Актуальные вопросы управления персоналом нефтяных предприятий в условиях развития цифровой экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
123-130
25
2
Поделиться
Азларова, Д. (2020). Актуальные вопросы управления персоналом нефтяных предприятий в условиях развития цифровой экономики. Экономика и инновационные технологии, (5), 123–130. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11783
Дилноза Азларова, Ташкентский филиал Российского экономического университета имени Г. В. Плеханова

Кафедра экономической теории старший преподаватель к.э.ф.д. (Кандидат наук)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются актуальные вопросы управления персоналом в масложировых предприятиях в условиях развития цифровой экономики. Изучены различные подходы к разработке и реализации цифровой стратегии управления масложировыми предприятиями в Узбекистане и сформированы авторские научные и практические выводы.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

110

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЁҒ- МОЙ

КОРХОНАЛАРИ ПЕРСОНАЛИНИ БОШҚАРИШНИНГ ДОЛЗАРБ

МАСАЛАЛАРИ

Азларова Дилноза Ахроровна

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг

Тошкент филиали «Иқтисодий назария» кафедраси

катта ўқитувчиси и.ф.ф.д. (PhD)

E-mail:

dazlarova@mail.ru

Аннотация

:

Мақолада рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ёғ

-

мой

корхоналари персоналини бошқаришнинг долзарб масалалари

ёритилган.

Ўзбекистонда

ёғ

-

мой

корхоналари

персоналини

бошқаришни

рақамли

стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этишга қаратилган турли
ёндашувлар тадқиқ қилинган ва муаллифнинг илмий ва амалий хулосалари
шакллантирилган.

Калит cўзлар:

рақамли иқтисодиёт,

ёғ

-

мой корхоналари персонал

,

бошқаув,

технология, инновация, иш ҳақи,

даромад, лавозим, маълумотлилик

.

Аннотация

:

В статье рассматриваются актуальные вопросы управления

персоналом в масложировых предприятиях в условиях развития цифровой экономики.

Изучены различные подходы к разработке и реализации цифровой стратегии

управления масложировыми

предприятиями

в Узбекистане и сформированы авторские

научные и практические выводы.

Ключевые слова:

цифровая экономика

,

масложировые

предприятия, персонал,

управление, технология, инновация, заработная плата, доход, прибыль

,

должность,

образованность

.

Abstract:

The article discusses topical issues of personnel management in fat-and-oil

enterprises in the context of the development of the digital economy.

Various approaches to the development and implementation of a digital strategy for

managing fat-and-oil enterprises in Uzbekistan were studied and the author's scientific and practical
conclusions were formed.

Keywords:

digital economy, fat and oil enterprises, personnel, management, technology,

innovation, wages, income, profit, position, education.

Кириш

Бугунги

кунда, жаҳоннинг турли мамлакатларида рақамли иқтисодиётга ўтиш

ва шу орқали молиявий технологиялар, блокчейн тизимидан кенг фойдаланилиш, ҳар
қандай соҳанинг шаффофлик даражасини ошириб, коррупция ҳолатларининг
камайишига хизмат қилмоқда.

Республикамизда мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020

йил "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

[3]

" деб эълон

қилинди ва шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан иқтисодиётнинг барча
соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли
иқтисодиёт миллий концепсиясини ишлаб чиқиш, шу асосда “Рақамли Ўзбекистон

-

2030” дастури

[1]

ни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 28 апрель

санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

111

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳукуматни кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4699-

сон Қарори

[2]

қабул қилинди.

Мазкур Қарор билан, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳаларида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ягона
ваколатли орган этиб белгиланган, ҳамда Вазирлик қошида “Электрон ҳукумат
лойиҳаларини бошқариш маркази” ҳамда “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари
маркази” давлат муассасалари ташкил қилиниши

асносида

рақамли иқтисодиёт ва

электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари белгиланди.

Мазкур қарорга кўра, 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи

ички маҳсулотидаги улуши 2 бараварга кўпайтирилади.

Қарорда 2020 —

2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида

замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича

устувор лойиҳалар рўйхати ҳам эълон қилинган.

Унда, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида шлаб чиқариш кўрсаткичлари

ҳисобининг ягона ахборот базасини жорий қилиш., ишлаб чиқариш ва бошқарув
жараёнларини

автоматлаштириш

бўйича

мавжуд

ахборот

тизимини

оптималлаштириш ҳамда CРМ

-

тизимини такомиллаштириш, лойиҳаларни бошқариш

ва ходимлар

KPI

даражасини баҳолаш бўйича ахборот тизимини жорий этиш,

ходимлар билан ишлаш босқичларини тўлиқ функционал кузатиш учун ходимларни
бошқаришнинг ягона тизими (ҲР)ни жорий қилиш масалалари бўйича 2020

-2021

йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган.

Бу эса, ўз навбатида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ёғ

-

мой

корхоналари персоналини бошқаришга янгича инновацион ёндашувни талаб этади.

Мавзуга оид адабиётлар тахлили

Бугунги кунда ёғ

-

мой саноати корхоналарининг самарали фаолият кўрсататиши

инновацион стратегиялар, янги маҳсулот турлари, ташкилий тузилмалар яратиш билан
инсон ресурсларини бошқаришга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Чунки корхонада меҳнат
салоҳиятини ривожлантириш услублари ўртасидаги мавжуд узилишлар каби
муаммоларни ижобий ҳал этиш кўп жиҳатдан персонални бошқариш хизматига таъсир
кўрсатади.

Айнан мутахассис

-

персоналлар корхонадаги ишлаб чиқаришни бошқариб,

уларнинг жорий ва истиқболдаги режалаштиришини амалга оширадилар ҳамда ишлаб
чиқариш воситаларини самарали фойдаланишга киритадилар. Шунинг учун,
кадрларнинг касбий малакаси қанчалик юқори бўлса, корхоналарнинг иқтисодий ва
ишлаб чиқариш кўрсаткичлари шунчалик яхши бўлади.

Ёғ

-

мой саноати корхоналарида ҳам персонални бошқариш жараёни иш

режасини ишлаб чиқиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уларни
бирлаштириш, иш жараёнларга раҳбарлик қилиш, корхонанинг алоҳида бўлинмалари
ва ходимлари ишини мувофиқлаштириш, иш жараёнини назорат қилиш ва
бошқалардан иборат бўлиши зарур.

Юқоридаги мулоҳазалар мамлакатимиз ёғ

-

мой саноати корхоналари

персоналига ҳам тегишлидир. Фикримизча, инсон ресурсларидан корхона ва ходим

манфаатларини мувофиқлаштирган ҳолда фойдаланишни таъминлайдиган, шахсни
ривожлантириш устуворлигини эътироф этиш персонални бошқаришнинг энг асосий
тамойили сифатида қаралиши керак

.

Персонални бошқаришнинг кўплаб таърифлари мавжуд. Масалан, немис олимлари

С.Марра ва Г.Шмитдларнинг фикрича, персонални бошқариш барча корхоналарга хос бўлган
фаолият соҳаси бўлиб, унинг асосий вазифаси корхонани ходимлар билан таъминлаш ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

112

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

улардан мақсадли фойдаланишдан иборат

[4].

Америкалик олим Р. Дафт персонални бошқаришда асосий эътиборни

корхонадаги инсон ресурслари сифати ҳақида ғамхўрликка қаратади. У персонални
бошқариш –

бу ишчи кучини жалб этиш, тайёрлаш ва самарадорлигини сақлаш бўйича

фаолиятдир деб ҳисоблайди [

5].

Маҳаллий иқтисодчи олимларимиздан Қ.Ҳ.Абдураҳмонов ва бошқалар

персонални бошқариш алоҳида ходим ва умуман корхона манфаатларини таъминлаш
мақсадида инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий,
ижтимоий

-

иқтисодий, психологик, аҳлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар тизимидир деб

таъкидлайдилар.

“Персонални бошқариш” ва “Инсон ресурсларини бошқариш” тушунчаларини

фарқлашга уринган америкалик олим М.Армстронгнинг қарашлари эътиборга лойиқ
бўлиб, унинг фикрича, қуйидаги учта асосий фарқни ажратиб кўрсатиш мумкин [

6]:

1)

персонални бошқариш –

ходимларга қаратилган фаолият тури бўлса, инсон

ресурсларини бошқариш кўпроқ раҳбарларга қаратилган;

2) персонални бошқариш –

персонални бошқариш хизматининг фаолияти, инсон

ресурсларини бошқариш эса персонални бошқариш хизмати ва корхона
раҳбарларининг ҳамкорликдаги ишидир;

3) персонални бошқариш утилитар тавсифга эга, яъни аниқ амалий вазифаларни

ечишга қаратилган. Инсон ресурсларини бошқариш эса стратегик йўналишга эга ва
корхонанинг узоқ муддатли ривожланишига қаратилган

[6].

Аммо олим персонални бошқариш ва инсон ресурсларини бошқариш ўртасида

чуқур илмий фарқ йўқ, бу кўпроқ амалий қўллашдаги фарқ билан мустаҳкамланган
иборавий ранг

-

барангликнинг натижаси бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Биз келтирилган барча фикрларни жамлаган ҳолда, “персонални бошқариш”

тушунчасига қуйидаги таърифни щакллантирдик, яъни “персонални бошқариш
корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган персоналдан корхонанинг ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш йўлида самарали фойдаланиш назарда тутилиб
амалга ошириладиган амалий фаолият туридир”.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт

ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари, ёғ

-

мой саноатида

персонални бошқаришни такомиллаштиришда олимлар ва соҳа вакиллари билан
суҳбат, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр

-

мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш,

жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф
тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса,
таклиф ва тавсиялар берилган. Мавзуни ўрганиш жараёнида умумиқтисодий усуллар
билан бир қаторда маълумотларни тизимлаш бўйича маҳсус ёндошувлар, яъни
таққослаш, назарий ва амалий материалларни жамлаш ҳамда

тизимли таҳлил каби

усуллар қўлланилган

.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳон тажрибаси рақамли технологияларни барча соҳаларда сифатли ўсишни

таъминловчи янгиликларни узлуксиз тарзда амалиётга жорий этиш орқали жамият ва
иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланганини кўрсатмоқда.

Бугун ривожланишнинг инновацион моделлари ва «рақамли»

(

ақлли

)

технологиялар амалиётга жорий этилаётган мамлакатлар энг муваффақиятли ва
барқарор ҳисобланади. Бундай мамлакатларнинг барқарор тараққиёти, уларнинг
жаҳон бозорида рақобатбардошлиги табиий ресурсларни экспорт қилиш ва жисмоний


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

113

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

меҳнатдан фойдаланишга эмас,

балки инновацион ғоялар ва ишланмаларга

асосланади.

Глобаллашув

ва байналмилаллашув тенденциялари нафақат товар, молиявий,

технологик ва ресурслар бозорларига, балки персонални бошқариш тизимларига ва
ходимларнинг рақобатдошлигига ҳам таъсир қилмоқда

.

Рақамли иқтисодиётнинг

ривожланиши автоматизация жараёнлари инсон ресурсларини бошқаришда мухим

рол ўйнайди.

Президентимиз

Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида

рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифалардан бири
сифатида белгиланган.

[3]

Рақамли

технологияларнинг

нақадар

муҳимлигини

бугунги

кунда

республикамизда

COVID-19

Короновирус

пандемияси билан боғлиқ шароит

ҳам яна

бир бор исботлади. Республикамизда карантин талабларининг жорий қилиниши,
таълим, давлат хизматлари, давлат бошқаруви тизими, савдо ва хизмат кўрсатиш

,

саноатнинг ҳаммаси рақамли иқтисодиёт билан боғлиқлигини

яққол кўрсатди. Йиллар

давомида масофадан кўрсатилмаган хизматлар саноқли кунларда онлайн шаклга
ўтказилди.

Экспертларнинг фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш

орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўринлари интернет технологиялари ёрдамида яратилади.

Келгуси беш йилда саноат корхоналарида ахборот технологияларини кенг

жорий этиш ҳисобига таннархни ўртача 13

-

15 фоизга пасайтириш мумкин

[7].

Президентимиз вазирлик ва идораларда ахборот технологияларини қўллаш

даражасига қараб ундаги раҳбарларнинг ойлик мукофот пулини ошириш ёки
камайтириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ

берди.

Бу ўз навбатида персонални бошқаришда рақамли технологиялардан

фойдаланиш даражасини

ошириш

,

ёғ

-

мой саноати корхоналарида персонални

бошқаришда ходимларнинг «рақамли компетенция"сини шакллантиришга

алоҳида

аҳамият

қаратилишини тақозо этади

.

Фикримизча, "рақамли компетенция"ни (ходимнинг лавозимига

мувофиқлиги)

ходимнинг ўз билими, тажрибаси, кўникмаси, шахсий фазилатлари ва хулқ

-

атвор

хусусиятларидан рақамли технологияларни қўллашда хавфсиз, ҳамда самарали
фойдаланиш қобилияти сифатида қаралиши лозим.

Рақамли компетенция маълумот излаш, ахборотни танқидий идрок этиш,

рақамли қурилмалардан фойдаланиш, рақамли қурилмаларни синхронлаштириш,
ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, онлайн харид қилиш ва бошқаларни ўз ичига
олади.

Бу ўз навбатида персоналдан максимал ҳажмдаги маълумотларни тўплаш, битта

манбадан олинган маълумотларни турли манбалар орқали ишончлилигини текшириш,
амалий ва қимматли маълумотларни тахлил қилишга

,

билими, иштиёқи ва лаёқати

бўлишлигини талаб этади.

Республикамизда Ўзбекистон Республикаси пахта ва ёғ

-

мой саноатини

2016-

2020 йиллар даврида ривожлантириш Концепцияси

ишлаб чиқилган ва унда қуйидаги

устивор вазифалар белгиланган:

ёғ

-

мой саноати корхоналарини модернизациялаш ва қайта техник жиҳозлаш,

пахта маҳсулотлари, пахта ёғи ва ёғ

-

мой маҳсулотлари сифатини оширишни

таъминлайдиган замонавий самарали технологияларни ва илмий ишланмаларни
жорий этиш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

114

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, сақлаш ва маҳсулотларни

жаҳон стандартларига риоя қилган ҳолда экспорт қилиш тизимини такомиллаштириш
ва автоматлаштириш; ишлаб чиқариш барқарор ҳажмларини сақлаш, ёғ

-

мой

маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, унинг рақобатбардошлигини ташқи ва
ички бозорларда оширилиши, соҳанинг экспорт салоҳиятини кескин ўсишини
таъминлаш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини камайтириш ва ишлаб
чиқаришдан ҳоли харажатларни оптималлаштириш;

соҳада янги иш жойларини яратиш, хавфсиз экологик ишлаб чиқаришни ташкил

этиш, шунингдек пахта соҳаси ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш

[8].

Юқорида келтирилган

вазифалар, корхонада персонални бошқариш

самарадорлигини ошириш учун соғлом ва меҳнат қобилиятига эга бўлган жамоани
шакллантириш, кадрларнинг жинси ва ёшига кўра таркиби ва малакаси ҳамда
уларнинг ишлаб чиқаришда тўғри жойлаштирилишини ҳисобга олишдан ташқари,
ишлаб чиқариш ва меҳнат шароитларининг ўзгариб боришига ўз вақтида эътибор
қаратиши, фан ва техниканинг янги, илғор ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий
қилиш, ходимларнинг меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантиришга
қаратилган

механизмни ишлаб чиқишни ва амалиётга жорий этишни талаб этади

(1-

расм)

.

1-

расм. Ёғ

-

мой саноати корхоналарида персонални бошқаришнинг

такомиллаштирилган механизми

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

115

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Персонални бошқаришнинг замонавий шаклларини ўрганиш ва менежмент

усулларини қўллаш мамлакат ёғ

-

мой корхоналарига юқори иқтисодий натижаларга

эришиш имконини беради.

Ёғ

-

мой саноати корхоналари иқтисодиётини ривожлантиришнинг икки тури,

яъни экстенсив ва интенсив турлари мавжуд бўлиб, биринчи турда ёғ

-

мой маҳсулоти

ҳажми ва уни сотиш ҳажми ўсиши барча ҳолларда миқдорий омиллар –

арзон ва

етарли ресурслар билан таъминланиш; иккинчи тур

-

сифат омиллари –

янги билим

имкониятларини, фан соҳасидаги янги ютуқлардан фойдаланиш ҳамда малакали
кадрлар ҳисобига иқтисодий ўсишга эришишни таъминлайди

(2-

расм)

.






















2-

расм. Ёғ

-

мой саноатида бошқарув раҳбарини комплекс баҳолашнинг

такомиллаштирилган услубиёти

1

Корхона раҳбар ва мутахассислари иш натижаларини баҳолашда уларнинг

эгаллаб турган лавозимлари ва бажараётган вазифалари ўзаро боғлиқ бўлиб,
бахолашнинг асосий мезонлари бўлиб хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар

1. Бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши ёғ

-

мой саноати

корхоналарида олиб борилаётган модернизациялаш жараёнлари билан узвий боғлиқ

1

Расм муаллиф томонидан ишланган

Ахборотларни олиш усуллари

Ахборотларни ўлчаш усуллари

БАҲОЛАШ УСЛУБИ

Корхона фаолияти

натижаларини

ҳисобга олиш

Натура ва қиймат ўлчовлари

Эксперт сўрови

Шартли ўлчовлар (балл)

Контент

-

таҳлил

Норматив ўлчовлар

РАҲБАРГА КОМПЛЕКС ТАВСИФНОМА

БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

Изланувчанлиги

Касбий маҳорати

Ташкилотчилик лаёқати

Маълумоти

Ёши

Раҳбарлик стажи

Ишлаб чиқариш

кўрсаткичлари

Иқтисодий кўрсаткичлар

Интизом кўрсаткичлари

Креативлик

Маълумот даражаси

Меҳнат натижалари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

116

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўлиб мавжуд персонални бошқариш тизимини изчил янгилашни талаб этмоқда.
Персонални бошқаришнинг барча даражаларининг таркиби ва моҳиятини тубдан
такомиллаштириш иқтисодий тизимни ислоҳ қилишнинг ҳал қилувчи омилларидан
бири бўлиб, персонални бошқариш ҳисобланади. Шу сабабли персонал корхонанинг
асосий ресурси, бутун ташкилотнинг муваффақиятини белгиловчи асосий омил
сифатида кўрилмоқда.

2. Ёғ

-

мой саноати корхоналарининг умумий иқтисодий ва молиявий

барқарорлиги, тўлов қобилиятини ўрганиш натижалари мазкур корхоналарда
бошқарувни инновацион такомиллаштириш ва уни молиявий маблағлар билан
таъминлашнинг ички манбалари йилдан

-

йилга камайиб бораётганини кўрсатиб

бермоқда.

Аммо ёғ

-

мой саноати корхоналарининг бозордаги мавқеи ва барқарор

истеъмолчилар сегментига эга эканини ҳамда йилдан

-

йилга тўла қувват билан ишлаш

имконияти мавжудлигини ҳисобга олганда, тармоқнинг инновацион бошқарувини
йўлга қўйиш имконияти мавжудлигини асослаб беради. Бу борада, ёғ

-

мой саноати

корхоналаридаги маънан ва жисмонан эскирган асосий восита ва жиҳозлар корхонани
келажакда тўла қувват билан ишлашига монелик қилишини ҳисобга олиб, тармоқни
бошқаришда янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ
этилишини амалга ошириш зарур. Бунинг учун ёғ

-

мой саноати корхоналарида

инновацион лойиҳалар бошқарувини оқилона ташкил этиш бўйича қатор ишларни
амалга ошириш талаб қилинади.

3.

Ўзбекистонда

ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш асосида

персонални бошқариш тизимини такомиллаштириш учун барча шарт

-

шароитлар

мавжуд. Шу билан бирга, мамлакатнинг айрим корхоналари бу тажрибага мурожаат
қилмасдан, одатдагидек эски маъмурий

-

буйруқбозлик иқтисодиётидаги ишчи кучини

бошқариш концепциясига хос бўлган, эскириб қолган, персонални бошқариш
усулларидан фойдаланмоқда.

Буни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон корхоналари иқтисодиёти юқори

даражада ривожланган мамлакатларда тўпланган персонални бошқариш

тизими

соҳасидаги маълум халқаро тажрибаларни ўрганиб, ундан бошқарув амалиётида
фойдаланишлари зарур. Персонални бошқаришнинг замонавий шакллари ва
усулларини ўрганиш ҳамда ундан амалиётда фойдаланиш миллий корхоналарга
юқори иқтисодий натижаларга эришиш имконини беради.

4. Ёғ

-

мой саноати корхоналари бошқарув тизимини мукаммаллаштириш

соҳасида қуйидаги тенденциялар юзага келмоқда:

бошқарув фаолиятининг мақсадли тавсифини кучайтириш;

бошқарувнинг мослашувчан тузилмаларини яратиш ва бошқарув аппаратининг

фаолиятини яхшилаш, жумладан, ортиқча бошқарув бўғинларини қисқартириш
ҳисобига;

ишлаб чиқаришни бошқаришда жамоалар ролининг ўсиши ва уларнинг юқори

натижаларга эришишга йўналтирилиганлиги;

меҳнат фаолияти ижтимоий шароитларининг яхшиланиши. Бу тенденцияларга

асосан корхоналарнинг бошқарув органлари тузилмаларини такомиллаштириш
йўналишлари ҳам аниқланиб, уларга аввало сифат кўрсаткичлари асос қилиб олинган;

Фикримизча

,

рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ёғ

-

мой


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

117

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

саноати корхоналарида персонални бошқариш ва улардан самарали фойдаланишни
бозор муносабатлари тамойилларига мос равишда ташкил этиш зарур. Бунинг учун
қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

Ёғ

-

мой саноати корхоналарида ходимлар меҳнатининг ҳар бир жараёни, унинг

кўлами ва кетма

-

кетлиги аниқ пуxта иxтисослаштирилиши шартлигини таъминлашга

эришиш;

корхонада ҳар бир меҳнат турини қатъий вақт оралиғида тақсимланишини

ташкил этиш;

ёғ

-

мой саноати соҳасида кадрларни тайёрлашга бўлган реал эҳтиёжни ва

истиқболли йўналишларни аниқлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришда иштирок этиш,
мазкур соҳада илмий

-

тадқиқот ишларини чуқурлаштириш.

Бундан ташқари, ёғ

-

мой саноати корхоналарининг техник чигитни қайта ишлаш

ва пахта ёғи ишлаб чиқариш, ёғ

-

мой акциядорлик жамиятларида ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотларни

қайта

ишлашни

такомиллаштириш

орқали

ҳам

корхона

рентабеллигини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга эришиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 —

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
Стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармони. ПФ

-5953-

сон 02.03.2020

й.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон

ҳукуматни кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ПҚ

-4699-

сон

28.04.2020

й.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси № 19 (7521). 2020 йил 25 январь.

4.

Марр С., Шмидт Г. Управление персоналом в условиях социальной рыночной

экономики. М., 2000.

-

с. 66.

5.

Дафт Р. Л. Менеджмент. СПб., 2000. –

с. 134.

6.

Армстронг М. Практика управления человеческими ресурсами.

-

М., 2002. –

с.

212

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли

иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш
ўтказди.

https://kitab.uz/prezident-shavkat-mirziyoev-ra%D2%9Bamli-i%D2%9Btisodiyot-

va-elektron-%D2%B3ukumatni-keng-zhorij-etish-masalalari-b%D1%9Ejicha-ji%D2%93ilish-
%D1%9Etkazdi.html

8.

Ўзбекистон Республикаси пахта ва ёғ

-

мой саноатини 2016

-

2020 йиллар

даврида ривожлантириш

Концепцияси.

https://www.beruniypaxta.uz

9.

Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат

дастури. https://strategy.uz/index.php?news=850

Библиографические ссылки

2збекистон Республикаси Президентининг 2017 — 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар Стратегиясини «Илм, маърифат ва ракамли ицтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дзетури тутрисидаги Фармони. ПФ-5953-сон 02.03.2020 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Ра ца мл и ицтисодиёт ва электрон ^укуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тутрисида"ги Карори ПК,-4699-сон 28.04.2020 й.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халцсузи газетаси № 19 (7521). 2020 йил 25 январь.

Марр С., Шмидт Г. Управление персоналом в условиях социальной рыночной экономики. М., 2000. - с. 66.

Дафт Р. Л. Менеджмент. СПб., 2000. - с. 134.

Армстронг М. Практика управления человеческими ресурсами. - М., 2002. - с. 212

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рацамли ицтисодиёт ва электрон ^укуматни кенг жорий этиш масалалари буйича йитилиш утказди. https://kitab.uz/prezident-shavkat-mirziyoev-ra%D2%9Bamli-i%D2%9Btisodiyot-va-elektron-%D2%B3ukumatni-keng-zhorij-etish-masalalari-b%Dl%9Ejicha-ji%D2%93ilish-%Dl%9Etkazdi.html

Узбекистон Республикаси пахта ва ё₽-мой саноатини 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш Концепцияси. https://www.beruniypaxta.uz

_9. Илм, маърифат ва ракдмли ицтисодиётни ривожлантириш Йили" давлат дастури. https://strategy.uz/index.php?news=850

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов