Ўзбекистон озиқ-овқат саноатининг ҳудулардаги жойлашуви ва эмпирик таҳлили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
123-128
6
1
Поделиться
Сабиров, Х. (2019). Ўзбекистон озиқ-овқат саноатининг ҳудулардаги жойлашуви ва эмпирик таҳлили . Экономика и инновационные технологии, (6), 123–128. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11183
Хасан Сабиров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада ҳудудларда озиқ-овқат саноати тармоқларини жойлаштириш назарий ва амалий масалалари ёритилган. Шунингдек, озиқ-овқат саноатининг импортдаги ва саноатнинг ишлаб чиқариш таркибидаги улуши таҳлил қилинган. Шу билан биргаликда, озиқ-овқат саноатини ишлаб чиқаришдаги улушлари корреляцион-регрессион таҳлил амалга оширилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

123

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ЎЗБЕКИСТОН ОЗИҚ

-

ОВҚАТ САНОАТИНИНГ ҲУДУЛАРДАГИ

ЖОЙЛАШУВИ ВА

ЭМПИРИК ТАҲЛИЛИ

Сабиров Ҳасан Нусратович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

таянч доктаранти

E-mail:

mr.s.h.n@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

ҳудудларда

озиқ

-

овқат

саноати

тармоқларини

жойлаштириш назарий ва амалий масалалари ёритилган. Шунингдек,

озиқ

-

овқат

саноатининг импортдаги

ва саноатнинг ишлаб чиқариш таркибидаги улуши таҳлил

қилинган. Шу билан биргаликда, озиқ

-

овқат саноатини ишлаб чиқаришдаги улушлари

корреляцион

-

регрессион таҳлил амалга оширилган.

Калит сўзлар:

озиқ

-

овқат саноати, экспорт, импорт, эконометрика, корреляцион

-

регрессион таҳлил, “Энг кичик квадратлар” усули, “stata12”, ишлаб чиқариш,
детерминация коэффициенти, чизиқли функция.

Abstract:

The article deals with the theoretical and practical issues of distribution of

branches of the food industry in the regions. The share of the food industry in the import and
production sectors was also analyzed. At the same time, a correlation-regression analysis was
performed on the share of the food industry in production.

Keywords:

food industry, export, import, econometrics, correlation-regression analysis,

“smallest squares” method, “stata12”, production, coefficient of determination, linear function.

Кириш

Бутун жаҳонда озиқ

-

овқат маҳсулотларини сотиш ўртасидаги ўзаро оптимал

нисбатини таъминлашда, ишлаб чиқариш тизимлари ва ишлаб чиқариш
ресурсларини бошқаришда тармоқ кластерларини яратиш муҳим вазифалардан
ҳисобланади. Жаҳонда ва мамлакатимизда замонавий истеъмол маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчи озиқ

-

овқат саноати тармоқларини ривожлантириш, тармоқ учун

маҳаллий хомашё етиштириш, хомашёни технологик жиҳатдан чуқур қайта ишлаш,
экспорт салоҳиятини оширишда тармоқ кластерлари, халқаро стандартлаштириш
тизимини ва логистик марказларни ташкил қилиш ҳамда шакллантириш долзарб
масалалардан ҳисобланади.

Республикамиз мустақилликка эришгач,

аҳолини хафвсиз, экологик тоза ва

сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда озиқ

-

овқат саноати

тармоқларини ривожлантириш, унинг хомашё базасини янада мустаҳкамлаш, озиқ

-

овқат хавфсизлиги тизимларини сертификатлаштириш, қайта ишлаш соҳасини
модернизация

қилиш,

озиқ

-

овқат

маҳсулотларини

диверсификациялаш,

мамлакатимизнинг экспорт имкониятларини ошириш бўйича кенг қамровли чора

-

тадбирлар амалга оширилди. Натижада маҳаллий хомашё асосида ички истеъмол
талаблари таъминланиб, аҳоли эҳтиёжларидан ортган маҳсулотларнинг бир қисмини
жаҳон бозорига экспорт қилиш орқали муҳим иқтисодий самарага эришилди. Шуни
таькидлаш керакки, аҳолининг сифатли ва хавфсиз озиқ

-

овқат маҳсулотларига бўлган

талабини қондиришда ички ресурслардан оқилона фойдаланиш

ҳамда тўлиқ даврли


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

124

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

озиқ

-

овқат саноати тармоқлари технологик занжирини ҳудудий ташкил этишнинг

илмий таъминотига етарлича эътибор қаратилмаган

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Дунё

аҳолиси сонининг тўхтовсиз

ортиб бориши, кескин рақобатчилик ва

иқтисодиётнинг

глобаллашуви, хусусан, «2050 йилга бориб жаҳон аҳолиси

10

миллиард кишига етиши натижасида аҳолини сифатли озиқ

-

овқат

маҳсулотлари

билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида интенсив тарзда

хомашё етиштириш,

озиқ

-

овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқларни

ҳудудий

таркибини

такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш шаклларидан

фойдаланишни тақозо

қилмоқда»

[1].

Бунга асосан, озиқ

-

овқат

саноати

тармоқларининг жойлаштириш ўрни

ва усулини тўғри танлашни ҳамда

рақобатбардош истеъмол маҳсулотлари ишлаб

чиқариш,

инновацион

иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда кластер

тизимидан самарали

фойдаланишни талаб этади.

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича

Ҳаракатлар

стратегиясида «…қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта

ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ

-

овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб

-

ускуналар

билан

жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция
ва модернизация қилиш, юқори технологияли қайта ишлаш

тармоқларини, энг

аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта

ишлаш асосида қўшимча

қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал

ривожлантиришга қаратилган

сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш орқали

саноатни янада модернизация ва

диверсификация қилишга…»

[2]

қаратилган

муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу

ўз навбатида хавфсиз ва

сифатли озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, мазкур

тармоқни

ривожлантириш,

озиқ

-

овқат

хавфсизлиги

тизимларини

сертификатлаштириш

ва

ҳудудий

таркибини такомиллаштиришда кластер тизимидан

самарали

фойдаланишни тақозо этади.

Озиқ

-

овқат саноатида қайта ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уни ҳудудлар

миқёсида ривожлантиришнинг назарий ва амалий масалалари жуда кўп
олимларнинг илмий ишларида кенг тадқиқ этилган.

Булардан Б.М.Амирбекова

ўзининг

илмий ишида озиқ

-

овқат саноатининг

рақобатбардош ишлаб чиқаришини ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш учун

олд шароитларни яратишга имкон берадиган

,

корхоналарнинг самарали ҳудудий

тақсимланишини

назарий

-

амалий томонларини кўриб ўтган

[3].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга оширишда асосан эконометрик ва эмпирик тадқиқот

усулидан фойдаланилди, яъни, озиқ

-

овқат саноатини ҳудудлар бўйлаб жойлашуви ва

ривожланиши

масалалари кўриб чиқилди, озиқ

-

овқат санаоти тармоғининг ишлаб

чиқарадиган саноат таркибидаги улуши масалалари батафсил келтириб ўтилди ҳамда
соҳани такомиллаштириш борасида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Тадқиқотда

2010-

2018 йилларда озиқ

-

овқат санаоти тармоғининг ишлаб чиқарадиган саноат

таркибидаги улуши

фоиз қийматида олинган ва таҳлил қилинган.

Таҳлил ва натижалар

Озиқ

-

овқат саноатини ҳудудлар бўйлаб жойлашуви ва ривожланишида табиий

-

иқтисодий

шароит, умумий маънодаги ҳудудий инфратузилманинг ривожланганлиги,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

125

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг нисбати ҳамда малакали ишчи кадрларнинг мос
келиши, илмий

-

техник марказларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш каби

омиллар муҳим рол ўйнайди

.

Озиқ

-

овқат саноатининг ҳар бир турдаги тармоғини

маълум бир ҳудудда жойлаштириш ва ривожлантиришда тармоқнинг қуйидаги
хусусиятларини ўрганиш керак

бўлади:

озиқ

-

овақат саноати тармоқларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига боғлиқ

бўлган

хом ашёларнинг қайта ишланиши;

технологик жиҳатдан

бу тармоқлар учун кимёвий ва биокимёвий жараёнлар

муҳимлиги;

озиқ

-

овақат саноати тармоқларида

хом ашёдан тайёр маҳсулот олиш учун юқори

ёки жуда паст температурада ишлов бериш зарур бўлиши;

хом ашёга термик ва биокимёвий ишлов бериш ва шунингдек бошқа турдаги

ишловлар бутун

технологик тизимни шакллантиришни талаб қилишидир

[4]

Озиқ

-

овқат саноатининг кўпгина тармоқларини республикамизнинг барча

иқтисодий ҳудудларида, баъзи бир тармоқларни эса муайян худудларда жойлаш

-

тириш мумкин.

Буларга

қандолат, ун

-

ёрма, макарон каби маҳсулотларни ишлаб

чиқариш. Кундалик истеъмол маҳсулотларидан нон

,

сут,

гўшт

ва алкоголсиз

ичимликлар саноати эса ҳар бир аҳоли пунктида жойлаштирилиши керак. Бироқ
шакар, ёғ

-

мой, консерва, спирт, виночилик ва шу каби

бошқа

тармоқларни хом ашё

базасига яқин жойда жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб,
корхоналарни жойлаштиришни асосли

режалаштириш ва иқтисодий таҳлил

жараёнида ҳар бир тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини тўғри ҳисобга олиш, ишлаб
чиқаришни

жойлаштиришнинг

умумий

тамойилларига

асосланиш

саноат

тармоқларини жойлаштиришнинг юқори самарадорлигини таъминлайди ва
ижтимоий меҳнат самарадорлиги ошади.

Иқтисодиётни ривожлантириш, либераллаштириш ва модернизациялаш

босқичида озиқ

-

овқат саноати тармоғини ривожлантириш янада жадаллашмоқда.

Республикамизда 2015

-

2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш,

модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора

-

тадбирлар

дастури, шунингдек ҳар йили қабул қилинадиган ҳудудий дастурлар муҳим аҳамият
касб этмоқда.

Графикдаги маълумотларга кўра,

сўнгги йилларда озиқ

-

овқат санаоти

тармоғининг ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши мунтазам ўсиб
бораётганлигини кўриш мумкин (1

-

расм). Бу кўрсаткич

2010

йилда

18,0

фоизни

ташкил этган бўлса

, 2017

йилда

25,1

фоизни ташкил этиб, саноат тармоқлари орасида

1-

ўринга кўтарилиб олган ва мамлакатимиз аҳолисининг озиқ

-

овқат маҳсулотларига

бўлган эҳтиёжининг 96 фоизи ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилган

.

Бироқ

2018 йилга келиб озиқ

-

овқат санаоти тармоғининг ишлаб чиқарадиган саноат

таркибидаги улуши деярли 8 фоизни ташкил этиб, 3

-

ўринга тушиб қолган. Бу эса

бошқа тармоқлар улушининг ўсиши нисбатида юзага келган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

126

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1

-

расм. Озиқ

-

овқат санаоти тармоғининг ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги

улушининг динамикаси (фоизда)

[5]

Озиқ

-

овқат саноати миқдори ортиши билан бир қаторда озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг импорт кўрсаткичлари ҳам ортиб бормоқда. Иқтисодий
ислоҳотлар

2000 йилда Ўзбекистонга иморт қилинган

озиқ

-

овқат маҳсулотларининг

миқдори 361,1 млн. АҚШ долларни ташкил қилган бўлса, 2018 йилга келиб эса бу
кўрсаткич 1581,6 млн. АҚШ долларга етган.

[5]

Бу эса озиқ

-

овқат санаоти

тармоғининг ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улушини кам миқдорда ўсишига
таъсир кўрсатган

деб ҳисоблаймиз

.

Бу

ўз навбатида улушининг камайишига олиб

келган ва буни эконометриканинг коррелляцион

-

регрессион усули асосида таҳлил

қиламиз.

Эконометрик

усулларнинг

миллий

иқтисодиётни

бошқаришда

афзалликларидан бири шундаки, улар ёрдамида моделлаштирувчи объектга
омилларнинг таъсирини, натижа кўрсаткичига ресурсларнинг ўзаро муносабатларини
кўрсатиш мумкин. Бу эса ўнлаб тармоқлар ва минглаб корхоналарда ишлаб чиқариш
натижалари ва миллий иқтисодиётни илмий асосда прогнозлаштириш ва

бошқаришга имкон беради.

Эконометрикани ўрганиш жараёни –

бу иқтисодиёт, иқтисодий жараёнларнинг

эконометрик моделларини тузиш жараёнидир. Асосий қўлланадиган усул

корреляцион

-

регрессион таҳлил усулидир.

[6]

Шу аснода, озиқ

-

овқат санаоти

тармоғининг ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улушини

озиқ

-

овқат

маҳсулотларини импорт улушига боғлиқлигини “stata12” эконометрик таҳлил дастури
асосида коррелляцион

-

регрессион таҳлил

усули орқали таҳлил қиламиз.

Қуйидаги

маълумотлар асосида коррелляцион

-

регрессион

таҳлил олиб

борамиз:

Йиллар

Озиқ

-

овқат санаоти тармоғининг ишлаб

чиқарадиган саноат таркиби (

y)

Озиқ

-

овқат маҳсулотларини

импорт улуши

(x)

2010

18,0

7,7

2011

18,9

8,2

2012

18,3

7,2

2013

19,4

6,7


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

127

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2014

20,4

7,3

2015

22,4

8,3

2016

23,9

8,2

2017

25,1

9,8

2018

17,2

8,1

Иккала омил орасида

“stata12” дастури орқали

чизиқли модел тузиш мумкин.

Бунда чизиқли функция қуйидагича кўринишда:

f(x)=a+b*x = y=a+b*x

Бу ерда:

-

у ва х ўзгарувчи омиллар;

-

а ва b тенглама параметрлари.

[7]

Чизиқли функция кўринишдаги тенгламанинг параметрларини топишимиз

учун

“Энг кичик квадратлар” усулидан фойдаланса ҳам бўлади. Аммо биз “stata12”

дастуридан фойдаланган ҳолда топамиз.

Stata дастури

натижаларига асосан а параметр 4,2141

ва b параметр эса 2,0373

га тенг булиб

[8]

, у қуйидагича кўринишда тенглама

тузилади:

y = 4,2141 + 2,0373∙x яъни

Foodind = 4,2141 + 2,0373∙ Import

Тенгламага асосан озиқ

-

овқат маҳсулотларининг импортини 1 фоизга ошириши

озиқ

-

овқат саноти ишлаб чиқариш саноатидаги улушининг 2 фоизига эҳтимоллик

тарзида изоҳлайди. Бироқ регрессион тенгламанинг детерминация коэффиценти
яъни

= 0,42 га тенг

[9]

ва бу тенгламанинг натижасини

42 фоизини изоҳлайди. Бу

эса тенгламани аҳамият жуда ҳам кам ва тенгламага бошқа

ўзгарувчи қўшиш ёки

кузатувлар сонини оширишни билдиради.

Биз эса бошқа моделлар асосида таҳлил

қилиб кўрдик ва қуйидаги натижаларга эришдик:


lin model

lin-log

model

log-lin

model

log-log

model

Тенгламаси f(x)

y = 4,2141 +

2,03

73∙x

y = -12,85 +

16,08∙lnx

lny = 2,26 +

0,093∙x

lny = 1,49 +

0,73∙lnx

детерминация коэф. R

-squared

0,4219

0,3963

0,3865

0,3623

Prob> F

0,0583

0,0692

0,0739

0,0864

P>| t | таъсир этувчи омил х нинг
аҳамиятлиги

0,058

0,069

0,074

0,086

Хулоса ва таклифлар

Барча

таҳлил натижаларига асосан миқдорлар салбий эканлигини кўришингиз

мумкин.

Бу эса ўз навбатида, тенгламалар эҳтимоллигини камайтиради ва бизнинг

фикримизча тенгламага қўшимча омиллар қўшиш ёки кузатувлар йилини ошириш
керак. Бу таҳлиллар шуни кўрсатадики, тенгламалар орасида мақбул регрессион
тенглама чизиқлисидир. Тенгламага асосан, озиқ

-

овқат маҳсулотлари импортининг

ошиши

озиқ

-

овқат саноатининг ишлаб чиқаришдаги

улушига таъсири салбий

эмаслигини кўришимиз мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

128

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса қилиб айтганда, озиқ

-

овқат саноати

билан узвий боғлиқ барча

омилларни инобатга олиб, унинг ривожланишининг устувор йуналишларидан четга
чиқмаган ҳолда юқори макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишимиз мумкин ва шу
билан бир қаторда озиқ

-

овқат саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган

озиқ

-

овқат маҳсулотларининг сифати ошишига, ички ва ташқи бозорни таминлашга,

экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳамда жаҳон бозорида
мустаҳкам ўрин эгаллашга эришишимиз мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1. БМТ ФАО ташкилотининг

барқарор

озиқ

-

овқат ишлаб чиқаришни ошириш

бўйича стратегик ишлари.

http://www.fao.org

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар
стратегияси тўғрисида»ги Фармони.

http://www.lex.uz

3.

Б.М.Амирбекова “Развитие пищевой промышленности региона (на примере

Республики Дагестан)”

диссертация.

4.

Усманов З.К., Қўзиев К.Ф. Ўзбекистон озиқ

-

овқат саноати тармоқларида

ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг минтақавий

хусусиятлари. Иқтисод ва

молия

, 2016,

№7

.

5.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 2010

-

2018 йиллардаги

«Ўзбекистон саноати» статистик тўпламлари маълумотлари.

http://www.stat.uz

6.

Gujarati D.N. “Basic Econometrics”. McGraw

-Hill, 4

th

edition, 2003 (Gu), Inc.p. 90

7.

А.Ишназаров, Ш.Нуруллаева, М.Муминова. “Эконометрика асослари” фани

бўйича ўқув

-

услубий мажмуа. Маъруза машғулоти учун. –Тошкент: Иқтисодиёт, 2017

йил, 213 бет.

8. Lee C. Adkins, R. Carter Hill.

Using Stata for

Principles of Econometrics, Fourth

Edition.

Wiley, 2011.

9.

Stata

12

дастури ёрдамида муаллиф томонидан ҳисобланган қийматлар.

Библиографические ссылки

БМТ ФАО ташкилотининг барцарор озиц-овкдт ишлаб чицаришни ошириш буйича стратегии ишлари. http://www.fao.org

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «’Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида»ги Фармони. http://www.lex.uz

Б.М.Амирбекова "Развитие пищевой промышленности региона (на примере Республики Дагестан)" диссертация.

Усманов З.К., Кузиев К.Ф. Узбекистон озиц-овцат саноати тармоцларида ишлаб чикдриш кучларини жойлаштиришнинг минтакдвий хусусиятлари. Ик,тисод ва молия, 2016, №7.

Узбекистон Давлат статистика к,умитасининг 2010-2018 йиллардаги «Узбекистон саноати» статистик тупламлари маълумотлари. http://www.stat.uz

Gujarati D.N. "Basic Econometrics". McGraw-Hill, 4th edition, 2003 (Gu), Inc.p. 90

А.Ишназаров, Ш.Нуруллаева, М.Муминова. "Эконометрика асослари" фани буйича уцув-услубий мажмуа. Маъруза машгулоти учун. -Тошкент: И^тисодиёт, 2017 йил, 213 бет.

Lee С. Adkins, R. Carter Hill. Using Stata for Principles of Econometrics, Fourth Edition. Wiley, 2011.

Stota 12 дастури ёрдамида муаллиф томонидан ^исобланган к,ийматлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов