Ўзбекистон республикаси божхона органларида “хавфни бошқариш тизими”нинг жорий этилиш тенденцияси ва унинг бугунги кундаги натижалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
39-46
8
2
Поделиться
Рузметов, Х. (2020). Ўзбекистон республикаси божхона органларида “хавфни бошқариш тизими”нинг жорий этилиш тенденцияси ва унинг бугунги кундаги натижалари. Экономика и инновационные технологии, (2), 39–46. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11395
Хушнуд Рузметов, Государственный таможенный комитет Мониторинг и оценка рисков

Начальник отдела, подполковник таможенной службы

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятида хавфни бошқариш тизимини қўллашга туртки бўлган ҳуқуқий омиллар ва тизимни амалиётга татбиқ этишнинг бугунги кунгача бўлган босқичлари тизимлаштирилди ҳамда тизимнинг бугунги кундаги самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

39

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИДА

“ХАВФНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ”НИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШ

ТЕНДЕНЦИЯСИ ВА УНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ НАТИЖАЛАРИ

Рузметов Хушнуд Бобожонович

Давлат божхона қўмитаси Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш

бошқармаси Бўлим бошлиғи, божхона хизмати подполковниги

Email:

xushnudruzmetov@umail.uz

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси божхона органлари

фаолиятида хавфни бошқариш тизимини қўллашга туртки бўлган ҳуқуқий

омиллар

ва

тизимни амалиётга татбиқ этишнинг бугунги кунгача бўлган босқичлари

тизимлаштирилди ҳамда

тизимнинг бугунги кундаги самарадорлик

кўрсаткичлари

таҳлил қилинди.

Калит сўзлар:

хавфни бошқариш тизими, хавф, йўлак, божхона

.

Abstract:

This article systematizes the legal factors serving as the basis for the

application of the risk management system in the activities of the customs authorities of the
Republic of Uzbekistan, the stages of implementation of the system up to
the present day, as well as analyzes current efficiency of the system.

Keywords:

risk management system, risk, corridor, customs.

Кириш

Бугунги кунда, дунё амалиётида ташқи савдо товарлар айланмасининг хажми

кундан

-

кунга ортиб бораётганлиги сабабли, божхона органларида божхона назорати

ва расмийлаштирувига сарфланадиган куч ва воситаларнинг тақчиллиги, вақт ва
харажатларнинг кўп

сарфланаётганлиги муаммоси юзага келмоқда. Ушбу муаммони

ечиш, яъни мавжуд куч ва воситалардан оптимал фойдаланиш, самарадорликни
туширмаган

ҳолда

божхона

назорати

ва расмийлаштирувини таъминлаш, сарфланаётган вақт ва харажатларни тежаш,
халқаро савдони ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида “Хавфни бошқариш
тизими”дан божхона органларида кенг фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 29

-

боби “Хавфни бошқариш

тизими” деб номланиб, у 5 та моддани ўз ичига олади. Ушбу бобда “Хавфни бошқариш
тизими”нинг мақсад ва вазифалари, асосий тушунчалари кўрсатилган бўлиб, тизимни
божхона органлари амалиётига жорий этишнинг қонун билан белгиланган асоси
ҳисобланади

[1].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 22 декабрдаги

Олий

Мажлисга қилган Мурожаатномасида “Барча ривожланган давлатларда божхона
кўриги

хавф

-

хатардан

огоҳ

этиш

тизими

орқали

амалга

оширилади.

Бу ҳам давлат ресурсларини, ҳам тадбиркорларнинг вақтини тежайди. Лекин

,

бу тизим

бизда ҳанузгача жорий этилмаган.

Келгуси

2018

йилдан бошлаб тадбиркорлик

субъектлари учун божхона кўригида хавф

-

хатардан огоҳ этиш тизими, яъни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

40

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадбиркорлар

қанчалик

ҳалол

эканига

қараб,

уларни

“яшил”

ва “қизил” йўлаклар орқали ўтказишни жорий этамиз” деб таъкидлаган эди

[2].

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

12

апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини
тубдан

такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

ПФ

-5414-

сонли фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати

органлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ

-3665-

сонли қарори

тасдиқланди.

Уларга мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси таркибида “Хавфларни мониторинг қилиш
ва баҳолаш бошқармаси” ташкил этилиб, унга қуйидаги вазифалар юклатилди

[3], [4].

Жумладан

:

-

божхона органларида божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи юқори

бўлган товар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини назорат қилиш учун куч ва
воситаларни жамлашни назарда тутувчи хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган
тизимини жорий этиш;

-

хавфи юқори бўлган, шу жумладан

,

дастлабки маълумотларни таҳлил қилиш ва

тасодифий танлов асосида товар партияларини божхона назорати учун мақсадли
танлаб олиш методологиясини ишлаб чиқиш;

-

виждонли ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини

аниқлаш, уларга нисбатан

соддалаштирилган божхона тартиб

-

таомилларини қўллашнинг тартиб ва мезонларини

ишлаб чиқиш;

-

хавфни бошқариш тизимининг самарали қўлланилишини доимий мониторинг

қилиш, уни янада такомиллаштириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Шунингдек, юқоридаги ҳужжатлар асосида божхона органларига хавфни

бошқариш тизимини жорий этишда қуйидаги асосий йўналишлар белгилаб берилди.
Хусусан

:

-

“ялпи" божхона назоратини ўтказишдан

ҳар томонлама таҳлил асосида божхона

назорати

объектларини

аниқлаш,

шунингдек,

ташқи

иқтисодий

фаолият

иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни камайтириш имконини берувчи хавфни
бошқариш тизимига ўтиш

;

-

божхона назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари, услублари ва

техник воситаларини татбиқ

этиш

ҳисобига Давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида

божхона тартиб

-

таомилларини амалга оширишнинг давомийлигини

қисқартириш

;

-

божхона

органлари

барча

таркибий

тузилмаларининг

фаолияти

ва идоралараро ахборот алмашинуви самарадорлигини

оширишга

қаратилган

замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини кенг жорий этиш

;

-

хорижий давлатларнинг божхона органлари ва халқаро ташкилотлар

билан

ҳамкорликни янада кенгайтириш, божхона иши соҳасида илғор тажрибани,

халқаро норма ва стандартларни тизимли ўрганиш ва жорий

қилиш

.

Шу билан бирга, ПФ

-5414-

сонли Президент фармони билан тасдиқланган Давлат

божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастурнинг 10

-

бандига

мувофиқ, 2018 йилнинг 1

-

сентябригача божхона органларида хавфни бошқариш

тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора

-

тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси

юклатилиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш топширилди:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

41

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

божхона қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган ташқи иқтисодий фаолият

иштирокчиларини ва товарларни мақсадли танлов асосида назорат қилишни назарда
тутадиган хавфларни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;

-

виждонли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини аниқлаш мезонларини

ишлаб чиқиш, уларга нисбатан соддалаштирилган божхона процедураларини қўллаш
тартибини жорий этиш;

-

хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш билан боғлиқ амалдаги қонун

ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Юқоридаги

ҳужжатлар билан белгилаб берилган вазифаларнинг ҳар томонлама

сифатли бажарилишини таъминлаш, яъни божхона органларида хавфни бошқариш
тизимини

яратиш,

амалиётга

жорий

қилиш

ва ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш ҳамда ушбу йўналиш
юзасидан ягона ёндашув ва қоидаларни шакллантириш мақсадида, ДБҚ томонидан

“Божхона

тартиб

-

таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида”ги

халқаро Киото конвенцияси, “Бутунжаҳон божхона ташкилотининг Хавфсизлик ва
жаҳонда савдони енгиллаштиришнинг ҳадли стандартлари қоидалари”, “Савдо
жараёнларини соддалаштириш бўйича Бутунжаҳон божхона

ташкилоти келишуви”

талаблари ҳамда бир қанча, хусусан, Буюк

-

Британия, Финляндия, Япония, Малайзия,

Хитой, Латвия, Эстония, Россия, Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг мазкур
йўналишдаги амалиёти ўрганилиб, ДБҚнинг норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлари ишлаб

чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24

ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини
ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5582-

сонли фармони

тасдиқланди

[5].

Унга мувофиқ

хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими қуйидагиларни

қўллаган

ҳолда

тўлиқ

режимда

жорий

этилиши

белгиланди.

(1-

расм)

.

Бунда, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

-

“сариқ

йўлак”,

бунда

божхона

декларацияси,

ҳужжатлар

ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта
кўрсаткичга

эга

ёки

тасодифий

танловда

аниқланган

товар

ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

-

“қизил

йўлак”, бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори

кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига
нисбатан амалга оширилади.

2019 йил 1 мартдан бошлаб:

-

“яшил йўлак”, бунда хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт

воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона
назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;

-

“кўк йўлак”, бунда хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов

асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари

улар чиқариб

юборилгандан сўнг амалга оширилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

42

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz















1-

расм

.

Хавфни бошқариш тизими доирасида амалиётга жорий этилган йўлаклар

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

Бундан ташқари

:

-

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходими

ўрнатилган тартибда тасдиқланган товарларни кўздан кечириш ҳамда намуна ва (ёки)
синамалар олишда божхона тартиб

-

таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги

йўриқномага асосан хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими буюрган божхона
операцияларини бажаришга мажбурлиги;

-

“сариқ” ва “қизил” йўлаклар мос равишда 70 ва 30 фоиз нисбатда товар ва

транспорт воситаларини хавф профиллари ёки тасодифий танлаш асосида
қўлланилади. Шу билан бирга, “яшил” ва “кўк” йўлаклар амалга киритилган кундан
бошлаб, мазкур хатбошида кўрсатилган

фоиз нисбати Ўзбекистон Республикаси Давлат

божхона қўмитаси томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаш самарадорлиги
мониторинги асосида белгиланиши;

-

“кўк йўлак”га йўналтирилган товарларга нисбатан божхона назорати

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилиши
белгиланди.

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2019

йил

23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб

-

таомилларни

янада

такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”

ПҚ

-4297-

сонли қарори тасдиқланди. Уларга мувофиқ,

ресурслар чекланганлиги

шароитида давлат харажатларининг эришилган ёки кутилаётган самарага нисбатини
инобатга олган ҳолда, хавф

-

хатарларни бошқаришнинг тўлақонли тизимини жорий

этиш

ҳамда товарларнинг божхона қийматини хатарларни бошқариш тизимининг хавф

кўрсаткичлари қаторига киритиш, шунингдек, қонунга хилоф мақсадларда давлат
божхона хизмати органлари мансабдор шахслари томонидан мезонларни

ЯШИЛ ЙЎЛАК

Минимал даражадаги

хавф гуруҳи

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

ҚИЗИЛ ЙЎЛАК

Максимал даражадаги

хавф гуруҳи

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

САРИҚ ЙЎЛАК

Ўртача даражадаги хавф гуруҳи

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

КЎК ЙЎЛАК

Товарлар чиқариб юборилгандан

кейинги божхона назорати

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

БОЖХОНА

ТАМОЖНЯ

CUSTOMS

Божхона назоратининг

соддалаштирилган тартиби

Божхона назоратининг шакларини

қўллашни назарда тутувчи тартиб

Божхона назоратида ҳужжатли

назоратни амалга оширишни назарда

тутувчи тартиб

Товарлар чиқариб юборилгандан

кейинги божхона назоратини

назарда тутувчи тартиб


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

43

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

манипуляция қилишга йўл қўймаслик бўйича аниқ чоралар кўриш юзасидан вазифалар
юклатилди [

6].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида тизимли таҳлил асосида Ўзбекистон Республикаси божхона

органлари фаолиятида хавфни бошқариш тизимини қўллашга туртки бўлган ҳуқуқий
омиллари ва тизимни амалиётга татбиқ этишнинг бугунги кунгача бўлган босқичлари
тизимлаштирилди. Шунингдек, статистик анализ усули асосида хавфни бошқариш
тизимининг бугунги кундаги кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, самарадорлиги
баҳоланди.

Таҳлил ва натижалар

Хавфни бошқариш тизими бир

-

бирини инкор этувчи иккита вазифа ўртасидаги

оптимал мувозанатни таъминлаши лозим. Булар, “божхона процедураларини
соддалаштириш”ни ва “самарали божхона назоратини таъминлаш”ни назарда тутади.
Яъни, божхона назорати ва расмийлаштируви имкон қадар содда бўлсин, лекин унинг
самарадорлиги юқори бўлсин.

Шу нуқтаи назардан, хавфни бошқариш тизимини қўллашдан кўзланган асосий

мақсадлар белгилаб олиш лозим эди. Булар қуйидагилардан

иборат:

-

божхона органларининг ваколатлари доирасида давлат хавфсизлигини,

инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш чора

-

тадбирларини таъминлаш;

-

юқори хавфга эга бўлган соҳаларга эътиборни жамлаш ва божхона органлари

тасарруфидаги мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

-

товарлар

божхона

чегараси

орқали

олиб

ўтилаётганда

божхона

операцияларининг

ўтказилишини

соддалаштириш

,

тезлаштириш

ва

ТИФ

иштирокчилари томонидан сарфланадиган харажатларни қисқартириш

;

-

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз

қилиш ва уларнинг олдини олиш.

Юқоридаги

мақсадларга эришиш қуйидаги

вазифаларни

амалга ошириш

билан

таъминланади. Булар

:

-

хавфларни аниқлаш мақсадида мавжуд божхона қонунбузилишларини таҳлил

қилиш;

-

хавфни бошқариш тизими элементларидан фойдаланишни

тартибга солиш учун

тегишли норматив

-

ҳуқуқий базани яратиш;

-

хавфни олдини олиш ёки минималлаштириш бўйича қабул қилинган чора

-

тадбирларни тизимлаштириш;

-

хавф ҳудудларида таҳлил объектини аниқлаш учун мезонларни белгилаш;

-

божхона органлари томонидан божхона назоратининг шаклларини танлаб

ўтказиш амалиётини кенгайтириш;

-

хавфни олдини олиш ёки минималлаштириш бўйича қабул қилинган чора

-

тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш;

-

янги информацион

-

технологияларни татбиқ этиш;

-

хавфни бошқариш тизимини ахборот билан таъминлаш тизимини яратиш.

Шунинг учун, хавфни бошқариш тизимини божхона органларига тадбиқ этиш

жараёни босқичларга бўлинган ҳолда амалга ошириш бошланди.

Хусусан:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

44

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

биринчи босқичда,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24

ноябрдаги ПФ

-5582-

сонли фармонига асосан

“сариқ” ва “қизил” йўлаклар мос

равишда 70 ва 30 фоиз нисбатда товар ва транспорт воситаларини “олдин маълум
бўлмаган ва яширин хавфларни аниқлаш, хавф даражаси паст ва ўрта бўлган ТИФ
иштирокчиларини қонунчилик талабларига риоя қилишини назорат қилиш”га
қаратилган

“тасодифий

танлаш”

тизими

2018

йилнинг

1 сентябридан бошлаб амалиётга жорий этилди

;

иккинчи босқичда,

“сариқ” ва “қизил” йўлакларга ажратилишида

хавф

профилларини яратиш, синовдан ўтказиш, йўлакни танлаш, амалга киритиш, божхона
назорати объектларини автоматик аниқлаш, профил самарадорлигига баҳо бериш, смс
хабардор

қилиш

ва

ҳисоботлар”ни

назарда

тутувчи

2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб “профиллаштириш” тизими

жорий этилди;

учинчи босқичда,

“сариқ” ва “қизил” йўлаклардан ташқари “яшил”

ва “кўк” йўлакларни тўлиқ ишлатишга қаратилган “ТИФ иштирокчилари фаолиятини
мезонлар асосида таҳлил қилишни ва уларга ҳалоллик даражаларидан келиб чиқиб
баҳо

беришни

назарда

тутувчи

2019

йилнинг

1 мартидан бошлаб

,

“тоифалаш” тизими

жорий этилди;

тўртинчи босқичда,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23

апрелдаги ПҚ

-4297-

сонли қарорига мувофиқ, “товарларнинг божхона қийматини

таҳлил

ва

мониторинг

қилиш”ни

назарда

тутувчи

2019

йилнинг

1

сентябридан бошлаб, “қиймат”

тизими

жорий этилди

.

Бугунги кунда, божхона органларига хавфни бошқариш тизимини юқорида

келтирилган босқичларда амалиётга жорий этилиши қуйидаги

ижобий натижаларни

қўлга киритишга имкон берди

[7]: (2-

расм).

-

экспортда 87 % ва импортда 55 % божхона юк декларацияларини

соддалаштирилган тартибда божхона назорати ҳамда расмийлаштирувидан
ўтказишга;

-

божхона расмийлаштируви учун сарфланаётган вақтни экспортда 3 марта ва

импортда 2,6 мартага қисқартиришга;

-

хавфни минималлаштириш чораларини қўллаш натижасида давлат бюджетига

81,6 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловларининг ундирилишига;

-

божхона назоратини амалга ошириш жараёнида божхона кўриги хажмининг 1,6

баробарга камайишига;

-

божхона қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш хажмини 1,7

баробарга ошишига;

-

ТИФ иштирокчиларининг 29 % га нисбатан божхона назорати ҳамда

расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиби қўлланилишига

.

Бундан ташқари, Жаҳон банки (Doing Business 2020) Ўзбекистон Республикасини

"Бизнесни юритиш" халқаро рейтинги доирасида бизнесни илгари суриш соҳасида
улкан ислоҳотларни амалга оширган давлат сифатида дунёнинг 190 та давлати ичида
2019 йилда 69 поғонани эгаллаганини қайд этди. Бунинг асосий омили сифатида 4 та
индикаторни келтирган [8]. Булар:

-

миноритар инвесторларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилганлиги;

-

солиқ тизими соддалаштирилганлиги;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

45

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

хавфни бошқариш тизимига асосланган божхона назорати механизмининг

жорий этилганлиги ва импортда ҳужжатларга бўлган талабларни енгиллаштириш
орқали халқаро савдони соддалаштирилганлиги;

-

шартномалар бажарилиши таъминланишининг соддалаштирилганлиги.

2-

расм. Хавфни бошқариш тизимининг самарадорлик кўрсаткичлари

Манба

:

Божхона органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотларини таҳлил

қилиш асосида ишлаб чиқилган

.

Хавфни бошқариш тизимига асосланган божхона назорати механизмининг жорий

этилганлиги

халқаро

савдода

Ўзбекистон

рейтингини

2019

йилда

2018

йилга нисбатан 13 поғонага кўтарилишига сабаб бўлган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонни "Бизнесни юритиш" халқаро рейтинги

доирасида

баҳолаш учун хизмат қилган индикаторлар

Ҳи

со

бот

д

авр

и

У

м

уми

й

р

е

йт

ин

г

К

о

р

хо

налар

ни

р

ўйҳатг

а о

л

иш

Қ

ур

или

ш

уч

ун

р

ухсатн

о

ма о

л

иш

Э

л

е

кт

о

р

тар

моқ

л

ар

иг

а

ул

ани

ш

М

ул

кн

и р

ўйҳат

га

о

л

иш

К

р

е

д

ит

о

л

иш

М

ин

о

р

ит

ар

ин

вес

то

р

л

ар

ни

ҳ

уқ

уқ

ий

ҳ

им

о

я

қ

илиш

Со

л

иқ

тиз

им

и

Х

ал

қ

ар

о

с

авд

о

К

о

нт

р

ак

л

ар

баж

ар

или

ш

и

ни

таъ

ми

нла

ш

Тў

л

о

вг

а

л

аё

қ

ат

сиз

л

и

кн

и

со

д

д

ал

аш

тири

ш

2018

йил

76

12

134

35

71

60

64

64

165

41

91

2019

йил

69

8

132

36

72

67

37

69

152

22

100

Фарқи

+7

+4

+2

-1

-1

-7

+27

-5

+13

+19

-9

Манба:

Муаллиф

томонидан

Жаҳон

банки

(Doing

Business

2020)нинг

2020 йилги ҳисоботларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

46

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида

шуни айтиш

мумкинки, божхона назорати тизими мураккаб

бошқарув механизми бўлиб, унинг фаолияти давомида юзага келадиган хавфларни
мунтазам равишда ўрганишни талаб этади.

Божхона органлари божхона назоратидан ўтадиган товарларни, ҳалқаро юк

ташувчи транспорт воситаларини, ҳужжатлар ва шахслар гуруҳини аниқлаш учун улар
бўйича маълумотларни тўплаши, таҳлил қилиши, баҳолаши, қайта ишлаши,
мониторинг қилиши ва натижада хавфларни олдиндан имкон қадар аниқ прогноз
қилиши лозим.

Яъни, юқорида қайд этилган ижобий натижалар билан тўхтаб қолиш

керак эмас.

Ушбу тизимни такомиллаштириб бориш учун, божхона органлари томонидан

хавфни

бошқариш

тизимининг

маълумотлар

базаси

тўлиқ

ва мукаммал шакллантирилиши, унга асосан хавфларни таҳлил қилиш

ва баҳоланиши, шу жумладан, хавфларни таҳлил қилиш объекти, хавфларни таҳлил
қилиш объектлари учун хавф индикаторлари, хавф туғилганда юзага келиши мумкин
бўлган зарарлар

автоматик аниқланиши

билан божхона сиёсатини амалга

оширишнинг сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқилади.

Бунинг учун божхона соҳаси миллий амалиётига жаҳон миқиёсидаги илғор

тажрибаларни мунтазам равишда жорий этиш ва ҳуқуқий асосини яратиб бориш

лозим бўлади

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги Божхона кодексининг 29

-

боби.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий

Мажлисга

қилган

мурожаатномасидаги

нутқи.

-

Т:

Ўзбекистон,

2017 й.

3.

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

13.04.2018

й.,

07/18/3665/1071-

сон.

4.

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

13.04.2018

й.,

06/18/5414/1070-

сон.

5.

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

26.11.2018

й.,

06/18/5582/2220-

сон.

6.

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

24.04.2019

й.,

07/19/4297/3002-

сон.

7.

Давлат божхона қўмитасининг “Ягона автоматлаштирилган ахборот

тизими”даги маълумотлар таҳлили.

8.

Жаҳон банки (Doing Business) расмий интернет сайти ва бошқа интернет

маълумотларидан фойдаланилди:

- https://russian.doingbusiness.org/ru/data/exploreeconomies/uzbekistan;
- https://www.vsemirnyjbank.org/ru/news/press-elease/2019/10/24/doing-business-

2020-reforms-propel-uzbekistan-to-place-among-worlds-top-20-business-climate-
improvers;

- https://review.uz/ru/post/trendi/ot-doing-business-2019-k-doing-usiness-2020;
- https://review.uz/ru/post/ot-doing-business-2019-k-doing-business-2020;
- https://www.gazeta.uz/ru/2019/10/24/doing-business-2020.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги Божхона кодексининг 29-боби.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий

Мажлисга цилган мурожаатномасидаги нутк,и. - Т: ’Узбекистон,

й. 3. Крнун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й.

/18/3665/1071-сон. 4. Цонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й.

/18/5414/1070-сон. 5. К,онун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й.,

/18/5582/2220-сон. 6. Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.04.2019 й.,

/19/4297/3002-сон.

Давлат божхона цумитасининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими"даги маълумотлар тах,лили.

Жа^он банки (Doing Business) расмий интернет сайти ва бошца интернет маълумотларидан фойдаланилди:

- https://russian.doingbusiness.org/ru/data/exploreeconomies/uzbekistan;

- https://www.vsemirnyjbank.org/ru/news/press-elease/2019/10/24/doing-business-2020-reforms-propel-uzbekistan-to-place-among-worlds-top-20-business-climate-improvers;

- https://review.uz/ru/post/trendi/ot-doing-business-2019-k-doing-usiness-2020;

- https://review.uz/ru/post/ot-doing-business-2019-k-doing-business-2020;

- https://www.gazeta.uz/ru/2019/10/24/doing-business-2020.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов