Перспективы развития транспортных услуг в Республике Узбекистан и теоретические основы учета затрат

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
273-281
1
0
Поделиться
Калонов, М. (2019). Перспективы развития транспортных услуг в Республике Узбекистан и теоретические основы учета затрат. Экономика и инновационные технологии, (1), 273–281. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10703
Мухиддин Калонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Целью статьи является расчет структуры затрат автотранспортных компаний. Их научно обоснованная классификация имеет решающее значение для правильной организации учета затрат для автотранспортных компаний. В частности, оценка затрат необходима в первую очередь для оценки стоимости продукта и оценки выгод от всех затрат. Это косвенные расходы, непосредственно связанные с определенным видом транспортных услуг и других сопутствующих услуг. В частности, стоимость услуг автомобильного транспорта не может быть снижена до объемов производства, но может быть снижена только за счет расширения сферы их деятельности.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИНГ

НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Калонов Мухиддин Бахритдинович,

ТДИУ мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

mukhiddin110777@mail.ru

Аннотация:

Мақола автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар

таркиби бўйича ҳисоб юритиш масалаларига каратилган. Автомобиль транспорти
корхоналарида харажатларни ҳисобга олишни тўғри ташкил қилиш учун уларнинг илмий
жиҳатдан асосланган таснифи катта аҳамиятга эга. Жумладан, маҳсулот таннархини
аниқлаш ва барча харажатлардан олинган фойдани баҳолаш учун, биринчи галда,
харажатларни гуруҳлаш талаб этилади. Бу бевосита автомобиль транспорти
хизматларининг ташувлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ муайян турига
киритиш

мумкин

бўлган

харажатлардир.

Чунончи,

автомобиль

транспорти

хизматларининг айрим харажатлари миқдори ишлаб чиқариш ҳажмига деярли боғлиқ
бўлмасдан, уни фақат фаолият кўламларини ошириш йўли билангина камайтириш
мумкин, холос.

Калит сўзлар:

автомобиль, транспорт корхоналари, харажатлар ҳисоб юритиш,

харажатлар, стратегия.

Аннотация:

Целью

статьи

является

расчет

структуры

затрат

автотранспортных компаний. Их научно обоснованная классификация имеет решающее
значение для правильной организации учета затрат для автотранспортных компаний. В
частности, оценка затрат необходима в первую очередь для оценки стоимости
продукта и оценки выгод от всех затрат. Это косвенные расходы, непосредственно
связанные с определенным видом транспортных услуг и других сопутствующих услуг. В
частности, стоимость услуг автомобильного транспорта не может быть снижена до
объемов производства, но может быть снижена только за счет расширения сферы их
деятельности.

Ключевые слова:

автомобили, транспортные компании, учет расходов, затраты,

стратегия.

Abstract:

The article aims at calculating the cost structure of road transport companies.

Their scientifically-based classification is crucial for the proper organization of costs accounting for
motor transport companies. Particularly, cost estimation is needed primarily to evaluate product
cost and to estimate benefits derived from all costs. This is an indirect costs directly attributable to
a particular type of transport services and other related services. In particular, the cost of car
transport services can not be reduced to production volumes, but can only be reduced by
increasing the scope of their activities.

Keywords:

cars, transportation companies, expense accounting, expenditures, strategy.

Кириш

Жаҳон мамлакатлари ўртасида иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши,

давлатлар ўртасида инсонпарварлик ёрдамларининг кенгайиши, шаҳарлар
кўпайиши, моддий ресурсларни ишлаб чиқариш ҳамда истеъмолнинг ўсиши, ўзаро
муносабатларда ташиш харажатларини пасайтириш масалалари транспорт
харажатлари ҳисобини юритиш зарур

а

тини келтириб чиқармоқда. Европа

автомобиль

транспорти

корхоналари

ишлаб

чиқариш

(хизмат

кўрсатиш)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

харажатларини асосан, уч гуруҳга: доимий, вақтинчалик ва билвосита харажатларга
бўлиб ҳисобга оладилар. АҚШда эса, транспорт харажатлари 8 гуруҳга бўлиб ҳисобга
олинади. Шу нуқтаи назардан, ташиш хизматларининг ривожланиши, халқаро
глобаллашув шароитида автомобиль транспорти харажатларини бошқариш ва унинг
ҳисобини юритиш зарур

а

ти муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида аҳолини турмуш фаровонлигини яхшилаш, аҳоли ҳамда

юкларни ташиш тизимининг такомиллашуви, халқаро ташишларнинг йўлга қўйилиши,
юк ташиш хавфсизлиги ва сифатининг таъминланиши жаҳон талабларига мос
келадиган автомобиль транспорти корхоналарини ташкил этилишига олиб келди.
Бугунги кунда автомобиль транспорти тизимидаги корхоналар томонидан аҳоли ва
юридик шахсларга сифатли ташиш хизматларининг тақдим этилишида босқичма-
босқич қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш,
транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга
оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш” каби вазифалар
белгилаб берилган [1].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Жаҳон ҳамжамиятида транспорт тизимининг ривожланиши даврлар макон ва

ривожланишдан келиб чиққан ҳолда турлича бўлган. Транспорт турлари ҳам мазкур
жараёнда ўзгариб ўрин алмашиб келган.

О.С. Булкони олиб борган тадқиқотларига кўра XIX асрда транспорт хизматидан

фойдаланишда темир йўл транспорти асосий етакчилик қилган бўлса, XX асрда
етакчиликни автомобиль транспорти эгаллаган [2]. Бугунги кунда автомобиль
транспорти дунёда йўловчи ташишнинг 80 фоизини эгаллаб етакчилик қилиб
келмоқда.

Хорижий илмий тадқиқотларда автомобиль транспорти корхоналарида

харажатларни гуруҳлаш бўйича бир қатор илмий ишланмалар мавжуд бўлиб, улар
асосида

ўз

фикр

мулоҳазаларини

билдирган.

Жумладан,

А.Кудельская,

Н.Белозерцевалар автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар доимий ва
ўзгарувчан харажатларга бўлган [3].

Т.Б.Калинина ҳам автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар мақсадига

кўра доимий ва ўзгарувчи харажатларга бўлинишини таъкидлаб, юқоридаги
муаллифлар жамоасидан фарқли равишда мазкур харажатларнинг таркиби тўғрисида
батафсилроқ маълумотларни беради [4].

А.Г.Ефименько ва В.П.Ефименьколар автомобиль транспорти корхоналарида

харажатларни ўзгарувчан ва шартли доимий харажатларга бўлишади [5].

В.Е.Лихачева Тадқиқотчи автомобиль транспорти корхоналарида ташиш билан

боғлиқ харажатларни шартли равишда доимий ва ўзгарувчан харажатларга бўлади
[6].

Тадқиқотчи В.Е.Лихачева доимий харажатларга автомобиль транспортининг

юрган масофасига боғлиқ бўлмаган харажатларни киритади. Бундай харажатларга
амортизация нормаси юрган масофага боғлиқ бўлмаган ҳаракатдаги таркибнинг
амортизацияси, йўл харажатларини киритади. Муаллиф шартли равишда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ҳайдовчиларнинг иш ҳақлари ва у билан боғлиқ ижтимоий харажатларни ҳам доимий
харажатларга киритиш мумкинлигини илгари суради.

А.А.Пивоварчик томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра

автомобиль транспортининг юрган масофасига боғлиқ бўлган ёқилғи, мойлаш
материаллари, шина ва бошқа материал харажатларни ўзгарувчан харажатларга
киргизса, иш ҳақи, амортизация харажатлари, бинолар ижараси, молиявий ижара
кабиларни доимий харажатларга киргизади [7].

Республикамиз олимлари ҳам бу борада ўз фикр мулоҳазаларини

билдирганлар. Жумладан, Профессор Р.О.Холбеков, Б.А.Ҳасанов, А.А.Ҳошимов,
А.Х.Пардаев ва бошқалар. Аммо, бу олимларнинг ишларида харажатларни маҳсулот
ҳажмига гуруҳланиши умумий ёки автомобиль транспортидан бошқа тармоқларга
нисбатан олинган. Жумладан, профессор Р.О. Холбеков таъкидлашича маҳсулот
ҳажмига қараб шартли доимий ва ўзгарувчан харажатларга бўлинади. Бундан
ташқари, уларни: маҳсулот тайёрлашда қатнашишига қараб — бевосита ва билвосита;
хўжалик фаолиятидаги ролига қараб — ишлаб чиқариш, устама ва муомала;
олинадиган натижага қараб — унумли ва унумсиз; режалаштирилишига қараб —
меъёрий ва меъёрдан ташқари; содир бўлиш даврига қараб — ўтган давр, жорий
давр ва келгуси давр; хўжалик юритувчи субъектлар маблағларининг йўналишига
қараб — бошқариладиган ва бошқариб бўлмайдиган харажатларга бўлиш мумкин.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот иш жараёнида иқтисодий воқелик жараёнларини ўрганишнинг илмий

усуллари –эспериментал тадқиқот, умумлaштириш, гуруҳлaштириш, тaҳлилнинг
мaнтиқий вa тaққослaмa усуллaри, aбстрaкт-мaнтиқий фикрлaш, қиёсий таҳлил,
статистик таҳлил, истиқболли прогнозлaш ва бошқа усуллaрдaн фойдaлaнилгaн.

Таҳлил ва натижалар

Республикамиз мустақилликка эришгунга қадар транспорт воситалари ва

уларнинг қисмлари асосан юқори нархларда импорт қилинган. Бу, ўз навбатида,
ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатган. Бугунги кунда республикамиз ўзининг
мустақил автомобиль саноатига эга бўлди. Мустақиллик йилларида республикамизда
автомобиль транспорти соҳасини ривожлантириш, ташиш хавфсизлигини таъминлаш,
йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини янада яхшилашга қаратилган Ўзбекистон
Республикасининг Қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар
Маҳкамаси қарорлари қабул қилинди, автомобиль транспорти соҳасига оид 140 дан
ортиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Дастлаб, автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, кейинчалик,

хорижий инвестициялар иштирокида автомобилларга бутловчи ва эҳтиёт қисмлар
ишлаб чиқариш, Ўзбекистонда автобуслар ва юк автомобиллари ишлаб чиқаришни
янада

такомиллаштириш

ҳамда

уларнинг

рақобатбардошлигини

ошириш,

республика автомобиль транспорти воситалари паркини тўлдириш ва янгилаш,
шунингдек, йўловчилар ва юк ташиш хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда
атмосферага зарарли чиқиндилар чиқаришни қисқартириш, халқаро бозорда
барқарор ўрин эгаллаш, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш орқали
маҳсулотлар таркибини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда уларнинг савдо
ҳажмини оширишни таъминлаш мақсадида турли йилларда автомобиль саноатидаги
ислоҳотлар давом эттирилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

4

,413% Темирйўл

0

,002%

Ҳаво

9

1,165% Автомобиль

4

,420% Қувур

Биз юқорида дунёда транспорт хизматлари кўрсатиш ва унинг ўрни ҳақида

тўхталиб ўтдик. Энди, тадқиқотларимизни давом эттирган ҳолда республикамизда
транспорт соҳасидаги хизматлар ривожланиш тенденциясига мурожаат қилсак (1-
расм).

Расм маълумотларидан кўриниб турибдики, юк ташишнинг умумий ҳажмида

энг катта улушга автомобиль транспорти эгалик қилмоқда. Республикамизда бир неча
йиллардан бери асосий юк ташиш айнан автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри
келади. Аммо, ушбу расмда маълумотлар яхлитлаб олиниши, жудаям кичкина бўлган
суммаларни киритилмаслиги ҳисобига айрим транспорт хизматлари суммаси
киритилмай қолган (жумладан, дарё транспорти).







1-расм. Республикамизда транспортда юк ташишнинг транспорт турлари бўйича

тақсимланиши [8]

Статистик кўрсаткичларга назар солсак, автомобиль транспорти бўйича

хизматлар кўрсатиш, жумладан юкларни ташиш мустақилликнинг дастлабки
йилларидан етакчилик қилиб келиб, йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Автомобиль транспорти билан 1990 йилда 282,9 млн тонна ҳажмда юк

ташилган бўлса, 2016 йилда ташилган юк ҳажми 1 млрд 473 млн тоннани ташкил
қилиб, 1990 йилдагига нисбатан 5,2 маротабага ортган.

Мазкур расмда дарё транспорти ва унинг юк ташиш ҳажмидаги улуши умуман

келтирилмаган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда
ташилган умумий юкнинг 2000 йилда 0,019 млн тоннаси, 2001 йилда 0,008 млн
тоннаси, 2002 йилда 0,003 тоннаси, 2003 йилда 0,003 тоннаси дарё (сув) транспортига
тўғри келган бўлиб, кейинги йилларда бу тўғрисида статистик маълумот берилмаган
[9].

Демак, дарё (сув) транспортининг улуши кейинги йилларда эътиборли

даражада бўлмаган. Умуман олганда, республикамизда, транспорт фаолияти, юк
ташиш ҳажми йиллар давомида ўсиб бормоқда (1-жадвал).

Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, 2016 йилда 2012 йилга

нисбатан, 20,7 фоизга ўсган бўлиб, юк ташишда энг катта ўсиш автомобиль ва ҳаво
йўлларига тўғри келган. Ҳаво йўллари орқали юк ташиш энг катта фоиз, яъни, 33,5
фоизга ортган бўлса-да, ташиш ҳажми жиҳатидан жудаям кам миқдорни ташкил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

этади. Энг катта кўрсаткич юк ташишда ҳам автомобиль транспорти бўлиб қолган (2-
расм).

Йўловчи ташишда ҳам автомобиль транспорти етакчи ўринни эгаллаган.

Мазкур ташишда ҳам асосий ўсиш, темирйўл транспортида бўлиб, 29,5 фоизни
ташкил этган бўлса-да, ташилган йўловчилар миқдори жудаям паст даражада.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси транспорт фаолиятининг 2013 – 2017 йиллардаги

асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2013

2014

2015

2016

2017

2013

йилга

нисбата

н

2017

йилда %

I.

1.

Юк ташиш – жами

(млн тонна)

1329,3

1285,1

1334,7 1525,7 1604,1

120,7

шу жумладан:

темир йўллар

61,5

63,7

65,7

67,2

68,0

110,5

ҳаво йўллари

0,02

0,022

0,023

0,0246 0,0267

133,5

газ қувурлари

64,5

65,0

65,8

60,0

62,7

97,2

автомобиль

1203,3

1156,4

1203,2 1398,5 1473,4

122,4

2. Юк айланмаси – жами
(млн тонна-км)

83356,5 83743,6 85719,7 86945,3 91172,6

109,3

шу жумладан:

темир йўллар

22686,4 22918,2 22931,1 22934,9 23200,9

102,2

ҳаво йўллари

121,9

116,3

125,1

131,1

135,2

110,9

газ қувурлари

33033,9 31527,6 31464,1 29963,7 31891,1

96,5

автомобиль

27514,3 29181,5 31199,4 33915,6 35945,4

130,6

II

.1.

Ташилган йўловчилар,

жами, млн киши

6705,1

6989,2

7335,3 7598,2 7875,0

117,4

шу жумладан:

темир йўллар

15,9

17,4

19,1

20,1

20,6

129,5

ҳаво йўллари

2,5

2,4

2,3

2,2

2,1

84

автомобиль

6606,0

6895,1

7244,4 7511,4 7795,2

118,0

электротранспорт

80,7

74,3

69,5

64,5

57,0

70,6

2. Йўловчилар айланмаси,
жами, млн йўловчи-км

89154,8 94650,1

100141,

6

105952,

1

110456,

1

123,9

шу жумладан:

темир йўллар

3437,8

3673,2

3759,5 3757,7 3923,1

114,1

ҳаво йўллари

6972,8

7153,7

7043,6 6786,2 6803,7

97,6

автомобиль

78203,5 83327,3 88868,6 94962,0 99306,0

127

электротранспорт

540,7

495,9

469,9

446,2

423,3

78,2

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий

маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz












2-расм. Республикамиз автомобиль транспортида

ташилган юклар динамикаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий маълумотлари асосида

муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Хулоса қилишимиз мумкинки, республикамизда юк ташиш бўйича асосий

ўринни автомобиль транспорти эгаллаб келмоқда.

Юқорида таъкидлаганимиздек, республикамиздан оқиб ўтадиган катта

дарёлар мавжуд эмаслиги, ички ҳудудий темирйўл линияларининг етарли эмаслиги,
ҳаво транспортидан фойдаланиш қимматлиги автомобиль транспортининг қайсидир
маънода юк ташишда етакчилик қилишига замин яратган.

Республикамизда автомобиль транспортининг йўловчи ташиш тизимида тутган

ўрни ҳам беқиёс. Буни қуйидаги расмда кўришимиз мумкин (3-расм).

3-расм. Республикамизда 1990 – 2016 йилларда автомобиль транспортида

ташилган йўловчилар динамикаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Автомобиль транспорти билан 1990 йилда ташилган йўловчи айланмаси 21,9

млрд йўловчи км ни ташил этган бўлса, 2016 йилда 99,3 млрд йўловчи км.ни ташкил
қилиб, бу кўрсаткич 1990 йилга нисбатан 4,5 маротаба ортган.

Ўзбекистон автомобиль транспорти соҳасида халқаро ташишлар ҳам

ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йил мобайнида халқаро импорт-экспорт
товарларини ташиш ҳажмларининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Ушбу ўсиш 2010
йилда 743,1 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 2,9 маротаба
ортиб, 2200,2 минг тоннани ташкил этган (5-расм).

5-расм. Республикамиз автомобиль транспорти тизимида халқаро импорт-экспорт

товарларини ташиш ҳажми (минг тонна)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ишлаб чиқилган.

Автомобиль транспортининг ривожланишига албатта қандайдир омиллар

таъсир этганлиги табиий ҳолат. О.Г.Томоревская ва бошқа олимлар автомобиль
транспорти ривожланишига таъсир қилиши мумкин бўлган омилларга қуйидагиларни
киритади (6-расм) [9].

Дарҳақиқат, муаллифнинг транспорт хизмат кўрсатишининг етакчи ўринда

эканлиги ушбу транспорт туридан фойдаланиш қулайлиги ҳамда бир мунча арзонлиги
мазкур транспорт турининг ривожланига сабаб бўлади.

Автомобиль транспорти корхоналарининг яна бир ўзига хос хусусияти шундан

иборатки, улар ўз техник ёрдам кўрсатиш базаси жиҳозланишининг деярли ҳар
қандай даражасида, баъзан эса, ҳатто бундай базасиз, фақат ҳаракатдаги таркибнинг
тўхтаб туриши учун ҳудудга эга бўлгани ҳолда фаолият кўрсата олади. Автомобиль
транспорти корхоналари автомобиллар ва ҳайдовчилар ҳамда бошқарув
аппаратининг маълум миқдордаги штатига эга бўлиб ҳам ишлай олиши мумкин.
Мазкур ҳолатда автомобилларга хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш оддий
асбоблар ёрдамида ўз кучи билан бажарилиши мумкин, таъмирлаш бўйича
мураккаброқ ишлар эса бошқа корхонанинг техника ёрдам кўрсатиш базасида
бажарилади. Бунга яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, бундай автомобиль
транспорти корхонаси ўзининг техника ёрдам кўрсатиш базасисиз ҳам камроқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

эскирган ҳаракатдаги таркиб билан юқори рентабелликка эришиши мумкин (ҳеч
бўлмаганда бошланғич даврларда).

6-расм. Автомобиль транспорти ривожланишига таъсир

қилувчи асосий омиллар

Манба: Ўрганишлар асосидаги муаллиф ишланмаси.


Шу нуқтаи назардан, автомобиль транспорти бошқа турдаги транспортлардан

мавжуд транспорт воситаларининг ишлаши учун йўллар қуриш, порт хўжалиги ва
кемалар юришини ташкил этиш, аэродромлар ва алоқа воситаларининг мавжудлиги
кабиларга боғлиқ эмаслиги билан ҳам фарқ қилади.

Хулоса ва таклифлар

Транспорт хизмати дунё мамлакатлари ўртасида халқаро меҳнат тақсимотини

ривожланишига ҳам хизмат қилади. Мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда ишлаб
чиқаришни йўлга қўйишда асосий керак бўладиган қийматликлар алмашинади.
Бугунги кунда автомобиль транспорти дунёда йўловчи ташишнинг 80 фоизини
эгаллаб етакчилик қилиб келмоқда. Республикамизда юк ва йўловчи ташиш бўйича
ҳам асосий ўринни автомобиль транспорти эгаллаб келмоқда. Ички темир
йўлларининг етарли даражада кенгаймаганлиги ҳам автомобиль транспортини
нафақат йўловчи ташишда балки юк ташиш хизматларида ҳам етакчилигини сақланиб
қолаётганлигини таъминламоқда.

Ҳар бир давлатнинг ўз ички имкониятлари ҳамда транспорт хизмати

кўрсатишнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда хизмат турининг афзаллилига
ҳамда унинг ўрнига баҳо бериш мақсадга мувофиқ. Фикримизча, республикамиздан
оқиб ўтадиган катта дарёлар мавжуд эмаслиги, ички ҳудудий темирйўл
линияларининг етарли эмаслиги, ҳаво транспортидан фойдаланиш қимматлиги
автомобиль транспортининг юк ташишда етакчилик қилишига замин яратган.

Автомобиль транспортининг самарали фаолият олиб бориши ва кенгайиши

асосий омилларига ҳар қандай йўлда ҳаракатланиш имконини берувчи юра олиш
имконияти, такомиллаштирилган йўлларда ҳаракатланиш имконини берувчи катта

Автомобиль транспорти

ривожланишига таъсир қилувчи

асосий омиллар

ҳар қандай йўлда ҳаракатланиш

имконияти

такомиллаштирилган йўлларда

ҳаракатланиш имконини берувчи

катта тезлик

ҳаракатланиш йўналишининг тезда

ўзгаришини ва юклаш-тушириш жойларига

ёки белгиланган жойларга бевосита

яқинлашиш имконини берувчи яхши

манёврчанлик

мослаштирилганлик

(бу юкларнинг катта ҳажмда

тўпланишини истисно этади).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

тезлик, ҳаракатланиш йўналишининг тезда ўзгаришини ва юклаш-тушириш
жойларига ёки белгиланган жойларга бевосита яқинлашиш имконини берувчи яхши
манёврчанлигидир.

Автомобиль транспорти корхоналарида харажатларни самарали бошқариш, уларни

гуруҳларга ажратиш, ҳисобини юритиш хизматлар сифатини ошириш билан бирга хизмат
таннархини пасайтиришга ҳам хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

2.

Булкони О.С. и др. Сектор услуг Белоруси: Проблемы и перспективи

развития. Минск. 2016 г. 271 с.

3.

Кудельская А., Белозерцева Н. XII Международная студенческая научно-

практическая конференция. 2017 г. 356 с.

4.

Калинина Т.Б. Учет затрат и калькулирование себестоимости на

автотранспортных предприятиях. // Бухгалтерский учет и статистика. 142 с. 2013 г.

5.

Ефименько А.Г., Ефименько В.П. “Управления затратами автотранспортных

предприятие”. Совершенствование управление. 2003 г.33с.

6.

Лихачева В.Е. Пути снижения затрат автотранспортного предприятия XLVI

Студенческая

международная

заочная

научно-практическая

конференция

«Молодежный научный форум: общественные и экономические науки». –М.:
«МЦНО». 2017 г. № 6(46).

7.

Пивоварчик А.А. Исследование проблем снижения затрат автотранспортных

предприятий // Молодёжь и наука: Сборник материалов VIII Всероссийской научно-
технической конференции студентов, аспирантов и молодых учёныхх, посвященной
155-летию со дня рождения К. Э. Циолковского [Электронный ресурс]. – Красноярск:
Сибирский федеральный ун-т, 2012.

8.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 2011-2016 ахборот

таҳлил маълумотлари.

9.

http: //

www.stat.uz

– Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитасининг

расмий сайти.





Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича хдракатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Булкони О.С. и др. Сектор услуг Белоруси: Проблемы и перспективи развития. Минск. 2016 г. 271 с.

Кудельская А., Белозерцева Н. XII Международная студенческая научно-практическая конференция. 2017 г. 356 с.

Калинина Т.Б. Учет затрат и калькулирование себестоимости на автотранспортных предприятиях. // Бухгалтерский учет и статистика. 142 с. 2013 г.

Ефименько А.Г., Ефименько В.П. "Управления затратами автотранспортных предприятие". Совершенствование управление. 2003 г.ЗЗс.

Лихачева В.Е. Пути снижения затрат автотранспортного предприятия XLVI Студенческая международная заочная научно-практическая конференция «Молодежный научный форум: общественные и экономические науки». -М.: «МЦНО». 2017 г. №6(46).

Пивоварчик А.А. Исследование проблем снижения затрат автотранспортных предприятий // Молодёжь и наука: Сборник материалов VIII Всероссийской научно-технической конференции студентов, аспирантов и молодых учёныхх, посвященной 155-летию со дня рождения К. Э. Циолковского [Электронный ресурс]. - Красноярск: Сибирский федеральный ун-т, 2012.

Узбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 2011-2016 ахборот таэ^лил маълумотлари.

http: // www.stat.uz - Узбекистон Республикаси статистика цумитасининг расмий сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов