Мамлакатимизда инвестицияларни жалб қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
321-325
5
2
Поделиться
Базаров, Х. (2021). Мамлакатимизда инвестицияларни жалб қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (6), 321–325. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12223
Хуршид Базаров, Государственная налоговая комиссия

Директор Департамента обслуживания налогоплательщиков

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада мамлакатимизда инвестицияларни жалб қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш йўллари батафсил ёритилган. Ўзбекистонда ресурс солиқлари ҳамда солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ механизмини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa
aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

382

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МАМЛАКАТИМИЗДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА

ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Базаров Хуршид Мирзажанович

Давлат солиқ қўмитаси Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш

департаменти деректори

E-mail:

x.bazarov@soliq.uz

Аннотация

.

Мақолада

мамлакатимизда инвестицияларни жалб қилиш ва ер

қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш йўллари
батафсил ёритилган. Ўзбекистонда ресурс солиқлари ҳамда солиқ имтиёзларидан
самарали фойдаланиш асосида солиқ механизмини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa
aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқилган

.

Калит сўзлар:

бюджет сиёсати, бюджет, солиқ имтиёзлари, солиқ маъмурчилиги,

солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари, солиқ, солиқ ставкаси, кўчмас мулкка солиқ солиш,
солиқ солиш объектларини баҳолаш, кўчмас мулкка солиқ солиш тизимлари.

Кириш

Ҳозирги

жаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув жараёнида мамлакатимизда чет эл

инвестицияларини кенг жалб қилган ҳолда фойдали қазилма конларини саноат усулида
ўзлаштириш, замонавий усуллар ва технологиялар ёрдамида геология

-

қидирув

ишларини рағбатлантириш ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш
тартибини янада такомиллаштириш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Шунга
кўра, иқтисодиётда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур
даражасини таъминлаш, солиқ ер ости бойликларини

асраш уларни солиққа тортишнинг

янги

мезон ва механизмларини такомиллаштириш, айрим субъектларга имтиёз ва

преференциялар берилиши натижасида номутаносибликлар пайдо бўлиши, рақобат
муҳитининг ўзгариши, уларнинг мамлакат иқтисодиёти ривожланишига амалий
таъсирини баҳолаш масалалари муҳим илмий тадқиқот йўналишларидан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Барулин ва бошқалар (2004) фикрича: “Солиқ сиёсати давлат томонидан

умумиқтисодий сиёсат доирасида солиқ жараёнларини бошқариш соҳасида стратегик
ва тактик чора

-

тадбирлар комплексини ифодалайди ва ушбу босқичда иқтисодий ва

ижтимоий жиҳатдан муҳим натижаларга эришиш учун солиқ

-

бюджетни тартибга

солиш ва назорат қилиш вазифаларини максимал даражада амалга оширишга
йўналтирилган таъсир”.

Смирнов (2013) солиқ таҳлилига қуйидагича таъриф берган: “Солиқ таҳлили

деганда –

корхонанинг ресурс салоҳиятини (потенциалини) ҳар томонлама ўрганиш,

улардан самарали фойдаланиш ва солиққа тортишнинг таъсири даражаси, ҳамда аниқ
даврда корпоратив солиқ сиёсатини таснифлашда фойдаланадиган қоида ва усуллар
йиғиндиси тушунилади.

Кўплаб хорижий мамлакатларда қўлланиладиган бир қатор умумий қоидалар

мавжудлигига қарамай, уларнинг ҳар бирида кўчмас мулкни баҳолаш амалиёти ўзига
хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Кўчмас мулкнинг бозор нархини аниқлаш учта
ёндашувга асосланади: даромадли, харажатли ва қиёсий. Даромадли ёндашув. Ушбу
ёндашув бошқалардан қуйидаги усуллари билан ажралиб туради: капиталлаштириш
усули ва пул оқимларини дисконтлаш усули (кўчмас мулк қийматини баҳолашда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

383

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йиллик ижаралар чегирилади). Бундай ёндашув Буюк Британияда, Францияда турли
хил ўзгаришларда қўлланилади (Грибовский ва бошқалар, 2010).

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш

усулларидан фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, Ўзбекистонда ресурс
солиқлари ҳамда солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ
механизмини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқиш.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда чет эл инвестицияларини кенг жалб қилган ҳолда фойдали

қазилма конларини саноат усулида ўзлаштириш, замонавий усуллар ва технологиялар
ёрдамида геология

-

қидирув ишларини рағбатлантириш ҳамда ер қаъридан

фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича бир
қанча ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 6

октябрдаги “Геология

-

қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер

қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ПФ–

6319-

сон Фармони тасдиқланди. Мазкур Фармон билан,

2022 йил 1

январдан бошлаб муҳим тижорат салоҳиятига эга бўлган углеводородлар,

қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали
қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри
участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов
савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бунда сотув суммаси ер
қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов
савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда республика
бюджетига ўтказилади. Бундан ташқари, танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов
савдолари

иштирокчилари

қонунчиликда

белгиланган

тартибда

фойдали

қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ
ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Фармоннинг

3-

бандида 2022 йил 1

январдан бошлаб:

а) геология

-

қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер

участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти
ҳисобланмаслиги;

б) ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб,

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган,
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия
тўлови жорий қилиниши;

в) геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик

лицензия тўлови қуйидагиларга яни Ўзбекистон Республикасининг республика
бюджетига

-

70 %, вилоят маҳаллий бюджетига

-15

%, туман (шаҳар) маҳаллий

бюджетига

-15

% йўналтирилиши белгиланди.

Бундан ташқари, 4

-

бандида Геология

-

қидирув ишларини амалга оширувчи

юридик шахслар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган пудрат ва ёрдамчи
пудрат ташкилотлари қуйидагилардан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида углеводород конларини аниқлаш

ва қидиришни амалга оширувчи маҳаллий

корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28

апрелдаги ПФ

-

2598-

сон Фармонининг 4

-

банди учинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзлар

татбиқ қилиниб, геология

-

қидирув ишларини амалга оширувчи юридик шахсларга

қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаб бериш Солиқ кодексига асосан, ариза
берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Фармонинг 5

-

бандида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, табиий газни экспортга

реализация қилишда акциз солиғи

ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

384

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу Фармонинг 7

-

бандида манфаатдор вазирлик ва идоралар Солиқ кодексига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритиш вазифаси
юклатилди:

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини нефть ва табиий газ

бўйича 10 фоизгача, олтин ва мис учун 7 фоизгача, вольфрам учун 2,7 фоизгача ва уран
учун 8 фоизгача камайтириш. Бунда углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва
радиоактив металларни, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битимлар (агар

2021

йил 1 сентябрга қадар кучга кирган битим ва шартномаларда бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса) доирасида қазиб олишни амалга оширувчи давлат улушига эга
корхоналар учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ер қаъридан
фойдаланганлик учун

солиқнинг оширилган ставкалари белгиланиши мумкинлигини;

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг капитал харажатларини ҳисобга олган ҳолда

янги конларда нефть, табиий газ, газ конденсати, қимматбаҳо, рангли, нодир ва
радиоактив металларни қазиб олиш (ажратиб олиш)ни амалга оширувчи ер қаъридан
фойдаланувчилар учун рента даромади солиғини жорий этишни;

янги нефть ва газ қудуқларини, саноат усулида фойдаланишга топширилган

ойдан бошлаб, дастлабки икки йил давомида юридик шахсларнинг мол

-

мулкига

солинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш, кейинги уч йилда ушбу солиқ учун
белгиланган солиқ ставкасининг 50

фоизига камайтирилган ставкани қўллашни;

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ер

қаъридан

фойдаланганлик

учун

солиқни

ҳисоблаш

тартибини

янада

такомиллаштириш. Бунда, 2021 йил 1 январдан 31

декабргача бўлган даврда табиий

газ, нефть ва айрим турдаги бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблашда солиқ базаси уларни ташиш ҳамда қайта
ишлаш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтирилиши белгилаш;

норуда фойдали қазилмалар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

ставкаларини унификация қилиш;

рента даромади солиғини тўловчи чет эл инвестициялари иштирокидаги

корхоналарга солиқ ҳисобини АҚШ

долларида юритиш ҳуқуқини бериш белгиланди.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6

октябрдаги ПФ–

6319-

сон Фармони бўйича жорий қилинган пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланилиши

натижасида ҳисобланган солиқ тўғрисида маълумот

(млн.сўм)

Т/Р

Махсулот тури

Давлат корхоналари

Хориж корхоналари

Фарқи

Фармон қабул

қилингунга

қадар

Фармон қабул

қилингандан

сўнг

Фармон қабул

қилингунга

қадар

Фармон қабул

қилингандан

сўнг

Жами

1982751,8

1979411,3

612601,6

324701,9

-287899,8

1

Нефть

91159,2

91159,2

355737,7

228472,6

-127265,0

2

Ностабил газ
конденсати

307229,5

306565,9

43471,0

21735,5

-21735,5

3

Табиий газ

1582 647,4

1579980,2

213393,0

74493,7

-138899,2

4

Утилизация
қилинган
табиий газ

1715,7

1705,9

0,0

0,0

0,0

Манба: муаллиф томонидан Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида тузилди

1-

жадвал таҳлилидан кўриш мумкинки, ПФ–

6319-

сонли Фармони ижроси

бўйича Давлат ва хорижий корхоналар кесимида ўрганилганда жами Фармон


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

385

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қабул қилингунга қадар Давлат корхоналари 1982751,8

млн.сўмни, Фармон қабул

қилингандан сўнг 1979411,3 млн.сўмни, Хорижий корхоналарида эса Фармон
қабул қилингунга қадар 612601,6

млн.сўмни, Фармон қабул қилингандан сўнг

324701,9

млн.сўмни ташкил этган бўлса Фармонда берилган имтиёзлар ҳисобиги

корхона ихтиёрида 287899,8 млн.сўм қолади. Нефт корхоналарини таҳлилини
ўрганганимизда эса Давлат корхоналари 91159,2

млн.сўмни, Фармон қабул

қилингандан сўнг 91159,2

млн.сўмни, Хорижий корхоналарида эса Фармон қабул

қилингунга қадар 355737,7

млн.сўмни, Фармон қабул қилингандан сўнг

228472,6

млн.сўмни ташкил этган бўлса Фармонда берилган имтиёзлар ҳисобиги

нефт корхоналарнинг ихтиёрида 127265

млн.сўм қолади. Бу эса

мамлакатимизда

чет эл инвестицияларини кенг жалб қилшга имкон беради.

2-

жадвал

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ЯИМдаги улуши тўғрисида маълумот

Т/р

Тайёр махсулот

Ўлчов

бирлиги

2019 йил

2020 йил

2021 йил

(кутилаётган)

1

ЯИМ

млрд.сўм

511800,0

580200,0

717918,2

2

Ҳисобланган

солиқ

млрд.сўм

12471,7

15 528,8

15 754,2

Тушум

млрд.сўм

14 692,9

16 429,6

15 754,2

3

ЯИМдаги улуши

(тушум б

-

ча)

%

2,9

2,8

2,2

Манба: муаллиф томонидан Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида тузилди


2-

жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, ер қаъридан фойдаланганлик

учун солиқнинг ЯИМдаги улуши ўрганилганда ЯИМдаги улуши (тушум) 2019 йилда

2,9

%, 2020 йил 2,8

%ни, 2021 йил якуни бўйича 2,2

%ни ташкил этиши кутилмоқда.

Ҳисобланган солиқларни таҳлил қиладиган бўлсак 2019 йилда 12471,7

млрд.сўмни

2020 йилда 15528,8

млрд.сўмни, 2021 йил якуни бўйича 15754,2 млрд.сўм

ҳисобланиши прогноз қилинмоқда.

Бундан ташқари ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб

-

китоби

кўрадиган бўлсак Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 454

-

моддасига асосан

ер қаъридан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан —

ортиб борувчи якун билан

ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20

-

санасидан кечиктирмай, йил якунлари

бўйича эса —

йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда, жисмоний

шахслар томонидан —

йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1

февралидан кечиктирмай тақдим этилади.

Шунингдек, солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турган жойдаги, норуда фойдали

қазилмалар бўйича эса —

қазиб олиш амалга оширилган жойдаги солиқ органларига

тақдим этилиши лозим.

Тайёр маҳсулотларнинг рўйхати Солиқ кодексининг 452

-

моддасида акс

эттирилган. Цемент ишлаб чиқарувчи заводлар, шунингдек цемент хом ашёси –

оҳактошни реализация қиладиган ер қаъридан фойдаланувчилар

белгиланган солиқ

ставкаси бўйича солиқ тўлайди. Цемент ишлаб чиқариш учун кўмирдан фойдаланувчи
заводлар учун солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

386

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кодекснинг 451

-

моддасида фойдали қазилмадан ўзининг ишлаб чиқариш ёки

хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда бундай фойдали қазилмалар учун
солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмани ишлаб чиқариш
таннархини 20 фоизга оширган ҳолда аниқланиши баён қилинган.

Хулоса ва таклифлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги ПФ

-6319-

сон Фармони талабларидан келиб чиқиб Солиқ кодексининг 78

-

моддасининг иккинчи

қисмга “Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи
ёки солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий
валютада юритади. Шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента
солиғи тўловчилари ҳисобланган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар
солиқ солиш мақсадида солиқ ҳисобини ҳисоблаш усули бўйича АҚШ долларида

юритиш ҳуқуқига эга.” жумласини киритиш мақсадга мувофиқ.

2.

Солиқ кодексининг 454

7

-

моддасига

тартибга солиш предметига қараб солиқ

ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби 454

4

-

моддасидан кўчирилиб,

“Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш
тартиби. Солиқ ҳисоботлари тақдим этилаётган санада чет эл валютасида ифодаланган
солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий
валютага айлантирилади” жумласини киритиш мақсадга мувофиқ бўлади .

Фойдаланилган адабиётлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

-

Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи

2020.-

640 б

.

Ўзбекистон Республикаси давлат

солиқ қўмитаси маълумотлари.

www.soliq.uz.

Смирнов Е.С. Налоговый анализ финансовых результатов комерческой

организации. Автореферат дисс.к.э.н. Орел,2013.10 с.

Барулин С.В., Макрушин А.В., Тимошенко В.А. (2004) Налоговая политика России. –

Саратов: Сателлит, 167 с.

Едронова В.Н., Мамыкина Н.Н. (2005) Сущность и элементы

налоговой политики

// Финансы и кредит. №5. –

с. 37

-40.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6

октябрдаги “Геология

-

қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ
солиш тартибини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ПФ–

6319-

сон

Фармони

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Солик, кодекси- Тошкент: Гафур Гулом нашриёт уйи 2020.- 640 б.

'Узбекистан Республикаси давлат солик, цумитаси маълумотлари. www.soliq.uz.

Смирнов Е.С. Налоговый анализ финансовых результатов комерческой организации. Автореферат дисс.к.э.н. Орел,2013.10 с.

Барулин С.В., Макрушин А.В., Тимошенко В.А. (2004) Налоговая политика России. -Саратов: Сателлит, 167 с.

Едронова В.Н., Мамыкина Н.Н. (2005) Сущность и элементы налоговой политики // Финансы и кредит. №5. - с. 37-40.

'Узбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги "Геология-цидирув ишларини янада ратбатлантириш ва ер цаъридан фойдаланувчиларга солнц солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида" ПФ-6319-сон Фармони

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов