Понятие безопасности пищевых продуктов и его научно-теоретическая концепция

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
23-33
58
46
Поделиться
Сотволдиев, Н. (2017). Понятие безопасности пищевых продуктов и его научно-теоретическая концепция. Экономика и инновационные технологии, (6), 23–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9544
Нодирбек Сотволдиев, Наманганский государственный университет

докторант, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются методологические подходы, которые обусловлено значение продовольственной безопасности. Были определены этапы концепции продовольственной безопасности. Совершенствована теория продовольственная безопасности по организационно-правовым и экономическим критериям.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИЛМИЙ-

НАЗАРИЙ КОНЦЕПЦИЯСИ

Сотволдиев Нодирбек Жўрабаевич,

НамДУ докторанти, и.ф.н.

E-mail:

nodirbek.s@mail.ru

Аннотация:

Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигининг моҳиятини очиб

берувчи методологик ёндашувлар таҳлил қилинган. Озиқ-овқат хавфсизлиги
концепциясини шаклланиш босқичлари аниқланган. Ташкилий-ҳуқуқий ва
иқтисодий

мезонлар

бўйича

озиқ-овқат

хавфсизлиги

назарияси

такомиллаштирилган.

Аннотация:

В статье анализируются методологические подходы,

которые обусловлено значение продовольственной безопасности. Были
определены

этапы

концепции

продовольственной

безопасности.

Совершенствована

теория

продовольственная

безопасности

по

организационно-правовым и экономическим критериям.

Abstract:

The article analyzes methodological approaches that are

conditioned by the importance of food security. The stages of the concept of food
security were defined. The theory of food security has been improved in terms of
organizational, legal and economic criteria.

Калит сўзлар:

озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат муаммоси, Рим

декларацияси, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти.

Кириш

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизими ижтимоий-иқтисодий

вазият, табиий-иқтисодий салоҳият, мамлакат ва алоҳида минтақалар
аҳолисининг тўлов қобилияти, миллий бозорнинг импортга қарамлик даражаси,
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ер ресурларидан оқилона фойдаланиш,
агросаноат мажмуасининг ривожланиши каби бевосита таъсир этувчи
жараёнлар билан узвий боғлиқ. Шу жиҳатдан, озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш миллий сиёсатда муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиш билан бирга
иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик ҳамда давлат мустақиллигининг асосий
шартларидан биридир. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш бўйича ўтказилаётган халқаро эксперт тадқиқотлари жаҳонда ва
унинг айрим минтақаларида ушбу муаммо билан боғлиқ мураккаб вазият юзага
келаётгани жиддий ташвиш ва хавотир уйғотаётганини кўрсатмоқда. Бугунги
кунда мазкур муаммо жаҳон ҳамжамияти учун ўта долзарб ва жиддий
таҳдидлар қаторига киритилмоқда” [1].

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бир томондан, агросаноат ишлаб

чиқаришини интенсивлаштириш, иккинчи томондан, ижтимоий ишлаб
чиқариш самарадорлиги ва аҳоли даромадларини ошириш билан боғлиқ бўлган
макроиқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади. Шунинг учун муаммолар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ечимини ишлаб чиқишда бозор механизмлари билан биргаликда давлат
назоратини ҳам эътиборга олиш зарур. Шу нуқтаи-назардан, озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш тизимини шакллантиришнинг усул ва услубиётини
ва турли иерархик даражаларда таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш,
миллий ва минтақавий жиҳатдан баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бугунги
куннинг муҳим вазифасидир.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Айни пайтда озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчасининг ягона таърифи

мавжуд эмас ва кўплаб тадқиқотчилар «озиқ-овқат мустақиллиги», «озиқ-овқат
муаммоси»,

«озиқ-овқат

таъминоти»

каби

талқинларда

ўзларининг

тузатишлари ва қўшимчаларини киритиб келмоқдалар. Шу жиҳатдан, озиқ-
овқат хавфсизлиги назарияси ҳозиргача тўлиқ ёритиб берилмаган ҳамда унинг
моҳиятини тушунтириш бўйича турлича ёндашувлар мавжуд.

Е.В.Серованинг фикрича, озиқ-овқат хавфсизлиги меъёрий ҳаёт тарзини

ўтказиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан аҳолининг асосий
қисмини таъминлаш даражасини билдиради [2]. В.С. Балабанов ва
Е.Н.Борисенколарнинг фикрича, озиқ-овқат хавфсизлиги – ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни соғлиқ учун безарарлигини таъминлаган ҳолда мамлакатнинг
озиқ-овқатга бўлган талабини муайян даврда исътемол ва захираларни яратиш
асосида қондирилишини кафолатлашдир [3].

К.В.Фролов, А.В.Гордеев,

О.А.Масленникова

ва

бошқа

тадқиқотчилар

томонидан

озиқ-овқат

хавфсизлигига қуйидагича таъриф берилади: мамлакат фуқароларини ҳаётий
зарур ва фойдали озуқа маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини керакли ҳажм ва
ассортиментда ўз манбалари орқали таъминлашдир [4].

А.А.Анфиногентова, О.В.Ермолаева, Н.А.Киреева ва бошқалар ўз

тадқиқотларида озиқ-овқат хавфсизлигини аниқлаш мумкин бўлган қуйидаги 3
та иерархик даражага эътибор қаратади [5]:

- глобаль озиқ-овқат хавфсизлиги аҳоли жон бошига тўғри келадиган

буғдой заҳираси ва уни ишлаб чиқариш ҳажми билан изоҳланади;

- давлат даражасидаги озиқ-овқат хавфсизлиги миллий озиқ-овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг импортга нисбати, озуқа маҳсулотлари
истеъмолида импортнинг улуши, аҳоли жон бошига тўғри келадиган минимал
даромад ва озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоларидаги ўзгаришлар билан
аниқланади;

- минтақавий озиқ-овқат хавфсизлиги аҳоли даромадлари ва озиқ-овқат

истеъмоли ҳажми ҳақидаги маълумотлар орқали ўлчанади.

А.А. Кудряшова

ва

О.П. Пресняковалар

фикрича,

озиқ-овқат

мустақиллигига эришган мамлакатлар ўз аҳолисини жорий истеъмоли ҳамда
фавқулоддаги ҳолатлар ва мақсадлар учун захираларни миллий ишлаб чиқариш
тармоқлари ҳисобидан тўлиқ таъминлай оладилар. Ушбу мамлакатлар –
Канада, Янги Зеландия, АҚШ, Франция, Германия, Италия ва Испанияда озиқ-
овқат маҳсулотларининг 80-90 фоизи ишлаб чиқарилади [6]. Шунингдек,
кўплаб

тадқиқотчилар

давлатнинг

озиқ-овқат

мустақиллиги

аҳоли

истеъмолининг умумий ҳажмида миллий ишлаб чиқаришнинг ҳиссаси 80
фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина таъминланади, деб ҳисоблайдилар [7].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

И.Ю.Ленчевский ўз тадқиқотларида озиқ-овқат хавфсизлигининг

минтақавий жиҳатларига эътиборни қаратади. Жумладан, минтақавий озиқ-
овқат хавфсизлиги минтақавий даражада ҳал қилинадиган вазифаларга,
минтақанинг қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
бўйича мавжуд салоҳияти ва имкониятларига, озиқ-овқат маҳсулотлари билан
ўзини-ўзи таъминлаш ва импортга қарамликни камайтиришга боғлиқдир [8].

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб

борилган.

Жумладан,

Ҳ.П.Абулқосимов

ва

Б.Э.Мамарахимовнинг

тадқиқотларида, озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини озиқ-овқат
маҳсулотлари билан ўзини-ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини
ифодалайди [9]. А.А.Исаджановнинг фикрича, мамлакатлар ичида озиқ-овқат
хавфсизлиги ҳолати ва чегараларини аниқлашда миллий озиқ-овқат
хавфсизлиги моделини ташкил этувчи, турли хусусият ва мезонларни қамраб
олувчи етарли ва мақбул овқатланишнинг физиологик меъёр ва кўрсаткичлари
асос бўлувчи услубий ёндашувлардан фойдаланиш мақбулроқдир [10].

Ч.Муродов ва Х.Я.Саатоваларнинг тадқиқотлари Ўзбекистонда озиқ-

овқат муаммосини ҳал этиш барча даражаларда самарали қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантиришни назарда тутади, бу ўз
навбатида бозор иқтисодиёти шартларига жавоб берадиган ва озиқ-овқат
хавфсизлигининг зарур даражасини таъминлайдиган аграр протекционизмнинг
аниқ чораларини қабул қилишни талаб қилади [11]. К.Маткаримов ва
И.Маҳкамовларнинг фикрича, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш деганда,
минтақада мавжуд ресурслардан унумли ва оқилона фойдаланиш орқали фан-
техника ютуқларига асосланган ҳолда, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига
бўлган эҳтиёжларини қондириш демакдир [12].

Ф.М.Фазилов олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда экспортга йўналтирилган ҳамда импорт
ўрнини босишга қаратилган стратегияларнинг уйғунлаштирилган ҳолда олиб
борилиши, мамлакат аҳолиси истеъмол даражасига ижобий таъсир кўрсатади ва
пировард натижада озиқ-овқат хавфсизлигини узлуксиз таъминлайди [13].
Д.Н.Саидова фикрича, озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисининг асосий
озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли даражада ички имкониятлардан
фойдаланган ҳолда таъминланишини, импортга боғлиқликни минимум
даражасига эришишни ифодалайди [14].

Мавжуд қарашларнинг назарий таҳлили замонавий иқтисодиётда озиқ-

овқат хавфсизлигига икки хил ёндашув ҳақида сўз юритишга имкон беради.
Биринчи ёндашувда аҳолининг фаол ҳаёт кечириши учун озиқ-овқатни зарур
миқдор ва сифатда, кафолатланган ҳолда қўлга киритилишини таъминлаш
зарурлигига урғу берилади. Бунда ўз-ўзини таъминлаш билан бирга импорт ёки
жаҳон заҳираларидан фойдаланиш каби таъминот усуллари муҳим, деб
қаралади. Иккинчи ёндашувда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва унга
боғлиқ тармоқларни қўллаб-қувватлашга, мамлакатда ишлаб чиқарилган озиқ-
овқат турлари импортига бож ва квоталар жорий этишга эътибор қаратилади.

Тадқиқот методологияси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот жараёнида

дедукция, таснифлаш, умумлаштириш ва қиёслаш

каби назарий услублардан фойдаланилган. Айниқса, ретроспектив усул орқали
“озиқ-овқат хавфсизлиги” тушунчасининг шаклланиш босқичлари, тарқалиши,
маълум бир бутунлик ва тизимлилик касб этиши ўрганилган. Тадқиқот учун
зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

конструктив, статистик маълумотларни

жамлаш, типологик таҳлил усуллари орқали тадқиқ этилган.

Таҳлил ва натижалар

"Озиқ-овқат хавфсизлиги" тушунчаси ХХ асрнинг ўрталарида шаклланди.

Шу билан бирга, бу концепциянинг мазмун ва моҳиятини тушунтиришда
қийинчиликлар мавжуд бўлиб, кўплаб аниқликлар киритилмоқда. Айниқса,
"озиқ-овқат хавфсизлиги" тушунчасига санитар-эпидемиологик, физиологик,
экологик, аграр, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг ўзига хос
назарий ёндашувлари мавжуд бўлиб, 200 дан ортиқ тушунча ва 450 дан ортиқ
кўрсаткич билан изоҳланади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда

глобаллашув даражасининг таъсири янги назарияларни вужудга келтирмоқда ва
"озиқ-овқат хавфсизлиги" тушунчаси ўзгариб бормоқда. Бу эса мамлакатлар
ривожланишнинг барча босқичларида кўп қиррали муаммо ҳисобланиши ва
унинг мазмунини доимий тўлдириш ва модификация қилиш заруратини
билдиради.

“Озиқ-овқат хавфсизлиги” тушунчасига аниқлик киритишда тарихий-

иқтисодий жиҳатдан қуйидаги босқичларни белгилаш ёки ретроспектив таҳлил
қилиш мумкин:

Биринчи босқич (1940-1960 йиллар).

[15] Иккинчи жаҳон уруши кўплаб

мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигига зарар етказди ва озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди. Айниқса, собиқ
Иттифоқнинг 1950 йилдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 1940 йилдаги
даражада қайта тикланди. Натижада қишлоқ хўжалигини тиклаш ва урушда
зарар кўрган давлатларнинг озиқ-овқат импортига боғлиқлигини камайтириш
учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида махсус халқаро ташкилот
ташкил этиш зарурати рўёбга чиқди. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ
хўжалиги муаммолари халқаро майдонда муҳокама қилина бошланди. Бу
даврда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қишлоқ хўжалиги учун
яроқли табиий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришни зарур даражасига эришиш муаммосига эътибор қаратилди.
Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлаб чиқаришни
ривожлантириш зарурати юзасидан кўриб чиқилди ва миллий хавфсизликнинг
устувор йўналиши сифатида эътибор берилмади.

1943 йили Хот Спрингсда (АҚШ) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

"Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)"ни ташкил этиш мақсадида
46 мамлакат вакиллари иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бунда
миллий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун
таъриф тўсиқларни қисқартириш каби тавсиявий хусусиятга эга бир қатор
таклифлар қабул қилинди. Шунингдек, ФАО учун низом тайёрлаш, унинг
функциялари ва ваколатларини белгилаш доирасида вақтинчалик комиссия


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тузилди. Вақтинчалик комиссия йиғилиши Вашингтонда икки йилдан зиёд вақт
мобайнида ўтказилди. 1944 йил вақтинчалик комиссия томонидан
конференцияда иштирок этган мамлакат вакилларига ФАО низомининг
лойиҳаси тақдим этилди. Низом лойиҳасига аниқ белгиланган иккита нуқтаи
назардан қаралди. Бир томондан, келажакда халқаро ташкилот очликнинг
олдини олиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, иккинчи томондан,
статистика органи вазифаларини бажаришга, дунёдаги озиқ-овқат ва қишлоқ
хўжалиги ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш, бу
ташкилотга аъзо давлатларга тегишли тавсиялар беришдан иборат эди. Шу
билан бирга, баъзи мамлакатлар ўз манфаатларини инобатга олган ҳолда жаҳон
резервларини яратиш ва уларни тақсимлаш билан шуғулланадиган агентликни
ташкил этиш истагини билдиришди. Аммо бу жиҳат низомда акс этмади.

1945 йилда ФАО конференциясининг таъсис йиғилиши Канаданинг

Квебек шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу сессияда вақтинчалик комиссиянинг
фаолиятини тўхтатиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва
қишлоқ хўжалиги ташкилоти низомини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул
қилинди. Собиқ Иттифоқ мажлисда иштирок этган бўлса-да, лекин ФАО
функциялари билан боғлиқ принципиал масалалар бўйича таклифлар
киритмаганлиги сабабли, Совет Иттифоқи ушбу низомга имзо чекмади.
Дастлаб, янги ташкилотнинг бош идораси Вашингтонда (АҚШ) бўлиб, 1951
йилда Римга (Италия) кўчиб келди.

1950-60 йилларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги сиёсати асосан буғдой

ва гуруч етиштириш ва сотишни қайта тиклашга қаратилган эди. Ушбу даврда
буғдойнинг асосий экспортчилари бўлган мамлакатлар дунёда қашшоқликни
йўқотишга қаратилган озиқ-овқат ёрдами дастурлари ҳам мавжуд эди.

Иккинчи босқич

(1970-80 йиллар) 1973 йили БМТнинг Бош

Ассамблеясида умумжаҳон озиқ-овқат конференциясини ўтказиш зарурати
билан бошланди. Бундай қарорга келишнинг асосий сабаби 1972 йилдаги
ноқулай иқлим шароитида озиқ-овқат ресурслари қисқариши, 1973 йилги ғалла
ҳосилининг кутилмаган даражада пасайиши ва нархларнинг ошиши жаҳон
озиқ-овқат инқирозига олиб келди. Шу муносабат билан 1974 йилда
Италиянинг Рим шаҳрида 134 давлатлар иштирокида умумжаҳон озиқ-овқат
конференцияси бўлиб ўтди. Бунда жаҳон миқёсида тегишли миқдор ва сифатда
озиқ-овқат етишмаслиги таҳдиди, очлик ва тўйиб овқатланмасликни тугатиш,
"озиқ-овқат хавфсизлиги" атамасини жорий этиш ва уни тан олиш тўғрисидаги
умумжаҳон декларацияси қабул қилинди ҳамда конференциянинг тавсиясига
биноан ФАОнинг “Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси” ташкил этилди.

Шунингдек,

“озиқ-овқат

хавфсизлиги”

атамасидан

“озиқ-овқат

истеъмолининг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ва
нархларнинг ўзгаришларини қоплаш учун асосий озиқ-овқатларнинг дунёда
етарли жамғармалари ҳар доим мавжудлиги” сифатида фойдаланиш таклиф
қилинди [16].

1983 йил иккинчи жаҳон озиқ-овқат инқирози даврида ФАО “Жаҳон

озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси”нинг сессиясида озиқ-овқат хавфсизлиги
тушунчаси қайта кўриб чиқилди ва кенгайтирилган концепцияни тасдиқлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу концепцияга “ҳар доим жисмоний ва иқтисодий жиҳатдан эга бўлиш”
тушунчаси киритилди. 1985 йилда жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги
концепциясини тайёрлаш, харакатлар режасини ишлаб чиқиш қоидалари,
глобаль озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун захиралар яратиш,
минтақавий ва миллий даражаларни қамраб олган ҳолда ҳалқаро ривожланиш
стратегиясини белгилаш каби чора-тадбирлар лойиҳаси қабул қилинди.

Шундай қилиб, биринчи ва иккинчи босқичда жаҳон ҳамжамияти озиқ-

овқат хавфсизлиги муаммосини англаб етди. Бироқ, халқаро миқёсдаги сиёсат
асосан миллий даражага эътибор қаратилган ҳолда олиб борилди.

Учинчи босқич

1990-2002 йилларни ўз ичига олади. Бу давр озиқ-овқат

хавфсизлигини нафақат глобаль даражада, балки миллий, минтақавий ва
шахсий даражаларда ҳам кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши зарурати 1996 ва
2002 йилларда ўтказилган ФАОнинг умумжаҳон саммитини ўз ичига олади.

1996 йилдаги саммитда бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлигининг Рим

декларацияси қабул қилинди. Рим декларациясида ўша даврнинг илмий
ривожланишини инобатга олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчасига
янги таъриф берилди. Бунда “озиқ-овқат хавфсизлиги барча одамлар ўз
озиқланиш эҳтиёжлари ва шахсий ҳоҳишларига биноан ҳамда фаол ва соғлом
ҳаётни таъминлаш учун етарли миқдорда хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат
маҳсулотларига жисмоний ва иқтисодий жиҳатдан эга бўла олиши” белгиланди
[17]. Биринчи марта озиқ-овқат етишмаслигининг сабаблари бўлган иқтисодий,
ижтимоий, табиий ва иқлимий жиҳатларга боғлиқ бошқа муаммолар билан
бирга қашшоқлик муаммоси ҳам кўтарилди. Бундан ташқари, озиқ-овқат
хавфсизлиги муаммосини ҳал қилиш бутун дунё ҳамжамиятининг ягона
мақсадга бирлашиши, яъни сайёрадаги ҳар бир инсонни озиқ-овқат билан
таъминлаш комплекс ёндашувни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб
этади, деган хулосага келинди. 2015-йилда дунёда оч одамларнинг сонини 2
мартагача қисқартириш бўйича мажбурият қабул қилинди.

2002 йилги жаҳон озиқ-овқат саммитида 179 давлатнинг (73 таси укумат

раҳбарлари)

барча иштирокчилари 1996 йилги Рим декларацияси доирасида ўз

мажбуриятларини бажаришга содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар, шу
жумладан, 2015 йилгача дунёдаги оч одамларнинг сонини қисқартириш барча
даражаларда озиқ-овқат хавфсизлигига эришишнинг пойдевори сифатида ҳам
таъкидланди. Бунда озиқ-овқат хавфсизлиги таърифига жисмоний ва иқтисодий
имкониятдан ташқари ижтимоий имконият тушунчаси ҳам қўшилди: “барча
одамлар ўз озиқланиш эҳтиёжлари ва шахсий ҳоҳишларига биноан ҳамда фаол
ва соғлом ҳаётни таъминлаш учун етарли миқдорда хавфсиз ва тўйимли озиқ-
овқат маҳсулотларига эга бўлиши учун жисмоний, иқтисодий ва ижтимоий
имкониятлари мавжудлигидир” [18]. Шунингдек, бутунжаҳон озиқ-овқат
саммити декларацияси ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракат режаси қабул
қилинди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларни
бажариш ва амалга ошириш учун доимий равишда мониторинг фаолиятини
йўлга қўйиш зарурлиги белгиланди. Ушбу ёндашув ФАО ва бошқа халқаро
ташкилотларнинг очиқ маълумотлар базаси шаклланиши ва дунё миқёсида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан ишончли маълумотларни олиш
имконини берди.

Тўртинчи босқич

(2009 йилдан ҳозирги давргача) 1996 ва 2001 йилги

Рим декларацияси қоида ва мажбуриятларни бажаришга қаратилган бўлиб,
озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини бошқаришнинг янгича шакли намоён
бўлди. Бунга 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
сабаб бўлди ва 2009 йил Римда умумжаҳон саммити ўтказилди. Ушбу саммитда
50 та давлат раҳбарлари ва 180 дан ортиқ вазирлар иштирок этди. Озиқ-овқат
хавфсизлигини икки ёқлама ёндашув асосида кўриб чиқилиши жорий этилди:
1) зудлик билан кўриладиган чоралар; 2) ўрта ва узоқ муддатли
режалаштиришни қўшиб олиб бориш.

Ушбу саммит декларациясида озиқ-овқат хавфсизлигига янгича таъриф

берилди. Озиқ-овқат хавфсизлиги – барча инсонлар фаол ва соғлом ҳаёт
кечириш учун ўзларининг зарур диета эҳтиёжлари ва дидларига мос хавфсиз ва
қимматли озиқ-овқатга етарли миқдорда ҳар доим эга бўлишнинг жисмоний,
ижтимоий ва иқтисодий имкониятларидир [19]. Бунда озиқ-овқат хавфсизлиги
концепцияси жиддий ўзгаришларга учрамади ва фақатгина “қимматли озиқ-
овқат” жиҳатлари билан тўлдирилди.

Умуман олганда, кишилик жамияти тараққиётининг сўнгги 25 йиллик

тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1990-2015 йиллар давомида дунё бўйича
ўта қашшоқлик даражасидаги аҳоли сони 2,3 мартага, ривожланаётган
мамлакатларда тўйиб овқатланмайдиган аҳоли қатлами 2 мартадан ортиққа
камайган ёки ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг қатор жабҳаларида кўплаб ижобий
ривожланиш натижаларини кузатиш мумкин.

Лекин гарчи бу каби натижалар қанчалик ижобий тавсифга эга бўлмасин,

жаҳон аҳолисининг барқарор озиқ-овқат таъминоти тўлақонли ўз ечимини топа
олгани йўқ. Бу масалага Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти
И.А.Каримовнинг 2014 йил 5-6 июнда Тошкент шаҳрида ўтказилган
“Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари”
мавзусидаги халқаро конференция очилиш маросимидаги нутқларида алоҳида
эътибор қаратилиб, қуйидаги бир қатор ижтимоий-иқтисодий жиҳатлар
кўрсатиб ўтилган [1]:

Биринчидан,

“БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти

ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда
дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири
тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли
равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар
етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмоқда. Ана шундай сабаблар туфайли
160 миллиондан ортиқ бола бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал
ривожланишига доир камчиликлардан азият чекмоқда.” Бу озиқ-овқат
хавфсизлиги ва уни таъминлашнинг халқаро эътирофдаги муҳим тамойиллари
– жисмоний, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан озиқ-овқат маҳсулотларини
олиш имкониятлари яратиб берилмаётганлигини кўрсатади.

Иккинчидан,

маърузадаги яна бир эътиборли жиҳат – “озиқ-овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

эҳтиёжларининг ўсишидан ортда қолаётганлиги” ёки “Ер юзи аҳолисининг тез
кўпайиб бораётгани билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут

озиқ-овқат

дастурини ҳал этиш масаласи йилдан-йилга кескинлашиб бораётганининг
асосий сабаби эканлиги”дир. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги
ташкилоти меъёрларига кўра инсоннинг нормал ҳаёт кечириши учун йилига 1
тонна ғалла истеъмоли талаб этилиши шароитида, амалдаги ўртача истеъмол
кўрсаткичи 400 кг.ни ҳам ташкил этмаяпти. Бу ҳолат озиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш масаласи яқин истиқболда ҳам глобаль даражадаги энг муҳим
муаммолардан бири сифатида сақланиб қолиниши кутилаётганлигини
кўрсатади.

Учинчидан,

маърузада таъкидланганидек, “2008-йилда бошланган

инқироз билан боғлиқ воқеалар барчамизнинг эсимизда, ўшанда жаҳон
миқёсида нарх-наво кўтарилиб, озиқ-овқат таъминотида узилишлар юзага
келгани Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг кўплаб давлатларида
норозилик ва оммавий тартибсизликларга сабаб бўлган, бутун дунёда
барқарорликка нисбатан жиддий хавф-хатарга айланган эди.” Бундан
кўринадики, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосининг мутаносиб даражада ҳал
этилмай қолинаётганлиги глобаль ижтимоий барқарорликка таҳдиднинг ўзига
хос унсури, ижтимоий-иқтисодий маконда эса сиёсий омил таъсирини
кучайтирувчи “катализатор” тавсифига эга бўлмоқда. Буни шу бугунги кунда
Европа Иттифоқи амалиётида ўзига хос долзарб муаммо – қочоқлар ва
тартибсиз миграция оқими мисолида ҳам яққол кузатиш мумкин.

Албатта юқорида келтирилган қатор статистик маълумотлар ва таҳлилий

мулоҳазаларнинг нечоғлик бизнинг ҳаётимизга дахлдорлиги масаласи
эътиборимизни тортиши табиий. Шу жиҳатдан ҳам, дунёнинг қайси бурчагида,
ижтимоий ҳаётнинг қайси жабҳасида бўлмасин, юзага келган ёки ўз ечимини
топмаётган муаммолардан Ўзбекистон ҳам четда қола олмайди.

Шу нуқтаи-назардан ҳам республикада 1997 йил 30 августда қабул

қилинган ва 2017 йил 18 апрелда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган
Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва
хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни, айниқса 2015 йил 29 августда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2020
йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини
таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш
тўғрисида” қарори мазкур масалага принципиал миллий ёндашувнинг
моҳиятини кўрсатиб бера олади.

2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг

соғлом овқатланишини таъминлаш концепцияси [20]:

аҳоли томонидан сабзавотлар ва мевалар истеъмол қилинишини 15

фоизга кўпайтириш;

таркибида туз кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол

қилишни 15 фоизга қисқартириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

9

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

овқатланиш рациони соғлом овқатланиш принципларига мос бўлган

ҳомиладор аёллар, чақалоқлар ва беш ёшгача болалар улушини 10 фоизга
кўпайтириш;

тамаки истеъмол қилишни ва алкоголни зарарли истеъмол қилишни 10

фоизга қисқартириш;

соғлом, хавфсиз ва сифатли қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва гўшт-

сут маҳсулотларини мамлакатимизда етиштиришни кенгайтириш;

таркибида шакар, туз, тўйинтирилган ва трансёғли кислоталар кам

бўлган маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш ва реализация қилиш ҳажмини
кўпайтириш;

витаминлар ва зарур минераллар билан бойитилган маҳсулотларни

ишлаб чиқариш улушини кўпайтириш имконини беради.

Натижада Ўзбекистон АҚШнинг “The Economist Intelligence Unit”

изланишлар маркази томонидан 2016 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, жаҳон
мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 64-ўринни эгаллади. Мазкур
рейтинг индикаторлари кесимида, Ўзбекистон озиқ-овқат нархи бўйича 57-
ўринни, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича 65-ўринни, озиқ-овқат
маҳсулотлари сифатида 83-ўринни қайд этган. Тадқиқот маркази хулосаларига
кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда аҳоли жон бошига ҳар куни 39000 калория
озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилмоқда, бу ўрнатилган энг фаол аҳоли
талабидан (3000 калория) 13 мартага кўпдир [21]. Қолаверса, мамлакат озиқ-
овқат саноатида 10 мингта корхона 3 минг турдан зиёд озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, озиқ-овқат хавфсизлигини

таъминлашга ёндашувлар ҳар бир мамлакат учун миллий хавфсизликнинг
ажралмас қисми сифатида унинг ҳам вертикал, ҳам горизонтал тузилмаларида
бирдек намоён бўлиши кўзда тутилади.

Хулоса

ва

таклифлар

Бир сўз билан айтганда, инсоният ўз тарихий тараққиёти давомида илк

бор глобаль хавфсизлик тушунчасини ёки муаммосини ижтимоий ҳаётнинг
барча йўналишларида ҳис қилмоқда. Бунда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари
билан таъминлаш масаласи алоҳида ўрин эгаллаб, замонавий иқтисодиётда
«озиқ-овқат хавфсизлиги» тушунчаси кенг қўлланилмоқда.

Амалга оширилган тадқиқот натижаларини умумлаштириш қуйидаги

назарий хулосаларни ишлаб чиқиш имконини беради:

- ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барча босқичларида озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш муаммоси доимий тарзда юзага келади;

- алоҳида минтақаларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг

қатъий тизими фаолият кўрсатмайди.

- табиий, ижтимоий-иқтисодий ва бир қатор сабабларга кўра озиқ-овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг импортида доимий ўзгаришлар содир
бўлади.

Юқоридагиларнинг барчаси мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлаш

хавфини оширади ва бу озиқ-овқат хавфсизлигининг доимий муаммосига
айланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

10

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот доирасида қуйидаги таклифлар илгари сурилади:
- миллий бозор яхлитлигини таъминлаш, мамлакат минтақалари ўртасида

уларнинг табиий, демографик, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда
ихтисослашув ҳамда ўзаро интеграцион жараёнларни чуқурлаштириш;

- озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида ишлаб чиқариш тармоқларини

ривожлантириш ва шу орқали таннархни изчил пасайтириш, миллий
маҳсулотларнинг импорт товарларга нисбатан ҳам нарх, ҳам сифат
устунликларини сақлаб қолиш;

- аҳоли истеъмол харажатлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг

оптимал улушини таъминлаш, бу борада нархларнинг турли омиллар таъсирида
кескин тебранишига йўл қўймаслик;

- озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ва аҳоли даромадларининг тизимли

ўсиб бориши шароитида кузатиладиган талабнинг ошиши ва хилма-
хиллашувини инобатга олган ҳолда таклиф ҳажми ва ассортиментини
кенгайтириш чораларини кўриш;

- ташқи савдо сиёсатида, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт ва

импорти ҳажмлари ўртасида ижобий балансни таъминлаш бошқа стратегик
секторлардаги каби бир томондан, мамлакатнинг ташқи босимларга
бардошлилигини оширади, иккинчи томондан, ноқулай бозор коньюнктураси
шароитида ҳам мамлакат ўзининг миллий озиқ-овқат хавфсизлиги салоҳиятини
сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг

муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш
маросимидаги нутқи //Халқ сўзи. 2014 йил, 7 июнь. - № 110 (6040).

2.

Серова Е.В. К вопросу о продовольственной безопасности. –

http://www.iet.ru/.

3.

Балабанов В.С., Борисенко Е.Н. Продовольственной безопасность:

международные и внутренние аспекты. – М.: Экономика, 2002. – С. 22.

4.

Безопасность России. Раздел 2 / Фролов К.В., Гордеев А.В.,

Масленникова О.А. и др. – М.: Знание, 2001. С. 101.

5.

Продовольственной безопасность России: проблемы и перспективы /

Анфиногентова А.А., Ермолаева О.В., Киреева Н.А. и др.; под ред.
Анфиногентовой А.А. – Саратов: Издательство Саратовского государственного
аграрного университета, 2004. – С. 14.

6.

Кудряшова А.А., Пресняковалар О.П. Продовольственной безопасность:

показатели, критерии, категории и масштабы. // Ж. Пищевая промышленность.
– М.: 2007. № 8. С. 18-21.

7.

Каламбет А. О продовольственной безопасности России. -

http://www.armiavn.ru

.

8.

Ленчевский И.Ю. О некоторых аспектах продовольственной

безопасности // Ж. Достижение науки и техники АПК. – М. 2003. №1. С. 6-9.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

11

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

9.

Абулқосимов

Ҳ.П.,

Расулов

Т.С.

Ўзбекистонда

озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш йўллари. – Т.: Фан ва технология, 2015. – Б. 16;
Б.Э.Мамарахимов. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва
саноатини ривожлантириш// Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий
электрон журнали, № 5, сентябрь-октябрь, 2016 й.

http://www.iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/B_Mamaraximov.pdf

.

10.

Исаджанов А.А., Кенжабоева Р.М. Озиқ-овқат хавфсизлиги: замонавий

тенденциялар ва миллий устуворликлар// Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар илмий электрон журнали, № 1, январь-февраль, 2015 й.

http://iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/10_A_Isadjanov.pdf

.

11.

Муродов Ч., Саатова Х.Я. Основные направления стратегии

продовольственной

безопасности

в

условиях

мирового

финансово-

экономического кризиса //Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш ва
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муаммолари: республика илмий-амалий
анжумани материаллари тўплами.-Наманган: 2011. 5-б.

12.

Маткаримов К., Маҳкамов И., Бекмирзаев М. Ўзбекистонда озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг истиқболи//
Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали, № 6,
ноябрь-декабрь, 2016 й.

http://www.iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/K_Matkarimov.pdf

13.

Фазилов Ф.М. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш: Иқтисод фан. ном. дис. ...
автореф.-Т.: ЖИДУ, 2008. – Б. 19.

14.

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. Аграр сиёсат ва озиқ-

овкат хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. - Т.: ЎзР Фанлар Академияси асосий
кутубхонаси, 2016. – Б. 50.

15.

Богданов С.М. Продовольственная безопасность: исторический аспект.

- М.: Весь Мир. 2012. С. 132.

16.

https://en.wikipedia.org/wiki/World_Food_Summit#cite_note-1

17.

http://www.fao.org/docrep/003/w3613e/w3613e00.HTM

18.

http://www.fao.org/docrep/MEETING/005/Y7461e.HTM#P26_1860

19.

ftp://ftp.fao.org/docrep/fao/Meeting/018/k6050r.pdf

20.

http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2739753&ONDATE=11.04.

2016%2000

21.

http://foodsecurityindex.eiu.com/Country/Details#Uzbekistan

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки //Халк сузи. 2014 йил, 7 июнь. - № 110 (6040).

Серова Е.В. К вопросу о продовольственной безопасности. http://www.iet.ru/.

Балабанов В.С., Борисенко Е.Н. Продовольственной безопасность: международные и внутренние аспекты. - М.: Экономика, 2002. - С. 22.

Безопасность России. Раздел 2 / Фролов К.В., Гордеев А.В., Масленникова О.А. и др. - М.: Знание, 2001. С. 101.

Продовольственной безопасность России: проблемы и перспективы / Анфиногентова А.А., Ермолаева О.В., Киреева Н.А. и др.; под ред. Анфиногептовой А.А. - Саратов: Издательство Саратовского государственного аграрного университета, 2004. - С. 14.

Кудряшова А.А., Пресняковалар О.П. Продовольственной безопасность: показатели, критерии, категории и масштабы. // Ж. Пищевая промышленность. -М.: 2007. №8. С. 18-21.

Каламбет А. О продовольственной безопасности России. http: // w w w. а г m i а у п. ш.

Ленчевский И.Ю. О некоторых аспектах продовольственной безопасности // Ж. Достижение науки и техники АПК. - М. 2003. №1. С. 6-9.

Абулкосимов Х..П., Расулов Т.С. Узбекистонда озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш йуллари. - Т.: Фан ва технология, 2015. - Б. 16; Б.Э.Мамарахимов. Узбекистонда озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш ва саноатини ривожлантириш// Иктисодиёт ва инновацион тсхнологиялар илмий электрон журнали, № 5, сентябрь-октябрь, 2016 й.

http://www.iqtisodiyot.uz/sitcs/dcfault/filcs/maqolalar/B Mamaraximov.pdf.

Исаджанов А.А., Кенжабоева Р.М. Озик-овкат хавфсизлиги: замонавий тсндснциялар ва миллий устуворликлар// Иктисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали, № 1, январь-февраль, 2015 й.

http://iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/10 A Isadjanov.pdf.

П.Муродов Ч., Саатова Х.Я. Основные направления стратегии продовольственной безопасности в условиях мирового финансово-экономического кризиса //Узбекистонда иктисодиётни модернизациялаш ва озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш муаммолари: республика илмий-амалий анжумани материаллари туплами.-Наманган: 2011. 5-6.

Маткаримов К., Махкамов И., Бекмирзаев М. Узбекистонда озик-овкат хавфсизлигини таъминлашда кишлок хужалиги иктисодиётининг истикболи// Иктисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали, № 6, ноябрь-декабрь, 2016 й.

http://www.iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/K Matkarimov.pdf

Фазилов Ф.М. Жах,он иктисодиётининг глобаллашуви шароитида Узбекистон озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш: Иктисод фан. ном. дис. ... автореф.-Т.: ЖИДУ, 2008. - Б. 19.

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. Aipap сиёсат ва озик-овкат хавфсизлиги. Укув кулланма. - Т.: УзР Фанлар Акадсмияси асосий кутубхонаси, 2016. - Б. 50.

Богданов С.М. Продовольственная безопасность: исторический аспект. -М.: Весь Мир. 2012. С. 132.

https://en.wikipedia.org/wiki/World Food Summit#citc notc-1

http://www.fao.org/docrep/003/w3613e/w3613e00.HTM

http://www.fao.org/docrcp/MEETING/005/Y7461 c.HTM#P26 1860

ftp://ftp.fao.org/docrep/fao/Meeting/018/k6050r.pdf

http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx71act id=2739753&ONDATE=l 1.04, 2016%2000

http://foodsecuritvindex.eiu.eom/Country/Details#Llzbekistan

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов