Основные аспекты анализа трудовой деятельности в контексте дальнейшего экономического развития

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-8
13
2
Поделиться
Тожибоева, Ш., & Хамидова, С. (2019). Основные аспекты анализа трудовой деятельности в контексте дальнейшего экономического развития. Экономика и инновационные технологии, (1), 1–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10674
Шахноза Тожибоева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Сулув Хамидова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрываются экономическое содержание и основные аспекты анализа показателей деловой активности. А также, исследованы методы анализа состава показателей деловой активности предприятия, связанные с экономическим и финансовым потенциалами.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЁТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА ИШ

ФАОЛЛИГИ ТАҲЛИЛИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Тожибоева Шаҳноза Анваровна,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

Ҳамидова Сулув Янгибоевна,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

hamidovasuluv@gmail.com

Аннотация:

Мақолада иш фаоллигининг иқтисодий мазмуни кўрсатиб берилган,

уни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг асосий жиҳатлари ёритилган. Шу билан
бирга, корхона иш фаоллигини иқтисодий ва молиявий салоҳият билан боғлиқ
кўрсаткичлари таркибини таҳлил қилиш усуллари тадқиқ қилинган.

Калит сўзлар:

иш фаоллиги, иқтисодий салоҳият, молиявий салоҳият, асосий

воситалар, айланма маблағлар, ўз маблағлари манбалари, мажбуриятлар.

Аннотация:

В статье раскрываются экономическое содержание и основные

аспекты анализа показателей деловой активности. А также, исследованы методы
анализа состава показателей деловой активности предприятия, связанные с
экономическим и финансовым потенциалами.

Ключевые слова:

деловая активность, экономический потенциал, финансовый

потенциал, основные средства, оборотные средства, источники собственных средств,
обязательства.

Abstract:

The article outlines the economic context of business activity, which illustrates the

key aspects of the indicators that illustrate it. At the same time, the methods of evaluating and
analyzing the composition of economic and financial performance indicators of the entity's
business activity were investigated.

Key Words:

Business activity, economic potential, financial capabilities, fixed assets,

working capital, sources of capital, liabilities.

Кириш

Иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи

субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари
ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни
таъминлаши зарур бўлади. Самарасиз бошқарув усулларидан фойдаланиш уларни
иқтисодий ночорлик ҳолатига олиб келиши мумкин. Корхона молиявий ресурсларини
тўғри ва моҳирона бошқариш учун биринчи навбатда, унинг молиявий аҳволи,
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиниши
лозим бўлади.

Хўжалик субъектларининг иқтисодий ва молиявий мустаҳкам бўлишининг

илдизи, асосий омили унинг фаолиятида намоён бўлади. Уларнинг ишчанлик
фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичларни ўрганиш молиявий ҳолат таҳлилида муҳим
ўрин тутади. Корхоналарнинг бозордаги ўрни, молиявий ва иқтисодий салоҳияти,
мавқеи кўп жиҳатдан, унинг ишчанлик фаолияти кўрсаткичларининг ҳолатига боғлиқ
бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хўжалик юритувчи субъектларнинг иш фаоллиги кўрсаткичлари уларнинг

молиявий ҳолатига баҳо беришда муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Молиявий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

таҳлил бўйича адабиётларда иш фаоллиги асосий ва жорий активларнинг айланиши,
қарз мажбуриятларни айланишини ифодаловчи кўрсаткичлар сифатида ўрганилган.
Бу кўрсаткичларнинг корхоналар молиявий ҳолатига баҳо беришдаги аҳамияти,
муҳимлигидан келиб чиқиб, уларни алоҳида ўрганиш ва тавсифлаш лозим.

Иқтисодчи

олим

М.Ю.Раҳимовнинг

ўқув

қўлланмасида:

”Хўжалик

субъектларининг иш фаоллиги деганда, унинг асосий ва жорий активларини
айланувчанлиги, қарзларни оқланувчанлиги тушунилади”[1] деб таъриф берилган.

Мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари М.К.Пардаев ва Б.А.Хасановларнинг

фикрича иш фаоллиги деб: «Корхонани ўз мақсадига эришиш йўлида иқтисодий ва
молиявий салоҳиятдан самарали фойдаланиш эвазига мунтазам равишда иқтисодий
ўсишни таъминлашдан иборат чора-тадбирларга айтилади»[2]. Иш фаоллигини
асосий кўрсаткичи сифатида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари олинган ҳолда
муаллифлар томонидан қуйидаги кўрсаткичлар тизими таркибланади, (1-расм).

1-расм. Иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар.

Манба: Пардаев М.Қ., Хасанов Б.А. Молиявий ва бошқарув таҳлили. Ўқув қўлланма. –Т.:

Чўлпон, 2012. -237 б.

Иқтисод фанлари доктори, профессор. Э.Акрамов томонидан корхона

молиявий барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида олинган иш
фаоллиги кўрсаткичи корхонада иқтисодий ўсишга, корхонани бир хил даражада
ривожланишига олиб келувчи, маҳсулотни ишлаб чиқариш режаларининг
бажарилишига имкон берувчи, сотишнинг кўламини оширишга олиб келувчи муҳим
дастак сифатида қаралади. Муаллиф томонидан корхона иш фаоллигининг қуйидаги
боғланиши келтирилади (2-расм). Бу қоида халқаро амалиётда «Корхона
иқтисодининг олтин қоидаси» [3] деб юритилади.

2-расм

.

Иш фаоллигининг боғланиш кўрсаткичлари

Манба: Акрамов Э.А. Корхоналар молиявий ҳолатини таҳлили. Ўқув қўлланма .–Т.: Молия.

2003. -158 б.

Иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар

Иқтисодий салоҳиятни

ишлатиш билан боғлиқ

бўлган кўрсаткичлар

Молиявий салоҳиятни

ишлатиш билан боғлиқ

бўлган кўрсаткичлар

Иқтисодий

самарадорлик билан

боғлиқ бўлган

кўрсаткичлар

Иш фаоллигининг боғланиш

кўрсаткичлари

Корхона

фойдасини

динамик индекси

Маҳсулотни сотиш

ҳажмининг динамик

индекси

Корхона мулкининг

динамик индекси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Фикримизча, “Хўжалик субъектларининг иш фаоллиги деганда, уларнинг

асосий ва айланма маблағлар ҳамда ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган
маблағлари билан боғлиқ айланувчанлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида
молиявий барқарорлигини таъминлаш борасидаги амалий тадбирларга айтилади”.

Тадқиқот методологияси

Хўжалик субъектларининг иш фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичларни

қуйидаги таркибда ўрганиш тавсия қилинади (3-расм).










3-расм. Иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими

Манба: Муаллифлар томонидан мустақил ишлаб чиқилган.


Хўжалик субъектларининг молиявий барқарорлигини баҳолашда иш

фаолиятини таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Таҳлил натижаларидан ишлаб
чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятларини аниқлаш
ва уларни ишлаб чиқариш айланмасига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб
чиқишда фойдаланилади.

Турли мулкдаги корхоналарнинг фаолиятлари асосий ва айланма маблағларга

бевосита боғлиқдир. Ушбу маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар ташкил
қилинганидан эътиборан фойдаланилади ва кўпайтириб борилади. Шу боисдан ҳам
корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда уларнинг иш фаоллигини
таҳлил қилиш муҳим масала ҳисобланади.

Хўжалик субъектлари иш фаоллиги таҳлилининг асосий вазифалари сифатида

қуйидагилар белгиланади:

- иш фаоллигини таҳлил этиш орыали унинг молиявий ва иқтисодий

салоҳиятини кўтариш;

- хўжалик субъектларининг бозордаги ўрни ва фаоллигини таҳлил этиш ва уни

ўстириш имкониятларини кўрсатиб бериш;

- иш фаоллигини унинг молиявий ҳолатига таъсирини баҳолаш;
- хўжалик субъектларида мажбуриятларни мақсадли бошқаришни йўлга қўйиш;
- пул ва ликвид маблағларнинг айланувчанлигини тезлаштириш юзасидан

чора-тадбирларни белгилаш;

- товар ва захираларнинг корхонада туриб қолмаслиги, уларнинг

айланувчанлигини таъминлаш йўл-йўриқларини белгилаш.

Тадқиқот мавзуси иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида иш

фаоллиги таҳлилининг асосий жиҳатларини ёритиш бўлганлиги боис, ушбу мавзуни

Иш фаоллигини ифодаловчи

кўрсаткичлар

Иқтисодий салоҳият билан

боғлиқ кўрсаткичлар

Молиявий салоҳият билан боғлиқ

кўрсаткичлар

Асосий
маблағлар

Айланма

маблағлар

Ўз

маблағлари

билан боғлиқ

кўрсаткичлар

Четдан жалб

қилинган маблағлар

билан боғлиқ

кўрсаткичлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ёритишда аввало мавзу юзасидан илмий тадқиқот ишини олиб борган олимларнинг
ишлари таҳлили амалга оширилди.

Шунингдек, тадқиқот методологияси сифатида, кузатиш, эксперимент, кейс-

cтади, статистик таҳлил, гуруҳлаш ва таққослаш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Корхона молиявий ресурсларини тўғри ва моҳирона бошқариш, иш

фаоллигини ошириш учун биринчи навбатда, унинг молиявий аҳволи, ресурслардан
фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиниши лозим бўлади.

Эндиликда корхонада иқтисодий жараёнларнинг содир бўлиши ва унга маълум

даражада фойда келтириш учун моддий ва меҳнат ресурслари билан бирга
номоддий активлар ҳам иштирок этади. Уларнинг жамламасини олдингидек моддий
ва меҳнат ресурслари деб аташ етарли бўлмайди. Шу туфайли уларни корхонанинг
иқтисодий салоҳияти деб аталиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки бунда
моддий ресурслар билан биргаликда номоддий активлар ва меҳнат ресурслари тўлиқ
ўз ифодасини топади.

Корхонанинг иқтисодий салоҳияти деганда унда содир этиладиган иқтисодий

жараённи тўлиқ таъминлайдиган барча моддий ва меҳнат ресурслари ҳамда
номоддий активлар тушунилади. Ҳозирги шароитда молиявий таҳлилнинг муҳим
хусусиятларидан бири унинг корхона иқтисодий салоҳиятини, яъни мулки, захиралар
ва харажатларни ҳар томонлама ўрганишдир. Улар корхонанинг бир меъёрда
ишлаши ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариши ва шартнома бўйича сотиш, аҳолига хизмат
кўрсатиш режасини таъминлашга етарли бўлиши лозим. Айниқса, балансга қараб,
корхона мол-мулки таркибини ўрганиш, соф маблағ ҳолатини аниқлаш, имконият
меъёрини ўлчашга ёрдам беради. Чунки корхоналар мулкининг таркибини ўрганиш
ва уни кўпайтириш йўлларини аниқлаш ишчанлик фаолиятининг таҳлилида муҳим
ўрин тутади. Таҳлил этишда, активларнинг ҳолатига, жойлашган ўрнига, жойига,
жавобгарлик субъектлари бўйича ўзгаришларига, активларнинг ҳаракатланишига,
самарадорлигига ва унинг ўзгариш сабабларига муҳим аҳамият берилади.

Корхона иқтисодий салоҳияти ҳолатини бухгалтерия баланси асосида

дастлабки баҳолаш ҳисобот йили охирида бўлган баланс моддаларини йил бошига
бўлган маълумотлар билан таққослаш ва четга чиқишларни аниқлаш йўли билан
амалга оширилади. Баланснинг айрим моддалари бўйича ўзгаришлар корхона
хўжалик фаолияти натижасида содир бўлади.

Қуйидаги 1-жадвалда «Аvto terrа» масъулияти чекланган жамиятининг

иқтисодий салоҳияти таркиби келтирилган. Уни тузишда баланс маълумотларидан
фойдаланиб, соф, ишлатишга лаёқатли бойликлар ҳолати ўрганилади. Келтирилган
маълумотлар баланснинг жами суммасига тенг бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

“Аvto terrа” масъулияти чекланган жамияти иқтисодий салоҳияти таркибининг

таҳлили

Кўрсаткичлар

Ҳисобот йили боши

Ҳисобот йили

охири

Фарқи

С

ум

м

а,

м

.

С

ал

м

о

-ғи,

%

С

ум

м

а,

м

.

С

ал

м

о

-ғи,

%

С

ум

м

а,

м

.

С

ал

м

о

ғи,

%

Жами мулк. Жумладан

:

228765,00

100

899908,00

100

+671143

-

1.Узоқ муддатли активлар
(асосий маблағлар). Ундан:

1785,00

0,78

247508,00

27,50

+245723

+26,72

асосий воситалар

1785,00

100

247508,00

100

+245723

-

2.Жорий активлар (айланма
маблағлар). Ундан:

226980,00

99,22

652400,00

72,50

+397420

-26,72

пул маблағлари

11759,00

5,18

136075,00

20,86

+124316

+15,68

дебитор қарзлари

215221,00

94,82

507325,00

77,76

+292104

-17,06

қисқа муддатли
инвестициялар

-

-

9000,00

1,38

-

+1,38

Манба: Муаллифлар томонидан “Аvto terrа” МЧЖ молиявий ҳисоботи маълумотлари

асосида тузилди.


1-жадвал маълумотларидан кўринишича, “Аvto terrа” масъулияти чекланган

жамияти

хўжалик маблағлари ҳисобот йил охири 899908,00 минг сўмни ташкил

қилган ҳолда, 671143 минг сўмга ошган. Ҳисобот йили бошида корхона мулки
таркибида узоқ муддатли активларнинг салмоғи - 0,78 фоизни ташкил қилган бўлса,
йил охирига келиб уларнинг улуши 27,50 фоизга етди. Узоқ муддатли активлар
таркибида етакчи ўринни асосий воситаларнинг улуши эгаллаган бўлиб, 100 фоизни
ташкил қилади. “Аvto terrа” масъулияти чекланган жамиятининг баланси активида
жорий активлар салмоғи 2017 йилда 99,22 фоизни, йил охирида эса 72,50 фоизни
ташкил қилиб, 26,72 фоизга камайган. Жорий активлар таркибида етакчи ўринни
дебитор қарзларининг салмоғи эгаллаган бўлиб, ҳисобот йили охирида 77,76 фоизни
ташкил қилган ҳолда 17,06 фоизга камайган. Жамиятда дебитор қарзларининг ҳажми
ҳисобот йили охирида йил бошига нисбатан 292104 минг сўмга ошган. Таҳлил
қилинаётган корхонада муддати ўтган дебиторлик қарзлар мавжуд эмас. Булар
корхона маблағлари тузилмасини яхшилайди ҳамда молиявий ҳолатига ижобий
таъсир кўрсатади.

Жамиятда жорий активлар таркибида пул маблағларининг улуши ҳисобот

даврида 15,68 фоизга ошган. Пул маблағлари ҳажми ҳисобот йили бошида 11759,00
минг сўмдан иборат бўлиб, 124316 минг сўмга ошган. Жорий активлар таркибида
2013 йил охирида қисқа муддатли инвестицияларнинг салмоғи 1,38 фоизни эгаллаган
бўлиб, унинг мутлақ ҳажми 9000,00 минг сўмни ташкил қилади. Демак, жамиятда
ҳисобот даврида қисқа муддатли инвестициялардан фойдаланилган.

Иқтисодиётни либераллаштириш жараёни кетаётган бир пайтда ҳар бир

корхонанинг мустақиллигини таъминлаши билан бирга, унинг масъулияти ҳам ошади.
Бундай шароитда ҳар бир корхона ўзининг маблағига, бошқарув усулига, мулкига эга
бўлиши керак. Бу барча мавжуд мулкнинг асосий манбаи корхонанинг молиявий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

салоҳиятини ташкил қилади.

Молиявий салоҳият ҳар бир хўжалик юритувчи субъектда етарли бўлиши

мумкин. Улар икки манбадан таркиб топади. Биринчидан, ҳар бир корхонанинг ўз
маблағлари бўлса, иккинчидан ўз фаолиятини таъминлаш учун четдан ҳам қарз, банк
кредити тариқасида жалб қилинган маблағларидир.

Ҳар қандай корхона, фирма, ташкилот ўз фаолиятини тегишли маблағлар билан

таъминлаб туриши учун маълум даражада молиявий салоҳиятга эга бўлиши керак.
Корхона молиявий имкониятга эга бўлмаса, ўзининг моддий-техник базасини ҳам,
айланма маблағларини ҳам шакллантириш имконига эга бўлмайди. Оқибатда,
фаолият кўрсатиши ҳам қийин бўлади.

Корхона молиявий салоҳиятига баҳо беришда баланс пассивининг тузилишини

таҳлил қилиш, яъни корхона мулкидаги ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган қарз
маблағларининг ҳиссаси аниқланиши лозим. Бу манбаларнинг оптимал нисбатига эга
бўлиши корхонанинг истиқболини белгилайди. Молиявий ресурслар манбаи
динамикаси ва тузилишини таҳлил этишда айниқса манбалар структурасини таҳлили
бухгалтерия маълумотлари асосида ички ва ташқи фойдаланувчилар томонидан
амалга оширилади. Таҳлил учун қуйидаги жадвални ҳавола қиламиз, (2-жадвал).

2-жадвал

“Аvto terrа” масъулияти чекланган жамияти молиявий салоҳияти таркибини

таҳлили

Баланс пассиви

Ҳисобот йили

боши

Ҳисобот йили охири

Фарқ (+, -)

Сумма, м.с.

Салмоғи,

%

Сумма,

м.с.

Салмоғи,

%

Сумма,

м.с.

Салмоғи,

%

Жами мулк
манбалари.
Жумладан:

228765,00

100

899908,00

100

+671143

-

1.Ўз маблағлари
манбалари

228765,00

100

264022,00

29,34

+35257

-70,66

2.Мажбуриятлар.
Жумладан:

-

-

635886,00

70,66

-

-

А)узоқ муддатли
кредиторлик
мажбуриятлари

-

-

71227,00

11,20

Б)қисқа муддатли
кредиторлик
мажбуриятлари

-

-

564659,00

88,80

-

-

Манба: Муаллиф томонидан “Аvto terrа” МЧЖ молиявий ҳисоботи маълумотлари асосида

тузилди.


2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, “Аvto terrа” масъулияти

чекланган жамияти бухгалтерия баланси пассиви йил охирида 899908,00 минг сўмни
ташкил қилиб, 671143 минг сўмга ошган. Унинг таркибида ўз маблағларининг
манбалариниг улуши ҳисобот йили бошида 100 фоизни ташкил қилган бўлса, йил
охирига келиб 29,34 фоиздан иборат бўлди.
Хусусий капитал корхонанинг ўз маблағлари манбаини асосини ташкил этувчи
кўрсаткич ҳисобланиб, у корхонанинг молиявий ҳолатини тавсифловчи муҳим
кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Унинг ҳолатига қараб жами маблағлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

таркибидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг иқтисодий қарамлиги ёки
мустақиллигига баҳо берилади

Баланс пассивида йил бошида мажбуриятлар бўлмаган бўлса, йил охирига

келиб эса унинг улуши 70,66 ташкил қилди. Демак, жамиятда қарз маблағларига
эҳтиёж юзага келган. Мажбуриятларнинг кўпайиб кетиши корхона иш фаоллиги
натижавийлигига таъсир этади. Мажбуриятлар корхоналарда ишлаб чиқаришда
узилишларга, тўловларни амалга оширмаслик занжирига ҳамда дебиторлик ва
кредиторлик қарзларнинг кўпайишига, уларнинг молиявий аҳволини ёмонлашувига
олиб келади. “Аvto terrа” масъулияти чекланган жамияти мажбуриятларининг асосий
қисмини узоқ ва қисқа муддатли кредиторлик қарзлари эгаллаган.

Таҳлил жараёнида ўз маблағлари ва қарзга олинган маблағларнинг нисбати

коэффициентини аниқлаш муҳим ҳисобланади. Ўз маблағлари ва қарзга олинган
маблағларнинг нисбати коэффициенти қарзга олинган маблағлар суммасининг ўз
маблағлари суммасига нисбати тариқасида аниқланади. Ушбу коэффициент
корхонанинг ўз маблағларининг ҳар бир сўмига тўғри келадиган қарзга олинган
маблағларнинг миқдорини кўрсатади.

Ушбу коэффициент “Аvto terrа” масъулияти чекланган жамиятида 2013 йил

охирида 635886,00: 264022,00= 2,41 коэффициентни ташкил этди ёки корхонанинг ўз
маблағларининг бир сўмига 2,41 тийин қарзга олинган маблағлар тўғри келди Демак,
корхонанинг қарз маблағларига қарамлиги сезиларли ошган. Бундай ҳолат унинг
молиявий ҳолатини барқарорлик даражасини пасайтиради. Таҳлил объектида
манбалар йил бошида ўз маблағлари ҳисобига ташкил қилинган бўлса, йил охирида
қарз

манбалари

ҳисобига

кўпайди.

Бу

ҳолат

корхонанинг

молиявий

мустақиллигининг пасайишига ва тўлов қобилиятининг ёмонлашишига олиб келади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда барча корхоналарда ўз

вақтида пул тушумларининг келиши, ҳисоблашиш интизомига риоя қилиш, хусусий ва
қарз маблағларининг тўғри нисбатга бўлишини таъминлаш, молиявий тартиб ва
интизомга, иқтисод ва тежамкорликка риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу
талабларни бажарилмаслиги эса корхоналарни иқтисодий ночорликка олиб келиши
мумкин. Бу эса ўз навбатида иш фаоллигини таҳлил қилиш зарурлигини тақозо этади.
Иш фаоллиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш унинг молиявий-хўжалик фаолиятини
баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.

Хўжалик субъектларининг иш фаоллиги таҳлили молиявий таҳлилнинг таркибий

қисми ҳисобланади. Иш фаоллиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш унинг молиявий-
хўжалик фаолиятини баҳолашда муҳим аҳамиятга эгадир. Таҳлил қилинаётган объект
ёки бирорта иқтисодий тоифани холисона баҳолаш учун уни ифодаловчи кўрсаткичлар
тизимини ишлаб чиқиш, уларни назарий ва методологик жиҳатдан ҳар томонлама
асослаш - молиявий таҳлилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан,
иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими тавсия қилинди, уларни баҳолаш ва
таҳлил қилиш йўллари тадқиқ қилинди.

Тадқиқот натижалари асосида иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар

самарадорлигини оширишнинг қуйидаги йўналишларини корхона учун тавсия
сифатида келтириб ўтиш мумкин: асосий воситаларнинг ортиқча қисмини ушлаб
турмаслик, эскирган ва маънавий талабга жавоб бермайдиган асосий воситаларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ҳисобдан чиқариш, асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг муаллақ
шаклларини белгилаш, автоматлаштирилган тизимни яратиш, маҳсулотни етказиб
бериш ва харид қилиш шартномаларини ўз вақтида, тўғри тузиш, ҳисоб-китоб тўлов
ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш, маҳсулот етказиб берувчилар ва
харидор корхоналарининг молиявий аҳволини ўрганиш, ўзаро шартномавий
муносабатларда томонларнинг масъуллиги ва уларнинг шартнома шартларига қатъий
амал этиши, муддати ўтказиб юборилган ҳар қандай тўловлар суммаси бўйича
ҳуқуқий жавобгарлик шартларини белгилаш, шубҳали қарзлар бўйича резервлар
ташкил қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва ҳ.к.

Мазкур таклифларни корхоналарнинг амалий фаолиятига татбиқ қилиниши

уларни фаолиятининг самарадорлиги ва молиявий ҳолатининг барқарорлигини
ошириш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Раҳимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили. Ўқув

қўлланма. –Т.: Молия. 2013.

2. Пардаев М.Қ., Хасанов Б.А. Молиявий ва бошқарув таҳлили. Ўқув қўлланма. –

Т.: Чўлпон. 2012.

3. Акрамов Э.А. Корхоналар молиявий ҳолатини таҳлили. Ўқув қўлланма .–Т.:

Молия. 2003.

4. Шоалимов А.Х., Илхомов Ш.И., Тожибоева Ш.А. Иқтисодий таҳлил ва аудит.

Дарслик. –Т.: Сано-стандарт, 2017.

5. Савицкая

Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия: Учебник. 5-е

изд., перераб. и

доп

.

- М.: ИНФРА-М, 2013. - 536 с.

6. “Аvto terrа” маъсулияти чекланган жамиятининг 2013 молиявий ҳисоботи

маълумотлари.

Библиографические ссылки

Рахимов М.Ю. Ицтисодиёт субъектлари молиявий ^олатининг та^лили. Уцув кулланма. -Т.: Молия. 2013.

Пардаев М.^., Хасанов Б.А. Молиявий ва бошцарув тах/1или. 'У'цув цулланма. -Т.: Чулпон. 2012.

Акрамов Э.А. Корхоналар молиявий х,олатини тахдили. Уцув кулланма .-Т.: Молия. 2003.

Шоалимов А.Х., Илхомов Ш.И., Тожибоева Ш.А. Ицтисодий та>^лил ва аудит. Дарслик. -Т.: Сано-стандарт, 2017.

Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия: Учебник. 5-е изд., перераб. и доп. - М.: ИНФРА-М, 2013. - 536 с.

"Avto terra" маъсулияти чекланган жамиятининг 2013 молиявий ^исоботи маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов