Обеспечение конкурентоспособности предприятий малого бизнеса за счет повышения качества их продукции и расширения экспортного потенциала

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
193-200
27
2
Поделиться
Шодибекова, Д., & Бекбаева, Ф. (2015). Обеспечение конкурентоспособности предприятий малого бизнеса за счет повышения качества их продукции и расширения экспортного потенциала. Экономика и инновационные технологии, (6), 193–200. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8561
Д Шодибекова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Ф Бекбаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

образовательный консультант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается актуальность и значение малого бизнеса и частного предпринимательства в переспективном развитии экспортного потенциала республики, а также даются предпосылки повышения качества шелковой продукции, развития малого бизнеса и предпринимательской деятельности на этой отрасли, анализируются сегодняшнее состояние предприятий малого бизнеса и частного предпринимательства, выпускающие экспортную щёлковую продукцию, предлагаются рекомендации по их перспективному развитию.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.А. Шодибекова,

и.ф.н., доц.,

Ф. Бекбаева, таълим тарбия

маслаҳатчиси, ТДИУ

КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИНИ

ОШИРИШ ОРҚАЛИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ КЕНГАЙТИРИШ

В данной статье рассматривается актуальность и значение малого

бизнеса и частного предпринимательства в переспективном развитии
экспортного потенциала республики, а также даются предпосылки
повышения качества шелковой продукции, развития малого бизнеса и
предпринимательской деятельности на этой отрасли, анализируются
сегодняшнее состояние предприятий малого бизнеса и частного
предпринимательства, выпускающие экспортную щёлковую продукцию,
предлагаются рекомендации по их перспективному развитию.

This article provides some insight into the role of small business and private

entrepreneurship in the stable development of Uzbekistan’s economy as well as
theoretical bases and scientific conceptions. It analyzes the current state of small
businesses and entrepreneurship and gives recommendations.

Калитли сўзлар:

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, ишбилармонлик,

илмий-техника тараққиёти, микрофирма, товар, рақобат, тадбикорлик
субъектлари, минтақа, сифат, замонавий талаблар, экспортбоп маҳсулот,
аҳоли даромадлари, турмуш фаровонлиги, ипакчилик маҳсулоти сифати,
сифат омиллари.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий

фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг бутунлай янги тизими
барпо этилди. Шу мақсадда, ташқи иқтисодий алоқаларда минтақалар
иштирокини фаоллаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, экспортга
йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш
устувор йўналиш сифатида танланди. Бу эса иқтисодий ислоҳотларни
муваффақиятли амалга оширишнинг ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг ва
барқарор ривожланишнинг ҳал этувчи омили бўлмоқда.

Жаҳон тажрибаси ҳамда ўз миллий иқтисодиёти тараққиётининг

шарт-шароитларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон мустақилликка эришганининг
биринчи кунларидан бошлабоқ, ташқи иқтисодий соҳасида аниқ йўналишларни
белгилаш бўйича амалий тадбирлар белгилади.

Бу йўналишлар давлатнинг асосий дастурий ҳужжатларидан акс

эттирилган ва республиканинг тегишли қонунларида мустаҳкамлаб қўйилади.
Ташқи савдо соҳасидаги мўлжалланган мақсадларга эришиш Ўзбекистон
халқаро иқтисодий, ҳамкорликда қатнашишдан келадиган афзалликлардан
мумкин қадар кўпроқ амалда фойдаланиш имконини беради. Бу афзалликлар –


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

товар ва хизматларнинг ички ва ташқи нархлари ўртасидаги фарқ маҳсулот
ишлаб чиқариш кўламларини кенгайтириш, илғор хорижий фан-техника
тажрибасидан фойдаланиш ва чет эл капиталларини жалб этиш ҳисобига
миллий иқтисодий самарадорлигини оширишдан иборат.

Мустақилликнинг

дастлабки

йиллариданоқ,

ташқи

алоқаларни

кенгайтириш, мамлакатимиз экспорт имкониятларини рағбатлантириш
мақсадида, муҳим меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ташқи иқтисодий
алоқаларни эркинлаштириш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.

Ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширишнинг асосий тамойиллари

тартиби “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти
тўғрисида”ги қонунда мустаҳкамланган. Ушбу қонун ташқи иқтисодий
алоқалардаги қатнашчиларнинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва мол-мулкини
халқаро ҳуқуқларнинг умумий мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳимоя
қилинишини таъминлаб, республика иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий
тизимига қўшилишининг ҳуқуқий асосини яратади.

2016 йил 1 январга қадар республикадаги ўз маҳсулоти ҳажмининг,

жумладан ярим тайёр маҳсулотларнинг (калава, газлама, трикотаж газлама ва
пахта йигириш чиқиндилари) 80 фоизи ва ундан ортиғини эркин
алмаштириладиган валютага сотадиган тўқимачилик саноати корхоналари мулк
солиғи тўлашдан озод қилинган[2].

Микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзи ишлаб чиқарган товар (иш,

хизмат)ларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50 фоизини
мажбурий сотишдан озод этилган[3].

Саноат тармоқларини диверсификация қилиш ва экспорт салоҳиятини

ўстиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, саноат
тармоқлари, комплекслари ва корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб
чиқаришни техник ва технологик янгилаш асосида уларнинг самарадорлиги
ҳамда рақобатдошлигини янада ошириш мақсадида “2011-2015 йилларда
Ўзбекистон

Республикаси

саноатини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари тўғрисида”ги қарорига асосан саноатни ривожлантиришнинг
комплекс дастури ва модернизация қилиниши, техник ва технологик
янгиланиши, янгидан барпо этилиши кутилаётган йирик инвестицион
лойиҳалар акс этган бўлиб, қуйидаги устувор йўналишлар белгилаб
берилган[4].

Мамлакатимизда

2011-2015

йилларда

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш ва кенгайтириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва
модернизация қилиш, қулай тадбиркорлик фаолиятини шакллантиришнинг
устувор йўналишлари белгилаб берилди:



ҳуқуқий базани янада ривожлантириш ва янги қонунлар қабул қилиш;



мамлакатимизда ва ҳудудларда ҳар томонлама қулай бизнес муҳитини

яратиш;



кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш

мақсадида солиқ ва бошқа тўловлар бўйича қулай шароит яратиш, имтиёз ва
преференциялар бериш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz



фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳисобидан иқтисодиётни

модернизация қилиш ва унинг таркибини диверсификация этиш;



ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, унда кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини
таъминлаш[5].

Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан

ошириш мақсадида, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат
иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет
эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш ҳамда хусусий мулк, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш,
уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича
чора-тадбирлар, яъни микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер
хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат
органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида
эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини
мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир
мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади. Республика иқтисодиётида
хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш мақсадида, 2016 йилдан
бошлаб турли идоралар ҳузуридаги «бир дарча» хизматлари томонидан
кўрсатилаётган давлат хизматлари, марказлари томонидан кўрсатилаётган
хизматлар тизимга интеграция қилиниб, таъсис ҳужжатлари ва давлат
хизматларидан фойдаланиш учун тақдим этиладиган бошқа ҳужжатлар,
жумладан, лицензия ва рухсат бериш йўлга қўйилади, бу эса тадбиркорлик
субъектларини давлат рўйхатига олишдан тушаётган давлат божининг жами
суммаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини
рўйхатдан ўтказиш инспекциялари даромадига, 2016 йилнинг 1 январидан эса
«бир дарча» марказларини молиялаштириш манбаи сифатида уларнинг
даромадига ўтказилади, келиб тушган маблағлар фақат марказлар моддий-
техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадларига
йўналтирилади[6].

Амалга оширилган тадбирлар натижасида ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд

янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига
жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо 180 миллион долларни
ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600
миллион долларга кўпайди.

Хусусан кейинги йилларда ТИФ миллий банки ҳузурида махсус ташкил

этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини
қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-
қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда.

2014 йилда мазкур Жамғарма томонидан 2 минг 400 та тадбиркорлик

субъектига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича
ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилди. Жамғарма кўмагида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

тадбиркорлик субъектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион доллар
миқдоридаги экспорт шартномалари тузилди. Мазкур шартномалар асосида
ўтган йили қиймати 840 миллион доллардан зиёд товарлар экспорт қилинди.

Жамғарма томонидан тадбиркорларга ташқи бозорларни ўрганиш ва чет

эллик шерикларни топиш, халқаро тендер савдоларида иштирок этиш,
шунингдек, экспорт шартномаларини тузиш, халқаро сертификатлар, рухсат
беришга оид ҳужжатларни олиш ва божхона расмийлаштируви бўйича фаол
ёрдам берилмоқда. Шу борада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада қулай шароитлар
яратишга қаратилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
зарурлигини барчамиз албатта яхши тушунамиз[1].

Хозирги кунда хорижий бозорда маҳсулот рақобатдошлигига эришишдаги

асосий омил экспорт қилинаётган махсулотларнинг сифатини ошириш
масаласилир. Жумладан, ипакчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга
иқтисослашган кичик бизнс корхоналари маҳсулоти сифатини ошириш орқали
рақобатбардошлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш
хозирги куннинг энг долзарб масаласидир.

Кичик бизнес корхоналарида маҳсулот сифатини ошириш орқали

рақобатбардошлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш
йўлларидан бири замонавий техника ва илғор технологиялар ҳамда сифат
менежментини жорий этиш орқали бажарилади.

Кичик бизнес корхоналарида ишлаб чиқарилаётган “Кумуш тола”дан

тайёрланадиган, жаҳон бозорида харидоргир ва рақобатбардош маҳсулотларни
экспорт қилишдан бюджетга валюта тушуми миқдорини янада оширишда
етиштириладиган пиллани миқдори ва сифат кўрсаткичлари муҳим аҳамият
касб этади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш,

уларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш бугунги кунда республика
корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш
тизимларини жорий этиш билан бевосита боғлиқдир. Чунки ҳозирги
глобаллашув шароитида истеъмолчи нафақат ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни
сифат сертификатга эга бўлишини, балки маҳсулотнинг сифати ва
ишончлилигига ҳам кафолат талаб қилмоқда. Тажриба кўра, бундай кафолатни
ишлаб чиқаришга замонавий сифатни бошқариш тизимларини жорий қилган
корхоналаргина бера олиши мумкин. Ҳозирги кунда 90 дан ортиқ
мамлакатларни бирлаштирган сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиб
жорий этишга асосланган Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO)га
республикамиз ҳам аъзодир. Кўпгина ISO стандартлари республикамизда
давлат стандартлари сифатида қабул қилинган. Жумладан, сифатни бошқариш
тизимини сертификатлаштирувчи ISO 9001:2008 стандарти. Шу боис,
Республикамиз Ҳукумати мазкур масалага катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июлдаги 173-сонли

“Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни
бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда 277 та корхоналарда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

сифатни бошқариш тизимини 2011 йилгача жорий қилиш, кейинчалик яна
иқтисодиётни барча тармоқларининг 952 та корхоналарида шундай тизимни
жорий этиш имкониятлари ўрганиб чиқилиши белгиланган.

Халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини

жорий этган корхоналарга бир қатор имтиёзлар берилиши кўзда тутилган.
Жумладан, хориждан маҳсулот сифатини бошқаришда керак бўладиган
жиҳозларни олиб келинганда, корхона божхона тўловлари ва ҚҚСдан озод
қилинади. Шу билан бирга, ушбу стандартларни жорий этган корхоналарга
давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиладиган тендерларда устунлик берилади.

Юқоридаги Ҳукумат Қарорига турли мулкчилик шаклига асосланган

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги “Кумуш тола” МЧЖ,
вилоятлар “Пилла” акциядорлик жамиятлари, “Ипакимпекс” МЧЖ ҳамда
“Ўзбекенгилсаноат” ДАК таркибидаги “Rom Star” Қўшма Корхонаси “Singapure
Samarkand” МЧЖ хорижий, “Hua Lu” МЧЖ хорижий, “Golden Silk” шуъба
корхонаси ва “Silver Silk”, “Navoiy Silk”, “Helil Silk” МЧЖ қўшма корхоналари,
жами 15 та ипакчилик корхоналарида халқаро стандарт талабига жавоб
берадиган сифатни бошқариш тизими жорий қилинди.

Бу тизимни кичик бизнес корхоналарида жорий этилиши бир қатор

босқичларни ўз ичига олди. Дастлабки босқичда кичик бизнес корхоналари
мавжуд сифатни бошқариш тизимини ҳолати аудитдан ўтказилиши лозим.
Кейинчалик аудит натижаларига кўра корхонани “сифат сиёсати” га асосланган
тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Режа корхонани барча фаолият турларини
ўз ичига қамраб олади. Сифат жараёнини бошқариш нафақат ишлаб чиқаришда,
яъни хомашёни қабул қилишдан тайёр маҳсулотни қадоқлашгача бўлган, балки
ҳужжатлар айланиши, ички аудит, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,
харидорларни фикр ва тавсияларини ҳисобга олиш каби муҳим омилларни
назорат қилишни ўз ичига олди. Якунловчи босқичда, яъни сертификациялашда
сифатни бошқаришни халқаро стандартлар талабига мос равишда амалга
оширилаётганлиги тасдиқланади. Юқорида белгиланган тадбирларни амалга
ошириш кичик бизнес корхоналари ташқи иқтисодий фаолиятини
ривожлантириши ва унинг истиқболда, экспорт салоҳиятини кўпайтириш
имконини беради.

Кичик бизнес корхоналари ипакчилик маҳсулотларига сифат менежменти

тизимини жорий этишда маҳсулот сифатини шакллантирувчи ўзаро узвий
боғлиқликда бўлган ва ҳар бири ўзига хос бўлган омил ва сабабларни инобатга
олиш лозим.

Хом ипак ипак ипи табиий толалар туркумига кирганлиги сабабли уни

сифатига узаро ўзвий боғланишда бўлган қатор омил ва сабаблар таъсир этади.
Жумладан, қишлоқ хўжалик соҳасида: озуқа базасини ҳолати; ипак қурти
уруғчилиги; пиллани етиштириш; пилла етиштирувчи ходимларга бевосита
боғлиқ бўлган омиллар. Пиллани қайта ишлаш ва хом ипак ишлаб чиқариш
жараёнида эса: пиллага дастлабки ишлов бериш, дастгоҳларга боғлиқ бўлган
омиллар.

Пиллакашлик корхоналарида ишлаб чиқарадиган хом ипак ипининг

сифатини бошқариш, кўп омил ва сабабларга боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

назардан, бу омил ва сабабларни тўғри аниқлаш ва уларни бошқариш, сифатни
таъминлашда муҳим босқич ҳисобланади. Бунда “эксперт” усулидан
фойдаланилган ҳолда омил ва сабабларни тизимлаштириш, экспертлар
сифатида тармоқ корхоналарининг етакчи мутахассислари ва ишчи-ходимларни
жалб этиш мақсадга мувофиқдир.

Сабаб ва оқибат диаграммаси маҳсулот сифатига таъсир этувчи

омилларни очиқ ойдин кўрсатади. Қуйидаги диаграммада хом ипак ипини
ишлаб чиқаришда уни сифатига таъсир этувчи омил ва сабаблар келтирилган.



Расм. Хом ипак ипини ишлаб чиқаришда уни сифатига таъсир этувчи

омил ва сабаблар, оқибатлар диаграммаси[7].

Бу диаграмма мнемоник 7М усулдан фойдаланилган ҳолда тузилди, яъни

еттита сифатни таъминловчи асосий омил гуруҳлари: озуқа базаси; ипак қурти
уруғчилиги; пиллани етиштириш; пиллага дастлабки ишлов бериш; меъёрий-
ҳуқуқий асослар; дастгоҳ; пилла етиштирувчи ходимларга боғлиқ бўлган омил
ва сабаблар.

Маҳсулот сифатига бевосита таъсир этувчи турли омилларни

тизимлаштириш мақсадида “Сабаб ва оқибатлар” диаграммаси, кўп ҳолда уни
Япониялик сифат соҳасидаги профессор Исикава номи билан юритиладиган

Пилла етиштирувчи

ходимлар

Озуқа базаси

Ипак қурти
уруғчилиги

Пиллани
етиштириш

Пиллага дастлабки
ишлов бериш

Озуқа базасини
яратилганлик
даражаси

Тут баргларини
озуқабоплик
даражаси

Тут кўчатини
нави

Касаллик ва
зараркунандаларга
чидамлилиги

Ипак қурти

етиштирувчи

корхоналарни

меҳнат

мотивациясини

даражаси

Уруғларнинг
тайёрланиши

Жонланганли
к даражаси

Янги ипак қурти
дурагайларини
яратилганлик
даражаси

Ипак қуртини

боқиш технологияларга
амал қилинганлиги

Хоналар
иссиқлигини
меъёрларга
мослиги

Ипак қуртини
боқишдаги шарт-
шароитлар

Пиллани сақлаш

Пиллани қуритиш
технологияларга
амал қилинганлиги

Меъёрий – ҳуқуқий

асослар

Дастгоҳ

Тармоқ ва корхона

стандартлари, техник

шартлар

Сифат бошқарувига
асосланган халқаро ва
республика
стандартлари

Дастгоҳ турлари

Дастгоҳнинг
емирилганлик
даражаси

Дастгоҳнинг
замонавийлиги

Дастгоҳ ишлашини
назорат қилиниши

Малака-тажрибага эга эканлиги

Меҳнат

мотивацияси

Ипак қуртини озуқабоблиги
даражасини таъминлаш

Қобилият



Маҳсулот
сифати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

диаграмма - “Балиқ скелети”дан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу маҳсулот
сифатига бевосита таъсир этувчи омил ва шартларни тизимлаштириш
имконини беради. Маҳсулот сифатига, уни ишлаб чиқариш жараёнида кўп
омил ва сабаблар таъсирида таъминланади. Шу нуқтаи назардан, талаб
даражасидаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда омил ва сабабларни аниқлаш
муҳим ҳисобланади.

Ипакчилик корхоналарида сифат менежментини жорий этиш орқали

халқаро андозалар талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш
имконини яратди.

Фикримизча,

жахон

тажрибасидан

фойдаланган

ҳолда

сифат

менежментини тадбиқ қилишда ипакчилик корхоналарида сифатни
таъминловчи қуйидаги йўналишларда тадбирларни амалга ошириш лозим:

1.

Хомашёни сифати бўйича:



юқори ва маҳсулдор ипак қуртларини етиштириш орқали, сифатли

пилла хомашёсини тайёрлаш.

2. Технологик жараёнларда сифатни таъминлаш бўйича:



пиллакашлик корхоналарини барча технологик жараёнларида сифат

кўрсаткичларини меъёрий талаблар доирасида таъминлаш.

3. Кадрлар малакаси бўйича:



кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни илғор

услубларини ипакчилик корхоналарда татбиқ этиш ва бу тадбирларни меҳнат
мотивацияси асосида амалга ошириш. Жумладан, Япония корхоналарида
қўлланиладиган «Сифат тугарак»ларини ипакчилик корхоналарида жорий
этиш[8].

Ипакчилик корхоналарига юқоридаги учта йўналишда самарали

натижаларга эришиши, халқаро ИСО 9000 стандартлари туркуми қўлланилиши
ва сертификат олиш имконини беради. Айрим ҳолларда ИСО 9000
стандартлари туркуми асосида олинган сертификат корхонани хорижий
бозорларда ютуққа эришишида асосий омил ҳисобланади. Бундан ташқари
сертификатга эга бўлган ипакчилик корхоналари ҳамкорлари олдида муносиб
ўрин эгаллашига олиб келади. Бу ўз навбатида жаҳон бозорида
республикамизда ишлаб чиқарилаётган ипакдан тайёрланадиган маҳсулотлар
рақобатбардошлигини таъминлайди.

Ипакчилик тармоғи корхоналари рақобат стратегиялари асосий

стратегиялар ҳисобланади, бу қаторга қуйидаги стратегияларни киритиш
мумкин: маҳсулот таннархини пасайтириш стратегияси; маҳсулотни
дифференциациялаш

стратегияси;

бозорни

сегментлаш

стратегияси;

янгиликлар жорий қилиш стратегияси; бозор эҳтиёжларига зудлик билан жавоб
қайтариш стратегияси.

Маркетинг хизматининг асосий мақсади ипакчилик маҳсулотларига

талабни шакллантириш ва рағбатлантириш, шунингдек, маҳсулот ишлаб
чиқариш, янги маҳсулот яратиш борасида қабул қилинадиган қарорларни
асослаб бериш, шу орқали сотиш ҳажмини, бозор ҳиссасини ва фойда
оширилишини таъминлашдир. Айниқса, ипакчилик соҳасида маркетинг
хизмати товарлар хилма-хиллигини таъминлаш ва истеъмолчига кенг танлов


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

имконини яратишда муҳим ўрин тутади. Бунда маркетинг хизмати
истеъмолчига ўз дидига кўпроқ мос келадиган товарларни топа олишига
кўмаклашиши лозим.

Фойдаланган адабиётлар рўйҳати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 май ПФ-4725-

сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли
ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги
тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. //Халқ сўзи
2015 йил 16 майдаги 98 (6281)-сони

2.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Махкамаси 16.01.2015йил.

3.

Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитаси материаллари.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси. –Т.: Ўзбекистон 2010

Библиографические ссылки

Узбекистон Рсспубликаси Прсзидснтининг 2015 йил 15 май ПФ-4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли х,имоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусикларни бартараф этиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори. //Халк сузи 2015 йил 16 майдаги 98 (6281)-сони

Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси 16.01.2015йил.

Узбекистон Республикаси Статистика Кумитаси материаллари.

Узбекистон Республикасининг Конститутсияси. -Т.: Узбекистон 2010

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов