Использование аналитических процедур при аудите финансовой отчетностиИспользование аналитических процедур при аудите финансовой отчетности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
118-125
4
0
Поделиться
Тожибоева, Ш., & Омонов, С. (2019). Использование аналитических процедур при аудите финансовой отчетностиИспользование аналитических процедур при аудите финансовой отчетности. Экономика и инновационные технологии, (2), 118–125. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10767
Шахноза Тожибоева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Санжар Омонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

слушатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы использования аналитических процедур в аудите отчета о финансовых результатах предприятия. Данные в исследовании методы факторного анализа финансовых результатов позволяют правильно оценить финансово-хозяйственную деятельность предприятий, поиск внутрихозяйственных резервов для увеличения прибыли и тем самым обеспечить им устойчивое финансовое состояние.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ АУДИТИДА

ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Шаҳноза Тожибоева,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

shaxnoza@mail.ru

Санжар Омонов,

ТДИУ тингловчиси

E-mail:

academic_omonov@mail.ru

Аннотация

:

Мақолада корхоналарда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот

аудитида таҳлилий амаллардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотда
келтирилган молиявий натижаларни омилли таҳлил қилиш усули корхоналарнинг молиявий-
хўжалик фаолиятига тўғри баҳо бериш, фойда кўрсаткичларини ошириш бўйича мавжуд ички
хўжалик имкониятларини аниқлаш орқали уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини
таъминлаш имконини беради.

Калит сўзлар

:

аудиторлик текшируви, молиявий ҳисобот, таҳлилий амаллар,

молиявий натижа, ички хўжалик имкониятлари, самарадорлик, молиявий ҳолат, қиёсий
таҳлил, омилли таҳлил.

Аннотация:

В статье рассматриваются вопросы использования аналитических

процедур в аудите отчета о финансовых результатах предприятия. Данные в
исследовании методы факторного анализа финансовых результатов позволяют
правильно оценить финансово-хозяйственную деятельность предприятий, поиск
внутрихозяйственных резервов для увеличения прибыли и тем самым обеспечить им
устойчивое финансовое состояние.

Ключевые слова

:

аудиторская проверка, финансовая отчетность, аналитические

процедуры, финансовый результат, внутри хозяйственные резервы, эффективность,
финансовое состояние,

сопоставимый анализ, факторный анализ.

Abstract:

The article discusses the use of analytical procedures in the audit of the report on the

financial results of the company. The data in the study methods of factor analysis of financial
results allow us to correctly assess the financial and economic activities of enterprises, the search
for on-farm reserves to increase profits and thereby ensure their stable financial condition.

Key words:

audit, financial statements, analytical procedures, financial results, internal

economic reserves, efficiency, financial condition, comparable analysis, factor analysis.


Кириш

Республикамизда

иқтисодиётни

ривожлантириш

ва

либераллаштириш

шароитида иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш
асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев: «Ҳаммамиз яхши тушунамиз, ҳар қандай ислоҳот ва ўзгаришни
барқарор иқтисодиётсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз ўтган йил давомида бу
борада кенг кўламли ишларни бошладик. Лекин миллий иқтисодиётимизни
мустаҳкамлаш, юртимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун
олдимизда ҳали кўплаб вазифалар турибди» [1] деб таъкидладилар. Бу эса, ўз
навбатида

хўжалик

юритувчи

субъектлар

фаолиятини

ривожлантириш,

самарадорлигини оширишни тақозо этади. Самарадорлик хўжалик субъектлари
фаолиятининг молиявий натижаларида ўз ифодасини топади. Молиявий натижалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

корхона фаолиятининг барча томонларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, унинг
миқдорида маҳсулот ҳажми ва сифати, маҳсулот тури, таннарх даражаси ва бошқа
бир қанча омиллар таъсир қилади. Ўз ўрнида молиявий натижа корхонанинг ўз
айланма маблағларига, тўлов қобилиятига таъсирини ўтказади. Молиявий
натижаларни ифодаловчи кўрсаткич бўлиб фойда ва рентабеллик даражаси
ҳисобланади. Ҳозирги даврда фойданинг ўрни ва аҳамияти янада ошиб бормоқда.
Чунки у корхона фаолиятини кенгайтириш, техникавий ривожланиш ва модернизация
қилишнинг ягона манбаи бўлиб қолмоқда. Молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказиш, унинг даражасини ошириш
имкониятларини аниқлаш корхона фаолиятининг энг асосий вазифаларидан бири
бўлиб, уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини
таъминлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида тадқиқотни
долзарб мавзуга бағишланганлигидан далолат беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хўжалик субъектларида молиявий натижалар аудити ва таҳлилини

такомиллаштириш масалалари республикамиз ва мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
иқтисодчи олимларининг илмий ишларида кенг кўламда ўрганиб чиқилган. Мазкур
тадқиқотларда молиявий натижалар аудити ва таҳлилининг умумметодологик
асосларига таянган ҳолда айрим муаммолар, ташкилий жиҳатлари тадқиқ қилинган.
Хусусан, М.М.Тўлахўжаева [9], Ш.И.Илхомов [7], Г.В.Савицкая [5] , А.Д.Шеремет [11],
Т.Ш.Шоғиёсов [8], М.Қ.Пардаев ва Б.А.Хасанов [6] ва Шoaлимoв A.X.,Илxoмoв Ш.И.,
Тoжибoeвa Ш.A [4]томонидан айнан олинган корхонанинг молиявий натижалари
аудити ва таҳлили етарли даражада ёритилмаган. Зеро, бу кўрсаткичларни
корхоналар молиявий ҳолатига баҳо беришдаги аҳамияти, муҳимлигидан келиб
чиқиб, уларни алоҳида ўрганиш ва тавсифлаш лозим. Тадқиқотлар кўрсатишича,
молиявий натижаларнинг назарий муаммолари масаланинг бир томони бўлса,
иккинчи томони унинг амалий жиҳатдан турли соҳаларга мос келиши ҳисобланади.
Шу боисдан ҳам хўжалик субъектларида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни
аудиторлик текширувидан ўтказишда таҳлил усулларидан фойдаланиш бўйича
тадқиқотлар олиб бориш долзарб илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган мавзу
ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишида гуруҳлаш, таққослаш, анализ, синтез, индукция, дедукция,

горизонтал, вертикал ва омилли таҳлил усуллари қўлланилган. Хусусан, таққослаш
усули корхона фаолиятини таҳлил қилишнинг энг асосий усули бўлиб, ундан
молиявий натижалар таҳлилида ҳам фойдаланилади. Чунки таққослаш асосида
баҳолаш учун қўлланиладиган ҳар бир кўрсаткич, ҳар бир рақам, назорат ва прогноз
худди шундай кўрсаткич билан таққослагандагина аҳамиятли ҳисобланади.
Таққослаш натижасида молиявий натижалар бўйича бизнес режанинг бажарилиши
даражаси ва сифати, ўзгариши, салмоғи, ўсиш суръати аниқланади, молиявий
натижаларни тизимли назорат қилиш ва ҳар томонлама баҳолаш имкони бўлади.
Гуруҳлаш айниқса молиявий натижалар аудити ва таҳлилида кенг қўлланиладиган
усул ҳисобланади. Чунки молиявий натижалар таркибини гуруҳлаш асосида уларнинг
хусусиятлари, асосий жиҳатларини эътиборга олинган ҳолда таҳлил қилиш
аудиторлик текширувлари сифатини ошишига имкон беради.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида таҳлилий амалларни

қўллашда диалектик билиш усуллари - анализ ва синтездан фойдаланилади. Мазкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

усуллар молиявий натижалар таркибини таҳлил қилишда, таҳлил натижаларини
умумлаштиришда қўлланилади. Анализ ва синтез усули молиявий натижалар
таҳлилида биргаликда ҳаракат қилади.

Омилли таҳлил усули молиявий натижалар таҳлилида қўлланиладиган асосий

усул ҳисобланади. Чунки омилли таҳлил усули молиявий натижа кўрсаткичининг
ўзгаришига

таъсир

қилувчи

ҳар

бир

омилларни

ҳисоб-китоб

қилишда

фойдаланилади. Мазкур усулни қўллаш натижасида фойда ҳажмини ошириш бўйича
ички хўжалик имкониятларини аниқлаш имкони бўлади.

Таҳлил ва натижалар

Иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида корхоналар фаолиятини

аудиторлик текшируви натижалари асосида уларнинг молиявий ҳолатига баҳо
берилади ҳамда молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий тавсиялар
ишлаб чиқилади. Аудитор хўжалик субъектларида молиявий ва у билан боғлиқ бошқа
ҳисоботлар юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари сифатини
оширишда таҳлилий амалиётдан самарали фойдаланиш лозим. Иқтисодчи олим
К.Б.Аҳмаджоновнинг фикрича: “Корхоналарнинг жорий йилга оид молиявий ҳисобот
кўрсаткичларини фоиз ва нисбат кўринишида аввалги йилги ҳисоботлар, статистик ва
бюджет кўрсаткичлари билан солиштириш таҳлилий амалиёт” [10] дейилади.
Таҳлилий амалиётлар “Таҳлилий амаллар” деб номланган 13-“АФМС”га асосан
қўлланилади. Режалаштириш мақсадларида қўлланилганда таҳлилий амалиётлар
аудитор учун мижоз молиявий фаолиятининг хусусиятларини ўрганиш имконини
беради. Шунингдек, сезиларли ўзгаришлар келганда, хато сальдога эга бўлган
счетларни аниқлаш мумкин бўлади. Бундай ҳолда аудитор текширув жараёнида
айнан шу муаммоли нуқталарга катта эътибор қаратиши орқали юқори сифатли аудит
текширувини ўтказиши мумкин бўлади. Демак, таҳлилий амалиётлар аудитни
режалаштириш жараёнида аудит рискини баҳолашда энг муҳим бўғинларидан бири
бўлиши лозим. Чунки аудиторлик рисклари таркибида энг асосий кўрсаткич бу -
аниқланмаслик риски ҳисобланади. Мазкур риск даражасининг ошишига таъсир
қилувчи омиллардан бири эса таҳлилий амалллардан фойдаланмаслик ҳисобланади.

Таҳлилий амалларга Аудитнинг Халқаро Стандартларида кенг тўхталиб ўтилган

бўлиб, алоҳида № 520- «Таҳлилий муолажалар» номли бўлим ажратилган. Унда
келтирилишича, таҳлилий муолажалар қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

- бошқа аудиторлик муолажаларнинг тавсифи, муддати ва ҳажмини

режалаштиришда аудиторга ёрдам бериш учун;

- молиявий ҳисоботнинг аниқ белгиланган тасдиқлари бўйича аниқлаб

бўлмаслик

риски

пасайганда,

муфассал

тестларга

қараганда

қўлланиши

самарадорлироқ ва оқилона бўлган моҳияти бўйича муолажалар;

- аудитнинг охирги, шархланадиган босқичда молиявий ҳисобот бўйича умумий

шархлаш сифатида.

Таҳлилий амаллар, шунингдек, субъект фаолиятига асосланган масалан, ялпи

фойданинг фоиз нисбати, истиқболли намунага мувофиқ бўлиши кутилаётган
молиявий маълумотлар элементлари ўртасидаги ҳамда молиявий маълумот, тегишли
равишда молиявий тавсифга эга бўлмаган маълумот ўртасидаги ўзаро боғлиқликни
кўриб чиқади.

Халқаро амалиётда таҳлилий

амалларнинг кўплаб усуллари ишлаб чиқилган.

Бу усуллар корхонаниг қисқа муддатли ликвидлиги, тўлов қобилияти, даромадлилиги
каби бир қатор кўрсаткичларни аниқлашга қаратилган. Бу кўрсаткичлардаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ўзгаришларнинг аниқланиши ва шу ўзгаришларга олиб келган омилларнинг таҳлил
қилиниши аудиторга молиявий ҳисоботнинг айнан қайси элементларига кўпроқ
эътибор бериш ва тест интенсивлигини кучайтириш лозимлигини кўрсатади. Ҳозирда
аудиторлар томонидан қўлланиладиган таҳлилий амалларни қуйидаги гуруҳларга
ажратиш мумкин (1-чизма).

1-чизма.Таҳлилий амаллар гуруҳи

Манба. Адабиётлар таҳлили муаллифлар томонидан тузилган.

Иқтисодчи олим А.Х.Шоалимовнинг фикрича: “Таҳлилий кўрсаткичларни

аниқлаш

ва

унинг

ўзгаришларини

қиёсий

таққослаш

асосида

хўжалик

субъектларининг молиявий аҳволини аниқроқ ўрганиш, билиш имкони туғилади [6].
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлда қабул
қилинган «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик
юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш
тўғрисида»ги 207-сон қарорининг [2] қабул қилиниши ҳам хўжалик субъектларида
иқтисодий таҳлил ўтказишни долзарблигини белгилаб беради.

Аудит муолажаларини амалга оширишда молиявий натижалар ҳисоби тўғри

юритилиши, ҳисоботларида, сатрларида тўғри акс эттирилиши жуда муҳимдир.
Аудитор молиявий натижаларни шаклланишини қуйидаги бухгалтерия ҳисоби
счётларидаги ёзувлар орқали текширади: 9000-«Асосий фаолиятдан олинган
даромадлар ҳисоби счётлари», 9300-«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар
ҳисоби счётлари», 9500 –«Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби
счётлари», 9700-«Фавқулодда фойда (зарар)лар ҳисоби счётлари», 9800-«Солиқлар
ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши ҳисоби счётлари», 9900-«Якуний
молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар» ва бошқа счётлар. Энди қуйидаги 1-
жадвалда “АВС пaxтa тозалаш” АЖ даромадлари таркибини кўриб чиқамиз.

1-жадвалда кўринишича, “АВС пaxтa тозалаш” АЖда йил охирида жами

даромадлари ҳажми йил бошига нисбатан 602839 минг сўмга ошган. Унинг таркибида
асосий ўринни маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушумнинг улуши эгаллаган бўлиб,
99,75 ва 99,04 фоизни ташкил қилади. Корхонада даромад асосан маҳсулотларни
сотишдан олинган. Жами даромадлар таркибида молиявий фаолиятдан олинган
даромадларнинг улуши сезиларли эмас, яъни 0,25 ва 0,96 фоиздан иборат. Ҳисобот
даврида корхонада асосий фаолиятдан бошқа даромадлар ва тасодифий даромадлар
олинмаган. Хулоса қилиб айтганда, жамият молиявий-хўжалик фаолиятларида
даромадларини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни кўриши лозим бўлади.

Таҳлилий

амаллар

гуруҳи

Даромадлилик

таҳлили

Қисқа муддатли

ликвидлилик таҳлили

Узоқ муддатли тўлов
қобилияти таҳлили


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

“АВС пaxтa тозалаш” АЖнинг 2017 йилда даромадлари таркиби

Кўрсаткичлар

Йил боши

Йил охири

Фарқи (+,-)

сумма,

м.с.

салмоғи,%

сумма,

м.с.

салмоғи,%

сумма,

м.с.

салмоғи,

%

Маҳсулотлар сотишан

олинган соф тушум

24110710

99,75

23342383

99,04

-768327

-0,71

Молиявий фаолиятдан

олинган даромадлар

60800

0,25

226288

0,96

+165488

+0,71

Жами даромадлар

24171510

100

23568671

100

+602839

-

Манба: “АВС пaxтa тозалаш” АЖ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари асосида

тузилди.

Хўжалик субъектлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида

фойда кўрсаткичларини таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Корхонанинг соф фойдаси
молиявий натижаларнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланиб, уни шаклланиш жараёни
бутун молиявий-хўжалик фаолиятини қамраб олади. Бу ерда маҳсулотни ишлаб
чиқариш ва сотиш, сотиш ва маъмурий харажатларни тежаш, молиявий фаолият
натижасида ижобий саьдога эришиш, тасодифий фойдага муяссар бўлиш каби бир
қанча босқичлар мужассам. Соф фойда миқдорини аниқлаш учун «Маҳсулот (ишлар,
хизматлар) ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий
натижаларни таркиб топиши ҳақидаги» Низомга [3] кўра оралиқ фойда
кўрсаткичларини аниқлаш керак. Энди “АВС пaxтa тозалаш” АЖ

молиявий

натижаларини умумий ҳажмини таҳлил қилиш учун қуйидаги жадвални келтирамиз
(2-жадвал).

2-жадвал

“АВС пaxтa тозалаш” АЖнинг 2017 йилда молиявий натижалар таҳлили

Кўрсаткичлар

Йил боши

Йил охири

Ўзгариши

(+,-)

1.Маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум

24110710

23342383

-768327

2.Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи

21971270

21048831

-922439

3.Маҳсулотлар сотишдан олинган ялпи фойда (1қ-2қ)

2138440

2293552

+155112

4.Давр харажатлари (сотиш, маъмурий, бошқа
операсион харажатлар)

1618491

1760676

+142185

5.Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромад ва
харажатлар

-

-

-

6.Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг ялпи
молиявий натижаси (3қ-4қ+,-5қ)

520949

532876

+11927

7. Молиявий фаолиятнинг даромадлари

60800

226288

+165488

8. Молиявий фаолият бўйича харажатлар

226499

363024

+136525

9.Умумхўжалик фаолиятининг ялпи молиявий
натижаси(6қ+7қ-8қ)

355250

396140

+40890

10.Фавқулодда фойда ёки зарар

-

-

-

11.Солиқ тўлангунга қадар фойда(9қ+-10қ)

355250

396140

+40890

12.Даромад солиғи

56144

68495

+12351

13.Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар

23928

26212

+2284

14.Ҳисобот давридаги соф фойда (зарар)(11қ-12қ-
13қ)

275178

301433

+26255

Манба: “АВС пaxтa тозалаш” АЖ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари асосида

тузилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, “АВС пaxтa тозалаш”

акциядорлик жамиятида йил охирида йил бошига нисбатан фойданинг барча
шакллари бўйича ўсишга эришган. Маҳсулотлар сотишдан олинган ялпи фойда ўтган
йилга нисбатан 155112 минг сўмга ошган. Шу давр мобайнида асосий фаолиятдан
кўрилган фойда миқдори 532876 минг сўмни ташкил қилган ҳолда йил бошига
нисбатан 11927 минг сўмга кўтарилган. Корхонада фойдани янада ошириш
имкониятлари мавжуд. Масалан, давр харажатлари ўтган йилга нисбатан сезиларли
даражада 142185 минг сўмга ошган. Молиявий фаолиятдан ҳам йил охирида 363024
минг сўм зарар кўрилган бўлиб, йил бошига нисбатан 136525 минг сўмга кўпайган.
Корхонада ҳисобот даврида солиқ тўлагунга қадар фойда миқдори 12351 минг сўмга,
ҳисобот даврининг соф фойдаси эса 26255 минг сўмга кўпайган.

Энди соф фойда ҳажмига бевосита таъсир қилувчи омилларни занжирли

алмаштириш усули орқали ҳисоб-китобини кўриб чиқамиз (3-жадвал).

3-жадвал

“АВС пaxтa тозалаш” акциядорлик жамиятида соф фойда ҳажмини

ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни занжирли алмаштириш усули орқали ҳисоб-

китоби

Ҳисоб-

ни тартиб

сони

Алмаш-

тириш-ни

тартиб

сони

Таъсир қилувчи омиллар

Пировард

натижа-

соф фойда,

м.с. (1у-2у-

3у)

Фарқи

Солиқ

тўлангунга

қадар фойда

Даромад

солиғи

Фойдадан

бошқа

солиқлар

ва

йиғимлар

А

В

1

2

3

4

5

1

-

355250

56144

23928

275178

-

2

1

396140

56144

23928

316068

+40890

3

2

396140

68495

23928

303717

-12351

4

3

396140

68495

26212

301433

-2284

Омиллар баланси: +26255 минг сўм

3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, “АВС пaxтa тозалаш”

акциядорлик жамиятида солиқ тўлагунга қадар фойда ҳажмини ошиши ҳисобига
соф фойда ҳажми 40890 минг сўмга ошган бўлса, даромад солиғи ҳажмини ошиши
натижасида эса 12351 минг сўмга камайган. Жамиятда фойдадан бошқа солиқлар ва
йиғимлар ҳажми ҳиобот даврида ошганлиги натижасида соф фойда ҳажми 2284 минг
сўмга камайган. Ҳисобланган омилла баланси: (40890+(-12351)+(-2284) = +26255 минг
сўм.

Омилли таҳлил натижа кўрсаткичини яхшилашнинг ички имкониятларини

излаб топиш ёълларини аниқлаб берадиган eнг муҳим иқтисодий воситалардан бири.
Молиявий натижаларни омилли таҳлил қилишдан кўзланган асосий мақсад фойда
турлари ва уларнинг ўзгаришига таъсир eтувчи ижобий ва салбий омилларни
ҳисоблаш ҳамда фойда миқдорини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятлари
суммасини аниқлаш, уларни ишлаб чиқаришга сафарбар қилишдан иборат. Шу
боисдан, энди соф фойда ҳажмини ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлилини
кўриб чиқамиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвалдан кўриниб турибдики, “АВС пaxтa тозалаш” акциядорлик

жамиятида соф фойда ҳажми 2015 йил бошида 275178 минг сўмни, йил охирида эса
301433 минг сўмни ташкил қилган ҳолда 26255 минг сўмга ошган. Бу ўзгаришга бир
қанча омиллар таъсир кўрсатган:
1.Маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум ҳажмини камайиши соф фойда
ҳажмини 768327 минг сўмга пасайтирди. (-)
2.Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини камайиши соф фойда
ҳажмини 922439 минг сўмга оширган. (+).
3. Давр харажатларининг кўпайиши соф фойда суммасини 142185 минг сўмга
камайтирган (-).
4. Молиявий фаолиятдан кўрилган даромадларнинг кўпайиши соф фойда
суммасини 165488 минг сўмга оширган. (+).
5. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ошиши ҳисобот йили охирида соф
фойда ҳажмини 136525 минг сўмга камайтирган. (-)
6.Фойдадан даромад солиғини кўпайиши соф фойда ҳажмини 12351 минг сўмга
камайтирган. (-).
7. Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимларнинг ошиши соф фойда суммасини
2284 минг сўмга пасайтирган. (-)

Шундай қилиб, юқорида ҳисобланган 7 та омил таъсирининг ўзгариши соф

фойда суммасида бўлган фарқни беради, яъни: 768327+922439- 142185 +165488 -
136525- 12351- 2284= +26255 минг сўм.

Ҳисобланган 7 та омилдан 5 тасининг таъсири салбий бўлган. Агар ушбу

омиллар ҳисобот йили бошидаги даражада сақланиб қолганда эди, соф фойда ҳажми
1061672 минг сўмга (768327+142185+136525+ 12351+ 2284) минг сўмга ошган бўлар
эди. У ҳолда соф фойданинг умумий ҳажми 1087927 минг сўмни (26255+1061672)
ташкил қилган бўлар eди. Демак, “АВС пaxтa тозалаш” акциядорлик жамиятида соф
фойда ҳажмини ошириш бўйича имкониятлар миқдори 1061672 минг сўмга тенгэкан.

“АВС пaxтa тозалаш” акциядорлик жамияти бошқарув маъмурияти келажакда

омилли таҳлил натижасида аниқланган ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш,
уларни амалиётга сафарбар қилиш йўлларини ишлаб чиқиши керак.

Хулоса ва таклифлар

Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида

корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, аудиторлик текширувидан
ўтказиш ҳамда ҳисоб-китобни яхшилаш мақсадида уларга маслаҳат, йўл-йўриқ,
ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатадиган малакали хизматнинг янги шакли –
аудиторлик фаолиятига эҳтиёж янада кучаймоқда. Бундай фаолиятнинг асосий
вазифаси, биринчи навбатда

,

корхона молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиб

турадиган бухгалтерия ҳисоби тизими, фаолият натижаларини баҳолайдиган
молиявий ҳисоботларнинг қонунийлигини тасдиқлашдан иборатдир. Шуларни
инобатга олган ҳолда мамлакатимизда кейинги пайтларда аудиторлик фаолиятини
ривожлантириш бўйича керакли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хўжалик субъектларида аудиторлик текшируви самарадорлигини оширишда

иқтисодий таҳлилдан аудит воситаси сифатида фойдаланиш ҳисобига эришиш
мумкин. Шу боисдан хўжалик субъектлари молиявий ҳисоботларини аудиторлик
текширувини сифатли ўтказишда таҳлилий амалиёт катта аҳамиятга эга ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлилий амаллар аудитор учун аудитни ҳар томонлама сифатли ўтказишга имкон
беради ва корхона фаолияти билан боғлиқ муаммоларни аниқлашда ҳамда шунга
мос равишда мижоз учун асосли таклифларни ишлаб чиқишга имкон яратади.
Таҳлилий амалларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан усулларни тўғри танланишидан,
кўрсаткичлар таркибини белгилашдан ва таҳлилни ўтказиш кетма-кетлигига боғлиқ.
Шу билан бирга таҳлилий амаллардан катта камомадлар, харажат ва йўқотишлар,
инвентаризация иши ва ички аудиторлик хизмати самарадорлигининг иқтисодий
таҳлили учун фойдаланилиши мумкин. Шу боисдан ишда хўжалик субъектлари
молиявий ҳисоботлари юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви жараёнида
молиявий натижа кўрсаткичларини омилли таҳлили усули тавсия қилинди. Чунки,
омилли таҳлил қилиш асосида хўжалик субъекти молиявий ҳолатига аниқ ташхис
қўйиш имкони туғилади. Ўтказилган таҳлил натижалари бўйича жамиятда соф фойда
ҳажмини ошириш бўйича имкониятлар миқдори аниқланди, керакли амалий
тавсиялар берилди. Тавсия қилинган омилли таҳлил усулини корхонанинг амалий
фаолиятида қўлланиши самарадорликни ошириш ва молиявий барқарорлигини
таъминлаш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни
демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатномаси. Тошкент. 2017 йил 22 декабрь.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат улуши бўлган

акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти
самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида»ги 207-сон қарори.
2015 йил 28 июль.

3. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг

таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Вазирлар
Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган низом.

4.Шoaлимoв A.X.,Илxoмoв Ш.И., Тoжибoeвa Ш.A. Иқтисoдий тaҳлил вa aудит.

Дaрслик. – Т.: Сано-стандарт, 2017.

5.Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия: Учебник. 5-е

изд., перераб. и доп. - М.: ИНФРА-М, 2017.

6.Пардаев М.Қ.. Хасанов Б.А. Ўқув қўлланма. Молиявий ва бошқарув таҳлили. –

Т.: Чўлпон, 2012.

7.Илxoмoв Ш.И. Aмaлий aудит. Дарслик. –Т:.Иқтисoдиёт. 2012.
8.Шoғиёсoв Т. Кoмплeкс иқтисoдий тaҳлил. Дaрслик. –Т.: Фaн вa тexнoлoгия,

2012

9.Aудит. М.М.Тулaxoджaевaнинг умумий тaҳрири oстидa. Муaллифлaр

жaмoaси. Ўқув қўлланма. –Т.: Нoрмa, 2011.

10.Ахмаджонов К., И.Якубов. Аудит асослари.Дарслик. –Т.:Иқтисод-молия,

2009.

11.Шеремет А.Д., Суйц В.П. Аудит. Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М, 2008.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-ихтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш буйича Мурожаатномаси. Тошкент. 2017 йил 22 декабрь.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Давлат улуши булган акциядорлик жамиятлари ва бошца хужалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини бахолаш мезонларини жорий этиш тутрисида»ги 207-сон кдрори. 2015 йил 28 июль.

Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чицариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тутрисида Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон царори билан тасдикданган низом.

Шоалимов А.Х.,Илхомов Ш.И., Тожибоева Ш.А. Ицтисодий тахлил ва аудит. Дарслик.-Т.: Сано-стандарт, 2017.

Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия: Учебник. 5-е изд., перераб. и доп. - М.: ИНФРА-М, 2017.

Пардаев М.К,.. Хасанов Б.А. Уцув цулланма. Молиявий ва бошцарув тахдили. -Т.: Чулпон, 2012.

Илхомов Ш.И. Амалий аудит. Дарслик. -Т:.Ик,тисодиёт. 2012.

Шотиёсов Т. Комплекс ик,тисодий тахдил. Дарслик. -Т.: Фан ва технология, 2012

Аудит. М.М.Тулаходжаеванинг умумий тахрири остида. Муаллифлар жамоаси. Уцув кулланма. -Т.: Норма, 2011.

Ю.Ахмаджонов К., И.Якубов. Аудит асослари.Дарслик. -Т.:Ик,тисод-молия, 2009.

Шеремет А.Д., Суйц В.П. Аудит. Учебное пособие. - М.: ИНФРА-М, 2008.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов