Особенности развития агробизнеса

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
126-134
19
6
Поделиться
Туробова, Х. (2021). Особенности развития агробизнеса. Экономика и инновационные технологии, (3), 126–134. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11874
Хулкар Туробова, Бухарский государственный университет

Старший преподаватель кафедры экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются научные взгляды ученых, проводящих исследования по теории агробизнеса. Анализируется роль субъектов агробизнеса в экономике нашей страны. Определены задачи агробизнеса.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

126

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АГРОБИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Туробова Ҳулкар Рустамовна

Бухоро давлат университети “Иқтисодиёт” кафедраси катта

ўқитувчиси

E-mail:

hulkar-rustamkhon@mail.ru

Аннотация

:

Мақолада агробизнес назарияси бўйича тадқиқот

олиб борган

олимларнинг

илмий

қарашлари

ўрганилган.

Мамлакатимизда

агробизнес

субъектларининг иқтисодиётдаги ўрни таҳлил қилиниб, агробизнеснинг вазифалари
аниқланган.

Калит сўзлар:

Агробизнес, тадбиркор, менежер, фермер хўжалиги, деҳқон

хўжалиги, агрофирма,

кооператив.

Аннотация:

В статье исследуются научные взгляды ученых, проводящих

исследования по теории агробизнеса. Анализируется роль субъектов агробизнеса в
экономике нашей страны. Определены задачи агробизнеса.

Ключевые слова:

Агробизнес, предприниматель, менеджер, фермерское хозяйство,

дехканское хозяйство, агрофирма, кооператив.

Annotation:

The article examines the scientific views of scientists conducting research on

agribusiness theory. The role of agribusiness in the economy of our country is analyzed. The tasks
of agribusiness have been defined.

Keywords:

Agribusiness, entrepreneur, manager, farm, agricultural firm, cooperative.

Кириш

Иқтисодиётдаги инқирозни бартараф этиш тўғридан

-

тўғри агросаноат

мажмуаси корхоналари ривожланишига бевосита

боғлиқ, чунки бу истеъмол

бозорининг товарларга тўйинганлиги, рақобатнинг кенгайиши, иш билан
бандликнинг ўсиши, қишлоқларнинг ижтимоий ривожланишига ёрдам беради. Аграр
иқтисодиётнинг асосий таркибий тузувчи омили бўлиб агробизнес ҳисобланади.
Агробизнес бозор шароитида иқтисодий муносабатларнинг юқори рақобатбардош
хусусиятини сақлаб қолади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ривожланишини,
маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва якуний истеъмолчига етказиб беришни
олдиндан белгилаб беради. Агробизнес

-

бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, сақлаш, тарқатиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлган бозор
иқтисодиёти соҳасидир.

Очиқ иқтисодиётнинг афзалликлари ва давлат томонидан фаол қўллаб

-

қувватланиши агробизнеснинг юқори рентабелликка эга маҳсулотларни ишлаб
чиқаришда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва рақобатбардош устунликларга
эришишига имкон беради, буни агробизнеснинг иқтисодий роли ва истиқболлари
аниқ бўлган хорижий мамлакатларнинг замонавий тажрибаси тасдиқлайди.
Мамлакатимизда ҳам агробизнес ва қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантириш борасида зарур бўлган чора

-

тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш,
ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

127

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма

-

босқич ислоҳотлар амалга

оширилди.

Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари

фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни
етакчи кучга айлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда зарур шарт

-

шароитлар яратилди. Ўтказилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг 99 фоизидан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда
томорқа ер майдонларида етиштирилишига эришилди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш мақсадида 2017

йилда “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан

-

тиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” қабул қилинди. Унда қуйидагилар
белгилаб олинди:

таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ

-

овқат хавфсизлигини

янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш,
аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;

фермер

хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан
бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар
кўрсатиш

билан

шуғулланаётган

кўп

тармоқли

фермер

хўжаликларини

рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш;

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ

-

овқат ҳамда

қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик
асбоб

-

ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш,

мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва

сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш
инфратузилмасини янада кенгайтириш.

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожланиши қишлоқ

хўжалиги тармоғининг ривожланиши билан бевосита боғлиқлигини инобатга олиб, бу
соҳани янада ривожлантиришга эътибор қаратиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаш мумкин.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистон миллий энциклопедиясида “Агробизнес

-

бозор иқтисодиётининг

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва унинг маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш,
сотиш, сақлаш, тақсимлаш билан боғлиқ соҳаси” деб таърифланади

[16].

Иқтисодий назарияда биринчи марта "агробизнес" тушунчаси 1955 йилда

Гарвард университети (АҚШ) профессори Ж. Девис томонидан киритилган. Унинг
фикрига

кўра, агробизнес

-

бу фермер хўжаликларига

етказиб бериш учун зарур

бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича операциялар мажмуи,
шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва
тарқатиш билан шуғулланадиган тармоқлар мажмуи. Унинг бошқача таърифи ҳам
бор: “Агробизнес

-

бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ресурслар билан таъминлаш,

озиқ

-

овқат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлаб

чиқарилган маҳсулотларни тарқатиш билан боғлиқ бўлган барча корхоналар”

.

Йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида ушбу

концепциянинг пайдо бўлиши тасодифий

эмас, чунки айнан шу даврда ривожланган мамлакатлар, биринчи навбатда АҚШ
иқтисодиётида, интеграция жараёнлари фаол ривожланиб, бизнеснинг барча
соҳаларига таъсир кўрсатди

[2].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

128

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

М.К.

Жудронинг фикрига кўра, агробизнес

-

бу ер ресурслари, ҳайвонлар ва

ўсимликлардан фойдаланишни ўз ичига олган самарали рақобат шароитидаги эркин,
иқтисодий фаолият, шунингдек "қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш,
қайта ишлаш, сотиш, қишлоқ хўжалиги активларига эгалик ҳуқуқлари, бозорда бошқа
товарлар, хизматлар, пуллар, мол

-

мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва самарали бошқарув

қарорлари асосида ўзаро иқтисодий фойда олиш билан таъминлаш эвазига қишлоқ
хўжалиги хизматлари”ни ўз ичига олади

[3].

П.В.Лешчиловскийнинг фикрига кўра,

агробизнес бу агросаноат мажмуасидаги фаолият, касб, фойда, даромад
келтирадиган бизнесдир

[4].

А.А Перелетов агробизнеснинг моҳиятини функционал, таркибий ва субъектив

ёндашувлар нуқтаи назаридан кўриб чиқди. Унинг фикрига кўра, функционал
ёндашув доирасида агробизнес бу агросаноат мажмуасининг уч соҳаси
функцияларининг комбинациясидир. Таркибий ёндашув агробизнесни кичик, ўрта ва
йирикга ажратади, унинг моҳияти қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасининг
бошқа соҳалари билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик ва бошқа фаолиятдан

фойда

олишдир. Субъектив ёндашув агробизнесни қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, фермер

хўжаликлари, истеъмолчилар, давлат ва бошқа тузилмалар ўртасидаги иқтисодий
муносабатлар тизими сифатида кўриб чиқади

[8] .

1968 йилда Р.

Голдберг агробизнесни микродаражада

,

тор маънода кўриб

чиқишга ҳаракат қилди. Унинг нуқтаи назарига кўра, агробизнес ёки вертикал
интеграция, интеграторни маҳсулотни ишлаб чиқариш ва маркетингнинг кетма

-

кет

икки ёки ундан ортиқ босқичлари устидан назоратини тавсифлайди

[2].

М. Трейси агробизнес тушунчасига ойдинлик киритиб, уни қишлоқ хўжалигига

нисбатан “юқори оқим”

ёки уни ресурслар билан таъминлайдиган ва “қуйи оқим”да

жойлашган

-

маркетинг, қайта ишлаш ва тарқатиш тармоқлари мажмуи сифатида

тақдим этди. Унинг фикрича, агробизнес маҳсулотни ишлаб чиқаришни ва товар
ишлаб чиқарувчидан то сотиб олувчигача бўлган тезкор ҳаракатини таъминлайди ва
зиённи минимал даражада камайтиради

[2].

Олимларнинг кейинги изланишлари агробизнеснинг моҳиятини чуқурроқ

ўрганишга имкон берди. Хусусан, А. Хоскинг агробизнес

-

бу қишлоқ хўжалигида

манфаатдор шахслар ёки ташкилотларнинг ўзаро манфаати учун бошқа товарлар,
хизматлар ёки пул эвазига табиий неъматларни қазиб олиш, товарларни ишлаб
чиқариш ёки сотиб олиш ва сотиш ёки хизматлар кўрсатиш учун жисмоний шахслар,
корхоналар ёки ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган фаолият деб
таърифлайди

[2].

Россия қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг академиги Э.С.Строева

“агробизнес кенг, мураккаб тушунча бўлиб, унга фақат экиш, ҳосилни йиғиш ёки ҳатто
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни фойдали сотиш қобилияти сифатида қараш керак
эмас. Шунингдек, у келажакни кўриш, бозорларнинг ҳолатини билиш ва уларнинг
тебранишларига тезкорлик билан жавоб бериш қобилиятини, илғор технологиялар
асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва замонавий технологиялардан
фойдаланиш, қайта ишловчилар, савдогарлар билан фойдали алоқалар ўрнатиш
қобилиятини ўз ичига олади”[2]

.

Юқорида агробизнесга берилган таърифларни эътироф этган ҳолда, биз ҳам

агробизнес тушунчасига ўз фикримизни билдирдик. Бизнингча, агробизнес бу –

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, тайёрлаш, уларни қайта
ишлаш, сотиш ҳамда қишлоқ хўжалигига

оид ресурслардан

фойдаланган ҳолда

хизмат кўрсатиш

билан шуғулланишни мақсад қилган,

фойда олишга қаратилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

129

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий фаолиятдир.

Бунда ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг фақат аграр

соҳага тегишли бўлган қисмидан фойдаланган ҳолда фаолият юритилиб, нафақат
озиқ

-

овқат маҳсулотлари балки, ноозиқ

-

овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан

шуғулланадиган иқтисодий фаолият туридир.

Ўзбек олимлари томонидан аграр соҳада тадбиркорликни ва кичик бизнесни

ривожланиши тенденциялари ва уни такомиллаштириш бўйича кўплаб илмий

-

амалий тадқиқот

ишлари

олиб борилган. Масалан, Б.Т.Салимов ва М.С.

Юсуповларнинг илмий ишларида фермер хўжаликларини ривожланиши учун уни
экспорт салоҳиятини ошириш зарурлигини айтиб ўтилади

[9]

. Э.И.

Эргашев

илмий

мақоласида

Аграр тармоқ хўжаликлари рақобатбардошлигини баҳолашнинг асосий

мезонларидан бири

сифатида тадбиркорлик даражасига эътибор қаратади

[13].

У.С.

Мухитдинова

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

мева

-

сабзавот

маҳсулотлари бозорини ривожлантириш йўналишлари

1

[5],

М.Ч. Муродова кластер

усулида агробизнесни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари

2

каби масалаларни

тадқиқ этишган

[6].

Ж.Э.

Атаевнинг илмий ишларида аграр соҳада тадбиркорлик

субъекти фаолиятини ташкил этиш, самарадорлигини таъминлаш бевосита
тадбиркорнинг ақлий, жисмоний, ижтимоий

-

иқтисодий фикрлаш салоҳиятига боғлиқ

эканлигини инобатга олган ҳолда раҳбарга хос бўлган хусусиятлар, шунингдек,
хўжаликнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари унинг фаолиятига таъсир қилувчи
омиллар сифатида қараб чиқилган

[1].

Қишлоқ хўжалигида бизнес юритишнинг кооперация усулини ривожлантириш

ва уни такомиллаштириш масалалари бўйича Ш.Эргашходжаева, Т.

Фармонов. Қ.

Чориев, Н.

Хушматов ва

бошқаларнинг илмий ишларида ҳам тадқиқ қилинган.

Ш.Эргашходжаеванинг илмий тадқиқот ишларида қишлоқ жойларда кооперация
муносабатларини

ривожлантиришнинг

маркетинг

стратегиясига

эътибор

қаратилган[1

4

], Т.Фармоновнинг

илмий ишларида

фермер хўжаликларида

шартномавий ва кооперация муносабатларини ҳуқуқий асослари очиб берилган[

10],

Қ.Чориев[

12

] ва Н.

Хушматов[

11

]ларнинг тадқиқотлари умуман қишлоқ хўжалигида

кооперация муносабатларини ташкил этишга қаратилган. Юқорида айтиб ўтилган
илмий ишларда агробизнесни мустақил илмий тадқиқот мавзуси сифатида алоҳида
кўриб чиқилмаганлиги, бизга ушбу мавзуни тадқиқот объекти сифатида
танлашимизга сабаб бўлди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот учун агробизнес субъектлари яъни фермер хўжаликлари, деҳқон

хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар
фаолияти танлаб олиниб, уларнинг фаолияти тизимли таҳлил қилинди. Тизимли
таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитасининг расмий
сайтидаги

статистик

маълумотлардан

фойдаланилди.

Тадқиқот

давомида

монографик, эксперт ва тизимли

таҳлил каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Агросаноат мажмуасида, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби,

агробизнеснинг турли шакллари ривожланмоқда. Агросаноат мажмуасида
агробизнеснинг қуйидаги шакллари ажратилади:

-

Хусусий

-

мустақил тадбиркор эгаси томонидан амалга оширилади.

1

Мухитдинова У.С. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мева

-

сабзавотчилик маҳсулотлари бозорини

ривожлантириш йўналишлари. Иқт.фан.док.илм.дар.олиш учун ёзилган дис.автореф. –

Т.: 2010 –

б.36.

2

Муродова М.Ч. Aгрокластерларни ташкил этишда жанубий корея тажрибасидан фойдаланишнинг йўналишлари

//

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul

-avgust, 2019-yil


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

130

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

Жамоавий (коллектив)

-

жамоавий ёки шахсийлаштирилган мулк асосида

амалга оширилади.

-

Корпоратив

-

уюшма, тадбиркорлар

-

мулкдорлар бирлашмаси, уларнинг ҳар

бири умумий капиталда ўз улушига эга.

-

Давлат

-

давлат органлари томонидан амалга оширилади.

-

Шартнома

-

мулк эгаси билан шартнома асосида тадбиркорнинг

функцияларини бажарадиган, ишбилармоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан
таъминланган, маълум жавобгарликни ўз зиммасига оладиган, таваккал қиладиган ва
ўзи учун асосий мақсадни белгилайдиган

-

ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва

фойда олиш билан шуғулланадиган

профессионал менежер томонидан амалга

оширилади.

Мамлакатимизда фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, шахсий томорқа

хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативлари, агрофирмалар, масъулияти чекланган
жамиятлар ташкилий

-

ҳуқуқий шаклдаги агробизнес субъектлари фаолият

юритади.

Агробизнеснинг барча элементлари (фаолият йўналишлари) тенг бўлиб, ўзаро

боғлиқ ва битта умумий мақсадга яъни фойда олишга қаратилган. Агробизнес бозор
муносабатларида иштирок этишга, харидорларнинг эҳтиёжларини қондиришга,
фойда олишга асосланган.

Бундан ташқари, агробизнес кичик ва йирик корхоналарга юқори рентабелликка

эга

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва рақобатбардош устунликларга эришишда ўз

салоҳиятларини рўёбга чиқаришга имкон беради.

Агробизнес субъектлари яъни фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва

бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон
ва балиқ хўжаликлари

маҳсулотлари улуши 2019 йилда ЯИМ

таркибида 28,1 % ни

ташкил этди. Шу даврда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)
ларининг умумий ҳажми 224,3 трлн. сўмни ёки 2018 –

йилнинг мос даврига нисбатан

2,5 %

ўсишга эришилди. Шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу

соҳаларда кўрсатилган хизматлар

2019 йилда 2018 йилга нисбатан 2,4 %, ўрмон

хўжалиги 1,8 %, балиқ хўжалиги

эса

27,0 %

ўсишга эришди

[17].

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лар умумий ҳажмининг 96,9

%и деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар,
2,5 %и

-

ўрмон хўжалиги, 0,6 %и

-

балиқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади.

2020

йил 1

-

январь

ҳолатига агробизнес субъектлари яъни, фермер хўжаликлари

сони 92,6 мингтани, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари –

5,0 млн.тани, қишлоқ

хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар –

27,6 мингтани ташкил қилди.

Фермер хўжаликларининг умумий

сонидан, пахтачилик ва ғаллачилик йўналиши

бўйича –

40,0 мингтани, боғдорчилик ва узумчилик –

31,0 мингтани, чорвачилик –

14,8 мингтани сабзавотчилик ва полизчилик –

5,0 мингтани, бошқа йўналишлар

бўйича –

1,8 мингтани ташкил этмоқда

[17].

Юқорида таъкидланган агробизнес субъектлари томонидан етиштирил

-

ган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таҳлилига эътиборимизни қаратадиган бўлсак,
2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан деҳқончилик маҳсулот

-

лари

етиштиришдаги улуши 2010 йилга нисбатан 14 фоизга камайган. Камайиш даражаси

2017-

2019 йилларда 4

-

12 фоизгача етган. Деҳқон хўжаликлари томонидан

деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш 2020 йилда 2010 йилга нисбатан 12 фоизга
ошган, айниқса, 2017

-

2019 йилларда ўсишни яққол кўриш мумкин (1

-

расмда). Бошқа

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришдаги
ҳиссаси 2020 йилда 2010 йилга нисбатан 3

,

3 мартага ошган (1

-

расмга қаранг).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

131

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. Хўжалик шакллари бўйича деҳқончилик маҳсулотлари

етиштиришнинг улуши, фоизда

[Манба: www. stat.uz]

Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда деҳқон хўжаликларини улуши юқори

бўлиб, 2010

-

2020 йиллар орасида 93

-

91 фоизни ташкил қилмоқда. Фермер

хўжаликларининг чорвачилик маҳсулотлари етиштиришдаги улуши 2010

-2020

йилларда 3

,9-5,

1 фоизни, ўсиш даражаси эса 30 фоизни ташкил қилмоқда. Бошқа

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг чорвачилик маҳсулот

-

лари етиштиришдаги улуши

эса таҳлил даврида 3

-3,

5 фоизни ташкил қилмоқда.

2-

расм. Хўжалик шакллари бўйича чорвачилик

маҳсулотлари етиштиришнинг

улуши, фоизда

[Манба: www. stat.uz]


2020

йилнинг якунига кўра барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7566,6 минг

тонна дон экинлари (2019 йилнинг якунига нисбатан 1,7 % га кўп), 3143,5 минг тонна
картошка (1,7 % га кўп), 10459,5 минг тонна сабзавотлар (2,4 % га кўп), 2134,4 минг
тонна полиз экинлари (3,2 % га кўп), 2864,0 минг тонна мева ва резаворлар (4,0 % га
кўп), 1639,2 минг тонна узум (2,2 % га кўп) етиштирилди

[17].

Чорвачилик соҳасининг ички имкониятларини ошириш бўйича чора

-

тадбирларнинг изчил амалга оширилиб борилаётганлиги, шунингдек, уларга давлат

0,0

20,0

40,0

60,0

80,0

100,0

2010

2012

2014

2016

2018

2020

59,1

57,8

56,8

55,5

53,4

52,0

52,0

49,2

45,3

49,2

50,9

39,4

40,6

41,4

42,9

44,8

46,2

46,4

49,1

52,2

46,8

44,1

1,5

1,6

1,8

1,6

1,8

1,8

1,6

1,7

2,5

4,0

5,0

фермер хўжаликлари
деҳқон хўжаликлари
бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари

2 0 1 0 2 0 1 1 2 0 1 2 2 0 1 3 2 0 1 4 2 0 1 5 2 0 1 6 2 0 1 7 2 0 1 8 2 0 1 9 2 0 2 0

3,9

3,9

4,0

4,1

4,1

4,0

3,9

3,7

4,6

5,1

5,1

93,1

93,0

92,8

92,7

92,8

92,9

92,9

93,1

92,3

91,2

91,4

3

3,1

3,2

3,2

3,1

3,1

3,2

3,2

3,1

3,7

3,5

фермер хўжаликлари
деҳқон хўжаликлари
бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

132

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

томонидан тизимли ёрдам кўрсатилиб келинаётганлиги чорва моллари бош сонининг
кўпайишига, ички истеъмол бозорларини чорвачилик маҳсулотлари билан
тўлдиришга имкон яратди. Шундан келиб чиқиб, 2020 йилда барча тоифадаги
хўжаликлар томонидан тирик вазнда 2526,2 минг тонна гўшт (2019 йилга нисбатан 2,1
% га кўп), 11009,9 минг тонна сут (2,8 % га кўп), 7825,0 млн. дона тухум (0,7 % га кўп),
35,7 минг тонна жун (1,5 % га кўп) етиштирилди ва 144085 тонна балиқ (18,4 %

га кўп)

овланди

[17].

2020 йилда агробизнес субъектлари

томонидан етиштирилган 1485,0 минг

тоннадан зиёд мева

-

сабзавот экспорт қилинган. Бунда

2019

йилнинг мос даврига

нисбатан 199,1 млн. АҚШ долларида пастлашиш

кузатилиб, 16,5 % га камайди. Мева

-

сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркибига

қаралса, 400,0 млн. АҚШ долларига

тенг 768,3 минг тонна сабзавот, 140,5 минг тонна 133

,

1 млн. АҚШ долларилик янги

узилган узум,

40,

9 минг тоннадаги 55

,

1 млн. АҚШ доллари қийматдаги қуритилган

узум, 105

,

6 минг тонна 35

,

6 млн долларлик қовун ва тарвуз шунингдек,

353,9 млн.

АҚШ доллари қийматидаги 402,3 минг тонна мева ва резаворлар экспорт

қилинди

[17].

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 –

2030

йилларга мўлжалланган стратегиясида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид
қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, сифат назорати
инфратузилмасини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш, мақсадли халқаро
бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ

-

овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини ва
қўшилган қиймат занжирини яратиш назарда тутилган. Қишлоқ хўжалиги
корхоналари ва бирлашмалари шериклигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг
экспортдаги улуши 2018 йилда 2% ни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 15%га, 2025
йилда 23% га, 2030 йилда эса 30%гача ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Хулоса ва таклифлар

Агробизнес, биринчи навбатда қишлоқ жойларида иқтисодий фаол аҳолини иш

билан таъминлайди, тадбиркорлар

-

мулкдорлар қатламини шакллантиради, таркибий

ўзгаришларга ва таркибий ишсизликнинг олдини олишга ёрдам беради.
Агробизнеснинг вазифалари 3

-

расмда келтирилган.

Агробизнес

ўзининг

юқори

ижтимоий

-

иқтисодий

аҳамиятга

эгалиги,

рақобатнинг юқори даражаси, давлатнинг муҳим роли, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг ўзига хос хусусиятлари туфайли юқори даражадаги хавфлиги каби
хусусиятлар билан ажралиб туради.

Агробизнес

-

бу иқтисодий ўсишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қишлоқ

хўжалиги саноатининг ўсишини қўллаб

-

қувватловчи сектор. Шунингдек, у

ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишида ҳал қилувчи роль

ўйнамоқда.

Агробизнес озиқ

-

овқат хавфсизлиги ва барқарор озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш

тизимини

такомиллаштиришга,

ривожла

-

наётган

мамлакатлардаги

камбағалларнинг аксарияти даромадларини ошишига ёрдам беради. Агробизнесни
ривожлантириш тенденциялари агросаноат корхоналарининг самарали усулларини
излашни талаб қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

133

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

расм. Агробизнесни вазифалари

Манба: муаллиф ишланмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фермер, деҳқон хўжалик

-

лари ва

томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ
хўжалиги

экин

майдонларидан

самарали

фойдаланиш

тизимини

тубдан

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ

-5199-

сонли (09

.10.2017)

фармонида

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, тизимда бозор механизмларини
жорий этишда, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб
боришда ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва
камчиликлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Бу камчиликларни бартараф этишда
қуйидагилар амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади:

-

Агробизнес субъектлари яъни фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари,

томорқа ер эгалари ёки бошқа шу соҳадаги тадбиркорларнинг бизнес соҳасидаги
билим ва кўникмаларини ривожлантириш. Бунда улар учун махсус электрон
платформалар яратиш

;

-

Сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш, бир гектардан

олинадиган фойдани кўпайтириш учун экин майдонларидан оптимал фойдаланиш.
Бунда алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйиш

зарур. Алмашлаб экиш ердан олинадиган

фойда миқдорини ошириш билан бирга, маҳсулот сифатига ҳам ижобий таъсир
кўрсатади

;

-

Фермер хўжаликлари имкониятларидан тўла фойдаланиб, улар фаолиятини

ва маҳсулот турларини диверсификациялаш. Агротуризм хизматларини ташкил этиш
бу

-

имкониятлардан самарали фойдаланиш йўлларидан биридир;

-

Фермер ва деҳқон хўжаликларининг молиявий ҳолати қониқарли эмаслиги

сабабли, агробизнес лойиҳаларини амалга оширишда қийинчиликларга учрамоқда.
Хорижий давлатлар тажрибалари кўрсатишича, ўзаро молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг йўлларидан бири бу

-

кооперация муносабатларини ўрнатиш

ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

134

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, агробизнеснинг кейинги ривожланиши

иқтисодиётнинг

интеграциялашуви

ва

глобаллашуви

жараёнлари,

ахборот

технологияларининг кенг жорий этилиши, янги иқтисодиётнинг шаклланиши ва
ривожланиш эволюцияси билан боғлиқ бўлиб, улар иқтисодиётдаги миқдорий ва
сифат ўзгаришларини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Атаев Ж.Э. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожига

таъсир этувчи асосий омиллар таснифи//“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy
elektron jurnali. № 2, mart

-aprel, 2020-yil//

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Вихров М.С.

Содержание

агробизнеса и его роль в экономической систем

https://core.ac.uk/download/pdf/214880883.pdf

3.

Жудро М.К. Основы агробизнеса: Монография / М. К. Жудро. –

Мн: ИООО «Право и

экономика». 2004.

4.

Лещилолвский П.В. Основы агробизнеса / П. В. Лещиловский [и др.]; под ред. П. В.

Лещиловский. –

Мн: БГЭУ. 2005.

5.

Мухитдинова У.С. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мевасабзавотчилик

маҳсулотлари бозорини ривожлантириш йўналишлари. Иқт.фан.док.илм.дар.олиш учун
ёзилган дис.автореф. –

Т.: 2010 –

б.36.

6.

Муродова М.Ч. Aгрокластерларни ташкил этишда жанубий корея тажрибасидан

фойдаланишнинг йўналишлари// “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron
jurnali. № 4, iyul

-avgust, 2019-yil

7.

Перелетов

А.А. Развитие агробизнеса в муниципальном районе: автореф. дис.

канд. экон. наук: 08.00.05/ А.А. Перелетов; Науч.–исслед. ин–т экономики и организации АПК
Центр–Чернозем. района РФ РАСХН. –

Воронеж, 2009.

8.

Rustamovna,

Turobova Hulkar, and Kodirov Aziz Anvarovich. "The ways to increase the

export potential of the farms."

International Journal of Innovative Technologies in Economy

4 (6)

(2016).

9.

Салимов Б., Юсупов М. Чуқур таркибий ўзгаришлар ва модернизация орқали

қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришнинг устувор йўналишлари// “Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март

-

апрель, 2017 йил

10.

Фармонов Т.Ҳ. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. «Янги аср

авлоди». –

Т.: 2004. –

143 б.

11.

Хушматов Н.С., Муродов Ш. Қишлоқ хўжалигида кооперация тамойилларини

жорий этиш имкониятлари ва асосий йўналишлари. ЎзБИИТИ ил

-

ам.конф. материаллари. –Т.:

2008.

–Б. 4.

12.

Чориев Қ. Пахта ва дон етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари

таъсисчилигида қишлоқ хўжалиги

кооперативини

ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар. –

Т.: “ЎзБИИТИ”

, 2011.

34 б.

13.

Эргашев Э.И. Аграр тармоқ хўжаликларини ривожлантиришнинг ўзига хос

хусусиятлари ва омиллари// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон
журнали. № 5, сентябрь

-

октябрь, 2015 йил

14.

Эргашходжаева Ш.Ж.

Қишлоқ жойларида кооперацияни ривожлантиришнинг

маркетинг стратегияси. –Т.: 2006. –

140 б.

15.

Turobova H. and Turayev Mirshod. "The ways of development family business in the

rural."

International scientific review

2 (12) (2016).

16.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1 том. 111

-

бет

17.

www. stat.uz

Библиографические ссылки

Атаев Ж.Э. Кишлоц хужалиги ма^сулотлари бозорида кичик бизнес ривожига таъсир этувчи асосий омиллар таснифи/Z''lqtisocliyot va innovatsion texnologiyalar" llmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020-yil// http://iqtisodiyot.tsue.uz

Вихров M.C. Содержание агробизнеса и его роль в экономической систем https://core.ac.uk/download/pdf/214880883.pdf

Жудро М.К. Основы агробизнеса: Монография / М. К. Жудро. - Мн: ИООО «Право и экономика». 2004.

Лещилолвский П.В. Основы агробизнеса / П. В. Лещиловский [и др.]; под ред. П. В. Лещиловский. - Мн: БГЭУ. 2005.

Мухитдинова У.С. Ицтисодиётни модернизациялаш шароитида мевасабзавотчилик ма^сулотлари бозорини ривожлантириш йуналишлари. Ицт.фан.док.илм.дар.олиш учун ёзилган дис.автореф. - Т.: 2010 - 6.36.

Муродова М.Ч. Агрокластерларни ташкил этишда жанубий корея тажрибасидан фойдаланишнинг йуналишлари// "Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019-yil

Перелетов A.A. Развитие агробизнеса в муниципальном районе: автореф. дис. канд. экон, наук: 08.00.05/ А.А. Перелетов; Науч.-исслед. ин-т экономики и организации АПК Центр-Чернозем, района РФ РАСХН. - Воронеж, 2009.

Rustamovna, Turobova Hulkar, and Kodirov Aziz Anvarovich. "The ways to increase the export potential of the farms." International Journal of Innovative Technologies in Economy 4 (6) (2016).

Салимов Б., Юсупов M. Чуцур таркибий узгаришлар ва модернизация орцали цишлок, хужалигини жадал ривожлантиришнинг устувор йуналишлари// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

Фармонов Т.Х. Фермер хужаликларини ривожлантириш истицболлари. «Янги аср авлоди». -Т.: 2004. -143 б.

Хушматов Н.С., Муродов Ш. Кишлоц хужалигида кооперация тамойилларини жорий этиш имкониятлари ва асосий йуналишлари. УзБИИТИ ил-ам.конф. материаллари. -Т.: 2008. -Б. 4.

Чориев К,. Пахта ва дон етиштиришга ихтисослашган фермер хужаликлари таъсисчилигида цишлок хужалиги кооперативини ташкил этиш буйича услубий тавсиялар. -Т.: "УзБИИТИ", 2011.-34 6.

Эргашев Э.И. Аграр тармок. хужаликларини ривожлантиришнинг узига хос хусусиятлари ва омиллари// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

Эргашходжаева Ш.Ж. К,ишлок, жойларида кооперацияни ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси. -Т.: 2006. - 140 б.

Turobova Н. and Turayev Mirshod. "The ways of development family business in the rural." International scientific review 2 (12) (2016).

Узбекистан миллий энциклоледияси. 1 том. 111-бет

www. stat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов