“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
343
3/2019
(№
00041)
УДК: 338.48
MAIN DIRECTIONS AND PROSPECTS FOR THE
DEVELOPMENT OF TOURISM INDUSTRY
Amonboev Makhammadsidik
1
Khalilov Sirojiddin Sherali ugli
2
1
Head of Tourism and Service Department, Tashkent State University of Economics,
candidate of economic sciences,
2
Assistant of the Department of Tourism and Services of Tashkent State University
of Economics
Uzbekistan, 100066, Tashkent, Islom Karimov street, 49
E-mail:
Abstract:
This article is dedicated to promising areas of tourism development in Uzbekistan.
It has been analyzed economic condition of tourism development in regions. Besides, it has been
given scientific recommendations for solving important issues in tourism.
Keywords:
tourism industry, regional development, foreign tourists arrivals, tourist services
export.
ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Амонбоев Маҳаммадсидиқ
1
Халилов Сирожиддин Шерали ўғли
2
1
ТДИУ Туризм ва сервис кафедраси мудири, и.ф.н.
2
ТДИУ Туризм ва сервис
кафедраси ассистенти
E-mail:
Аннотация:
Мазкур мақола Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг
истиқболли йўналишларига бағишланган. Минтақаларда туризм соҳасини ривожлантиришнинг
иқтисодий ҳолати ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, туризм соҳасидаги долзарб муаммолар
ечимига бағишланган илмий тавсиялар келтириб ўтилган.
Калит сўзлар:
туризм индустрияси, минтақавий ривожланиш, хорижий туристлар
ташрифи, туристик хизматлар экспорти.
Кириш
Туризм соҳасини ривожлантириш мақсадидада ҳукумат томонидан, жумладан,
шахсан Президент томонидан босқичма-босқич комплекс қарорлар, фармонлар ва
давлат дастурлари қабул қилинмоқда. Сўнгги йилларда туризм соҳасини
ривожлантириш, туристларга етарли шароитлар яратиш, туризм инфратузилмасини
шакллантириш
ҳамда
туристларнинг
хавфсизлигини
таъминлаш
борасида
белгиланган чора-тадбирлар ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланиб бормоқда.
Туризм соҳасини тезкор ривожланишини таъминлаш мақсадида эркин туристик
зоналарни ташкил этиш бўйича бир нечта ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Унда
асосий урғу соҳага янги инвестицияларни ва айни вақтта жаҳондаги энг илғор
тажрибалар ва инновацияларни жорий қилишга қаратилган. Шу асосда Тошкент
вилоятида “Чорвоқ” эркин туристик зонаси, Тошкент шаҳрида “Эски шаҳар” туризм
сонаси, “Самарқанд сити” туристик зонаси, “Қадимий Бухоро” туристик зонаси ва
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
344
3/2019
(№
00041)
бошқа спорт-соғломлаштириш ва экологик қулай маконларда туристик зоналар
ташкил этилмоқда.
Мамалкатмизда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни
янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш
мақсадида тарихий-маданий ёдгорликлар ва туристик салоҳияти юқори бўлган
жойларнинг инфратузилмавий шароитларини замонавий талаблар даражасига
етказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Уларда Wi-Fi зоналарни ташкил этиш, транспорт инфратузилмаси, жаҳон
туристик меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган санитария-
гигиена тармоқларини, туризм инфратузилмаси объектларини -тарихий ва меъморий
ёдгорликлар, музейлар, театрлар, маданият уйлари, умумий овқатланиш пунктлари,
хизмат кўрсатиш объектлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари,
автомобиллар учун вақтинча тўхташ жойлари, йўлбўйи инфратузилмасининг сервис
хизматлар кўрсатиладиган ҳудудлари, бозорлар, расталар, дўконлар ва одамлар
гавжум бўладиган бошқа жойларда замонавий туристик инфратузилмани жорий этиш
бўйчиа сезиларли қадамлар қўйилди.
Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда бозор иқтисодиёти шароитида туризм
бизнеси субъектлари учун имтиёзлар орқали соҳанинг ривожланиши учун катта
имкониятлар яратмоқда.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Туризм индустрияси ривожланишининг методологик асослари хорижлик ва
маҳаллий олимлар илмий ишларида муҳим тадқиқот предмети сифатида ўрганилган.
Хусусан, туризм индустриясининг ривожланишига бағишланган илмий
манбалардан энг муҳимларидан бири В.И.Азар тадқиқот ишларини санаб ўтиш
мумкин [4].
Сўнгги йилларда чоп этилган маҳаллий олимларнинг илмий ишлари ҳам
диққатга молик. З.И.Усмонова томонидан эълон қилинган илмий ишларда туристик-
рекреацион хизматларнинг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинган [5].
Ж.Н.Абиев миллий иқтисодиётда туризм тармоғини ривожлантиришнинг иқтисодий
жиҳатларини тадқиқ этган [6].
Ш.Р.Рузиев томонидан тарихий-маданий туризмни ривожлантиришнинг
ташкилий-иқтисодий механизми ва уни такомиллаштириш масалалари ўрганилган
[7]. О.Ҳ.Ҳамидов томонидан экологик туризмни бошқаришнинг услубий асосларини
такомиллаштириш масаласи чуқур ўрганилган [8].
А.К.Алимов экологик туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва
истиқболлари масаласида монографик тадқиқотларни олиб борган [9]. А.А.Эштаев
томонидан туризм индустрияси ва уни бошқаришнинг маркетинг стратегиясини
ишлаб чиқиш методологияси тадқиқ этилган [10].
Бироқ бугунгача олиб борилган илмий-амалий тадқиқотларда туризм соҳаси
ривожланиши
устуворликларини
белгилаб
олиш
ҳамда
прогнозлаштириш
муаммолари етарли даражада ўрганилмаган. Ушбу тадқиқот иши эса масаланинг
айни жиҳатларини қамраб олган.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот иши давомида кузатиш, қиёслаш, тизимли ва қиёсий таҳлил, статистик
гуруҳлаш, эксперт баҳолаш каби усуллардан фойдаланилди. Хусусан, ўндан ортиқ
туристик объектларда респондентлар билан чуқурлаштирилган интервьюлар ташкил
этилди. Натижада Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг жинси, ёши,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
345
3/2019
(№
00041)
маълумоти, даромадлари каби демографик кўрсаткичлар юзасидан маълумотлар
тўпланди. Бундан ташқари, туристик фаолият субъектлари менежерлари ўртасида
фокус-гуруҳлаш методи асосида таҳлилий изланишлар олиб борилди. Тадқиқотлар
натижасига кўра туристларга тақдим этилаётган асосий туристик маҳсулотлар таркиби
ўрганилди.
Тадқиқот иши давомида олинган асосий илмий натижаларнинг ишончлилигини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси
маълумотларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Мамлакатмизда туризм соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилган
ислоҳотлар натижасида соҳада кесин ўзгариш ва юқори натижаларга эришиб
келинмоқда.
Ислоҳотлар
натижасида
2018
йилга
келиб,
туристларнинг
ҳаракатчанилиги маҳаллий туристлар ҳисобига ҳам хорижий туристлар ҳисобга ҳам
кескин ўсиши кузатилмоқда (1-расм).
1-расм. Республикага ташриф буюрган туристлар сони
1
Ўзбекистон ҳукуматининг туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги
ислоҳотлари натижасида 2018 йилда маҳаллий туристларнинг сони 18,1
миллиондан, хорижий туристларнинг мамлакатимизгаташрифи эса 5,3 миллиондан
ортгани туризм соҳасидаги кескин ижобий ўзгаришларни кўрсатмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра 2019
йилда махаллий туристлар сони 18 миллиондан ортиши, хорижий туристлар сони эса
6 миллион бўлиши кутилади.
Ўз навбатида, туризм соҳасининг ажралмас қисми бўлган меҳмонхоналар,
санаторийлар ва бошқа жойлаштириш воситаларининг тури ва шакллари кенгайиб
бормоқда (1-жадвал).
1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2018 йилда меҳмонхоналар
сони 904 тага етиб, 2016 йилга нисбатан 1,8 мартага кўпайган. Улардаги хоналар ва
ўринлар сони мос равшда 1,61 ва 1,65 баробарга кўпайган.
Ушбу кўрсаткич 2019 йилда 1200 тага етиши прогноз қилинмоқда. Меҳмон
уйлари сони эса, 2018 йилда 6 та бўлиб, 2019 йилда бу кўрсаткич 200 тани ташкил
этиши прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, санаторий ва соғломлаштириш объектлари сони 2018 йилда 75 тани
ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 44 фоизга кўпайганини кўришимиз мумкин.
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
346
3/2019
(№
00041)
1-жадвал
Ўзбекистонда жойлаштириш воситаларининг сони
2
Кўрсаткичлар
2016
йил
2017
йил
2018
йил
2019 йилга
прогноз
Меҳмонхоналар сони
497
869
904
1200
хоналар сони
12835
19742
20724
22567
ўринлар сони
24910
39708
41240
44883
Меҳмонуйлари сони
-
60
60
200
хоналар сони
-
120
120
400
ўринлар сони
-
484
484
850
Санаторий васоғломлаштиришобъектлари
сони
52
72
75
115
хоналар сони
2852
3968
4155
4964
ўринлар сони
6065
8036
8497
10292
Шу ўринда айтиш керакки, туризм соҳасига берилаётган эътибор ва имтиёзлар
туризм соҳасида бизнес юритувчи субъектлар сонини кескин ортишига олиб келди (2-
жадвал).
2-жадвал
Туристларга хизмат кўрсатувчи субъектлар
3
Кўрсаткичлар
2016 йил
2017
йил
2018
йил
2019 йилга
прогноз
Туроператорлар
411
843
957
1149
Гидлар-экскурсоводлар
320
574
650
850
Туристик транспорт фирмалари
40
81
102
160
Фольклор ансамбллари
121
179
192
225
Ҳунармандларустахоналари
574
1439
1482
1869
Сувенир дўконлари
278
453
476
616
Кўнгилочарпарклар
143
206
216
766
Тематик парклар
9
32
35
80
Аквапарклар
10
19
22
43
Суваттракционлари
17
47
47
73
Чашна (дегустация) заллари
1
9
9
21
Туризм соҳасига хизмат қилувчи бизнес субъектлари сони ҳам 2016 йилдан
бошлаб кескин ўзгаришни қайд этиб келмоқда. Хусуан, туроператорлар ва гид-
экскурсоводлар сони 2018 йилда 2016 йилга нисбатан қарийб 2,1 баробарга кўпайган.
Туристик трансорт фирмалари сони эса 2,5 баробарга кўпайган. Ушбу жадвал
маълумотларидан шуни кўриш мумкинки, туризмга хизмат қилувчи бизнес
субъектларининг сони ортиши ва мамлакатимизда янги туристик бизнес
субъектларининг шаклланишига шароит яратилмоқда. Ушбу кўрсаткичларнинг 2019
йилдаги прогнози эса соҳага катта инвестицияларни жалб этилишини ва шу асосда
янги иш ўринларини яратувчи бизнес субъектларининг пайдо бўлишини назарда
тутади.
2
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
3
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
347
3/2019
(№
00041)
3-жадвал
Ўзбекистондаги туристик компанияларнинг вилоятлар бўйича тақсимоти
4
Ҳудудлар
Сони
%
1
Тошкент шаҳар
634
66,2
2
Тошкент вилояти
19
2,0
3
Қорақалпоғистон Республикаси
15
1,6
4
Хоразм вилояти
29
3,0
5
Сурхондарё вилояти
14
1,5
6
Қашқадарё вилояти
12
1,3
7
Навоий вилояти
4
0,4
8
Бухоро вилояти
59
6,2
9
Самарқанд вилояти
119
12,4
10 Сирдарё вилояти
4
0,4
11 Жиззах вилояти
5
0,5
12 Андижон вилояти
19
2,0
13 Фарғона вилояти
17
1,8
14 Наманган вилояти
7
0,7
Жами
957
Ушбу
маълумотларни
вилоятлар
мисолида
кўрсак,
жами
туристик
компанияларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади. Унга кўра, жами
туркомпанияларнинг 66,2 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Кейинги ўринларни
Самарқанд вилояти 12,4 % ва Бухоро вилояти 6,2 % эгаллаган. Бу маълумотлар шуни
кўрсатадики, Сирдарё ва Навоий вилоятларида туристик бизнес субъектлари сони
кам ва шу вилоятларда қўшимча ташкилий-иқтисодий чоралар белгиланиши зарурати
мавжуд.
Ўз навбатида, туристик маконларнинг ҳам туризм соҳасидаги ўрни катта бўлиб,
уларнинг янги шакллари ва мавжуд имкониятларини очишни зарурат қилиб
қўймоқда.
4-жадвал
Туристик намойиш объектлари
5
Кўрсаткичлар
2016
йил
2017
йил
2018
йил
2019 йилга
прогноз
Архитектура ёдгорликлари
1674
2047
2079
2100
Археологик обидалар
525
1896
4308
2093
Монументал санъат ёдгорликлари
462
564
694
588
Музейлар
113
110
106
113
Диққатга сазовор жойлар
162
499
365
280
Жами
2936
5116
7552
5174
4-жадвал маълумотлари шундан далолат берадики, мамлакатимизда мавжуд
археологик ёдгорликлар, обидалар, монументал санъат ёдгорликлари, музейлар ва
бошқа диққатга сазовор манзилларнинг кўпайиши йиллар давомида ўрганилмаган
4
Ўша манбаа
5
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
348
3/2019
(№
00041)
муқаддас қадамжолар ва тарихий объектларнинг туристик салоҳият қаторига
қўшилиб бораётганлигини билдиради. Таъкидлаш керакки, мамлакатимизнинг бой
тарихий маданияти, ўрганилмаган тарихий маконлар ва қизиқарли маълумотларга
бой тарихий салоҳиятнинг ўрганилиши ва туристик объектлар қаторига қўшилиши
соҳанинг ривожидакатта ўринга эга.
Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш
ва туристик бизнес вакилларига қатор имтиёзлар берилиши билан бирга хорижий
туристларни мамлакатимизга киришлари учун қулай шароитлар яратишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Йиллар давомида ёпиқ сиёсат асосида виза режимининг
қатъий назоратда ушлаб турилиши туристлар оқими камлигининг асосий
сабабларидан бири эди. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз Президенти
ташаббуслари билан хорижий фуқароларнинг мамлакатимизга кириш визасини олиш
тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар қилинишига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, ўтган йилнинг 10 февралидан бошлаб, Япония, Жанубий Корея, Сингапур,
Малайзия, Индонезия, Туркия ва Исроилдан келаётган туристларга мамлакатимизда
30 кунгача визасиз бўлишга рухсат берилди. Бундан ташқари, 39 мамлакат
фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилди.2018 йил 1 июлдан электрон
визалар жорий қилинди ва туристларга визани Ўзбекистонга кириш вақтида чегара
постларида олишлари учун шароит яратилди.Шунингдек, зиёрат туризми бўйича
мамлакатимизнинг салоҳиятини ҳисобга олиб, зиёратчиларга зарур қулайликлар
яратиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита таркибида Зиёрат туризмини қўллаб-
қувватлаш бўлими ташкил этилди, Малайзия, Туркия, Индонезия каби давлатлар учун
визасиз режим жорий этилди.
2-расм. 2018 йил якунларига кўра Ўзбекистонга МДҲ давлатларидан келаётган
туристлар сони бўйича маълумот
6
6
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
349
3/2019
(№
00041)
2018 йилдаги юртимизга келган хорижий туристлар таркибини рақамларда
кўрадиган бўлсак, жами МДХ давлатларидан 5,02 миллион келган туристларнинг 45,6
фоизи Қозоғистон, 21,2 фоизи Қирғизистон ва 22,9 фоизи Тожикистон хиссасига тўғри
келади. Бу эса қўшни давлатлар фуқароларининг кириши учун яратилган қулай
шароитдан далолат беради.
Мамлакатимизга келадиган узоқ хорижий туристларнинг ҳолатини таҳлил
қиладиган бўлсак, йил бошидан берилган виза тизимидаги ўзгаришлар ўзининг
таъсирини кўрсатиб узоқ хорижий туристларнинг сони ҳам ортган.
3-расм. 2018 йил якунларига кўра Ўзбекитонга узоқ хорижий давлатларидан
келаётган туристлар сони бўйича маълумот
7
3-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 2018 йил давомида келган 326
мингдан ортиқ узоқ хорижий туристларнинг таркибида энг катта улуш Туркия
ҳиссасига тўғри келиб, 41299 нафар Туркия фуқаролари юртимиза турист сифатида
ташриф буюрган. Иккинчи ўринда Хитой Халқ Республикаси фуқаролари келган
бўлиб, уларнинг сони 27269 нафарни ташкил этган.
Мамлакатимизга келаётган туристлар сонининг ўсиши ўз навбатида туризм
хизматлари эксортини ортишига олиб келмоқда.
7
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
350
3/2019
(№
00041)
4- расм. Ўзбекистонда туризм хизматлари экспорти (млн. долл.)
8
4-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, соҳага берилаётган эътибор
туфайли туристлар сони кескин ортиши натижасида туризм хизматлари экспорти ҳам
йилдан йилга ортиб, 2018 йилда 1 миллиард АҚШ долларига яқин экпорт қилишга
эришилган. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
маълумотларига кўра 2019 йилда 1,3 миллиард АҚШ доллари бўлиши прогноз
қилинмоқда.
Туризм соҳасига киритилаётган инвестициялар самарадорлигини оширишга
алоҳида эътибор қаратиш баробарида туризм соҳасидаги бизнес субъектларининг
инвестицион салоҳиятини кенгайтириш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш
мақсадида хориж тажрибасида учрамаган катта имтиёзларга алоҳида эътибор
қаратилмоқда Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 5
январдаги қарори билан Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилишижадаллик билан
олиб борилишини таъминлаш мақсадида50та ўриндан кам бўлмаган уч юлдузли
меҳмонхона қурган инвесторларга меҳмонхонадаги ҳар бир номерга сарфланган
харажати учун 40 млн. сўм ва 100 ўриндан кам бўлмаган тўрт юлдузли меҳмонхона
қурган инвесторларга меҳмонхонадаги ҳар бир номерга сарфланган харажати учун 65
млн. сўм субсидия берилиши белгиланди.Бундан ташқари, уч юлдузли дастлабки 50
меҳмонхонага ҳар бир номер учун йилига 200 доллар ва тўрт юлдузли 30
меҳмонхонага ҳар бир номер учун йилига 400 доллар миқдорида компенсация
тўланади. Масалан, 100та номергаэгамеҳмонхонаучунбуйилга 40 минг доллар
компенсация тўланади. Қарорда яна Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январигақадар 50
мингтақўшимчамеҳмонхонаўрнияратилиши белгилаб берилди.
Мамлакатимизда туризм соҳасининг ривожланишига берилаётган эътибор ва бу
соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти мамлакатимизда иш
ўринларини кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, эксорт таркибини
кенгайтириш ва инвестицион салоҳиятни ошириш орқали аҳоли фаровонлигига
эришишдир.
Шу мақсадда, яратилаётган иш ўринларига муносиб кадрлар тайёрлаш
тизимини такомиллаштириш мақсадида кўплаб олий таълим муассасаларида туризм
соҳасига кадрлар етказиш учун қўшимча мутахассисликлар очилишига алоҳида
эътибор қаратилди. Ҳозирги кунда, Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
Тошкент кимё технологиялар институти, Тошкент ислом академияси, Самарқан
иқтисодиёт ва сервис институти, Бухоро давлат университети, Урганч давлат
8
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
351
3/2019
(№
00041)
университети, Фарғона давлат университети, Қарши давлат университети ва
Наманган давлат университетида туризмнинг у ёки бу соҳасига тааллуқли таълим
йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистратура босқичларида
мутахассислар тайёрланмоқда. Бу борада шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2018
йилда Президент қарори билан Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро
университети фаолияти ташкил этилди.
Ўзбекитсон туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда соҳага инвестицияларни
жалб этиш учун ҳозирги кунда мавжуд барча имкониятларни сафарбар этиш ва жаҳон
ҳамжамияти учун барча йўналишларда очиқ сиёсат йўлини танлади. Бу борада
амалга оширилаётган ишлар иқтисодиётимиз барқарорлиги, инвестицион муҳитнинг
жозибадорлиги ва шу орқали халқ фаровонлигини ортишига хизмат қилади.
Хулоса ва таклифлар
Тадқиқот иши юзасидан қуйидаги илмий хулоса ва таклифларни келтириб ўтиш
ўринли:
- маҳаллий туристик дестинациялар рекламасини кучайтириш орқали аҳоли кенг
қатламларининг туристик фаоллигини рағбатлантириш зарур;
- рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, туристик бизнес субъектлари рейтингини
шакллантириш ҳамда айни йўналишда ахборот-коммуникация технологияларидан
самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ;
- туркомпаниялар вакилларини минтақаларнинг туристик жозибадорлиги билан
таништириш ҳамда уларга туристик маршрутлар тайёрлаш бўйича мақбул шароитлар
яратиш муҳим саналади.
Хулоса қилиб айтганда, туризм индустрияси ривожланишининг асосий
йўналишлари ва истиқболларини белгилаб олиш орқали ушбу соҳада олиб
борилаётган амалий саъй-ҳаракатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш
долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
References
1. “O‘zbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qo‘mitasi faoliyatini
tashkil etish to‘g‘risida” O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori. 2016 yil 2 dekabr,
PQ-2666-son.
2. “O‘zbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qo‘mitasining faoliyatini
yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi
Prezidentining qarori. 2018 yil 6 fevralь, PQ-3510-son.
3. “O‘zbekiston Respublikasida turizmni jadal rivojlantirishga oid qo‘shimcha chora-
tadbirlar to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni. 2019 yil 05
yanvarь, PF-5611 son.
4. Azar V.I. “Rekreatsion geografiya”. Monografiya. Moskva, 2017 y., qayta nashr –
89-124 b.
5. Usmanova Z.I. O‘zbekistonda turistik-rekreatsion xizmatlarni rivojlantirish
xususiyatlari va tendensiyalari. Iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy
darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya avtoreferati. Samarqand, 2018 y. – 17-19
b.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil
352
3/2019
(№
00041)
6. Abiev J.N. Milliy iqtisodiyotda turizm tarmog‘ini rivojlantirishning tashkiliy-iqtisodiy
mexanizmlarini takomillashtirish. Iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy
darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya avtoreferati. Samarqand, 2019 y. – 11-14
b.
7. Ruziev SH.R. O‘zbekistonda tarixiy-madaniy turizmni rivojlantirishning tashkiliy-
iqtisodiy mexanizmini takomillashtirish. Iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)
ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya avtoreferati. Samarqand, 2019 y. –
8-12 b.
8. Hamidov O.H. O‘zbekistonda ekologik turizmni rivojlantirishni boshqarish
mexanizmini takomillashtirish. Iqtisodiyot fanlari doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun
tayyorlangan dissertatsiya avtoreferati. Samarqand, 2019 y. – 15-24 b.
9. Alimov A.K. Qoraqalpog‘iston Respublikasida ekologik turizmni rivojlantirishning
asosiy yo‘nalishlari va istiqbollari. Iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy
darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya avtoreferati. Samarqand, 2019 y. – 20-23
b.
10. Eshtaev A.A. Globallashuv sharoitida turizm industriyasini boshqarishning
marketing strategiyasi (O‘zbekiston Respublikasi turizm tarmog‘i misolida). Iqtisodiyot
fanlari doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya avtoreferati.
Samarqand, 2019 y. – 18-24 b.