Роль маркетинговых исследований в совершенствовании управления внешнеэкономической деятельностью предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
160-165
38
9
Поделиться
Бобоёров, М. (2017). Роль маркетинговых исследований в совершенствовании управления внешнеэкономической деятельностью предприятий. Экономика и инновационные технологии, (2), 160–165. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9231
Миробид Бобоёров, Научно-образовательный центр корпоративного управления

Студент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Совершенствование внешнеэкономической деятельности предприятия считается одним из актуальных вопросов. В статье определена роль маркетинговых исследований в управлении на основе анализа структуры внешнеэкономической деятельности предприятия.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

КОРХОНАЛАРНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА МАРКЕТИНГ

ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ РОЛИ

Бобоёров Миробид Муродуллаевич,

Корпоротив бошқарув илмий-таълим маркази тингловчиси

E-mail:

boboyorov@gmail.com

Аннотация:

Корхона ташқи иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш

даврнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Мақолада корхоналар
ташқи иқтисодий фаолияти структураси таҳлили асосида маркетинг
тадқиқотларининг бошқарувдаги роли ёритиб берилган.

Аннотация:

Совершенствование внешнеэкономической деятельности

предприятия считается одним из актуальных вопросов. В статье определена
роль маркетинговых исследований в управлении на основе анализа структуры
внешнеэкономической деятельности предприятия.

Abstract:

Development of foreign economic activity of the enterprise is one of the

relevant issues. The article defines the role of marketing research in management
based on enterprise foreign economic activity structure analysis.

Калит сўзлар:

корхона ташқи иқтисодий фаолияти, маркетинг

тадқиқоти, ТИФда бозорларни тадқиқ этиш, талабни ўрганиш, таклифни
ўрганиш.

Кириш

Очиқ бозор принциплари асосидаги иқтисодиёт корхоналар олдига ташқи

иқтисодий фаолиятни бошқаришни такомиллаштиришни тақозо этади.
Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти (ТИФ)ни такомиллаштиришда
маркетинг тадқиқотлари алоҳида ўрин тутиб, у ташқи бозорларни ўрганиш,
корхона манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ушбу бозорларни таҳлил қилиш ва
ўзлаштиришни назарда тутади. Янги бозорларни излаш республикамиз
Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йилги устувор вазифалардан бири
этиб белгиланиши бу мавзунинг мамалакатимиз иқтисодиёти учун ҳам
долзарблигини очиб беради [1] ва ҳар бир корхона олдига ТИФни бошқаришни
такомиллаштириш масаласини қўяди. Бу ўз навбатида маркетинг
тадқиқотларининг ТИФни бошқаришдаги роли ошишига олиб келади ҳамда
мазкур мавзуга доир илмий назарий таклиф ва хулосалар ишлаб чиқишда
долзарблик касб этади.

Ташқи бозорга чиқадиган корхоналар кескин халқаро рақобат шаротида

фаолият олиб боришларига тўғри келади. Ушбу кескин рақобат шароитида
замонавий бошқарув усулларини шу жумладан маркетингни қўллаш орқали
муваффақиятли фаолият олиб боришлари мумкин.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хорижий адабиётларда “Marketing research” (Маркетинг тадқиқоти)

ва“Market research” (бозорни тадқиқ этиш) атамалари мавжуд. Шу боисдан ҳам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

авваламбор “Маркетинг тадқиқоти” ва “бозорни тадқиқ этиш” тушунчаларига
ойдинлик киритишимиз зарур. Маркетинг тадқиқотини ғарб адабиётларида кўп
ҳолларда “Ахборот қидирув тизими” (Intelligence system) тушунчаси билан
боғлашади. “Маркетинг тадқиқоти” ва “Тижорат тадқиқоти” тушунчалари
инглиз, америка ва немис терминалогияларида синонимлар сифатида қаралса,
бозорни тадқиқ этиш тушунчаси эса мустақил маънога эга деб қаралади.

Америка Маркетинг Ассоциацияси маркетинг тадқиқотига (Marketing

Research): “истеъмолчи, харидор ва маркетологлар жамиятини зарур ахборотлар
орқали боғлаб туриш вазифасини бажаради” – деб таъриф беради [2].

Бозорни тадқиқ этиш тор кўламдаги тушунча бўлиб у айнан бир бозорнинг

хусусиятини ўрганишни назарда тутади. Маркетинг тадқиқоти эса кенгроқ
кўламга эга бўлиб, янги маҳсулотларни ўрганиш, тақсимот тартиб-қоидалари,
маҳсулот ишлаб чиқариш каби соҳаларни қамраб олади [3].

Маркетинг тадқиқотига берилган таърифлар орасида Грин ва Тулл

томонидан берилган қуйидаги таъриф алоҳида таъкидлашга арзийди деб
ўйлаймиз:

“Маркетинг тадқиқоти – бу маркетинг соҳасидаги барча муаммоларни

аниқлаш ва уларни ечимини топиш билан боғлиқ ахборотларни тизимли ва
объектив қидириш ҳамда таҳлил қилишдир” [4].

Тизимли ва объектив сўзлари ушбу таърифдаги калит сўзлари ҳисобланади.

Нега тизимли? Чунки, ахборотлар интуитив ва тасодифий равишда йиғилмайди,
яъни пухта ўрганилган ва илмий тадқиқ этилган маълумотлар эътиборга
олинади. Нега объектив? Чунки, йиғилган ахборотлар, маълумотлар ва уларнинг
таҳлили аслига мос бўлиши лозим. Бу маркетинг тадқиқотини олиб
борувчилардан мустақил ва кимгадир ёки нимагадир боғлиқ бўлмасликни,
тахминий фикрлари ёки фаразларини ёқлаб чиқмасликни талаб этади.

Маркетинг тадқиқоти мақсадига кўра учта: илмий текшириш, тавсифий

(кўргазмали), илмий тажриба (эксперемент) босқичларига бўлиб олиб борилади
[5].

Ундан ташқари маркетинг тадқиқотларида маълумотлар тўплаш алоҳида

ўрин эгаллайди. Маълумотларни тўплаш ўз навбатида асосий ва ёрдамчи
маълумотларга бўлинади. Асосий маълумотлар тадқиқотчилар томонидан
тўпланган дастлабки маълумотлар бўлиб, улар муаммонинг моҳиятига
қаратилади. Ёрдамчи маълумотлар эса, қўшимча манбалардан тўпланган
маълумотлар бўлиб, асосий маълумотлар етишмаган вазиятда уларга мурожаат
қилинади.

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, маркетинг тадқиқотлари

маркетинг масалаларининг тўлиқ ечими ҳисобланмайди. Чунки, тадқиқот
хулосаларига таъсир этувчи мавжуд омиллар жуда ҳам кўп бўлиб, барча
омилларни инобатга олувчи ягона модель мавжуд эмас.

Тадқиқот методологияси

Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

вазифалардан келиб чиққан ҳолда тадқиқот муаммоси танланган. Тадқиқотнинг
индукцион йўналиши танланган бўлиб, илмий билишнинг таҳлил, мантиқийлик
ва тарихийлик каби усуллар орқали тадқиқот муаммоси очиб берилган.

П.Грин, Д.Тулл, Г.Албаум В.Козик, А.Пайков каби хорижий мутахассислар

ҳамда Т.Жўраев, Д.Тожибоева каби юртимиз олимларининг илмий ишлари
тадқиқотнинг назарий ва методологик асосларини ташкил этади.

Маркетинг тадқиқотининг ТИФдаги роли

Сўнгги йилларда маркетинг тадқиқоти долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бунинг сабаби сифатида адабиётларда рақобатчи компанияларнинг ривожланиш
динамикаси, истеъмолчилар талабларининг ўсиш динамикаси кабилар келтириб
ўтилади. Бу сабаблар тезкор ахборотнинг қийматини ошириб юборади. Шу
сабабдан ҳам маркетинг тадқиқотлари малакали даражада амалга оширилиши
керак, шу жумладан корхонанинг ташқи иқтисодий фаолиятида ҳам.

ТИФда маркетинг тадқиқотининг ролини баҳолаш учун авваламбор

корхоналарнинг ташқи иқтисодий вазифаларини таҳлил қилиш зарур (1-расм).

1-расм. Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти тузилиши

[6].

Корхонанинг

ташқи иқтисодий

вазифалари

Ишлаб чиқариш-

хўжалик

Экспорт

стратегиясини

аниқлаш

Экспорт

маҳсулотини

ишлаб чиқариш

Ташкилий-

иқтисодий

Ташқи бозорларга

чиқиш жараёнлари

Ташқи савдо

операцияларини

режалаштириш

Рекламани ташкил

этиш

Ташқи бозорда

ишлаш методлари

ва шаклларини

аниқлаш (ташқи

савдо фаолияти,

инвестицион

ҳамкорлик, ишлаб

чиқариш

кооперацияси)

Тижорат

Ташқи савдо

битимлари

(экспорт, импорт)

Ёрдамчи

операциялар

(транспорт,

суғурта, валюта ва

молия-кредит)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Расмдан кўриниб турибдики, корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти учта

асосий вазифага ажратилган ҳолда олиб борилади. Ушбу вазифаларни бажариш
бевосита маркетинг тадқиқотлари билан боғлиқ. Экспорт стратегиясини
аниқлаш, ташқи савдо операцияларини режалаштириш, рекламани ташкил этиш,
ташқи савдо битимларини тузиш в.ҳ.к. барчаси меркетинг тадқиқотларисиз
амалга оширилмайди.

Корхона бошқаруви қарорлар қабул қилишга асосланади. Ушбу қарорларни

тўғри қабул қилиш асосида эса бозорларни ўрганиш ётади. Унинг замирида
корхонанинг ташқи бозорда фаолият олиб бориши учун зарур бўлган барча
шарт-шароитлар таҳлил қилинади. Ҳар бир корхона бозорни комплекс ўрганиш
дастурини ишлаб чиқиши лозим. Мазкур комплекс дастур товарнинг хусусияти,
корхона фаолиятининг тавсифи, экспорт товарлари ишлаб чиқариш миқёси ва
бошқа омилларга боғлиқ бўлади.

ТИФда бозорларни маркетинг тадқиқ этиш қуйидаги асосий босқичлардан

иборат бўлади:

Талабни ўрганиш.

Мазкур босқичда товар (хизмат)га бўлган талабни,

истеъмолчиларнинг харид қобилияти даражасини, харидорлар феъл-атворини
ҳамда товарга бўлган талабнинг ўзгариш истиқболларини (фақат товарнинг
ўсиш суръати эмас, унинг ҳаётийлик циклидан ҳам келиб чиққан ҳолда) аниқлаш
каби бир қатор вазифалардан иборат.

Товарга бўлган талабни аниқлашда “бозор сиғими” кўрсаткичи муҳим

аҳамиятга эга [7]. Бозорнинг тўйинганлик даражаси саноат ва ташқи савдо
статистикаси асосида баҳоланади. Агар бозор тўйинмаган бўлса, салоҳиятли
харидорларни ўрганиш лозим бўлади. Истеъмолчилар талабини ўрганиш чоғида
шуни инобатга олиш лозимки, харидор таклиф этилаётган товарнинг унга мос
ёки мос эмаслигини ўзи ҳал қилади. Шу жиҳатдан олиб қараганда
истеъмолчиларнинг товар ва хизматларга қўйиладиган талабларини чуқур
ўрганиб чиқиш лозим. Товар ва хизматларга қўйиладиган умумий талаблар
сифатида: юқори сифатга эгалиги, фойдаланиш чоғида нуқсонларнинг
бўлмаслиги, унинг инновационлилиги, сотувдан кейинги сервис хизматининг
мажудлиги, қўшимча хизматларнинг сони ва тавсифи в.ҳ.к.ларни киритиш
мумкин. Ундан ташқари товарларнинг ассортименти, ташқи кўриниши,
маркировкаси ва товар белгилари каби харидорларнинг махсус талабларини ҳам
инобатга олиш лозим. Географик ва иқлим шароитлар, амалдаги техник
стандартлар, истеъмолчиларнинг дидлар ва одатлари ҳам товарларга
қўйиладиган талабларга таъсирини ўтказади.

Таклифни ўрганиш.

Таклифни таҳлил қилишда маҳаллий бозордаги

товарларни, уларнинг экспорт ва импортини ҳамда захирадаги ўзгаришларини
миқдорий баҳолаш муҳим ҳисобланади.

Таклиф таркиби, яъни ассортиментнинг янгиланиш даражаси, янги

товарларнинг пайдо бўлиши одатда доимий ўзгаришларга мойил бўлади. Шу
сабабдан ҳам аниқ бир товар таклифини таҳлил қилишда жаҳон товар
бозорининг ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини ўрганиш муҳим
ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Товарлар таклифига таъсир этувчи асосий омиллар сифатида

қуйидагиларни келтириш мумкин [7]:

қурилишга қўйилган капитал ҳажми, ишлаб чиқаришни реконструкция

қилиш ва модернизациялаш;

маҳслуот ишлаб чиқариш ҳажми;

товарларнинг истеъмол ҳажми;

товарларнинг захиралари (ишлаб чиқарувчи ва воситачиларнинг

омборхоналаридаги), уларни бозорга етказиб бериш имконияти;

илмий тадқиқот ишларига қилинадиган харажатларнинг ҳажми ва

тузилиши;

Маҳсулотларнинг янгиланиш суръати.

Аниқ товар бозорида фаолият олиб бориш шарт-шароитларини

ўрганиш

самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур. Ушбу босқич

тижорат амалиёти шакллари ва методларини, товарлар ҳаракатини, тақсимот
каналларини, товарларни шу ҳудудда ишлаб чиқариш имконитяларини ва мазкур
бозорда фаолият олиб боришнинг ҳуқуқий масалаларини ўрганишдан иборатдир
[8].

Тижорат амалиёти шакллари ва усулларини ўрганиш ўз ичига барча турдаги

шартномаларни тузиш, савдо ва аукционларни амалга ошириш шартларини
ўрганиш каби масалаларни олади.

Товарлар ҳаракатини ўрганиш эса логистика масалаларини, яъни

тарифлардан келиб чиққан ҳолда транспорт турини танлаш (денгиз, сув, темир
йўл, ҳаво в.ҳ.к.), юкларни тушириш ва ортиш, уларни сақлаш каби масалаларни
ўрганишни назарда тутади. Бу маълумотлар етказиб бериш шартлари билан
экспортни амалга оширишда нархларни тўғри белгилаш имконини беради.

Маркетинг тадқиқотининг яна бир замонавий шакли бу SWОT-таҳлил

ҳисобланади. Бу орқали бир томондан бозордан кутилаётган имконият ва
хавфларни ҳисобга олиш ҳамда корхонанинг кучли ва заиф томонларини
билишга имкон беради.

Хулоса ва таклифлар

ТИФ барча корхоналар учун долзарб аҳамият касб этмоқда. ТИФ

бошқарувида маркетинг тадқиқотларининг ўрни юқори ҳисобланиб, буни
корхоналарнинг ТИФ тузилишидан (1-расм) яққол кўришимиз мумкин.
Амалиётда маркетинг тадқиқотлари ва бозор тадқиқоти каби тушунчалар миқёси
жиҳатидан фарқланади. Бозор қонуниятларига таъсир этувчи омиллар жуда кўп
ва шу боисдан маркетинг тадқиқотлари соҳага оид масалалар ечимини тўлиқ ҳал
этмайди аммо, тўғри қарор қабул қилишда муҳим илмий асос бўлиб хизмат
қилиши мумкин. ТИФда маркетинг тадқиқотлари талаб ва таклифни ўрганиш,
бозордаги шарт-шароитни ўрганиш каби босқилардан иборат.

Адабиётлар таҳлилидан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, корхонанинг

ички ва ташқи фаолияти учун олиб бориладиган маркетинг сиёсатида катта
фарқлар мажуд эмас. У ҳолатда ҳам бу ҳолатда ҳам маркетинг фаолиятининг
турли усуллари, воситалари, йўллари ва тамойилларидан фойдаланилади. Аммо,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ТИФ маркетингида хорижий бозорларнинг хусусиятини инобатга олиш талаб
этилади.

Бундан ташқари яна шуни хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ташқи

бозорда муваффвқиятли фаолият олиб бориш учун маркетинг усулларидан
ижодкороана ва уддабуронлик билан фойдаланиш зарур. Яъни, сотиш
ташкилотларини танлаш, тижорат воситачилари фаолиятини назорат қилиш,
реклама ва сотувни рағабатлантириш методларини қўллаш каби усуллардан
самарали фойдаланишга асосий эътибор қаратилиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ш.М. Мирзиёевнинг Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси – Т.: Ўзбекистон2017,
16 бет.

2.

https://www.ama.org/AboutAMA/Pages/Definition-of-Marketing.aspx

3.

https://www.qualtrics.com/blog/market-research-v-marketing-research/

4.

Green, P.E., Tull, D.S. and Albaum, G (1993), Research For Marketing

Decisions, 5th edition, Prentice-Hall

5.

https://www.managementstudyguide.com/types-of-marketing-research-and-

their-application.htm

6.

Внешнеэкономическая деятельность предприятий: учебное пособие / под

ред. Ю.Г. Козака, Н.С. Логвинов. – М.: Образование Украины, 2012. -300 с.

7.

Т.Жўраев, Д.Тожибоева – Иқтисодиёт назарияси 1-қисм, Тошкент-2014.

8.

В. В. Козик, Л. А. Пайкова, Я. С. Крап'як, О. Ю. Григорьев, А. О. Босак –

Внешнеэкономические операции и контракты: Учеб. пособ. 2-е изд., К. : Центр
учебной литературы, 2004.

Библиографические ссылки

III.M. Мирзиёевнинг Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси - Т.: Узбекистон2017, 16 бет.

https://www.ama.org/AboutAMA/Pages/Definition-of-Marketing.aspx

https://www.qualtrics.com/blog market-research-v-marketing-research.'1

Green, Р.Е., Tull, D.S. and Albaum, G (1993), Research For Marketing Decisions, 5th edition, Prentice-Hall

https://www.managcmcntstudyguidc.com/typcs-of-markcting-rcscarch-and-their-application.htm

Внешнеэкономическая деятельность предприятий: учебное пособие / под ред. Ю.Г. Козака, Н.С. Логвинов. - М.: Образование Украины, 2012. -300 с.

Т.Журасв, Д.Тожибосва - Иктисодист назарияси 1-кисм, Тошкснт-2014.

В. В. Козик, Л. А. Пайкова, Я. С. Крап’як, О. Ю. Григорьев, А. О. Босак -Внешнеэкономические операции и контракты: Учеб, пособ. 2-е изд., К. : Центр учебной литературы, 2004.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов