Совершенствование учета основных средств в автотранспортных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
351-360
23
2
Поделиться
Калонов, М. (2019). Совершенствование учета основных средств в автотранспортных предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (2), 351–360. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10794
Мухиддин Калонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Целью статьи является совершенствование учета основных средств в автотранспортных компаний. Их научно обоснованная классификация имеет решающее значение для правильной организации учета затрат для автотранспортных компаний. В частности, оценка затрат необходима в первую очередь для оценки стоимости продукта и оценки выгод от всех затрат. Это косвенные расходы, непосредственно связанные с определенным видом транспортных услуг и других сопутствующих услуг. В частности, стоимость услуг автомобильного транспорта не может быть снижена до объемов производства, но может быть снижена только за счет расширения сферы их деятельности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ

ВОСИТАЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Калонов Мухиддин Бахритдинович,

ТДИУ мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

mukhiddin110777@mail.ru

Аннотация

:

Мақола автомобиль транспорти корхоналарида асосий воситалар

ҳисобини такомиллаштириш масалаларига каратилган. Автомобиль транспорти
корхоналарида харажатларни ҳисобга олишни тўғри ташкил қилиш учун уларнинг илмий
жиҳатдан асосланган таснифи катта аҳамиятга эга. Жумладан, маҳсулот таннархини
аниқлаш ва барча харажатлардан олинган фойдани баҳолаш учун, биринчи галда,
харажатларни гуруҳлаш талаб этилади. Бу бевосита автомобиль транспорти
хизматларининг ташувлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ муайян турига
киритиш

мумкин

бўлган

харажатлардир.

Чунончи,

автомобиль

транспорти

хизматларининг айрим харажатлари миқдори ишлаб чиқариш ҳажмига деярли боғлиқ
бўлмасдан, уни фақат фаолият кўламларини ошириш йўли билангина камайтириш
мумкин, холос.

Калитли сўзлар:

автомобиль, транспорт корхоналари, харажатлар ҳисоб

юритиш, харажатлар, стратегия.

Аннотация:

Целью статьи является совершенствование учета основных средств

в автотранспортных компаний. Их научно обоснованная классификация имеет
решающее значение для правильной организации учета затрат для автотранспортных
компаний. В частности, оценка затрат необходима в первую очередь для оценки
стоимости продукта и оценки выгод от всех затрат. Это косвенные расходы,
непосредственно связанные с определенным видом транспортных услуг и других
сопутствующих услуг. В частности, стоимость услуг автомобильного транспорта не
может быть снижена до объемов производства, но может быть снижена только за
счет расширения сферы их деятельности.

Ключевые слова:

автомобили, транспортные компании, учет расходов, затраты,

стратегия.

Abstract:

The article aims at improving the accounting of fixed assets in trucking companies

of road transport companies. Their scientifically-based classification is crucial for the proper
organization of costs accounting for motor transport companies. Particularly, cost estimation is
needed primarily to evaluate product cost and to estimate benefits derived from all costs. This is an
indirect costs directly attributable to a particular type of transport services and other related
services. In particular, the cost of car transport services can not be reduced to production volumes,
but can only be reduced by increasing the scope of their activities.

Key words:

cars, transportation companies, expense accounting, expenditures, strategy.

Кириш

Мустақиллик йилларида аҳолини турмуш фаровонлигини яхшилаш, аҳоли

ҳамда юкларни ташиш тизимининг такомиллашуви, халқаро ташишларнинг йўлга
қўйилиши, юк ташиш хавфсизлиги ва сифатининг таъминланиши жаҳон талабларига
мос келадиган автомобиль транспорти корхоналарини ташкил этилишига олиб келди.
Бугунги кунда автомобиль транспорти тизимидаги корхоналар томонидан аҳоли ва
юридик шахсларга сифатли ташиш хизматларининг тақдим этилишида босқичма-
босқич қатор ишлар амалга оширилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегиясида “...ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва
ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол
инвестиция сиёсатини олиб бориш” каби вазифалар белгилаб берилган [1].

Жаҳон амалиётида автотранспорт тизимида бошқарув ҳисобини ташкил этиш,

харажатларни бошланғич ҳисоб хужжатлари маълумотларини умумлаштириш,
харажатларни бошқариш ва ҳисобга олишда ахборот-таҳлил маълумотлар базасини
ўрганиш, юқори самарадор лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг назарий ва амалий
асосларини такомиллаштириш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат
танланган тадқиқот мавзуси доирасида мақсадли йўналишларни белгилаш учун асос
бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Жаҳон ҳамжамиятида транспорт тизимининг ривожланиши даврлар макон ва

ривожланишдан келиб чиққан ҳолда турлича бўлган. Транспорт турлари ҳам мазкур
жараёнда ўзгариб ўрин алмашиб келган.

Хорижий илмий тадқиқотларда автомобиль транспорти корхоналарида

харажатларни гуруҳлаш бўйича бир қатор илмий ишланмалар мавжуд бўлиб, улар
асосида

ўз

фикр

мулоҳазаларини

билдирган.

Жумладан,

А.Кудельская,

Н.Белозерцевалар автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар доимий ва
ўзгарувчан харажатларга бўлган [2].

Т.Б.Калинина ҳам автомобиль транспорти корхоналарида

асосий воситаларга

эскириш хисоблаш

мақсадига кўра доимий ва ўзгарувчи харажатларга бўлинишини

таъкидлаб, юқоридаги муаллифлар жамоасидан фарқли равишда мазкур таркиби
тўғрисида батафсилроқ маълумотларни беради [3].

А.Г.Ефименько ва В.П.Ефименьколар автомобиль транспорти корхоналарида

харажатларни ўзгарувчан ва шартли доимий харажатларга бўлишади.

Доимийларига

эса, асосий воситаларга эскириш киради.

[4].

Тадқиқотчи В.Е.Лихачева доимий харажатларга автомобиль транспортининг

юрган масофасига боғлиқ бўлмаган харажатларни киритади. Бундай харажатларга

амортизация нормаси

юрган масофага боғлиқ бўлмаган ҳаракатдаги таркибнинг

амортизацияси, йўл харажатларини киритади. Муаллиф шартли равишда
ҳайдовчиларнинг иш ҳақлари ва у билан боғлиқ ижтимоий харажатларни ҳам доимий
харажатларга киритиш мумкинлигини илгари суради.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот иш жараёнида иқтисодий воқелик жараёнларини ўрганишнинг

илмий усуллари –эспериментал тадқиқот, умумлaштириш, гуруҳлaштириш,
тaҳлилнинг мaнтиқий вa тaққослaмa усуллaри, aбстрaкт-мaнтиқий фикрлaш, қиёсий
таҳлил, статистик таҳлил, истиқболли прогнозлaш ва бошқа усуллaрдaн
фойдaлaнилгaн.

Таҳлил ва натижалар

Асосий воситалар ҳисобини юритишнинг такомиллаштирилиши тизимнинг

барча элементлари, айниқса, бошқариш функциясининг тўғри аниқланиши ва
фойдаланилиши билан боғлиқ. Мазкур функция бошқарув жараёнини ўзида намоён
этади ва унинг моҳиятини ифодалайди. Харажатларни бошқаришнинг ҳар қандай


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

бошқарув фаолиятига хос бўлган умумий функциялари жумласига режалаштириш
(бюджетлаштириш), ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва тартибга солиш киради.
Автомобиль транспорти корхоналарида бўлинма (автоколонна, бўлинма), жараён
(ташувлар, юклаш-тушириш, омборга жойлаштириш) ёки ҳодиса (фойда, харажатлар)
харажатларнинг бошқариш объекти бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш фаолияти
таҳлил қилинаётган объектнинг ягона бир бутунлик сифатида тан олинишига таянади,
хусусан, автомобиль транспорти корхонаси бўлинмалар, функциялар, хизматлар
мажмуини ўзида намоён этувчи ва бозор муносабатлари шароитида муайян ҳудудда,
муайян вақтда ва белгиланган ҳуқуқий доираларда фаолият кўрсатувчи мураккаб
тизим сифатида кўриб чиқилади. Ўз навбатида, фаолият натижалари кўплаб
омилларга ҳамда корхона ихтиёридаги захиралар ва ресурсларга боғлиқ. Автомобиль
транспорти корхонасининг фаолият кўрсатиш модели қанчалик мураккаб бўлса,
якуний ишнинг баҳоланаётган кўрсаткичи уларга боғлиқ омиллар шунчалик кўп
бўлади.

Масалан, «Асосий воситалар» номли 5-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий

стандартига мувофиқ, асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг қуйидаги
усуллари мавжуд:

-

бир текис (тўғри чизиқли) усул;

-

бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб усул (ишлаб чиқариш усули);

-

асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати йиллар сонининг

йиғиндиси бўйича ҳисобдан чиқариш усули (кумулятив усул);

-

камайиб борувчи қолдиқ усули [6].

Лекин автомобиль транспорти хизмати кўрсатувчи корхоналарда транспорт

воситаларига эскириш Солиқ Кодексининг 144-моддасига асосан тўғри чизиқли усул
асосида қатъий белгилаб қўйилган тартиб ва меъёрлар бўйича ҳисобланади.

Биз амортизация ҳисобланишини шартли автомобиль транспорти кўрсатувчи

“Ботиртранс”

корхонаси

мисолида

кўриб

чиқамиз.

Биздаги

1-

жадвал

маълумотларига кўра енгил автомобилнинг бошланғич қиймати 60 000 000 сум,
тугатиш қиймати 5 000 000 сум. Хизмат муддати 5 йил. Енгил автомобилга Солиқ
Кодексига кўра 20 фоизли амортизация нормаси қўлланишидан келиб чиқиб,
қуйидаги жадвал асосида ҳисоб китобни амалга оширамиз (1 -жадвал).

1-жадвал

МЧЖ “Ботиртранс” корхонасида енгил автомобилга эскириш

ҳисоблаш жадвали

(тўғри чизиқли усулда) (минг сумда)

т/р

Автомобиль

транспортидан

фойдаланиш

муддати

Бошланғич

қиймати

Тугатиш

қиймати

Амортизация-

ланадиган

қиймат

Йиллик

аморти-

зация

Қолдиқ

қиймати

1

2

3

4

5

6

7

1.

1-йил

60 000

5000

55000

11000

49000

2.

2-йил

60 000

5000

55000

11000

38000

3.

3-йил

60 000

5000

55000

11000

27000

4.

4-йил

60 000

5000

55000

11000

16000

5.

5-йил

60 000

5000

55000

11000

5000

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, енгил автомобилга тўғри

чизиқли усулда амортизация ҳисобланганда йиллик аморизация суммаси 11 млн
сўмни ташкил этиб, мазкур суммаси кўрсатилаётган хизматлар таннархига қўшилиб,
солиққа тортилмайдиган харажат ҳисобланади. Эътибор қаратадиган бўлсак, усул
жуда оддий бўлиб, ҳисоблаш ҳам қулай, ҳеч қандай чалкашликни келтириб
чиқармайди. Аммо, асосий воситанинг қанча вақт ишлатилишидан қатьи назар
амортизация суммаси, яьни бизнинг мисолимизда 11 млн сўм хизматлар таннархига
бир маромда ўтказилади.

Кўпчилик амалиётчилар мазкур ҳолатда амортизация ҳисоблашнинг тезкор

усулини қўллашни тавсия этади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида берилган
нормалар солиқ солиш мақсадлари учун берилган. Яъни, корхона фойдасини солиққа
тортиш учун Солиқ Кодексида белгиланган амортизация нормасида ҳисобланган
амортизация харажатлари чегириб ташланади, агар амортизация суммаси солиқ
кодексидаги норма бўйича ҳисобланган суммадан кўп бўлса, ошган қисми харажат
бўлсада жорий давр учун солиққа тортилади. Ўз фикримизни батафсил ифодалаш
учун юқоридаги мисолни тезкор усулда (икки баравар амортизация меъёри билан
қолдиқли камайтириш усули) ҳам кўриб чиқишни лозим топдик (2-жадвал).

2-жадвал

МЧЖ “Ботиртранс” корхонасида енгил автомобилга эскириш ҳисоблаш жадвали

(икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқли камайтириш усулида) (минг сумда)

т/р

Автомобиль

транспортидан

фойдаланиш муддати

Бошланғич

қиймати

Йиллик амортизация

Қолдиқ

қиймати

1

2

3

4

5

1.

1-йил

60 000

60000*40%=24000

60 000

2.

2-йил

60 000

36000*40%=14400

36000

3.

3-йил

60 000

21600*40%=8640

21600

4.

4-йил

60 000

12960*40%=5184

12960

5.

5-йил

60 000

2776

7776

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқли камайтириш усулида

эскириш ҳисоблашда ҳисобланган эскириш суммаси ҳисобот йилининг солиқ
солинадиган фойдасидан келгусида чегириладиган харажатларга киритилади. Яьни,
бизнинг мисолимизда биринчи йили 24 млн сўм амортизация харажатининг 13 млн
(24000-11000) сўми фойда солиғига тортилади. Учинчи йил учун ҳисобланган 8640
минг сўм ўрнига солиқ кодексида белгиланган норма доирасидаги 11000 минг сўм
харажат сифатида солиққа тортиладиган базадан чегирилади.

Автомобиль транспорти корхоналарида мазкур 2-жадвалдаги келтирилган

усулда ҳам амортизация ҳисобланиши, биринчидан, ҳисоб китобда ноқулайлик
келтириб чиқарса, иккинчидан, солиқ билан боғлиқ муносабатни келтириб
чиқармоқда, учинчидан, автомобиль транспортининг деярли бир хил ишлашида
турли хил амортизация суммасини келтириб чиқармоқда. Шу боис, бизнинг
фикримизча, автомобиль транспорти корхоналарида амортизация ҳисоблашнинг
ишлаб чиқариш (бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизация
ҳисоблаш) усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. [7]


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Юқорида таъкидланган, тўғри чизиқли усул амортизация фақат фойдали хизмат

муддатига боғлиқ деган тахминга асосланган. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб
равишда эскириш ҳисоблаш усули эса, эскириш суммасини активнинг тахмин
қилинаётган ишлатилиши ёки тахмин қилинаётган унумдорлигидан келиб чиққан
ҳолда ҳисоблашга асосланган. Ушбу усул ҳар бир муайян йилдаги асосий воситанинг
маҳсулотларини ҳисобга олишга асосланган. Мазкур усул бўйича ҳар йиллик эскириш
миқдорини ҳисоблаш учун бутун фойдали хизмат муддатидаги умумий баҳоланган
маҳсулотлар йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги маҳсулотларни аниқлаш лозим.

Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда эскиришни ҳисоблаш усули

амортизация (эскириш) фақат фойдаланиш натижаси ҳисобланишига асосланади ва
даврнинг бир қисми унинг ҳисобланиш жараёнида бирон-бир роль ўйнамайди[7]

Активлардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек, илмий-техникавий

жараённинг катта таъсирида активлар эскиришини жадаллаштирилган амортизация
усуллари асосида ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир.

Асосий воситаларга нисбатан қўлланиладиган амортизация усули вақти-вақти

билан қайта кўриб чиқилиши лозим. Агарда ушбу активлардан иқтисодий фойда
олишнинг тахмин қилинаётган чизмасида сезиларли ўзгаришлар бўлса, ушбу усул
ўзгаришларни акс эттириш учун ўзгартирилиши ва бухгалтерия ҳисоби баҳоларидаги
ўзгаришлар сифатида акс эттирилиши даркор. Жорий ва келгуси даврлар учун
амортизацияга эса ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия баҳоларидаги ўзгаришлар бўйича
БҲМС талабларига мувофиқ тузатиш киритилиши керак.

Автомобиль транспортларига амортизация ҳисоблаш тўғри чизиқли усулда

амалга

оширилишидаги

муаммони

амортизация

ҳисоблаш

нормасини

аниқлаштириш орқали ечиш мумкин, аммо, айрим четдан келтирилган, маҳаллий
ишлаб чиқаришдаги автомобиль транспортлари ва юк автомобиллари қимматлиги
ҳамда мазкур автомобиль транспортидан самарали, сменали фойдаланишни
таъминлашда тўғри чизиқли усулни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Масалан, 8-
Автобус саройида “Mersedes-Benz” русумли автобуслар гуруҳи техник хизматнинг ўз
вақтида бўлиши, автобуснинг сифати ва ҳайдовчиларнинг самарали фойдаланишини
таъминланишидан келиб чиқиб, бир 17-18 соат доимий ишлатилганда ҳам, 11-15
йилгача ишлаб, 1200-1500 минг километр масофани юрган. Бу масофалар миқдори
бирор бир техник яъни меъёрий ҳужжатда келтириб ўтилмаган.

Бу ҳолат нафақат битта автобус саройида биз тадқиқот олиб борган барча

автобус саройларида учрайди. Ёки, енгил автомобиллар асосида хизмат кўрсатувчи
таксопарклар автомобилларига амортизация ҳисоблаш 5 йил бўлганда, смена
алмашиб ишлаш ҳисобига автомобиль транспортидан бир кунда 18-20 соат
фойдаланилади. Албатта, 18-20 соат масофани бир кунда юрадиган автомобиль
транспорти билан билан, бир кунда 2 ёки 3 маҳал фойдаланилиб, 7-8 соат
фойдаланиладиган автомобиль транспортининг амортизация орасида кескин фарқ
кузатилади.

Бу эса, автомобиль транспорти корхоналарида ёки автомобиль транспортидан

фойдаланишда уларнинг юрган масофасига қараб амортизация ҳисоблаш
лозимлигини кўрсатади. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, битта автобус ўртача бутун
хизмат муддати давомида ўзининг русумига қараб турлича масофани босиб ўтар экан
(3-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Автомобиль транспортларининг юриш масофаси

т/р

Автомобиль транспорти русуми

Хизмат муддати давомида ўртача

юриш масофаси, минг км

1.

Mersedes-Benz автобуси

850-900

2.

Isuzu автобуси

700-750

3.

Бошқа автобуслар

800-850

4.

Юк автомобиллари

900-950

5

Енгил автомобиллар

380-400

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Биз томонимиздан таклиф этилаётган эскириш ҳисоблаш тартиби шундай,

бунда автомобиль транспортини маълум йиллар давомида хизмат қилиши
кутилмайди, ёки белгиланган муддатдан ўтиб кетганда ҳам ҳеч қандай салбий
муносабат келтириб чиқармайди. Бунда, автомобилнинг амортизацияланадиган
қиймати унинг юрган масофасига бўлинган ҳолда бир сўм/эскириш км топиб
олинади ҳамда ҳар бир автомобиль транспортининг юрган масофасига мос равишда
амортизация ҳисоблаб борилади.

Тадқиқот объектларимизда мазкур таклифни қўлланилишини кўриб чиқамиз

(4-жадвал

4-жадвал

Ишлаб чиқариш усулида амортизация ҳисоблаш

т/р

Автомобиль транспорти

русуми

Белгиланган юриш

масофаси, минг

км

Амортизация-

ланадиган қиймат,

минг сўм

1 км учун

эскириш

суммаси, сўм

1

2

3

4

5=4/3

1.

Mersedes-Benz автобуси

850

300 000

353

2.

Isuzu автобуси

700

120 000

171,4

3.

Ikarus автобуси

800

150 000

187,5

4.

Nexia автомобили

380

40 000

105,2

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, Mersedes-Benz автобуси 1 км

масофа босиб ўтганда 353 сўмлик эскирар экан. Демак, Тошкент шаҳрида йўловчи
ташиш билан шуғулланадиган автобус бир кунда 270 км юришини ҳисобга олсак, бир
кунлик эскириш суммаси 95310 (353*270) сўмни ташкил этар экан. Бошқа асосий
воситалар ҳам шу тариқа ҳисоблаш ишлари амалга оширилади.

Биз томонимиздан таклиф этилаётган мазкур тартибнинг яна бир хусусияти

шундан иборатки, бунда ҳисоб-китоблар ўз вақтида ҳамда аниқ бўлиб, ҳисоб ва
ҳисоботнинг тезкор бошқарув ахбороти билан таьминлайди.

«Асосий воситалар» номли 5-сонли миллий стандартда эса юқорида кўриб

ўтилган усуллардан ихтиёрий равишда фойдаланиш кўрсатиб ўтилган. Солиқ
кодексида берилган нормалар солиққа тортиш мақсадида келтирилган бўлса, мазкур
нормадан ошган амортизация харажатлари солиққа тортиш базасига киритилиб
солиққа тортилиши белгилаб ўтилган. Аммо, шуни унутмаслик лозимки, солиқ
кодексида тезкор усуллар қўлланилган тўғри чизиқли усул ҳамда тезкор усуллар
асосида ҳисобланган амортизация харажатлари орасидаги фарқ солиқ солинадиган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

базага киритилиш белгилаб берилган. 5-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартида эса, тезкор усуллар сифатида камайиб борувчи қолдиқ усули ва
кумулятив усуллари киритилган. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, ушбу
тезкор усуллардан бошқа усулларда амортизация ҳисоблаш ҳеч қандай солиқ
муносабатларини келтириб чиқармайди. Яъни, ишлаб чиқариш усули ҳам[7] .

Бир томондан қараганда, Солиқ кодекси Бухгалтерия ҳисоби миллий

стандартида ўзаро номутаносиблик борлиги кўринадиган бўлса, фақат тезкор усуллар
қўлланилганда солиқ муносабатлари пайдо бўлиши каби аниқлик киритилиши ушбу
масаланинг ечимига олиб келади.

Биз тадқиқот олиб борган автомобиль транспорти корхоналарида амортизация

ҳисоблаш тартиби хизматлар таннархига таъсир қилиши билан бирга, автомобиль
транспорти хизматини кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий натижасига ҳам таъсир
қилиб келмоқда.

Шу боис, бизнинг фикримизча, автомобиль транспорти корхоналарида тўғри

чизиқли ҳисоблаш ва бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда эскиришни
ҳисоблаш усулидан фойдаланиш лозим.

Юқоридаги

параграфда

ҳаракатланувчан

таркибга

кирувчи

енгил

автомобилларга 20 фоиз, юк автомобиллари ва автобусларга 15 фоиз, ҳатто айрим
автобусларга 10 фоиз амортизация нормаси қўлланилаётганлиги, ваҳоланки,
автомобиль транспорти корхоналаридаги юк автомобиллари 10-12 йил, автобуслар 8-
12 йил, енгил автомобиллар 6-8 йил давомида нормал ҳолатда хизмат қилаётганлиги
ўрганишлар асосида келтирдик[7].

Умуман олганда Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида белгиланган

амортизация нормаси солиқ солиш мақсадлари учун берилган. Энди, мазкур
берилган нормалар, бугунги кун замонавий техникалари учун талабга жавб
бермаётганлиги мутахассилар томонидан эътироф этилмоқда. Шу боис, биз
томонимиздан автомобиль транспорти корхоналарида амортизация меъёрини
қўллаш бьўйича тадқиқотлар олиб борилди. Амортизация нормасини у ёки бу фоиз
даражасини қўллаш шунчаки меъёрни алмаштириш эмас, бу хизматлар таннархига
ҳам таъсир қилади. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексига кўра таннархг
ўтказиладиган амортизация суммасини кўриб чиқамиз. Мисол учун солиқ кодексида
юк автомобиллари учун амортизация нормаси берилмаган бўлиб, ҳаракатланувчи
транспорт бўлганлиги боис, йигирма фоиз нормаси қўлланиши керак (5 -жадвал).

5-жадвал

МЧЖ “Ботиртранс” корхонасида юк автомобилга эскириш ҳисоблаш жадвали

(тўғри чизиқли усулда) (минг сумда)

т/р

Автомобиль

транспортидан

фойдаланиш

муддати

Бошланғич

қиймати

Тугатиш

қиймати

Амортиза-

цияланадиган

қиймат

Йиллик

аморти-зация

Қолдиқ

қиймати

1

2

3

4

5

6

7

1.

1-йил

600 000

50000

550000

110000

490000

2.

2-йил

600 000

50000

550000

110000

380000

3.

3-йил

600 000

50000

550000

110000

270000

4.

4-йил

600 000

50000

550000

110000

160000

5.

5-йил

600 000

50000

550000

110000

50000

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, юк автомобилига бир йиллик

ҳисобланган амортизация суммаси 110 млнни ташкил этмоқда. Яъни, мазкур сумма
тўғридан тўғри хизматлар таннархига ўтказилади.

Кўрсатилаётган хизматлар таннархини пасайтириш, автомобиль транспорти

корхоналарида

фойдаланилаётган

транспорт

воситаларига

ҳисобланаётган

амортизация нормасини ҳақиқий хизмат муддатига мослаштириш мақсадида, биз
томонимиздан, солиқ кодекси 144-моддасида белгиланган амортизация нормасини
ифода этувчи 5-гуруҳ амортизация нормаси қуйидагича белгиланиши таклиф этилди
(6-жадвал).

6-жадвал

Асосий воситаларнинг турлари бўйича эскириш меъёрлари, таклиф асосида [7]

Гуруҳ тартиб

рақами

Кичик

гуруҳлар

тартиб

рақами

Асосий воситаларнинг номи

Эскириш ҳи-

соблашнинг

йиллик энг

юқори меъёри,

фоизларда

V

Ҳаракатланувчан транспорт

1

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

8

2

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари

3

Ҳаво транспорти

4

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби,
ишлаб чиқариш транспорти



20

5

Енгил автомобиллар,

микро ва енгил автомобил

типидаги юк ташувчи автомобиль транспортлари

6

Саноат тракторлари

7

Коммунал транспорт

10

8

Махсус вахта вагонлари

9

Юк автомобиллари,

10

Автобуслар (микро автобуслар)

15

10

Бошқа транспорт воситалари

20

Эътибор берадиган бўлсак, амалдаги Солиқ кодексида юк автомобиллари ва

автобусларга амортизация нормасини кўрсатувчи банд мавжуд эмас эди. Биз
томонимиздан берилаётган мазкур таклифнинг қонунчиликка киритилиши
автомобиль транспорти корхоналарида транспорт воситаларидан самарали
фойдаланишни таъминлаш билан бирга, хизматлар таннархини пасайтиради, ҳисоб
китобларда аниқликни таъминлайди.

Бир вақтнинг ўзида автомобиль транспорти корхоналарида кўрсатилаётган

транспорт хизматлари таннархини пасайтириш, йўловчи ва юк ташиш тизимини янада
ривожлантириш мақсадида автомобиль транспорти корхоналарида Солиқ кодексида
белгиланган нормалардан паст нормани белгилаш асосида амортизация
ҳисобланганда ҳам солиққа тортиладиган базадан солиқ кодексидаги норма
доирасида харажатларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ. Яъни, автомобиль
транспорти корхонаси 15 фоизли норма ўрнига ҳисоб сиёсати асосида 10 фоизли
нормани қўллаганда, корхона жами даромадидан 15 фоизли харажатни айириш
мақсадга мувофиқ. Бугунги кундаги солиқ кодексида автомобиль транспортининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

9

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ҳаракатланувчи таркибига 20 фоизли амортизация нормаси белгиланган бўлсада, биз
томонимиздан ўрганилган бирор корхонада автобус ёки юк автомобилларига 20
фоизли норма қўлланилмаган. Уларнинг аксариятида 15 фоиз, айримларида ҳаттоки
10 фоизли норма қўлланилган. Юқоридаги мисол асосида амортизация суммасини
ҳисоблайдиган бўлсак, йиллик амортизация суммаси, 55-82,5 млн атрофида
бўлади[7].

Фикримизча, автомобиль транспорти корхоналарида асосий воситаларга

амортизация ҳисоблашда, солиқ кодексида белгиланган нормадан паст фоизда
амортизация ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан солиқ кодексидаги меъёр
бўйича харажатлар чегирилиши мақсадга мувофиқ.

Биз томонимиздан автомобиль транспорти корхоналарида асосий воситалар

эскириш ўрганилганда, амалиётдаги асосий муаммо, амортизация ҳисоблашда аниқ
кўрсатма мавжуд эмаслигида эканлигини юқорида таъкидлаб ўтдик.

Хулоса ва таклифлар

Автомобиль

транспорти

корхоналарида

харажатлар

ҳисобини

такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида қуйидаги
хулосалар шакллантирилди:

Автомобиль

транспорти

корхоналарида

асосий

воситалар

ҳисобини

такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида қуйидаги
хулосалар шакллантирилди:

-Автомобиль транспорти корхоналарида АВларни келиб чиқиш марказлари

бўйича ҳисобини юритиш хизматлар таннархини аниқлигини, шаффофлигини,
харажатларни тўғри қилинаётганлигини назорат қилиш имконини беради.

-Республикамизда

автомобиль

транспорти

корхоналарида

хизматлар

таннархини ташкил этувчи харажатларга асоси1й воситаларни эскириш харажатлари,
автомобиль ёқилғиси, мойлаш материаллари, автомобиль эҳтиёт қисмлари,
ҳаракатдаги таркиб амортизацияси, ҳаракатдаги таркибни таъмирлаш харажатлари
киради. Кўриб ўтилган хусусиятлар автомобиль транспорти корхоналарида
харажатларнинг гуруҳланиши ҳамда ҳисобга олинишига ўз таъсирини ўтказади.

-Таъмирлаш харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш вариантини

танлашда қуйидаги тамойилларни ҳисобга олиш лозим:

-

ҳақиқий харажатлар бўйича, одатда, мунтазам хусусиятга эга бўлмаган (бир

марталик таъмирлаш) ва катта пул маблағлари талаб қилмайдиган таъмирлашлар акс
эттирилади. Ҳисоб юритишнинг мазкур усулини қўллашда асосий воситаларни
таъмирлаш харажатлари бухгалтерия ҳисобида уларнинг юзага келишига қараб акс
эттирилади ва улар амалга оширилган ҳисобот даврида таннархга киритилади;

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

2.

Кудельская А., Белозерцева Н. XII Международная студенческая научно-

практическая конференция. 2017 г. 356 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

10

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

3.

Калинина Т.Б. Учет затрат и калькулирование себестоимости на

автотранспортных предприятиях. // Бухгалтерский учет и статистика. 142 с. 2013 г.

4.

Ефименько А.Г., Ефименько В.П. “Управления затратами автотранспортных

предприятие”. Совершенствование управление. 2003 г.33с.

5.

Лихачева В.Е. Пути снижения затрат автотранспортного предприятия XLVI

Студенческая

международная

заочная

научно-практическая

конференция

«Молодежный научный форум: общественные и экономические науки». — М.:
«МЦНО». 2017 г. № 6(46).

6.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 491-сон билан рўйхатдан

ўтган 5-сонли «Асосий воситалар» БҲМС. Т.: 23 сентябрь 1998 й.

7.

Калонов М.Б. Автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар ҳисобини

юритиш масалалари. Монография. –Т.: 2018, б. 192.




Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Кудельская А., Белозерцева Н. XII Международная студенческая научно-практическая конференция. 2017 г. 356 с.

Калинина Т.Б. Учет затрат и калькулирование себестоимости на автотранспортных предприятиях. // Бухгалтерский учет и статистика. 142 с. 2013 г.

Ефименько А.Г., Ефименько В.П. "Управления затратами автотранспортных предприятие". Совершенствование управление. 2003 г.ЗЗс.

Лихачева В.Е. Пути снижения затрат автотранспортного предприятия XLVI Студенческая международная заочная научно-практическая конференция «Молодежный научный форум: общественные и экономические науки». — М.: «МЦНО». 2017 г. №6(46).

Узбекистан Республикаси Адлия вазирлигидан 491-сон билан руйхатдан утган 5-сонли «Асосий воситалар» Б^МС. Т.: 23 сентябрь 1998 й.

Калонов М.Б. Автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар ^исобини юритиш масалалари. Монография. -Т.: 2018, б. 192.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов