Социально-экономическая природа и функции продовольственного рынка

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
177-184
3
3
Поделиться
Сотволдиев, Н. (2021). Социально-экономическая природа и функции продовольственного рынка. Экономика и инновационные технологии, (6), 177–184. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12199
Нодирбек Сотволдиев, Наманганский государственный университет

Доцент, доктор экономических наук (д.э.н.)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье произведено группировка исследований раскрывающее сущность продовольственного рынка и обобщены современные подходы. Разработано 
усовершенствованное авторское определение продовольственного рынка. Проведена
сегментация и определена иерархические уровни исходя из функций продовольственного рынка. Разработаны научные выводы и практические рекомендации по реализации мер комплексного характера на продовольственном рынке.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

187

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ОЗИҚ-ОВҚАТ БОЗОРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

МОҲИЯТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Сотволдиев Нодирбек Журабаевич

Наманган давлат университети доценти, иқтисодиёт фанлари

доктори (DSc)

E-mail:

nodirbek.s@mail.ru

Аннотация

.

Мақолада озиқ

-

овқат бозорининг моҳиятини очиб берувчи

тадқиқотлар гуруҳларга ажратилган ва замонавий ёндошувлар умумлаштирилган. Озиқ

-

овқат бозорига такомиллашган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Озиқ

-

овқат

бозорининг бажарадиган вазифалари асосида сегментация қилинган ва иерархик
даражалари белгиланган.

Озиқ

-

овқат бозорида мажмуавий тавсифдаги чора

-

тадбирларни амалга оширишга қаратилган илмий хулоса ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Калит сўзлар:

озиқ

-

овқат бозори, аграр бозорлар, қишлоқ хўжалиги бозори,

агросаноат мажмуаси,

тармоқ хусусиятлари, тадқиқот, сегментация.

Аннотация

.

В статье произведено группировка исследований раскрывающее

сущность продовольственного рынка и обобщены современные подходы. Разработано
усовершенствованное авторское определение продовольственного рынка. Проведена
сегментация и определена иерархические уровни исходя из функций продовольственного
рынка.

Разработаны

научные выводы и практические рекомендации по реализации мер

комплексного характера на продовольственном рынке.

Ключевые

слова:

продовольственный

рынок,

аграрные

рынки,

сельскохозяйственный рынок, агропромышленный комплекс,

особенности отрасли

,

исследования, сегментация.

Abstract.

The article presents a grouping of studies revealing the essence of the food market

and summarizes modern approaches. An improved author's definition of the food market has been
developed. Segmentation was carried out and hierarchical levels were determined based on the
functions of the food market. Scientific conclusions and practical recommendations on the
implementation of complex measures in the food market have been developed.

Key words:

food market, agrarian markets, agricultural market, agro-industrial complex,

industry features, research, segmentation.

Кириш

Озиқ

-

овқат бозори аҳолининг зарур миқдор ва кенг турдаги озиқ

-

овқат

маҳсулотларини сотиб олиш имкониятини таъминлаши лозим. Шу жиҳатдан, озиқ

-

овқат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши асосида аҳолининг сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан таъминлаш давлатнинг ижтимоий сиёсати учун долзарб
муаммолар бўлиб келган. Озиқ

-

овқат бозори, энг аввало, ижтимоий

-

иқтисодий ва

сиёсий муаммоларни ҳал этади ва шунга хизмат қилиши лозим. Бу муаммолар соғлом
ва оқилона озиқ

-

овқат таъминоти асосида аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат.

Шунинг учун жаҳонда озиқ

-

овқат бозорини

тадқиқ этишга қаратилган назарий

-

услубий муаммоларни

ўрганиш ва замонавий илмий ёндашувларни ишлаб чиқишга

эҳтиёж сезилмоқда. Бу борада озиқ

-

овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни табиий

-

иқтисодий шароитлар асосида ихтисослаштириш, озиқ

-

овқат бозорида капитални


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

188

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жамғариш ва инвестицион жозибадорликни ошириш, экспорт ва импорт таркибини
такомиллаштириш, таклиф ҳажми ва маҳсулот турларини кенгайтириш, давлат
томонидан тартибга солиш ва ижтимоий дастурларнинг

самарадорлигини ошириш,

ноқулай бозор конъюнктураси шароитида озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш

масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Мазкур тадқиқот натижалари иқтисодий
ўсиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган чора

-

тадбирлар тизими

сифатида баҳоланмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хорижий мамлакатларда амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики,

озиқ

-

овқат бозорида истеъмол қарорлари аҳолининг ёши, жинси, миллати ва

ижтимоий мавқеидан қатъий назар ўхшаш бўлади. Шу нуқтаи назардан озиқ

-

овқат

бозорида бир томондан, эркин рақобат муҳити шаклланган, иккинчи томондан
талабнинг тўйинганлик даражаси юқори бўлади

[1]

. Озиқ

-

овқат бозори инсоннинг

мавжудлиги, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш, мамлакат тинчлиги ва турмуш
фаровонлигини ифодалайди

[2].

Озиқ

-

овқат бозори миллий озиқ

-

овқат хавфсизлиги

устунларидан бири ҳисобланади ва унинг ривожланиши аҳоли даромадларига боғлиқ

[3].

Озиқ

-

овқат бозорининг тадқиқ этиш орқали озиқ

-

овқат хавфсизлигини назорат

қилиш мумкин бўлган нуқталар ва босқичлар аниқланади

[4].

Россия Федерациясида амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, озиқ

-

овқат бозори бошқа бозорлар каби такрор ишлаб чиқаришнинг минтақавий шарт

-

шароитларини шаклланишига таъсир этувчи, иқтисодий муҳитни ҳамда кўп жиҳатдан
аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини белгиловчи ижтимоий зарур бозор
ҳисобланади

[5]

. Озиқ

-

овқат бозори –

бу ягона динамик тизим бўлиб, бирламчи ва

иккиламчи қайта ишланган озиқ

-

овқат ресурсларини оқилона шакллантириш ва

тақсимлашга асосланган. Сотувчи ва харидорларнинг ўзаро фаолиятини белгиловчи,
ишлаб чиқариш хажми ва таркибида зарур сифат ва нархга эришишни таъминловчи
тизимдир

[6]

. Кўп ҳолларда озиқ

-

овқат бозорига мажмуа хосил қилувчи мураккаб

тизим сифатида қаралади. Жумладан, озиқ

-

овқат бозори –

ишлаб чиқарувчилар, бозор

инфратузилмаси субъектлари ва истеъмолчилар, шунингдек, ушбу гуруҳлар ичида
озиқ

-

овқат маҳсулотларига талаб ва таклифни шакллантирувчи иқтисодий

муносабатлар тизимидир

[7].

Айниқса, озиқ

-

овқат бозорини қишлоқ хўжалиги ва қайта

ишлаш саноати, озиқ

-

овқат корхоналари ва инфратузилма субъектлари, аҳоли ва

давлат ўртасидаги ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш
бўйича ташкил этилган ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларнинг мураккаб тизими

сифатида кўрилади

[8].

Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни

кўрсатмоқдаки, озиқ

-

овқат бозори бу –

маконда тўпланган репродуктив тизим бўлиб,

озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш субъектлари

ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ўзаро боғлайдиган, миллий иқтисодиётнинг
ўзига хос иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларини бажарадиган нисбатан
мустақил қисмидир

[9].

Хорижий мамлакатлар ва Россия Федерациясида шаклланган озиқ

-

овқат

бозорининг концепцияси илмий адабиётлар ва амалиётда алоҳида қизиқиш уйғотади
ҳамда олиб борилган тадқиқотларни қуйидагича умумлаштириш мумкин:

озиқ

-

овқат бозори ўзига хос сифат жиҳати ва товарларнинг умумийлиги билан

бошқа бозорлардан ажралиб туради;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

189

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

озиқ

-

овқат бозори қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва уни қайта ишлаш

натижасида олинган махсулотлар бозорини ўз ичига олади. Озиқ

-

овқат бозорининг

шаклланиши ва ривожланиши иқтисодиётнинг турли соҳаларини ўзаро таъсири
орқали амалга оширилади ва уларнинг умумийлиги агросаноат мажмуаси бўлиб,
анъанавий равишда учта соҳани бирлаштиради;

озиқ

-

овқат

бозори «ишлаб чиқариш

-

истеъмол» занжирини пайдо қилади ва

унинг доирасида маҳсулотни даладан якуний истеъмолчига етказиб бериш учун
йиғиш, саралаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, молиялаштириш ва қайта тақсимлаш
каби вазифаларни бажаради.

Юқоридаги олиб борилган тадқиқотлар ва замонавий ёндашувлар «озиқ

-

овқат

бозори»га ягона таъриф беришга имкон бермайди.

Аксарият ҳолларда озиқ

-

овқат

бозори агросаноат мажмуасининг бир қисми сифатида талқин этилади ёки аграр
бозорлар концепциясига тенглаштирилган.

Бизнингча, аграр бозорлар ажралмас концепция бўлиб, агросаноат

мажмуасининг барча соҳалари ва ер ресурслари билан бевосита боғланган. Бунда
бозор механизми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва нархни
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига тенглаштириб бера олмайди. Бу ҳолат қишлоқ
хўжалик маҳсулотларининг ҳаракатчанлиги билан изоҳланади. Қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг ҳаракатчанлиги саноат тармоғининг ўзига хослиги билан
белгиланади. Жумладан, саноат тармоғи қишлоқ хўжалигидан даромадли соҳаларга
ресурсларни узатишни қийинлаштиради, секинлаштиради ва баъзан йўл қўймайди.
Бунинг сабаби қишлоқ хўжалиги ерлари, қишлоқ хўжалиги экинлари, чорвачилик ва
бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида
фойдаланилмайди.

Шунинг учун «қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори» ва «аграр бозорлар»

тушунчаларини бир

-

бири билан таққослаган ҳолда концептуал нуқтаи назардан илмий

таҳлил этиш лозим. Ушбу бозорлар умумий ёндашувда ишлаб чиқаришни истеъмол
билан боғлайди. Аграр бозорлар таркибида бир

-

бири билан боғланган ва турли хил

товар объектига эга бўлган бозорлар вужудга келади ёки олди

-

сотди объекти ер,

меҳнат, моддий

-

техника, молиявий ва бошқа қишлоқ хўжалиги ресурслари бўлиши

мумкин. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори эса фақат қайта ишлаш саноатига
ўтказилган товарларда намоён бўлади.

Айни пайтда, давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарувчининг харидорга

бириктириб қўйилиши мазмунан тақсимлаш борасидаги муносабат бўлса, етказиб
берилган маҳсулот учун ҳақ тўланиши айирбошлаш муносабатларидир. Албатта,
давлат буюртмаси бўйича баҳоларнинг нооқилона паст белгиланиши бозор
муносабатларининг реал иқтисодий мазмунини бузиб қўяди ва тақсимлаш устун
даражада монопсоник тус олади. Мана шу шароитлар бўйича аграр бозорлар ва
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорининг амал қилиш механизми шаклланади.

Ўзбекистон шароитида озиқ

-

овқат бозори товар ишлаб чиқариш хўжалик

алоқаларининг маълум бир турини тавсифловчи категория сифатида тадқиқ этилган

[10

]. Деҳқон бозорининг ривожланиши нуқтаи

-

назаридан маркетинг тадқиқотлари

олиб борилган [1

1

]. Шунингдек, деҳқон бозорида нархнинг мавсумий ўзгаришлари

тадқиқ этилган [1

2].

Истеъмол товарлари бозорининг таркибида озиқ

-

овқат бозорини

ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар ҳам учрайди [1

3

]. Аксарият ҳолларда озиқ

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

190

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

овқат бозорини тадқиқ этиш масалалари унинг айрим сегментлари бўйича амалга
оширилган [1

4].

Ўзбекистонда олиб борилган тадқиқотларни умумлаштирсак, озиқ

-

овқат

бозорининг моҳиятини очиб берувчи турли хил ёндашувларни ажратиб олиш мумкин.
Жумладан:

айирбошлаш муносабатлари ёрдамида хўжалик алоқалари йўлга қўйилади

ҳамда озиқ

-

овқат маҳсулотларини олди

-

сотдиси ва қайта ишлаш амалга оширилади;

озиқ

-

овқат маҳсулотлари бевосита қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилишини

ҳисобга олиб, озиқ

-

овқат бозори қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорининг ажралмас

қисмидир;

озиқ

-

овқат бозори –

қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш тармоқлари ва озиқ

-

овқат

истеъмолчилари ўртасида воситачидир;

қишлоқ хўжалиги томонидан ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотлар озиқ

-

овқат бозорида ишлаб чиқариш циклини давом эттириш учун зарур воситаларни олиш
имкониятини беради;

озиқ

-

овқат бозори ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш соҳасини ҳамда сотиш

бўйича бозор муносабатлари меъёрда содир этилишини таъминлаш ва бошқаришга
хизмат қилувчи инфратузилма соҳасини қамраб олади.

Кўриниб турибдики, озиқ

-

овқат бозорини агросаноат ишлаб чиқариши ва

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорининг ажралмас қисми сифатида талқин этилади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозоридаги асосий
харидор агросаноат мажмуасининг учинчи соҳаси ҳисобланади. Воситачилар
иштироки эса бозорларда улгуржи ва чакана савдонинг шаклланишига олиб келади.
Бироқ, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қайта ишлаш жараёнидан ўтса (агросаноат
мажмуаси якуний маҳсулоти) саноат маҳсулотига айланади ёки бошқа бозор фаолияти
юзага келади.

Фикримизча, қамраб олинаётган субъектлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича

қишлоқ хўжалиги бозори ва озиқ

-

овқат бозори бир

-

биридан сезиларли равишда фарқ

қилади. Чунки, қишлоқ хўжалиги бозори агросаноат мажмуаси доирасида амал
қилади ҳамда ишлаб чиқарувчиларни оралиқ истеъмолчилар билан боғлайди. Озиқ

-

овқат бозори эса қишлоқ хўжалик ва озиқ

-

овқат саноати ишлаб чиқаришини аҳоли

истеъмоли билан боғлайди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил усули орқали озиқ

-

овқат бозорининг умумий ва ўзига

хос бўлган жиҳатлар аниқланди. Абстракциялаш усули ёрдамида турли хил фикрларни
умумлаштирилган натижалари шаклланди, бу эса озиқ

-

овқат бозоридаги ўзаро боғлиқ

бўлган ҳодисаларнинг муайян гуруҳини кузатишга ва унинг асл мазмунини билиб
олишга имкон берди.

Тадқиқотнинг формал тус берилган мантиқий усуллари орқали

озиқ

-

овқат бозорининг назарий умумлашмаси яратилди ва аҳамияти асосланди.

Таҳлил ва натижалар

Озиқ

-

овқат бозори –

қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш тармоқлари ва озиқ

-

овқат

истеъмолчилари ўртасидаги

«воситачидир», деб таърифлаш ҳам унинг фаолиятини

чеклаб қўяди.

Чунки, озиқ

-

овқат бозори ишлаб чиқаришнинг табиатидан келиб

чиқсада, айни пайтда мустақилликка эга ва барча такрор ишлаб чиқариш
жараёнларига, уларнинг натижаларига ва самарадорлигига фаол таъсир этади. У
тақсимлаш ва айирбошлаш босқичлари билан якунланиб қолмасдан, ишлаб чиқариш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

191

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

циклининг янги доирасини бошлайди. Шу билан биргаликда ижтимоий муносабатлар
тизимини ўз ичига

олган жараённи тавсифлайди. Ушбу муносабатлар талаб ва таклиф,

минтақавий хусусиятлар ҳамда бошқарув қарорларининг доимий таъсири остида
бўлади. Бу ўзини

-

ўзи тартибга солувчи тизим бўлиб, узлуксиз ривожланиш

ҳолатидадир.

«Озиқ

-

овқат бозори» тушунчаси умумий қабул қилинган «бозор» тушунчасига

мос келувчи таърифлардан ўзининг бир қатор хусусиятларига кўра тубдан фарқ
қилади. Жумладан, озиқ

-

овқат бозорида доимий талабнинг мавжудлиги, инсон

эҳтиёжлари орқали кунлик ва хафталик маҳсулотлар миқдори белгиланиши ва унинг
ўзгармаслиги, озиқланиш учун зарур бўлган маҳсулотлар нархи қандай бўлишидан
қатъий назар доимий харид қилиниши ва бошқа ижтимоий

-

иқтисодий шарт

-

шароитлар билан бошқа бозорлардан фарқ қилади. Озиқ

-

овқат бозори олди

-

сотди

шарт

-

шароитлари билан биргаликда ижтимоий муносабатлар тизимини ўз ичига

олади.

Юқоридаги таҳлилларни умумлаштирган ва тўлдирган ҳолда озиқ

-

овқат

бозорига қуйидагича таъриф бериш мумкин. Озиқ

-

овқат бозори –

такрор ишлаб

чиқаришнинг минтақавий шарт

-

шароитларини белгилайдиган, аҳолининг кенг турдаги

озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган

шахсий истеъмол соҳаси ва

жамият фаровонлигининг кўрсаткичидир. Озиқ

-

овқат бозорида қишлоқ хўжалигида

ишлаб чиқарилган истеъмол учун тайёр озиқ

-

овқат маҳсулотлари ва агросаноат

мажмуасининг якуний (озиқ

-

овқат саноати) маҳсулоти олди

-

сотди объекти

ҳисобланади. Шу жиҳатдан, озиқ

-

овқат бозори фақат аҳоли истеъмолига боғлиқ

бўлган жараённи ифодалайди.

Озиқ

-

овқат бозорининг моҳияти ва аҳамияти унинг вазифалари орқали ҳам

намоён бўлади. Озиқ

-

овқат бозорининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

аҳолининг юқори сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла

ассортиментда қондириш;

ялпи ижтимоий маҳсулотнинг бир қисмини шахсий истеъмол учун сотилиши.

Бу озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айирбошлашга, ижтимоий меҳнат

харажатларини қоплашга имкон беради. Ушбу вазифани бажариш жараёнида озиқ

-

овқат маҳсулотларининг савдоси вужудга келади, янги ишлаб чиқариш цикли учун пул
ресурслари келиб тушади ва такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун жамғармалар
яратилади;

аҳолининг озиқ

-

овқат маҳсулотларига бўлган талабини максимал қондиришни

таъминловчи маҳсулот тури ва сифатини шакллантириш. Аҳоли талаби ва маҳсулот
таклифини чуқур таҳлил қилиш озиқ

-

овқат маҳсулотлари тури ва сифати ўртасидаги

мувозанатни таъминлаб турувчи миқдорий ўлчамларни шакллантиришга имкон
беради;

ишлаб чиқаришни рағбатлантириш. Бу истеъмолчи манфаатларини

ифодаловчи савдонинг акс алоқасидан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни ўзгарган
талабга мослашишига мажбур этади.

Шундай қилиб, озиқ

-

овқат бозорининг асосий вазифалари такрор ишлаб

чиқаришнинг барча босқичлари ўртасидаги алоқаларни таъминлайди. Бунда савдо
тақсимлаш ва айирбошлаш босқичи сифатида такрор ишлаб чиқариш жараёнининг
таркибий қисми бўлиб майдонга чиқади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

192

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Озиқ

-

овқат бозори бажараётган вазифаларга монанд равишда ва ҳар хил

белгилар бўйича сегментация қилинади. Ҳудудий белгиси бўйича жаҳон бозори,
халқаро бозорлар, мамлакат ички бозорини ажратиб кўрсатиш мумкин. Ички бозорлар
доирасида миллий, минтақавий ва маҳаллий бозорлар фарқланади. Таъминланганлик
даражаси бўйича озиқ

-

овқат экспортчилари бўлган мамлакатлар бозори ва озиқ

-

овқат

импортчилари бўлган мамлакатлар бозори ажратилади. Товарлар ҳаракати шакллари
ва босқичлари бўйича улгуржи бозор ва чакана бозорга бўлинади. Бир кишига
даромадлар даражаси ва таркиби бўйича турли хил имкониятга эга мамлакат ёки
минтақалар озиқ

-

овқат бозорини ажратиб олиш мумкин. Шунингдек, товарларни

сақлаш ва сотиш муддатлари бўйича узоқ сақланадиган ва тез бузиладиган товарлар
бозорига

ажратилади.

Маҳсулот

белгиси

бўйича

озиқ

-

овқат

бозорининг

ихтисослашувини аниқлаш мумкин (1

-

жадвал).

Шу жиҳатдан, озиқ

-

овқат бозорининг ривожланиш даражасини белгилаб

берувчи шарт

-

шароитларни ва турли иерархик даражаларда таъсир этувчи омилларни

аниқлаш, ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш

бугунги куннинг муҳим вазифасидир.

Маълумки, озиқ

-

овқат бозори иқтисодиёт ҳолати ва жамиятнинг ижтимоий

барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатади. Шунинг учун озиқ

-

овқат бозорининг

ривожланиши барча мамлакатларда илмий тадқиқотлар даражасидан тортиб, ҳукумат
қарорлари даражасигача доимий кузатиб борилади. Бозор шароитлари учун хос
бўлган боғланишлар таҳлили асосида озиқ

-

овқат бозорини ривожлантиришнинг

стратегик йўналишлари ишлаб чиқилади ва давлатнинг озиқ

-

овқат сиёсати амалиётга

тадбиқ этилади.

1-

жадвал

Озиқ

-

овқат бозорининг асосий белгилари ва сегментацияси

Асосий белгилар

Сегментация

1.

Ҳудудий қамраб олиниши

Жаҳон бозори

Халқаро бозорлар (ЕИ, МДҲ ва бошқалар)

Миллий бозорлар

Минтақавий бозорлар

Маҳаллий бозорлар

2.

Озиқ

-

овқат билан

таъминланганлик даражаси

Экпорт қилувчи мамлакатлар бозори

Импорт қилувчи мамлакатлар бозори

3.

Товарлар ҳаракати шакли ва
босқичлари

Улгуржи бозор

Чакана бозор

4.

Бир кишига даромадлар
даражаси ва таркиби

Паст даромадли мамлакатлар бозори

Ўртача даромадли мамлакатлар бозори

Юқори даромадли мамлакатлар бозори

5.

Товарларни сақлаш ва сотиш
муддатлари

Узоқ сақланадиган товарлар бозори

Тез бузиладиган товарлар бозори

6.

Маҳсулот белгиси бўйича

Ғалла бозори

Картошка бозори

Мева ва сабзавот бозори

Қанд бозори

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари бозори

Сут ва сут маҳсулотлари бозори

Ўсимлик мойи бозори ва бошқалар

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

193

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таъкидлаш лозимки, озиқ

-

овқат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши ҳар

бир давлат учун сиёсий, ижтимоий

-

иқтисодий, демографик, тарихий

-

иқтисодий,

минтақавий, табиий омиллар таъсирида ўзига хос хусусиятлар билан боғлиқ. Шунга
мувофиқ, Ўзбекистонда озиқ

-

овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини илмий

асосланган эҳтиёжларни қондира оладиган даражага олиб чиқиш учун зарур шарт

-

шароитлар яратиш ҳамда аҳолининг оқилона озиқланиши учун етарли бўладиган
тўловга қобилиятини қувватлаб туриш талаб этилмоқда.

Мамлакатимизда озиқ

-

овқат бозорини тартибга солишда унинг таркибий

механизмини атрофлича ишлаб чиқилмоғи лозим. Бу борада мамлакатимизда ишлаб
чиқилаётган чора

-

тадбирлар ва кўп йиллик тажрибалар озиқ

-

овқат маҳсулотлари

ишлаб чиқарувчиларни қўллаб

-

қувватлашга, яъни таклифни рағбатлантиришга

қаратиб келинаётганлиги таъкидлаш мумкин. Лекин, бозор мувозанатига эришиш учун
нафақат ялпи таклифни, балки ялпи талабни ҳам тартибга солиш, ундаги силжишлар,
кескин кўтарилиш ва пасайишни ҳам эътиборга олиш мақсадга мувофиқ.

Хулоса ва таклифлар

Озиқ

-

овқат бозори, энг аввало, минтақалараро иқтисодий алоқаларда

қатнашишни таъминловчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ

-

овқат саноатининг мавжудлигига

асосланади. Бу албатта, қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари минтақани озиқ

-

овқат

билан тўлиқ миқдорда таъминлаши керак, дегани эмас. Улар аҳолининг асосий озиқ

-

овқат маҳсулотларига талабини қондириш ҳолатида бўлиши ва минтақанинг озиқ

-

овқат захираларини шакллантиришда улуши доимо ўсиб бориши керак.

Озиқ

-

овқат бозори ҳар бир мамлакат иқтисодиётида устуворликка эга ва

мажмуавий тавсифдаги тизимли тадбирларни амалга оширишни тақозо этади,
жумладан:

миллий бозор яхлитлигини таъминлаш, мамлакат минтақаларини табиий,

демографик ва иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ихтисослаштириш ва шу асосда
ўзаро интеграцион алоқаларни чуқурлаштириш;

минтақанинг ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш билан бир

қаторда инвестицияларни кенг жалб этиш ва инновацион фаолиятни йўлга қўйиш, шу
орқали таннархни изчил пасайтириш ва миллий маҳсулотларнинг импорт товарларга
нисбатан нарх ва сифат устунликларини сақлаб қолиш;

аҳоли истеъмол харажатлари таркибида озиқ

-

овқат маҳсулотларининг

оптимал улушини таъминлаш, бу борада нархнинг турли омиллар таъсирида кескин
тебранишига йўл қўймаслик, хусусан, қатъий нарх сиёсатини олиб бориш, захиралар
ҳосил қилиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, иқтисодий жиноятларга
қарши кураш каби қатор механизмлардан самарали фойдаланиш;

нархларнинг доимий ошиб бориши шароитида ички талабни рағбатлантириш

ва аҳолининг харид қобилияти учун реал имкониятларни таъминлайдиган
даромадларни мутаносиб равишда индексациялаб бориш;

озиқ

-

овқат маҳсулотлари экспорти ва импорти хажмлари ўртасида ижобий

балансни

таъминлаш

бир

томондан,

мамлакатнинг

ташқи

босимларга

бардошлилигини оширади, бошқа томондан, ноқулай бозор коньюктураси шароитида
ҳам мамлакат ўзининг миллий озиқ

-

овқат бозори салоҳиятини сақлаб қолиш

имкониятига эга бўлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

194

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Barrenar R. An analysis of the decision structure for food innovation on the basis

of consumer age// J. International Food and Agribusiness Management Review.

Corvallis:

2015, № 18 (3). –

рр

. 149-170.

2.

D.John Shaw. Global Food and Agricultural Institutions.

Routledge: Taylor &

Finance group, 2009.

pp. 14.

3.

Capon

е

R. Food Economic Accessibility and Affordability in the Mediterranean

Region: an Exploratory Assessment at Micro and Macro Levels// Journal of Food Security.

Newark: 2014, № 1. –

рр

. 1-12.

4.

Kim S.G. A critical analysis of U.S. food safety policy structure and its characteristics

focusing on food safety control systems and information regulations// The Agricultural
Marketing Journal of Japan.

Toky

o: 2004, № 2. –

рр

. 45-55.

5.

Стуканова И.П. Маркетинговое управление региональным потребительским

рынком продовольственных товаров (на примере Приволжкого федерального округа):
Автореф. дис. ... док. экон. наук. –

М.: РЭА, 2009. –

С. 13.

6.

Киселева Е.Н., Власова О.В., Коннова Е.Б. Рынок продовольственных товаров

(Учебное пособие). –

М.: Вузовский учебник, 2009. –

С. 22.

7.

Зинчук Г.М. Развитие продовольственного рынка: теория, методология,

практика: Автореф. дис. ... док. экон. наук. –

Йошкар

-

Ола: Марийский ГТУ, 2

009.

С. 8.

8.

Улезько А.В., Пашина Л.Л. Рынок продовольственных ресурсов в системе

обеспечения продовольственной безопасности Дальнего Востока (Монография). –

Воронеж: Воронежский ГАУ, 2014. –

С. 24.

9.

Шардан С.И. Пространственно

-

функциональная асимметричность развития

агропродовольственного рынка региона и методологические аспекты ее разрешения:
Автореф. дис. ... док. экон. наук. –

Нальчик: 2015. –

С. 24.

10.

Ҳусанов

Р.Ҳ., Додобоев Ю.Т., Додобоев Д.Ю. Агросаноат комплекси

иқтисодиёти (Ўқув қўлланма). –

Тошкент:

Қувасой тадбиркорлик ўқув илмий ишлаб

чиқариш Маркази, 2003. –

Б. 94

-96.

11.

Иватов И. Развитие дехканского рынка в Узбекистане. –

Тошкент: Фан, 1994.

112 с.

12.

Деҳқонов М. Деҳқон бозорларида товарлар нарх

-

навоси ўзгаришини

эконометрик тадқиқоти: Иқтисод фан. ном. ... дис. автореф. –

Тошкент: ФА

Кибернетика ИИЧБ, 2001. –

23 б.

13.

Камилова

Ф.К.

Потребительский

рынок

Узбекистана

и

роль

демографических факторов в его развитии: Автореф. дис. ... док. экон. наук. –

Ташкент:

АГОС, 2003. –

43 с.; Мадияров Ғ.А. Истеъмол товарлари бозорида маркетинг тизимини

ривожланиши (озиқ

-

овқат товарлари мисолида): Иқтисод фан. ном. дис. ... автореф. –

Тошкент: ТДИУ, 2008. –

23 б.

14.

Мухиддинова У.С. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мева

-

савзавотчилик маҳсулотлари бозорини ривожлантириш йўналишлари: Иқтисод фан.
док. ... дис. автореф. –

Тошкент: БМА, 2010. –

37 б.

Библиографические ссылки

Barrenar R. An analysis of the decision structure for food innovation on the basis of consumer age// J. International Food and Agribusiness Management Review. - Corvallis: 2015, № 18 (3). - pp. 149-170.

DJohn Shaw. Global Food and Agricultural Institutions. - Routledge: Taylor & Finance group, 2009. - pp. 14.

Capone R. Food Economic Accessibility and Affordability in the Mediterranean Region: an Exploratory Assessment at Micro and Macro Levels// Journal of Food Security. -Newark: 2014, № 1. - pp. 1-12.

Kim S.G. A critical analysis of U.S. food safety policy structure and its characteristics focusing on food safety control systems and information regulations// The Agricultural Marketing Journal of Japan. - Tokyo: 2004, № 2. - pp. 45-55.

Стуканова И.П. Маркетинговое управление региональным потребительским рынком продовольственных товаров (на примере Приволжкого федерального округа): Автореф. дис.... док. экон. наук. - М.: РЭА, 2009. - С. 13.

Киселева Е.Н., Власова О.В., Коннова Е.Б. Рынок продовольственных товаров (Учебное пособие). - М.: Вузовский учебник, 2009. - С. 22.

Зинчук Г.М. Развитие продовольственного рынка: теория, методология, практика: Автореф. дис.... док. экон. наук. - Йошкар-Ола: Марийский ГТУ, 2009. - С. 8.

Улезько А.В., Пашина Л.Л. Рынок продовольственных ресурсов в системе обеспечения продовольственной безопасности Дальнего Востока (Монография). -Воронеж: Воронежский ГАУ, 2014. - С. 24.

Шардан С.И. Пространственно-функциональная асимметричность развития агропродовольственного рынка региона и методологические аспекты ее разрешения: Автореф. дис.... док. экон. наук. - Нальчик: 2015. - С. 24.

Хусанов Р.Х-, Додобоев Ю.Т., Додобоев Д.Ю. Агросаноат комплекси ицтисодиёти (Ук,ув цулланма). - Тошкент: К,увасой тадбиркорлик уцув илмий ишлаб чицариш Маркази, 2003. - Б. 94-96.

Иватов И. Развитие дехканского рынка в Узбекистане. - Тошкент: Фан, 1994. -112 с.

Децонов М. Де^кон бозорларида товарлар нарх-навоси узгаришини эконометрик тадцицоти: Ицтисод фан. ном. ... дис. автореф. - Тошкент: ФА Кибернетика ИИЧБ, 2001. - 23 б.

Камилова Ф.К. Потребительский рынок Узбекистана и роль демографических факторов в его развитии: Автореф. дис.... док. экон. наук. - Ташкент: АГОС, 2003. - 43 с.; Мадияров F.А. Истеъмол товарлари бозорида маркетинг тизимини ривожланиши (ози^-овцат товарлари мисолида): Ицтисод фан. ном. дис.... автореф. -Тошкент: ТДИУ, 2008. - 23 б.

Мухиддинова У.С. Ицтисодиётни модернизациялаш шароитида мева-савзавотчилик махдулотлари бозорини ривожлантириш йуналишлари: Ик,тисод фан. док.... дис. автореф. - Тошкент: БМА, 2010. - 37 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов