Зарубежный опыт управления пассивами коммерческих банков

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
25-34
14
2
Поделиться
Мухитдинова, Д. (2018). Зарубежный опыт управления пассивами коммерческих банков. Экономика и инновационные технологии, (5), 25–34. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10627
Дилфуза Мухитдинова, Банковская-Финансовая академия Республики Узбекистан

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются взгляды зарубежных и местных ученых, связанные с управлением пассивами коммерческих банков. Рассмотрены существующие проблемы по управлению пассивами коммерческих банков нашей республики и существующие механизмы управления пассивами зарубежных банков в настоящее время. Сравнение практики управления пассивами иностранных банков, как в США и Германии с управлением пассивов в банках нашей республики. Кроме того, были разработаны теоретические и практические предложения по повышению эффективности управления пассивами коммерческих банков.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ПАССИВЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ХОРИЖ

ТАЖРИБАСИ

Мухитдинова Дилфуза Фарходовна,

ЎзР Банк-молия Академияси тадқиқотчиси

E-mail:

dilfuzamukhitdinova@gmail.com

Аннотация:

Мазкур мақолада тижорат банкларида пассивларни бошқариш ва у билан

боғлиқ масалаларни ҳал этишда хорижий ва маҳаллий олимларнинг қарашлари ҳамда
Республикамиз банк тизимида пассивларни бошқаришдаги мавжуд муаммолар ёритилган.
Тижорат банклари пассивларини бошқаришнинг бугунги кундаги хориж тажрибасида
мавжуд механизмлари, хусусан, АҚШ ва Германия банклари пассивларини бошқариш
амалиётини республикамиз тижорат банкларининг пассивларини бошқариш ҳолати билан
қиёсланган. Шунингдек, тижорат банклари пассивларини бошқариш самарадорлигини
ошириш бўйича назарий ва амалий таклифлар берилган.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются взгляды зарубежных и местных

ученых, связанные с управлением пассивами коммерческих банков. Рассмотрены
существующие проблемы по управлению пассивами коммерческих банков нашей республики
и существующие механизмы управления пассивами зарубежных банков в настоящее время.
Сравнение практики управления пассивами иностранных банков, как в США и Германии с
управлением пассивов в банках нашей республики. Кроме того, были разработаны
теоретические и практические предложения по повышению эффективности управления
пассивами коммерческих банков.

Abstract:

This article examines the views of foreign and local scientists related to manage of

commercial banks liabilities. The existing problems on management of liabilities of commercial banks
of our republic are considered. Existing mechanisms for controlling the liabilities of foreign banks at
present. Comparison the practice of liability managment of USA and German banks with the
management of our banks liabilities. In addition, theoretical and practical proposals on improving the
efficiency of managing the liabilities of commercial banks have been improved.

Калит сўзлар:

Тижорат банки, пассивларини бошқариш, ликвидлилик, мажбуриятлар,

депозитлар.

Кириш

Кўплаб тараққий этган мамлакатлар йирик тижорат банкларининг жаҳон

молиявий-иқтисодий инқирози натижасида ликвидлилик рискига дучор бўлганлиги ва
тўлов

қобилиятини

йўқотганлиги

тижорат

банклари

фаолиятини

янада

такомиллаштириш заруратини юзага келтирди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,
бозор муносабатларига ўтиш даврида, ҳар қандай давлат иқтисодиётидаги беқарорлик,
иқтисодий жараёнларда кучли тебранишлар вужудга келиши ва бунинг оқибатида
тижорат банкларини юқори риск билан фаолият юритишга тўғри келади. Тижорат
банклари иқтисодиётда локомативлик вазифасини бажарар экан, уларнинг
ликвидлилик ва тўлов қобилиятини таъминлаш устувор вазифалардан бири сифатида
қараш керак. Банкларнинг барқарорлигини таъминлаш бозор механизмлари мустаҳкам
ва мукаммал бўлган иқтисодиётда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда банк тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар тижорат банклари

капиталлашувини ошириш ва Фзбекистон Республикаси банк тизимини тубдан
яхшилашга ҳамда ривожлантиришга қаратилган. Жумладан, Фзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрда тасдиқланган “Республика банк


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори *1+, 2018 йил 23 мартда тасдиқланган “Банк хизматлари
оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори [2]
тижорат банкларида янги хизмат турларини жорий этиш, уларнинг депозит базасини
мустаҳкамлаш ва капиталлашув даражасини ошириш борасида асосий дастуруламал
бўлиб хизмат қилди.

Пассивларни бошқаришдаги катта ёки кичик даражадаги муаммолардан масалан,

риск даражасини минималлаштириш (ликвидлик), ресурсларни режалаштириш ва
пассивлар таркибини кенгайтириш зарурати мавжуд бўлиб, тижорат банклари
пассивларини бошқаришда конкрет шароитга мос методларни ва инструментларни
қўллаш ўз вақтида самарали стратегик характерга эга бўлган муаммоларни ҳал қилишда
ёрдам беради деб ҳисоблаймиз.

Бу шароитда банкларнинг самарали фаолияти, пассив операцияларни самарали

ўтказиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади, бинобарин банкларда ресурсларни
тўғри шакллантириш ва уларни оқилона жойлаштириш тижорат банкларининг асосий
вазифаларидан биридир. Маълумки, актив операцияларни амалга оширишда
ресурсларни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга, унинг қанчалик ишончлилиги банк
тизимини барқарор фаолиятни белгилаб беради. Тижорат банкларида учрайдиган банк
рисклари бири-иккинчисини ҳосил қилишини нормал ҳолат сифатида қабул қилса
бўлади. Эътиборли жиҳати, тижорат банклари фаолиятида кўп учрайдиган банк
рисклари тўғри бошқарилмаслиги натижасида аксарият ҳолларда ликвидлилик рискини
пайдо бўлишига ёхуд кучайишига олиб келади. Фикримизча, ликвидлилик рискини
мақсадли бошқаришда тижорат банклари пассивларини структуравий ва сифат
жиҳатидан тўғри шакллантирилиши ва мувофиқлаштирилишига эътибор қаратилиши
лозим.

Фзбекистон Республикаси банк тизимида пассивларни самарали бошқариш

ҳозирги кунга келиб ҳам ўзининг долзарб аҳамиятини йўқотмаган. Мамлакатимиз
тижорат банкларида пассивларни бошқариш эконометрик-иқтисодий таҳлиллар ёки
аниқ белгиланган ва асосланган модель ёхуд формулалардан келиб чиқиб амалга
оширилмайди. Буни ўтиш даври иқтисодий қонуниятлари ҳамда айнан мамлакатимиз
иқтисодиётининг ўзига хослиги, банклар фаолиятидаги макроиқтисодий аҳамиятга эга
бўлмаган кичик ёки қисқа муддатли тебранишлар, ҳеч қайси ривожланган мамлакатлар
банк тизимида учрамайдиган ҳолат яъни, банкларнинг маълум соҳа ҳатто маълум
мижозлар фаолиятига кучли боғланганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шу билан бирга,
мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамияти билан тобора кучли мустаҳкам
алоқалар ўрнатаётган бир шароитда, тижорат банкларининг хавфсиз фаолият
юритишлари, банклар актив ва пассивларни таркибий ва муддат томонлама
мувофиқлаштириш (транзаксион рискни бошқариш) йўналишларида:

-

Банклар пассивларини бошқаришда самарали методларни ишлаб чиқиш ва

жорий этиш;

-

Депозитлар таркибини диверсификация қилиш;

-

Банклар ресурс базасини ривожлантиришнинг ностандарт услубларидан

фойдаланишга интилишнинг сустлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

-

Қимматли

қоғозлар

бозорининг

примитив

шаклланганлиги

ва

ўта

формаллашганлиги ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ аҳамият касб этмоқда дейишимиз
мумкин.

Тижорат банклари фаолиятининг самарадорлиги ва узлуксизлиги биринчи

навбатда банкларнинг ресурслар билан қанчалик даражада тўйинганлиги билан боғлиқ.
Маълумки банк пассивлари бу капитал ва мажбуриятлардан иборат, шундай экан, ушбу
ресурсларни узоқ муддатга ва арзон нархларда қандай самарали жалб қилиш масаласи,
ресурслар тақчил бўлган бир замонда тижорат банклари олдида турган муҳим
масалалардан бири бўлиб қолади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тижорат банкларида пассивларни бошқариш бўйича хорижий иқтисодчи олимлар

томонидан ёзилган назарий манбалар ҳамда амалиётчиларнинг иқтисодий
таҳлилларини ўрганар эканмиз, уларнинг пассивларни бошқариш банк фаолиятини
ўрганишда муҳим ўрин эгаллашини ва унга банк фаолияти шаклланишининг илк
тарихий даврлариданоқ катта эътибор қаратилганини кўрамиз. Масалан, Д. Полфреман
ва Ф. Форд каби иқтисодчи олимлар банк фаолиятини таҳлил қилишда банк
ресурсларини, банк пассивлари деб кўриб чиқишган ҳамда улар банк акционерлари
маблағлари ва жамғармачиларининг маблағларидан ташкил топган, деган фикрни
билдиришган*3+. Фикримизча, хорижлик муаллифлар банк ресурсларини ўз қарашлари
орқали ифодалаб уларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш имкониятларини
аниқлашдан кўра, тижорат банкларининг мажбуриятлилигига кенгроқ эътибор
беришган. Бу ҳолатни бир жиҳатдан ижобий баҳолаш мумкин, яъни хорижий банклар
фаолиятида авваламбор банкларнинг мажбуриятлари ва уларнинг бажарилиши муҳим
вазифа қилиб белгилаб олинган. Бу қарашнинг иккинчи жиҳати шундаки, тижорат
банклари шу ресурсларни ўз мажбуриятларини бажариши учун мукаммал
жойлаштиришни афзал кўради.

Классик иқтисодчи олимлардан Эдвин Дж. Долан, Джозеф Ф.Синки ва Питер

С.Роузларининг пассивларни бошқаришдаги фикрлари яқинлигини кўриш мумкин.
Масалан Эдвин Дж. Долан Банкларни бошқаришда портфелли муносабат тушунчасини
илгари сурган бўлиб, унда бу муносабатни банк активлари ва пассивларини бошқариш,
банк мақсад қилиб қўйган фойдага эришиш, тўлов қобилиятини йўқотмаслик ва
ликвидлилик деб қарайди*4+. Шунингдек Джозеф Ф.Синки активлар ва пассивларни
бошқариш бу мувофиқлаштирилган банк баланси бошқаруви бўлиб, фоиз ставкаси ва
ликвидлиликнинг альтернатив сценарийси эътиборга олувчи бошқарув деб
ёндашади*5+. Питер С.Роуз “активлар ва пассивларни бошқаришнинг туб моҳияти банк
баланси туркумида ўз аксини топа оладиган аниқ мақсадларни шакллантириш ва
тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш кераклигида” деб ҳисоблайди *6+.

Фикримизча, ушбу ёндашувларни тўлдирган ҳолда айтиш керакки пассивларни

бошқариш нафақат актив операцияларни амалга ошириш учун самарали ресурсларни
жалб қилиш балки банк тўлов қобилиятини сақлаб туриш учун мажбуриятларни
бошқаришни ҳам назарда тутади, жумладан, иқтисод фанлари доктори, профессор О.И.
Лаврушин ўз илмий манбаларида: алоҳида кредит ташкилотлари кесимида
ликвидлиликни бошқариш ва тартибга солиш қатор мураккаб таҳлилий чора-тадбирлар
тизимини талаб этади, чунки банк ликвидлилигига бир қатор омиллар, яъни хусусий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

капитални шакллантириш, ресурсларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш,
резервларни шакллантириш ва бошқалар таъсир этади – деб қайд этган[7].

Банк тўлов қобилиятини сақлаб туришда пассивларни бошқариш назарияси ётади,

яъни мажбуриятларни самарали бошқариш орқали банк ликвидлилигини таъминлашга
ижобий таъсир ўтказилади. Демак, тижорат банклари ўз мажбуриятларини бошқаришда
баланснинг ушбу элементини хусусий ҳолда ўрганишлари ҳам лозим.

Е.П. Жарковская ўз илмий ишида банк пассивларини бошқариш хусусида қуйидаги

асосий йўналишларини кўрсатиш орқали муаммоларни кенгроқ қамраб олади:

Биринчи,

тижорат банки пассивларининг асосий қисмини ташкил этувчи,

мижозлардан жалб қилинган маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ, банк аниқ
стратегияни ишлаб чиқиши керакки уни амалиётда қўллашда у учун маъқул бўлган,
тўлов қобилияти ва ликвидлилик талабларига жавоб берувчи пассивлар туркуми
яратилсин;

Иккинчи,

бу банк ўз ташаббуси билан жалб қила олиши мумкин бўлган маблағлар

ҳисобига. пассивларни бошқариш орқали ликвидликни таъминлаш. Бунда банк турли
молиявий инструментларни қўллаш орқали қўшимча маблағларни жалб қилиб қисқа
муддат ичида мажбуриятларни сўндиришни назарда тутади.

Учинчиси,

бу - ўз капиталини бошқариш орқали. Банк молиявий фаолиятида

ижобий натижага эришиши учун ўз вақтида фондларни яратиш, бинобарин тижорат
банклари ўз капитали миқдорини ошириш орқали молиявий барқарорлигини
таъминлай олиши мумкин *8+.

Тижорат банклари пассивларни бошқариш юзасидан маҳаллий олимларимиз ҳам

ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Булардан А. Омонов, Ш. Абдуллаева, Б. Ортиқов, Н.
Жиянова ва бошқа олимларнинг бир қатор амалга оширган тадқиқотларини кўришимиз
мумкин.

Масалан А.Омонов, “Мамлакат иқтисодиётини янгилаш ва модернизациялаш

шароитида тижорат банкларининг ресурсларини шакллантириш ҳамда уларни самарали
бошқариш билан боғлиқ бўлган қуйидаги масалалрга эътибор қаратиш кераклигини
таъкидлайди:

1.

тижорат банкларининг ресурсларини барқарор молиявий маблағлар ҳисобидан

шакллантириш ва уларнинг депозит сиёсатини самарадорлигини ошириш;

2.

банкларнинг молиявий ресурслари таркибида қимматли қоғозларни эмиссия

қилиш орқали жалб қилинаётган маблағлар ҳажмини ошириш;

3.

миллий валютанинг харид қобилиятини мустаҳкамлаш ва аҳолининг банк

тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

4.

банк оборотидан ташқаридаги маблағлар ҳажмини зарур даражада

камайтириш, товарлар ва ҳизматлар бозорида баҳонинг барқарорлигини таъминлаш
каби масалалар” *9+.

Албатта А.А.Омоновнинг санаб ўтилган масалалари юзасидан ҳар бир жабҳада

ҳанузгача ечилмаган муаммолар кўп, фикримизча унинг айнан ушбу масалаларга
эътибор қаратиши ўринли ва ҳозирги кунга қадар актуаллигини йўқотмаган.

Маълумки, тижорат банклари балансининг пассивини капитал ва мажбурятлар

ташкил этади. Уларни самарали шакллантириш ва бошқариш банк иқтисодий
барқарорлигини таъминлайди. Хусусан профессор Ш.З.Абдуллаева “Банкларнинг
капитали банкнинг кутилмаганда вужудга келадиган зарарларни қоплаш орқали банк


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

тушиб қолиши мумкин бўлган иқтисодий инқироздан чиқариб олиш имкониятига эга,
шу билан бирга, аҳолининг мамлакатдаги банк тизимига бўлган ишончини сақлаб туриш
ва уни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади деб таъкидлайди” *10+. Албатта ҳозирги
кунда аҳолининг банкларга бўлган ишончини орттириш банкларда мўътадил фоиз
ставкасига эга бўлган ресурс базасини шакллантиришда ҳам катта аҳамият касб этади.
Жумладан, Н.Э.Жиянова ўзининг номзодлик диссертациясида тижорат банкларида
пассивларни бошқариш деганда, банкнинг ликвидлилиги ва даромадлилигининг
оқилона даражасига эришишни таъминлаган ҳолда ресурсларни жалб қилиш
тушунилишини илгари суради. Бунда банк пассивларини бошқаришнинг муҳим жиҳати
депозитларга нисбатан қўлланиладиган фоиз ставкаларининг турларидан оқилона
фойдаланиш ҳисобланади деб таъкидлайди *11+. Фикримизча, Н.Э.Жиянова
пассивларни бошқаришда бакнинг амалга оширмоқчи бўлган актив операциялари
кўламини ҳам инбатга олган холда бошқариш назарда тутиши мақсадга мувофиқ бўлар
эди, чунки тижорат банклари биринчи навбатда самарали актив операцияларини
амалга ошириш мақсадида ресурс жалб қилади. Демак, пассивларни бошқариш бир
томондан банк амалга оширмоқчи бўлган актив операциялари кўламига кўра
бошқаришни назарда тутса, иккинчи томондан банк учун муҳим саналган
ликвидлилигини сақлашни назарда тутаган холда бошқаришни англатади.

Тадқиқот методолгоияси

Мазкур мақолада хорижий ва маҳаллий олимларнинг докторлик, номзодлик

диссертациялари, илмий монографиялари, ўқув қўлланмалари ва мақолаларини таҳлил
қилиш, жадвалларни аналитик таққослаш, гуруҳлаш, миқдор ва сифат кўрсатикичларни
ҳисоблаш, уларни бир-бири билан солиштириш каби услублардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Замонавий банк фаолиятида пассивлар ҳолатини таҳлил қилиб бориш банк

бошқарувининг асоси ҳисобланади. Тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш-
да жумладан, пассивларини бошқаришда илғор жаҳон тажрибасини ўрганиб бориш ва
амалиётга татбиқ этиш республикамиз каби банк тизими шиддат билан ривожланиб
бораётган давлатлар учун муҳим саналади.

Маълумки, банк менежментида молиявий ресурсларни самарали жалб қилиш ва у

орқали актив операцияларини кенгайтириб бориш натижада банкнинг даромад
манабаини ошириш муҳимдир. Шу билан бир қаторда пул бозоридан қўшимча
ресурсларни жалб қилиш орқали банк ликвидлилигини сақлаб туриш пассивларни
бошқаришнинг асосий назарияси ҳисобланади. Мазкур назариянинг асосий устунлиги
шундаки банклар ликвидлилик рискини оширмаган ҳолда пассив операцияларга бўлган
харажатларни оптималлаштириш имкониятини яратади. Бугунги кунда Фзбекистон
Республикаси тижорат банклари тезкор ликвидлиликни бошқаришда қуйидаги пул
бозори манбаларидан фойдаланиб келмоқда: булар банклараро депозитлар жалб
қилиш, марказий банк кредитларини олиш – овернайт операциялари, юридик
шахслардан

муддатли

ва

жамғарма

депозитларни

жалб

қилиш,

депозит

сертификатларини муомалага чиқариш.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки ривожланган давлатлар пассивларни бошқаришда

тобора классик усулларидан воз кечиб янги механизмларидан фойдаланиш
амалиётлари кузатилмоқда. Жумладан, АҚШ тижорат банклари мажбуриятлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

таркибини ўрганадиган бўласак қуйидаги жадвал маълумотларига эга бўламиз (1-
жадвал).

Жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, бугунги кунда банк пассивларининг

асосий қисмини депозитлар ташкил қилади бироқ бунда муддатли депозитлар жалб
қилиш тенденцияси пасайиб бораётганлигини кузатиш мумкин, яъни 2013 йил муддатли
депозитлар жами пассивлар таркибида 12,6 фоизни ташкил қилган бўлса 2017 йилга
келиб мазкур кўрсаткич 10,8 фоизни ташкил қилган.

1-жадвал

АҚШ тижорат банклари мажбуриятлари таркиби ва динамикаси

[13], фоизда

Мажбуриятлар

2013й.

2014й.

2015й.

2016й.

2017й.

Депозитлар

77,9

77,0

78,4

79,7

80,4

Узоқ муддатли депозитлар

12,6

12,4

12,0

10,4

10,8

Бошқа депозитлар

65,3

64,6

66,3

69,2

69,6

Қарз маблағлари

12,6

13,4

13,9

14,1

14,1

Хорижий офислар олдидаги мажбуриятлар

5,0

5,2

3,3

1,9

1,7

Бошқа мажбуриятлар, савдо мажбуриятлари

1

4,5

4,3

4,5

4,3

3,8

Жами мажбуриятлар

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0


Бугунги кунда АҚШ маҳаллий тижорат банклари депозитлари таркибини ва

динамикасини ўрганиш мақсадида АҚШ Федерал Депозитларни Суғурталаш
Корпоратцияси (FDIC) томонидан унга аъзо банклар бўйича статистик маълумотлар
ўрганганимизда маълум бўлмоқдаки бугунги кунга келиб АҚШ маҳаллий банклари
депозитлари таркибини жамғарма депозитлар ташкил қилади (2-жадвал).

2-жадвал

АҚШ маҳаллий банклари депозитлари таркиби ва динамикаси

[14], фоизда

Депозитлар

2013й.

2014й.

2015й.

2016й.

2017й.

Муддатли депозитлар

15,7

15,6

14,5

13,4

13,6

Жамғарма депозитлар

69,6

69,4

70,6

71,8

71,4

Талаб қилиб олингунча депозитлар

14,7

15,0

14,8

14,8

15,1

Жами депозитлар

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Демак, юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринмоқдаки, АҚШ маҳаллий

банклари депозитларининг асосий қисми,яъни ўрта ҳисобда 70 фоизи жамғарма
депозитлар ҳиссасига тўғри келади ва ушбу салмоқ йилдан-йилга ўсиб бориш
тенденциясига эга. Жамғарма депозитлар табиатига кўра муддатли депозитлардан
арзон ресурслиги ва у бўйича тузиладиган битимларнинг эгилувчанлиги билан ажралиб
туради. Шу боис АҚШ тижорат банклари актив операцияларини амалга оширишда
кўпроқ мазкур депозитлардан фойдаланилиши бежиз эмас.

Бу ўринда Фзбекистон Республикаси тижорат банклари пассивлари таркибини

ўрганиш ва таққослаш мақсадга мувофиқ. Миллий рейтинг агентлиги “Ahbor-Reyting”
аналитик таҳлилида қатнашган банклар пассивлари таркибини ўрганганимизда
қуйидаги маълумотларга эга бўламиз (3-жадвал).

1

Субардинар ноталар ва қарз мажбуриятлари; соф муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари; фоизлар, бошқа ҳисобланган

ва тўлаб берилмаган харажатлар; қисқа позициялар бўйича мажбуриятлар; ҳаққоний ҳисобланган салбий қийматдаги
ҳосилавий битмлар; ҳаққоний ҳисоблаш амалга ошириладиган бошқа савдо мажбуриятлари; ва бошқа мажбуриятлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

7

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитлари таркиби

[15], фоизда

Депозитлар

2013й.

2014й.

2015й.

2016й.

2017й.

Муддатли депозитлар

27,2

29,9

30,2

29,5

24,9

Жамғарма депозитлар

9,7

10,6

11,3

11,1

11,0

Талаб қилиб олингунча депозитлар

63,1

59,5

58,5

59,5

64,1

Жами депозитлар

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0


3-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, Фзбекистон Республикаси тижорат

банклари депозитлари асосий қисми талаб қилиб олингунча депозитлар ҳиссасига тўғри
келади, яъни 2017 йилга келиб мазкур кўрсаткич 64 фоизни ташкил қилган ва ўсиш
тенденциясига эга бўлган. Бу эса ўз навбатида республикамиз банклари юқори
ликвидлилик риски остида ишлаётганидан далолат беради. Аксинча жамғарма
депозитлар салмоғи жуд паст бўлиб, охирги йилларда деярли ўзгармаган, депозитлар
таркибида ўртача 11 фоизни ташкил қилиб келмоқда. Демак, Фзбекистон Республикаси
тижорат банклари жамғарма депозитлар бўйича замонавий талабларга мос ва ҳаражати
кам бўлган янги жозибадор маҳсулотларини таклиф қилишлари суст аҳволда.

Маълумки банк ликвидлилиги ҳолатини ўрганишда кредитларнинг депозитларга

нисбати кўрсаткичи ўрганилади яъни банк жами кредитларининг ўша даврдаги жами
депозитларга нисбати 100 фоиз бўлиши банк 1 сўмлик кредитни қабул қилинган 1 сўм
депозит ҳисобидан берганлигини англатади. Одатда мазкур кўрсаткич 80-90 фоизни
ташкил қилса ижобий деб баҳоланади, чунки ушбу кўрсаткичнинг ҳаддан зиёд баланд
бўлиши банкнинг кутилмаган талабларни бажариши учун етарли ликвид эмаслигини
англатади. Бироқ бугунги кунда АҚШ тижорат банклари бўйича мазкур кўрсаткич 100
фоиздан зиёдлигини кўриш мумкин (1-раcм).

1-расм. АҚШ тижорат банклари кредитларининг депозитларга нисбати кўрсаткичи

динамикаси

[15], фоизда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

8

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Бу эса ўз навбатида АҚШ банклари нафақат депозитлар балки бошқа ресурс

манбаларига таянган ҳолда актив операцияларини амалга ошираётганини кўрсатмоқда.
Шу ўринда айтиш лозимки АҚШ банклари ликвидлилигини барқарор сақлаб келмоқда.

Нафақат АҚШ банклари балки Европа Иттифоқи ривожланган давлатлари тижорат

банклари активлари ва пассивларини бошқарилишида ҳам мазкур тенденция янада
кучлироқ намоён бўлаётганини кўриш мумкин. Жумладан Европа Иттифоқи ичида банк
тизими кўпроқ ривожланган мамалакатлардан бири бўлган Германия Федерацияси
банклари депозитлари ва ажратилган кредитларини ҳажми ва унинг нисбатини
қуйидаги маълумотта кўриш мумкин (2-расм).

2-расм. Германия банклари кредитларининг депозитларга нисбати

ва динамикаси

[16], фоизда


Юқоридаги маълумотдан кўриш мумкинки Германия банклари кредитларининг

депозитларга нисбати 2010 йилга қараганда 22% кўпайган шу билан бир қаторда
депозитлар ҳажми тушиб бориш тенденциясига эга бўлган. Демак, Германия банклари
амалиётида актив операцияларни депозитлар ҳисобига амалга ошириш тенденцияси
қисқариб янги манбалардан фойдаланиш ҳолати кузатилмоқда, чунки муддатли
депозитлар бугунги кунда қиммат ресурслардан бири бўлиб қолмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Бозор иқтисодиёти шароитида республикамиз тижорат банклари учун

ресурсларини самарали шакллантириш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим
аҳамият касб этади. Тижорат банклари пассивларини бошқаришда асосий эътибор банк
баланси пассивидаги маблағларни самарали бошқаришга қаратилади. Шу боис, биз
тадқиқот мақсадимиздан келиб чиқиб асосий эътиборни республикамиз тижорат
банклари пассивларни бошқариш амалиётида мавжуд муаммоларни аниқлашга ва улар
асосида банк пассивларини бошқаришни янада такомиллаштириш йўлларини излашга
ҳаракат қилдик.

Тижорат банклари пассивларни бошқаришнинг назарий асосларини ўрганган

ҳолда қуйидаги хулосага келдик яъни, пассивларни бошқариш нафақат актив
операцияларни амалга ошириш учун самарали ресурсларни жалб қилиш балки банк


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

9

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

тўлов қобилиятини сақлаб туриш учун мажбуриятларни бошқаришни ҳам назарда тутган
ҳолда харажатларни оптималлаштириш лозим.

Бугунги кунга қадар банкларимиз депозит базаси етарлилиги салбий

баҳоланмоқда ва охирги йилларда ривожланган давлатлар банклари тажрибасида
жамғариб бориладиган депозитлар салмоғининг кўплиги актив операциялари кўламини
кенгайтиришда самарали таъсир кўрсатаётгани кузатилди. Ривожланган давлатлар
тижорат банклари депозит базасини оширишда фойдаланган илғор тажрибаси асосида
банкларимиз амалиётида қўллаш учун жозибадор жамғарилиб бориладиган омонат
ҳизмат турлари таклифи бериб борилиши лозим. Бундан ташқари тижорат банклари
молиявий ресурс жалб қилиш самардорлигини ошириш ва уларни тезкор жалб қилиш
мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар ўртасида ягона депозитлар
электрон платформасини яратилиши банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва
ликвидлиликни тезкор бошқариш учун қулай механизм бўлиб хизмат қилади.

Халқаро рейтинг агентликлари томонидан мамлакатимиз тижорат банкларида

пассивларни бошқаришда мавжуд камчилик сифатида банклар балансининг мажбурият
қисми айнан бир неча мижозларга ёки муайян иқтисодий соҳа вакили ҳисобланган
мижозларга кучли боғланганлиги эътироф этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда,
банклар депозит портфелларини шакллантиришда диверсификация тамойилларига
эътибор қаратишларни, буни амалга ошириш учун эса хилма-хил соҳа корхоналарига
маъқул тушувчи депозит хизматларини амалиётга жорий этишлари лозим деб
ҳисоблаймиз.

Фрганишлар натижасида мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорининг ўта

формаллашган деган хулосага келдик. Мамлакатимизда мавжуд қонунчилик ва
қимматли қоғозлар бозорининг амалдаги ишлаш тартиби банклар томонидан қимматли
қоғозлар бозорига ўз молиявий инструментларини жойлаштиришлари ёки молиявий
инструментлар билан муомала қилишларига қийинчиликлар туғдирмоқда.

Банклар нафақат омонатларга балки янги ресурслар базасини топишга ва

кенгайтиришга ҳаракат қилиши бунда қарз мажбуриятли қимматли қоғозлар оборотини
кенгроқ йўлга қўйиш лозим. Жумладан, жаҳон молия бозорида самарали ишлаб
келаётган векселларни яна татбиқ қилиш имкониятларини қайта кўриб чиқиш зурур деб
ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Фзбекистон Республикаси Президентининг “Республика банк тизимини янада

ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори,
2017 йил 12 сентябрда 3270-сон билан тасдиқланган.

2.

Фзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини

ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 23 мартда
3620-сон билан тасдиқланган.

3.

Полфреман Д., Форд Ф. Основы банковкого дело. Перевод с англ. Москва

инфра 1996. с.102.

4.

Эдвин Дж.Долан, Колин Д.Кэмпбелл, Розмари Дж.Кэмпбелл, Деньги,

банковское дело и денежно-кредитная политика/пер. с англ. В. Лукашевича и др.; Под
общ. ред. В. Лукашевича. – М., 1996. 88 - бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

10

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

5.

Джозеф Ф.Синки, мл. Управление финансами в коммерческих банках. пер. с

англ. 4-го переработанного изд./под ред. Р.Я. Левиты, Б. С. Пинскера. М.: 1994, Catallaxy.
– 820с.392-бет.

6.

Питер С.Роуз Банковский менеджмент. Пер. с анг. со 2-го изд. – М.: Дело, 1997.-

477 бет.

7.

Банковский менеджмент: Учебник/коллектив авторов; под ред. Д.э.н., проф.

О.И. Лаврушина – 4-e изд., стер. – М.: КНОРУС, 2015, – 218-бет.

8.

Жарковская Е. П. Банковское дело: учебник для студентов вузов, обучающихся

по специальности «Финансы и кредит» / Под ред. Е. П. Жарковской. — Омега-Л, 2010;

9.

Омонов А.А. Тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошқариш.

Монография. “Fanvatexnologiya”, 2008й. 11-бет.

10.

Абдуллаева Ш.З., Омонов. А.А. Тижорат банклари капитали ва уни бошқариш -

Т.:, Iqtisod-Moliya, 2006. 15-бет.

11.

Жиянова Н.Э. Тижорат банклари активлари ва пассивларини самарали

бошқариш йўналишлари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши
Автореферати. 2010й, 11-бет

12.

АҚШ Федерал резерв тизими расмий сайти статистик маълумотлари

https://www.federalreserve.gov/releases/h8/current/default.htm

. 2018 йил.

13.

АҚШ Федерал Депозитларни Суғурталаш Корпорацияси (FDIC) расмий сайти

статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди

https://www5.fdic.gov

2018 йил

14.

АҚШ Федерал резерв тизими расмий сайти статистик маълумотлари асосида

муаллиф томонидан ҳисобланган

https://www.federalreserve.gov

2018 йил.

15.

Германия Бундес банки расмий сайти статистик маълумотлари асосида

муаллиф томонидан ҳисобланган

https://www.bundesbank.de

2018 йил.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва баркдрорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида"ги кдрори, 2017 йил 12 сентябрда 3270-сон билан тасдикданган.

'Узбекистон Республикаси Президентининг "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш буйича цушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги царори, 2018 йил 23 мартда 3620-сон билан тасдицланган.

Полфреман Д., Форд Ф. Основы банковкого дело. Перевод с англ. Москва инфра 1996. с.102.

Эдвин Дж.Долан, Колин Д.Кэмпбелл, Розмари Дж.Кэмпбелл, Деньги, банковское дело и денежно-кредитная политика/пер. с англ. В. Лукашевича и др.; Под общ. ред. В. Лукашевича. - М., 1996. 88 - бет.

Джозеф Ф.Синки, мл. Управление финансами в коммерческих банках, пер. с англ. 4-го переработанного изд./под ред. Р.Я. Левиты, Б. С. Пинскера. М.: 1994, Catallaxy. - 820с.392-бет.

Питер С.Роуз Банковский менеджмент. Пер. с анг. со 2-го изд. - М.: Дело, 1997.-477 бет.

Банковский менеджмент: Учебник/коллектив авторов; под ред. Д.э.н., проф. О.И. Лаврушина - 4-е изд., стер. - М.: КНОРУС, 2015, - 218-бет.

Жарковская Е. П. Банковское дело: учебник для студентов вузов, обучающихся по специальности «Финансы и кредит» / Под ред. Е. П. Жарковской. — Омега-Л, 2010;

Омонов А.А. Тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошцариш. Монография. "Fanvatexnologiya", 2008Й. 11-бет.

Абдуллаева Ш.З., Омонов. А.А. Тижорат банклари капитали ва уни бошцариш -Т.:, Iqtisod-Moliya, 2006.15-бет.

П.Жиянова Н.Э. Тижорат банклари активлари ва пассивларини самарали бошкдриш йуналишлари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши Автореферати. 2010Й, 11-бет

АК,Ш Федерал резерв тизими расмий сайти статистик маълумотлари https://www.federalreserve.gov/releases/h8/current/default.htm. 2018 йил.

АК.Ш Федерал Депозитларни Сугурталаш Корпорацияси (FDIC) расмий сайти статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан ^исобланди https://www5.fdic.gov 2018 йил

АК.Ш Федерал резерв тизими расмий сайти статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан ^исобланган https://www.federalreserve.gov2018 йил.

Германия Бундес банки расмий сайти статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан ^исобланган https://www.bundesbank.de 2018 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов