“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
348
5/2021
(№
00055)
ТУРИЗМ СОҲАСИНИ САМАРАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
АСОСИЙ ИМКОНИЯТЛАРНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ ВА
НАЗАРИЙ ТАЛҚИНИ
Амонбоев Маҳаммадсидиқ
ТДИУ “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент
E-mail:
Халилов Сирожиддин Шерали ўғли
ТДИУ “Туризм ва сервис” кафедраси доценти, PhD
E-mail:
Аннотация.
Мазкур мақола туризм соҳасини самарали ривожлантиришнинг
устувор
йўналишларига
бағишланган.
Ўзбекистонда
туризм
соҳасини
ривожлантиришнинг иқтисодий ҳолати ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, туризм
соҳасидаги долзарб муаммолар ечимига бағишланган илмий тавсиялар келтириб
ўтилган.
Калит сўзлар:
туризм индустрияси, минтақавий ривожланиш, хорижий туристлар
ташрифи, туристик хизматлар экспорти.
Аннотация.
Данная статья посвящена перспективным направлениям развития
туризма. Проанализировано экономическое состояние развития туризма в Узбекистане
.
Кроме того, были даны научные рекомендации для решения актуальных проблем в сфере
туризма.
Ключевые слова:
туристическая индустрия, региональное развитие, визит
иностранных туристов, экспорт туристических услуг
.
Abstract.
This article is dedicated to promising areas of tourism development. It has been
analyzed economic condition of tourism development in Uzbekistan. Besides, it has been given
scientific recommendations for solving important issues in tourism.
Keywords:
tourism industry, regional development, foreign tourists arrivals, tourist services
export.
Кириш
Жаҳон миқёсида глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган бир пайтда
туризм кўпгина давлатлар иқтисодиётининг муҳим даромад манбаига айланиб
улгурди. Туризм соҳаси янги иш ўринларини яратишнинг рағбатлантирувчи кучи
сифатида ижтимоий аҳамият касб этади. “Бугунги кунда жаҳон ялпи ички
маҳсулотининг қарийб 10 фоизи, иш билан бандликнинг 9 фоизи, жами экспортнинг 7
фоизи, хизматлар экспортининг эса 30 фоизи туризм соҳаси ҳиссасига тўғри келади”.
1
Бу эса унинг иқтисодий ривожланишдаги муҳим ўрнини тасдиқлайди.
Таҳлилларга кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 148 миллион сайёҳ айнан зиёрат
мақсадида сафар қилади. Жорий йилда ҳам пандемия билан боғлиқ вазият қайта
мураккаблашмаган тақдирда Самарқандга келувчи зиёратчилар сонини 210 мингга
етказиш имконияти мавжуд
2
.
1
UNWTO. Tourism Highlights: 2019 Edition, p. 3 // http://www.unwto.org
2
https://yuz.uz/news/sayyohsevar-yurt-kun-sayin-sayqal-topmoqda
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
349
5/2021
(№
00055)
Дунё экспорти таркибида туристик хизматлар ёқилғи, кимё саноати, озиқ
-
овқат
ҳамда автомобиль саноати экспортидан кейин бешинчи ўринни эгаллаганлиги, унинг
иқтисодиёт
тармоқлари
ривожланишига
сезиларли
даражада
таъсир
кўрсатаётганлигидан далолат беради. Хорижий давлатлар ўз миллий туристик
маҳсулотини диверсификация қилиш асосида туристик хизматлар экспорти ҳажмини
мунтазам ошириб боришга жиддий эътибор қарата бошлади. Хусусан, Ўзбекистонда
кириш
туризми
билан
шуғулланувчи
бизнес
субъектлари
фаолиятини
модернизациялаш, туристик хизматларни инновацион технологиялар асосида
такомиллаштириш, унинг экспортини диверсификация қилишга давлат сиёсатининг
устувор йўналишларидан бири сифатида катта эътибор қаратилмоқда.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Туризм соҳаси ривожланишининг методологик асослари хорижлик ва
маҳаллий олимлар илмий ишларида муҳим тадқиқот предмети сифатида ўрганилган.
Жумладан
,
туризм индустриясининг ривожланишига бағишланган илмий
манбалардан энг муҳимларидан бири В.И.Азар
тадқиқот ишларини санаб ўтиш
мумкин
[4].
Сўнгги йилларда чоп этилган маҳаллий олимларнинг илмий ишлари ҳам
диққатга молик. З.И.Усмонова томонидан эълон қилинган илмий ишларда туристик
-
рекреацион хизматларнинг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинган [5
].
Ж.Н.Абиев миллий иқтисодиётда туризм тармоғини ривожлантиришнинг
иқтисодий жиҳатларини тадқиқ этган [6
]
. Ш.Р.Рузиев томонидан тарихий
-
маданий
туризмни
ривожлантиришнинг
ташкилий
-
иқтисодий
механизми
ва
уни
такомиллаштириш масалалари ўрганилган [7
].
О.Ҳ.Ҳамидов
томонидан
экологик
туризмни
бошқаришнинг
услубий
асосларини такомиллаштириш масаласи чуқур ўрганилган [8
].
А.К.Алимов экологик
туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари масаласида
монографик тадқиқотларни олиб борган [9
].
А.А.Эштаев томонидан туризм
индустрияси ва уни бошқаришнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш
методологияси тадқиқ этилган [10
].
Бироқ бугунгача олиб борилган илмий
-
амалий тадқиқотларда туризм соҳаси
самарали ривожланиши устуворликларини белгилаб олиш муаммолари етарли
даражада ўрганилмаган. Ушбу тадқиқот иши эса масаланинг айни жиҳатларини
қамраб олган.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот иши давомида кузатиш, қиёслаш, тизимли ва қиёсий таҳлил,
статистик гуруҳлаш
,
эксперт баҳолаш каби усуллардан фойдаланилди
.
Хусусан, ўндан
ортиқ туристик объектларда респондентлар билан чуқурлаштирилган интервьюлар
ташкил этилди. Натижада Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг жинси, ёши,
маълумоти, даромадлари каби демографик кўрсаткичлар юзасидан маълумотлар
тўпланди. Бундан ташқари, туристик фаолият субъектлари менежерлари ўртасида
фокус
-
гуруҳлаш методи асосида таҳлилий изланишлар олиб борилди. Тадқиқотлар
натижасига кўра туристларга тақдим этилаётган асосий туристик маҳсулотлар таркиби
ўрганилди.
Тадқиқот иши давомида олинган асосий илмий натижаларнинг
ишончлилигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика
қўмитаси маълумотларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистонда туризм индустрияси ва хизматлар кўрсатиш соҳасини
ривожлантиришга давлат томонидан ҳам катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистон
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
350
5/2021
(№
00055)
Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ
-5326-
сон “Ўзбекистон
Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт
-
шароитлар
яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида туризм
соҳасини ривожлантиришда инвестицияларни фаол жалб қилиш, соҳага инновацион
ғоя ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатнинг бой табиий, маданий
ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан ҳар томонлама
фойдаланиш борасидаги йўналишлар қатъий белгилаб
берилган.
Туризм индустрияси юқори даражада ривожланган кўплаб мамлакатларда ҳам
хорижий туристлар дам олиши ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш учун қулай шарт
-
шароитлар яратилган, улар ўзига миллионлаб туристларни барқарор жалб қилмоқда.
Шу билан бирга, Африка, Австралия, Жанубий Америка, Жануби
-
Шарқий Осиё,
Мексика каби минтақаларнинг хорижий туристларга хизмат кўрсатишдаги улуши
борган сари кўпайиб бораётганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Бугунги кунда миллий иқтисодиётнинг ўсиши дунё бозорига боғлиқ бўлмоқда.
Туризм
давлатларни
ўзаро
яқинлаштирибгина
қолмай,
балки
халқаро
муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Шунинг учун, халқаро
туризм индустриясини оқилона ташкил этиш, бошқариш ва ривожлантириш,
жойлаштириш воситалари турларини кўпайтириш
ва
такомиллаштириш ҳамда бу
борада жаҳон тажрибасини қўллаш зарурати сезилмоқда. Мамлакатда олиб
борилаётган иқтисодий, ижтимоий ва институционал ислоҳотларнинг натижалари
мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар ҳамда соҳа тармоқларнинг статистик
кўрсаткичларнинг ўсишида ўз аксини топади. Мамлакатаимзда туризм соҳасидаги
ислоҳотларнинг натижалари ҳам ушбу соҳадаги иқтисодий кўрсаткичларнинг
ўзгаришида намоён бўлади (1
-
расм). Ҳар бир қилинган иқтисодий, институционал
ўзгаришлар мамлакат тараққиётини кўзлаши билан бирга самарали амалга ошириши
ҳамда муваффақиятли натижаларни ўзида акс эттириши лозим.
1-
расм. Ўзбекистонга келувчи туристлар сони ва унинг ўзгариш динамикаси (минг
киши)
3
1-
расмдан
кўриниб
турибдики,
туризм
соҳасидаги
институционал
ўзгаришларнинг эволюцияси катта ўзгаришлар вужудга келишига туртки берган.
Пандемия даврини ҳисобга олмаганда қисқа давр ичида Ўзбекистонга келадиган
туристлар сони 3
-
4 баробарга ортишга эришилди. Бу эса жаҳон туризми
3
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
351
5/2021
(№
00055)
ривожланиишида катта кўрсаткич ҳисобланади.
201
9 йилдаги қарийб 7 млн. нафарга
етадиган туристларнинг келиши олиб борилган туризм ислоҳотларининг самарали ва
тўғри йўлда эканлигини кўрсатади.
Туризм соҳасидаги ислоҳотларнинг бошланиши ўз навбатида соҳа
вакилларининг соҳадаги ўзгаришларни яхлит ва таркибий жиҳатдан таҳлилини олиб
боришни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги
томонидан ўтказилган шундай таҳлиллардан бирида мамлакатимизга келган
туристларнинг таркиби алоҳида ўрганилди. Натижалар туристларнинг қандай
мақсадларда келаётганлигини кўрсатиб, бу кўрсаткич орқали келажакда мамлакатда
туризмнинг қайси турларига инфратузилмани кенгайтириш ва ривожлантириш
кераклигини акс эттирган. Мақсадлар таснифи бўйича ташрифлар ва уларнинг
умумий
ҳолати эса қуйида келтирилган жадвалда ўз аксини топган (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Ўзбекистонга келган туристларнинг мақсадлар бўйича тақсимоти
4
№
Кўрсаткичлар
2016
й.
2017 й
.
2018 й
.
2019 й
.
Жами:
шундан келиш мақсадлари бўйича:
2 027 035
2 690 074
5 346 219 6 748 512
1.
Дам олиш ва кўнгил очиш (15,5%)
175 534
230 513
458 119
1 043 929
2.
Савдо
-
сотиқ (0,8%)
17 175
25 635
50 946
53 874
3.
Ишбилармонлик учрашувлари (0,8%)
149 708
28 437
56 515
53 117
4.
Даволаниш ва соғломлаштириш (0,8%)
27 149
26 430
52 527
55 490
5.
Таълим (0,3%)
6 261
7 363
14 633
21 383
6.
Қариндош ва дўстларни кўриш (81,8%)
1 651 208
2 371 696
4 713 479 5 520 719
1-
жадвал маълумотларига кўра, мамлакатга келган туристларнинг асосий
қисми қариндош ва дўстларни кўриш учун бўлиб, мамлакатмизда туризмнинг қолган
йўналишларини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратиш ва энг кўп келган
туристик йўналишлар бўйича инфратузилмани яхшилаш хулосаларини олишни тақозо
этади.
Туризм соҳасидаги катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар
,
ўз навбатида
,
кадрларга
бўлган эхтиёжнинг ортиши билан ахамиятлидир. Мамлакатимизда бу борада ҳам
ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирда туризм соҳаси учун республиканинг 25 та
олий ўқув юртларида соҳага тегишли бўлган таълим йўналишларида жами 6738
нафар талаба таълим олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтказилган 10
та коллеж ва 3 та техникумга
2020-
2021 ўқув йилида давлат гранти
асосида 3340
нафар ўқувчилар қабул қилинди.
Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм халқаро университети биноси тўлиқ
таъмирланиб, 2020 йил 16 октябрь куни университетнинг янгиланган биносининг
очилиш маросими ўтказилди. “Ипак йўли” туризм халқаро университетида таълим
тўлиқ инглиз тилида олиб бориш йўлга қўйилди. Ушбу университетда “Менежмент:
меҳмонхоналарни бошқариш” таълим йўналиши бўйича Хитойнинг Гуилин туризм
университети (Guilin Tourism University, China), “Менежмент: туризм бизнесини
4
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
352
5/2021
(№
00055)
бошқариш” ва “Оммавий тадбирлар менежменти” таълим йўналишлари бўйича
Индонезиянинг Сахид политехника институти (Sahid Polytechnic in Ja
karta),
“Менежмент: ресторан бизнесини бошқариш” таълим йўналиши бўйича Сахид
туризм институтлари (Sahid Institute of Tourism in Surakarta) билан қўшма таълим
дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
2-
расм. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида (25 та ОТМда) туризм соҳасига
тегишли фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борувчи профессор
-
ўқитувчилар
тўғрисида маълумот
5
Халқаро даражадаги “Uzbekistan Travel” туризм илмий журнали чоп этила
бошланди. Туризм соҳасида илмий салоҳиятни ошириш мақсадида Туризмни
ривожлантириш институти ва “Ипак йўли” туризм халқаро университетида
докторантура ва таянч докторантура бўйича қабул жараёнлари амалга оширилди.
Ҳар қандай иқтисодий ислоҳотларнинг замирида таълим ва айнан кадрлар
тайёрлаш тизмиининг ўрни каттадир. Хусусан
,
туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш
5
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги таҳлиллари асосида тайёрланди.
Жами профессор
-
ўқитувчилар
–
187 нафар
120 нафар 64,2%
Базавий маълумоти мос эмас
Шундан,
илмий даражаси бўйича:
PhD
–
13 нафар
7%
Фан номзодлари –
33 нафар
17,6%
Фан
докторлари –
11 нафар
6%
57 нафар 30,5%
Илмий унвонга эга
15 нафар 8%
Соҳа бўйича илмий унвонга эга
Шундан,
22 нафар 11,8%
Хорижий олий таълим муассасасини
тугатган
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
353
5/2021
(№
00055)
жараёнлари ҳам мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ажралмас
қисми сифатида амалга оширилиб келинмоқда. Юқорида айтилганидек, ҳозирги
кунда 25 та олий таълим муассасаларида туризм соҳаси
учун бакалавр ва
магистратура босқичларида кадрлар тайёрланиб келинмоқда. Бу ҳолатларни таҳлил
қилиш натижалари кўрсатадики
(2-
расм), туризм соҳаси учун кадрлар тайёрланаётган
олий таълим муассасаларида ҳозирги кунда 187 нафар профессор
-
ўқитувчилар
фаолият олиб бормоқда. Шундан, 11 нафар (6 фоиз) фан докторлари,13 нафари (7
фоиз) PhD ва 33 нафар фан номзодларидир. Буларнинг 22 нафари хорижий олий
таълим муассасаларини битирган профессор
-
ўқитувчилар ва 57 нафари (30.5 фоиз
)
илмий даражага эга профессор
-
ўқитувчилардир. Айни вақтда, уларнинг 15 нафари (8
фоиз
)
соҳа бўйича илмий даражага эга бўлган профессор
-
ўқитувчилардир.
Хулоса ва таклифлар
Туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва
хизматларини диверсификация қилиш мақсадида қуйидагиларни
амалга ошириш
мақсадга мувофиқ
:
−
экстремал ва тоғ туризми турларини ривожлантириш доирасида Тошкент
вилоятида энг илғор ва инновацион технологиялар асосида қўшимча инфратузилма
объектларини
ишга тушириш
;
−
кинотуризмни
ривожлантириш
мақсадида
республикада
олинган
аудиовизуаль
маҳсулотлар учун хорижий кинокомпаниялар харажатларининг бир
қисмини қоплаб бериш тартибини соддалаштириш
;
−
маҳалла ва қишлоқлардаги табиат ва урф
-
одатлардан келиб чиқиб, туристик
жозибадорликни ошириш ва туристлар оқимини таъминлаш мақсадида «Туризм
махалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овул»лари ташкил қилинишини
кенгайтириш;
−
туризм турларини ривожлантириш учун шароит яратиш мақсадида
автомагистраль йўллари бўйлаб «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт
коридори ташкил этилишини жадаллаштириш зарур
.
Умуман олганда, туризм соҳасидаги институционал ўзгаришларнинг эволюцияси
мамлакатимизда бир нечта босқичлардан иборат бўлган. Тадрижий тараққиёт
маҳсули сифатида туризм соҳаси ўзининг бой тарихи ҳамда улкан ресурс салоҳиятига
эга.
Хулоса қилиб айтганда, туризм соҳаси ривожланишида
асосий имкониятлар
илмий таҳлили негизида устувор йўналишларни белгилаб олиш орқали ушбу соҳада
олиб борилаётган амалий саъй
-
ҳаракатларни фаоллаштириш талаб этилади
.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
қарори. 2016 йил 2 декабрь, ПҚ
-2666-
сон.
2. “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш
давлат
қўмитасининг
фаолиятини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарори. 2018 йил 6 февраль, ПҚ
-3510-
сон.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
354
5/2021
(№
00055)
3.
“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони.
2019 йил 05 январь, ПФ
-
5611 сон.
4. Азар В.И. “Рекреацион география”. Монография. Москва, 2017 й., қайта нашр
–
89-
124 б.
5
.
Усманова
З.И.
Ўзбекистонда
туристик
-
рекреацион
хизматларни
ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Иқтисодиёт фанлари
бўйича
фалсафа доктори
(PhD)
илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация
автореферати. Самарқанд
,
2018 й. –
17-
19 б.
6. Абиев Ж.Н. Миллий иқтисодиётда туризм тармоғини ривожлантиришнинг
ташкилий
-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари
бўйича фалсафа доктори
(PhD)
илмий даражасини олиш учун тайёрланган
диссертация
автореферати. Самарқанд
, 2019
й. –
11-14
б.
7. Рузиев Ш.Р. Ўзбекистонда тарихий
-
маданий туризмни ривожлантиришнинг
ташкилий
-
иқтисодий механизмини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари
бўйича
фалсафа доктори
(PhD)
илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация
автореферати. Самарқанд
, 2019
й. –
8-12
б.
8. Ҳамидов О.Ҳ. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошқариш
механизмини
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари
доктори (
DSc)
илмий
даражасини олиш учун тайёрланган диссертация
автореферати. Самарқанд
, 2019
й. –
15-24
б.
9. Алимов А.К. Қорақалпоғистон Республикасида экологик туризмни
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари. Иқтисодиёт фанлари
бўйича фалсафа доктори
(PhD)
илмий даражасини олиш учун тайёрланган
диссертация
автореферати. Самарқанд
, 2019
й. –
20-23
б.
10. Эштаев А.А. Глобаллашув шароитида туризм индустриясини бошқаришнинг
маркетинг стратегияси (Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғи мисолида).
Иқтисодиёт фанлари
доктори (
DSc)
илмий даражасини олиш учун тайёрланган
диссертация
автореферати. Самарқанд
, 2019
й. –
18-24
б.
11.
М.Амонбоев, С.Халилов Туризм индустрияси ривожланишининг асосий
йўналишлари ва истиқболлари. “Иқтисодиёт
ва инновацион технологиялар” электрон
журнали. Тошкент
2019.
12. www.lex.uz
–
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари миллий
базаси.
–
Бутунжаҳон туризм
ташкилоти расмий сайти.
14. yuz.uz
–
Янги Ўзбекистон газетаси
.