Управление высшим учебным заведением как объект экономической диагностики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
131-140
5
19
Поделиться
Сотволдиев, Н. (2020). Управление высшим учебным заведением как объект экономической диагностики. Экономика и инновационные технологии, (4), 131–140. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11678
Нодирбек Сотволдиев, Наманганский государственный университет

руководитель проекта практических исследований, и.ф.н. Доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы особенности высших учебных заведений в качестве объекта экономической диагностики. Освещены место экономической диагностики в обеспечении эффективной деятельности высших учебных заведений и значение принципов диагностики в управлении. Обоснованы подходы к оценке качества высшего образования с точки зрения ожидаемых результатов в соответствии с интересами участников образовательного процесса. Имеются научные выводы и практические рекомендации по экономической оценке качества высшего образования.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

134

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШ – ИҚТИСОДИЙ

ДИАГНОСТИКА ОБЪЕКТИ СИФАТИДА

Сотволдиев Нодирбек Журабаевич

НамДУ ПЗ-20170929727 амалий тадқиқот лойиҳа раҳбари, и.ф.н. доцент

E-mail:

nodirbek.s@mail.ru

Аннотация:

Мақолада олий таълим муассасасининг иқтисодий диагностика

объекти сифатида хусусиятлари тадқиқ этилган. Иқтисодий диагностиканинг олий
таълим муассасаси фаолиятининг самарадорлигини таъминлашдаги ўрни ва диагностика
тамойилларининг бошқарувдаги аҳамияти ёритилган. Олий таълим сифатини баҳолашга
таълим жараёнидан манфаатдор субъектлар кутадиган натижалар бўйича ёндашувлар
асослаб берилган. Олий таълим сифатини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш билан боғлиқ
илмий хулоса ва амалий тавсиялар берилган.

Калит

сўзлар:

олий таълим муассасаси, олий таълим сифати, касбий сифатлар,

гуманитар сифатлар, диагностика тамойиллари,

иқтисодий диагностика, бошқарув

қарорлари

.

Аннотация:

В статье исследованы особенности высших учебных заведений в

качестве объекта экономической диагностики. Освещены место экономической
диагностики в обеспечении эффективной деятельности высших учебных заведений и
значение принципов диагностики в управлении. Обоснованы подходы к оценке качества
высшего образования с точки зрения ожидаемых результатов в соответствии с
интересами участников образовательного процесса. Имеются научные выводы и
практические рекомендации по экономической оценке качества высшего

образования.

Ключевые слова:

высшее учебное заведение, качество высшего образования,

профессиональные квалификации, гуманитарные квалификации, принципы диагностики,
экономическая диагностика, решении управления

.

Annotation:

The article studies the features of higher educational institutions as an object of

economic diagnostics. The place of economic diagnostics in ensuring the effective operation of
higher educational institutions and the importance of the principles of diagnostics in management
are highlighted. The approaches to assessing the quality of higher education from the point of view
of expected results in accordance with the interests of the participants in the educational process
are substantiated. There are scientific conclusions and practical recommendations on the economic
assessment of the quality of higher education.

Key words:

higher education institution, quality of higher education, professional

qualifications, humanitarian qualifications, principles of diagnostics, economic diagnostics,
management decisions.

Кириш

Глобаллашув шароитида олий таълим хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектив

эҳтиёж ҳисобланади. Бу эса олий таълим муассасаларининг бошқарув қарорларини
ишлаб чиқиш ва қабул қилишда мустақиллигини оширмоқда. Ривожланган
мамлакатларда олий таълим муассасаларини бошқариш ва уларнинг таҳлилий
тайёргарлигини илмий асосда ташкил этиш ривожланиш стратегияларини башорат
қилиш имконини беради. Бошқарув қарорларининг қанчалик самарали бўлиши кўп
жиҳатдан олий таълим муассасасидаги бошқарув жараёни ва унинг натижаларини ўз
вақтида, ҳар томонлама баҳолаш билан боғлиқ. Бунинг учун олий таълим


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

135

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

муассасалари бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолашда замонавий усул ва
услубларни қўллаш талаб этилади.

Жаҳон амалиётида олий таълим муассасаларининг хўжалик фаолияти

анъанавий тарзда маълум ташқи доирада иқтисодий конъюнктуранинг маълум
қоидалари билан кўриб чиқилган. Шу билан бирга, иқтисодий таъсирларнинг микро ва
макро даражали таҳлили вужудга келган. Бошқарув қарорларини таҳлилий жиҳатдан
тайёрлаш ва уларнинг сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган иқтисодий диагностика
бошқарув таҳлилининг янги йўналиши ҳисобланади.

Умуман олганда, иқтисодий

диагностика бошқарув сифатини кескин ошириш зарурати натижасида пайдо бўлди ва
инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ.

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини иқтисодий тизим сифатида

бошқариш ушбу тизимнинг мураккаблигидан келиб чиқади. Айниқса, олий таълим
муассасалари бошқарув қарорларини қабул қилишнинг иқтисодий бўлмаган
усулларидан фойдаланиши янги институционал шароитларга мослашиш йўлларини
топишга тўсқинлик қилади. Ҳозирги вақтда олий таълим муассасасини бошқаришнинг
турли бўғинларида самарадорликни баҳолашнинг содда, қулай ва эгилувчан
услублари етарли эмас. Бундай шароитда иқтисодий диагностика механизми олий
таълим муассасаларини янги бозор шароитларга мослаштириш муаммоларини ҳал
этади. Чунки, иқтисодий диагностика тамойилларига асосланган бошқарув нотўғри
қарорларни олдини олиш режимида фаолият кўрсатади. Иқтисодий диагностика турли
даражадаги муаммоларни аниқлайди, мажмуали таҳлилни амалга оширади ва
оқилона қарорга келишни таъминлайди ҳамда ўзининг имкониятлари кенглиги ва
истиқболлиги билан ажралиб туради. Олий таълим муассасаси бошқарув жараёни
самарадорлигини мажмуали баҳолаш бозор субъектларида қизиқиш уйғотади ва
долзарб аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Хорижий мамлакатларда ташкилот молиявий ҳолатини таҳлил қилишда

ликвидлик кўрсаткичлари,

мажбуриятларнинг таъминланганлиги коэффициентлари,

тўловга қобиллик

коэффициентлари,

рентабеллик кўрсаткичларини ҳисоблаб

чиқишни

ва

тармоқдаги

ўртача кўрсаткичлар

билан

таққослаш

каби иқтисодий диагностикани

амалга оширишнинг илмий

-

амалий жиҳатлари тадқиқ этилган

[1].

Шунингдек, олий

таълим муассасалари раҳбар ходимлари учун талабалар билан ишлаш, ўқитиш ва
баҳолаш тизимини такомиллаштириш, сифат жараёнлари, натижа ва хулосаларини
таҳлил қилиш каби амалий маслаҳатларга бой бўлган тадқиқотлар олиб борилган

[2].

Олий таълимда сифатни бошқариш ва уни кафолатлаш бир

-

бири билан боғлиқ жараён

эканлиги таъкидланган

[3].

МДҲ мамлакатларида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, корхона

салоҳиятининг иқтисодий диагностикаси мажмуали тадқиқот воситаси сифатида
бошқарув қарорларини тайёрлаш ва уларнинг бажариш

устидан назоратни ташкил

этиш учун ахборот беради

[4].

Иқтисодий диагностика таққослашга асосланган бўлиб,

таҳлилдаги каби бирламчи ахборотлардан фойдаланади ва иқтисодий фаолиятни
такомиллаштиришга қаратилган

[5].

Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини диагностика

қилиш шакли мажмуали ўрганишни, яъни иқтисодий салоҳиятнинг барча таркибий
қисмларини бир вақтда ўрганишни ифодалайди

[6].

Ўзбекистонда меҳнат ва олий таълим хизматлар бозорларини

моделлаштириш

хориж тажрибаси

[7],

олий ўқув юртлари инсон капиталини бошқаришда

баҳолаш

масалалари

[8]

, таълим муассасалари бошқарувининг самарадорлигини баҳолашдаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

136

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ёндашувлар ва усуллар

[9],

олий таълим

тизимида инновацион фаолиятни ахборот

технологиялари асосида

такомиллаштириш

йўллари

[10]

ва бошқа олий таълимни

бошқариш масалаларига қаратилаган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур илмий
ишларнинг аксарият қисми олий таълим маркетинги ва менежментини ўрганишга
бағишланган. Шунингдек, Ўзбекистонда олий таълим тизимининг ўзига хос
хусусиятлари, жаҳон таълим тизимига интеграциялашуви ва меҳнат бозори билан
узвий боғлиқлиги тадқиқ

этилган.

Бироқ, олий таълим муассасаларида маркетинг тадқиқотларининг олиб

борилиши иқтисодий диагностикасининг маълум бир тизимли таҳлил элементларини
ўз ичига олса

-

да, улар иқтисодий диагностика тамойилларига эга эмас.

Чунки,

иқтисодий

диагностика хўжалик фаолиятидаги муаммолар хусусиятини аниқлаш усули

ҳисобланади. Ушбу хусусиятлар ташкилот рўй берадиган турли жараёнларнинг
меъёрий динамикасидан четга чиқишлар ва тегишли кўрсаткичларнинг ўзгариш
тезлиги билан ифодаланади.

Айниқса,

олий таълим муассасасининг иқтисодий тизим

сифатида фаолият юритиш усулларини ўрганиш ва унинг ҳолатини баҳолаш керак
бўлади. Шундан сўнг олий таълим муассасасининг ривожланиш муаммолари ва
уларнинг ечимлари учун истиқболли йўналишларни аниқланади.

Айни пайтда бошқарув қарорларини таҳлилий қўллаб

-

қувватлаш ва ушбу

жараёнда иқтисодий диагностиканинг вазифалари белгилаш, олий таълим
муассасасининг бошқарув қарорлари ва унинг самарадорлигини баҳолашда
иқтисодий

-

диагностик моделларни ишлаб чиқиш каби муаммолар

долзарб

аҳамият

касб этмоқда

.

Тадқиқот методологияси

Мазкур ишда

тизимли ва қиёсий таҳлиллар, умумлаштириш каби тадқиқот

усулларидан фойдаланилди.

Олий таълим муассасасининг фаолиятини таҳлил этишда

утилитар, гуманитар ва сиёсий

-

ижтимоий

ёндошувлар очиб берилди.

Бундай усуллар

орқали олий таълим муассасаларининг иқтисодий диагностикасини амалга ошириш
хусусиятлари ва босқичлари аниқланади.

Таҳлил ва натижалар

Иқтисодий диагностика ҳар бир олий ўқув юртдаги ташкилий ва иқтисодий

бошқарув жараёнлари олиб борилишининг муҳим элементидир ва ахборот

-

таҳлилий

таъминотнинг таркибига киради. Маълумки, бошқарув ўз мазмуни бўйича олий
таълим муассасасининг тизим сифатида барқарорлигини таъминлашга ва олдиндан
назарда тутилаётган ҳолатга ўтишга қаратилган бўлади. Бошқарув тизимнинг асосий
мақсадли хусусиятини сақлаб қолган ҳолда ўзгариб бораётган муҳитда ҳам муайян
мақсадларга эришишга қаратилади. Бошқарувнинг мазмуни ахборотни қайта ишлаш,
тизим элементларининг

мақбул хилма

-

хиллигини давом эттириш, чекловларга риоя

этиш, элементларнинг ўзаро боғлиқлигини тартибга солиш

ва ўзгартиришдан иборат.

Қарор қабул қилиш орқали ишлаб чиқилган ахборот ҳаракатга айлантирилади. Шу
нуқтаи назардан бошқарувнинг муваффақиятли амалга ошириш ахборотни йиғиш
(танлаб олиш) ва керакли тарзда қайта ишлашга боғлиқ бўлади. Ахборотни йиғиш ва
қайта ишлаш жараёнлари билан бошқарув қарорларини

қабул қилиш

оралиғида

диагностика муҳим ўрин эгаллайди ва қабул қилинган қарорларнинг сифати
диагностиканинг қанчалик даражада асосли бажарилишига тўғридан

-

тўғри боғлиқ

бўлади. Умумий ёндашувда диагностикани ўрганилаётган объектга хос функцияларда
содир бўлаётган ёки содир бўлиши мумкин бўлган номувофиқликларни аниқлаб
олишнинг усуллари

ва тамойиллари ҳақидаги

таълимот сифатида талқин

этиш мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

137

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иқтисодий нуқтаи назардан тадқиқ этилаётган объектга нисбатан диагноз қўйиш унинг
фаолияти самарадорлигини ошириш, эркин рақобат ва бозор муносабатлари
шароитида яшовчанлигини мустаҳкамлаш мақсадларида амалга оширилади.

Олий таълим муассасаси (ОТМ) фаолияти ҳам иқтисодий жараёнларни ўз ичига

олади, ундаги педагогик ва илмий жараёнлар ҳам иқтисодий муносабатлардан
ажралмаган ҳолда содир бўлади. ОТМда ҳам ўзига хос такрор ишлаб чиқариш юз
беради, у муайян кўрсаткичларда ва кўрсаткичларнинг динамикасида ифодаланади.
ОТМнинг иқтисодий диагностикасида хўжалик фаолиятидаги ўзгаришларга эътибор
қаратиш орқали бошқа жараёнлардаги ўзгаришлар сабаблари ва характерига
ойдинлик киритилади.

ОТМ фаолиятининг иқтисодий диагностикаси ахборотни қайта ишлашга

асосланади. Бунда ахборотни қайта ишлашга қўлланилаётган усуллар

объектдаги

иқтисодий кўрсаткичлар орқали ифодаланаётган жараёнларнинг турли сифат
хусусиятларини инкор этмаслиги лозим, ва аксинча

,

шу жиҳатларга боғлиқ ҳолда

муаммоларни аниқлаб бериши зарур.

Таъкидлаш лозимки, ОТМда содир бўлаётган

иқтисодий жараёнларнинг сифат жиҳатлари таълим жараёнлари мақсадига қанчалик
даражада

эришилаётганлигининг

тавсифи

бўлиб

ҳам

хизмат

қилади.

Умумлаштирилган ҳолда таърифласак, иқтисодий диагностиканинг мақсади хўжалик
қарорларини (бошқарув, молиявий, ташкилий) ахборот билан таъминлаш ва асослаб
беришдан иборат бўлиб, натижада у таълимнинг зарур сифатига эришишга қаратилган
бўлади.

Одатда ОТМнинг мақсади

белгилаб олинган йўналишларда олий малакали

кадрлар тайёрлаш ва шу билан боғлиқ ҳолда илмий тадқиқотлар олиб боришдан
иборат. Мазкур вазифадан келиб чиқувчи натижаларга эришишда керакли натижалар
билан эришилган натижалар ўртасидаги тафовутларни муаммо

,

деб қаралади. Тафовут

мавжуд ҳамма ҳолларда ҳам яққол намоён бўлавермайди. Шунинг учун таълим
жараёни билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни аниқлаш иқтисодий диагностиканинг
асосий вазифасидир

.

Фикримизча, буни 1

-

расм кўринишида ифодалаш мумкин.











1-

расм. Иқтисодий диагностиканинг ОТМ фаолияти самарадорлигини

таъминлашдаги ўрни

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

.

Қарорларнинг

зарурлигини асослаб бериш

Қарорлар

қабул қилишнинг ахборот

-

таҳлилий

таъминоти

Иқтисодий диагностика

Муаммони

таърифлаш

Тафовутларни

баҳолаш

Вазиятларни

баҳолаш

ОТМ фаолияти самарадорлиги

Иқтисодий характердаги қарорлар қабул қилиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

138

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Албатта, ОТМда бошқарув қарорларини

қабул қилиш

жараёнининг умумий

занжиридан диагностикани алоҳида равишда олиб қараш мақсадга мувофиқ эмас.
Аслида бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлаш, ахборотни қайта ишлаш

ва

бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг барча босқичида диагностик мазмунга эса
бўлган кўплаб вазифаларни бажаришга тўғри келади. Чунки, бошқарув қарорлари
қабул қилиш жараёнини кўпчилик ҳолларда қуйидаги босқичларга ажратилади:

муаммони аниқлаш ва таърифлаш;

муаммо борасидаги зарур ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш;

қарор ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

қарорни амалга ошириш;

қарорни

амалга ошириш устидан назорат

.

Ахборотни йиғиш ва қайта

ишлашнинг

барча босқичларида тегишли таҳлилий

вазифаларни бажариш керак бўлади. Шунинг учун бошқарув қарорларини

ишлаб

чиқишда ахборот билан боғлиқ ишлар ахборот

-

таҳлилий

ишлар сифатида бажарилади.

Шунингдек, ахборотни тайёрлаш ва таҳлил

қилиш билан махсус ихтисослашган

бўлимлар ёки хизматлар шуғулланиши мумкин. Бошқарув қарорларини

қабул қилиш

ва унинг таҳлили

билан алоҳида шахслар шуғулланиши кузатилади.

Иқтисодий диагностикада

эса йиғилган ва қайта ишланган ахборотни таҳлил

қилиш тарзида амалга оширилади. Шунга кўра таҳлилнинг қуйидаги 3 йўналишларига
аҳамиятли

,

деб қараш мумкин

:

-

таълим хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятнинг аҳволига

баҳо бериш,

минтақавий жиҳатлари бўйича улардаги ўзгаришларни аниқлаш;

-

ОТМнинг

таълим бериш салоҳиятида

ўзгаришларга олиб келган асосий

омилларни ўрганиб чиқиш ва уларнинг таъсирини баҳолаш;

-

ОТМ фаолияти самарадорлигини ошириш заҳираларини аниқлаш

.

Албатта,

иқтисодий

таҳлил

амалда бажариладиган қатор

вазифаларни алоҳида

ажратиб кўрсатиш мумкин: режалаштирилган тадбирлар ва уларни назорат қилиш

,

меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ички резервларни
излаб топиш ва миқдоран ифодалаш, ОТМ фаолияти иқтисодий кўрсаткичларининг

ўзаро боғлиқлиги шаклларини кўрсатиб бериш, режаларнинг илмий асослаш, ОТМ
фаолиятига салбий таъсир этаётган омилларни бартараф этиш.

Қайд

этиш лозимки,

диагностика, назорат, таҳлил, баҳо бериш каби

жараёнларни ва тушунчаларни узил

-

кесил бир

-

биридан ажратиб олиш жуда қийин

бўлсада

,

диагностикада ҳақиқатни

аниқлаш

ва таҳлилнинг сабабини кўрсатиб бериш

,

деб қараш мумкин. Шу жиҳатдан тор маънода диагностика муаммони очиб беришдан,
кенг маънода эса муаммони баҳолаш, бошқа муаммолардан ажратиб олиш, билиб
олиш

,

вазиятга аниқлик киритган ҳолда қарорлар учун мантиқий асос яратишдир (

2-

расм

).

ОТМ фаолиятининг қайси йўналишларида умумий мақсадга эришишга

тўсқинлик қилувчи омиллар ва сабаблар борлиги диагностика орқали аниқланади.
Бунинг учун диагностика рақамларга суянади, рақамларни таққослайди,
рақамлардаги ўзгаришларни келтириб чиқарган омилларни ҳам рақамларда
ифодалашга интилади. Шу билан бирга ҳар бир вазиятда диагностика объектининг
бирон

-

бир тоифага мансуб эканлигини аниқ тасаввур қилишга, шу тоифанинг муайян

муҳим хусусиятларини олдиндан билишга асосланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

139

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz



таҳлил

диагностика жараёни

назорат

2-

расм

.

Диагностика тамойилларининг бошқарувдаги ўрни

Иқтисодий диагностиканинг муҳим жиҳати шундаки, объектга

тизим сифатида

қаралиши

лозим. Бундай ёндашув тизимнинг

объект

фаолият олиб бораётган

муҳитдан ажратмаган ҳолда ўрганишни тақозо этади.

Тизим объектга

муҳим равишда таъсир этади, лекин объект ўзининг муҳитга

таъсирини назорат қила олмайди. Иқтисодий диагностика учун муҳит

-

маълумотларни

йиғиш ва қайта ишлашни

олиб борадиган жараёндир.

Масалан, ОТМнинг молиявий

кўрсаткичлари ҳақида маълумотни олишда бухгалтер ҳисоби манба бўлиб хизмат
қилади ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги бухгалтерия ҳисоби қўллайдиган қоида

ва

усулларга боғлиқ бўлиб қолади.

Шунинг учун диагностиканинг марказида иқтисодий ахборотни кўргазмали

равишда тасаввур қилишга имкон берувчи моделлар туриши лозим. Чунки

,

ушбу ҳолат

ОТМни бошқаришнинг барча босқичларида диагностика учун қулайлик яратади.
Бошқаришнинг ахборот

-

таҳлилий

таъминоти тизим учун диагностик модел ва таянч

моделлар бўлиб хизмат қилиши лозим. Таълим сифати ва бошқа мақсадли
натижаларни баҳолашда ҳамда муаммоларни аниқлашда ва қарорларни асослаб
беришда диагностик моделлар бошланғич нуқта сифатида олиниши зарур.

Таъкидлаш лозимки, кўпчилик ҳолларда тадқиқотчи жавоб излаётган муайян

савол умумий масаланинг

бошланғич нуқтаси бўлиб қолади. Чунки

,

бошланғич жавоб

янги саволларни келтириб чиқаради. Улар эса бир

-

бирлари билан боғланган

яхлитликни ташкил этиб, воқеликнинг муҳим қисмини

акс эттиради. ОТМнинг

иқтисодий диагностикаси муаммоларига жавоб излашда ҳам худди шу каби вазиятлар
дуч келади. Умумфалсафий жиҳатдан олиб қаралганда, олий таълим фақатгина
тадқиқотнинг объекти ва предмети эмас, балки ХХ

I

асрда инсон табиатининг

ўзгариши

ва ижтимоийлашган генетик ривожланишида олий таълим намоён бўлмоқда.

Шу жиҳатдан, ОТМ фаолиятини кўриб чиқишда таълимнинг учта жиҳатини

фарқлаш лозим

,

деб ҳисоблаймиз: утилитар, гуманитар ва

сиёсий

-

ижтимоий. Утилитар

ёндашувда талаба меҳнат бозорида рақобатбардошликни

таъминлай оладиган

даражада касбий билимлар ва кўникмаларни эгаллаши лозим бўлади. Гуманитар

нуқтаи назардан таълим жараёни инсоннинг жамият ва табиат ҳақида билимларга эга
бўлиши орқали бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатларини инсонпарварлик
тамойиллари асосида йўлга қўйишга интиладиган инсон сифатида шакллантириши
зарур. Сиёсий

-

ижтимоий ёндашувда ОТМ ўз талабасини ватанга содиқ, сиёсий

-

ижтимоий ҳаётдаги ўз ўрнини англай оладиган, сиёсий ва ижтимоий фаол инсон
сифатида шакллантириш бўйича вазифаларни ҳам бажаради.

Иқтисодий

нуқтаи назардан ОТМ фаолиятини хизмат кўрсатиш

,

деб қараш

тўғрироқ бўлади. Мазкур хизматларнинг тўғридан

-

тўғри истеъмолчиси таълим

Қарор

қабул

қилиш жараёни

Муаммо

Қарор

Ҳаракат

Таҳлилчи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

140

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

олувчидир. Лекин

,

кенг маънода таълим хизматининг истеъмолчиси деб яхлит ҳолда

жамиятни олиш мумкин. Чунки, биринчидан, таълим хизматларидан ва таълим
сифатидан бутун жамият манфаатдор. Иккинчидан, таълим олиш асосан жамоавий
уюшган (биргаликдаги истеъмол) ҳолда амалга оширилади. Учинчидан,

жамиятдан

ташқарида таълим жараёнини

ташкил этилиши бутунлай ўз мазмунини

йўқотади.

Тўртинчидан, таълим хизматлари истеъмолида қатнашиш жуда кучли даражада ҳар
бир инсоннинг жамиятдаги мавқеига таъсир кўрсатади.

Таълим хизматлари кўрсатиш учун тегишли ресурслар ажратиш

ва сарфланиши

лозим. Мутахассис кадрлар тайёрлаш томонидан ёндашсак, бу харажатларни иш
берувчи томонидан қоплаб

берилиши лозим ва иш берувчилар қайси йўналишларда

кадрларга муҳтож бўлсалар, ОТМлар шу йўналишларда кадрлар тайёрлаши лозим.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кучли бўлган шароитларда ҳам давлат
кадрларнинг истеъмолчиси бўлиб майдонга чиқади ва кадрлар тайёрлаш миқдори ва
сифатини барча йўналишлар бўйича белгилаб беради. Эркин

бозор иқтисодиёти

шароитларида таълим ҳаражатларини тўловчиси ишга ёлловчилар бўлиб қолганда

,

ОТМ ўз хизматларини меҳнат бозори талабларига тўла тўкис мослаштиришга
интилиши лозим бўлади. Ҳар иккала ҳолда ҳам таълимнинг гуманитар жиҳати ўз
аҳамияти йўқотмасада, лекин устувор бўла олмайди. Албатта, бу жиҳат таълим
олувчининг ўзи, унинг ота

-

онаси учун, қолаверса жамият учун ҳам доимо

аҳамиятлидир

.

Олий таълим хизматлари кўламига ва сифатига жамиятнинг эхтиёжлари ҳозирги

даврда кескин ошиб бориши кузатилмоқдаки, бу билимлар иқтисодиётида ўз
ифодасини

топмоқда.

Фан

-

техника

тараққиёти

жадаллашуви

натижасида

иқтисодиётда

ахборот

-

коммуникацион

технологиялар,

микропроцессор

технологиялар ишлаб чиқариш ресурслари таркибида марказий ўрин эгалламоқда.
Бошқа томондан

,

фан ва таълим соҳалари томонидан билимлар яратилиши, бу

билимларни

тўғридан

-

тўғри қўллаш туфайли фан ва таълимни айниқса, олий таълимни

иқтисодиётнинг

реал соҳаларидан алоҳида тасаввур қилиш ҳам қийинлашмоқда.

Илмий

тадқиқотларда

бундай

янги

иқтисодиётнинг

хусусиятларини

таърифлашда инсон капитали ва интеллектуал капиталга катта маблағлар
йўналтирилаётганлигини, юқори даражада номоддий активлар мавжудлиги ва
яратилаётганлигини, иқтисодиётнинг

барча соҳаларида инновацион

фаолият кучайиб

бораётганлиги, янгиланишнинг юксак суръатларини, фаннинг, таълимнинг, ахборот

-

коммуникацион технологияларнинг, интеллектуал хизматларнинг иқтисодиётни

барча тармоқларида бошқарув ва инновацион элементлар таркибига кириб
бораётганлигини қайд этмоқдалар.

Ҳозирги пайтда таълимнинг жамиятдаги ўрнини кўрсатишда уни ижтимоий

сиёсатдаги таянч элемент деб қаралмоқда. Шу нуқтаи назардан таълимни
ривожлантириш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналиши бўлиб майдонга чиқмоқда.
Чунки

,

ХХ

I

аср иқтисодиётида бир томондан

,

илмий тадқиқотлар ва олий таълим

ишлаб чиқариш кучларининг

муҳим

элементига айланиб бориши билан бирга

жамиятдаги аҳоли фаровонлиги юксалиши, инсон капитали жамғарилишига тенг
имкониятлар яратиш, ижтимоий тенгсизликни юмшатиш ва жамиятдаги ижтимоий
тотувликни мустаҳкамлаш каби масалаларни

ҳал этишнинг калитига айланиб қолди

.

Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатлар олий таълим билан барча ёшларни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

141

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қамраб

олишга ҳаракат қилмоқдалар, чунки юқори сифатли олий таълим ижтимоий

барқарорликни муҳим омили

бўлиб хизмат қилмоқда.

Кўриниб турибдики, олий таълимнинг утилитар ва гуманитар функциялари бир

-

бири билан чамбарчас боғланган ва уларнинг ҳеч бирини иккинчи ўринга қўйиш
мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан олий таълим ҳаражатларини

тўлаб берилишида

давлат, тадбиркорлик субектлари ва ота

-

оналар ўз имкониятлари даражасида оптимал

пропорцияларда иштирок этишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Шунга мувофиқ
таълим сифатини назорат қилишда ҳам уларнинг ҳар бири ҳал қилувчи таъсирга эга
бўлишлари

лозим.

Демак,

таълим

сифати

диагностикаси

ҳар

уччала

истеъмолчиларнинг манфаатларини етарли даражада

ифода этиши лозим.

Таълим сифатини таъминлаш ОТМ олдига қўйилган муҳим вазифадир. Шунинг

учун ОТМ ва унинг таркибий бўлимларидаги жараёнлар мунтазам равишда кузатиб

,

назорат қилиб борилади

.

Мониторинг натижасида йиғиладиган ахборот таълим

сифати диагностикаси учун ҳам хизмат қилади. Мониторингни диагностика таркибига
киритиш мумкин бўлса

-

да, бошқа томондан диагностикани мониторингни

таркибий

қисми

,

деб қараш ҳам мумкин. Ҳар иккаласи ҳам бошқарув қарорлари ишлаб чиқиш

учун база бўлиб майдонга чиқади. Бу жараёнларда тезкор

ва фақат бир марта

ишлатиладиган маълумотлардан ташқари

,

расман тасдиқланган статистик ва

бухгалтерлик ҳисоботлари маълумотларидан

фойдаланилади. Зарур ҳолларда эса

сўровлар, статистик

кузатувлар ҳам ўтказилади.

Умуман олганда, олий таълим иқтисодий диагностикаси ва унинг таҳлили

қуйидаги ижтимоий

-

иқтисодий натижаларга асосланади:

иқтисодий диагностика олдига қўйиладиган вазифаларга

боғлиқ равишда

ўрганилаётган

объект

фаолиятининг

бошланғич

ахборот

-

таҳлилий

базаси

шакллантирилади, диагностикани олиб боришдаги таҳлил методлари ва дастурий
таъминот танлаб олинади

;

иқтисодий диагностика натижасида олинадиган хулосаларни

асослашда

динамик қаторлар тенденциялари аниқлаб олиш, математик характердаги маслалар
ёки тенгламаларни ечиш, ўрганилаётган объект

фаолиятини ривожланишининг

эҳтимолий сцнерийларини

асослаб бериш, асосий кўрсаткичларнинг яқин, ўрта ва узоқ

муддатли прогноз вариантларини

ишлаб чиқиш зарур бўлади

;

жамиятда таълим хизматларининг ва таълим сифатининг қайси жиҳатлари

устувор бўлса, шунга қараб

таълим ҳаражатларини молиялаш манбалари ва соҳанинг

молиявий

-

иқтисодий ресурслари шаклланади

;

ОТМ фаолияти, бир томондан, нотижорат фаолият бўлиб у давлат томонидан

бошқарилади. Чунки, олий таълим сифати ва кадрлар рақобатбардошлигини
таъминлаш давлатнинг ижтимоий сиёсатида устувор йўналиш ҳисобланади. Иккинчи
томондан, талабаларнинг тўлов конракт асосида ўқитилиши ОТМни мазмуман
тижорат ташкилотига айлантириб қўяди. Бу ерда салбий жиҳат контракт тўловчиси
таълим сифатига таъсир эта олмайди. Шунга мувофиқ таълим сифатини назорат
қилишда манфаатдор гуруҳлар тенг имкониятларга эга бўлишлари лозим. Акс ҳолда,
объектив равишда коррупция муҳити шаклланиши учун шароит яратилади.

Хулоса ва таклифлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

142

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иқтисодий диагностиканинг мақсадларидан бири ОТМнинг ривожланиш

тенденциялари ҳақида хулоса беришдир. Бунда диагностика олиб боришда қуйидаги
асосий тамойилларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

кузатилаётган объект билан мониторинг тизимининг ўзаро монандлиги.

Иқтисодий диагностикада қўлланаётган кўрсаткичлар тизими ўрганилаётган
объектининг асосий хусусиятларини ҳаққоний акс эттириши лозим

;

иқтисодий диагностикани

олиб боришнинг

қуйи босқичларда

бажарилаётган

тамойиллар кейинги босқичларда ҳам умумийлаштириш

мумкин бўлиши, бирон бир

бўлимда бажарилаётган тамойиллар натижалари бошқа бўлимлар билан
таққосланувчан бўлиши лозим

;

иқтисодий диагностикани олиб боришга тизимли ёндашиши зарур, уни

мажмуали равишда амалга ошириш

мақсадга мувофиқ бўлади. Иқтисодий

диагностикада ОТМнинг алоҳида бўғинлари

ва алоҳида томонларини

кузатиш билан

бирга ОТМни яхлит тизим сифатида ривожланишини

ҳам ўрганиши зарур.

Диагностика учун қўллаётган

кўрсаткичлар тизими муайян талабларга жавоб

бериши лозим.

Жумладан:

иқтисодий диагностикада

қўлланилаётган кўрсакичлар ОТМнинг аттестацияси

ва аккредитациясида қўлланилаётган кўрсаткичларни ўз ичига олиши, кўрсаткичлар
ўзаро алоқадорлиги ва бир

-

биридан келиб чиқиши лозим;

таҳлилда фойдаланилаётган кўрсаткичлар давлат статистикаси кўрсаткичлари

тизимига ҳам мос бўлиши, етарли кўламларга эга бўлиши ва бир хил талқин этилиши
зарур;

кўрсаткичларни ва улар асосидаги таҳлил натижаларини объектив реалликка

зид эмасли нуқтаи назаридан текшириб кўриш

имконияти бўлиши лозим;

қўлланилаётган

кўрсаткичлар маълумотларни олиш вақти нуқтаи назаридан ва

бошқа зарур белгилар бўйича синхронлаштирилиши, объект жорий ҳолати моҳиятини
акс эттириши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ван Хорн К.Н. Основы управления финансами. –

М.: Финансы и

статистика,1996. –

С

. 92.

2.

Brown S., Pill R., Brenda S. 500 Tips for Quality Enhancement in Universities and

Colleges. London: Kogan Page, 1997.

p. 164.

3.

Radford J., Raaheim K., Williams R., de Vries P. Quantity and Quality in Higher

Education. London and Bristol, Pennsylvania: Jessica Kingsley Publishers, 1997.

p. 196.

4.

Войтоловский Н.В., Калинина А.П., Мазурова И.И. Комплексный анализ

хозяйственной деятельности организации. ‒ М.: Юрайт, 2013. ‒ С. 48.

5.

Стринковская А.С. Экономическая диагностика. − Омск: СибАДИ, 2017. –

С. 5.

6.

Парушиной Н.В. Экономический анализ. ‒ М.: КноРус, 2013. ‒ С. 9.

7.

Режапов Х.Х. Меҳнат

ва олий таълим хизматлар бозорларини

моделлаштириш хориж тажрибаси// Ж. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2017.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/10_X_Rejapov.pdf


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

143

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8.

Салимов А.А.

Олий ўқув юртлари инсон капиталини бошқаришда баҳолаш

масалалари// Ж. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1,

yanvar-fevral, 2020.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/11_Salimov.pdf
9.

Қаҳҳоров

О

.

С

.

Таълим

муассасалари

бошқарувининг

самарадорлигини

баҳолашдаги

ёндашувлар

ва

усуллар

//

Ж. “Иқтисодиёт

ва

инновацион

технологиялар”

илмий

электрон

журнали

.

1,

январ

-

феврал,

2017.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/16_O_Qahhorov.pdf

10.

Тешабоев Т.З. Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот

технологиялари асосида такомиллаштириш йўллари// Ж. “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар”

илмий

электрон

журнали.

3,

май

-

июнь,

2018.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/28_Teshabayev.pdf

11.

Sotvoldiyev N.J. Fundamentals of Economic Diagnostics and Modeling in

Assessing Socio-Economic Development// J. Enjineering & Menegment.

USA: ISSN 0193-

4120.

2019,

Vol.:

81,

November-December.

pp.

1607-1618.

http://miar.ub.edu/indizadaen/0193-4120/scopus

12.

G’iyosov I.K

. The theorical features of the organization of the strategic

management accounting in business// J. ISJ Theoretical & Applied Science.

Philadelphia

(USA): 09 (77), pp. 260-266 (Scopus ASCC: 2308).

http://s-o-i.org/1.1/TAS-09-77-46

Библиографические ссылки

Ван Хорн К.Н. Основы управления финансами. - М.: Финансы и статистика,1996. -С. 92.

Brown S., Pill R., Brenda S. 500 Tips for Quality Enhancement in Universities and Colleges. London: Kogan Page, 1997. - p. 164.

Radford J., Raaheim K., Williams R., de Vries P. Quantity and Quality in Higher Education. London and Bristol, Pennsylvania: Jessica Kingsley Publishers, 1997.- p. 196.

Войтоловский H.B., Калинина А.П., Мазурова И.И. Комплексный анализ хозяйственной деятельности организации. - М.: Юрайт, 2013. - С. 48.

Стринковская А.С. Экономическая диагностика. - Омск: СибАДИ, 2017. - С. 5.

Парушиной Н.В. Экономический анализ. - М.: КноРус, 2013. - С. 9.

Режапов Х.Х. Мех,нат ва олий таълим хизматлар бозорларини моделлаштириш хориж тажрибаси// Ж. "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/10_X_Rejapov.pdf

Салимов А.А. Олий уцув юртлари инсон капиталини бошкдришда ба^олаш масалалари// Ж. "Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" llmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/ll_Salimov.pdf

раздоров O.C. Таълим муассасалари бошцарувининг самарадорлигини

бах,олашдаги ёндашувлар ва усуллар// Ж. "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 1, январ-феврал, 2017.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/16_O_Qahhorov.pdf

Тешабоев Т.З. Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот

технологиялари асосида такомиллаштириш йуллари// Ж. "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018.

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/28 Teshabayev.pdf

Sotvoldiyev N.J. Fundamentals of Economic Diagnostics and Modeling in

Assessing Socio-Economic Development// J. Enjineering & Menegment. - USA: ISSN 0193-4120. 2019, Vol.: 81, November-December. - pp. 1607-1618.

http://miar.ub.edu/indizadaen/0193-4120/scopus

G'iyosov I.K. The theorical features of the organization of the strategic management accounting in business// J. ISJ Theoretical & Applied Science. - Philadelphia (USA): 09 (77), pp. 260-266 (Scopus ASCC: 2308). http://s-o-i.Org/l.l/TAS-09-77-46

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов