Экономические аспекты развития дошкольного образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
84-92
21
5
Поделиться
Акрамова, Ш. (2015). Экономические аспекты развития дошкольного образования. Экономика и инновационные технологии, (6), 84–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8517
Ш Акрамова, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья подготовлена в рамках фундаментального гранта № Ф1-ФА-1-16435 ФА-Ф1-ГОО5 «Научно-методические основы инновационного развития национальной экономики». В статье научно обосновано что, образование детей раннего возраста создает высокую социально-экономическую ценность как для отдельного индивида, так и для общества в целом. А также, методами обобщения, статистического и сравнительного анализа даны предложения по его развитию.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.Г. Акрамова,

катта илмий ходим, ТДИУ ҳузуридаги ИТМ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ЖИҲАТЛАРИ

Данная статья подготовлена в рамках фундаментального гранта № Ф1-

ФА-1-16435 ФА-Ф1-ГОО5 «Научно-методические основы инновационного
развития национальной экономики». В статье научно обосновано что,
образование детей раннего возраста создает высокую социально-
экономическую ценность как для отдельного индивида, так и для общества в
целом. А также, методами обобщения, статистического и сравнительного
анализа даны предложения по его развитию.

This article was prepared under the project № Ф1-ФА-1-16435 ФА-Ф1-ГОО5

«Scientific and metodological bases of innovative development of national economy».
In article scientifically proved that early childhood education create a great social
and economic value as for individual and for the whole society. Using methods such
as, generalization, comparison and statistical analyze, there are given proposals of
its development.

Калитли сўзлар:

кичик ёшдаги болалар таълим-тарбияси, таълим билан

қамров даражаси, иқтисодий ва ижтимоий қиймат.


Жаҳон иқтисодиётида рақобатнинг кучайиб бориш шароитида таълим ва

унинг сифати ижтимоий хусусиятга эга бўлиш билан бирга, жадал иқтисодий
хусусият олмоқда. Таълим келажак ишчи кучининг сифатини белгилаб
берувчи, жаҳон меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган, меҳнат унумдорлиги
юқори ва иқтидорли кадрларни тайёрловчи тизим сифатида мамлакат
тараққиётини белгилаб берувчи асосий омилга айланган.

Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек; «... эртанги кунимизга, дунё

тан олган давлатлар қаторига чиқишимизга фақатгина билим ва маърифатга
таянган ҳолда, интеллектуал салоҳиятимизнинг юксак даражага кўтариш
ҳисобидан эришмоғимиз мумкин»[1].

Бугунги кунга келиб кичик ёшдаги болалар таълим-тарбияси жамиятда

ижтимоий адолат таъминлаш билан бирга, оила ва жамият учун юқори
иқтисодий қиймат яратиши ўз тасдиғини олмоқда. Кичик ёшдаги болаларнинг
таълим даражаси бутун таълим тизимининг самарадорлигини белгилаб берувчи
асосий унсурлардандир.

Нобель мукофоти совриндори Жеймс Хекман, кичик ёшдаги болаларнинг

билиш қобилиятлари ҳамда қатъиятлилик, ишонч, ижтимоий мослашувчанлик
каби ижтимоий маданий кўникмаларни ривожлантирувчи таълим-тарбиясига
қаратилган инвестиция катта ёшдагилар учун амалга ошириладиган турли хил
ижтимоий дастурлар ва ҳатто мамлакат инфратузилмасини шакллантиришдан
кўра юқори ижтимоий-иқтисодий қайтим таъминлашини таъкидлайди [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Янги асрга келиб, бутун жаҳон ҳамжамияти кичик ёшдаги болалар

таълимини ривожлантиришга катта эътибор қаратди. 164 та давлат ҳукуматлари
иштирокида 2000 йилда Дакарда бўлиб ўтган таълим бўйича Халқаро
форумнинг йиғилишида “Таълим барча учун” дастури доирасида 2015 йилгача
таълим соҳасида эришилиши керак бўлган 6 та асосий мақсад белгиланди [3].
Айнан шу ҳужжатда белгиланган биринчи мақсад: кичик ёшдаги болаларни
парваришлаш ва уларга таълим-тарбия бериш бўйича чора-тадбирларни
такомиллаштириш ва кенгайтиришдир. 2000-2015 йиллар мобайнида
белгиланган мақсадлар доирасида жаҳонда кўплаб ишлар амалга оширилган
бўлишига қарамай, қўйилган мақсадга тўлиқ эришишга муваффақ бўлинмади.
2012 йилда жаҳон бўйлаб мактабгача таълим билан қамраб олинган болалар
сони 184 миллион болани ташкил этди, бу 1999 йилдаги кўрсаткичга нисбатан
қамров даражасининг 64 %га ошганидан далолат беради

[4]. Шундай бўлса-да,

халигача дунё бўйлаб бошланғич мактаб ёшидаги камида 250 миллион бола
мактабда бир неча йил ўқиганига қарамай, таълимнинг минимум стандартлари
доирасида белгиланган даражада ёзиш, ўқиш ва ҳисоблашни ҳам билмайди [5].


1.

Расм: Жаҳонда ва минтақаларда мактабгача таълим билан қамраб

олинганликнинг брутто коэффициенти

Манба: Education for All 2000-2015: Achievements and Challenges. UNESCO. Paris,

2015. Р. 66.

Тадқиқотларга кўра, инсон ҳаётининг 0-8 оралиғида унинг кейинги

ҳаётини белгилаб берувчи асосий кўникмаларга асос солинади. Айнан болалик
даврида болаларнинг келажак ҳаёт учун зарур бўлган когнитив

1

, жисмоний,

руҳий кўникмалари шаклланади. Ҳаётнинг илк йилларида бола миясининг

1

Когнитив кўникмалар – дунёни билиш жараёни давомида вужудга келадиган инсон онгига хос бўлган хотира,

диққатни жамлай олиш, абстракт ва мантиқий фикрлаш, макон ва замонда мўлжал олиш, қарор қабул қилиш
каби қобилиятлар тушунилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ривожланиши жадал суръатларда рўй беради, айнан шу даврда келажакда
боланинг мактабдаги ўзлаштириш даражасини тахмин қила олиш мумкин.

Гўдаклик давридан бошлаб болалик даврида инсоннинг онги, тили,

муаммоларни ҳал қила олиш қобилияти кабилар шаклланади, эътиборга молик
жиҳати шундаки, ташқи муҳит ушбу қобилиятларнинг шаклланиш даражаси ва
суръатига бевосита таъсир кўрсатади. Ёш болаларнинг ривожланиши ва
таълими дастурларини қўллаб-қувватлаш орқали ота-оналарнинг қилган
инвестицияларини тўлдириб, болалар, ота-она ва жамият учун катта фойда
таъминланади. Бу икки хил кўринишда, яъни жорий фойда – ота-оналарнинг
иш билан бандлиги ва даромадининг ортиши ҳамда истиқболдаги фойда –
улғайганда таълимнинг кейинги босқичларига жалб этилиш даражасининг
ортиши ва даромадининг кўпайиши кўринишида намоён бўлади. Мавжуд
тадқиқотларнинг кўрсатишича, кичик болаларнинг таълимига қилинган 1$лик
инвестиция жамият учун ўртача 8,6 $ фойда келтиради [6].

Боланинг когнитив қобилиятлари асосан болалик даврида шаклланиб,

уларга, биринчи навбатда, оилавий муҳит, яхши қаров, тўғри ва тўлақонли
овқатланиш, саломатлиги ҳақида қайғуриш, таълим олиш имконияти, турли
ижтимоий хизматларнинг имконлилик даражаси кабилар таъсир этади.
Буларнинг барчаси мамлакатда олиб бориладиган ижтимоий сиёсат,
шунингдек, оила ва болалар фаровонлигига қаратилган инвестиция билан
белгиланади.

Узоқ муддатли эмпирик кузатишлар натижаси болалик давридаги таълим

етуклик даврида шахс даромадларининг 1,3-3,5% га ошишига сабаб бўлишини
кўрсатди. Мактабгача таълим билан қамровнинг ортиши натижасида
олинадиган самара ушбу дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ
харажатлардан устунлик қилади. АҚШ тадқиқотчиларинг ҳисоб-китобларига
қараганда, мамлакатда кичик ёшдаги болаларнинг таълими доирасида амалга
оширилган сўнгги дастурнинг самараси, харажатларини чиқариб ташлаганда,
ҳар бир бола бошига 9166 $ - 30851 $ атрофида баҳоланган. Шунингдек, агар
барча оилалар фарзандларининг мактабгача таълим билан қамров даражаси
юқори даромадли оилалар даражасига етса, узоқ муддатли истиқболда
ЯИМнинг 0,16-0,44 % ошишига олиб келишини кўрсатишган [6].

Бугунги кунда ота-оналар ёшликдаги инвестицияларнинг аҳамиятини

тушуниб, фарзандларининг ривожланиши ва таълимига кўпроқ вақт ва маблағ
сафарбар қилишга ҳаракат қилишмоқда. Ижтимоий сўров натижаларига
қараганда иш билан банд бўлган оилали АҚШликларнинг 49 % оила ва фарзанд
билан боғлиқ мажбуриятларини бажариш учун ишларини ташлашни афзал
кўришини билдирган [6]. Шу сабабли мактабгача таълим дастурлари ёш
болаларга ота-оналари уйларида яратиб бергани каби хавфсиз ва мақбул
шароитларни

яратиш

орқали,

ота-оналарнинг

меҳнат

бозоридаги

фаолликларини кучайтириб, пул топиш салоҳиятларини оширади.

Аҳолининг таълим жараёнига жалб қилинганлик даражасини кўрсатувчи

энг кенг тарқалган ва кўп қўлланиладиган кўрсаткич қамров кўрсаткичидир.
Халқаро даражада қиёсий таҳлилларни олиб бориш учун ушбу кўрсаткич турли
ёш гуруҳлари учун ҳисобланади. Кўпгина давлатларда мажбурий мактаб ёки


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

мактабгача таълим босқичи 5 ёшдан бошланганлиги сабабли, жаҳон
статистикасида мактабгача ёшдаги гуруҳга 3-4 ёшдагилар киритилади. Бу эса
кўп ҳолларда миллий ва жаҳон статистикасини таққослашда қийинчилик
туғдиради.

Дунё давлатларининг 19 %да мажбурий таълим 5 ёшдан, 60 % да 6 ёшдан

ва фақатгина 19 %да 7 ёшдан бошланади. Лотин Америкаси ва Кариб
ҳавзасининг баъзи мамлакатларида мажбурий таълим бошланғич таълим
босқичидан ҳам илгарироқ бошланиб, 3 ёшдан амал қилади.

2-расм. Мажбурий таълимнинг бошланиш ёшига кўра мамлакатларнинг

улуши

Манба: Global Education Digest 2012. P.14.


Ўтиш даврининг натижаси сифатида собиқ иттифоқ мамлакатларида

мактабгача таълимнинг сифати ҳамда қамров даражасининг кескин пасайиши
содир бўлди. Марказий Осиё ва Кавказ давлатларининг баъзиларида мактабгача
ёшдаги болаларнинг 10 %гина мактабгача таълим муассасаларига боради.

Шу ўринда республикада мактабгача таълим билан қамров даражасини

кўриб чиқиш ўринлидир. Бугунги кунга келиб, мамлакатимиз барча соҳаларда
чуқур ислоҳотлар олиб борар экан, таълим тизимининг жамият тараққиёти ва
иқтисодий ривожланишида ўрни қанчалик муҳим эканлиги аён бўлиб
бормоқда.

Ўзбекистонда таълим тизими ислоҳ этишнинг давлат сиёсати 1997

йилнинг 29 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги» қонун, Кадрларни тайёрлаш миллий
дастури, Таълим секторини ривожлантириш дастури доирасида амалга
оширилмоқда. Ўтказилган ислоҳотлар асосини узлуксиз таълим тизимини
шакллантириш, таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мутлақо янги
тизимини яратиш орқали меҳнат бозори эҳтиёжларига имкон қадар
яқинлаштириш, 12 йиллик бепул ўрта таълим тизимини шакллантириш каби
масалалар ташкил этди.

2

1

7

2

2

52

24

29

19

2

19

100

33

69

57

65

63

55

44

60

5

7

14

15

32

45

56

19

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

Араб давлатлари

Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси

Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси

Жануби ғарбий Осиё

Шимолий Америка ва Ғарбий Европа

Жанубий Африка

Марказий ва Шарқий Европа

Марказий Осиё

Дунё

3 ёш

4 ёш

5 ёш

6 ёш

7 ёш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда таълим тизими мактабгача таълим, умумий ўрта таълим,

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги
таълим босқичларини ўз ичига олади. Мактабгача таълим узлуксиз таълим
тизимининг бошланғич бўғини бўлиб, у соғлом, ривожланган баркамол болани
шакллантириш ва унда билим олишга интилишни пайдо қилишни назарда
тутади. Мактабгача таълимнинг асосий вазифаси тарбияланувчида жисмоний
фаоллик, мулоқот, ёзма ва оғзаки равишда ўз фикрини ифода этиш, бадиий ва
эстетик фаоллик, шунингдек, тадқиқотчилик ва техник қобилиятларни
ривожлантириш орқали мактабда таълим олиш учун тайёрлашдир[7].

2014 йилда республикада 5150 та мактабгача таълим муассасалари

(МТМ) фаолият кўрсатган бўлиб, уларда тарбияланувчилар сони 620,8 минг
кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2006 йилда 6413 МТМ ни ташкил этган
ҳолда 562,2 минг болани қамраб олган [8]. Ўрганилган статистик
маълумотларга кўра, республикада мактабгача таълим билан қамраб
олинганлик даражаси 20 % атрофидадир. Бу кўрсаткичнинг республика учун
муаммоли жиҳати шундаки, шаҳар ва қишлоқ жойлар орасида катта
тафовутнинг мавжудлиги, яъни шаҳар жойларда ушбу кўрсаткич 31,9 % ва
қишлоқ жойларда 9,8 % ни ташкил этди. Энг паст кўрсаткичлар Қашқадарё,
Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида бўлиб, 10 % атрофида кузатилади.

3-расм

.

Мактабгача таълим билан қамраб олинганлик даражаси

(мос ёшдаги болаларга нисбатан %)

Манба: Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотлари

асосида тузилган.

Қишлоқ ва шаҳар жойларда мактабгача таълим билан қамров

даражасидаги фарқларни турли ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири билан
изоҳлаш мумкин. Уларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

−

минтақанинг урбанизация даражаси;

−

минтақанинг иқтисодий ривожланганлик даражаси;

−

бандлик ва ишсизлик даражаси.

35,1

24,5

18,2

19

16,5

19,7

51,3

40,3

35,3

35

23,6

31,9

27

17,1

10,6

12

10

9,8

0

20

40

60

80

100

120

1991

1995

2000

2005

2010

2014

Республикада

Шаҳар жойларда

Қишлоқ жойларда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий ўсиш ва таълим билан қамров

кўрсаткичи орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд. Жон бошига ЯИМ
миқдори юқори бўлган давлатларда таълим билан қамров кўрсаткичи ҳам
юқори, жон бошига ЯИМ миқдори паст бўлган давлатларда эса мос равишда
пастдир. Минтақалар миқёсида таълим билан қамров даражасига ўртача иш
ҳақи миқдори бевосита таъсир кўрсатади. Иш ҳақи юқори бўлган шароитда
катта ёшдаги аҳоли учун ишлаб мактабгача таълим хизматларини тўлаш
фойдалироқдир. Шу билан бирга минтақада бандлик даражаси юқори бўлган
сари мактабгача таълим билан қамров даражаси ҳам ўсиб боради. Шуни айтиб
ўтиш керакки, эркаклардан кўра аёллар бандлик даражасининг қамров
кўрсаткичига таъсирида статистик аҳамияти юқорироқ.

Мактабгача таълим билан қамров даражасини оширишнинг йўлларидан

бири нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этишдир. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 24 июндаги «Давлатга
қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 313-қарорига мувофиқ тижорат
асосида фаолият юритадиган ва юқори сифатли хизмат кўрсатилишини
таъминлайдиган давлатга қарашли бўлмаган мактабгача таълим муассасалар
тармоғини кенгайтириш йўллари белгиланган.

2006 йилда 57 та хусусий болалар боғчаси фаолият юритган бўлиб, 4333

болани қамраб олган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 135 тага ва уларда
тарбияланувчилар сони 6172 тага етди. Уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри
(3595 ўринга мўлжалланган 62 та МТМ), Фарғона вилояти (1849 ўринли 28 та
МТМ), Қорақалпоғистон республикаси (810 ўринли 9 та МТМ) ва Хоразм
вилоятига (335 ўринли 9 та МТМ) тўғри келган. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш
керакки, республикада мактабгача таълим билан болаларнинг қамраб
олинганлик даражаси юқори бўлмаслиги билан бирга яқин йилларгача пасайиб
бориш тенденцияси кузатилган. Жаҳоннинг бошқа мамлакатлари билан солиш-
тирганда бу кўрсаткич паст ҳисобланади. Мисол учун, Скандинавия мамлакат-
ларида мактабгача ёшдаги болаларнинг 90 % мактабгача таълим билан қамраб
олинган, Япония, Англия, Францияда бу кўрсаткич 100 %га яқин, АҚШ,
Германия, Португалияда 80 %ни ташкил этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

4-расм: 36-59 ойлик болаларнинг мактабгача таълим дастури билан

қамраб олинганлик даражаси,%.

Манба: www.data.unicef.org


Мустақилликнинг илк йилларида давлатнинг мактабгача таълим

муассасаларини молиялаштиришни қисқартирганлиги сабабли уларнинг сони
камайган эди. Шунингдек, аҳолининг тўлов қобилиятининг кескин тушиши
натижасида кўпгина оилалар ўз фарзандларини уйда тарбиялашни афзал
топишган. Айниқса, қишлоқ жойларда боғча пулини тўлаш бирмунча мушкул
бўлганлиги сабабли, ота-оналар фарзандларини уйда, аксарият ҳолларда
оиланинг катта ёшли вакиллари қарамоғига топширганлар. Лекин шуни айтиб
ўтиш керакки, жамиятда юқори даромадли гуруҳларнинг пайдо бўлиши
мактабгача таълимнинг норасмий шаклларини ҳам юзага чиқармоқда.
Буларнинг жумласига уй шароитида ёлланма тарбиячи ва бошқалар томонидан
болаларнинг ўқитилишини киритиш мумкин.

2014 йида «Соғлом бола йили» Давлат дастури асосида мактабгача

таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган ишлар янада ривожланди.
Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришнинг 2015-2020 йилларга
мўлжалланган тегишли дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Ушбу мақсадда жорий йилда республика бўйича 274 та МТМ ни таъмирлаш ва
реконструкция қилиш мўлжалланган. Амалга оширилаётган тадбирлар
доирасида болаларни мактабга тайёрлаш ишларини айниқса қишлоқ жойларда
изчил амалга ошириш ва мамлакатимиздаги болаларнинг ўрта ҳисобда 45 %ни
мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кутилмоқда [10].

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, кичик ёшдаги болалар таълим-

тарбиясини инвестициялаш алоҳида шахс, оила учун фойда келтириш билан
бирга бутун жамият учун юқори даражада ижтимоий ва иқтисодий қиймат
яратади. Бугун болаларга қилинган инвестиция узоқ муддатли истиқболда

63

88

98

66

37

58

84

6

52

20

72

0

20

40

60

80

100

Аргентина

Белорусия

Корея

Грузия

Қозоғистон

Монголия

Тайланд

Тожикистон

Украина

Ўзбекистон

Вьетнам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётимиз учун юқори малакали кадрлар сафининг кенгайиши ва
уларнинг даромадларининг ортиши кўринишида фойда келтиради. Юқори
даромадли аҳоли сонининг ортиши жамиятда трансфертларнинг қисқариши ва
давлат бюджетига келадиган солиқ тушумларининг ортишига олиб келади. Шу
билан бирга мактабгача таълим билан қамров кўрсаткичи аҳолининг
саломатлигига ижобий таъсир этиши [11], ҳамда махсус таълимни ташкил
этиш, жиноятчилик, вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик кабилар билан
боғлиқ бўлган ижтимоий харажатларни пасайтириши аниқланган [2].

Болаликнинг

эрта

даврида

қилинган

инвестиция

келажакни

шакллантириш имконини берса, кейинги инвестициялар ўтмишда бой берилган
имкониятлар ўрнини қоплаш устида ишлашга сарфланади. Мактабгача таълим
билан қамровнинг паст даражада сақланиб қолиши таълимнинг кейинги
босқичларида болаларнинг ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатиши,
шунингдек, мамлакатимизда таълим тизимида яратилган ўзимизга хос “9+3”
моделидан кутилаётган натижани тўлиқ ололмаслик эҳтимоллигини вужудга
келтириши мумкин.

Мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш учун ҳукуматлар

турли чора-тадбирларни амалга ошириши мумкин:

- ушбу соҳага доир қонун ишлаб чиқиш ёки сиёсат олиб бориш;
- оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот компанияларини ўтказиш;
- молиявий рағбатларни қўллаш ёки тўловларни бекор қилиш;
- қонуний тартибда мажбурий таълимни жорий қилиш мумкин.
Бевосита мамлакатимизда мактабгача таълим билан қамров даражасини

ошириш учун, фикримизча, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ:
-

мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш,

уларнинг жойлаштирилишини оптимизациялаш, қисқа муддатли гуруҳларни
ташкил этиш, хусусий мактабгача таълим муассасаларини кўпайтириш бўйича
амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кенгайтириш;
-

мажбурий умумий таълим давомийлиги 12 йилга узайтирилганлигини

ҳисобга олган ҳолда, бошланғич мактаб таълимига қабул ёшини 6 ёшга
ўзгартириш;
-

5-6 ёшдаги болалар учун мажбурий мактабгача таълимни тадқиқ этиш;

-

қишлоқ жойларда, айниқса чекка жойларда мактабгача таълимнинг

муқобил усулларини жорий этиш;
-

кадрларни, хусусан, қишлоқ жойларга жалб этиш мақсадида, мактабгача

таълим муассасалари ходимларининг ижтимоий мавқеларини ошириш.

Шундай қилиб, мактабгача таълимнинг имконлилиги ва сифатини

ошириш алоҳида шахс ва бутун жамият учун улкан иқтисодий қиймат
яратишини ҳисобга олган ҳолда, республикада ушбу соҳада амалга
оширилаётган чора-тадбирларни янада чуқурлаштириш ва самарадорлигини
ошириш муҳим аҳамият касб этади.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон ўқитувчилари ва мураббийларига. //

Ўзбекистон овози 30.09.2004.

2.

Heckman J. The Economics of Inequality. The Value of Early Childhood

Education.

/

American

Educator,

Spring

2011.

http://www.aft.org/sites/default/files/periodicals/Heckman.pdf

3.

World Education Forum. 2000. The Dakar Framework for Action, Education

for

All:

Meeting

our

Collective

Commitments.

Paris,

UNESCO.

http://www.unesco.at/bildung/basisdokumente/dakar_aktionsplan.pdf

4.

Education for All 2000-2015: Achievements and Challenges. UNESCO.

Paris, 2015.

5.

The Consultative Group on Early Childhood Care and Development. 2013.

The Importance of Early Childhood Care and Development. Dakar, 2013.

6.

Executive Office of the President of the United States. The Economics of

Early Childhood Investment. December, 2014.

7.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 1997 й.

www.lex.uz

8.

Узбекистан в цифрах, Статистический сборник. Государственный

комитет Республики Узбекистан по статистики. Ташкент-2011.

9.

Основные

показатели развития дошкольных и внешкольных

образовательных учреждений в 2014 году, Статистический бюллетень.
Государственный комитет Республики Узбекистан по статистики. Ташкент-
2015.

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги

«Соғлом бола йили» давлат дастури тўғрисида ПҚ-2133-сон қарори.

www.lex.uz

11.

Carneiro, Pedro and Rita Ginja. “Long-Term Impacts of Compensatory

Preschool on Health and Behavior: Evidence from Head Start.” American Economic
Journal: Economic Policy, 6(4). 2014.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон уцитувчилари ва мураббийларига. // Узбекистон овози 30.09.2004.

Heckman J. The Economics of Inequality. The Value of Early Childhood Education. / American Educator, Spring 2011. http://www.aft.org/sites/default/files/periodicals/Heckman.pdf

World Education Forum. 2000. The Dakar Framework for Action, Education for All: Meeting our Collective Commitments. Paris, UNESCO. http://www.uncsco.at/bildung/basisdokumcntc/dakar aktionsplan.pdf

Education for All 2000-2015: Achievements and Challenges. UNESCO. Paris, 2015.

The Consultative Group on Early Childhood Care and Development. 2013. The Importance of Early Childhood Care and Development. Dakar, 2013.

Executive Office of the President of the United States. The Economics of Early Childhood Investment. December, 2014.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 1997 й. www.lex.uz

Узбекистан в цифрах, Статистический сборник. Государственный комитет Республики Узбекистан по статистики. Ташкент-2011.

Основные показатели развития дошкольных и внешкольных образовательных учреждений в 2014 году, Статистический бюллетень. Государственный комитет Республики Узбекистан по статистики. Ташкент-2015.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги «Соглом бола йили» давлат дастури тугрисида ПК-2133-сон карори. www.lex.uz

Cameiro, Pedro and Rita Ginja. “Long-Term Impacts of Compensatory Preschool on Health and Behavior: Evidence from Head Start.” American Economic Journal: Economic Policy, 6(4). 2014.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов