Экономическая диагностика качества высшего образования и основы ее моделирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
80-89
15
5
Поделиться
Сотволдиев, Н. (2018). Экономическая диагностика качества высшего образования и основы ее моделирования. Экономика и инновационные технологии, (6), 80–89. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10074
Нодирбек Сотволдиев, Наманганский Государственный Университет

руководитель проекта прикладных исследований, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется качество высшего образования и его экономический диагноз. Определены методы моделирования экономической диагностики. Имеются научные выводы и практические рекомендации по экономической оценке качества высшего образования.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИФАТИ ИҚТИСОДИЙ ДИАГНОСТИКАСИ ВА УНИНГ

МОДЕЛЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ

Сотволдиев Нодирбек Журабаевич,

НамДУ амалий тадқиқот лойиҳаси раҳбари, и.ф.н.

E-mail:

nodirbek.s@mail.ru

Аннотация:

Мақолада олий таълим сифати ва унинг иқтисодий диагностикаси

таҳлил қилинган. Иқтисодий диагностиканинг моделлаштириш услублари белгиланган.
Олий таълим сифатини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш билан боғлиқ илмий хулоса ва
амалий тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье анализируется качество высшего образования и его

экономический диагноз. Определены методы моделирования экономической диагностики.
Имеются научные выводы и практические рекомендации по экономической оценке
качества высшего образования.

Abstract:

The article analyzes the quality of higher education and its economic diagnosis.

Defined methods for modeling economic diagnostics. There are scientific conclusions and practical
recommendations on the economic assessment of the quality of higher education.

Калит сўзлар:

олий таълим сифати, иқтисодий диагностика, олий таълим

муассасаси, модел, профессор-ўқитувчи, ўлчов бирлиги, натижавий кўрсаткичлар

Кириш

Мустақил Фзбекистоннинг олий таълим тизимида туб ўзгаришлар содир

бўлмоқда. Мазкур тизимда олиб борилаётган чора-тадбирлар таълим сифатини
кескин ошириш, моддий-техника ва молиявий базани жиддий равишда
мустаҳкамлаш, иқтисодий ресурсларни кенгайтириш, олий таълим муассасасининг
(ОТМ) иқтисодий субъект сифатида мустақиллиги ва ташаббускорлигини оширишга
қаратилган. Олий таълимнинг замонавий тизимлари бозор механизмларидан кенг
фойдаланишига

асосланмоқда.

Бунда

иқтисодий

ресурслардан

самарали

фойдаланиш асосида олий таълимнинг умумийлиги ва юқори сифатга эришиши бош
мақсадга айланмоқда.

Бу

борада

Фзбекистон

Республикасининг

Президенти

Ш.Мирзиёев

таъкидлаганидек:

“...таълим-тарбия

бўйича

қабул

қилинган

умуммиллий

дастурларимизни мантиқий якунига етказишимиз зарур. Шу мақсадда Ҳукуматнинг,
тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда бутун таълим тизимининг, ҳурматли
домлаларимиз ва профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси – ёш авлодга
пухта таълим бериш, уларни жисмонан ва маънан етук инсонлар этиб тарбиялашдан
иборатдир. Фарзандларимиз учун замонавий иш жойларини яратиш, уларнинг ҳаётда
муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган ишларимизни янги босқичга
кўтаришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда” [1].

Бунинг учун ОТМ фаолиятидан талаб этилаётган натижаларга қандай ресурслар

билан эришиш ва натижаларнинг ўзгариши сабабларига таянган ҳолда бошқарув
қарорларини ишлаб чиқиш лозим. Шу жиҳатдан, олий таълим натижаларининг
сифатини баҳолаб бориш ва унда иқтисодий диагностиканинг амал қилиш
механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқиш танланган мавзунинг долзарблигини белгилаб беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Олий таълим иқтисодиёти хорижий ва мамлакатимиз олимлари томонидан

тадқиқ этилган. Тадқиқ этиш йўналишларини бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин:
назарий ва методологик тадқиқотлар; давлат томонидан бошқариш масалалари;
ташкилий-ҳуқуқий ва институционал жиҳатлари; таълим хизматлари бозори; олий
таълимда маркетинг ва сифат менежменти; олий таълимнинг ижтимоий масъулияти
ва бошқалар. Ушбу тадқиқотларда умумбашарий ва иқтисодий муносабатларнинг
ривожланиши ҳамда ўз даврига хос бўлган таълим сифати, қонуниятлари, назария ва
концепциялари ишлаб чиқилган.

Олий таълим сифати тушунчаси манфаатдор гуруҳлар ва турли ваколатли

ташкилотлар томонидан турлича қабул қилинган. Халқаро аҳамиятга эга бўлган
манбаларда унинг уч компоненти ҳақида маълумотлар учрайди: таълим субъектлари;
таълимнинг меъёрий ҳужжатлари; таълим муҳити [3]. Л.Власкин ва Л.Гринберг
тадқиқотларида олий таълим сифати кўп қиррали, кўп даражали ва динамик тушунча
бўлиб, у таълим моделининг мазмуний бирлигига, муассасанинг миссия ва
вазифаларига ҳамда ўзига хос маълум стандартларга боғлиқдир [4]. В.Левшинанинг
тадқиқотларида кўп мунозарали фикрлар баён қилинган, яъни олий таълим
сифатининг икки томони кўрсатилади: таълим жараёни натижаси сифати; сифатни
таъминловчи системалар тавсифи. Бунда таълим мазмуни, абитурентларни тайёрлаш
жараёни, педагог кадрлар, ахборот-методик таъминот, таълим технологиялари ва
илмий фаолиятнинг ўзаро уйғунликда таҳлил этиш талаб этилади [5].

Фзбекистонда олий таълим сифатининг иқтисодий жиҳатларига қаратилган

илмий тадқиқотлар олиб борилган. Бунда олий таълимни молиялаштириш ва
бошқариш масалалари кенг ўрин олган. Жумладан, Н.Миркурбановнинг фикрича,
халқ хўжалиги ва таълимнинг қайси тури ва босқичи бўлмасин, унинг бозор
иқтисодиёти шароитида яшаши ва амал қилиши сифат мезони асосига таянади. Олий
таълим соҳасида сифатнинг таьминланиши провардда етук кадрлар тайёрлашга
сабаб бўлади. Бу исбот талаб қилмайдиган аксиома бўлиб, у Фзбекистон
Республикаси ҳукумати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий таълим
муассасаларининг бош масаласига айланган [6]. А.Каримов, Л.Перегудов ва
М.Саидовларнинг фикрича, олий таълим соҳасида сифат кўп қиррали концепция
ҳисобланади. У таълим соҳасидаги барча функция ва фаолият турлари – ўқув ва
академик дастурлар, илмий тадқиқот ва стипендиялар, мутахассис ходимлар билан
тўлиқ таъминланганлик, таълим олувчилар, бинолар, моддий-техника базаси ва
жиҳозларни, жамият ва академик муҳит фаровонлиги йўлидаги барча ишларни
қамраб олиши керак [7].

Ушбу тадқиқотларда олий таълим сифатининг оптимал даражаси, ижтимоий

самараси ҳамда жалб этилаётган ресурсларни олий таълим сифатини таъминлашга
йўналтириш каби муаммолар комплекс равишда тадқиқ этилмаган. Шу жиҳатдан
олий таълим сифатини иқтисодий диагностика қилиш, услубий ёндашувларини
ишлаб чиқиш ва стратегик вазифаларини белгилаш долзарб аҳамият касб этади.

Тадқиқот методологияси

Мазкур ишда олий таълим сифати ва унинг иқтисодий диагностикасини

тавсифловчи бир қанча иқтисодий, математик ва моделлаштириш усулларидан
фойдаланилди. Жумладан, тизим ичига тўғридан-тўғри кирмаган ҳолда фақат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

статистик ахборотдан фойдаланиб иқтисодий таҳлил олиб борилди. Бунда иқтисодий
диагностиканинг “Қора қути” модели орқали жалб этилаётган ресурсларни қанчалик
даражада натижа бераётгани баҳоланади. Бундай усуллар олий таълим сифати
иқтисодий диагностикаси ва унинг моделлаштириш жараёнларини ўзига хос
хусусиятларини очиб берди.

Таҳлил ва натижалар

ОТМнинг молиявий-иқтисодий фаолиятини юқори давлат идоралари

томонидан тўла регламентация қилиниши ёки иқтисодий субъект сифатида
эркинлиги жуда паст даражада сақланиб қолиши унинг иқтисодий масъулияти ва
ташаббускорлигини чеклайди. Бундай шароитда олий таълим муассасасининг
иқтисодий аҳволи ва таълим сифати диагностикасига эҳтиёж сезилмайди.

ОТМнинг мустақиллиги чекланган шароитда иқтисодий ресурсларидан

самарали фойдаланиш заруратини инкор этиш мумкин эмас. Бироқ, бундай вазиятда
“бизга қанча ресурс етказиб берилса, шунга яраша ишлаймиз” қоидаси амал қилади.
Ресурслардан самарали фойдаланиш биринчи даражали вазифага айланмайди.
Ресурслар тежалиши ҳатто уларнинг камроқ ажратилишига олиб келади. Шу нуқтаи
назардан ОТМ иқтисодий субъект сифатида ўз фаолиятининг иқтисодий
диагностикасига эҳтиёж сезмайди. Бу вазифа олий таълимни бошқарувчи юқори
орган зиммасига ўтиб қолади. Бироқ, юқори орган ҳам ўзидан юқорироқ турувчи
орган олдида ОТМга ўхшаш мавқеда туради. Умуман олганда, олий таълим
фаолиятига иқтисодий баҳо бериш ва унга эҳтиёж сезувчи бошқарув органини топиш
мушкул бўлиб қолади.

Ижтимоий-иқтисодий

ҳаётнинг

эркинлаштириш

шароитида

ОТМнинг

жамиятдаги роли жиддий равишда ўзгаради. Бунда бир томондан, билимлар
иқтисодиёти талабларига монанд юқори малака эгаси, ижодкор ва ташаббускор
шахсни жамиятга етказиб бериш, иккинчи томондан, ОТМ фаолиятини бозор
механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда амалга ошириш талаб этилади. Олий
таълим хизматлар соҳасининг таркибий қисми сифатида иш олиб бориши зарур
бўлади, ўз хизматларини тақдим этади ва шунга яраша хизмат ҳақи олади. Бу эса
олий таълим хизматларини рақобатбардошлигини оширади, хизматлар баҳоси бозор
тамойиллари асосида шаклланишига олиб келади. Бундай шароитда ОТМ иқтисодий
ресурслардан оқилона фойдаланиш ва унинг асосида юқори натижаларга эришиш
ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Жумладан, олий таълим муассасаларида

таълим сифатини тубдан

такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, 2017-2021 йилларда Фзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида
белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида
Фзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга
оширилаётган

кенг қамровли

ислоҳотларда

фаол

иштирокини

таъминлаш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор
доирасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидаги йўналишларни
қамраб олган [2]:

1.

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича меъёрий-

ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

2.

Олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш

бўйича ташкилий тадбирлар;

3.

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда олий

таълим муассасаларининг иштироки ҳамда ташаббускорлигини ошириш;

4.

Давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва соҳаларда амалга

оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини олий таълим муассасалари
томонидан телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг аҳоли
эътиборига етказиш;

5.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва

талабаларнинг илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларини
амалиётга жорий этиш тизимини самарали ташкил этиш;

6.

Олий таълим муассасалари раҳбариятининг мамлакатни ислоҳ қилиш

жараёнида фаол иштирок этиш борасидаги масъулиятини ошириш.

Ушбу чора-тадбирлар олий таълим сифатига иқтисодий ёндашувни

белгилайди, ОТМнинг жамиятидаги ўрнини жиддий равишда ўзгартиради, иқтисодий
ресурслардан оқилона фойдаланиш ва унинг асосида юқори натижаларга эришишни
таъминлайди.

Бундай шароитда олий таълим сифати иқтисодий диагностикаси соҳадаги

бошқарувнинг муҳим элементи бўлиб майдонга чиқади. Фз навбатида, иқтисодий
диагностика тизимли таҳлилнинг асосий қоидаларини изчил равишда қўллаган ҳолда
амалга оширилса белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажара олади.

Маълумки, бошқарувнинг асосий мазмунини ташкил этувчи қарорлар вужудга

келган муаммога асосланиб қабул қилинади. Муаммо – вужудга келган вазият билан
эришиш

лозим

бўлган

натижа

ўртасидаги

номутаносибликдир.

Ушбу

номутаносибликни аниқлаш учун диагноз қўйиш керак. Бунинг учун вазиятнинг турли
жиҳатларини миқдорий баҳолаш зарур бўлади. Иқтисодий кўрсаткичларни миқдорий
қайд этиш орқали уларнинг белгиланган мезонларга (мақсадларга, нормаларга,
прогнозларга ва ҳ.к.) қанчалик мос келганлиги аниқланади. Демак, диагностика
миқдорларда ифодаланадиган модель асосида амалга оширилади. Айни пайтда,
олинган миқдорий маълумотлар мазмун жиҳатидан ўрганиб чиқилиши талаб
этилади. Шунинг учун диагностик модель таҳлилий характерда бўлади. Умуман,
иқтисодий диагностика ўзида моделни акс эттириб, миқдорий баҳолаш ва мазмун
таҳлилига таяниб олиб борилади.

Диагностика тизим ичига тўғридан-тўғри кирмаган ҳолда статистик ахборотдан

ва иқтисодий таҳлилнинг мураккаб усулларидан фойдаланиб олиб борилади.
Иқтисодий диагностиканинг умумэътироф этилган қоидаларидан бири “Қора қути”
[8] моделидир. Бунда “Қора қути”га кирувчи оқимлар (ресурслар) ва чиқувчи
оқимлар ёки натижалар мавжуд. “Қора қути” ичида содир бўлаётган жараёнларни эса
таҳлил қилиш имонияти мавжуд эмас, деб қаралади. Иқтисодий диагностика орқали
кирувчи оқимлар қанчалик даражада чиқувчи оқимларга айланаётгани ёки жалб
этилаётган ресурсларни қанчалик даражада натижа бераётгани баҳоланади. ОТМда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

кирувчи оқимлар ёки ресурслар сифатида таълим олувчилар сони ва сифати (олий
таълимгача билим даражаси), профессор-ўқитувчилар сони, сифати ва ўқув
юкламалари,

мавжуд

моддий

техник-база

(ўқув

ва

ёрдамчи

бинолар,

лабораториялар, ўқув мақсадларидаги техник воситалар, материаллар), ахборот-
коммуникацион таъминот, молиявий ресурслар майдонга чиқади. Жалб этилган
ресурслардан фойдаланган ҳолда ОТМ олий маълумотли кадрлар тайёрлайди ва
илмий тадқиқотлар олиб боради (1-чизма).

1-чизма

Олий таълим сифати иқтисодий диагностикаси ва унинг “Қора қути” модели

1
















“Қора қути” модели ташқи кўринишдан жуда оддий бўлсада, унинг

қўлланишида мураккаб жиҳатлар мавжуд. Чунки, кирувчи ресурслар бирон-бир
кўрсаткич орқали ифодалаб олиниши лозим. Масалан, ОТМнинг моддий-техник
базасини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири квадрат метрларда ўлчанган ўқув
майдонлари ҳажмидир. Лекин, бу кўрсаткич ўқув майдонлари ўқув мақсадларига мос
эканлигини кўрсата олмайди. Кўплаб олий ўқув юртлари мослаштирилган биноларда
фаолият олиб боради. Албатта, ихтисослаштирилган ҳолда барпо этилган биноларда
фаолият олиб борувчилар устунликка эгадирлар.

“Қора қути”га кирувчи ресурслар орасида молиявий ресурслар алоҳида ўрин

эгаллайди. Ҳозирги пайтда ОТМни молиялаш бир талабага нисбатан белгиланган
меъёр асосида амалга оширилади ва расмий кўрсаткич ОТМлар бўйича кескин
фарқланмайди, деб қаралади. Мазкур меъёр ОТМнинг ўқув жараёнини олиб
боришдаги минимал харажатларни ифодалайди. Меъёрий асосан ОТМдаги иш ҳақи
ҳаражатларини эътиборга олиб ўрнатилган. Айни пайтда, моддий-техник таъминот ва
илмий-тадқиқот ишларига молиявий ресурсларни кескин кўпайтириш зарурати яққол
сезилмоқда.

Оддий ёндашувда ОТМ профессор-ўқитувчиларининг фаолияти шаффоф, деб

қаралади ва 2 акамедик соатга тенг ўқув машғулоти олиб боради. Илғор педагогик

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Кирувчи оқимлар

Чиқувчи оқимлар

ТИЗИМ

Моддий-техник база

Молиявий ресурслар

Профессор-ўқитувчи
сони, сифати ва ўқув
юкламалари

Талабалар сони ва
сифати

Бошқа ресурслар

Таълим жарѐни натижалари

Илмий-тадқиқот натижалари

Бошқа фаолият натижалари

Битирувчиларнинг бандлиги
ва даромадлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

технологиялардан фойдаланади ёки “кам куч сарфлаб, юқори натижаларга эришади”.
Профессор-ўқитувчилар фаолиятига “Қора қути” модули бўйича ёндашсак, хулосамиз
бир мунча ўзгаради. Ассистент ёки ўқитувчининг йиллик ўқув юкламаси 1000 соат
атрофида белгиланган. Бу эса ўқитувчининг 1000 соат талабалар билан тўғридан-
тўғри мулоқотда бўлишини билдиради. Фқув йилида аудитория машғулотлари ўртача
36 ҳафта давом этади, бунда ўқитувчи бир ҳафта давомида 1000:36=28 соат ўқув
машғулот олиб бориши лозим. Олий таълим меҳнат қонунчилигида 6 кунлик иш
ҳафтаси ва 6 соатлик иш вақти белгиланган. Демак, бир ҳафта 36 соатни (6

кун

*6

соат

)

ташкил этиб, ўқитувчининг бир ҳафтада дарсга тайёргарлик ишларига 36-28=8 соат
вақт қолмоқда ва бу мутлақо етарли эмас. “Қора қути” модели бўйича ёндашсак,
1000 соатлик ўқув юкламаси таълимнинг зарур сифатини таъминламайди ҳамда жалб
этилаётган молиявий ва бошқа ресурслар ўзини оқламайди (1-жадвал).

1-жадвал

ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ва дарсга тайёргарлик ишлари

2

Профессор- ўқитувчилар

таркиби

Йиллик ўқув

юкламаси,

соат

(36

ҳафта

)

Бир ҳафтада

ўқув

юкламаси,

соат

(1:(36

ҳафта

))

Бир ҳафтада

дарсга

тайёргарлик

ишлари,

соат

((36

соат

)-2)

Бир ҳафтада

дарсга

тайёргарлик
ишларининг
улуши, фоиз

(3:2х100)

1

2

3

4

1

Кафедра мудири

770

21

15

68

2

Профессор

800

22

14

62

3

Доцент

850

24

12

52

4

Катта ўқитувчи

900

25

11

44

5

Фқитувчи-ассистент

1000

28

8

30


“Қора қути” модели орқали ёндашув натижанинг мазмунини, яъни сифат

жиҳатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда қарор қабул қилишга имкон беради. Айни
пайтда, профессор-ўқитувчининг академик гуруҳларда ўқув машғулотини ўтказиши
таълим жараёни сифатида қабул қилинади. Бир акамедик гуруҳ 25 нафаргача
талабани қамраб олади. Айрим ҳолларда таълим жараёнининг мураккаблигига қараб
академик гуруҳлар 2 та кичик гуруҳларга бўлинади. Демак, бир нафар профессор-
ўқитувчига ўртача 10,5 талабанинг тўғри келиши олий таълим учун муносиб ҳол, деб
қаралади ва шунинг асосида штатлар сони аниқлаб берилади. Бундай ёндашув
таълимнинг қандай сифатга эга бўлишини эътиборга олмайди ва талабани ўқув
машғулотларида банд этишга қаратилган ёки профессор-ўқитувчининг фаолияти
қанча талабани қамраб олиши билан белгиланмоқда. Бундан ташқари, профессор-
ўқитувчилар фаолиятининг асосий кўрсаткичи – неча соат ўқув юкламасини
бажарганлиги билан ифодаланмоқда. Аслида таълим сифати бир томондан,
профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига қандай тайёргарлик кўргани ва шу асосда
уни ташкил этиши билан ўлчанади. Иккинчи томондан, профессор-ўқитувчиларнинг
мужассамлашган илмий-педагогик салоҳиятида ўз ифодасини топади. Чунки, илмий-
педагогик салоҳиятнинг юқорилиги ОТМдаги жамғариш жараёнининг ўзига хос
ифодасидир. Умумий ҳолда профессор-ўқитувчининг фаолиятини қанча талабани

2

Наманган давлат университети маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

қамраб олиши, ўқув юкламаси ҳажми ва илмий-педагогик салоҳияти бўйича
миқдорий кўрсаткичларни шакллантириш мумкин. Ушбу кўрсаткичлар таълимдан
кутилаётган натижа – ҳар бир академик соат сифатини кўрсата олмайди.

Жаҳон тажрибасида профессор-ўқитувчининг қанча талабани қамраб олиши

сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Чунки, профессор-ўқитувчининг дарс сифатига қараб
гуруҳлар ёки оқимлар талабалар томонидан ихтиёрий равишда белгиланади ва шу
асосда ўқув юкламаси шаклланади. Ушбу мақсадларда Фзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида талабалар
ўзлаштиришини баҳолаш тизими тўғрисида”ги низом [9] ишлаб чиқилган бўлиб,
фанларни ўзлаштиришини холис ва аниқ баҳоланишини таъминлашга қаратилган.
Бунда халқаро тажрибаларни уйғунлаштириш, талабаларни илм-фанга бўлган
қизиқишини кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг фан бўйича ваколатини
кенгайтириш ва масъулиятини оширишга қаратилган вазифалар белгиланган бўлиб,
таълим сифатини эришилаётган натижаларга таққослаш имконияти вужудга
келмоқда.

Юқоридаги таҳлиллар билвосита ўлчовларни қўллашга асосланган ва у

иқтисодий диагностиканинг моделлаштириш услубларини белгилайди. Шунинг учун
тизимдаги маълумотларни умумлаштирувчи экспертиза, статистик методларни
қўллаб тадқиқотлар олиб бориш, иқтисодий-математик моделлардан фойдаланиш ва
миқдорий ифодага эга мақсадларга эришиш учун оптималлаштиришнинг
таъминловчи чизиқли дастурлашдан фойдаланиш талаб этилади. Бунда олий таълим
сифати бўйича амалга ошириладиган иқтисодий диагностикани уч босқичга ажратиш
мумкин:

1.

Миқдорий баҳолаш. Миқдорий кўрсаткичларни ўлчаш (таҳлил учун мақбул

ҳолатга келтириш) ва қарорлар қабул қилиш учун асос бўлувчи таҳлил амаллари
бажарилади. Шунингдек, объектга хос миқдорий боғланишлар ва қонуниятларни
юзага чиқиши аниқланади.

2.

Математик модель яратиш. Кўрсаткичларга математик ишлов бериш,

объектга ҳос қонуниятлар ва математик боғланишлар орқали тасвирланади. Одатда
объектнинг фаолияти кутилаётган натижаларга қанчалик яқинлашганлиги ва унинг
мазмуний таҳлили учун асос бўладиган маълумотлар жадвал ёки формулалар
кўринишида бўлади.

3.

Объект фаолиятининг оптималлаштиришга қаратилган ечимлар топиш.

Математик моделда объект фаолиятга таъсир этувчи омиллар ўзгарувчи миқдор
сифатида қатнашади. Таҳлил эса ўзгарувчи миқдорларнинг интеграл кўрсаткичини
(объект мақсадига қаратилган) аниқлаб беради.

Демак, математик моделлаштириш кутилаётган натижаларга миқдорий тус

бериш орқали “ресурс-натижа” занжиридаги йўлни оптималлаштиришга имкон
беради. Шу жиҳатдан иқтисодий-математик моделлаштириш ОТМ фаолияти
иқтисодий диагностиканинг муҳим қисми бўлиб майдонга чиқади. Умуман олганда,
моделлар ҳар хил асосларга қурилиши мумкин: 1) реал мавжуд объектнинг
хусусиятлари ёки фаолиятни имитация этувчи моделлар; 2) бирон-бир назарий
тасаввурларнинг формулалар ёки бошқа воситаларда акс эттирувчи моделлар. ОТМ
иқтисодий диагностикасида моделларнинг ҳар икки турини ҳам қўллаш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Бунда моделни тузиш, моделни тадқиқ этиш ва моделга таяниб объектдаги реал
вазият ҳақида хулосаларга келиш мумкин.

ОТМ иқтисодий диагостикасида моделлаштиришда мураккаб вазифалардан

бири – аниқ кўрсаткичларни ёки индикаторларни танлаб олиш ва уларни
умумлаштиришдир. Таълим жараёни натижаларини тавсифлашда омиллар фақат
битта кўрсаткичда ифодаланмаслиги ёки битта кўрсаткичда турли омиллар
мужассамлашган бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда кўрсаткичларни идентификация
қилиш, яъни натижани тавсифлаш учун бирон-бир омилни танлаб олишда
қийинчиликлар пайдо бўлади.

Шунинг учун олий таълим сифатини битта кўрсаткич билан ифодалаб бўлмайди

ёки бир нечта кўрсаткичларни умумлаштириш зарур. Ушбу кўрсаткичлар математик
нуқтаи назардан фазодаги кўп ўлчовли нуқта деб номланади. Натижанинг моделини
яратишда кўп ўлчовли нуқтани эътиборга олиш талаб этилади. Мазкур ҳолатда
натижалар интегратив миқдор сифатида майдонга чиқади ва унинг алоҳида
элементлари бир хил салмоққа эга эмас. Бунда турли элементлар салмоғи ва
динамикасига мос равишда натижанинг шакллантирувчи омилларини тадқиқ этиш
зарур бўлади. Ёки омиллар ҳаракати моделлаштирилади ва уларнинг натижа
элементлари билан боғлиқлиги тадқиқ этилади.

Умуман олганда, ОТМ фаолиятининг характерловчи натижавий кўрсаткичларни

шундай танлаб олиш керакки, улар молиявий-иқтисодий ва бошқа ресурслари билан
муҳим равишда боғланган бўлсин ҳамда асосланган мулоҳазалар берсин. Бу борада
мавжуд олий таълим статистикаси етарли даражада йўлга қўйилмаган. Олий
таълимнинг молиявий-иқтисодий ресурслари ҳақидаги статистик маълумотлар
умумий характерда бўлиб, ресурсларнинг реал динамикаси ҳақида асосли
мулоҳазалар юритиш учун етарли эмас.

Хулоса ва таклифлар

1. Олий таълимни ривожлантириш миллий стратегия устуворликлари билан

белгиланади. Меҳнат тақсимотида олий таълим сифатини ошириш ҳамда
имкониятларини кенгайтириш тақозо этилади. Бу эса ривожланиб бораётган
инновацион иқтисодиётда инсонларнинг тўлақонли иштирок этиши ва шу йўл билан
ўз фаровонлигини таъминлаш имконини беради.

2. Бугунги кунда олий таълимдан илмий-техник ютуқлар ва инновация

соҳасида юқори даражали қўшимча қийматни яратиш қобилияти талаб этилмоқда.
Бунда олий таълим сифати иқтисодий барқарорлик кафолати ҳисобланади.

3. Олий таълим сифатини иқтисодий жиҳатдан таҳлил этиш, молиявий,

иқтисодий ва бошқарув муаммоларини аниқлаш, ОТМнинг ташқи ва ички
омилларининг доимий ўзгариши шароитида белгиланган мақсадларга эриша олиш
қобилиятини баҳолаш ва прогнозлаш иқтисодий диагностиканинг қоидаларига
қатъий риоя қилишни талаб этади. Шу жиҳатдан, иқтисодий диагностика орқали
сарфланадиган харажатларнинг таълим сифатига таъсирини аниқлаш ва кутилаётган
самара билан таққослаш муҳим аҳамият касб этади.

4. Олий таълим сифати иқтисодий диагностикаси ва уни моделлаштириш

мураккаб жараён ҳисобланади. Мазкур жараён турли хил мазмундаги
кўрсаткичларни бирлаштиришда содир бўлади (масалан, таълим хизматлари ҳажми
ва илмий маҳсулотлар ҳажми). Бу ҳолда турли кўрсаткичлар учун умумий бўлган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ўлчов бирлигини топиш лозим. Бундай ҳолларда натижани шакллантиришда
қатнашмайдиган кўрсаткичлар ҳам рўйхатга киритилган бўлиши мумкин. Шунинг учун
натижавий кўрсаткичларни шакллантириш жуда мураккаб масала бўлиб, горизонтал
(алоҳида ўқитувчи фаолиятига умумий баҳо бериш) ҳамда вертикал (кафедра,
факультет ва ОТМ бўйича умумлашган кўрсаткич) бўлади.

5. Моддий ишлаб чиқариш соҳасида агрегатлаш кўпинча баҳолар ёрдамида

амалга оширилади. Лекин шунда ҳам агрегатлаш жараёнида ахборотнинг қисман
йўқотилиши содир бўлади. Чунки, ҳатто баҳо ҳам ишлаб чиқаришнинг барча
натижаларини тўлиқ ифодалай олмайди. Таълим соҳасида эса бу борадаги вазият
анча мураккаброқ. Таълим хизматлари учун келиб тушган даромад билан илмий
маҳсулот учун олинган даромадни умумлаштириб ягона интеграл натижа сифатида
олиб қараш хато бўлмайди. Лекин, бу жараёнда профессор-ўқитувчиларнинг сифат
жиҳатидан яхшиланиши, ОТМда билим ресурслари кўпроқ даражада жамғарилиши,
ОТМнинг жамиятдаги кўплаб жараёнларга ижобий таъсири эътибордан четда қолади.
Шунинг учун ҳам натижаларни ўрганиб чиқишда сифат таҳлили доимо зарур бўлади.

6. Бозор муносабатлари шароитда ОТМнинг иқтисодий барқарорлигини

таъминлайдиган базавий омиллардан бири – таълим сифатидир. Шу нуқтаи назардан
иқтисодий диагностикани олий таълим сифатининг таркибига кирувчи муҳим
компонент, деб қаралиши мумкин ва унинг кенг кўламда амалга оширилиши ОТМ
фаолияти умумий диагностикасининг ишончли ва самарали ўтказилишига таъсир
кўрсатади.

7. Олий таълим сифати иқтисодий диагностикасини ишончли ва самарали

ўтказиш қўйидаги тадбирларни амалга оширишга боғлиқ:

ОТМ фаолиятини таъминловчи ресурсларнинг расмий таснифини белгилаш

ва уларнинг статистикаси олиб борилиши;

таълим сифатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва

статистикасини юритиш;

ОТМлар рейтингини аниқлашда расмий статистика тан олган кўрсаткичларга

таяниш;

ОТМнинг таълим хизматлари ҳажми ва сифати, профессор-ўқитувчиларнинг

илмий-педагогик салоҳияти ва илмий фаолият натижалари бўйича интеграл
кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Фзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз. Фзбекистон Республикаси Президенти лавозимига
киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма
мажлисидаги нутқ.-Т.: Фзбекистон, НМИУ, 2016. – Б. 13-14.

2.

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий

таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича
қўшимча

чора-тадбирлар

тўғрисида"ги

ПҚ-3775-сонли

қарори.

http://www.lex.uz/docs/3765586


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

10

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

3.

Наймушин А.И. Структура системы управления качеством образования:

основные направления развития// Ж. Инновационная технология. – 2004, № 1. С. 7.

4.

Lazar Vlasceanu, Laura Griinberg, and Dan Parlea. (2004). Quality Assurance and

Accreditation: A Glossary of Basic Terms and Definitions. Bucharest: UNESCO [ISBN 92-
9069-178-6].

5.

Левшина В.В. Развитие методологии создания системы менеджмента

качества вуза// Ж. Университетское управление. – 2003, № 2. С. 1.

6.

Миркурбанов Н., Аношкина В., Данилова Е. Высшее образование в

Узбекистане: состояние и рекомендации// Ж. Аналитическая записка. – 2009. № 1
(12), Б. 24-28.

7.

Каримов А.А., Перегудов Л.В. Основы системы мониторинга и управления

качеством высшего образования. – Т.: 2003. Стр. 46.; Саидов М. Олий таълим
менежменти ва иқтисодиёти. – Т.: 2002. Б. 51.

8.

Дрогобыцкий И.Н. Системный анализ в экономике: математические методы

в экономике, прикладная информатика.-M.: 2011.

https://economics.studio/metodyi-ekonomike-matematicheskie/model-chernogo-

yaschika-86127.html

9.

“Олий таълим муассасаларида талабалар ўзлаштиришини баҳолаш тизими

тўғрисида”ги низом.

http://www.edu.uz/uz/pages/terms-rated

10.

Спиридонова С. Управление качеством образовательных услуг в системе

высшего

профессионального

образования//

Ж.

Вестник,

2002.

2.

http://www.vestnik.vsu.ru/pdf/educ/2002/02/spiridonova.pdf

11.

Bazarbekova A.D. Economic diagnostics of private higher education activities:

organization and methodology// Procedia Economics and Finance 5 (2013) 93 – 102.

http://booksc.org/book/25090701/b2a361

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократии Узбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. 'Узбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг цушма мажлисидаги нутц.-Т.: Узбекистон, НМИУ, 2016. - Б. 13-14.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг цамровли исло^отларда фаол иштирокини таъминлаш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПК.-3775-сонли карори. http://www.lex.uz/docs/3765586

Наймушин А.И. Структура системы управления качеством образования: основные направления развития// Ж. Инновационная технология. - 2004, № 1. С. 7.

Lazar Vlasceanu, Laura Griinberg, and Dan Parlea. (2004). Quality Assurance and Accreditation: A Glossary of Basic Terms and Definitions. Bucharest: UNESCO [ISBN 92-9069-178-6].

Левшина В.В. Развитие методологии создания системы менеджмента качества вуза// Ж. Университетское управление. - 2003, № 2. С. 1.

Миркурбанов Н., Аношкина В., Данилова Е. Высшее образование в Узбекистане: состояние и рекомендации// Ж. Аналитическая записка. - 2009. № 1 (12), Б. 24-28.

Каримов А.А., Перегудов Л.В. Основы системы мониторинга и управления качеством высшего образования. -Т.: 2003. Стр. 46.; Саидов М. Олий таълим менежменти ва ицтисодиёти. -Т.: 2002. Б. 51.

Дрогобыцкий И.Н. Системный анализ в экономике: математические методы в экономике, прикладная информатика.-М.: 2011.

https://economics.studio/metodyi-ekonomike-matematicheskie/model-chernogo-yaschika-86127.html

"Олий таълим муассасаларида талабалар узлаштиришини бах,олаш тизими тугрисида'Ти низом, http://www.edu.uz/uz/pages/terms-rated

Спиридонова С. Управление качеством образовательных услуг в системе

высшего профессионального образования// Ж. Вестник, 2002. № 2.

http://www.vestnik.vsu.ru/pdf/educ/2002/02/spiridonova.pdf

Bazarbekova A.D. Economic diagnostics of private higher education activities: organization and methodology// Procedia Economics and Finance 5 (2013) 93 - 102. htto://booksc.ore/book/25090701/b2a361

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов