Текст научной работы на тему Изменение тенденций въездного туристского потока в развитии национальной туристической сети

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
341-352
16
3
Поделиться
Амонбоев, М. ., & Халилов, С. (2021). Текст научной работы на тему Изменение тенденций въездного туристского потока в развитии национальной туристической сети. Экономика и инновационные технологии, (6), 341–352. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12227
Махаммадсидик Амонбоев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

начальник отдела туризма и сервиса, к.э.н., доцент

Сирожиддин Халилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Доцент кафедры туризма и сервиса, кандидат экономических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена меняющимся тенденциям въездного туристского потока в развитии национальной туристической индустрии. Анализируется экономическая ситуация развития национальной туристической индустрии в Узбекистане и показано важность въездных туристских потоков. Также были даны рекомендации по улучшению национальной туристической индустрии.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

402

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МИЛЛИЙ ТУРИЗМ ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

КИРУВЧИ ТУРИСТИК ОҚИМНИНГ ЎЗГАРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Амонбоев Маҳаммадсидиқ

ТДИУ “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент

E-mail:

muhammadsidik@mail.ru

Халилов Сирожиддин Шерали ўғли

ТДИУ “Туризм ва сервис” кафедраси доценти, PhD

E-mail:

sirojiddin.2111@mail.ru

Аннотация.

Мазкур мақола миллий туризм тармоғини ривожлантиришда кирувчи

туристик оқимнинг ўзгариш тенденцияларига бағишланган. Ўзбекистонда миллий
туризм тармоғини ривожлантиришнинг иқтисодий ҳолати

ва бунда кирувчи туристик

оқимнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек

,

миллий туризм тармоғини

такомиллаштиришга оид

тавсиялар келтириб ўтилган.

Калит сўзлар:

миллий туризм тармоғи

,

кирувчи туристик оқим, хорижий

туристлар ташрифи, туристик хизматлар экспорти.

Аннотация.

Статья посвящена меняющимся тенденциям въездного туристского

потока

в

развитии

национальной

туристической

индустрии.

Анализируется

экономическая ситуация развития национальной туристической индустрии

в

Узбекистане и показано важность въездных туристских потоков. Также были даны
рекомендации по улучшению национальной туристической индустрии

.

Ключевые

слова:

национальная

туристическая

индустрия

,

въездной

туристический поток, визит иностранных туристов, экспорт туристических услуг

.

Abstract.

The article is devoted to the changing trends of the inbound tourist flow in the

development of the national tourism industry. The economic situation of the development of the
national tourism industry in Uzbekistan is analyzed and the importance of inbound tourist flows is
shown. Recommendations have been also given to improve the national tourism industry.

Keywords:

national tourism industry, inbound tourist flow, foreign tourists arrivals, tourist

services export.

Кириш

Туристик хизматларни диверсификация қилиш ва янги туристик маршрутларни

яратиш, жумладан: мамлакат барча ҳудудининг туристик имкониятини ўрганиш ва
янги туристик маҳсулотлар ва маршрутларни шакллантириш; аҳоли учун турлар ва
экскурсиялар ўтказиш бўйича чора

-

тадбирлар комплексини амалга ошириш; ички

маршрутлар бўйича янги авиа

-

алоқалар очиш; маркетинг тадқиқотларини ўтказиш

асосида ҳудудий ва халқаро йўналишлар бўйича чартер рейсларини ташкил этиш
мақсадида янги туристик маршрутларни яратиш, туризмнинг

замонавий турларини

ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини кучайтиришга оид ислоҳотларни янада
такомиллаштириш бўйича тадбирлар Янги Ўзбекистон тараққиёт

стратегиясидан жой

эгаллагани туристик хизматлар кўрсатувчи субъектларнинг имкониятларини янада
кенгайтиради. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз туризм соҳасидаги иккита йирик

муаммолар, биринчидан, туризм

фаолиятининг барча турларини миқдор ва сифат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

403

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жиҳатидан кенгайтириш, иккинчидан, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини янада
ривожлантиришга имкон яратади

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Миллий туризм тармоғини ривожлантиришда кирувчи туристик оқимнинг

ўзгариш тенденциялари

хорижлик ва маҳаллий олимлар илмий ишларида муҳим

тадқиқот предмети сифатида ўрганилган.

Жумладан

,

туризм индустриясининг ривожланиши

ва кирувчи туристик оқимни

рағбатлантиришга бағишланган илмий манбалардан энг муҳимларидан бири
A.Д

.

Алонсо

тадқиқот ишларини санаб ўтиш мумкин

[4].

Сўнгги йилларда чоп этилган маҳаллий олимларнинг илмий ишлари ҳам

диққатга

молик.

Ж.Н.Абиев

миллий

иқтисодиётда

туризм

тармоғини

ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатларини тадқиқ этган [5

].

А.А.Эштаев томонидан туризм индустрияси ва уни бошқаришнинг маркетинг

стратегиясини ишлаб чиқиш методологияси тадқиқ этилган [6

].

Бироқ бугунгача олиб борилган илмий

-

амалий тадқиқотларда миллий туризм

тармоғини ривожлантиришда кирувчи туристик оқимнинг ўзгариш тенденциялари

етарли даражада ўрганилмаган. Ушбу тадқиқот иши эса масаланинг айни
жиҳатларини қамраб олган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот иши давомида кузатиш, қиёслаш, тизимли ва қиёсий таҳлил, статистик

гуруҳлаш

,

эксперт баҳолаш каби усуллардан фойдаланилди

.

Хусусан, ўндан ортиқ

туристик объектларда респондентлар билан чуқурлаштирилган интервьюлар ташкил
этилди. Натижада Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг жинси, ёши,
маълумоти, даромадлари каби демографик кўрсаткичлар юзасидан маълумотлар
тўпланди. Бундан ташқари, туристик фаолият субъектлари менежерлари ўртасида
фокус

-

гуруҳлаш методи асосида таҳлилий изланишлар олиб борилди. Тадқиқотлар

натижасига кўра туристларга

тақдим этилаётган асосий туристик маҳсулотлар таркиби

ўрганилди.

Тадқиқот иши давомида олинган асосий илмий натижаларнинг ишончлилигини

таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси
маълумотларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Туризм соҳасидаги энг муҳим меъёрий

-

ҳуқуқий хужжатлардан бири бу

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ

-5611-

сон

Фармони

билан тасдиқланган

“2019

-

2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида

туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси” бўлиб, унда мамлакатда туризм
соҳасига қулай иқтисодий шароитлар ва омилларни яратиш бўйича олиб борилаётган
ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, туризм соҳасини жадал ривожлантириш
бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилаш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва
улушини ошириш, хизматларни диверсификациялаш ва уларнинг сифатини ошириш
ҳамда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш

масалалари ҳамда эришилиши

зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлар акс этган.

Қабул

қилинган

ушбу

меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар,

ўз

навбатида,

мамлакатимизга хорижий туристлар ташрифи сони ортишига сабаб бўлди.
Мамлакатимизда олиб борилган туризм ислоҳотларининг натижалари таҳлил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

404

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

этилганда, албатта, хорижий туристлар ташрифларининг географиси муҳим аҳамият
касб этади. Бу кўрсаткичларнинг таҳлилида

,

айниқса, қўшни давлатларнинг ўрнини

таъкидлаш муҳим.

Эришилган ушбу натижалар виза тартиботи тизимидаги соддалашув сабаб

янада йирик кўлам касб этди. 2019 йилда Ўзбекистон Республикасига ташриф
буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон
бўлмаган) кириш визалари тоифалари жорий этилди. Хусусан:

1.

«Vatandosh»

Ўзбекистон Республикасида туғилган шахслар ва уларнинг

оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида
доимий яшовчи қариндошларининг таклифномаси асосида бериладиган икки

йиллик

виза;

2.

«Student visa»

Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари,

тасарруфида

таълим

муассасалари

бўлган

вазирликлар,

идоралар

ва

ташкилотларнинг илтимосномасига кўра

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

жойлашган таълим муассасаларига қабул қилинган хорижий талабаларга
бериладиган бир йиллик виза;

3.

«Academic

visa»

Ўзбекистон

Республикаси

Фанлар

академияси,

Ўзбекистон Республикасидаги илмий

-

тадқиқот ташкилотлари, олий таълим

муассасалари, вазирлик ёки идоралар илтимосномасига кўра Ўзбекистон
Республикасида илмий

-

тадқиқот ва педагогик фаолиятни амалга оширишни истаган

хорижий шахслар учун уч

ойдан икки йилгача бўлган муддатга бериладиган виза;

4.

«Medical visa»

тиббий муассасанинг таклифига биноан даволаниш учун

Ўзбекистон Республикасига кирувчи хорижий фуқаролар учун уч

ойгача бўлган

муддатга бериладиган виза;

5.

«Piligrim visa»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Дин ишлари бўйича қўмита ва туристик фаолият субъектларининг аризасига кўра
Ўзбекистоннинг тарихий

-

маданий ва диний мероси, анъаналарини ўрганиш

мақсадида кирувчи хорижий фуқаролар учун икки

ойгача бўлган муддатга

бериладиган зиёрат визаси;

6.

«Investment visa»

хорижий инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон

Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 8 500
бараварида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш,
шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этиш шаклида
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштириладиган, ушбу корхоналарнинг
буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан муддатини
узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган
кўп марталик инвестиция визаси. Бунда, инвесторнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи,
ота

-

онаси ва фарзандлари)га «Investment visa» амал қилиш муддатига мос равишда

меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан
расмийлаштириб берилади.

Ушбу виза тизимининг ҳуқуқий ечими топилиши асносида мамлакатга

келадиган туристларнинг географияси кенгайди ҳамда ташрифларнинг сони кескин
ортиб бормоқда. Дунё экспорти таркибида туристик хизматлар ёқилғи, кимё саноати,
озиқ

-

овқат ҳамда

автомобиль саноати экспортидан кейин бешинчи ўринни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

405

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эгаллаганлиги, унинг иқтисодиёт тармоқлари ривожланишига сезиларли даражада
таъсир кўрсатаётганлигидан далолат беради. Хорижий давлатлар ўз миллий туристик
маҳсулотини диверсификация қилиш асосида туристик хизматлар экспорти ҳажмини
мунтазам ошириб боришга жиддий эътибор қарата бошлади.

Жаҳонда туризм

индустрияси

барқарор

суръатлар

билан

ривожланиб

бораётган

бизнес

тармоқларидан бири бўлиб

,

бугунги кунда унинг жаҳон ялпи ички маҳсулоти

(ЯИМ)даги улуши

10,

0 фоизни ташкил этади. Шунингдек, яратилаётган янги иш

ўринларининг ҳар еттинчиси туризм соҳаси

ҳиссасига тўғри келади

1

. Бутунжаҳон

туризм ташкилоти (БТТ) башоратларига кўра, 2025 йилга келиб халқаро туристик
ташрифлар сони 1,6 млрд.кишини ташкил қилиши айтилмоқда

.

Яна бир маълумот: хўжалик юритиш глобал тизимининг туризм

соҳаси жадал

суръатлар билан ривожланмоқда ва яқин йиллар ичида у энг муҳим соҳалардан
бирига айланади. Биргина мисол, туризм соҳасида инвестицияларнинг йиллик ўсиши
тахминан 30%

ни ташкил

қилмоқда

2

. Халқаро туризм

индустриясининг ривожланиши

аҳоли бандлигини таъминлаш

ва доимий иш ўринларининг яратилишига сезиларли

таъсир кўрсатади. Туризм индустрияси чет эл валютаси тушумининг муҳим

манбаи ва

мамлакат ташқи савдо тўлов балансига, миллий иқтисодиёт

рақобатбардошлигига

фаол таъсир этади. Бу

омиллардан

ташқари, халқаро туризм индустрияси давлатлар

ижтимоий

-

маданий, экологик муҳитида ҳам ўзининг самараларини намоён этади

.

Пандемия оқибатларини юмшатиш учун кўрилаётган тизимли чора

-

тадбирлар

ижобий маҳсулини қуйида келтирилувчи тасвирий ифодалар ўзида аниқ акс эттирган

(1-

ва

2-

расмлар).

1-

расм. 2019 йилда Ўзбекистонга узоқ хориж давлатлардан келувчи туристлар

оқими динамикаси

1

http://vawilon.ru/statistika-v-turizme

Глобал хабарлар портали маълумотлари.

2

www.unwto

Бутунжаҳон туризм ташкилоти расмий сайти маълумотлари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

406

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Пандемия таъсири бўлмаган 2019 йил якунларига кўра

,

Ўзбекистонга

ташрифлар сони бўйича Туркия, Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея
давлатлари етакчи ўринларни эгаллаган.

2020 йилда авж олган COVID

-

19 инфекцияси келтириб чиқарган инқироз ҳамда

чекловлар натижасида эса Ўзбекистонга ташрифлар сони бўйича Туркия, Афғонистон,
Хитой Халқ Республикаси давлатлари етакчи ўринларни эгаллаган.

БТТ ҳам

ривожланаётган давлатларга туристик салоҳиятни юксалтириш, инновацион хизмат
турларини ишлаб чиқиш, янги туризм брендларини яратиш, туризм соҳаси
субъектларининг рақобатбардошлигини

тубдан ошириш бўйича амалий чоралар

кўриш, туризм географиясини янада кенгайтириш, мамлакатлар ЯИМда айни соҳа
улушини ошириш ҳамда туризмни рентабеллик даражаси юқори соҳалардан бирига
айлантириш лозим эканлигини таъкидламоқда.

1-2-

расмлар

маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистонга узоқ

давлатлардан келувчи туристлар таркиби пандемия шароитида сезиларли
ўзгаришлар касб этган. Бу борада жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар ва барча
мамлакатлар ҳукуматлари туризмни тиклаш, пандемия оқибатларини юмшатиш ва
пандемиия шароитига мос туризм инфратузилмасини шакллантириш чораларини
белгиламоқда.

2-

расм. 2020 йилда Ўзбекистонга узоқ хориж давлатлардан келувчи туристлар

оқими динамикаси

2-

расм маълумотларининг ахамиятли жиҳати

шундаки, туризм соҳаси

ҳалқаро

ҳамжихатлик ва дўстлик ришталарига асос яратилишини белгиси сифатида пандемия
шароитида энг кўп туристлар улушига эга давлат бу Афғонистон эканлигидир. Афғон
халқининг савдо

-

иқтисодий, ижтимоий

-

гуманитар ёрдамлар билан бирга туристик

саёхатларининг ҳам қулай бўлган қўшни мамлкатлар билан алоқаси мустаҳкамланиб
бораётганлигини кўрсатади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

407

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Туристик бизнес субъектларида менежментнинг инновацион платформалар

асосида ташкил этилиши, бошқарув самарадорлигини таъминлаш, бошқарув
тизимига таъсир кўрсатувчи омилларни баҳолаш бугунги кундаги долзарб
муаммолардан ҳисобланади.

Миллий туризм тармоғида кирувчи туристик оқимни

рағбатлантириш орқали шу сингари муаммоларни ҳал қилиш мумкинлиги эътиборга
молик.

Мамлакатимизга узоқ мамлакатлардан ташриф буюрган туристларнинг сон

жиҳатдан таркибини кўрсак, йиллар давомида ўсиш тенденциясини акс эттирган.

2016-

2020 йилладра узоқ мамлкатлардан келган туристларнинг умумий сони 2019

йилгача катта ўсиш тенденциясига эга бўлганлиги мамлакатимизда узоқ хориж
давлатларидан келувчилар учун виза тизимини енгиллашганлиги билан изоҳланади

(3-

расм).

3-

расм. 2016

-

2020 йилларда Ўзбекистонга узоқ давлатлардан келувчи туристлар

ҳақида маълумот

3-

расм маълумотлари шуни кўрсатадики, Ўзбекистонга 2016 йилда 154 минг

туристлар ташриф бюрган бўлса, 2019 йилда бу кўрсткич қарийб 3 баробарга ортиб,
488 минга етган. Бу расм

маълумотларига кўра, асосий ўсиш туризм соҳасида

мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотларнинг келаси йилидан бошланган бўлиб,
2018 йилда кескин ўсишни таъминлаганлигини

кўрсатади. Бу эса 2018 йил 1 январдан

виза

тизимини

енгиллаштиришга

қаратилган

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ

-3217-

сонли “2018

-

2019 йилларда туризм

соҳасини

ривожлантириш

бўйича

биринчи

навбатдаги

чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

қарори ижроси билан боғлиқ жараёндир

.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда хизматлар соҳасини, хусусан туризм

хизматлари кўрсатиш ҳажмини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилди. Жумладан, туризм хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида
меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, нормативлар ва янги талаблар ишлаб чиқилди,

бошқарув тузилмалари такомиллаштирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилган

кўплаб таҳлилий материалларда туристларнинг таркиби кенг ўрганилган.

Жумладан,

2019 йилда Ўзбекистонга келган туристларнинг ёши бўйича таркиби таҳлил этилган

бўлиб

(4-

расм)

,

ушбу тенденциялар

ташриф буюрган туристларнинг келажакдаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

408

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўзгаришлари ва туристик компаниялар

,

меҳмонхона бизнеси вакилларининг

истиқболли қарорларига ўз таъсирини ўтказади.

4-

расм. 2019 йилда Ўзбекистонга келган туристларнинг ёши бўйича таркиби

4-

расм маълумотлари шуни кўрсатадики, бизда узоқ давлатлардан келадиган

туристларнинг ёш таркиби ҳақида

гап кетганда кекса ёшдагилар кўпроқ келиши

кузатилган. Айнан

сўнгги йиллардаги туризм соҳасида олиб борилган ислоҳотлар бу

таркибни ўзгартирганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Унга кўра, 25

-

44 ёшлиларнинг

умумий улуши 52 фоизни ташкил этаётганлиги ва 55 ёшдан

катталар 20 фоизни

ташкил этаётганлиги узоқ хориждан келадиган туристларнинг ёш таркиби кескин
ўзгартирганлигини кўрсатади

.

Ўз ўрнида, миллий туризм соҳасининг янада ривожланишига ҳамда хорижлик

туристлар оқими ва туристик хизматлар экспортини кенгайтириш, тармоқда янги иш
ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини ошириш, меҳмонхоналар,
сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари ва туризм фаолияти билан
шуғулланувчи субъектлар сонининг кўпайиши ҳамда уларда бошқарувнинг иқтисодий
жиҳатларини тадқиқ этишни такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб

вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг таркибида 70 йиллик

ҳамоҳанг тарихга эга МДҲ давлатларининг ўрни ҳам аҳамиятлидир. Бу борада ҳам
таҳлиллар амалга оширилган бўлиб, мамлакатимизга келаётган туристлар
таркибининг МДҲ мамлакатлари бўйича маълумотлари қуйидаги жадвалда таҳлил
этилган (1

-

жадвал).

1-

жадвал маълумотларига кўра, пандемиягача бўлган давр

-

2019 йилда

мамлакатимизга келган туристларнинг асосий қисми, жами 6748512 нафар

туристлар

сонининг

6260110 нафари, яъни 92 фоизи МДҲ мамлакатлари хиссасига тўғри

келади. Бу эса туризм соҳасида узоқ мамлакатлардан ташриф буюрувчи
туристларнинг улушини ошириш вазифасини ўртага қўйса,

айни дамда МДҲ

мамлакатлари Ўзбекистон туризм бозори учун яқин келажакда катта имконият
эканлигини кўрсатади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

409

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Ўзбекистонга МДҲ мамлакатларидан келувчи туристлар сони (киши)

Ташрифларнинг
мамлакатлар бўйича
тақсимоти

2018

2019

2020

2021 (январь

-

март)

Жами ташрифлар

5 346 219

6 748 512

1 504 126

52,4

МДҲ мамлакатларидан

5 020 392

6 260 110

1 420 280

48,8

Озарбайжон

10 465

12 367

2 213

41,1

Арманистон

1 409

1 740

336

129,0

Белорусия

5 609

7 411

1 632

154,2

Молдавия

5 470

4 601

1 033

50,0

Россия

371 529

455 470

81 592

69,0

Украина

11 718

14 041

3 174

98,2

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, туризм миллий иқтисодиётни жадал

ривожлантириш жараёнини таъминловчи тармоқ бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий
муаммолар ечимида алоҳида ўрин эгаллайди. Янги иш ўринларининг яратилиши,
аҳоли бандлигини барқарор суръатлар билан ошириш, халқ фаровонлигини
юксалтиришда туристик хизматлар экспортининг ҳам ўрни беқиёс. Мустақилликка
эришгандан сўнг мамлакатимизда туризм индустриясини тартибга солиш бўйича
зарур ҳуқуқий

-

меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди, туризм инфратузилмасини

ривожлантириш, миллий қадриятларни асраш, маданий мерос объектларини тиклаш
ва таъмирлаш борасида кенг кўламли амалий чора

-

тадбирлар комплекси тизимли ва

изчил амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик,
меҳмондўстлик ҳамда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида
хориж мамлакатларидан ташриф буюраётган туристлар оқими жадал ортмоқда

.

Шу билан бирга 2019 йилдаўтказилган тадқиқотларнинг яна бир муҳим жиҳати,

келаётган туристларнинг мамлакатимизга қайта ташрифлари ҳақидаги фикрларидир.

Бу туризм соҳасидаги муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Чунки туристларнинг бир
маконга қайта келишлари шу макондаги туристларга яратилган шароитларнинг ва
рекреация муҳитининг нечоғлик самарали эканлиги

белгиси сифатида намоён бўлади

(5-

расм).

5-

расм маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонга келаётган

туристларнинг қарийб 49 фоизи тўрт марта ва ундан ортиқ келаётганлар. Бу эса
юртимизга келаётган туристларнинг кўпчилиги мамлакатимиз учун бизнес тили билан
таърифлаганда содиқ мижозлар эканлигини билдиради. Шу билан бирга, биринчи
марта келаётганлар қарийб 24 фоизни ташкил этиши 1

/5

туристнинг илк марта

келаётганлиги ва бу

,

ўз навбатида

,

Ўзбекистон туризми учун катта синовлар

борлигини акс эттиради. Яъни ҳар бир келган янги

туристнинг қайта

ташрифини

таъминлаш учун туристик бизнес субъектлари ва туризм инфратузилмаси

учун

маълум синовлар мавжудлигини кўрсатади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

410

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5-

расм. 2019 йилда Ўзбекистонга келаётган туристларнинг қайта ташрифлари сони

бўйича таркиби

Ўзбекистон бой тарихий илдизларга ва ноёб маданий меросга эга ҳудуд. Бу эса

мамлакатимизда ҳали улкан салоҳияти тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини
тараққий эттириш, давлатимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш
имконини беради.

Туризм соҳасидаги яна бир муҳим кўрсаткич туристларнинг келган

маконида қолган кунлари сонидир. Таҳлилларга кўра

,

Ўзбекистонга келган ҳар бир

туристнинг

мамлакатимизда бир кунга қолиши қўшимча 200 АҚШ долларини

мамлакатга қолдирилишини англатади (

6-

расм).

6-

расм. 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристларнинг сафар

давомийлиги бўйича таркиби (фоиз)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

411

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6-

расм маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонга келган 79

фоиз туристлар 1

-

9 кун оралиғида мамлакатда қолмоқда. Ҳар бир туристик

бизнес субъекти

туристларнинг кўпроқ қолишидан манфаатдор. Боиси

шундаки, туристлар ташрифи туристик бизнес субъектларида янги иш ўринлари
ва қўшимча даромад

манбаи вужудга келишини таъминлайди

.

Туризм

индустрияси

юқори

даражада

ривожланган

кўплаб

мамлакатларда ҳам хорижий туристлар дам олиши ва уларга сифатли хизмат
кўрсатиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратилган, улар ўзига миллионлаб

туристларни барқарор жалб қилмоқда. Шу билан бирга, Африка, Австралия,
Жанубий Америка, Жануби

-

Шарқий Осиё, Мексика каби минтақаларнинг

хорижий туристларга хизмат кўрсатишдаги улуши борган сари кўпайиб
бораётганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Шу билан бирга 2019 йилда ўтказилган сўровнома

натижасига кўра,

Ўзбекистонга келаётган туристларнинг яна келишлари борасидаги сўровига
хорижий

туристларнинг

жавоблари

қуйидагича

бўлган

(

7-

расм).

Мамлакатимизга

келаётган

туристларнинг

қайта

ташрифлари

таъминланганлиги мамлакатда яратилган инфратузилма ва туристик
рекреацияни нечоғлик қулай эканлиги билан боғлиқлиги ҳамда туризмнинг
жозибадорлигини англатади. Шундай экан

,

ҳар бир келган туристнинг яна

келишини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар жаҳон тажрибасидан келиб
чиққан ҳолда ташкилий механизмни

янада кучайтиришни талаб этади. Бу

борада

мамлакатимизда

амалга

оширилаётган

тадбирлар

мавжуд

инфратузилма ва туристик хизматлар хилма

-

хиллигини кенгайтиришга

қаратилган ислоҳотларни жадаллаштиришни устувор

қилиб қўяди.

7-

расм. 2019 йилда туристларнинг Ўзбекистонга қайта келишлари бўйича

сўровнома натижалари (фоизда)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

412

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7-

расм

маълумотларидан

кўринадики,

хорижий

туристларнинг

мамлакатимизга яна қайта

келишлари борасидаги фикрлари ижобий. Унга кўра, 52

фоиз туристларнинг 12 ой ичида яна келишга қизиқишлари борлиги бу жаҳон
статистикаси бўйича юқори кўрсаткич эканлиги билан белгиланади. Шунингдек,
“келмоқчи эмасман”

деган туристлар

жавобининг келгуси сўровномаларда сабабини

аниқлаш ҳам унга кўра зарурий чораларни кўриш заруриятини ўртага қўяди.

Бу натижаларнинг барчаси, шубҳасиз, туризм соҳаси меъёрий

-

ҳуқуқий

асосларининг изчил такомиллашиб бориши билан параллел кечмоқда. Пировардида
стратегик манфаатларни кўзлаган ҳолда туризм индустрияси корхоналари учун қулай
ишбилармонлик муҳити ҳамда қонуний преференциялар яратилмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Миллий туризм тармоғини ривожлантиришда кирувчи туристик оқимни

рағбатлантириш

мақсадида қуйидагиларни

амалга ошириш зарур

:

узоқ хорижий давлатлардан кириб келаётган туристлар гуруҳи учун маъмурий

тартиб

-

таомилларни соддалаштириш ҳамда туристик оқимни жўнатувчи давлатлар

билан икки томонлама манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш

;

кирувчи туристик оқим тузилмасида даромад келтириш нуқтаи назаридан

юқори самарадор давлатлар фуқаролари учун қўшимча хизматлар пакетини
кенгайтириш чораларини кўриш

;

туристик хизматлар импорти билан фаол шуғулланиб келаётган донор

мамлакатлар миқёсида чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ҳамда ушбу
мамлакатлар потенциал туристларининг эмпирик портретини ишлаб чиқиш мақсадга
мувофиқ

;

миллий туризм тармоғини ривожлантиришда кирувчи туристик оқимни

рағбатлантиришга оид иқтисодий дастакларни инновацион трендларни инобатга
олган ҳолда такомиллаштириш

лозим

.

Умуман олганда, миллий туризм тармоғини ривожлантиришда кирувчи туристик

оқимни рағбатлантириш халқаро савдо тузилмасида таркибий ўзгаришлар
чуқурлашиб бораётган бир паллада, айниқса, муҳимдир

.

Хулоса қилиб айтганда,

мамлакатга кирувчи туристик оқимни янада қўллаб

-

қувватлаш юзасидан амалий

саъй

-

ҳаракатларни тизимлаштириш талаб этилади

.

Шу каби стратегик чора

-

тадбирларнинг туристик бизнес юритиш амалиётига татбиқ этилиши туризм соҳасида
миллий бренд капитали ўсишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

Қарори. 2016 йил 2 декабрь, ПҚ

-2666-

сон.

2. “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат

қўмитасининг

фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Президентининг Қарори. 2018 йил 6 февраль, ПҚ

-3510-

сон.

3.

“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

.

2019 йил 05 январь, ПФ

-

5611 сон.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

413

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4. Alonso, A.D., & Ogle, A. (2019). Tourism and hospitality small and medium

enterprises and environmental sustainability. Management Research Review. Spain,
Madrid

Science publisher, 46-59.

5.

Абиев Ж.Н. Миллий иқтисодиётда туризм тармоғини ривожлантиришнинг

ташкилий

-

иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари

бўйича фалсафа доктори

(PhD)

илмий даражасини олиш учун тайёрланган

диссертация

автореферати. Самарқанд

, 2019

й. –

11-14

б.

6

. Эштаев А.А. Глобаллашув шароитида туризм индустриясини бошқаришнинг

маркетинг стратегияси (Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғи мисолида).
Иқтисодиёт фанлари

доктори (

DSc)

илмий даражасини олиш

учун тайёрланган

диссертация

автореферати. Самарқанд

, 2019

й. –

18-24

б.

7.

М.Амонбоев, С.Халилов. Туризм соҳасини самарали ривожлантиришда асосий

имкониятларнинг илмий таҳлили ва назарий талқини. “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. Тошкент –

2021

й

., 5-

сон.

Библиографические ссылки

"Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат цумитаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида" Узбекистон Республикаси Президентининг Карори. 2016 йил 2 декабрь, ПК,-2666-сон.

"Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат к,умитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг К,арори. 2018 йил 6 февраль, ПК.-3510-сон.

"Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ-5611 сон.

Alonso, A.D., & Ogle, A. (2019). Tourism and hospitality small and medium enterprises and environmental sustainability. Management Research Review. Spain, Madrid - Science publisher, 46-59.

Абиев Ж.Н. Миллим ицтисодиётда туризм тармотини ривожлантиришнинг ташкилий-ицтисодий механизмларини такомиллаштириш. Ик,тисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. Самарканд, 2019 й. - 11-14 б.

Эштаев А.А. Глобаллашув шароитида туризм индустриясини бошцаришнинг маркетинг стратегияси (9збекистон Республикаси туризм тармоги мисолида). Ик,тисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. Самарканд, 2019 й. - 18-24 б.

М.Амонбоев, С.Халилов. Туризм сохдсини самарали ривожлантиришда асосий имкониятларнинг илмий тамили ва назарий талцини. "Ик.тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. Тошкент-2021 й., 5-сон.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов