргаликда ташкил этиш ва ривожлантириш имкониятини беради.

Республикамизда агротуризмни бир нечта босқичда ташкил этиш ва

ривожлантириш мумкин.

4-

расм. Агротуризмни ташкил этиш моделлари ва босқичлари

Манба: муаллиф ишланмаси

Агротуризм

экотуризм

гастроно-

туризм

этнотуризм

зиёрат

туризми

тиббий

туризм

таълим

туризми

аграр соҳа

экскурсия

• Фермерларда

мавжуд бўлган

турар жойлардан

фойдаланиш

Биринчи

босқич

• Махсус

мослаштирилган

ҳордиқ ва дам

олиш масканлари

ташкил этиш

Иккинчи

босқич

• Агротуристик

мажмуаларни

яратиш

Учинчи

босқич


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

160

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Биринчи модел

. Фермер ёки қишлоқдаги

уй эгаси ўз уйидан ёки чодирлар ва

юрталар қуриб ташкил этиш мумкин. Овқатланиш яримпансион яъни бир маҳал
овқатланишни ташкил этилади.

Иккинчи модел.

Маълум миқдордаги маблағлар талаб этадиган махсус

мослаштирилган ҳордиқ

ва дам олиш масканларини

ташкил этиш яъни ётоқхоналар,

овқатланиш жойлари, дам олиш биноларини қуриш ва барча талабларга жавоб
берадиган шароитларни яратиш. Бунда овқатланишни бир махал ёки тўлиқ кун
давомида бир неча марта овқатлантиришни ташкил этиш мумкин. Дам олиш
дастурларини экскурсиявий экологик, этник турларни ташкил этиш мумкин.

Учинчи модел

.

Агротуристик мажмуаларни яратиш кўзда тутилади. Бунда

юқори сифатли ва стандартларга

жавоб берадиган мослаштирилган бинолар қуриш

зарур. Унда ётоқхоналар, дам олиш хоналари, овқатланиш хоналари, даволаниш
хоналари, ўқув дастурларини амалга ошириш учун хоналар ва бошқаларни қамраб
олиши зарур. Агротуристик хизматлар бир неча кун давомида амалга оширилади.
Хизматлар бир неча юз кишиларни қамраб олиши мумкин.

Мамлакатимизда агротуризмни ривожланишига таъсир этувчи омилларни

ташқи ва ичкига бўлиш мумкин.

Ички омилларга: қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволи,

инфратузилма объектларининг мавжудлиги ва ҳолати, мутахассислар билан
таъминланганлиги, тадбиркорлик фаоллиги, хизматлар сифати

ва бошқалар.

Ташқи омилларга: аҳолининг даромади, сайёҳларнинг сони ва даромади,

хизмат кўрсатиш даражаси, инфратузилмани ривожланганлиги, қонунчилик
меъёрларининг мавжудлиги, давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш механизмининг

такомиллашганлиги, халқаро муносабатларнинг ўрнатилган даражаси ва бошқалар.

Мамлакатимизда агротуризмни ривожлантириш учун қуйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш зарур

:

Биринчидан, агротуристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш ва туристлар

қандай дам олиш жойини афзал кўради. Масалан, хорижий тадқиқотчиларнинг
натижасига кўра, агротуризмнинг экотуризм ва этнотуризм кўриниши билан
қизиқишган. Агротуристик хизматларни сотиб олувчиларни ўрганиш ва агротуристик
хизматларга қандай нарх белгилаш зарурлиги. Бозорни ўрганиш

-

агротуристик

маҳсулотлар ҳаракатини аниқлаш.

Иккинчидан,

агротуризм

билан

шуғулланмоқчи

бўлган

фермер

хўжаликларининг зарур бўлган моддий

-

техник базаси ўрганилади. Қишлоқнинг

инфратузилмаси ўрганилади ва камчиликлар бартараф этилади.

Учинчидан, туристик фирма ва фермер хўжаликларини кооперацион алоқалар

ташкил этилади. Ҳамкорликни ташкилий

-

ҳуқуқий шакли танланади. Кооперативнинг

ишлаш механизми ишлаб чиқилади.

Тўртинчидан, агротуризм ташкил этишдаги иштирокчиларнинг вазифалари

белгилаб олинади. Агротуризмни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади.

Агротуризмни

минтақаларда

ривожлантириш

учун

агротуризмни

ривожлантиришнинг ҳуқуқий базасини шакллантириш; молиявий ва ҳуқуқий
манбасини яратиш; ички туризмни ривожлантириш; иқтисодий кооперацияни тадбиқ
этиш механизмини жорий этиш зарур.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

161

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, агротуризмни ташкил этиш орқали

қишлоқда янги ишчи ўринлари яратилади; экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришга
ҳаракат қилинади; қишлоққа пул маблағлари, шу билан бирга хорижий валюта оқиб
кириши ортади; қишлоқнинг фаровонлиги ошади; қишлоқда замонавий ижтимоий

-

маиший инфраструктура яхшиланади ва янгилари яратилади; янги сервис хизмат
билан боғлиқ бўлган касблар ҳосил бўлади; ҳунармандчилик ривожланади.
Агротуризмнинг мавсумий характерга эга эканлиги, яратилаётган турхизматлар ва
агротурмаҳсулотларнинг импорт маҳсулотлар билан рақобатлаша олиш қобилияти,
юқори малакали кадрлар етишмаслиги, ҳудудлардаги маданий муҳитга зарар
етказилиши мумкинлиги унинг бир маромда ўсишига ва ривожланишига салбий
таъсир қилиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида” Ўз.Р.Президентининг фармони. 2017 й. 7.02.

2.

Здоров

А.Б

.

Организационно

-

экономические основы развития аграрного

туризма

.

Автореферат

диссертации на соискание ученой степени доктора экономических

наук. Москва

- 2011

3.

Никитина О.А., Кушаренко Е.П. Уточнение понятийного аппарата в развитии

теории и практики регионального сельского туризма // Вестник Чувашского
университета. Изд

-

во ЧГУ им. И. Н. Ульянова, 2010. С. 400–

405.

4.

Busby G., Rendle S. (2000). The transition from tourism on farms to farm tourism.

Tourism Management, 21(6): 635-642. DOI:10.1016/S0261-5177(00)00011-X

5.

Filippo Fiume Fagioli, Francesco Diotallevi, Adriano Ciani. Strengthening the

sustainability of rural areas: the role of rural tourism and agritourism// Rivista di Economia
Agraria, Anno LXIX, n. 2-3, 2014: 155-169

6.

Wilson S., Fesenmaier D., Fesenmaier J., Es J.V. (2001). Factor for succes in Rural

Tourism Development. Journal of Travel Research, 40(2): 132-138.

DOI:10.1177/004728750104000203
7.

Turobova H,, Turayev M. The ways of development family business in the rural//

International

scientific

review.

2016.

№2.

pg.

110-112.

https://elibrary.ru/item.asp?id=25467885

8.

Turobova H, Kodirov A. The ways to increase the export potential of the farms//

International Journal of Innovative Technologies in Economy. 4(6) december 2016 // ISSN
2412-8368//

https://cyberleninka.ru/article/n/the-ways-to-increase-the-export-potential-

of-the-farms

9.

Ўзбекистон молияси. йиллик статистик тўплам. т.: 2015

-

2016 йй.

10.

www. agriturismo.ru

11.

http://stat.uz/

Библиографические ссылки

"Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисида" Уз.Р.Президентининг фармони. 2017 й. 7.02.

Здоров А.Б. Организационно-экономические основы развития аграрного туризма. Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. Москва - 2011

Никитина О.А., Кушаренко Е.П. Уточнение понятийного аппарата в развитии теории и практики регионального сельского туризма // Вестник Чувашского университета. Изд-во ЧГУ им. И. Н. Ульянова, 2010. С. 400-405.

Busby G., Rendle S. (2000). The transition from tourism on farms to farm tourism. Tourism Management, 21(6): 635-642. D0l:10.1016/S0261-5177(00)00011-X

Filippo Fiume Fagioli, Francesco Diotallevi, Adriano Ciani. Strengthening the sustainability of rural areas: the role of rural tourism and agritourism// Rivista di Economia Agraria, Anno LXIX, n. 2-3, 2014:155-169

Wilson S., Fesenmaier D., Fesenmaier J., Es J.V. (2001). Factor for succes in Rural Tourism Development. Journal of Travel Research, 40(2): 132-138.

DOklO.1177/004728750104000203

Turobova H„ Turayev M. The ways of development family business in the rural//

International scientific review. 2016. №2. pg. 110-112.

https://elibrary.ru/item.asp?id=25467885

Turobova H, Kodirov A. The ways to increase the export potential of the farms// International Journal of Innovative Technologies in Economy. 4(6) december 2016 // ISSN 2412-8368// https://cyberleninka.ru/article/n/the-ways-to-increase-the-export-potential-of-the-farms

'Узбекистон молияси. йиллик статистик туплам. т.: 2015-2016 йй.

www.agriturismo.ru

http://stat.uz/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов