“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
125
6/2020
(№
00050)
ОЗИҚ - ОВҚАТ САНОАТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИНИ
МОДЕЛЛАШТИРИШ
Сабиров Хасан Нусратович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти
E-mail:
Аннотатция:
Мақолада озиқ
-
овқат саноати тармоғининг ишлаб чиқариш ҳажмини
Кобб
-
Дуглас функциясидан фойдаланилган
ҳолда моделлаштирилди. Дастлаб мақолада
мавзуга оид илмий манбаларнинг қисқача тавсифи келтирилган. Сўнгра регрессия
моделини, детерминация, корреляция коеффициентлари
,
Дарбин
-
Уотсон тести
ва Фишер
мезони эмпирик эҳтимолиги тўғрисидаги маълумотлар
каби масалалар баён этилган.
Мақоланинг сўнги қисмида барча олинган натижалар умумлаштирилган.
Калит сўзлар
:
озиқ
-
овқат саноати, Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функцияси,
унумдорлик, ишчи кучи, капитал
Аннотация:
В
статье
смоделирован
объем
производства
пищевой
промышленности с использованием функции Кобба
-
Дугласа. Изначально в статье дается
краткое описание научных источников по теме. Затем описываются такие вопросы, как
модель регрессии, определения, коэффициенты корреляции, критерий Дарбина
-
Ватсона и
данные об эмпирической вероятности гипотез критерия Фишера. В последней части
статьи обобщены все полученные результаты.
Ключевые слова:
пищевая промышленность, производственная функция Кобба
-
Дугласа, производительность, труд, капитал
Abstract:
The article modeled the production volume of the food industry using the Cobb-
Douglas function. Initially, the article provides a brief description of the scientific sources on the
subject. Issues such as the regression model, determination, correlation coefficients, data on the
Darbin-Watson test and the empirical probability of the Fisher criterion hypotheses are then
described. The last part of the article summarizes all the results obtained.
Keywords:
food industry, Cobb-Douglas production function, productivity, labour, capital
Кириш
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий
-
иқтисодий комплекс
ривожлантириш Концепциясида
таъкидланишича
улкан ўсиш мақсадларини
ҳисобга
олган ҳолда, унда
миллиий иқтисодиёт мослашиши, ўрта технологияларга асосланган
ишлаб чиқаришни ривожланиши, интеграция ва инновацион иқтисодий ўсиш
моделига ўтиш босқичларини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш саноатига жиддий
эътибор бериш жуда муҳим
ҳисобланади. Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида 2018
йил якунига кўра озиқ
-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг улуши 13,3 % ни, унинг
физик ҳажм индекси эса 98,5 % ни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг январь
-
декабрь
ойлари якунларига кўра озиқ
-
овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришнинг улуши 13,0 %
ни, 2018 йилга нисбатан физик ҳажм индекси эса 7,9 % га ошди ва 34483,2 млрд. сўмни
ташкил этди
[1]
.
Концепцияда кўрсатилишича саноатнинг локоматив тармоқларидан бири
бўлган озиқ
-
овқат саноатини 2030 йилга келиб унинг улуши 130 фоизга ўсиши
режалаштирилган. Озиқ
-
овқат саноатини ривожланиш тенденциясини Кобб
-
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
126
6/2020
(№
00050)
Дугласнинг ишлаб чиқари функсиясидан фойдаланган
ҳолда эмпирик таҳлилни
амалга
оширамиз
.
Ҳозирги
кунда, тадбиркорлар, шунингдек
,
ишлаб чиқарувчилар нима маҳсулот
ишлаб чиқариш, қанча ишлаб чиқариш ва уларни қандай ишлаб чиқариш билан боғлиқ
тўғри қарорлар қабул қилиш мақсадида фирма
истиқболи ҳақида
жуда хавотирда. Бу
қарорларнинг барчаси бевосита фирманинг фаолият кўрсатиши лозим бўлган харажат
мулоҳазалари ва бозор вазиятлари билан боғлиқ. Шу муносабат билан ушбу мақола
Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатларнинг йирик саноат тармоқлари учун
ишлаб чиқариш жараёнининг энг мос функционал шаклини таклиф қилишда ёрдам
бериши керак. Ушбу тадқиқот мамлакатимизнинг озиқ
-
овқат маҳсулотларини ишлаб
чиқариш тармоғи
учун Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функциясини эмпирик тарзда
таҳлил қиламиз
.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Озиқ
-
овқат саноати тармоғининг ишлаб чиқариш ҳажмини Кобб
-
Дуглас
функциясидан фойдаланиш
жараёнида бир қатор хориж олимларнинг саноат
тармоғларида Кобб
-
Дуглас функцияси бўйича олиб борган кенг қамровли ишларни
ўргандик. Бу борада дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича олиб
борилаётган ишлар, қолаверса Ўзбекистон қонунчилигини хориж тажрибасидан келиб
чиқиб уйғунлаштириш бўйича ўз фикр мулоҳазаларимизни билдирдик.
М
.S. Hossain
ва А
.N.Islam
лар
ўз изланишларида
жануби
-
ғарбий Бангладеш
минтақасининг ишлаб чиқариш секторини танлашган
ва ишлаб чиқариш
самарадорлигини, тақсимлаш самарадорлигини ва ўлчов самарадорлигини ҳисоблаш
учун Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш фунциясидан фойдаланишган. Тадқиқотларида
цемент, жут ва тўқимачилик
ишлаб чиқариш фирмаларининг ўсиши
камайганлигини
кўрсатган, ўғитлар ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлайдиган фирмалари эса ўсиши
кўпайганлиги таъкидлашган
.
Ишлаб чиқариш
самарадорлиги
ва тақсимот
самарадорлигининг ҳисобланган қиймати барча ишлаб
чиқариш фирмаларининг
меҳнат унумдорлиги капитал унумдорлигидан юқори эканлигини кўрсатган. Агар
сармоядорлар меҳнатни талаб қиладиган
техникага сармоя киритсалар, улар
инвестициялардан ижобий фойда кутишлари мумкин. Тадқиқотнинг регрессия
таҳлили ва гипотезаларни синаш шуни кўрсатадики, ишчи кучи ушбу ишлаб чиқариш
фирмаларини ишлаб чиқаришга сезиларли таъсир кўрсатган. Кобб
-
Дуглас ишлаб
чиқариш функциясининг баҳоси, ишчи кучи ва капитал қўйилмалар цемент, ўғит, жут,
денгиз маҳсулотлари ва тўқимачилик фирмаларини ишлаб чиқариш умумий ҳажмига
мос равишда 0,927%, 0.917%, 0.90%, 0.928% ва 0.851% таъсир кўрсатишини кўрсатган
.
Тадқиқотда шунингдек, Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функциясининг қисман
олинишини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучи ва капиталнинг юқори
маҳсулдорлигидан
фойдаланишган, бу эса ушбу фирмаларнинг ишчи кучининг маржинал маҳсулдорлиги
капиталга нисбатан кўпроқ эканлигини кўрсатади. Шу сабабли, ушбу фирмалар
ресурсларни капитал сарфлайдиган техникадан меҳнат талаб қиладиган техникага
ўтказиш орқали ишлаб чиқариш таннархини пасайтириши мумкин ва шу билан бирга
қўшимча иш жойларини яратиши мумкин
деб ҳулосага келишган
[2]
.
Яна бир олим K.Hаgendorf эса
Кобб
-
Дуглас функсиясида
ишлаб чиқариш
омиллари даромадларининг доимий функсионал тақсимланиши хусусиятига эга
бўлган
ягона ишлаб чиқариш функсияси эканлигини кўрсатади. Ялпи ишлаб чиқариш
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
127
6/2020
(№
00050)
функцияси параметрларини баҳолаш ўсиш ва унумдорликни оширишда муҳим ўрин
тутади деб изоҳлаган
[3].
Шунингдек, S.I
.Hossain K
обб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функциясини
ўз
тадқиқотида фойдаланади
ва Бангладешдаги саноат тармоқлари камида бир неча
капиталдан фойдаланганлиги сабабли потенциал ажратувчи самарадорликка эга
эканлигини аниқлайди. Меҳнат ва капиталнинг маржинал маҳсулдорлигини баҳолаш
орқали, тадқиқот, ажратувчи самарадорликни капиталнинг тегишли нархланиши ва
мулкдорлар
орасида тўғри тўланиши орқали эришиш мумкинлигини тушунтиради
[4].
А
.L.Kehindi
ва Т.Т.
Awoyem
лар
ўз илмий тадқиқотларида
жанубий
-
ғарбий
Нигериянинг Ондо ва Осун штатларида арраланган ёғочда иқтисодий самарадорликни
ошириш масаласи таҳлил қилишган
.
Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функциясини
баҳолаш учун стохастик чегара усулини ишлатишди, бу билан
техник, тақсимот ва
иқтисодий самарадорликни баҳолашди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, ўртача ҳисобда
Ондо ва
Осун штатларидаги арра цехлари юқори техник, тақсимот ва иқтисодий
самарадорликка эга.
Иккала ҳолатда ҳам, ишлов бериш машиналари бир хил харажат
даражасидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни кўпайтириш ёки шу даражадаги
ишлаб чиқариш учун жорий харажат даражасини камайтириш потенциалга эга
деб
таъкидлашди
[5]
.
М.М.Hossain, А.K
.
Majumder ва Т.Basak лар
эса
қайси маҳсулотлар, қанча ва
қандай ишлаб чиқарилиши тўғрисида тўғри қарор қабул қилиш мақсадида
тадбиркорлар ва саноатчиларнинг фирма назариясига бўлган қизиқишлари тобора
ортиб бораётганини пайқадилар. Тадқиқотчилар Бангладешдаги йирик ишлаб
чиқариш тармоқлари учун ишлаб чиқариш жараёнининг энг мос функционал шаклини
таклиф қилмоқчи бўлдилар. Тадқиқотда
Кобб
-
Дуглас (К
-
Д) ишлаб чиқариш
функциясини қўшимча хато ва мултипликатив хато атамаси билан ҳисобладилар
.
Тадқиқотнинг асосий мақсади Бангладешдаги айрим
танланган ишлаб чиқариш
тармоқларининг ишлаб чиқариш жараёнини ўлчаш учун Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш
моделини танлашди. Тадқиқотчилар Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функциясига
қўшимча хато муддати билан солиштириш учун турли моделлар яратишди ва танлаш
мезонларидан фойдаландилар
[6]
.
М.D
.Wu
эса Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функсияси коеффициентларининг
билвосита энг кичик квадрат баҳоловчи нормал тақсимотидан фойдаланган.
Тадқиқотчи Кобб
-
Дуглас типидаги функцияни
бир вақтнинг ўзида мултипликатив ва
аддитив хатолар билан бирлашадиган моделни ишлаб чиқди. Спецификация қўшилган
ёки мултипликатив стохастик атамалар киритилган "соф" моделларнинг табиий
умумлаштирилиши эди. Тадқиқотчи Cобб
-
Дуглас типидаги моделни баҳолашда
максимал эҳтимоллик
ёндашувидан ва моделни иккала мултипликатив ва аддитив
хатоларни ўз ичига олган ҳолда ундан фойдаланган. Эҳтимоллик
функциясининг
мураккаблиги туфайли максималлаштириш алгоритмини ишлатган
[7]
.
V.K.
Bhashim ва V.K.Seth лар
(1980)
тадқиқотларида
Ҳиндистоннинг
ишлаб
чиқариш
соҳалари учун ишлаб чиқаришнинг тахминий функциялари ва миқёси,
алмаштириш, тақсимлаш ва самарадорлик параметрларига қайтиш учун тўғри ва
мазмунли баҳоларни олиш мумкинлигини аниқлашган. Техник самарадорлик (ТС) ва
теорция даражасини баҳолаш учун махсус ишлаб чиқилган сўровлар бўйича
маълумотлар фақат кичик саноат корхоналарида йиғилган. Тадқиқотчилар ҳар хил
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
128
6/2020
(№
00050)
саноат гуруҳларида техник самарадорликларда унчалик катта фарқ йўқлигини ва ҳар
бир саноат гуруҳларида ўртача техник самарадорликлар даражасининг юқори
эканлигини аниқлаганлар
[8]
.
Sh Husain ва Sh Islam
(2016)
тадқиқотларида Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш
функциясини Бангладешнинг ишлаб чиқариш сектори учун эмпирик таҳлил қилишди.
Тикувчилик, тўқимачилик, озиқ
-
овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тери ва тери
маҳсулотлари, электроника ва кимё ва фармацевтика саноатининг олтита асосий тури
бўйича ишлаб чиқаришнинг умумий қиймати, активларнинг умумий ҳажми, умумий
мажбуриятлар, доимий ишчилар сони ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар
ишлатишган. Тадқиқотчилар
ишлаб чиқаришнинг умумий қийматини
𝑌
сифатида,
харажатларни
𝐾
сифатида ва доимий ишчилар сонини (шу жумладан мансабдор
шахсларнинг раҳбарлари, шахсий ходимлар)
𝐿
сифатида ўрганишади. Тадқиқотда
𝐾
ва
𝐿
коэффициенти бутун ишлаб чиқариш сектори учун мос
равишда 0,49 ва 0,51 ни
ташкил етади. Агар кийим
-
кечак бўлса,
𝐾
учун коэффициент 0,30 ва
𝐿
=0,61 бўлиб, ишчи
капиталдан кўра самаралироқ бўлади. Тадқиқотда, шунингдек, тўқимачилик сектори
ва чарм
маҳсулотлари учун ҳам ишчи капиталдан кўра самаралироқ бўлади. Ўз
навбатида,
капитал озиқ
-
овқат саноатида, электроника, кимё ва фармацевтика
соҳаларида ишчиларга нисбатан самаралироқдир деган фикирга келишди. Натижалар
Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш функцияси қўлланилишини ва Бангладешнинг ишлаб
чиқариш сектори контекстида тобора кенгайиб бораётган даромадларни намойиш
этмоқда деган хулосага келишган
[9]
.
Тадқиқот методологияси
Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон республикаси статистика қўмитасидан
олинган
маьлумотлардан фойдаланилди. 2004
-
2018 йиллар учун озиқ
-
овқат, ичимликлар ва
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "Озиқ
-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш"
фаолият туридаги юридик шахсларда ишловчи ходимлар сони ва озиқ
-
овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқаришга киритилган инвестициялар ҳақидаги
маълумотлар
тўпланди
.
Тадқиқотда
𝑌
сифатида озиқ
-
овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини
ишлаб чиқариш қиймати,
𝐾
сифатида озиқ
-
овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга
киритилган инвестициялар ва
𝐿
сифатида "Озиқ
-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш"
фаолият туридаги юридик шахсларда ишловчи ходимлар сони (шу жумладан
мансабдор шахслар, менежерлар, шахсий ходимлар) ишлатилади.
Ишлаб чиқариш функцяси харжатлар ва ишлаб чиқаришлар ўртасидаги
миқдорий боғлиқликни таъминлайди. Иқтисодчилар Кобб
-
Дугласнинг ишлаб чиқариш
функсиясини
𝑌 = 𝑓(𝐾, 𝐿) = 𝐴𝐾
𝛼
𝐿
𝛽
шакилад ишлатишни маъқул кўрилади, бу ерда
𝑌
–
ишлаб чиқариш ҳажми,
𝐾
–
капитал ва
𝐿
–
ишчи кучи,
𝛼 + 𝛽 = 1
𝛼, 𝛽 ≥ 0 К, 𝐿 > 0
чунки у иқтисодиётни нисбатан аниқ тавсифини таъминлайди ва алгебравик жиҳатдан
ишлаш жуда осон. Ушбу функциянинг машҳурлиги аслида, бу осон математик
манипуляция учун жавобгардир ва ишлаб чиқариш функциясига қўйилган
чекловларни қондиради. Бу чекловлар:
-
ҳар иккила иқтисодий омил ҳам ишлаб чиқариш учун муҳим, шунинг учун ҳам
бу иккала ўзгарувчисиз бирор бир маҳсулот ишлаб чиқарилмайди;
-
ҳар бир қилинган харажатда ижобий маҳсулот ишлаб чиқарилади;
-
ҳар бир харажатдан фойдаланишнинг ошиши билан қўшимча маҳсулот
камаяди;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
129
6/2020
(№
00050)
-
бир харажатдан ишлаб чиқилган қўшимча маҳсулот бошқа фойдаланилаётган
харажатни ҳам ошиширади.
Кобб
-
Дуглас ишлаб чиқариш
функциясининг
стокастик шакли қуйидагича
ифодаланади:
𝑌 = 𝑓(𝐾, 𝐿) = 𝐴𝐾
𝛼
𝐿
𝛽
𝑒
𝑈
(1)
Бу эрда,
𝑌
=
ишлаб чиқариш ҳажми
,
𝐾
=капитал,
𝐿
= меҳнат,
𝑈
= стохастик хатолик
чегараси
,
𝑒
=
натурал
логарифм асоси
.
Бу тенгламадан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш
ва икки харажат орасидаги
муносабат ночизиқли. Бироқ бу моделни натурал логарифмлаш орқали чизиқли
кўринишда ўзгартириб
ҳисобланади:
𝐿𝑛𝑌 = 𝐿𝑛𝐴 + 𝛼𝐿𝑛𝐾 + 𝛽𝐿𝑛𝐿 + 𝑈
(2)
= 𝐵 + 𝛼𝐿𝑛𝐾 + 𝛽𝐿𝑛𝐿 + 𝑢
𝑖
, қайерда 𝐵 = 𝐿𝑛𝐴
(3)
Шундай қилиб, ёзилган модел
𝐵
,
𝛼
ва
𝛽
параметрлари чизиқли кўринишда ва
шунинг учун у чизиқли регрессия моделидир. Шуни таъкидлаш керакки,
𝑌
ва
𝐾
,
𝐿
ўзгарувчиларда чизиқсиз эди, аммо натурал логорифмлангандан сўнг бу ўзгарувчилар
чизиқли бўлди. Қисқача айтганда (3) тенглама
-
бу лог
-
лог, икки томонли лог ёки лог
чизиқли модел ҳисобланади
.
Капитал киритишга нисбатан α
,
ишлаб чиқаришнинг
(
қисман) эгилувчанлигини
β
ва бутун озиқ
-
овқат тармоқлари
учун меҳнатга нисбатан қисман эгилувчанлигини
ўрганиш учун эмпирик таҳлил амалга оширилди.
Ушбу тадқиқотда бутун озиқ
-
овқат саноатининг классик чизиқли регрессия
моделини (CLRM), детерминация
(𝑅
2
)
,
корреляция коеффициентлари
(
𝑟
𝑦/𝑥
)
,
Дарбин
-
Уотсон тести (DW)
ва Фишер мезони (
F-distribution)
тахминларининг эмпирик
эҳтимолиги
тўғрисидаги маълумотлар кўриб чиқилади.
Tаҳлил ва натижалар
Ушбу мақолада Ўзбекистон республикасининг озиқ
-
овқат, ичимликлар ва
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2004
-
2009 йиллар ва "Озиқ
-
овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш" фаолият туридаги юридик шахсларда ишловчи
ходимлар сони
2004-
2010 йиллардаги қийматлар мавжуд бўлмаганлиги учун
интерполяция усулидан фойдаланиб жадвал тўлдирилди ва таҳлилда қўлланилди.
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
-
иқтисодий кўрсаткичлари
1
Йиллар
Озиқ
-
овқат, ичимликлар
ва тамаки
маҳсулотларини ишлаб
чиқариш, млрд.сўм (Y)
"Озиқ
-
овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш" фаолият
туридаги юридик
шахсларда ишловчи
ходимлар сони, киши (L)
Озиқ
-
овқат
маҳсулотларини ишлаб
чиқаришга киритилган
инвестициялар,
млрд.сўм (K)
2004
2002**
49313**
41,5
2005
2307,55**
50871**
59,3
2006
2613,1**
52429**
91
1
Манба:
Ўзбекистон республикаси
давлат статистика қўмитасининг 4
-
декабр 2019 йилги №01/2
-01-19-
1282 рақамли хатига
асосан илова қилинган маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб
-
китоблари.
**Маълумотлар интерполяциа қилинган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
130
6/2020
(№
00050)
2007
3020,5**
53987**
121,4
2008
3020,5**
55545**
210
2009
3631,6**
57104**
188,1
2010
6843,9
58662**
225,3
2011
8981,5
63742
330,9
2012
10544,8
61996
372,9
2013
13700,4
61480
469,9
2014
17177,3
61293
618,3
2015
21889,8
64500
622,8
2016
26782,3
69072
651,8
2017
28194,7
71040
1181,3
2018
31695,8
72268
2685,5
Ўзбекистоннинг озиқ
-
овқат
саноати тармоғи учун қуйидаги
классик чизиқли
регрессия модели (CLRM)
ни “Stata 12.0” амалий пакети орқали
4-
тенгламани тузиш
учун юқорида таъкидлагандек
, 1-
жадвалдаги маълумотларни логорифимладик (1
-
расм).
𝐿𝑛𝑌 = −55.354594 + 0.262695 ∙ 𝐿𝑛𝐾 + 5.713285 ∙ 𝐿𝑛𝐿 + 𝑈
𝑖
(4)
1-
расм. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
-
иқтисодий
кўрсаткичларининг логорифимланган қийматлари
2
Бевосита классик чизиқли регрессия моделда
𝐾
(озиқ
-
овқати саноатига
киритилаётган инвестициялар) нинг 1 фоизга ошиши бошқа омиллар нолга тенг
бўлганда, ишлаб чиқариш ҳажмини эҳтимоллик асосида 0
,26
фоизга ошишини
билдиради. Агарда
𝐿
("Озиқ
-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш" фаолият туридаги
юридик шахсларда ишловчи ходимлар сони) ни 1 фоизга ошиши яъни бошқа омиллар
нолга тенг бўлганда, ишлаб чиқариш ҳажмини стохастик 5
,71
фоизга ошишини
2
Ўзбекистон республикаси
давлат статистика қўмитасининг 4
-
декабр 2019 йилги №01/2
-01-19-
1282 рақамли хатига асосан
илова қилинган маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилган
.
0
2
4
6
8
10
12
2002
2004
2006
2008
2010
2012
2014
2016
2018
2020
йиллар
lnY
lnL
lnK
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
131
6/2020
(№
00050)
англатади. Агарда
𝐾
ва
𝐿
таъсир этувчи омиллар нолга тенг бўлса, ишлаб чиқариш
ҳажмини бевосита 55
фоизга камайишини билдиради. Шунингдек, детерминация
(𝑅
2
)
коэффициенти танланган чизиқли функцияни ёки тузилган моделни натижавий белги
дисперсиясини изоҳлайди. Юқоридаги 4
-
тенламада детерминация
қиймати
0,924
га
тенг, яъни танланган регрессия тенгламасида аниқланган натижавий белги
дисперсияси
92,4
% ни, эътиборга олинмаган бошқа омилларнинг дисперсияци 7
,6
% ни
ташкил этиши келиб чиқади.
2-
жадвал
Коррелляцион таҳлил
3
𝑌
𝐿
𝐾
𝑌
1
𝐿
0,958563818
1
𝐾
0,944854741
0,963965313
1
2-
жадвалда омиллар орасидаги боғлиқликларни кўриш мумкин.
Асосий омил
𝑌
ва унга таъсир этувчи омил
𝐿
орасидаги боғлиқлик 95,8
% га тенг.
Шунингдек,
𝑌
ва
𝐾
орасидаги боғлиқлик
94
,4% ни ташкил этган. Асосий омил ва унга
таъсир этувчи омиллар орасида кучли боғлиқлик мавжуд.
Шундай қилиб,
тенгламанинг қолдиқларидаги автокорреляцияни аниқлаймиз ва бу кенг тарқалган
Дарбин
-
Уотсон (
𝑑
) мезони бўйича ҳисоблаймиз.
4-
тенгламага асосан
𝑑𝑤 = 0,709
ни
ташкил қилди ва автокорреляция мавжудлигини билдиради. 2 та мустақил ўзгарувчига
эга регрессия тенгламасида Дарбин
-
Уотсон жадвалидаги қийматлар 0.591 ва 1.465 ни
ташкил қилади. Демак, ушбу тенглама учун ҳисобанган қиймат эса 0.709 га тенг демак
автокорреляция борлиги ёки йўқлиги ҳақида аниқ хулоса бера олмаймиз.
Моделга киритилаётган ҳар бир янги омилнинг модел учун статистик
аҳамиятлилигини хусусий
𝐹
-
мезон ёрдамида текшириб бориш мумкин. Демак, Fisher
мезони (
𝐹
) бўйича бутун тенгламанигина емас, балки регрессия моделига
киритилаётган ҳар бир омилнинг аҳамиятлилигини баҳолаш мумкин. Бундай
текширишга зарурият моделга янги ўзгарувчиларнинг киритилишидан пайдо бўлади.
Гап шундаки, моделга киритилаётган янги омилларнинг ҳаммаси ҳам тушунтирилувчи
ўзгарувчи дисперсиясининг тушунтириладиган қисмини аҳамиятли даражада
оширавермайди. Ундан ташқари, моделда бир нечта омил қатнашганида, улар
моделга турли тартибда киритилиши мумкин. Омиллараро корреляцияга мувофиқ
битта омилнинг статистик аҳамиятлилиги унинг моделга нечанчи ўринда
киритилаётганига боғлиқ бўлиши мумкин. 4
-
тенгламага асосан
𝐹
ҳисоб
= 147,95
га тенг
яъни Фишер мезонинг жадвал қийматида катта ва ҳар бир омил аҳамиятли экан.
Хулоса ва таклифлар
Эконометрик таҳлил натижаларидан қуйидагиларни
хулоса қилиш мумкин.
Биринчидан, топилган регрессия тенгламасига кўра озиқ
-
овқат саноатидаги ишчилар
сони ва асосий капиталга киритилган инвеститисиялар ҳажми ишлаб чиқариш ҳажмига
ижобий таъсир қилмоқда. Демакда, яқин келажакда янги корхоналар ташкил қилиб
ишчи ўринлари яратиш орқали ва инвеститдиялар ҳажмини ошириш орқали ушбу
саноатда яратилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш потенциали мавжуд.
3
Муаллиф томонидан тузилган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
132
6/2020
(№
00050)
Иккинчидан, қиёсий нутқтаи назардан таҳлил қилинганда бу ерда ходимлар
сонининг ошиши инвестициялар ҳажмининг ошишига қараганда кўпроқ таъсир
қилмоқда, демак озиқ
-
овқат саноатида экстенсив ўсиш имкониятлари интенсив
ўсиш
имкониятларига нисбатан кўпроқ. Яъни, янги корхоналарни ташкил этилиши, мавжуд
корхонларда янги асосий воситалар сотиб олиб ишлаб чиқаирш
технологиясини
такомиллаштиришдан кўра маҳсулот ҳажмининг ошишига кўпроқ таъсир қилмоқда.
Албатта, бу озиқ
-
овқат мнаҳсулот соҳасидаги корхоналар янги инвестицион лойиҳалар
билан шуғулланмаслиги керак деган хулосани бермайди. Шунчаки, қиёслаб таҳлил
қилинганда экстенсив ўсиш имкониятлари кўпроқ эканлигини кўрсатмоқда.
Учинчидан,
одатда
Кобб
-
Дуглас
ишлаб
чиқариш
функцияларида
коеффициентлар йиғиндиси 1 га тенг бўлади. Бу доимий мутаносиб қайтимлар
(Constant returns to scale
) қоидаси дейилади. Бу тенгламада, ушбу қиймат 1 дан катта.
Демак, мамлакатимизда озиқ
-
овқат саноатини ривожлантириш катта истиқбоилга эга
ва ушбу соҳага йўналтирилган инвеститисиялар ва меҳнат ресурслари ишлаб чиқариш
ҳажмини барқарор ўсишига имкон яратади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Статистика
қўмитасининг
“Ўзбекистон
Республикасининг 2019 йилги
ижтимоий
-
иқтисодий ҳолати” номли ахборотномаси. 8
бет.
2.
Hossain M.S, Islam A.N. (2013) ‘Productivity Analysis and Measuring the Returns to
Scale of Manufacturing Firms in the South-
West Region of Bangladesh’, IOSR Journal Of
Humanities And Social Science (IOSR-JHSS),vol.17, no.1, pp. 69-77.
3.
Hagendorf K. (2009) ‘The Cobb
-Douglas Production Function and Political
Economy’, Journal of Political Econo
my, vol.69, no.8, pp. 69-79.
4.
Hossain S. I. (1987) Allocative and Technical Efficiency: ‘A Study of Rural Enterprises
in Bangladesh’, The Journal of Developing Economics, vol.25, no.1, pp. 56
-72
5.
Kehindi A.L, Awoyem T.T. (2009) ‘Analysis of Economics
Efficiency in Sawn wood
Production in Southwest Nigeria’, Journal of Human Ecology, vol.26, no.3, pp. 175
-183.
6.
Hossain M.M., Majumder A.K, Basak T. (2012) ‘An Application of Non
-Linear Cobb-
Douglas Production Function to Selected Manufacturing Industr
ies in Bangladesh’, Open
Journal of Statistics, vol. 2, pp. 460-468.
7.
Wu D.M. (1975) ‘Estimation of the Cobb
-
Douglas Production Function’,
Econometrica, vol. 43, no.4, pp. 739-744.
8.
Bhashin V.K, Seth V.K. (1980) ‘Estimation of production Functions for
Indian
Manufacturing Industries’, Indian Journal of Industrial Relations, vol.15, no.3, pp. 395
-409.
9. Husain Sh, Islam Sh. (2016) A Test for the Cobb Douglas Production Function in
Manufacturing Sector: The Case of Bangladesh. International Journal of Business and
Economics Research. Vol. 5, No. 5, pp. 149-154.