Особенности бюджетного регулирования в обеспечении макроэкономической стабильности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
272-280
16
1
Поделиться
Шералиев, Ж. (2021). Особенности бюджетного регулирования в обеспечении макроэкономической стабильности. Экономика и инновационные технологии, (5), 272–280. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12161
Жавохирбек Шералиев, Институт прогнозирования и макроэкономических исследований

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В исследовательской работе изучены взгляды зарубежных и отечественных ученых на специфику бюджетных правил в обеспечении макроэкономической стабильности, освещены сущность бюджетных правил, их особенности и влияние на макроэкономические условия. Основной результат исследования – научное обоснование особенностей бюджетных правил в обеспечении макроэкономической стабильности.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

284

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА

БЮДЖЕТ ҚОИДАЛАРИНИНГ ЎЗИГА ҲОС ҲУСУСИЯТЛАРИ

Шералиев Жавохирбек Жахонгир ўғли

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

таянч докторанти

E-mail:

arvi19920804@gmail.com

Аннотация.

Ушбу тадқиқот ишида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда

бюджет қоидаларининг ўзига ҳос ҳусусиятлари

бўйича хорижий ва маҳаллий олимлар

фикри

ўрганилган

бўлиб,

бюджет қоидаларининг моҳияти,

ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳамда

унинг макроиқтисодий шарт

-

шароитларга таъсири ёритиб берилган. Тадқиқот ишининг

асосий мақсади

макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларининг

ўзига ҳос ҳусусиятларининг илмий асосларини ёритишдан

иборат.

Калит сўзлар:

бюджет қоидалари, қарз қоидалари, бюджет баланси қоидалари,

таркибий

баланс қоидалари, даромад қоидалари, харажат қоидалари, давлат қарзи,

бюджет дефицити, бюджет баланси

.

Аннотация.

В исследовательской работе изучены взгляды зарубежных и

отечественных

ученых

на

специфику

бюджетных

правил

в

обеспечении

макроэкономической стабильности, освещены сущность бюджетных правил, их
особенности и влияние на макроэкономические условия. Основной результат
исследования –

научное обоснование особенностей бюджетных правил в обеспечении

макроэкономической стабильности.

Ключевые слова:

бюджетные правила, правила долга, правила бюджетного

баланса, правила структурного баланса, правила доходов, правила расходов,
государственный долг, дефицит бюджета, баланс бюджета.

Abstract.

This study examines the views of foreign and local scholars about the specific

features of budget rules in ensuring macroeconomic stability, the essence of budget rules, their
specific features and its impact on macroeconomic conditions are explained. The main purpose of
the research is to highlight the theoritical background of the specific features of budget rules in
ensuring macroeconomic stability.

Keywords:

budget rules, debt rules, budget balance rules, structural balance rules, revenue

rules, expenditure rules, public debt, budget deficit, budget balance.

Кириш

Мамлакатимизда бюджет барқарорлиги таъминлаш узоқ муддатли иқтисодий

ривожланишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Давлат бюджети
шаффофлигини таъминлаш, макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш, давлат
молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш жорий этиладиган бюджет
қоидалари самарадорлигига боғлиқ бўлади. Бюджет қоидаларини самарали жорий
этиш асосида давлат харажатларини оптималлаштириш ва тўғри мақсадларга

йўналтириш, бюджет дефицити

ҳамда

давлат қарзининг муқобил даражасини

таъминлаш, мамлакатдаги инвестицион муҳитни яхшилаш,

умуман

олганда,

иқтисодий барқарорликка эришиш мумкин. Аммо бунинг учун бюджет қоидаларини
мунтазам равишда такомиллаштириш, уларни қўллаётганда иқтисодиётдаги цикллар
ва бошқа қатор омилларни инобатга олиш лозим.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

285

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шунингдек, бюджет қоидаларининг жорий этилиши, бир томондан,

масъулиятсиз бюджет сиёсатини

олиб бориш имкониятини чекласа, иккинчи

томондан, иқтисодий ўсишни тезлаштиришга йўналтирилган ностандарт қарорларни
амалга оширишни қийинлаштиради. Якуний натижа

эса

бир қатор ҳолатларга

,

жумладан, уларнинг ўзига хос хусусиятларига

боғлиқ

бўлиб қолади

.

Бюджет

қоидаларининг ўзига ҳос ҳусусиятларини ўрганиш эса мамлакатимизда бюджет
қоидаларини жорий этилиши

ва унинг самарадорлигини янада яхшилашга

сабаб

бўлади. Шу нуқтаи назардан макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет
қоидаларининг ўзига ҳос ҳусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш ҳозирги кунда

долзарб ҳисобланади.

Тадқиқот

ишининг

мақсади

сифатида

Ўзбекистон

Республикасида

макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларининг

мазмун

моҳиятини ёритиб бериш ва

унинг ўзига ҳос ҳусусиятлари бўйича тавсиялар ишлаб

чиқиш ҳисобланади.

Тадқиқотнинг илмий аҳамияти

эса Ўзбекистон иқтисодиёти учун ушбу мавзу

нисбатан янги эканлиги ҳамда бу соҳада илмий

-

тадқиқот материалларининг етарлича

эмаслиги билан изоҳланади. Ишининг амалий аҳамияти ҳозирги кундаги давлат
бюджет сиёсатининг келгуси йўналишини белгилашда бюджет қоидаларининг
моҳияти ва

унинг ўзига ҳос ҳусусиятларини

ёритиб бериш заруриятидан келиб

чиқади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларининг

ўзига

ҳос ҳусусиятлари ҳақидаги баҳслар иқтисодчи

олимлар учун юқори қизиқиш уйғотган

мавзулардан бири ҳисобланиб

,

бу борада хорижий мамлакат

олимлари томонидан

кўплаб

муҳим мулоҳазалар айтиб ўтилган

.

Хусусан, Д.В. Скрыпникнинг фикрига кўра, бюджет қоидасини 2 хил маънода

ифода этса бўлади.

Кенг маънода

қоидалар ва тартибга солиш амалиёти мажмуи

сифатида тушунилиб, унга мувофиқ бюджет тузилади, қабул қилинади ва амалга
оширилади. Қисқа

маънода

эса бюджет қоидалари

маълум фискал кўрсаткичлар

(бюджет тақчиллиги, қарз даражаси, харажатлар ва даромадлар) бўйича расман
ўрнатилган чекловлар ҳисобланади.

Шунингдек, олим томонидан панелли регрессия

тенгламаси бўйича

бюджет қоидаларининг иқтисодий ўсишга тўғридан

-

тўғри таъсири

давлат бошқаруви самарадорлиги орқали аниқланган. Хулоса шуки,

агар ҳукумат

юқори даражадаги самарадорликка эга бўлса, бюджет қоидаларининг жорий
этилиши

иқтисодий ўсишга ортиқча босим бермайди

[1].

А. Кудрин, И. Соколов

ўзларининг тадқиқотларида

федерал бюджет

харажатлари ҳажмига ҳаддан ташқари қаттиқ чекловлар қўядиган бюджет
қоидаларининг янги кўриниши иқтисодий ривожланиш ва таркибий ислоҳотларни
молиялаштириш учун зарур бўлган харажатларни таъминламаслиги тўғрисида сўз
юритишган

.

Шунингдек, циклик асосда мувозанатлашган федерал бюджетни

шакллантириш нефт нархларининг ўзгарувчанлиги ва иқтисодий

цикллар босқичидан

қатъий назар харажатларнинг нисбатан барқарор даражасини таъминлаши,
шунингдек, бюджет

-

солиқ

сиёсатининг контрциклик хусусиятини амалга ошириши

ҳамда ички ва ташқи шокларга нисбатан бюджет заифлигини камайтириши
мумкинлигини келтиришган

[2].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

286

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Н.С.Шмигольнинг фикрига кўра, бюджет қоидалари бюджетнинг айрим

параметрлари бўйича чекловлар тўплами ёки тегишли бюджет агрегатларининг
белгиланган чегаралари сифатида белгиланади. Бюджет қоидалари доирасида
бюджетнинг давлат қарзи, бюджет дефицити, бюджет даромадлари ва харажатлари

миқдори

каби параметрлари чекланади.

Шунингдек, олимлар контрциклли бўлган ва

ҳар хил иқтисодий шокларни юмшатишга қодир бўлган “кейинги авлод”

бюджет

қоидаларига ўтиш зарур

деган хулосага келишган, шунингдек, давлат органларига

жорий бюджет балансини мақсадли ҳисоблаш йўли билан ўзгартириш таклифларини

,

нефтнинг таркибий нархлари қиймати, федерал бюджет тақчиллигини суверен
фондлар ҳисобидан молиялаштириш қоидаларини ишлаб чиқишган

[3].

С.С.Лазарян, И.В.Никонов, А.И.Вотинов, Е.А.Губкова

(2019)

нинг тадқиқотларига

кўра, бюджет сиёсатини ишлаб чиқишда бюджет қоидаларини қўллаш бюджет
тақчиллиги устидан назоратни яхшилаши ва макроиқтисодий барқарорликни
ошириши мумкинлиги таъкидланган. Бундан ташқари, бюджет қоидаларидан
фойдаланиш таъсирини ўрганишдаги эмпирик тадқиқотлар уларнинг узоқ муддатли
иқтисодий ўсишга ва бюджет ҳолатига ижобий таъсирини кўрсатади. Лекин, бюджет
қоидаларини қўллаш амалиёти ҳар доим ҳам бюджет

-

солиқ сиёсатининг зарур

натижаларига эришишга имкон бермаган, бу эса қоидаларни кўп сонли ўзгартиришга

ва қайта кўриб чиқишга сабаб бўлган

[4].

Javier Andres, Rafael Domenech

тадқиқотларига кўра, бюджет қоидаларининг

бюджет

-

солиқ

сиёсати

самарадорлигига макроиқтисодий барқарорлаштириш

воситаси сифатида таъсирини таҳлил қилишган

.

Асосий хулоса

шуки, ихтиёрий

бюджет сиёсатининг таъсири ҳам, автоматик стабилизаторларнинг кучи ҳам

ушбу

қоидаларнинг "қаттиқлиги"га таъсир қилмасдан, макроиқтисодий барқарорликка
етаклайди

[5].

Ҳ.А

.

Ҳакимовнинг фикрига кўра, бюджет қоидалари, мавжуд молиявий

кўрсаткичларга қонуний тартибдаги чекловларнинг ўрнатилишидир

.

Шунингдек,

бюджет қоидалари бир қатор хусусиятларга ҳам

эга бўлиб, хом

-

ашёни импорт ва

экспорт қиладиган мамлакатларда саноат тизимини назорат қилади. Бундан ташқари,
бюджет қоидаларини

ўрнатишда, одатда мамлакатлар асосан

икки

мақсадга

эришишни ўзларига белгилаб олишади, масалан,

ресурсларни тежаш ва уларнинг

сарфланиш миқдорини режадаги миқдорга тенглаштириш

.

Шунингдек

олимнинг

фикрига кўра, энг аввало

,

бюджет қоидаларини жорий этиш чораларини

давлат

бюджети сурункали равишда дефицит билан чиқаверса ҳамда

кўрсаткич юқорилаб

бораверса, ҳар қандай мамлакат ўз бюджети мувозанатини таъминлаши учун

қўллаши керак бўлади

[6].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақоланинг илмий

-

назарий асоси сифатида иқтисодий адабиётлар ҳамда

илмий мақолалар, хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг бюджет қоидалари,
уларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари, бюджет қоидаларининг макроиқтисодий ва бюджет
барқарорлигига, иқтисодий ўсиш даражасига таъсири

бўйича изланишлари

ўрганилган, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр

-

мулоҳазаларини таҳлил қилиш, иқтисодий

жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф
тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишлича хулоса ва

таклифлар

берилган. Мавзуни ўрганиш жараёнида иқтиcoдий, мaнтиқий, илмий aбcтрaкциялaш,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

287

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қиёcий тaҳлил, динaмик

ўргaниш, индукция, дeдукция ва бошқа усуллардан

фoйдaлaнилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакат бюджет сиёсатидаги энг долзарб вазифа манфаатлар мувозанати

нуқтаи назаридан (бюджет барқарорлиги ва ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни

молиялаштириш ўртасидаги

мувозанат)

оптимал харажатлар даражасини

(

чегаравий

қийматини

)

таъминлаш ҳисобланади.

Ушбу муаммони ҳал қилишнинг анъанавий

воситалари

қаторига

ҳам

алоҳида бюджет параметрлари бўйича миқдорий

чекловларни белгилайдиган бюджет қоидалари киради

[2].

Бюджет қоидалари

-

бу қоида

тариқасида бюджет

-

солиқ

параметрларига

ўрнатиладиган

чегаравий меъёрлар

ҳисобланади

.

Бундай қоидалар киритилиши

бюджет харажатларининг

бюджет даромадларидан

ошиб кетишини

,

давлат қарзи

юқори

суръатларда ўсишини олдини олиб,

бюджет ҳамда

макроиқтисодий

барқарорлигини

таъминлашга ёрдам беради

.

Бюджет қоидалари

асосан қуйидагилардан

иборат:

1-

жадвал

Бюджет қоидаларининг асосий турлари

Қоида

тури

Қоида

меъёрининг

белгиланиш шакли

Қоиданинг

асосий мақсади

Қарз

қоидалари

давлат қарзини ЯИМга

нисбатан фоиз кўринишида

аниқ чегараси ёки мақсади

сифатида белгиланади

Давлат қарзининг барқарор даражасини

сақлаш (давлат қарзининг иқтисоий ўсиш

суръатига салбий таъсирини олдини олиш

ёки уни камайтириш

)

Бюджет баланси

қоидалари (шу

жумладан, таркибий

баланс қоидалари

)

ЯИМга нисбатан фоиз

кўринишида аниқ чегара ёки

мақсад сифатида

белгиланади

бюджет мувозанатини таъминлаш (нол

дефицит),

бюджет тақчиллигини белгиланган чегара

қийматидан оширмаслик ҳамда

минимум даражада ўрнатилган

миқдордаги бюджет профицитига эришиш.

Харажат қоидалари

абсолют рақамларда, ўсиш

суръатлари бўйича ёки ялпи

ички маҳсулотга нисбатан

фоизда умумий, асосий ёки

жорий бюджет харажатлари

бўйича доимий чегаралар

сифатида белгиланади

бюджет харажатларининг чегаравий

қийматини ўрнатиш орқали тўғридан

-

тўғри

ҳукумат томонидан фойдаланиладиган

давлат ресурслари миқдорини белгилаб

бериш ҳамда ўзбошимчалик билан

молиявий рағбатлантиришга йўл

қўймаслик.

Даромад қоидалари

бюджет даромади

ҳажмининг юқори ёки қуйи

чегараси сифатида

белгиланади

бюджет тушумининг тезлашишига ва/ёки

ҳаддан ташқари солиқ юкининг олдини

олишга ҳамда тўғридан

-

тўғри ҳукумат

ҳажмини (government size) чеклашга

қаратилган

бўлиши

Манба: Хорижий мамлакат олимларининг илмий изланишларини асосида муаллиф томонидан

тузилди

.

Мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет

қоидаларини

жорий этишдан кўзланган

мақсадлар

қўйидагилардан иборат

бўлиши

керак

:

бюджет дефицити ҳажмини чеклаш ва қарз даражаси динамикасини назорат

қилиш орқали мамлакатларнинг қарз барқарорлигини таъминлаш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

288

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий ривожланиш даврийлигини

(цикллиги)

ҳамда

бюджетнинг

ресурсларга боғлиқлиги муҳимлигини инобатга олган ҳолда

мувозанатли бюджетни

(бюджет дефицити нолга тенг бўлган) таъминлаш

;

харажатларнинг асоссиз ўсишининг олдини олиш;

ортиқча солиқ юкини бартараф этиш

,

шу билан бирга, ресурслардан

олинадиган

даромадлардан

самарали

фойдаланишни

рағбатлантириш

ҳисобаланади

.

Шунингдек, жорий этишни мақсад қилган ҳар бир мамлакатда бюджет

қоидалари мақсадлар, операцион қўлланма ва шаффофлик бўйича

бир қатор ўзига

ҳос ҳусусиятларга эга.

Хусусан,

қарз

қоидалари

-

давлат қарзини

ЯИМга нисбатан

фоиз

кўринишида

аниқ чегараси

ёки мақсади

сифатида белгиланади. Масалан, Европа Иттифоқи

мамлакатларида давлат қарзининг максимал чегараси ЯИМга нисбатан

60%

миқдорида белгиланган.

OECD

таркибига кирувчи мамлакатлардан ташқаридаги

давлатларда ҳам шунга ўхшаш чекловлар мавжуд: масалан, Покистонда 2005 йилдан
бери давлат қарзи ЯИМга нисбатан

60 %гача чекланиши

керак бўлган қоидалар

мавжуд бўлиб, бунинг учун давлат қарзи

ҳар йили ЯИМга нисбатан камида 2,5 %га

камайтирилиши

керак.

Ушбу турдаги қоидалар билан боғлиқ муаммо нафақат мақсадли қарз

қийматини оқилона танлашнинг қийинлигида, балки давлат қарзининг чегарасини
жорий этиш (давлат бюджети дефицити чегараси ёки у билан бирга) бюджет
барқарорлигини таъминлаш учун зарурий ва етарли шарт эмаслигида ҳамдир. Давлат
қарзининг чегараси макроиқтисодий ўзгаришларга (узоқ муддатли иқтисодий ўсиш
суръатларининг ўзгариши, ҳукумат бюджетининг дастлабки қолдиғидаги доимий
шоклар ва бошқалар) юқори даражада боғлиқдир, демак унинг узоқ истиқболдаги
ўзгармас миқдори маълум хавф

-

хатарларни келтириб чиқариши мумкин.

Ушбу турдаги қоидалар мамлакат даражасида қарз

мақсадига яқинлашишни

таъминлаш нуқтаи назаридан энг самарали ҳисобланади. Бироқ, мамлакат қарзи

даражаларига киритилган бюджет чораларини

таъсир қилиши учун вақт талаб

этилади ва шу сабабли қоида

бюджет ёки қарз сиёсатини ишлаб чиқувчиларга аниқ

қисқа муддатли кўрсатма бермайди. Шунингдек, қарз

даражасига

ҳукумат назорати

остидаги ўзгаришлар, масалан, фоиз ставкалари ва валюта курси ўзгариши,
шунингдек, "паст даражадаги" молиялаштириш операциялари таъсир қилиши
мумкин (масалан, молия секторини кафолатларни қўллаб

-

қувватлаш чоралари).

Бу

эса реал бўлмаган даражада катта молиявий тузатишлар зарурлигини англатиши
мумкин. Бундан ташқари, агар иқтисодиётга турли шоклар таъсир кўрсатса ва
мамлакатда ЯИМга нисбат

сифатида белгиланган қарздорлик миқдорий чегараси

мажбурий бўлса, бюджет

-

солиқ сиёсати проциклик хусусиятга эга бўлиб қолиши

мумкин.

Бюджет баланси қоидалари

,

биринчи навбатда

,

қарз нисбатларига таъсир

қиладиган ва асосан сиёсатчилар назорати остида бўлган ўзгарувчини чеклайди.
Шундай қилиб, бундай қоидалар аниқ операцион кўрсатма беради ва қарз
барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Бюджет баланси қоидалари умумий
баланс, тузилмавий ёки цикл билан тузатилган баланс ва "цикл давомида" қолдиқ
сифатида

белгиланиши

мумкин.

Биринчи

турдаги

қоидалар

иқтисодий

барқарорлаштириш хусусиятларига эга бўлмаса

-

да, қолган учтаси аниқ иқтисодий

шокларни ҳисобга олади. Улар катта бюджет агрегатлари бўйича рақамли чегаралар
сифатида ўрнатилмаганликлари

сабабли, улар одатда процессуал қоидалар

ҳисобланади ва шу сабабли маълумотлар базасида рақамли бюджет қоидалари

сифатида ҳисобга олинмайди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

289

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шунингдек, бюджет баланси

қоидалари

(шу жумладан, таркибий баланс

қоидалари)

қуйидаги талабларни бажариши шарт

:

мувозанатли бюджетни таъминлаш (нол дефицитли бюджет);

бюджет тақчиллигини белгиланган чегара қийматидан оширмаслик;

минимум даражада ўрнатилган миқдордаги бюджет профицитига эришиш.

Одатда, бундай

қоидалар бюджет барқарорлигига эришишга қаратилган бўлиб,

иқтисодиётдаги шокли ўзгаришларга жавоб бериш учун зарур мослашувчанликни
таъминлайди.

Харажат

қоидалари –

ЯИМга нисбатан фоиз кўринишида умумий,

асосий ёки

жорий харажатлар

чегараларини белгилайди. Бундай чекловлар одатда мутаносиб

равишда ёки ўсиш суръатларида, вақти

-

вақти билан уч йилдан беш йилгача бўлган

вақт оралиғи учун белгиланади. Ушбу қоидалар мақсади тўғридан

-

тўғри қарзни

барқарорлаштириш билан боғлиқ эмас, чунки улар бюджетнинг даромад қисмини
чекламайди. Бироқ, улар қарзлар ёки бюджет баланси қоидалари билан бирга
ўрнатилганда

барқарорликка мос келадиган зарур бюджет

консолидацияни бошлаш

учун операцион воситани тақдим

этиши мумкин. Бундан ташқари, харажат қоидалари

нохуш шок ҳолатларида бюджет

-

солиқ

сиёсатининг иқтисодий барқарорлаштириш

функциясини чекламайди, чунки улар солиқ тушумларини циклик ёки ихтиёрий
равишда камайтиришга тузатишлар киритишни инобатга олмайди

.

Харажат қоидалари

ўзбошимчалик билан молиявий рағбатлантиришга йўл

қўймайди. Шунингдек

,

бюджет харажатлари

чегаравий қиймати

тўғридан

-

тўғри

ҳукумат томонидан фойдаланиладиган давлат ресурслари миқдорини белгилаб
беради ва, умуман олганда, ушбу қоидалар билан алоқа ва

мониторинг қилиш

нисбатан осонроқ ҳисобланади

.

Мазкур

қоидаларнинг асосий камчилиги шундаки, ўзининг табиатига кўра

мазкур

қоидаларнинг амал қилиш даври қисқа

муддатли характерга эга бўлиб,

бюджет

харажатларининг ўсиш суръати параметрлари

бир ёки бир неча йил олдин

белгилаб қўйилади

,

шунингдек, бунда бюджет сиёсати бўйича узоқ муддатли

мақсадли кўрсаткичлар

белгиланмайди.

ХВФ шарҳида

(Cordes et al., 2015)

келтирилишича, агар ушбу қоида қонунда ёки

ҳукмрон

коалиция келишувида мустаҳкамланган бўлса, ушбу турдаги қоидаларнинг

самарадорлиги юқори бўлади. Одатда, ушбу қоидалар харажатларни назорат қилиш
амалиёти, контрциклик бюджет сиёсати ва қатъий бюджет интизоми билан боғлиқ.
Ушбу турдаги қоидалар учун ХВФ шокларга жавоб беришга имкон берадиган
етарлича мослашувчанликни таъминлашни (фавқулодда вазиятлар захираларини
яратишни ва фавқулодда вазиятларни режалаштиришни амалга оширишни) тавсия
қилади, шу билан бирга, "Қоидаларни амалда татбиқ этиш, улар ҳақида кенг
жамоатчиликка маълумот етказиш, шунингдек, мониторинг қилишнинг қулайлигини"
таъминлайди (ХВФ, 2009, п. 4)

[2].

Даромадлар қоидалари

-

даромадлар бўйича юқори ва қуйи чегараларни

белгилаб беради ва бюджет тушумининг тезлашишига ва/ёки ҳаддан ташқари солиқ
юкининг олдини олишга қаратилган

бўлади. Ушбу қоидаларнинг аксарияти давлат

қарзларини назорат қилиш билан бевосита боғлиқ эмас, чунки улар харажатларни
чекламайди. Бундан ташқари, даромадлар бўйича юқори ва қуйи чегараларни
белгилаш қийин бўлади, чунки даромадлар мос даврнинг катта таркибий қисмига эга
бўлиши мумкин

.

Даромад бўйича

қоидаларининг ўзи проциклик бюджет

сиёсатига олиб келиши

мумкин, чунки одатда бюджетнинг

пасайиши

шароитида бюджетнинг даромадлар

қисмида автоматик барқарорлаштиргичларнинг ишлашини ёки даромадлар
ошишидаги

юқори чегараларни ҳисобга

олмайди. Бироқ, харажатлар қоидалари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

290

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

сингари, даромад қоидалари ҳам тўғридан

-

тўғри ҳукумат ҳажмини (government size)

чеклашга қаратилган бўлиши

мумкин.

Юқоридаги бюджет қоидаларининг ўзига ҳос ҳусусиятларидан

келиб чиққан

ҳолда шуни айтиш мумкинки, уларнинг салбий ва ижобий томонлари ҳам мавжуд

(2-

жадвал).

2-

жадвал

Бюджет қоидалари турларининг ўзига ҳос хусусиятлари

Қоида

турлари

Ижобий томонлари

Салбий томонлари

Қарз

қоидалари

қарз

барқарорлиги

билан

бевосита боғлиқлик

;

aлоқа ва назорат қилиш осон

.

қисқа

муддатда аниқ операцион кўрсатма

бера олмайди, чунки қарз нисбати бўйича
сиёсатнинг таъсири дарҳол ва чекланган
эмас

;

иқтисодий барқарорлаштириш хусусияти

йўқ (цикл бўйича бўлиши мумкин)

;

қоидага

вақтинчалик чоралар (масалан,

тармоқ

остидаги

операциялар)

орқали

эришиш мумкин

;

қарз

ҳажмига ҳукумат

назорати остидаги

ўзгаришлар таъсир қилиши мумкин

.

Бюджет баланси

қоидалари

aниқ операцион қўлланма

;

қарз

барқарорлиги билан бевосита

боғлиқлик

;

aлоқа ва назорат қилиш осон

.

иқтисодий барқарорлаштириш хусусияти

йўқ (цикл бўйича бўлиши мумкин)

;

бош балансга ҳукумат назорати остидаги

ўзгаришлар таъсир қилиши мумкин (масалан,
катта иқтисодий таназзул)

.

Таркибий

баланс

қоидалари

нисбатан аниқ операцион қўлланма

;

қарз

барқарорлиги

учун

яқин

ҳавола

;

иқтисодиётни

барқарорлаштириш

(яъни

иқтисодий шокларни ҳисобга

олган ҳолдаги

)

функцияси мавжуд

;

бир

марталик

ва

вақтинчалик

омилларни ҳисобга олишга имкон
беради

.

таркибий ислоҳотлар

олиб борилаётган

мамлакатлар учун

мос иқтисодий даврни

тузатиш жуда қийин

;

ихтиёрий

равишда

ресурслардан

фойдаланишнинг олдини олиш учун бир
марталик

ва

вақтинчалик

омилларни

олдиндан аниқлаш керак

бўлади

;

қоиданинг

мураккаблиги алоқа

қилиш ва

кузатишни қийинлаштиради

.

Харажат

қоидалари

aниқ операцион қўлланма

бўлади

;

иқтисодиётни

етарлича

барқарорлаштиришга имкон беради

;

ҳукумат

ҳажмини

белгилашда ва

бошқаришда асосий рол ўйнайди

;

aлоқа

ва

мониторинг

қилиш

нисбатан осон

.

қарзнинг

барқарорлиги билан бевосита

боғлиқ эмас, чунки даромадга нисбатан ҳеч
қандай чеклов қўйилмаган

;

агар чекловни амалга ошириш учун

қоидаларга

киритилмаган

харажатлар

тоифаларига

ўтиш

содир

бўлса,

харажатларни

тақсимлашда

исталмаган

ўзгаришларга олиб келиши мумкин

.

Даромад

қоидалари

ҳукумат

ҳажмини белгилашда ва

бошқаришда асосий рол ўйнайди;

даромад

сиёсатини

такомиллаштириши мумкин

;

проциклик харажатларни олдини

олиши

мумкин

(кутилмаган

даромаддан фойдаланишни чекловчи
қоидалар)

.

қарз

барқарорлиги билан бевосита боғлиқ

эмас, чунки харажатлар

бўйича хеч қандай

чекловлар йўқ

(кутилмаган даромаддан

фойдаланишни чеклайдиган қоидалардан
ташқари)

;

иқтисодиётни

барқарорлаштириш

хусусияти йўқ (цикл бўйича бўлиши мумкин)

.

Манба: Хорижий мамлакат олимларининг илмий изланишларини асосида муаллиф томонидан

қайта

ишланди

Бюджет қоидаларин жорий этишнинг ижобий, ва шу билан бирга, салбий

томонлари ҳам мавжуд. Даромадларнинг минимал қийматларига ва харажатларнинг
максимал қийматларига қўйилган чекловлар

,

албатта

,

ўз салбий таъсирини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

291

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кўрсатмасдан қолмайди. Масалан, давлат бюджети харажатлари катталигига
чекловлар ўрнатиладиган бўлса, бу бир томондан давлат бюджети харажатлари
миқдорини камайтирса, иккинчи томондан давлат бюджетидан аҳолини ижтимоий
томондан қўллаб

-

қувватлаш учун ажратиладиган қисми камаяди, бу эса аҳолининг

яшаш шароитига ўз салбий тасирини кўрсатади. Ёки

давлат бюджети даромадлари

катталикларига минимал кўрсаткичларни жорий қилинадиган бўлса, бу бир томондан
давлат бюджетида мавжуд бўлиши мумкин бўлган тақчилликни бартараф этса,
иккинчи томондан жисмоний ва юридик шахслар учун солиқлар ва турли ҳил
мажбурий тўловларнинг сони ва миқдорини ошиб кетишига олиб келиши мумкин.

Агарда бюджет дефицити кўрсаткичларига нисбатан чекловлар ўрнатилса, бу

бир томондан давлат бюджети профитцитини таъминлаб бериши мумкин, иккинчи
томондан соҳта статистик кўрсаткичларнинг юзага келишига олиб келиши ҳам
мумкин бўлади. Ва ниҳоят, мамлакат мажбуриятлари қийматига (қарз миқдорига)
чекловлар ўрнатиладиган бўлса, бу бир томондан давлатнинг ташқи қарзлари
миқдорини бир ҳил холатдан ошмаган ҳолда ушлаб турилишига эришилиши мумкин,
иккинчи томондан эса, ташқи инвестициялар оқимининг қамайишига ва мамлакат
ривожланишининг секинлашувига олиб келиши мумкин

[6].

Шу боисдан ҳам бюджет

қоидаларниин жорий этишда энг аввало унинг салбий

хамда ижобий томонларини ўрганиб чиқиш, ва уларнинг ичидан қайси бир холат энг
мақбул эканлигини танлаб олиш керак бўлади.

Мамлакат истиқболини ҳисобга олган ҳолда, кўплаб мамлакатлар икки ёки

ундан ортиқ бюджет қоидаларини бирлаштирадилар. Бюджет қоидаларининг барча
турлари

,

ҳатто

унинг дизайн хусусиятлари яхши мосланган бўлса

-

да,

иқтисодиётни

барқарорлаштириш

ва эҳтимолий

ҳукумат мақсадларини қўллаб

-

қувватлаш учун ҳар

бири бир хил даражада мос келавермайди

.

Аммо бюджет қоидалари

комбинациясидан фойдаланиш бюджет сиёсатидаги камчиликларни бартараф этишга
ёрдам бериши ҳам мумкин. Масалан, қарз

бўйича

қоидалар харажат

қоидалари

билан бирлашганда қарзларнинг барқарорлиги билан боғлиқликни таъминлайди ва
сиёсатчиларга қисқа ва ўрта муддатли операцион қарорларни қабул қилишда ёрдам
беради. Бу эса баъзи контрциклликларга йўл қўяди ва

ҳукумат ҳажмини аниқ

белгилаб беради

.

Хусусан, бунга қарз қоидалари

ва даврий равишда тузатилган

бюджет баланси қоидаларини

бирлаштириш орқали эришиш

ҳам

мумкин.

Ўзбекистон иқтисодиётида бюджет қоидаларни жорий қилишда энг аввало уни

жорий қилиш учун етарлича сабаб

ва асослар бўлиши лозим. Бунда

,

албатта

,

Жаҳон

банки ва Халқаро Валюта Фондининг ривожланаётган мамлакатлар учун тавсия
қилган максимал фоиз кўрсаткичларига нисбатан салбий ҳолатлар юзага келганда
вужудга келади. Бу дегани ҳозирги шароитда бюджет қоидаларини жорий этиш ўта
зарур ҳолат эмас. Аммо

агарда бюджет мувозанатини таъминлаш қийинлашиб,

салбий ҳолат кузатилишда давом этса, бу зарур ҳисобланади

[6].

Хулоса ва таклифлар

Бюджет қоидалари

бюджетни режалаштиришнинг энг яхши амалиётини жорий

этишга ва бюджет жараёнлари прогнози ва шаффофлигини оширишга қаратилган
алоҳида

ва мақбул

процессуал меъёрларни ўрнатади. Умуман олганда, тўғри

тузилган қоидалар бюджет барқарорлиги учун хатарлар пайдо бўлишининг олдини
олишга, шунингдек, бюджет ривожланишининг циклик хусусиятини ҳисобга олган
ҳолда,

иқтисодиёт

эҳтиёжларига

мослашишда

бюджет

имкониятларини

кенгайтиришга ёрдам беради

.

Қоидалар

биринчи даражали бюджет дефицитини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

292

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

камайтиради, инвестицион жозибадорликни оширади ва, шу билан бирга, иқтисодий
ривожланишга ижобий таъсир кўрсатади.

Истиқболда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ўсишини

таъминлаш

мақсадида бюджет қоидалари ва унинг ўзига ҳос ҳусусиятлари бўйича қуйидаги
таклифлар ишлаб чиқилди:

Ўзбекистон иқтисодиётида бюджет қоидаларини жорий этиш учун маъсул

ташкилотлар, энг аввало, Молия Вазирлиги, Марказий банк, хамда улар фаолиятини
мувофиқлаштирувчи ташкилот бўлиб Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги, ва бошқа молиявий

ташкилотларнинг биргаликда келишган

холда фаолият олиб борилиши талаб этилади;

бундан ташқари, Марказий банк пул

-

кредит сиёсатини юқори суръатларда

мустақил олиб бориши керак бўлади, бунга сабаб бюджет

-

солиқ сиёсатининг пул

-

кредит сиёсати устидан доминантлик қилмаслиги ҳисобланади. Акс ҳолда, жорий
этилган бюджет қоидаси макроиқтисодий барқарорликни таъминлайдиган билвосита
инструментлик хусусиятини йўқотади;

мамлакатимизда ҳам

икки ёки ундан ортиқ бюджет қоидаларидан

комбинациясидан фойдаланиш

зарур. Бу мамлакатимиз бюджет сиёсатидаги

камчиликларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин;

тўғридан

-

тўғри ҳукумат томонидан фойдаланиладиган давлат маҳаллий ва

республика

бюджети

маблағларидан

ўзбошимчалик

билан

молиявий

рағбатлантириш

ҳамда

фойдаланишга йўл қўймаслик учун бюджет харажатлари

ва

даромадларининг чегаравий қийматини ўрнатиш зарур;

истиқболдаги бюджет имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган

бюджет қоидаларини қайта шакллантириб туриш керак. Акс ҳолда бюджет
қоидалари контрциклик хусусиятга эга бўлиб, бюджет ва макроиқтисодий
барқарорликка акс таъсир этиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Д.В. Скрыпник. “Бюджетные правила, эффективность правительства и

экономический рост”. Москва. Журнал  Новой  экономической  ассоциации,  № 2  (30),
 с. 12–

32).

2.

А. Кудрин, И. Соколов, “Бюджетные правила как инструмент сбалансированной

бюджетной политики”,

Вопросы экономики. 2017. № 11. С. 5—

32.

3.

Шмиголь Наталия Сергеевна, “Бюджетные правила как инструмент достижения

финансовой стабильности и экономического роста”. Журнал “Экономика и управление”

-1,

2017 г.,

Стр. 66

-74.

УДК 336.14(045)

.

4.

Лазарян С. С., Никонов И. В., Вотинов А. И., Губкова Е. А. Международный опыт

применения бюджетных правил: формирование современных концепций. Научно

-

исследовательский финансовый институт. Финансовый журнал. 2019. № 2. С

. 65

80. DOI:

10.31107/ 2075-1990-2019-2-65-80.

5.

Javier Andres, Rafael Domenech,“

Fiscal Rules and Macroeconomic Stability

”,

University of Valencia.

Hacienda Pública Española / Revista de Economía Pública, 176

-

(1/2006): 9-

41 © 2006, Instituto de Estudios Fiscales

.

6.

Ҳ.А.Ҳакимов,“Бюджет қоидалари ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги”,

"Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

рақобатбардошлигини

оширишда

халқаро

стандартларни жорий этиш: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги республика илмий

-

амалий анжумани илмий мақолалари ва маъруза тезислари тўплами. 2018 йил 18
декабрь.

-

Т.: Иқтисодиёт, 2018 йил.

-

510 бет.

https://tsue.scienceweb.uz/index.php/archive/article/view/1546

Библиографические ссылки

Д.В.Скрыпник. "Бюджетные правила, эффективность правительства и экономический рост". Москва. Журнал Новой экономической ассоциации, №2 (30), с. 12-32).

А. Кудрин, И. Соколов, "Бюджетные правила как инструмент сбалансированной бюджетной политики", Вопросы экономики. 2017. № 11. С. 5—32.

Шмиголь Наталия Сергеевна, "Бюджетные правила как инструмент достижения финансовой стабильности и экономического роста". Журнал "Экономика и управление" №-1, 2017 г., Стр. 66-74. УДК 336.14(045).

Лазарян С. С., Никонов И. В., Вотинов А. И., Губкова Е. А. Международный опыт применения бюджетных правил: формирование современных концепций. Научно-исследовательский финансовый институт. Финансовый журнал. 2019. № 2. С. 65-80. DOI: 10.31107/ 2075-1990-2019-2-65-80.

Javier Andres, Rafael Domenech,"Fiscal Rules and Macroeconomic Stability", University of Valencia. Hacienda Publica Espanola / Revista de Economia Publica, 176-(1/2006): 9-41 © 2006, Institute de Estudios Fiscales.

Х-А-Хдкимов,"Бюджет коидалари ва уларнинг и^тисодий самарадорлиги", "Кишлоц хужалиги махдулотлари рацобатбардошлигини оширишда халцаро стандартларни жорий этиш: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани илмий мацолалари ва маъруза тезислари туплами. 2018 йил 18 декабрь. - Т.: Ицтисодиёт, 2018 йил. - 510 бет.

https://tsue.scienceweb.uz/index.php/archive/article/view/1546

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов